Ахборот таълим муҳити ва ундаги виртуал аддикция аломатлар

CC BY f
6-8
70
17
Поделиться
Абдурахманов, М., & Эгамбердиев T. (2022). Ахборот таълим муҳити ва ундаги виртуал аддикция аломатлар. Современные инновационные исследования актуальные проблемы и развитие тенденции: решения и перспективы, 1(1), 6–8. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/zitdmrt/article/view/5072
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Макрлада ёшларни интернетдаги турли гоявий таудидлардан зршоялаш, шахе сифатида ривожлантириш ва унинг ижтимоий фаоллигини оширишда глобал ахборот майдонида ёшларни турли виртуал аддикция аламатларидан уимоялаш ва унинг механшзмларини такомиллаштиришга ало.уида эътибор к,аратичган.

Похожие статьи


background image

6

1-SHOʻBA. ELEKTRON TA‘LIM (E-LEARNING): METODOLOGIYA, USLUBIY

TA‘MINOT, ELEKTRON AXBOROT RESURSLAR

АХБОРОТ ТАЪЛИМ МУҲИТИ ВА УНДАГИ ВИРТУАЛ АДДИКЦИЯ

АЛОМАТЛАРИ

М.Х.Абдурахманов, Т.Х.Эгамбердиев

Ш.Рашидов номидаги СамДУ Ўзбекистон-Финландия институти

Аннотация.

Мақолада ѐшларни интернетдаги турли ғоявий таҳдидлардан

ҳимоялаш, шахс сифатида ривожлантириш ва унинг ижтимоий фаоллигини оширишда
глобал ахборот майдонида ѐшларни турли виртуал аддикция аломатларидан

ҳимоялаш

ва унинг механизмларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Таянч сўзлар.

Интернет, интернет тармоғи, ижтимоий тармоқлар, глобаллашув,

виртуал аддикция, компьютер ўйинлари.

Дунѐнинг таниқли ўқув муассасалари талабаларга компьютер ва ахборот

тармоқларига доимий йўлни очиб берадиган таълимнинг янги шароит ва шаклларини
яратиб бермоқда. Глобал интернет тармоғининг пайдо бўлиши натижасида шахсий
компьютер билан доимо ишловчилар учун виртуал ҳаѐтда яшаш имконияти пайдо бўлди,
унда ҳар бир инсон ―иккинчи виртуал исм‖га, виртуал манзил: почта, сайт, виртуал
дўстлар ва деярли доимо ўзининг афсонасига, яъни ўйлаб топилган реал ҳаѐтига эга.
Интернетнинг доимий ―фаолият юритувчиси‖ни кўпинча ―нетмен‖ деб аташади (net
(тармоқ) + man (инсон) = netman = тармоқдан фойдаланувчи).

Бундай ресурсга эҳтиѐж қайсидир жиҳатдан қарамликни олиб келади. Виртуал олам

унинг ҳар қандай тушунчасида ҳар доим инсон учун сирли ва негадир жуда серзавқли
бўлган. Фақат олдин виртуал оламни ушлаб кўриш ѐки унда бўлиш учун махсус
мосламалар (шлем, очки ва ҳ.к.) керак бўлган бўлса, ҳозирда бунинг учун фақат
интернетга кириш керак холос. Ҳозирги кунда виртуал олам билан бундай мулоқотда
бўлиш психофизиологик жиҳатдан қанчалик фойдали ѐки зарарли эканини аниқлаш
қийин, бироқ бир нарсани аниқ айтиш мумкинки, у қатор объектив сабабларга кўра
муқаррар: ресурсларининг таниқлиги, бемалоллиги, ахборотларга бой ва хилма- хиллиги.
Агар тармоқда доимо бўлмасдан, ўзининг виртуал оламини реал оламидан устун қўймаса,
интернетдан фойдаланиш ҳам фойдали, ҳам завқли бўлиши мумкин [1].

Компьютер муҳитини ўрганган ҳолда аппаратли таҳдидлардан ташқари

фойдаланувчи инсон томонидан бўладиган таҳдидлар ҳам мавжуд, улар эса ички
аддикцияга ўтиб кетиши мумкин

Аддикция - руҳий касалликка олиб келиши мумкин бўлган мажбурий одатланишдир

[https://www.google.com/search].

Сўнгги йилларда интернет тармоғининг ривожланган илова ва сервислари кўпгина

фойдаланувчиларга ўзининг реал бир қисм ҳаѐтини виртуал ҳаѐтга ўтказиш имконини
бермоқда. Шу сабабдан ахборот ресурсларидан яхлит, кўнгилочар ахборотлардан қисман
қарамлик учун аниқ мойиллик кузатилмоқда. Компьютер интернет фойдаланувчиларга
керакли бўлган маълумотларни аниқ топиб берса, улар деярли эйфорияга тушиб
қолишади. Питтсбург университетининг психология фанлари профессори Кимберли Янг
ахборот қарамлиги касаллигига чалинганлар учун асосий хавф маълумотларни кўпайиши
натижасида орттирилган стресс ҳисобланади, дейди. Бошқача айтганда, интернетга ѐки
ахборотларга қарамлик инсон ҳолатига бошқа ҳар қандай психологик касалликларга
нисбатан ҳалокат даражасида таъсир этиши мумкин. Унинг асоратлари инсон ҳаѐтининг
турли хил ижтимоий жиҳатларида намоѐн бўлиши мумкин: атрофдагилар билан бўлган
мунособатларда муаммоларнинг пайдо бўлиши, ишдан бўшатилиши, ўзлаштира олмаслик
ва шу кабилар. Алкоголли ичимликлар ва наркотиклардан фарқли ўлароқ, ахборотларга


background image

7

қарамлик организм учун деструктив асоратларни келтириб чиқармайди, бироқ ижтимоий
ва касбий муаммолар жиддийлашишига олиб келиши мумкин [2].

Виртуал аддикциянинг пайдо бўлиши чекувчилар, наркоманлар, алкоголиклар ва

паталогик қимор ўйинчиларида кузатилган асосларга кўра қарамликнинг шаклланиш
қонуниятига бўйсинмайди: агар қарамликнинг анъанавий турининг шаклланиши учун
йиллар керак бўлса, интернет қарамликда бу сезиларли равишда мазкур муддат кам
вақтни талаб этади: К.Янгнинг маълумотларига кўра, 25% аддиктлар интернетда ишлашни
бошлаганидан ярим йил ўтиб қарамликка юз тутган, 58% - иккинчи яримйиллик
мобайнида, 17% эса – бир йил ўтгандан сўнг. Бундан ташқари алкоголли ичимликларга
ѐки наркотикларга қарам бўлишнинг узоқ муддатли оқибатлари яхши ўрганилган бўлса,
интернет-аддикция масаласида узоқ муддатли кузатувлар имконияти ҳали ҳануз мавжуд
эмас.

Кўпинча интернет-аддикция деганда асосан қуйидагилар тушунилади:
- компьютерга тобе бўлиш, яъни компьютерда ишлашга ўзи билмаган ҳолда ружў

қўйиш: уйинларга, дастурлашга ѐки компьютернинг бошқа фаолият турларига;

- интернетдан компульсив фойдаланиш, яъни интернетдаги ашаддий берилиб

кетиладиган уйинларга, онлайн аукционларга ва электрон харидларга паталогик боғланиб
қолиш;

- чатларга, гуруҳли ўйинларга ва телеконференциялардаги виртуал мулоқотларга

қарамлик, бу эса натижада реал ҳаѐтда мавжуд бўлган оила ва дўстларни виртуалдагисига
алмаштиришга олиб келади;

- интернетдаги порнография сайтларига, чатларда ѐки ―катталар учун‖

мўлжалланган махсус телеконференциялардаги мавзуларни муҳокама қилишга қарамлик.

Кўпчилик ота-оналарни уларнинг болалари кўп эътиборини компьютерга

қаратаѐтгани хавотирга солаѐтганлиги ҳақидаги фикрларни қайд этмасдан илож йўқ.
Виртуал аддикция деб ҳаѐтда асосий ўринни компьютер, интернет эгаллагани, бу
инсонларни реал ҳаѐтдан узоқлаштириб, ижтимоий, касбий, моддий ва оилавий
қадриятларни сифат нуқтаи назаридан ўзгаришига ва бузилишига олиб келаѐтганлиги сир
эмас. Талабаларимиз ўртасида ўтказилган сўровномалар шуни кўрсатдики, баъзилар
интернетда шунчаки турли хил ахборот ресурсларини ўқишади, бошқалари
ривожланаѐтган ижтимоий тармоқларда фаол мулоқот қилишади, учинчилари виртуал
ўйинлар билан қизиқишади, тўртинчилари виртуал ѐзишмада бўлишади ва ҳ.к., аммо
шундай бўлса-да, фақат бир киберкенгликда, тармоқнинг фақат бир ресурсининг
фойдаланувчиси эканлиги камчиликни ташкил этади [3].

Ахборот революциясининг бу янги фазаси билан йўлга қўйилган ижтимоий

жараѐнга ҳозирги кунда миллионлаб инсонлар жалб этилган. Интернетда мулоқот ҳозирча
асосан матнлар ѐрдамида олиб бориляпти. Бу ерда интонация ва мимика мавжуд эмас.
Бироқ унда ҳиссиѐт мавжуд эмас дегани эмас. Мазкур оламда фойдаланувчининг реал
тилига фаол таъсир кўрсатадиган мулоқотнинг виртуал тили жадал ривожланмоқда.

Виртуал аддикциянинг қуйидаги аломатларини ажратиб кўрсатишимиз мумкин:
- компьютерда ѐки интернетда ишлаш вақтда ѐки у билан мулоқотни кутиш вақтида

хурсандчилик ҳисси, эйфорияни пайдо бўлиши;

- компьютер билан ўзаро мулоқот жараѐнида вақт назоратининг йуқолиши;
- компьютер билан мулоқот имкони бўлмаган вақтда асабийлашиш, жаҳлдорлик,

ѐки эзилиш, бўшлиқ, депрессия ҳиссининг пайдо бўлиши;

- ички кескинлик, хавотир, депрессияни босиш учун компьютердан фойдаланиш;
- иштаҳанинг йўқолиши ва шу кабилар.
Виртуал аддикция соҳасида олиб борилган тадқиқотлар интернетга қарамлик, ѐки

интернет-аддикция – ҳозирги кунда клиник жиҳатдан фаол ўрганила бошланган реал
мавжуд аломат эканлигини исботлади. Агар интернет-аддикция касаллик деб қабул
қилинса (масалан, ―кибербузилиш‖ сифатида), у билан касалланганлар сони ҳозиргига
нисбатан аҳамиятли даражада камайиши мумкин. Виртуал аддикция соҳасида


background image

8

келтирилган тадқиқотларнинг клиник тажрибаси интернетга қарамликнинг ортида бошқа
аддикциялар, ѐҳуд психологик камчиликлар яширинганини кўрсатди. Демак, ҳозирда
виртуал кенгликнинг кўпгина фойдаланувчилари тажрибали превентолог ѐрдамига
муҳтож [4].

Қарамлик профилактикасини долзарб принципларини амалга оширган превентолог

(превентолог – психология ва турли боғланиб қолишларни ўрганувчи мутахассис).

Превентолог нафақат янги техник ва ахборот-коммуникатив технологиялардан

фойдаланиши, балки уларни мослаштира олиши, улар ѐрдамида реципиент тафаккурини
ассоциатив фикрлаш ва ахборотни борича қабул қилишни ривожлантириши лозим. Бу
ерда компьютер технологияси ѐрдамида профилактикани янгича намоѐн этадиган баъзи
психологик-педагогик муаммолар пайдо бўлади.

Хулоса қилиб айтганда, глобал тармоқнинг чегара билмаслиги фойдали ахборотлар

билан бир қаторда, ўсиб келаѐтган ѐш авлоднинг маънавий тарбиясига зиѐн етказиши
мумкин бўлган носоғлом мазмундаги ахборотларнинг ҳам тарқалишининг олдини олиш
ҳозирги куннинг долзарб масаласидир.

Фойдаланилган адабиѐтлар

1.

McLellan H. Virtual Environments and Situated Learning. Multimedia Review, 2(3),

1991.- P. 25-37.

2.

Арестова О.

Я.,

Бабанин Л.Н., Войскунский А.Е. Коммуникация в компьютерных

сетях: психологические детерминанты и последствия // Вестник МГУ. Серия XIV.
Психология. Вып. 4. - М., 1996. - C. 14-20.

3.

Ваганов А.Г. Тотальная иллюзия реального пространства. Размышление на тему:

компьютер и Интернет в современной и будущей жизни. // Ж. Мир психологии №2. - М.
Изд-во Московского псих.-соц. институт,2000. -С. 90-102.

4.

Михайлов Л.А., Соломин В.П., Маликова Т.В. Психологическая безопасность.

Учебное пособие для вузов. - СПб.: ДРОФА, 2008. — С.288.

ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМ ТРЕНАЖЁРИ ЎҚИТИШ СИФАТИНИ

ОШИРИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ДАСТУРИЙ ВОСИТАСИ СИФАТИДА

Алибоев Собир Холбоевич

ЎзМУ Жиззах филиали

Амалий математика факультети декани (PhD)

Аннотация:

Ушбу мақолада олий таълим муассасаларида ўқитиш самарадорлиги

оширишга имкон берувчи янги восита сифатида электрон таълим тренажѐрини ўқув
жараѐнига қўллашнинг баъзи бир педагогик масалалари қаралган.

Калит сўзлар:

тренажѐр, педагогик сценария, электрон таълим ресурслари,

электрон таълим тренажѐри, маълумотлар базаси, SQL сўровлар тили.

Бугунги кунда ўқув жараѐнига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари

ва уларнинг негизида яратилган электрон таълим ресурсларини кенг жорий этиш орқали
олий таълим муассасаларида таълим сифатини тубдан яхшилашга, электрон таълим
ресурсларининг

замонавий

воситаларидан

бири

сифатида

электрон

таълим

тренажѐрларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Электрон таълим тренажѐрини ўқув жараѐнига жорий этиш орқали таълим

олувчига ўқув материалларини кўргазмали, сифатли ва тушунарли тарзда узатиш, уларга
ўқув материалларини мустақил ўзлаштириши учун кенг имкониятлар яратилмоқда,
шунингдек кам вақт сарфлаб кўп миқдордаги ахборотлар олишга эришилмоқда [5].

Библиографические ссылки

McLellan H. Virtual Environments and Situated Learning. Multimedia Review, 2(3), 1991,-P. 25-37.

Арестова О.Я., Бабанин Л.Н., Войскунский А.Е. Коммуникация в компьютерных сетях: психологические детерминанты и последствия // Вестник МГУ. Серия XIV. Психология. Вып. 4. - М., 1996. - С. 14-20.

Ваганов А.Г. Тотальная иллюзия реального пространства. Размышление на тему: компьютер и Интернет в современной и будущей жизни. // Ж. Мир психологии №2. - М. Изд-во Московского псих.-соц. институт,2000. -С. 90-102.

Михайлов Л.А., Соломин В.И., Маликова Т.В. Психологическая безопасность. Учебное пособие для вузов. - СПб.: ДРОФА, 2008. — С.288.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов