Авторы

  • Шухрат Тешаев
    Профессор
  • Рустам Барноев
    Бухоро Давлат Тиббиёт Институти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdtf.62754

Ключевые слова:

ўпка фибрози қизилўнгач девори гистологик морфометрик гистокимёвий ва иммуноцитокимёвий усуллар.

Аннотация

Ушбу мақолада ўпка фибрози бўлган одамларда овқат ҳазм қилиш функциясидаги ўзгаришларни ўрганишга қаратилган. Бундан ташқари, ушбу ишимизда стрессли вазиятларда келиб чиққан қизилўнгач морфологиясидаги қолдиқ ўзгаришлар, яъни ўпка фиброзининг турли босқичларида қизилўнгач деворидаги морфологик ўзгаришлар ўрганилган.


background image

22

ҚИЗИЛЎНГАЧНИНГ МАКРО ВА МИКРОСКОПИК ТУЗИЛИШИНИ

ЎРГАНИШ НАТИЖАЛАРИ ВА УНИНГ ТАРКИБИЙ ЎЗГАРИШЛАРИ ЎПКА

ФИБРОЗИ ҲОЛАТИДА ОРГАНИЗМДА ЮЗАГА КЕЛАДИГАН МУРАККАБ

ПАТОЛОГИК ЖАРАЁНЛАРНИНГ МЕХАНИЗМИ

Тешаев Шухрат Жумаевич

Профессор

Барноев Рустам Истамович

Бухоро Давлат Тиббиёт Институти

https://doi.org/10.5281/zenodo.14333199

Аннотация:

Ушбу мақолада ўпка фибрози бўлган одамларда овқат ҳазм қилиш

функциясидаги ўзгаришларни ўрганишга қаратилган. Бундан ташқари, ушбу ишимизда
стрессли вазиятларда келиб чиққан қизилўнгач морфологиясидаги қолдиқ ўзгаришлар,
яъни ўпка фиброзининг турли босқичларида қизилўнгач деворидаги морфологик
ўзгаришлар ўрганилган.

Калит сўзлар:

ўпка фибрози, қизилўнгач девори, гистологик, морфометрик,

гистокимёвий ва иммуноцитокимёвий усуллар.


Қизилўнгач – ҳалкум билан ошқозоннинг кардиал қисмини боғловчи мускулдан

иборат най ҳисобланиб, катта ёшдаги одамларда узунлиги 25-30см эркакларда ва 23-
24см аёлларда, девор қалинглиги эса ўртача 3-4мм келади. Қизилунгачга кириш кисми
юкори курак тишлари чегарасидан ҳисобланганда ўртача 14-15смда жойлашган.

Қизилунгач анатомик жиҳатдан уч бўлимдан иборат:

1.

Юқори буйин соҳаси – 5-6см бўлиб, қизилунгачнинг кириш кисмидан унинг орқа

кўкс оралиғигача давом этган кисми ҳисобланади.
2.

Ўрта кўкрак соҳаси – 17см гача бўлиб, қизилунгачнинг кўкрак кафаси бўйлаб

диафрагмагача бўлган оралиғи ҳисобланади.
3.

Пастки қорин соҳаси – 2-4см бўлиб, қизилунгачнинг диафрагмадан чиқиб

ошкозоннинг кардиал кисмигача боғлаган соҳаси ҳисобланади.

Қизилунгач ҳалкумнинг узуксимон тоғайининг пастки қиррасидан яъни VI буйин

умуртқаси чегарасидан бошланади. Қизилунгач ошқозонга олд томондан VII қовурга
тоғайи соҳасида, орка томондан XI кўкрак умуртқаси чегарасида ўтади. Қизилўнгач
ўзининг йуналишида бир қанча аъзолар билан бирга ёндош жойлашган:

Олд томонидан: Юкорида – ўнгрокда трахея билан;
Пастда – юракнинг ўнг бўлмачасининг орқа юзаси билан;
Охирида – диафрагмадан чиққандан кейин жигарнинг чап бўлаги орқаси билан;
Орка томонидан: Юкорида – буйин ва юқори кўкрак умурткалари билан;
Пастда - қизилунгач IV кўкрак умуртқаси қисмида узоқлашиб, ўнг томонида ток

веналар (v.azygos) ва чап томонида кўкрак аортаси билан;

Шу йуналишда қизилунгач ўнг бронхиал артерияни, бир нечта қовургалараро

артерия ва веналарини кесиб ўтади.

Ўнг томонидан: Юқорида – қалконсимон безнинг ўнг бўлаги;
Ўртада – трахея ва трахеобронхиал лимфа тугунлари билан;
Чап томонидан: Юқоридан қалконсимон безнинг чап бўлаги билан;
Ўртада – медиастенал плевра билан;


background image

23

Пастда – ошқозон туби билан;
Қизилунгач олд девори буйлаб чап адашган нерв, орқа девори буйлаб ўнг адашган

нерв ўтади. Қизилунгачнинг абдоминал қисми қорин парда билан ўралган.

Қизилунгач 3 кисмида физиологик торайиш (angustiae) мавжуд:

1.

Қизилўнгачнинг бошлангич қисмида яъни узуксимон тоғайнинг пастки қирраси

соҳасида – қизилўнгач оғзи ҳисобланади.
2.

Кекирдакнинг иккита бронхга бўлинган ерида, қизилунгач билан кесишган соҳаси.

3.

Қизилунгачнинг диафрагмадан қорин бўшлиғига ўтиш қисмида (кардиал жомга

тугри келади).

Қизилунгачнинг девори 4 та қаватдан иборат:

1.

Шиллик қавати;

2.

Шиллиқости (безлар жойлашган) қавати;

3.

Мускул қавати:

4.

Бириктирувчи туқимадан иборат ташки қавати;
Мускул қавати қизилунгач деворининг асосини ташкил қилади ва иккита қаватдан

иборат:
1.

Ташки узунасига кетган мускул қавати;

2.

Ички айланма мускул қавати;
Улар орасида нозик бириктирувчи туқима жойлашган бўлиб, унда қон томирлари

ва нервлар жойлашган. Узунасига жойлашган мускуллар айланма жойлашган
мускуллардан қалинлиги буйича икки баровар ингичкароқдир. Қизилунгач
мускулларинг бошланғич қисми кўндаланг тарғил мускуллардир, пастки қисмларида
эса силлиқ мускуллардан иборат.

Қизилунгачда қуйидаги бойламлар мавжуд:

1.

Қизилунгач-бронхиал бойлам – бу кизилунгачни олд чап деворини унг бронх асоси

билан боглайди;
2.

Қизилўнгач-аортал бойлам – қизилўнгачнинг орка чап деворини аорта равоги

билан боғлайди;
3.

Морозов-Саввин бойлами – бу қизилўнгачнинг дистал қисмини диафрагма билан

боғлайди.

Қизилўнгач бир нечта томирлардан қон олади ва ўзаро яхши анастомоз ҳосил

қилади.
1.

Юқори қисмида – ўмровости артерияси толалари, юқори қовурғалараор

артериялар ва қалконсимон без артерияси орқали;
2.

Ўрта қисмида – Бир қанча қовурғалараор артериялар толалари, бронхиал артерия

ва аортанинг қизилунгач толаси билан;
3.

Пастки кисмида – пастки диафрагмал артерия ва ошқозоннинг чап артерияси

билан;

Қизилунгачдан веноз қон окиши пастки қалконсимон вена, перикардиал вена, орка

кўкс оралиғи ва диафрагмал веналар оркали веноз қон vv. аzygos ва hemiazygos орқали
юқори ковак венасига қуйилади. Бу веналар клапанларга эга эмаслар ва бу веналар
ошқозон ва дарвоза веналари билан боғлиқдир.Қизилўнгач касалликларининг


background image

24

моҳиятини тўғри тушиниш учун унинг шаклланишинининг ўзига хос механизмларини
умумий патологик жиҳатдан қизилўнгач девори қаватларининг таркибий ва
функционал тузилиши ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш керак. Қизилўнгач шиллиқ
қаватининг ярали жараёни динамикасидаги ҳолати етарлича ўрганилмаган. Шу билан
бирга қизилўнгач девори қаватларида юзага келадиган ўзгаришларни интеграл
баҳолаш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у янги методологик ёндашувлардан фойдаланган
ҳолда амалга оширилиши керак [Т.К.Гаскина, В.Н. Горчаков 2009 й]. Ўпка фиброзининг
турли босқичларининг қизилўнгач морфологияси ва унинг функциясига таъсири
ҳалигача тўлиқ ўрганилмаган. Бу эса ўпкадаги патология сабабли қизилўнгач
деворларида келиб чиқадиган морфологик ўзгаришларни аниқлаш учун қўшимча
тадқиқотлар ўтказишни талаб этади (Бурнҳам Э. Л., Жанссен W. Ж 2014). Ушбу тадқиқот
ўпка фибрози бўлган одамларда овқат ҳазм қилиш функциясидаги ўзгаришларни
ўрганишга қаратилган. Бундан ташқари, ушбу ишимизда стрессли вазиятларда келиб
чиққан қизилўнгач морфологиясидаги қолдиқ ўзгаришлар, яъни ўпка фиброзининг
турли босқичларида қизилўнгач деворидаги морфологик ўзгаришлар ўрганилди (Wанг
Д., Ҳу Б., Ҳу C. 2020).

Гистологик, морфометрик, гистокимёвий ва иммуноцитокимёвий усуллардан

фойдаланган ҳолда, цитотоксик даволашнинг қизилўнгач шиллиқ қавати
эпителийсининг структуравий ва функционал хусусиятларига таъсири ситотоксик
препарат томонидан қўзғатилган ўзгаришларнинг қайтарилиши билан бирга
сичқонларда ўрганилди. Циклофосфамидни қорин бўшлиғига тўрт марта юбориш (тана
вазнига 400 мг / кг) эпителия қатламининг қалинлашиши, унинг шох пардаси
нисбатининг ошиши ва унинг бўшашиши, корнификация жараёнининг бузилиши,
гиперкератоз, ҳужайра вакуоллазмаси каби морфофункционал ўзгаришларга олиб
келди. Базал қатлам қатламида, интерститсиал шиш, ядро гипертрофияси ва
паракератоз кузатилди. Митотик фаоллик ва НАДҲ-диафораза фаоллиги сезиларли
даражада камайди, Циклофосфамид умумий оқсиллар контцентратциясига сезиларли
таъсир кўрсатмади. Цитостатик даволанишни тўхтатгандан кейин 15 кун ўтгач,
индексларнинг аксарияти нормал қийматларга қайтмади, бу қизилўнгач эпителиясида
чуқур бузилишларни кўрсатади.

Экспериментал илмий тадқиқот ўтказиш учун стандарт вивариум шароитида

ўстирилган эркак жинсдаги 150 та, ёши 3-12 ойлик, оғирлиги 200-500 гр бўлган оқ
зотсиз каламушлар танлаб олинди. Лаборатория ҳайвонлари Бухоро давлат тиббиёт
институти виварийсида сақланган. Каламушлар тажриба ҳайвонлари сақланадиган
хоналарга қўйиладиган талабларга биноан махсус хоналарда парвариш қилинган (хона
ҳарорати 20-24

0

С, намлик 60%, ёруғлиқ 12 соат). Ҳайвонларга етарли даражада сув

берилган ва мувозанатлаштирилган овқатланиш ратсиони билан боқилган.
Экспериментал тадқиқотларни тайёрлаш ва ўтказишда лаборатория ҳайвонларини
тўғри парвариш қилиш ва боқиш катта аҳамиятга эга эканлиги ҳисобга олинди. Режим
ва парҳезни бузиш, овқатланиш пайтида гигиеник чораларга риоя қилмаслик
ҳайвонлар танасининг заифлашишига олиб келади. Уларнинг турли юқумли ва соматик
касалликларга мойиллигини оширади. Тажриба пайтида ушбу касалликларнинг пайдо
бўлиши тадқиқот натижаларининг бузилишига ва натижада нотўғри хулосаларга олиб
келиши мумкин.


background image

25

Тадқиқот учун танлаб олинган ҳайвонларининг 120 таси билан экспериментал

гуруҳ шакллантирилди. Қолган 30 та каламуш назорат гуруҳига бирлаштирилди
Экспериментал гуруҳдаги каламушлар махсус зич ёпиладиган 0,34 м

3

(0,7х0,4х1,2м)

ҳажмли камерага жойлаштирилди. Ушбу камерада махсус вентилятор мавжуд бўлиб,
заҳарли моддаларни очиқ атмосфера ҳавосига ташлашга имкон беради. Ўпка фибрози
моделини яратиш мақсадида каламушларга заҳарли NО

2

гази ёпиқ камерада узатилган

ва «азот икки оксидли ўпка фибрози» экспериментал модели яратилган. Заҳарли
моддани рухсат этилган меъёрга келтириш учун (ҳаводаги бир марталик миқдори 0,4
мг/м

3

), айнан 30-40 мг/м

3

(Л.Н. Данилов ва хаммуаллифлар томонидан таклиф этилган

усул, 2009) ни ташкил қилиши учун азот кислотасининг рух билан реакцияси
натижасида ҳосил бўлган азот икки оксиди қўлланилган.

Гистологик препаратларни тайёрлаш 4 босқичдан иборат бўлиб, анъанавий

усулларда олиб борилди. Препаратларни тайёрлаш учун YD-315 маркали механик
ротацион микротомдан (Хитой) фойдаланилди, тайёрланган кесмалар гематоксилин ва
эозин билан бўялди. Бунинг учун кесмалар 3-5 дақиқа давомида гематоксилин
эритмасига солинди, сўнгра сув ёрдамида ювилди. Ядролар бинафша рангга бўялгач
(микроскоп остида кузатилади), улар эозин эритмасида 0,5-1,5 дақиқа давомида бўялди,
дистилланган сувда ювилди ва сувсизлантириш учун даражаси ошиб борадиган
спиртлардан (70° дан 100° гача) фойдаланилди. Спиртни кесмадан кетказиш ва
тиндириш учун О-ксилолнинг уч қисмига кетма кет жойлаштирилди ва Канада
бальзамига солиб қўйилди.

Ўпка фибрози фонида юзага келган қизилўнгач паренхимасининг макроскопик ва

микроскопик ўзгаришлари ҳақидаги маълумотлар анор данаги мойининг миқдорини
танлашда ва фармакодинамикасини назоратга олишда, уларнинг ўзаро таъсир
механизмларини билган ҳолда тўғри тактик даволаш мезонларини яратишда мухим
маълумот олиш имконини беради.

References:

1.

Лазебник Л.Б., Звенигородская Л.А. Метаболический синдром и органы

пищеварения. М: Анахарсис, 2009. 184с.
2.

Ивашкин В.Т., Трухманов А.С. Эволюция представлений о роли нарушений

двигательной функции пищевода в патогенезе гастроэзофагеальной рефлюксной
болезни // Рос. журн. гастроэнтерол. гепатол. 2010.№2.–С.13–20.
3.

Буеверов А.О., Лапина Т.Л. Дуоденогастроэзофагеальный рефлюкс как причина

рефлюкс–эзофагита // МЖ Фарматека №1. Гастроэнтерология. 2006.С.22–27.
4.

Звенигородская Л.А., Бондаренко Е.Ю., Хомерики С.Г. Клинико–морфологические

особенности гастроэзофагеальной рефлюксной болезни у пациентов с абдоминальным
ожирением // Consilium medicum. 2010. №8. Т. 12.С.5–10.
5.

Калинин А.В. Гастроэзофагеальная рефлюксная болезнь: Диагностика, терапия,

профилактика // Фарматека. 2003. №7. С. 1–9.
6.

Масловский Л.В., Минушкин О.Н. Терапевтические аспекты гастроэзофагеальной

рефлюксной болезни // Фармакотерапия в гастроэнтерологии. №1, 2008. С. 2–8.


background image

26

7.

Маев И.В., Казюлин А.Н., Бусарова Г.А. и др. Особенности метаболизма оксида азота

при ГЭРБ // Рос.ж–л гастроэнтерологии, гепатологии, колопроктологии. 2006. №5. С. 8.
8.

Остапенко В.А., Ахмедов В.А., Буянова С.С., Турилова Н.С. Современные взгляды на

механизмы формирования и диагностику ГЭРБ // Экспер. и клин. гастроэнтер. № 1. 2002.
С. 19–23.
9.

Сисенкова А.Ю., Ходасевич Л.С. Патогенез и пат. анатомия ГЭРБ // Архив патологии.

№3. 2008. Т.70. С. 53–58.
10.

Festa A.D., Adostino R. et al. The relation of bodi fat mass and distribution to markers of

chronic inflammation // Int. I. Obesity. 2001. Р. 1407–15.
11.

Метельская В.А., Гуманова Н.Г. Скрининг–метод определения уровня метаболитов

оксида азота в сыворотке крови // Клин. лаб. диагн. № 6. 2005.С.15–18.
12.

Casselbrant A., Peterson A. Oesophageal intraluminal nitric oxide facilitates the acid

Induced oesophag salivary reflex. Scand. J. Gastroenterol. 2003. 38,235–238.

Библиографические ссылки

Лазебник Л.Б., Звенигородская Л.А. Метаболический синдром и органы пищеварения. М: Анахарсис, 2009. 184с.

Ивашкин В.Т., Трухманов А.С. Эволюция представлений о роли нарушений двигательной функции пищевода в патогенезе гастроэзофагеальной рефлюксной болезни // Рос. журн. гастроэнтерол. гепатол. 2010.№2.–С.13–20.

Буеверов А.О., Лапина Т.Л. Дуоденогастроэзофагеальный рефлюкс как причина рефлюкс–эзофагита // МЖ Фарматека №1. Гастроэнтерология. 2006.С.22–27.

Звенигородская Л.А., Бондаренко Е.Ю., Хомерики С.Г. Клинико–морфологические особенности гастроэзофагеальной рефлюксной болезни у пациентов с абдоминальным ожирением // Consilium medicum. 2010. №8. Т. 12.С.5–10.

Калинин А.В. Гастроэзофагеальная рефлюксная болезнь: Диагностика, терапия, профилактика // Фарматека. 2003. №7. С. 1–9.

Масловский Л.В., Минушкин О.Н. Терапевтические аспекты гастроэзофагеальной рефлюксной болезни // Фармакотерапия в гастроэнтерологии. №1, 2008. С. 2–8.

Маев И.В., Казюлин А.Н., Бусарова Г.А. и др. Особенности метаболизма оксида азота при ГЭРБ // Рос.ж–л гастроэнтерологии, гепатологии, колопроктологии. 2006. №5. С. 8.

Остапенко В.А., Ахмедов В.А., Буянова С.С., Турилова Н.С. Современные взгляды на механизмы формирования и диагностику ГЭРБ // Экспер. и клин. гастроэнтер. № 1. 2002. С. 19–23.

Сисенкова А.Ю., Ходасевич Л.С. Патогенез и пат. анатомия ГЭРБ // Архив патологии. №3. 2008. Т.70. С. 53–58.

Festa A.D., Adostino R. et al. The relation of bodi fat mass and distribution to markers of chronic inflammation // Int. I. Obesity. 2001. Р. 1407–15.

Метельская В.А., Гуманова Н.Г. Скрининг–метод определения уровня метаболитов оксида азота в сыворотке крови // Клин. лаб. диагн. № 6. 2005.С.15–18.

Casselbrant A., Peterson A. Oesophageal intraluminal nitric oxide facilitates the acid Induced oesophag salivary reflex. Scand. J. Gastroenterol. 2003. 38,235–238.