Айдар – арнасой кўллар системаси атрофида тарқалган аmaranthaceae оиласи турларининг морфо-биологик хусусиятлари

CC BY f
309-311
36
12
Поделиться
Имомова, Д., Имамова, Ш., & Усмонова, М. (2022). Айдар – арнасой кўллар системаси атрофида тарқалган аmaranthaceae оиласи турларининг морфо-биологик хусусиятлари. Современные инновационные исследования актуальные проблемы и развитие тенденции: решения и перспективы, 1(1), 309–311. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/zitdmrt/article/view/5375
Дильфуза Имомова, Жиззах давлат педагогика институти

б.ф.н.доц.

Шамсия Имамова, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети Жиззах филиали

ўқитувчи

Муштарий Усмонова, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети Жиззах филиали

талаба

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада Айдар-арнасой кўллар тизимининг шакилланиши борасидаги адабий манбалар, кўлнинг географик хусусиятлари, худуддаги ўсимликлар олами хақида маълумотлар келтириб ўтилган. Хусусан Amarantaceae оиласи вакилларини хўжаликдаги аҳамияти хамда биоэкологик хусусиятлари ѐритилган.

Похожие статьи


background image

309

1.

Васильева, И. И. Моторная алалия: коррекционно-развивающая работа с детьми

дошкольного возраста [Текст]: Учебно-методическое пособие. / И.И. Васильева, Е.В.
Долганюк, Е.А. Конышева – М.: Детство-Пресс – 2013 г. – 167с.

2.

Волкова, Л.С. Системные нарушения речи. Алалия. Афазия [Текст]: Метод.

наследие. Книга 3. [Текст] / Л.С. Волкова – М.: Владос 2007. - 311 с.

3.

Гриншпун, Б.М. О принципах логопедической работы на начальных этапах

формирования речи у моторных алаликов / Б. М. Гриншпун // Логопедия. Методическое
наследие: в 5 кн.; под ред. Л. С. Волковой. – М.: ВЛАДОС, 2003. – Кн. III: Системные
нарушения речи: Алалия. Афазия. – 2003. – С. 160-171/

4.

Долганюк, Е.В. Моторная алалия: коррекционно-развивающая работа с детьми

дошкольного возраста. Учебно-методическое [Текст] / Е.В. Долганюк. – М.: Детство-
Пресс, 2013. - 144 с.

5.

Ковшиков, В.А. К вопросу о мышлении у детей с экспрессивной «моторной»

алалией [Текст] // Логопатопсихология: учебное пособие для студентов / Под ред. Р.И.
Лалаевой, С.Н. Шаховской. В.А. Ковшиков, Ю.А. Элькин. – М.: Владос, 2011. – 462 с.

6.

Ковшиков, В.А. Экспрессивная алалия [Текст] / В.А. Ковшиков. – М.: Институт

общегуманитарных исследований, В. Секачев, 2001. – 96 с.

7.

Усанова, О.Н. Особенности произвольного внимания детей с моторной алалией

[Текст] // Логопатопсихология: учебное пособие для студентов.


АЙДАР – АРНАСОЙ КЎЛЛАР СИСТЕМАСИ АТРОФИДА ТАРҚАЛГАН

АMARANTHACEAE

ОИЛАСИ ТУРЛАРИНИНГ МОРФО-БИОЛОГИК

ХУСУСИЯТЛАРИ

Имомова Дилфуза Аноровна б.ф.н.доц.,

1

1

Жиззах давлат педагогика институти

Имомова Шамсия Абдуваҳобовна ўқитувчи

2

2

Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУ Жиззах филиали

Усмонова Муштарий Тулкин кизи талаба

3

3

Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУ Жиззах филиали

Аннотатция:

Мақолада Айдар-арнасой кўллар тизимининг

шакилланиши

борасидаги адабий манбалар, кўлнинг географик хусусиятлари, худуддаги ўсимликлар
олами хақида маълумотлар келтириб ўтилган. Хусусан Amarantaceae оиласи вакилларини
хўжаликдаги аҳамияти хамда биоэкологик хусусиятлари ѐритилган.

Калит сўзлар:

Айдар-арнасой кўллар тизими, Amarantaceae оиласи, акватория,

саксовул, черкез, қирқбуюрғун, экология.

Республикамизнинг йирик чўл ҳудудларини Қизилқум чўллари ишғол этади.

Қизилқум чўллари ўз навбатида табиий тузилишига кўра қисмларга бўлинади. Шундай
қисмлардан бири Айдар -Арнасой кўллари системасидир.

Айдар – Арнасой кўллар системаси — бу антропоген кўл бўлиб Жиззах ва Навоий
вилоятлари худудида жойлашган. Айдар-Арнасой кўллари тизими чўл ва тоғолди
ландшафтлари билан чегараланади.

Ўтган асрнинг ўрталарига қадар Айдар – Арнасой кўллар системаси ўрнида

пастлик бўлган йил давомидаги баҳор ва кузги ѐғингарчилик натижасида тўпланган
ортиқча сув ана шу пасликка келиб тушган. Баҳорда эса бу ерда Тузкон кўли ҳосил бўлиб,
кунлар исиши билан сув буғланиб кетган. Мирзачўл ўзлаштирилгунига қадар кўл ҳосил
бўлган жой, Айдар шўрхоклигида 20-30 см туз қатламидан иборат ѐтқизиқлар мавжуд


background image

310

бўлган. Кейинчалик, Мирзачўлнинг ѐппасига ўзлаштирилиши натижасида, бу
шўрхокликка оқинди яъни зовур сувларининг ташланиши оқибатида аста-секин кўл пайдо
бўла бошлаган. Кўл ҳажми асосан ѐғингарчилик кўп бўлган йилларда ҳамда 1969 йил
Чордара сув омборидаги ортиқча сув манбасини ташланиши ҳисобига ошган ва шу
вақтдан бошлаб сув ҳажми 21 км

3

ни ташкил этган. 1969 йил Чордара сув омборидан 20

км

3

сув ташланиши оқибатида Тузкон кўли (қадимда аҳолини туз билан таъминлаган)нинг

сув сатҳи 10 метрга, Айдар кўлнинг сув сатҳи 22 метрга кўтарилган ва кўллар тизимининг
умумий майдони 2172 км

2

ни ташкил этган [1].

П.Қ.Зокиров келтирган маьлумотига асосан, Нурота тоғолди ҳудудлари палеозой
ётқизиқларидан иборат бўлиб, тоғ ёнбағирларини эса мезазой ва кайназой
ётқизиқлари ташкил этган, тупроғи эса, асосан қум дўнгликлари, гипслашган
бўзқунғир тупроқлардан иборат, пастки адирларда оқиш бўз ва соз тупроқлар кенг
тарқалган бўлиб иқлими Қизилқум ҳудудига хос бўлган кескин континентал иқлим
кўрсаткичларига эга. Гидрометрологик ва илмий манбалар бўйича ўртача йиллик
ёғингарчилик миқдори 200 - 300 мм. ўртача йиллик харорат 14-16

0

С. Пастки

минимум ҳарорат – 28

0

-30

0

С. Юқори максимал иссиқ ҳарорат 44

0

С дан 49

0

С гача

ўзгариб туради. [2].

Кўлнинг узунлиги шу кунда 300 км.гача, эни эса жойлашган жойларига қараб 2 км.
дан 40 км.гача, акваторияси 3702 км

2

.ни эгаллаган бўлиб, сув ҳажми 44.1 км

3

ни, сув

сатҳи эса денгиз сатҳидан 275 м. баландликка кўтарилган.

Тадқиқотчиларнинг маълумотларига кўра Айдар – арнасой кўллар системаси

ҳудудида 300 турга яқин юксак ўсимлик турлари мавжуд бўлиб, улар 44 оила, 176
туркумга мансуб ўсимликларни ташкил этади. [3]. Худудда тарқалган ўсимликларнинг
аксарият қисмини

Amarantaceae

оиласига кирувчи ўсимликлар эгаллайди.

Шунингдек, ушбу ҳудудда

Amaranthaceae

оиласига мансуб 59 тур ўсимлик учраб,

ҳаѐтий шаклига кўра дарахт 1, бута 5, бутача 2, ярим бута 4, ярим бутача 9, кўп йиллик 1,
бир йиллик ўсимликлар 37 турни ташкил этади.

Ҳудудда тарқалган

Amaranthaceae

оиласи вакиллари хўжаликдаги аҳамиятига кўра,

ем – хашак, бегона ўт, дориворлик хусусиятларини ўзида намоѐн этади. Улардан 56 таси
ем –хашак ўсимликлар, 2 та тур (

Anabasis

eriopoda

(Schrenk) Banth. Қирқбўғин ва

Chenopodium. botrys

L. Хушбўй шўра) доривор ўсимликлар ва 1 та тур (

Chenopodium

album

L. Oқ шўра) бегона ўт сифатида ўсишии аниқланди.

Айдар – Арнасой кўллар системасида тарқалган

Amaranthaceae

оила вакилларини

айрим турларни

биологик хусусиятига қисқача тўхталиб ўтамиз.

Қумли чўлларда саксовул туркумига оид оқ саксовул (

Haloxylon persicum

) ва қора

саксовул (

Haloxylon aphyllum

) кенг тарқалган.

Оқ саксовул асосан, қумларда, қора саксовул шўрхок тупроқларда ўсади. Улардан

қумларни кўчишдан сақлашда ҳамда чорва моллари учун ем-хашак сифатида
фойдаланилади. Оқ саксовулнинг бўйи 2-4 м келадиган дарахт. Танасининг диаметри 10-
15 см ни ташкил этади. Баргсиз шохлари поясининг пастида жойлашган бўлади. Илдизи
ерга чуқур кириб бориб, ер ости сувларигача етади ва ўша сувдан фойдалана олади.

Буларнинг ҳар иккаласи ҳам унча йирик бўлмаган дарахтлардир. Саксовулларда

барг деярли бўлмайди. Барг вазифасини уларнинг бир йиллик новдалари бажаради.
Саксовулларнинг бир йиллик навдалари яшил, бўғимларга бўлинган, кўпчилиги кузгача
ҳам ѐғочлашмайди. Саксовуллар мартнинг охири ва апрелнинг бошларида ўса бошлайди
ва гуллайди. Гуллари жуда майда ва кўримсиз, июлгача яхши ўсади, ѐзнинг энг иссиқ ва
қуруқ ойлари – июл ва августда эса ўсишдан тўхтаб, ѐзги тиним даврини бошлайди. Шу


background image

311

даврда ўсимликнинг ѐғочлашмаган бир йиллик новдаларини бир қисми тўкилади.
Сентябрнинг иккинчи ярмидан бошлаб саксовуллар ўз вегетациясини давом эттириб
мевалайди. Меанинг ўсиш даврида 5 та гулқўрғон баргчалардан 5 та пардага ўхшаш
қанотча ўсиб чиқади ва гулқўрғон тугунча билан қўшилиб ѐнғоқчали қуруқ мева ҳосил
қилади. Шунинг учун ҳам саксовулларнинг меваси 5 қанотчали бўлади ва бу меванинг
шамол ѐрдамида тарқалишини таъминлайди. Саксовулларнинг меваси октябрнинг
охирида пишиб етилади ва тўкилади. Совуқ тушиши билан мевалари қатори ѐғочлашмай
қолган бир йиллик новдалари ҳам тўкилади. [4].

Олиб борилган илмий тадқиқотлар натижасида саксовул ўсимлигининг таркиби

кимѐвий таҳлил қилинди. Таҳлил натижаларига кўра, унда 33 та кимѐвий элементларнинг
миқдори аниқланди ҳамда аҳамияти таҳлил қилинди. [5].

ЧЕРКЕЗ (Salsola richteri Karel.) бўйи 1-2,5 м. келадиган бутадир. Пояси тик шохланган.

Эски тупларининг пўстлоғи кулранг, ѐш тупларининг пўстлоғи эса оқиш рангда бўлиб,
танаси туксиздир. Барглари пояда навбат билан жойлашган, ипсимон, узунлиги 4-8 см,
асоси энли, учи ўткир. Ўқ илдизи узун бўлиб, ер остига анча чуқур кириб боради. Черкез
март - апрел ойларида кўкаради. Июнь - июль ойида гуллайди. Гулқўрғони кулранг, учи
ўтмас, четлари пардасимон ҳошияли. Қанотчалари рангсиз баъзан бинафша ѐки пушти
рангда бўлади. Чангдони бир неча бўлакка бўлинган. Меваси август сентябрь ойларида
пишиб етиладиган, қанотчали мевадир. Уруғи марказида жойлашган. Қанотчаси мевани
шамол ѐрдамида осонлик билан тарқалишини таъминлайди. Черкезни чорва моллари хуш
кўриб ейди, новда ва барглари таркибида дармондори сифатида ишлатиладиган сальсолин
алкалоиди бор. Баргларидан жун матоларини бўяш учун ранг олишда ишлатилади. [5].

ҚИРҚБУЮРҒУН (

Anabasis eriopoda

(Schrenk) Benth) бўйи 40— 60

см.

га етадиган чала

бутадир. Қирқбуюрғуннинг баъзи шохчалари тупроқдан сал чиқиб туради, кўп йиллик
новдалар ҳосил қилиб, ундан ҳар йили бўғимли, баргсиз, янги новдалар ўсиб чиқади. Бу
новдаларнинг

бўйи

30

см.

га боради. Қирқбуюрғун март ойидан ўз вегитатциясини бошлайди. Пояси сершох,
бўғимли новдалар ҳосил қилади. Апрель-май ойларида гуллайди. Гуллари кўримсиз, оқиш
рангда. Меваси июнь ойида пишади, кўринишидан резавор мевага ўхшайди, қанотчалари
бўлади. Илдизи тупроққа анча чуқур кириб бориб ер ости сувлари хамда ишқор
моддаларини ўзлаштиришда муҳим ахамиятга эга.

Қирқбуюрғуннинг илдиз олди туплари кўпинча қумнинг остида бўлади. Ана шу

илдизидан навбатдаги янги новдалар бемалол ўсиб чиқа олади. У ташқи мухитнинг иссиқ
ва совуқ ҳароратига анча чидамли ўсимлик.[5].

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак,

Айдар – Арнасой кўллар системасида

экологик

хавфсизлик ҳамда барқарорликни таъминлашда, энг аввало ҳудуддаги ўсимликлар олами
асосий ўринни эгаллайди. Шунингдек, биологик хилма –хилликни сақлашда хам мухим
ахамият касб этиб, уларни асраш ва муҳофаза қилиш асосий вазифамиздир.

Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати:

1 Ғўдалов. Айдар-Арнасой кўллар тизимининг ландшафтларга таъсири // Г.ф.ф.д.

(PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация. 2009. 17-24 б.

2. Зокиров П.Қ. Растительный покров Нуратинских гор. - Ташкент: наука,

1969. – С. 141.

3.Ғ.Қодиров.Айдар-Арнасой кўллар тизими ўтлоқ ўсимликлари қопламининг

трансформацияси. Биология фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун тақдим
этилган диссертация. 2008. –Б. 24-27.

4. Қ.Ҳ.Ҳайдаров, Қ.Ҳ.Ҳожиматов Ўзбекистон ўсимликлари Тошкент. Ўқитувчи -

1976. – б.8-16.

5. Д.А.Имомова, С. Г.Шеримбетов, Е.О.Данилова Айдар-Арнасой кўллар тизими

Боймурод қўргони сув намуналарининг кимѐвий таркиби ЎзФА маърузалари. 2021йил 1-
сон.

Библиографические ссылки

Гудалов. Айдар-Арнасой куллар тизимининг ландшафтларга таъсирп // Г.ф.ф.д. (PhD) 11ЛМПЙ даражаспни олпш учун такдпм этплган диссертация. 2009. 17-24 б.

Зокпров П.К- Растительный покров Нуратпнских гор. - Ташкент: наука. 1969.-С. 141.

З. Т.Кодиров. Айдар-Арнасой куллар тпзимп утлок усимликлари коплампнинг трансформацпясп. Биология фанлари номзоди илмий даражасинп олши учун такдим этилган диссертация. 2008. -Б. 24-27.

К Х-Хайдаров, КХ-Хожиматов Узбекистон усимликлари Тошкент. Укптувчп -1976.-6.8-16.

Д.А.Имомова, С. Г.Шерпмбетов. Е.О.Данплова Айдар-Арнасой куллар тизими Боймурод кургони сув намуналарпнпнг кимёвий таркибп УзФА маърузалари. 2021йпл 1-сон.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов