Таълимнинг кредит-модуль тизимида талабаларнинг мустақил ишлашининг аҳамияти

CC BY f
135-137
195
51
Поделиться
Aкбарова С. (2022). Таълимнинг кредит-модуль тизимида талабаларнинг мустақил ишлашининг аҳамияти. Современные инновационные исследования актуальные проблемы и развитие тенденции: решения и перспективы, 1(1), 135–137. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/zitdmrt/article/view/5239
Сайѐра Aкбарова, Тошкент давлат иқтисодиѐт университети

 таянч докторанти

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мацолада таълимда кредит-модуль тизимини куллаш билан боглик, масалалар, яъни бу тизимда ауамиятли булган мустацил ишлашнинг моуияти, шакллари, турлари, урни ва вазифалари курсатилган уамда уларнинг таълим иштирокчиларида намоён булаётган компетентликларга таъсири уак,ида фикр юритилган.

Похожие статьи


background image

135

Xulosa qilib aytadigan bo'lsak, ma'lumotlar bazalaridan foydalanish boshlanganidan beri

kompaniyalar ma'lumotlar tahliliga kirishni boshladilar, bu esa samaradorlikni sezilarli darajada
oshirish imkonini beradi. Ma'lumotlar bazalaridan foydalanishni amalga oshiruvchi
kompaniyalar jamlangan ma'lumotlar sifatini nazorat qilishlari kerak. Yaxshi ma'lumotlar
to'plamiga ega bo'lish sizga unumdorlikni oshirish uchun kerakli statistik ma'lumotlarni beradi.
Ma'lumotlar bazalarining joriy etilishi ham axborot bilan ishlashga yondashuvni
standartlashtiradi va uning yo'qolishining oldini oladi.

Foydalanilgan adabiyotlar

1.

Alfonso-Goldfarb, A. M., Waisse, S., & Ferraz, M. H. (2018). New proposals for organization

of knowledge and their role in the development of databases for history of science.

Circumscribere: International Journal for the History of Science, 21, 1. doi:10.23925/1980–
7651.2018v21.
2.

Baltzan, P., & Phillips, A. (2015). Business driven information systems. McGraw-Hill Higher

Education.

3.

Celko, J. (2014) Complete Guide to NoSQL. What every SQL professional needs to know

about non-relational databases. Morgan Kaufmann

4.

Schultz J., Crawford K., Richardson R. (2019). Dirty Data, Bad Predictions: How Civil

Rights Violations Impact Police Data, Predictive Policing Systems, and Justice. New York
University Law Review.

5.

Ten ways databases run your life. (2020). Retrieved from

https://www.liquidweb.com/blog/ten-

ways-databases-run-your-lif

ТАЪЛИМНИНГ КРЕДИТ-МОДУЛЬ ТИЗИМИДА ТАЛАБАЛАРНИНГ МУСТАҚИЛ

ИШЛАШИНИНГ АҲАМИЯТИ

Aкбарова Сайѐра Шухратовна

Тошкент давлат иқтисодиѐт университети таянч докторанти

Aннотация:

Мақолада таълимда кредит-модуль тизимини қўллаш билан боғлиқ

масалалар, яъни бу тизимда аҳамиятли бўлган мустақил ишлашнинг моҳияти, шакллари,
турлари, ўрни ва вазифалари кўрсатилган ҳамда уларнинг таълим иштирокчиларида
намоѐн бўлаѐтган компетентликларга таъсири ҳақида фикр юритилган.

Калит сўзлар:

кредит-модуль тизими, мустақил таълим, мустақил ишлаш,

мустақил иш, индивидуал-ижодий ишлаш, креатив компетенциялар

.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги фармони билан

тасдиқланган ―Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача
ривожлантириш концепция‖га кўра юртимиздаги олий таълим муассасалари босқичма-
босқич кредит-модул тизимига ўтмоқда [1]. Таълимнинг кредит-модуль тизимида
талабаларнинг мустақил ишлашига асосий эътибор берилган. Бизга маълумки ўқув
жараѐни талабаларни мустақил фикр юрита олишга ўргатса, ундай таълимни
ривожлантиришга асосланган ўқув-билув жараѐни деб қабул қилиш мумкин. Талабаларни
мустақил фикрлашга йўналтирилган махсус воситаларни қўллаб, уни фанга қизиқтириш,
эркин фикрлашга ўргатиш, ривожлантириш тизими яратиш орқали уларда креатив
ғояларни шакллантириш мумкин.

Кредит-модуль тизими,

бу — таълимни ташкил этиш жараѐни бўлиб,

ўқитишнинг

модуль технологиялари жамламаси ва кредит ўлчови асосида

баҳолаш

модели

ҳисобланади. Кредит-модуль тамойилида иккита асосий масалага аҳамият

берилади: талабаларнинг мустақил ишлашини таъминлаш; талабалар билимини рейтинг
асосида баҳолаш.


background image

136

Кредит-модул тизимида таълим олувчилар ўқув режасида кўрсатилган фанлар

(модуллар) бўйича ўқиш натижаларига (кредитларга) эришиш учун маълум миқдордаги
ўқиш юкламасини бажаришлари керак бўлади. Кредит-модул тизимида аудитория ва
мустақил ўқиш соатлари нисбати ўртача 40 % га 60 % эканлиги, яъни талаба муайян фан
бўйича белгиланган ҳар бир соат дарс учун унга дарсдан ташқари бир ярим соат мустақил
ўқиши, тайѐрланиши учун вақт зарур бўлади [2].

Демак, кредит-модул ўқитиш тизими ҳар бир ўқув модули таркибини тузишга

асосланган, ҳамда модулнинг ўқув натижалари ва якуний назоратни кузатиб бориш
орқали таълим олувчиларнинг билим, кўникма ва компетенцияларини мунтазам равишда
баҳолаб борувчи ўқув дастурини ўзлаштириш жараѐнини ташкил этиш тизими
ҳисобланади.

Кредит-модул тизимида талабани мустақил таълим олиш, билим олишнинг ижодий

йўлларини мустақил излаш, педагогни эса креатив ѐндашув билан рақамли технологиялар
асосида билим бериш каби талабаларнинг креатив компетенциялари ривожлантирилса
таълимда сифат пайдо бўлади.

Шу вақтгача мамлакатимиз олий таълим тизимида педагогларнинг асосий

вазифалари муайян фанлардан талабаларга билим ва кўникмалар бериш учун
маълумотлар қидириб топиш, уларни ўзлаштириш, қайта ишлаш ва талабаларга
тарқатишдан иборат бўлган, яъни улар мутахассисларни тайѐрлашда лозим бўлган
маълумотларни шунчаки қабул қилувчи ва узатувчи вазифасини бажаришган.
Талабаларнинг вазифалари эса, аудитория ва лабораторияларда фақат ўқув
машғулотларига қатнашиб билим олиш ва ўзлаштиришдан иборат бўлган, яъни уларга
етук мутахассис бўлиш учун зарур бўлган илмий-техник янгиликлардан фойдаланиш,
таҳлилий ва мантиқий фикрлаш, инновацион лойиҳаларни яратиш каби вазифаларни
бажаришда ѐрдам берувчи мустақил ишлаш кўникмаларини шакллантиришга аҳамият
берилмаган.

Кредит-модул тизимида талаба таълим олиши жараѐнида масъулиятни маълум

даражада ўз елкасига олиши, фан бўйича аудиториядан ташқарида мустақил ишлаши
шартдир. Кредит-модул тизимида аудиториядан ташқарида ишлаш ўқитувчидан
талабанинг мустақил ишлашини ташкил этишни, мустақил ишлаш учун материаллар ва
воситалар беришни ҳамда талабаларнинг ўзлаштириш даражасини назорат қилишнинг
самарали усулларини яратиш кераклигини талаб қилади. Талабалардан эса, мутахассис
бўлиб шаклланиши учун нафақат материал ва воситалар, балки уларни қайта ишлаш,
амалиѐтга жорий қила олиш малакаларини шакллантирадиган мустақил ишлаш тажриба
ва кўникмаларига эга бўлиш талаб этилади.

Кредит-модул тизимида мустақил таълим улушининг ортиши туфайли ўқув

жараѐнида мустақил таълим олишнинг аҳамияти ортади ва бу келажакда
мутахассисларнинг мустақиллиги, ижодий ташаббускорлиги, ҳамда фаоллигини
оширишга, ҳар қандай ишни бажаришда инновацион-креатив ѐндашишига олиб келади.
Бунда талаба доимо ўқитувчи ва курсдошларидан ѐрдам ҳамда маслаҳат олиш
имкониятига эга бўлади. Бу эса ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлайди ва жамоада ишлаш
кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади, натижада бўлажак мутахассисларнинг
касбий компетенциялари ривожланади.

Таълимда рақамли технологияларни кенг қўллаш туфайли ахборот ва билимлар

доираси тез суръатларда кенгайиб бораѐтган ҳозирги шароитда барча маълумотларни
фақат аудитория машғулотларида таълим олувчиларга етказиш қийиндир. Шунинг учун
кредит-модул тизимида мустақил таълим олиш замонавий мутахассис бўлиб етишишнинг
муҳим омили ҳисобланади.

Мустақил таълим, талабаларга билим беришда уларни ўз ҳолига ташлаб қўйиш

эмас, балки ўқитувчилар томонидан мунтазам бошқариладиган талабаларнинг мустақил
фаолиятидир. Ўқув жараѐнини сифатини оширишда мустақил таълимнинг роли каттадир.
Талаба мустақил таълим унинг манфаати учун олиб борилишини тушуниши керак.


background image

137

Педагогнинг ўқув жараѐнида талабалар билан ҳамкорлиги уларнинг мустақил таълимга
ишончини шакллантиради. Маърузаларни анъанавий усулда, яъни фақатгина маълумот
бериш билан чекланмасдан, балки муаммоли интерактив усулда олиб борилиши
кутилаѐтган ижобий натижаларга олиб келади [3]. Таълим олувчининг эса мустақил
ишлаши олаѐтган билимига ўзи масъуллигини англатади ва келажакдаги касбий
муваффақиятини таъминлайди. Кўп ҳолларда

мустақил иш

ва

мустақил ишлаш

тушунчалари бир ҳил маънода қўлланилади, ваҳоланки улар адабиѐтда турли маънони
англатади. Шунинг учун ушбу тушунчалар мазмуни, моҳияти ҳамда мақсадини аниқлаш
лозим.

Мустақил ишлаш жараѐнида талаба ўзига берилган маълум топшириқ ѐки вазифада

кўрсатилган талабларни қониқтирадиган мустақил ишни бажаради ва ишланмани, яъни
натижани бирор кўринишда тайѐрлайди ҳамда тақдим этади.

Мустақил иш

, бу – талабанинг муайян ўқув фани бўйича билим, малака ва

кўникмаларни аудиториядан ташқарида таълим берувчининг раҳбарлигида ѐки
индивидуал-ижодий равишда ўзлаштириши учун рақамли технологиялардан фойдаланиб
олган илмий маълумотлар ҳамда турли техник воситалар ѐрдамида бажарган (ижод қилган
ва яратган) ѐзма ишлар, дастурий таъминотлар, кўргазмали қуроллар, маҳсулотлар,
жихозлар каби

моддий ишланма

ларидир.

Мустақил ишлаш, бу –

талабанинг муайян ўқув фани бўйича билим, малака ва

кўникмаларни аудиториядан ташқарида таълим берувчининг раҳбарлигида ѐки
индивидуал-ижодий равишда ўзлаштириш ҳамда ошириш учун йўналтирилган

ўқув

фаолияти

дир. Мустақил ишлашдан асосий мақсад талабада нафақат муайян фан соҳасида

дидактик топшириқларни мустақил бажариш, билимларни ошириш, балки мантиқий
фикрлаш, ижодий фаоллик, ўқув материалини ўзлаштиришда креатив ѐндашув каби
касбий компетентликни шакллантиришга имкон берувчи амалий топшириқ ва
вазифаларни бажаришдир[4].

Юқорида келтирилган тушунчаларни таърифлаш асосида қуйидагиларни айтиш

мумкин, яъни ―Мустақил иш‖ ѐки ―Талабанинг мустақил иши‖ бу - талабанинг маълум
кўринишда тартибга солинган ишланмаларидир (ҳисоб-чизма иши, реферат, курс иши,
курс лойиҳаси, битирув иши, магистрлик диссертацияси, тезис ва мақолалар, эссе, кейс-
стади ва ҳакозо). ―Мустақил таълим ‖ ва ―Мустақил ишлаш‖ булар талабанинг ўқув
фаолиятидир.

Шундай қилиб, олий таълимда кредит- модуль тизимига ўтиш ва ушбу тизим ўқиш

жараѐнидаги талабанинг мустақил ишлашига кенг ўрин бериш талабаларнинг креатив
компетенцияларини ривожлантиришнинг асосий омилидир. Талабаларнинг мустақил
ишлаши барча таълим соҳалари (техника, қурилиш, қишлоқ хўжалик, тиббиѐт, ҳуқуқ,
педагогика, маданият, саньат ва бошқа соҳалар) бўйича ҳар томонлама комил инсон бўлиб
шаклланишида самарали таъсир кўрсатади.

Фойдаланилган адабиѐтлар

1.

824-сон 31.12.2020. Олий таълим муассасаларида таълим жараѐнини ташкил этиш

билан

боғлиқ

тизимни

такомиллаштириш

чора-тадбирлари

тўғрисида

https://lex.uz/docs/5193564;

2.

Усмонов Б.Ш., Хабибуллаев Р.А. Олий ўқув юртларида ўқув жараѐнини кредит-

модуль тизимида ташкил қилиш. Ўқув қўлланма. Т.: ―Tafakkur‖ нашриѐти, 2020 й. 120 бет;
3.

Hakimova M. Н. Хўжаев, М. Хошимова, М. Хакимова, Г. Очилова, Г. Мусахонова

//Архив научных исследований. – 2021;
4.

Boltaboyev S.A. Таълим жараѐнида мустақил ўқув фаолиятини ташкил этиш

механизмлари //

https://cyberleninka.ru/article/n/talim-zharayonida-musta-il-uv-faoliyatini-

tashkil-etish-mehanizmlari.

Библиографические ссылки

824-сон 31.12.2020. Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боглик тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида https://lcx.uz/docs/5193564;

Усмонов Б.Ш., Хабибуллаев Р.А. Олий укув юртларида укув жараёнини кредит-модуль тизимида ташкил килиш. Укув кулланма. Т.: “Tafakkur” нашриёти, 2020 й. 120 бет;

Hakimova М. Н. Хужасв, М. Хошимова, М. Хакимова, Г. Очилова, Г. Мусахонова //Архив научных исследований. - 2021;

Boltaboyev S.A. Таълим жараёнида мустакил укув фаолиятини ташкил этиш мсханизмлари // https://cybcrlcninka.ru/article/n/talim-zharayonida-musta-il-uv-faoliyatini-tashkil-etish-mehanizmlari.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов