ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
127
ФИБРОБЕТОННИ ТАЙЁРЛАШ ЖАРАЁНИДА ФОЙДАЛАНИЛГАН
ХОМАШЁЛАРНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Тожибоев Абдураҳим Абдуғаниевич
Тошкент шаҳрида Вебстер университетининг таълим
дастурларини амалга ошириш маркази.
Илмий-ўқув жараёни бўлими бошлиғи.
https://doi.org/10.5281/zenodo.15411127
Аннотация
Ушбу тадқиқотда фибробетонни тайёрлаш жараёнида фойдаланилган
хомашёларнинг хусусиятлари ўрганилган. Бунда пўлат толалар, шиша
толалар, синтетик толалар, табиий толалар каби иссиқлик изоляцияловчи
ва мустахкамлигини оширувчи қўшимчалар қўшиш орқали хоссаларини
аниқлаш усуллари ҳам таҳлили кўриб чиқилган.
Калит сўзлар:
фибробетон, бетон, цемент, синтетик толалар, табиий
толалар, энергия тежаш, иссиқлик изоляцияси.
Наноструктурали
қўшимчалар
фибробетоннинг
иссиқлик
ўтказувчанлигига таъсири, зичлик, ғоваклик ва механик хоссаларга
таъсири каби бир қатор омилларга боғлиқ. Наноқўшимчалар иссиқлик
изоляцияси хусусиятларини яхшилашга, мустаҳкамлигини оширишга,
иссиқлик ўтказувчанлигини камайтиришга, механик хоссаларни ва
фибробетоннинг умумий сифатини оширишга ёрдам беради.
Маълумки,
нанотузилмали
қўшимчалар
асосида
иссиклик
изоляцияловчи фибробетон хомашёлларининг хусусиятлари, ушбу
материалнинг энг янги тадқиқотлар ва амалиётдаги илғор янгиликлари
билан боғлиқ.
Илмий тадқиқотларни олиб боришда ва улар асосида иссиклик
изоляцияловчи
ҳамда
мустаҳкамлигини
оширувчи
фибробетон
маҳсулотини олиш учун маҳаллий хом ашё ва саноат чиқиндиларидан
мақсадли фойдаланилади.
Ушбу тадқиқотда маҳаллий хом-ашё чиқиндиларидан фойдаланилган
ҳолда базалт тола, шиша толалар, синтетик толалар, пўлат толалар,
табиий толалар каби фибробетонларнинг оптимал таркибини танлаш ва
физик механик хоссаларининг ўзгариши лабаратория шароити асосида
ўрганилади. Хом ашё манбаи сифатида Республикадаги минерал хом ашё
асосида базалт, шиша, синтетик каби толалар ишлаб чиқариш учун хизмат
қилаётган кон ва корхоналардан фойдаланилган.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
128
Фибробетоннинг ишлаш хусусиятлари хом ашёларнинг тури ва
уларнинг
физик-механик
ҳамда
кимёвий
хоссаларига
боғлиқ
1
.
Фибробетоннинг асосий компонентлари ва уларнинг хусусиятларига
қуйидагилар киради:
Цемент: цемент фибробетоннинг асосий моддаси ҳисобланади. Унинг
сифати бетоннинг кучини, барқарорлигини ва ҳамда мустаҳкамлигини
белгилайди.
Қум: қум бетоннинг майин ишлашини таъминлайди ва унинг
шиддатини оширади. Қумнинг ўлчамлари ва таркиби бетонинг
эластиклигини ва мустаҳкамлигини белгилайди.
Толали фибробетонлар юқори мустаҳкамликка эга, чунки фибралар
(каблалар, стирол, полипропилен ёки углерод толалари) бетоннинг
тўқимасига ёрдам бериб, унинг ишлаш қобилиятини оширади.
Толаларнинг махсус модификациялари (масалан, графен ёки карбон)
фибробетоннинг иссиклик ва овоз ўтказиш хусусиятларини яхшилашга
ёрдам беради.
Қурилишда толали фибробетонлар иқлим шароитларига жуда яхши
мослашади, улар турли ҳарорат ва намликка қарамай ўзини яхши намоён
қилади. Бу фибробетонларнинг ишлатиш муддатини узайтиришига олиб
келади
2
.
Фибрлар (толалар) ва қўшимчалар
:
Базалт
толалар:
Базальт
фибрлари
фибробетонга
юқори
термостабиллик, химик ва механик мустаҳкамликни беради. Уларнинг
асосий афзаллиги юқори температурага чидамлилиги ва экологик тоза
бўлишидадир.
Полиэфир
толалар:
Ўрта
ёки
паст
даражадаги
механик
мустаҳкамликка эга бўлиб, аммо улар эластикликни ошириш ва бетоннинг
умумий ишлаш кўрсаткичларини яхшилайди.
Полипропилен толалар: Улар бетонни ёрилишлардан ҳимоя қилиш
учун ишлатилади. Полипропилен толалари бетонга юқори пластиклик,
зарбага қарши туриши ва термоизоляцион хусусиятларни бериши мумкин.
Сув: Сувнинг тозалиги, унинг бетонинг кимёвий реаксияларига
таъсири, цементнинг сифатини ва бетоннинг мустаҳкамлигини
белгилайди. Тозалиги паст бўлган сув бетоннинг кучига таъсир қилиши
мумкин.
Толали фибробетон турлари:
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
129
Полипропилен толали фибробетон бетоннинг ички мустаҳкамлигини
оширади ва унинг тарқалишини камайтиради. Бу материал мохиятан
енгил ва термоизоляциясига эга.
Стирол-бутадиен-стирол
(SBS)
фибробетон,
ушбу
турдаги
фибробетонларга махсус синтетик толалар қўшилади, бу уларнинг
механик хусусиятларини яхшилашга ёрдам беради.
Карбон
толали
фибробетон
бетонни
ўта
мустаҳкам
ва
енгиллаштиришга ёрдам беради. Улар нафақат механик, балки иссиқ-
совуқ термо ва электр изоляциясини ҳам яхшилайди.
Шиша толали (стекловолокно) фибробетон бетоннинг устуворлигини
ва изоляция хусусиятларини оширади, бу кўпинча қурилишда,
ўзгаришларга ва ёрилишларга қарши чидамли бўлиш учун қўлланилади.
(1
-
расм)
а) шиша толали
б) тош толали
1-расм. Ўртача тола диаметри 4-7 микрон бўлган шиша ва тош
толасидан тайёрланган иссиқлик изоляциялаш материалларининг микро
тузилиши.
Осон эрийдиган шишаларни махсус технологиялар воситасида
пахтага айлантирилади. Хомашё сифатида шиша олиш шихтаси (кварцт
қуми, кальцийлаштирилган сода ва натрий сульфат) ва шиша синиқлари
ишлатилади.
Шиша толалар суюлтирилган массадан чўзиш ва пуфлаш усулларида
тайёрланади.
Шиша толадан плиталар, полосалар, арматуралар, тўқима ва нотўқима
буюмлар ва бошқа материаллар тайёрланади. Матлар ва полослар шиша
толаларини шиша ип билан тикиб маҳкамлаб олинади. Бу буюмларнинг
ўртача зичлиги 175 кг/м
3
гача, иссиқлик ўтказувчанлиги кўпи билан 0,04-
0,05 Вт/(m.
о
S). Матлар узунлиги 1000-3000 мм, эни 200-700 мм ва
қалинлиги 10-50 мм ҳолда ишлаб чиқарилади. Шиша толали ва полимер
боғловчилар асосида ярим бикр плиталар олинади. Уларнинг ўртача
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
130
зичлиги 75 кг/м
3
, иссиқлик ўтказувчанлиги 0,047 Вт/(m.
о
S). Плиталар
узунлиги 1000 мм, эни 500-1500мм ва қалинлиги 30-80мм ўлчамларда
ишлаб чиқарилади. Шиша толаси асосидаги буюмлар қурилиш
конструкцияларини,
технологик
ускуналарни,
юқори
ҳароратда
ишлатиладиган трубопроводларни, саноат совуқхоналари деворларини ва
бошқаларни иссиқлик изоляциясида ишлатилади
3
.
Фибробетон цемент, сув, арматура ва қўшимчалардан ташкил топган
композит материал бўлиб, унинг асосий вазифаси ҳаво ва сув ўтказишини
камайтириш ҳамда иссикликни сақлашдир. Нанотузилмали қўшимчалар
эса бу материалнинг янги хусусиятларини оширишга ёрдам беради.
Фибробетоннинг
иссиклик
изоляциясига
таъсир
этувчи
нанотузилмалар қуйидагилар киради:
Наночастицалар: Наночастицалар, масалан, нанокремний диоксиди,
графен ёки карбон
нанотрубалар, фибробетоннинг изоляцион
хусусиятларини яхшилаш учун қўлланилиши мумкин. Уларнинг кичик
ўлчами ва юқори кўрсаткичли термостабиллик хусусиятлари изоляция
таъсирини яхшилайди.
Нанокўпайтирувчилар:
Бу
қўшимчалар
фибробетоннинг
ишончлилигини ва узоқ муддатли иссиклик қаршилигини оширади.
Уларнинг қўшилиши бетонда мавжуд бўлган микроструктурани
ўзгартириб, унинг тўқимасини аниқлаштириб, изоляция хусусиятларини
яхшилайди.
Нанокомпозитлар: Фибробетонда наноматериаллар ва ноорганик ёки
органик моддаларнинг комбинацияси қўлланилиши натижасида
изоляциялашувчанлик яхшиланади. Бу фибробетонга янада яхшироқ
терма изоляция ва кучланишга қаршиликни оширади.
Нанотехнологиялар қўшилиши фибробетоннинг иссиклик изоляция
хусусиятларига қўшимча даража бериб, унинг энергия самарадорлигини
оширишга ёрдам беради. Бу каби материаллар қурилиш соҳасида энергия
сарфини камайтириш, хўжаликларнинг экологик таъсирини кескин
камайтириш учун кенг қўлланилиши мумкин
4
.
Шунингдек, бундай материаллар ҳаёт ва ишлаб чиқариш шароитига
катта таъсир кўрсатади, чунки улар энергияни тежаш ва қурилиш
нархларини пасайтиришга ёрдам беради.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, фибробетонни тайёрлаш
жараёнида фойдаланилган хомашёларни хусусиятларининг қурилишдаги
самарадорлигини оширишда муҳим рол ўйнайди. Бундай бетонлар
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
131
иссиқлик ўтказувчанлигини ва термал кенгайишини камайтириш,
бинонинг энергетик самарадорлигини яхшилашда асосий омиллардан
ҳисобланади. Қуйидаги ёндашувлар, масалан, базалт толали, шиша толали,
синтетик толали ва шу каби толалар асосида нанотехнологиялар орқали
фибробетоннинг иссиқлик хоссаларини яхшилаш мумкин. Бу ёндошувлар,
бино
ва
иншоотларда,
қурилиш
соҳаларида,
магистрал
йўл
қурилишларида каби йирик объектларда энергия тежаш ва экологик тоза
биноларни яратиш имкони беради
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Н.А.Самиғов, «Қурилиш материаллари ва буюмлари», архитектура
қурилиш олий ўқув юртлари учун дарслик, 2013, 320 бет.
2.
«Фибробетон: технико-экономическая эффективность применения».
Журнал «Промышленное и гражданское строительство», № 9/2002,
17.07.2006.
3.
К. А. Сарайкина, В. А. Шаманов. «Дисперсное армирование
бетонов»//Вестник ПГТУ. Урбанистика. 2011. № 2.
4.
Канаев С. Ф. «Базальтофибробетон на грубых базальтовых
волокнах». Обзор. НПО «Композит», 1990.
5.
Интеннет, google, https://www.sciencedirect.com/science/