ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
146
ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИБ ЯШИРИНГАН ШАХСГА НИСБАТАН
ҚИДИРУВ ЭЪЛОН ҚИЛИШ БЎЙИЧА ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАР
ТАЖРИБАСИ БОРАСИДА АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР
Болтабойев Одилжон Рахимович
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси Ташкилий
бошқарма юридик таъминлаш гуруҳи бош юрисконсульти, Тергов
фаолияти кафедраси мустақил изланувчиси.
https://doi.org/10.5281/zenodo.14934491
Ривожланган мамлакатларнинг жиноятларни тергов қилишда тергов
органларидан яширинган шахсларга нисбатан қидирув эълон қилиш
методикаси ва тушунчасига нисбатан назарий-ҳуқуқий ёндашувларни
таҳлил қилиш орқали, қидирувдаги шахсларга нисбатан жиноятларни
тергов қилиш тактикасини илмий ва амалий жиҳатдан тадқиқ этиш,
амалдаги
жиноят
ва
жиноят-процессуал
қонунчилигимиздаги
бўшлиқларни тўлдиришга, шунингдек, хорижий илғор тажрибаларни
тергов амалиётига татбиқ этишга хизмат қилади.
Шу сабабли тадқиқотимиз давомида бир қатор хориж давлатларнинг,
ҳусусан, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон
давлатларининг жиноят содир этган шахсга нисбатан қидирув эълон
қилиш билан боғлиқ жараёнлари ва қонунчилигидаги процессуал
ҳолатлар билан танишиб чиқамиз.
Россия
Федератив
Республикаси:
Россия
Федерацияси
қонунчилигида жиноят содир этиб яширинган шахсга нисбатан қидирув
эълон қилиш, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигидаги қидирув эълон
қилиш тартибидан бироз фарқ қилади. Россия Федератив Республикасида
айбланувчидан ташқари гумон қилинувчига ҳам қидирув эълон қилиш
тартиби жорий қилинган ва ушбу қидирувлар Федератив Республиканинг
амалдаги Жиноят-процессуал кодексининг 209-моддасига асосан, ишда
гумон қилинучи ёки айбланувчи тариқасида жалб қилиниши лозим бўлган
шахснинг шахси аниқланмаса, уни аниқлаш чораларини кўриши, қочиб
кетган бўлса қидирув эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилиш назарда
тутилган бўлса , 210-моддаси эса, “Гумон қилинувчини, айбланувчини
қидириш” деб номланиб, ушбу моддага кўра, гумон қилинувчи ёки
айбланувчининг жойлашган жойи номаълум бўлса, терговчи дастлабки
терговни тўхтатиш ёки алоҳида қарор чиқариш тўғрисидаги қарорда
кўрсатилганидек, уни қидиришни суриштирув органларига топширади.
Гумон қилинувчини ёки айбланувчини қидириш дастлабки тергов
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
147
пайтида ҳам, уни тўхтатиб туриш билан бир вақтда ҳам эълон қилиниши
мумкин .
Қозоғистон Республикаси:
Қозоғистон Республикасида шахсга
нисбатан қидирув эълон қилиш ушбу давлатда амалда бўлган Жиноят-
процессуал кодекси билан тартибга солинган. Қидирув эълон қилиш
процесси Россия Жиноят-процессуал қонунчилигига ўхшаш бўлиб, амалда
бўлган Жиноят-процессуал кодексининг 292-моддаси “Гумон қилинувчи,
айбланувчига қидирув эълон қилиш” деб номланиб, ушбу нормага асосан,
гумон қилинувчини ёки айбланувчини қидириш унинг жойлашган
жойини аниқлаш, ҳибсга олиш ва судгача тергов ўтказаётган орган
ихтиёрига ўтказиш чораларини кўришни ўз ичига олади. Судгача тергов
ўтказаётган шахс гумон қилинувчини, айбланувчини қидириш тўғрисида
қарор чиқаради, унда уларнинг шахси тўғрисида маълум бўлган барча
маълумотлар, тинтув ўтказиш учун асослар кўрсатилади ва қидирувни
суриштирув органларига ишониб топширади.
Қирғизистон
Республикаси:
Қирғизистон
Республикасида
айбланувчига нисбатан қидирув эълон қилиш тартиби, Қирғизистон
Республикасининг
Жиноят-процессуал
кодексига
асосан
амалга
оширилиб, ушбу Кодекснинг 248-моддасига кўра айбланувчининг
жойлашган жойи номаълум бўлса, терговчи қидирувни суриштирув
органларига топширишлиги тўғрисида қарор чиқарилиши лозимлиги,
ушбу қарор терговни тўхтатиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган ёки
алоҳида тарзда қарор чиқарилган бўлиши лозимлиги, айбланувчини
қидириш тергов пайтида ҳам, уни тўхтатиб туриш билан бир вақтда ҳам
эълон қилиниши мумкинлигини назарда тутган.
Тожикистон
Республикаси:
Тожикистон
Республикасида
айбланувчига нисбатан қидирув эълон қилиш тартиби, Тожикистон
Республикасининг
Жиноят-процессуал
кодексига
асосан
амалга
оширилиб, Қирғизистон Республикаси қонунчилигига ўхшаш ҳолатда
бўлиб, унга кўра, Тожикистон Республикасининг Жиноят-процессуал
кодекснинг 232-моддасига кўра, айбланувчининг жойлашган жойи
номаълум бўлса, терговчи қидирувни суриштирув органларига
топширишлиги тўғрисида қарор чиқарилган бўлишлиги, қидирув эълон
қилиш терговни тўхтатиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган ёки алоҳида
чиқарилган бўлиши лозимлиги, айбланувчини қидириш тергов пайтида
ҳам, уни тўхтатиб туриш билан бир вақтда ҳам эълон қилиниши
мумкинлиги назарда тутилган .
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
148
Туркманистон Республикаси:
Туркманистон Республикасида шахсга
нисбатан қидирув эълон қилиш Туркманистон Республикаси Жиноят-
процессуал кодекси билан тартибга солинган бўлиб, қидирув эълон қилиш
процесси Қирғизистон, Тожикистон Республикалари қонунчилигига
ўхшаш бўлиб, Туркманистон Республикаси ЖПКнинг 310-моддаси
“Айбланувчига қидирув эълон қилиш” деб номланиб, ушбу нормага асосан,
дастлабки терговни ўтказиш учун белгиланган муддат тугашидан олдин
терговчи айбланувчининг жойлашган жойини аниқлаш учун барча зарур
чораларни кўриши шартлиги, агар айбланувчининг жойлашган жойи
номаълум бўлса, терговчи уни қидириш чораларини кўришлиги, терговчи
фақат айбланувчи тариқасида ишда иштирок этиш учун қарор чиқарилган
шахсга нисбатан қидирувни эълон қилиш ҳуқуқига эга эканлиги,
дастлабки тергов пайтида ҳам, тўхтатилиши билан бир вақтда ҳам
қидирув эълон қилиниши мумкинлиги назарда тутилган.
Ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки,
жиноят содир этган шахсга нисбатан қидирув эълон қилишда юқорида
таҳлил қилган давлатларни икки тоифага ажратишимиз мумкин. Биринчи
тоифага Россия ва Қозоғистон давлатлари киритилса, иккинчи тоифага
Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатларини киритишимиз
мумкин. Биринчи тоифадаги давлатлар Россия ва Қозоғистон Жиноят-
процессуал қонунчилигига кўра, қидирув гумон қилинувчига ҳам
айбланувчига ҳам эълон қилиниши назарда тутилган бўлиб, бу эса
қидирув чегараларини кенглигини, гумон қилинувчи даврида қидирув
эълон қилиниши жиноят содир этган шахсни чет давлатига чиқиб
кетишини олдини олишга, қидирувдаги шахсни ушлаш самарадорлигини
оширишга қаратилган чора-тадбирлар эканлиги сабабли, ўзининг ижобий
самарасини беришига ишонамиз. Биз ҳам суриштирув ва дастлабки тергов
даврида гумон қилинувчига нисбатан ҳам қидирув эълон қилиш
амалиётини ўзимизнинг процессуал қонунчилигимизда акс эттиришни
лозим деб топамиз.
Иккинчи тоифадаги давлатлар Қирғизистон, Тожикистон ва
Туркманистон процессуал қонунчилигидаги шахсга нисбатан қидирув
эълон қилиш, Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган қидирув
қонунчилигига ўхшаш бўлиб, фақатгина айбланувчига нисбатан қидирув
эълон
қилиш
назарда
тутилган.
Ўзбекистон
Республикасида
айбланувчининг турган жойи номаълум бўлганда терговчи унинг турган
жойини аниқлаш учун зарур бўлган барча чораларни кўриши, зарур
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
149
ҳолларда эса, унга нисбатан қидирув эълон қилиши шартлиги Ўзбекистон
Республикаси Жиноят-процессуал кодекснинг 365-моддаси 1-қисмида
белгиланган