
592
Рис. 1. Подходы в современной теории конкурентных преимуществ
Список литературы:
1.
Абрамян Э. Promotion как современная маркетинговая коммуникация //
Маркетинговые коммуникации. - 2014.
2.
Агапова Марина Андреевна: Управление конкурентными преимуществами
предприятия // КНЖ. 2017. №3 (20). URL: https://cyberleninka.ru/article/n/upravlenie-
konkurentnymi-preimuschestvami-predpriyatiya-2
3.
Акмаева, Р. И. Инновационный менеджмент малого предприятия / Р.И. Акмаева. -
М.: Феникс, 2012.
4.
Архангелский, Г. А. Организация времени. От личной эффективности к развитию
фирмы / Г.А. Архангелский. - М.: Питер, 2015.
УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ ТИЗИМИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР ВА МУАММОЛАР
(XIX АСР ОХИРИ-XX АСР ЎРТАЛАРИДА)
Насиров Бунѐд Уралович
PhD, доцент.
Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали,
―Ижтимоий фанлар‖ кафедраси мудири
Annotation:
During the years of Soviet power, new directions appeared in the traditional
activities of the catering system. Until the 40s of the XX century, the catering system was
managed by several departments, which, in turn, played an important role in the diversity of
prices and created conditions for the culture of providing services in catering establishments of
different departments. However, even in the 70s and 80s of the twentieth century, the Soviet
government took some measures to develop the catering system, but the scale of work could not
satisfy the growing demands of the population at that time.
Keywords:
system, public catering, service, kitchen, "socialist life style", Union
republics, norm, place.
Умумий овқатланиш тизими фаолияти аҳоли кундалик турмушида муҳим аҳамият
касб этади. Муассасадаги хизмат кўрсатиш маданияти, таомларнинг турлари, нархи ва
сифати бу масалада алоҳида ўринга эга. Таъкидлаш лозим, умумий овқатланиш тизимида

593
XIX аср охирларидан XXI аср бошигача бўлган давр оралиғида трансформация
жараѐнларини кўришимиз мумкин.
XIX аср охирги чорагидан ўлкада турли кўринишдаги емакхоналар (ресторан,
―харчевня‖, ―столовая‖, кафе ва бошқ.) қатор ўзгаришлар рўй берди. Ташкил этилган
ошхоналарда бильярд, ресторанларда мусиқачиларнинг бўлиши каби янгиликларни кириб
келганини кўриш мумкин эди.
Совет ҳукумати томонидан мамлакатда умумий овқатланиш тизимни йўлга
қўйишда хориж тажрибаси ўрганишга эътибор қаратилган. Шу мақсадда, ХХ аср 20-
йиллар ўртасида совет мамлакати томонидан доктор Велинкин Буюк Британия ва АҚШга
хизмат сафарига юборилган [1: эл.ресурс]. 1934 йил совет давлати озиқ-овқат саноати
вазири А.Микоян озиқ-овқат маҳсулотларини кенг кўламда ишлаб чиқаришни амалга
ошириш, янги технологияларни ўзлаштириш ва тажриба олиш мақсадида Америкага
ташриф буюрган [2: эл.ресурс].
Аҳолининг маиший турмуш шароитини яхшилашда ўзбек халқининг қадимдан
севимли, дардлашадиган, суҳбат қурадиган маскан-чойхоналарнинг ўзига хос ўрни бор.
ХХ асрнинг 30-йиллардаѐқ чойхоналарда турли мавзуларда маърўзаларни ташкил қилиш,
газета ва журналларни ўқиш ишлар кенг кўламда олиб борилган.
Совет ҳокимияти ўз ғояларини аҳолига сингдиришда улар учун узоқ даврдан буѐн
анъанавий бўлган чойхоналардан усталик билан фойдаланишга ҳаракат қилган. Уларда
турли мавзуларда маърузалар ўтказиш, газета ва журналларни ўқиш ишлари кенг кўламда
олиб борилган. Қизил чойхоналарни жадал суръатлар билан ўсиши натижасида, 1937 йил
республикада уларни сони 3437 тани ташкил этган. Шу ўринда Бухоро вилоятида -700 та
бўлган. Бухоро вилоятидаги қизил чойхоналарда бир йилда 4176 та маъруза ва нутқлар
ўқилган, 445 та спектакльлар, 482 та кино сеанслар ҳамда 126 та ташаббускор тўгараклар
фаолият олиб боришган. 47 та қизил чойхонада 109 та тўгараклар ташкил этилиб, бу
тўгаракларга 2652 нафар кишилар жалб қилинганлар. 1939 йил 1 январ ҳолатида,
Ўзбекистондаги қизил чойхоналар сони 4073 тани ташкил этди [3: -Б.180.] 1942 йил
Самарқанд вилоят компартия раҳбариятига шаҳар ҳудудида жойлашган Ўзбекистон
Қишлоқ хўжалик институти, Москва Зоотехниклик институти, Москва Режалаштириш
институти ва К.А.Тимирязев номидаги Москва Қишлоқ хўжалиги Академияси
маъмурияти мурожжат қилиб, ушбу олий ўқув юртлари талабалари учун (1400 нафар)
хизмат кўрсатаѐтган 11-сон марказлашган ошхонани маҳсулотлар билан таъминоти
қониқарсиз аҳволда эканлиги, бунинг оқибатида ошхона керакли маҳсулотларни
бозорлардан ўзлари сотиб олишаѐтганлиги бу эса ўз навбатида таомларнинг жуда
қимматилигига олиб келганлигини маълум қилишган. Шунингдек, кўпгина талабалар
умуман степендия олмаслигини, степендия олаѐтган талабалар ҳам бу ошхонада таом
истеъмол қилишга қодир эмаслигини кўрсатиб ўтилган [4: 38-в.].
Бундан ташқари, умумий овқатланиш трестига [5] қарашли бўлган ошхона ва
ресторанлар фаолияти Самарқанд шаҳар кенгаши депутатлари томонидан кўздан
кечирилганда, уларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан ѐмон даражада таъминланганлиги,
мижозларга хизмат кўрсатишда тарелка, қошиқ, пичоқ каби ошхона анжомлари
етишмаслиги, ошхоналар фаолиятига оид кўплаб шикоятлар мавжудлиги, мижозларни
таомларни узоқ вақт кутиб қолиши, хизмат кўрсатувчиларни қўполлиги ҳамда ошхоналар
санитария ҳолати мутлақо талабига жавоб бермаслиги каби салбий жараѐнлар аниқлаган
[6: 11-13-в.]. Энг ачинарлиси, депутатлар томонидан кузатув мобайнида кўплаб
ошхоналарда қошиқни йўқлиги натижасида мижозлар таомларни қўлларида тановвул
қилаѐтганликлари кузатилган [7: 13-14-в.].
ХХ асрнинг 50- йилларнинг иккинчи ярми 60-йиллар бошида умумий овқатланиш
тизимида автоматлаштириш масаласига эътибор қаратилган. Турли кафе-автоматлар
вужудга кела бошлади [8: -Б. 97-100].
1960 йилларда республикадаги бир қанча вилоятларда умумий овқатланиш тизимни
ривожлантириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, янги бинолар барпо этиш ҳамда

594
умумий овқатланиш муассасаларини тегишли муаммоларини бартараф этишда
жойлардаги
маҳаллий
ҳукумат
раҳбарларининг
эътиборсизлик
билан
ѐндошаѐтганликлари соҳага салбий таъсир ўтказган. Шу даврда республикадаги завод ва
фабрикалардаги ошхоналарда бир ўринга Иттифоқда белгиланган меъѐр бўйича 6 киши
ўрнига, 11 киши тўғри келган [9: 59-в.].
Республиканинг Андижон, Самарқанд ва Бухоро каби шаҳарларидаги овқатланиш
муассасаларида эса 1000 кишига 12 тагача, Ўзбекистон бўйича бундай очиқ
муассасаларда 1000 кишига 13 та ўриндиқ тўғри келган [10: 70-в.].
Совет даврида умумий овқатланиш тизимида эътиборга олинмаган омиллар ўз
вақтида аҳолининг эътирозига кўзга ташланди [11: -Б. 5834-5841].
―Социалистик турмуш тарзи‖ни шакллантириш мақсадида, Ўзбек ҳалқини хонадонларда
таом
тайѐрлашларини
чеклаш,
бунинг
ўрнига
ресторан
ҳамда
кафеларда
овқатланишларини йўлга қўйиш белгиланганди. Бир неча сабабларга кўра бу борадаги
режа ҳам аҳоли орасида кенг урфга кирмади. Бизнингча бунга асосий сабаблардан бири,
Ўзбекистонда аксарият маҳаллий аҳоли азалдан бўш вақтини оила даврасида ўтказишни,
тушлик ѐки кечки овқатни ҳам ўз оиласида тановвул қилишни одат қилганлиги бўлса,
иккинчи ўринда мавжуд овқатланиш муассасалари ўз фаолияти бўйича аҳолининг
талабига деярли жавоб бермаганлиги, учинчи ўринда эса аҳолининг ресторан, кафе ҳамда
ошхоналарда овқатланишлари учун эса албатта моддий маблағни кам миқдорида
бўлганлиги эди.
Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати:
1.
Моторина Т. Ещѐ раз про советский общепит. (Электрон ресурс:
ussr.com/2016/12/esche-raz-pro-sovetskiy-obschepit.html
2.
Советский общепит-интересные моменты. (Электрон ресурс:
sssr.net/статьи/советский-быт/советский-общепит-интересные-моменты.html
3.
Бешимов Р. Победа культурной революции в кишлаках Узбекистана (1933-1941
года) По материалам Бухарской и Самаркандской областей. Дисс... канд. ист. наук –
Ташкент. 1963. – С. 180.
4.
СВДА, 1647-фонд, 1-рўйхат, 19-иш, 38- варақ.
5.
Таркибида Самарқанд шаҳри бўйича 2та ресторан, 19 та ѐпиқ турдаги ошхона, 3
та очиқ турдаги ошхона, 10 та
тамаддихона, 36 та мактаб ошхонаси ҳамда 31 та
муассасалар ошхонаси бўлган.
6.
СВДА, 1647-фонд, 1-рўйхат, 997-иш, 11-13- варақлар.
7.
СВДА, 1647-фонд, 1-рўйхат, 997-иш, 13-14- варақлар.
8.
Ильющенко Д.В. Культура советского общепита в 1970-х-1980-х годах:
достижения и проблемы// Вестник МГУКИ, 2015. 2 (64). – Б.97-100.
9.
Ўз МА, Р.91-фонд, 11-рўйхат, 298-иш, 59- варақ.
10.
Ўз МА, Р.91-фонд, 11-рўйхат, 427-иш, 70- варақ.
11.
Nasirov, B. U., & Boltaeva, M. J. Genesis And Transformation Of The Public
Catering System In Uzbekistan During The Soviet Period. Turkish Online Journal of Qualitative
Inquiry (TOJQI) Volume, 12, 5834-5841.
ЮКСАК АҲЛОҚИЙ ФАЗИЛАТЛИ АВЛОДНИ ШАКЛЛАНТИРИШ- ФУҚАРОЛИК
ЖАМИЯТИ РИВОЖИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ
Ортиқов Олим Хамидович
ЎзМУ Жиззах филиали ―Ижтимоий фанлар‖
кафедраси катта ўқитувчиси
Абдурасулова Диѐра Жалиловна