Авторы

  • А.Ю. Давланов
    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ватабиркорлик олий мактаби магистранти Высшей школы бизнеса и предпринимательства при Кабинете Министров Республики Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.arims.63396

Ключевые слова:

коррупция коррупциянинг келиб чиқиш сабаблари коррупцияга қарши кураш механизмлари ҳуқуқий ислоҳотлар рақамли технологиялар ҳалқаро тажриба.

Аннотация

Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш давлат ислоҳотлари ва барқарор ривожланиш йўналишида асосий ўрин тутади. Мамлакат раҳбарлиги коррупциянинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий барқарорликка салбий таъсир кўрсатишини англаб, бу муаммони ҳал қилиш учун кенг қамровли стратегиялар ва чора-тадбирларни амалга оширди. Ушбу чора-тадбирлар натижасида Ўзбекистонда коррупция даражаси пасайди ва жамоатчилик ишончини тиклашда муҳим ютуқларга эришилди. Бироқ, ҳали ҳам коррупциянинг бир неча шакллари мавжуд бўлиб, уларни бартараф этиш учун доимий равишда ҳаракат қилиш зарур. Ўзбекистоннинг коррупцияга қарши курашишдаги тажрибаси бошқа давлатлар учун ҳам намунавий бўлиб, унинг стратегик ёндашувлари ва амалга оширилган ислоҳотлари глобал миқёсда коррупцияни камайтиришда ёрдам беради.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

81

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ ЎЗБЕКИСТОН

ТАЖРИБАСИ

А.Ю.Давланов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес

ватабиркорлик олий мактаби магистранти Высшей школы бизнеса и

предпринимательства при Кабинете Министров Республики Узбекистан

alilion188181@gmail.com

https://doi.org/10.5281/zenodo.14730707

Аннотация

Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш давлат ислоҳотлари ва

барқарор ривожланиш йўналишида асосий ўрин тутади. Мамлакат
раҳбарлиги

коррупциянинг

иқтисодий,

ижтимоий

ва

сиёсий

барқарорликка салбий таъсир кўрсатишини англаб, бу муаммони ҳал
қилиш учун кенг қамровли стратегиялар ва чора-тадбирларни амалга
оширди. Ушбу чора-тадбирлар натижасида Ўзбекистонда коррупция
даражаси пасайди ва жамоатчилик ишончини тиклашда муҳим ютуқларга
эришилди. Бироқ, ҳали ҳам коррупциянинг бир неча шакллари мавжуд
бўлиб, уларни бартараф этиш учун доимий равишда ҳаракат қилиш зарур.
Ўзбекистоннинг коррупцияга қарши курашишдаги тажрибаси бошқа
давлатлар учун ҳам намунавий бўлиб, унинг стратегик ёндашувлари ва
амалга

оширилган

ислоҳотлари

глобал

миқёсда

коррупцияни

камайтиришда ёрдам беради.

Калит сўзлар:

коррупция, коррупциянинг келиб чиқиш сабаблари,

коррупцияга қарши кураш механизмлари, ҳуқуқий ислоҳотлар, рақамли
технологиялар, ҳалқаро тажриба.

Коррупция замонавий дунёда ҳар қандай мамлакатда учраши

мумкин бўлган салбий ҳодиса сифатида кенг тарқалган ва глобал тус
олган. Коррупция – бу давлат хизматчилари ва давлат ҳокимияти
органлари вакиллари томонидан ўзларининг лавозими, хизмат ҳуқуқлари
ва ваколатларидан ноқонуний бойлик орттириш, шахсий ёки гуруҳий
манфаатлар мақсадида моддий ёки бошқа турдаги фойда ва афзалликлар
олиш учун фойдаланишидир. Ушбу салбий ҳодиса бугунги кунда халқаро
тус олди.

Ўзбекистон 2003 йил 31 октябрда Нью-Йорк шаҳрида қабул қилинган

БМТнинг Коррупцияга қарши Конвенцияси иштирокчиси ҳисобланади.
БМТнинг Коррупцияга қарши Конвенцияси универсал халқаро-ҳуқуқий
ҳужжат бўлиб, у ҳам миллий, ҳам халқаро миқёсда коррупцияни олдини
олиш ва унга қарши курашишга йўналтирилгандир. Мазкур Конвенцияни


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

82

қабул қилишдан кўзланган мақсадлар – коррупцияни олдини олиш ва унга
қарши курашни самарали йўлга қўйиш ва кучайтиришга қаратилган
чораларни рағбатлантириш, енгиллаштириш ва халқаро ҳамкорлик ҳамда
техник ёрдамни қўллаб-қувватлашдир. Конвенция коррупцияни олдини
олиш, тергов қилиш ва унга доир жиноят ишини қўзғатиш, шунингдек,
коррупция натижасида олинган даромадларни мусодара қилиш ва
қайтариш билан боғлиқ жараёнларга татбиқ этилади. Конвенцияда
коррупцияга қарши кураш бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш
тартиби, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва жиноятчиларни топшириш чоралари
ҳам белгилаб берилган. Конвенция халқаро жамоатчиликнинг
коррупцияга қарши комплекс курашиши учун стандартлар ўрнатади,
мамлакатларга, жиноятчиликка қарши биргаликда кураш масалаларида
ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш имконини беради. Унда
биринчи марта коррупцияни олдини олиш ҳамда уни жиноий таъқиб
қилиш билан боғлиқ чоралар акс этган. Конвенцияда коррупция
натижасида олинган активларни улар келиб чиққан мамлакатларга
қайтариш тартибининг белгиланиши алоҳида аҳамият касб этади. Халқаро
молиявий нормаларга риоя қилиш мамлакатлар ва уларнинг молиявий
регуляторлари тарафидан ихтиёрий равишда қабул қилинадиган
мажбуриятдир. Халқаро молия соҳасида мажбурловчи халқаро-ҳуқуқий
механизмлар бўлмаган шароитда бозор, институционал, обрў-эътибор
(репутация) ва бошқа мотивация усуллари қўлланади, улар таъсирида
мамлакатлар «ўз ихтиёри билан» халқаро молиявий стандартларни
«мажбурий ҳуқуқий нормалар сифатида» қабул қиладилар.

Ўзбекистоннинг Конвенцияга қўшилиши мамлакат томонидан

коррупцияга қарши доимий курашиш, суд-ҳуқуқ тизимини янада
такомиллаштириш ва давлат хизматида ислоҳотларни давом эттиришга
садоқатини тасдиқлади, шу билан бирга мамлакат иқтисодиётини чет эл
инвестициялари учун жозибадорлигини оширади. Бироқ, Конвенция
нормаларини бажариш учун амалдаги жиноят ва жиноят-процессуал
қонунчилигига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек,
“Коррупцияга қарши курашиш”, “Давлат хизмати”, “Гувоҳлар, экспертлар
ва жабрланувчиларни ҳимоя қилиш” каби бир қатор янги норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш бўйича муайян ишлар қилиш талаб
этилади. Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев
томонидан “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси
киритилиши ташаббуси фақат парламент аъзолари томонидан эмас, балки


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

83

бутун аҳоли томонидан ҳам катта қўллаб-қувватланди. 2017 йил 3
январдан эътиборан кучга кирган “Коррупцияга қарши курашиш
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, шунингдек, Президент
томонидан тасдиқланган коррупцияга қарши кураш чора-тадбирлари
мажмуаси бу борада муҳим аҳамият касб этади.

Агар коррупцияни тизимли ва комплекс равишда, яъни фақат салбий

ҳодиса сифатидагина эмас, балки ҳуқуқий муносабатлар бузилиши
сифатида кўриб чиқилса, унинг учта асосий даражаси ажратилиши
мумкин. Тадқиқотчилар фикрига кўра, коррупция кўп ҳолларда мураккаб
тизимдир ва камида учта қисмдан иборат. Ушбу тизимнинг биринчи
қисmini амалдорлар ва бошқарувнинг биринчи даражасига кирувчи
бюджет ташкилотлари ходимлари ташкил қилади. Улар пора олиш,
фирибгарлик қилиш, тамагирлик билан шуғулланиши мумкин. Яъни бир
томондан, юридик ва жисмоний шахслар билан бевосита муносабатда
бўладиган амалдорлар — солиқ идораси ходимлари, рўйхатдан ўтказувчи
ва лицензия берадиган муассасалар, шифокорлар, ўқитувчилар ва ҳ.к.
иккинчи томондан эса улар билан ноқонуний муомала қилувчи шахслар -
пора бераётганлар, тамагирлик жабрланувчилари. Яъни шахсий ёки
юридик шахс ўз чўнтагидан пул беради, амалдор эса ўз хизмати ёки
ваколатидан фойдаланиб бу пулни шахсий чўнтагига солади.

Коррупция муносабатларининг иккинчи даражаси амалдорлар олий

бўғини – идоралар ва корхоналар раҳбарлари, ҳатто давлат ҳокимияти
юқори эшелонларидаги шахслар, депутатлар ўртасида шаклланади. Улар
кенг ҳокимият ва ҳуқуқларга эга бўлиб, асосан бизнес билан
шуғулланувчи юридик шахслар билан муносабатда бўлади, чунки бизнес
соҳасининг эҳтиёжлари кўпроқ, маблағлари ҳам кўпроқ бўлади (масалан,
ер ажратиш, қурилишга рухсат олиш каби масалаларда). Бу даражада пора
миқдори ва суиистеъмоллар кўлами биринчи даражага нисбатан анча
катта. Бироқ, биринчи ва иккинчи даражадаги коррупцион жиноятлар
учун жазолаш тамойили бир xil – либерал ғоя, яъни барча ҳуқуқбузарлар
қонун олдида тенгдир, умумий жавобгарлик принципига асосланади.

Коррупциянинг учинчи, энг хавфли даражаси давлат марказлашган ва

децентрализован фондларидан маблағларни бевосита ноқонуний
ўзлаштиришни ўз ичига олади, яъни давлат маблағларини тўғридан-тўғри
ўғирлашдир. Оддатда бундай ўғирлашлар жуда катта миқдорда бўлади.
Масалан, Ўзбекистонда бир йил ичида 2 345 та жиноят иши қўзғатилиб, 2
804 нафар мансабдор шахс жазо чораларига тортилган. Улардан 16 нафари


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

84

вазирликлар, идоралар ва республика ташкилотларида, 241 нафари
вилоят миқёсида, 2 547 нафари эса туман (шаҳар) даражасида ишлаган.
Жавобгарликка тортилган мансабдор шахслардан 1741 нафари талон-
торож қилиш ва исрофгарчилик учун, 269 нафари фирибгарлик учун, 153
нафари порахўрлик учун, 168 нафари хизмат вазифасидан фойдаланиб
суиистеъмол қилиш учун, 42 нафари ваколатни ошириш учун, 41 нафари
хизмат сохталаштириши учун, 12 нафари пора олиш-бериш учун, 378
нафари эса бошқа жиноятлар учун жавобгарликка тортилган. Тергов
давомида давлатга етказилган 714,8 млрд сўмлик моддий зарар
аниқланиб, у давлатга қайтарилган.

Бундай жиноятнинг жамоат учун айниқса хавфли томони шундаки,

бюджет ва бошқа давлат фондларидан маблағлар ўғирланиши улар
ҳажмини камайтиради. Натижада давлат ўзининг ички мажбуриятларини
бажара олмай қолиши, аҳоли олдида узулуксиз қарзларнинг кўпайиши ва
ташқи бозорда ҳам дефолт ҳолатига тушиб қолиши мумкин. Шу сабабли,
муаллиф фикрига кўра, бу каби кўламли ўғирлашлар давлат иқтисодий
хавфсизлигига қарши жиноятлар сифатида баҳоланиши лозим. Энг хавфли
шаклдаги коррупция - амалдорлар ва умуман давлат ҳокимиятида турган
шахслар томонидан ўз лавозими эвазига ноқонуний бойлик орттиришдир.
Бунда улар давлат марказлашган ёки децентрализован фондларидан
бевосита маблағ олишлари мумкин, ёки давлат хизматлари учун мурожаат
қилувчи фуқаролар ҳисобидан бойиши мумкин.

Коррупция

билан

боғлиқ

жиноятлар

марказлашган

ва

децентрализован фондлардаги пул маблағлари орқали давлат энг катта
йўқотишларга учрайди, бу эса мамлакат иқтисодий хавфсизлигига путур
етказади. Бундай жиноятларга қарши тизимли равишда кураш олиб
бориш ва уларни олдини олиш фақат давлат молиявий фаолиятида тўлиқ
урегулировка қилинган тўғридан ва тескари алоқалар ҳамда кенг кўламли
молиявий мониторинг орқали амалга ошиши мумкин, бу эса давлат
молиявий фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликда аниқ белгилаб
қўйилиши керак.

Назорат

функцияларининг

кўп

қисми

электрон

тўловлар,

шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш орқали амалга оширилади.
Давлат бюджети маблағларидан оқилона фойдаланиш ва харажатларни
тежаш бўйича муҳим ютуқлардан бири – электрон биржа савдоларини
ташкил этишдир. Электрон биржа савдоларида рақобат асосида товар
етказиб бериш ёки хизматлар кўрсатиш мақсадида давлат бюджети


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

85

ҳисобидан ўтказиладиган харидларда барча хўжалик субъектлари, шу
жумладан, кичик бизнес ҳам қатнашиши мумкин. Электрон биржа
савдоларини жорий этиш натижасида ҳар йили тахминан 80–100 млрд сўм
бюджет маблағлари тежалади. Корея Республикасида “электрон ҳукумат”
тизими орқали жамоатчилик маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ва
самарадорлигини назорат қилиши мумкин. Агар бюджет маблағларини
сарфлашда қоидабузарликлар аниқланса, фуқаролар ёки фуқаролик
жамиятининг бошқа субъектлари Миллий Ассамблеяга петиция юбориши
мумкин. Зарур бўлган ҳолатларда Парламент махсус бюджет хизматига
петицияни текширишни топширади; текширув натижалари бўйича
ҳисобот Миллий Ассамблея сессиясида тақдим этилади.

Ўзбекистонда бюджет назоратини амалга ошириш бўйича етарлича

яхши институционал тизим мавжуд. Бюджет назорати самарадорлигини
ошириш учун барча босқичларда, айниқса, аввалдан назорат босқичида
ахборот-коммуникация технологиялари ва электрон воситалардан кенг
фойдаланиш лозим. Давлат харидларини амалга ошириш бўйича ҳуқуқий
асосларни такомиллаштиришга ҳам эътибор қаратиш керак. Шу сабабли,
бугунги кунда “Электрон савдолар тўғрисида”ги, “Давлат харидлари
тўғрисида”ги қонунлар қабул қилиниши зарур, чунки бу бюджет назорати
самарадорлигини ошириш ва коррупцияга қарши кураш қонунчилиги
базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, коррупцияни олдини олиш ва давлат
харидларида очиқликни таъминлаш имконини беради.

Биз коррупция кўпроқ содир бўлиши мумкин бўлган давлат

харидлари соҳасига алоҳида эътибор қаратамиз, чунки бу ерда давлат
маблағларини талон-торож қилиш мақсадида ноқонуний алоқалар йўлга
қўйилиши мумкин. Бундай алоқа қуйидаги усуллар орқали аниқланиши
мумкин:

ижрочининг (етказиб берувчи, пудратчи) фаолияти ҳақидаги

маълумотларни таҳлил қилиш, хусусан, унинг аффиляция ҳолатини
ўрганиш;

бир хил буюртмачи вакили (ёки бир хил буюртмачи) хизмат қилган

даврда ушбу ижрочи билан тузилган бошқа давлат шартномалари
ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиш;

харидни режалаштириш ва амалга ошириш, харид жараёнлари

натижалари ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиш;

давлат шартномаси ижросига оид ҳужжатларни кўриб чиқиш;


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

86

шартноманинг фактик бажарилиши ҳақидаги маълумотларни

таҳлил қилиш. Масалан, муаллиф томонидан ўрганилган уй-жой коммунал
хизмати соҳасида жиноий суиистеъмол ҳолатларига боғлиқ айрим жиноят
ишларида ҳуқуқбузарлар таъминлаган ҳужжатларда шартнома тўлиқ ва
виждонли бажарилганлиги қайд этилган бўлса-да, аслида ишлар
фуқаролар ҳисобидан молиялаштирилган.

2022 йил 5 апрелда Ўзбекистон Республикаси Миллий антикоррупция

кенгашининг 7-баённомаси билан 5 та тармоқ “коррупциясиз соҳалар”
сифатида эътироф этилди. 2022 йил 8 августда қабул қилинган “Давлат
фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун давлат хизматчиcи этикаси
стандартларини жорий этиш мақсадида қабул қилинди. Олий таълим,
капиталь қурилиш, соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамда харидлар соҳасида
“Коррупциясиз сектор” лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2022–2023
йилларга мўлжалланган йўл хариталари тасдиқланган бўлиб, улар давлат
органлари ва ташкилотларида коррупцияни олдини олиш ва унга қарши
курашишга хизмат қилади.

Шундай қилиб, ушбу иллатга қарши кураш тизимли, кенг қамровли

чоралар асосида амалга оширилиши керак. Давлат маблағлари ҳисобидан
амалга ошириладиган коррупцияга қарши курашишнинг асосий
йўналишларидан бири – давлат маблағлари устидан тизимли назорат ва
мониторинг олиб боришдир. Бу нафақат бундай шаклдаги коррупцияга
қарши энг самарали усул, балки хуб профилактик чора ҳамдир. Давлат
маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган коррупцияга қарши яна бир
чора – очиқлик ва шаффофликни таъминлаш. Бу электрон ҳукумат жорий
этилиши, давлат харажатлари ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиш
орқали жамоатчилик назоратини кучайтиришдир. Давлат бюджети ёки
марказлашган ва децентрализован фондлар маблағларини талон-торож
қилиш ҳисобига амалдорларнинг ноқонуний бойиши учун шахсий
жавобгарликни кучайтириш зарур, бу эса Ўзбекистон Республикаси
Жиноят кодексида акс этиши керак. Юридик шахслар ҳам коррупцион
схемаларда қатнашганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилиши
лозим. Бундан ташқари, солиқ қонунчилигини такомиллаштириб,
мансабдор шахслар учун йиллик даромадлар декларациясини жорий этиш,
ушбу маълумотларни очиқ эълон қилишни мажбурий қилиш лозим.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Хакимов Р. Коррупция – глобальная проблема. Т.: «Фалсафа ва хукук»,
2006, № 3, С. 14-19.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

87

2. Горбунова О.Н. Значение «коррупции» в финансовом праве // Финансов
право, 2012, № 5, С. 3-8.
3. Правовое регулирование государственного финансового контроля в
зарубежных странах // Аналитический обзор и сборник нормативных
документов. М. 1998. С. 4-9.
4. Курбанов М.С. Квалификация правонарушений и преступлений в сфере
расходования бюджетных средств при осуществлении государственных
закупок Финансовое право 2015, №12, С.37-39.
5. Адилходжаев Ш.Ш. Роль государственного финансового контроля в
противодействии коррупции в соответствии с международными
стандартами

//

Ўзбекистон

Республикаси

ИИАкадемисини

Ахборотномаси, 2022 йил, № 3, С. 125-132.

Библиографические ссылки

Хакимов Р. Коррупция – глобальная проблема. Т.: «Фалсафа ва хукук», 2006, № 3, С. 14-19.

Горбунова О.Н. Значение «коррупции» в финансовом праве // Финансов право, 2012, № 5, С. 3-8.

Правовое регулирование государственного финансового контроля в зарубежных странах // Аналитический обзор и сборник нормативных документов. М. 1998. С. 4-9.

Курбанов М.С. Квалификация правонарушений и преступлений в сфере расходования бюджетных средств при осуществлении государственных закупок Финансовое право 2015, №12, С.37-39.

Адилходжаев Ш.Ш. Роль государственного финансового контроля в противодействии коррупции в соответствии с международными стандартами // Ўзбекистон Республикаси ИИАкадемисини Ахборотномаси, 2022 йил, № 3, С. 125-132.