Barcha maqolalar

171-180 99 0

“Қутадғу билиг” асарида тил ва сўз одоби масалалари

Nasiba Abdullayeva

Мақолада Х1-ХП–асрларда яшаган аллома Юсуф Хос Ҳожибнинг фалсафий-дидактик асари "Қутадғу билиг" ("Саодатга элтувчи билим") асарида сўз, тил одоби ва ахлоқий қарашлари таҳлил этилган. Туркий ёзма адабиётнинг илк йирик обидаси, туркий халқлар дидактик фалсафасининг ўзига хос кўриниши бўлган “Қутадғу билиг” асари ўз даврининг илғор ижтимоий-сиёсий, маънавий-ахлоқий масалалари, туркий халқлар тарихи, маданияти, илм-фани, урф-одат ва анъаналари, турмуш тарзи, қадриятлари хусусида батафсил маълумот беради. Поэтик усулда ёзилган ушбу асар мавзулари ғоят кенг қамровли, мазмундор бўлиб айниқса инсон, унинг ижтимоий моҳияти, тафаккури, ахлоқига оид масалалар образли, бадиий юксак мисралар, шеърий ҳикматлар вамақоллар орқали баён этилган. Мутафаккирнинг асаридаги рамзлар, тимсоллар орқали инсон ва имон-эътиқод, инсон ва жамият, инсон ва бурч каби масалалари сўз ва тил одоби билан алоқадорликда таҳлил этилган ва замонавий аҳамияти кўрсатилган.

3-16 206 0

“Ўткан кунлар”да миллий руҳ ифодаси

Nurboy Jabborov

Адабиётнинг асл моҳияти миллий руҳнинг бадиий талқинига кўра белгиланиши, муайян ижодкор асарини баҳолашда миллий адабий-эстетик тафаккур асосий мезон эканлиги мақола илмий концепциясини ташкил этган. Қайси тилда яратилган бўлишидан қатъи назар, жаҳондаги ҳар бир халқ адабиётининг энг сара намуналари миллий руҳ ифодаси нуқтаи назаридан илмий таҳлил этилиши зарурияти долзарблик касб этади. Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи ХХ аср ўзбек адабиётида ана шу мезонга жавоб бера оладиган асар сифатида таҳлил этилган.


Муаллифнинг фикрича, “Ўткан кунлар” романида миллий руҳ қуйидаги уч тамой ил асосида намоён бўлган: 1) миллат руҳини мужассам этган ўзига хос урф-удумлар, анъаналар, қадриятлар, миллатнинг орзу-армонлари талқини; 2) миллатнинг ўз-ўзига танқидий руҳда қарай олиш салоҳияти ифодаси; 3) асарда миллий шахсиятларга хос собит эътиқоднинг поэтик сувратланиши. Ўз навбатида, бу тамойиллардан биринчиси – миллатнинг ахлоқи, иккинчиси – иродаси, учинчиси – эътиқодини тажассум этади ва бу учлик яхлит ҳолда миллий руҳни ташкил қилади.


Мақола сўнгида тадқиқот натижалари назарий умумлаштирилган.

101-109 123 0

“Жамъи Мухтасар”да мумтоз қофия турлари тадқиқи

Orzigul Xamroyeva

Вохид Табризийнинг “Жамъи мухтасар” асарида кофия илми чукур тадкик этилган. Олим кофия харфлари, харакатлари, кофия турларини махсус сарлавхалар асосида таништиради. Рисоланинг узига хос хусусиятларидан бири шуки, олим хар бир назарий фикрни намуналар асосида такдим этади. Маколада рисоладаги кофия харфлари гадкики урганилади. |

84-88 100 0

“Банокат-шоҳрухия”дан топилган Қорахонийлар даври мис тангалари хазинаси

Д Нормуродов

Алоқа ва савдо йўллари қадимдан турли ҳудудларда яшовчи аҳоли вакилларининг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий тараққиётида муҳим аҳамият касб этиб келган [5, - 432-б.]. Буларни тиклашда нафақат ёзма, балки моддий манбалар хусусан, тангалар ёки тангалар хазинасининг ҳам ўрни каттадир. Улар ёзма манбалар кам сақланган давр тарихини ёритиш, археологик маданий қатламларни аниқ даврлаштириш, маҳаллий ва халқаро савдо-сотиқ муносабатларини аниқлаш кабиларда муҳим маълумотларни беради. 2021 йилда Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, “Шоҳрухия” маҳалла фуқаролари йиғини “Ҳосилдор” маҳалласининг жанубида, Сирдарёнинг ўнг қирғоғида жойлашган Шоҳрухия археологик ёдгорлигидан топилган қорахонийлар даврига оид мис тангалар хазинасини илмий ўрганиш ҳам юқоридаги масалаларни ечишга ёрдам берадиган манбалар сирасига киради.

367-371 102 0

“Авесто” ва “Ригведа” муштараклиги

G Shaydullayeva

Осиё ва Европа халқларининг жуда катта қисми, жумладан Ўрта Осиё ва Ҳиндистон халқлари ҳам қадимда арийлар деб аталган. Ўрта Осиё халқлари тарихига оид энг қадимги ёзма манба “Авесто”да арийлар тўғрисида шундай маълумот бор, “энг аввал мен, Ахура Мазда, одамлар учун илк макон этиб Даитийа дарёси бўйидаги сўлим ўлка Арйанам Ваэжўни яратдим...[1]. Бизнинг тушунчамиз бўйича Арйанам Ваэжў тарихий ҳудудимизга оид энг қадимги географик терминдир, яъни Турон, Туркистон, Моварауннаҳр, Трансоксиана, Ўрта Осиё, Марказий Осиё сингари

461-467 210 0

“Turkiston to‘plami” O‘zbekiston tarixini o‘rganishda muhim manba sifatida

S Yo‘ldoshev, M Boboyev

Ushbu maqolada Rossiya imperiyasi va Sobiq ittifoq davrida yozilgan “Turkiston to’plami” asosida mamlakatimiz tarixiga oid bo‘lgan ma’lumotlar tahlil qilingan. Bundan tashqari ushbu maqolada mamlakatimizning Rossiya imperiyasi davrida yuz bergan ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va “Turkiston to’plami” tarixshunosligi haqida qisqacha bayon etilgan.

98-116 421 0

“Temurnoma”dagi obrazlar tavsifi va evolyutsiyasi

Ilhom Sayitqulov

Temurnoma”ning jangnomasi tasvirlanayotgan voqelik va qahramonlarning tarixiy asosi mavjud bo‘lib, unda bosh qahramon sifatida buyuk bobokalonimiz Sohibqiron Amir Temur asos qilib olingan. “Temurnoma”da Amir Temur bilan bog‘liq tarixiy haqiqatlar xalq badiiy tafakkuri hosilasi o‘laroq Sohibqiron obrazi timsolida xalqona talqin qilingan. Xususan, bu talqinlar Amir Temurning tug‘ilishi, ma’lum vaqt otasidan ayro yashashi, yoshligida “sir” ko‘rsatib, telbaliklar qilishi, balog‘atga yetib qahramonliklar ko‘rsatishi, yerning olti tomoni – Shimol, Janub, G‘arb, Sharq, osmon va yer osti bilan aloqa bog‘lashi, eng muhimi, uning doimiy ravishda pir va eranlar homiyligida bo‘lishi tasvirlarida aks etadi. Tadqiqotning obyekti sifatida “Temurnoma: Amir Temur Ko‘ragon jangnomasi” tanlangan. Tadqiqot mavzusini yoritishda tasniflash, tavsiflash, tarixiy-qiyosiy va funksional tahlil usullaridan foydalanilgan.

41-51 117 0

“o‘zbek” etnonimi va “O‘zbek ulusi” geografik tushunchasi haqida qisqacha ma’lumot

A Ileboev, J Baikojoev

Ushbu maqolada ''o'zbek'' etnonimi arab-fors, rus va xorijiy manbalar asosida ko'rib chiqilgan. Etnonimning paydo bo'lishi va uning janubi-g'arbiy tomonga kengayishi va turli qabilalarning qo'shilishi haqida so'z boradi. Xorijiy kartograflar va tadqiqotchilar tomonidan tuzilgan xaritalarda O'zbekiston deb atalgan

63-84 293 0

“Majolis un-nafois”ning yettinchi majlisida zikr etilgan devon sohiblari

Gavharoy Murodova

Ushbu maqolada “Majolis un-nafois”da nomi qayd etilgan temuriy devon sohiblari haqida ma’lumot berilgan. Jumladan, Shoh G‘arib Mirzo, Xalil Sulton, Saydi Ahmad Mirzo, Sulton Mas’ud Mirzolar o‘z davrining go‘zal va boshqa davrlarga o‘rnak bo‘ladigan adabiy muhit yaratganlari, ilm-fan homiysi bo‘lganlari, ijodkor sifatida mumtoz adabiyotning turli xil janrlari va vaznlarida ijod qila olganlari fikrimizning tasdig‘i sifatida keltirilgan.
Bundan tashqari, o‘z davri ijodkori uchun mas’uliyatli vazifalardan biri bo‘lgan devon tartib bergan ijodkorlarning she’riyati mavzu ko‘lami,
devonning fanga aniqlanganidan tashkil topgan janrlar va bizga noma’lum bo‘lgan devonlarni topish zaruriyati to‘g‘risida atroflicha fikr yuritilgan.

117-128 3003 0

“Alpomish” dostonining o‘rganilishi

Umarjon Kodirov

Maqolada “Alpomish” dostonining o‘rganilish tarixi xususida so‘z boradi. Shuningdek, ushbu dostonning turli xalq baxshilaridan yozib olingan variantlari, ulardagi umumiy va o‘ziga xos jihatlar tadqiq qilingan. Ushbu dostonning, Bulung‘ur dostonchilik maktabining atoqli namoyandasi Fozil Yo‘ldosh o‘g‘lidan yozib olingan varianti eng mukammal va eng badiiy jihatdan barkamoli ekanligi, binobarin, ushbu variant bo‘yicha olib borilgan ko‘plab tadqiqotlarga asos bo‘lganligi xususida fikrlar bayon qilingan. Shuningdek, maqolada ushbu doston bo‘yicha mashhur rus olimi V.M.Jirmunskiyning tadqiqotlari ham tahlil qilingan. “Alpomish” dostoni bo‘yicha amalga oshirilgan ishlar uch yo‘nalishga bo‘lib tekshirilgan. Birinchi bosqichda dostonning xalq baxshilaridan yozib olinish jarayoni, qachon, qaysi baxshidan, kim tomonidan yozib olinganligi, shu yozib olingan nusxa nashr qilingan bo‘lsa, kim tomonidan nashrga tayyorlanganligi, nashr qilinmagan bo‘lsa, qo‘lyozmasi qaysi xazinada saqlanayotganligi xususida ma’lumotlar berilgan.

1-28 87 0

Ҳуруфийлик ва XIV-XIX асрлар ўзбек мумтоз адабиёти

Зилола Амонова

Тадқиқот объекти: Атоий, Лутфий, Гадоий, Ҳофиз Хоразмий, Саккокий ғазаллари ҳамда Алишер Навоийнинг ўзбек тилидаги лирик асарлари, “Хамса”нинг “Ҳайрат ул-аброр” достони танланди. Шунингдек, XVII-XIX аср ижодкорлари Бобораҳим Машраб, Ҳувайдо, Мунис, Огаҳий, Комил Хоразмий, Муҳаййирларнинг лирик мероси ҳам манба вазифасини ўтайди.
Ишнинг мақсадн: Ишнинг асосий максади ҳуруфийлик тариқатининг ўзбек мумтоз шеъриятига таъсири масаласини ўрганиш.
Тадқиқот методлари: Ишда асосан аналитик тахдил, матн талқини, қиёсий-тарихий, қиёсий-типологик методлардан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Ҳуруфийлик тариқатининг пайдо бўлиши ва бадиий ижоддан ўрин эгаллаш тарихи кўрсатиб берилди; Ҳуруфийлик таъсирида битилган байтлар ва ҳарфий санъат ифодаланган мисралар ўзаро такқосланиб, фарқли жиҳати кўрсатиб берилди; Китобат санъатининг юзага келиши ҳуруфийлик тариқати билан боғлиқлиги асослаб берилди; Атоий, Лутфий, Ҳофиз Хоразмий ижодидаги ҳуруфийлик таъсирида битилган ғазаллар тахдил қилинди; Алишер Навоий ижодида хуруфийлик ғоялари билан боғлиқ ўринларга эътибор қаратилди; Бобораҳим Машрабнинг ҳуруфийликка дахлдор ғазал, маснавий, мустазод, мухаммаси таҳлил килинди; XVII-XIX асрлар шеъриятида ҳуруфийлик ғояларининг ёритилиш йўллари кўрсатиб берилди.
Амалий ахамияти: Диссертацияда тадкиқ қилинган материаллар “Ўзбек ва озар адабий алоқалар” ҳамда “Тасаввуф ва адабиёт” махсус курсларини ўқитишда қўл келади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Янги тадқиқот натижаларидан олий ўқув юртларида ўқиладиган маъруза, амалий машгулот, махсус курсларда ҳамда академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун ёзиладиган дарслигу қўлланмалар яратишда, ахлоқий, маънавий тарбияга дойр тадбирлар ўтказишда фойдаланиш мумкин.
Қўлланиш сохаси: таълим жараёни, ўзбек мумтоз адабиёти тарихи, туркий халқлар адабиёти, Шарк мумтоз поэтикаси.

277-286 56 0

Ҳофиз таниш бухорийнинг “Имомқулихоннома” асари ва унинг аштархонийлар тарихини ўрганишдаги ўрни

Ж Сангиров

Ушбу мақолада шу вақтга қадар “Имомқулихоннома” асари муаллифи деб қараб келинаётган Суҳайл таҳаллусидаги шахс Ҳофиз Таниш Бухорий эканлиги ҳақидаги қараш аниқ илмий далиллар билан илгари сурилган. Шунингдек, мақолада асарнинг илмий аҳамияти, ўрганилиши ва қўлёзма нусҳасининг ҳолати ҳақида ахборот берилган.

1-58 60 0

Ҳанафий уламоларнинг марказий мовароуннаҳр шаҳарлари ҳаётида тутган ўрни ва роли (II-VII/VIII-XIII асрлар)

Аширбек Муминов

Мавзунинг долзарблиги. Диний илмларнинг юзага кслиши ва унинг тараккистига ижтимоий омиллар кўрсатган таъсир катта илмий қизиқиш уйғотаётган муаммодир. Шу борада юртбошимизнинг «Жамият ҳаётининг бир қисми бўлган дин ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳалари билан муқаррар равишда муносабатда бўлган. Уларга таъсир кўрсатган ва ўзи ҳам бошка соҳаларнинг таъсирига дуч келган»1 деган фикри мавзуимиз учун қимматлидир.
Уламолар азалдан ислом таълимоти ривожига салмоқли ҳисса қўшганлар. Айниқса, ўрта аср шаҳарларида, маҳаллий ўз-ўзини бошқарув органларининг йўқлиги шароитида ижтимоий ҳастнинг барча жабҳалари ҳукумат томонидан назоратга олинган ва бошқарилган даврда, шаҳарлардаги аҳолининг норасмий стакчилари бўлган дин псшволарининг нуфузи тобора ошиб борган. Уларнинг кўпчилигини фақихлар ва уламолар ташкил қилган. Дин псшволарининг ижтимоий фаоллигига эса, кўп жиҳатдан исломда, христианликдагидан фаркли ўлароқ, диний ва шаръий ҳукмлар чиқарилишини бошкариб турувчи ҳукумат органлари ёхуд диний муассасаларнинг йўқлиги сабаб бўлган. Бу вазифаларни, одатда, мукаммал диний илмга эга бўлган шаҳарлик уламолар бажарганлиги учун факиҳларнинг халк орасидаги нуфузи давлат арбоблариникига Караганда кам бўлмаган.
Уламолар алоҳида табақага оид бўлмай, уларнинг кўпчилиги диний илмий фаолият билан бир қаторда бирор касб билан ҳам шуғулланганлар. Қолавсрса, мусулмон олимларининг нуфузи, кўпинча, уларнинг қайси касб билан шуғулланишлари билан ҳам боғлиқ бўлган. Шариат, маълум маънода кўпроқ шаҳарликлар мафкураси бўлиб, уларнинг жамиятдаги мавқсини мустаҳкамловчи маънавий ва уюштирувчи куч сифатида намосн бўлар эди. Шаҳарликларнинг курашдан асосий мақсади - савдо-сотиқ ва ҳунармандчилик соҳасида, албатта, шариатда белгиланган моддий ва маънавий мажбуриятлар доирасида фаолият эркинлигига эришиш эди.
Ҳанафийа мазҳаби вакиллари Мовароуннаҳрда туб мусулмон шаҳар аҳолисининг манфаатларини ҳимоя қилувчи оқим сифатидаги ўз мақомларига фаолиятларининг дастлабки палласи - II/VIII асрдан бошлабоқ эга бўла олдилар. Бухоро ва Самарқанддаги кўп миллатли мусулмон жамоалари орасида срли аҳолининг мавқеи мустаҳкамланиб борган сари, табиийки аста-сскин ҳанафийларнинг ўлкадаги нуфузи ҳам кучая бошлаган. Ҳанафийлар бир неча авлодининг ижтимоий-сиссий фаолияти шаҳарликлар-нинг ўрта қатлами ҳуқуқларини ҳимоя қилишга каратилиб, уларнинг исломдаги бошка диний мазҳаб ва фирқалар билан рақобатлашуви самараси ўлароқ, Абу Ҳанифа (ваф. 150/767 й.) асос солган мазҳаб Мовароуннаҳрдаги стакчи диний-ҳуқуқий мактабга айланди.
Ҳанафий уламоларнинг ижтимоий ҳаётга кўрсатган мунтазам таъсири, уларнинг турли табақага мансуб аҳоли билан мустаҳкам алоқаси минтакада исломнинг маҳаллий кўриниши шаклланишида мазкур оқимнинг асосий омил бўлишига олиб келди. Шу билан баробар шаръий мсъёрларнинг исломга қадар ҳам бу ҳудудда мавжуд бўлган урф-одатлар ва маънавий қадриятлар билан мувофиқлашуви осон бўлмади. Бу жараён турли оқимлар ўртасидаги кескин ғоявий курашлар асносида кечди. Ҳанафийларнинг кснг қамровли фаолияти исломни туб халқ учун «ўз дини»га айланишида муҳим аҳамият касб этди. Ҳанафийларнинг шаҳар аҳолиси манфаатларини ҳимоя қилувчи мазҳаб сифатидаги ўрни, уларнинг жамият таракқиётида юксак мақсадларни кўзлаб ва, айни пайтда, муайян жамоанинг зарурий ҳаётий эҳтиёжларини амалга ошириш йўлида бошка мазҳаб вакиллари билан олиб борган баҳс-мунозаралари ўша давр факиҳлари асарларида ўз ифодасини топган.
Мовароуннаҳрда ислом динининг маҳаллий кўриниши шаклланиш жараёни, хусусан, «маҳаллий ислом»нинг ижтимоий-сиёсий хусусиятлари, унинг мазкур минтақа ҳаётига маънавий таъсири мутахассислар томонидан ҳали атрофлича тадқиқ этилмаган. Танланган мавзу долзарблигининг яна бир жиҳати шундаки, биз тахлил киластган хронологии даврда ҳанафийа мактаби буткул шаклланиб бўлди. Бу унинг ўлка диний ҳаётида стакчиликни қўлга киритишига, мазҳаблараро баҳсларда ютиб чиқишига замин бўлди. Ушбу тарихий тажрибани ўрганиш ва ундан, айниқса, сўнгги ўн йил мобайнида мамлакатимизда ва кўшни рсспубликаларда фаоллашган исломий-сиёсий гурухлар ва партияларнинг бузғунчиликка қарши курашишда фойдаланиш мумкинлиги тадқикотимиз кимматини янада оширади.
Дисссртацияда илгари маълум бўлмаган манбаларнинг илмий муомалага илк бор киритилиши, чоп этилган адабиётларнинг танқидий тахлили Урта Осиёда ислом тарихининг кўпгина масалаларини янгича ёритишга имкон бсради.
Тадқикотдан кўзланган асосий мақсад - ҳанафий уламоларнинг II/VII асрдан то VIII/XIII асрга қадар -қарийб олти асрлик давр мобайнида Марказий Мовароуннаҳрдаги икки йирик шаҳар - Бухоро ва Самарканд ижтимоий-сиссий ҳаётида тутган ўрни ва эгаллаган мавқсини тахлил қилиш, ўлкада ислом дини маҳаллий кўринишининг шаклланиш босқичларини илмий асослашдан иборат.
Диссертациядаги илмий ва назарий янгилик. Илк бор Мовароуннахр, хусусан Бухоро ва Самарканд ханафий уламоларининг ижтимоий-диний фаолияти махсус тадкиқот сифатида ўрганилди. Ишда уламолар мухити ва уларнинг шаҳарлардаги турли табакага мансуб ахоли хамда хокимият вакиллари билан ўзаро муносабатлари батафсил тахлил қилинган.
Ҳанафийларга оид махсус тарихий-биографик адабиёт - табацот ал-ҳанафийа жанри шаклланиши ва ривожланиши жараёни биринчи бор тўлиқ ўрганиб чиқилди. Ушбу жанр да яратилган бизгача етиб келган 27 асар жаҳоннинг турли кутубхоналаридан (Тошкснтдаги Узбекистан Рсспубликаси ФА Шаркшунослик института қўлёзма фонди, Бсрлиндаги «Давлат кутубхонаси», Париждаги «Франция миллий кутубхонаси», Истанбулдаги «Сулаймонийа» кутубхонаси) излаб топилди ва илк бор тадқиқотга жалб этилди. Шунингдек, тарихий-биографик адабиётнинг яна икки - Абу Ҳанифа маноқиблари хамда шаҳар тарихлари жанрларида Мовароуннахрда яратилган манбалар илмий муомалага киритилди. 
Илк бор тадқиқотимизда аз-Заранжарийнинг «Манокиб Аби Ҳанифа», Абу Мансур ал-Мотуридийнинг тўрт самаркандлик замондошининг каломга оид асарлари, Мовароуннаҳр фақиҳларининг фиқҳга тсгишли 50 га якин асарлари, уларнинг кабрларидаги 37 битиклар, қадимги қўлёзма ҳошияларида қолдирилган бой тарихий маълумотлар илмий муомалага жалб этилди.
Дисссртацияда биринчи маротаба Ўрта Осиёда ислом динининг муайян маҳаллий тарзда шаклланиш босқичлари илмий негизда асослаб бсрилган ва бу борада ҳанафий уламоларнинг ранг-баранг фаолиятлари ёритилган, уларнинг ўлкадаги ижтимоий-сиёсий хамда диний жараёнларга мунтазам равишда кўрсатган таъсири кўлами ва сабаблари аниқланган.
Мазкур тадқиқотда ҳанафийларнинг бошқа исломий мактаб, мазҳаб ва фирқалар - ахл ал-ҳадис, шофи‘ийлар, зоҳидлар, аиГарийлар вакиллари билан жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётида етакчи мавқени эгаллаш учуй олиб борган ўзаро курашлари, илоҳиёт борасидаги ўткир баҳс-мунозаралари илк бор батафсил ўрганилди. Турли исломий мактабларнинг ксскин рақобатга асосланган кизғин илмий тортишувлари, уламоларнинг баракали ижоди Мовароуннаҳрда ҳанафийа мазҳаби таълимотининг янада юкори босқичга кўтарилишига олиб кслди. Натижада V-VI/XI-XII асрларда Бухоро ва Самарканд илмий мактаблари умумислом оламида етакчи ўринга кўтарилди. Ушбу жараён тадқиқотда атрофлича ёритилган.
Ҳанафийларнинг фаол ижтимоий-сиёсий фаолиятига маҳаллий мусулмонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга каратилган муржи’ийлар ҳаракати катта ижобий таъсир кўрсатганлиги дисссртацияда биринчи бор кўрсатилган.
Урта асрларда аҳоли турли қатламларининг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий талаблари уламолар иштироки билан ҳал этилар эди. Бунга мисол қилиб ишда илк бор тахдил этилган Бухородаги Абу Ҳафс ал-Бухорий, Шамс ал-а’имма, Садрлар, уларнинг мухолифлари, ал-Мусаддар, Самарканддаги ал-Жузжонийа, ал-‘Ийодийа, ал-‘Алавий, Бурҳон ад-дин ал-Марғиноний каби ҳанафий уламолар сулолалари ва гуруҳларининг фаолиятини кўрсатиш мумкин.
Шунингдек, туб ерли аҳоли ижтимоий хаётининг ссрқирра томонлари, урф-одатлари, маданий кадриятларининг ханафийа фиқхи қоидаларига сингиш ва ислом дини билан мувофиклашув жараёни биринчи марта ўрганилди. Охир оқибатда ислом Урта Осиёда халқнинг «ўз динига» айланди.
Тадкиқотда Сомонийлар ва Қорахонийлар сулолаларининг дин борасидаги сиссати таҳлил килиниб, мўғуллар ҳукмронлиги ўрнатилгандан сўнг Мовароуннаҳр шаҳарларида ҳанафий уламолар ижтимоий нуфузи ва ролининг пасайиши сабаблари аниқланди.

162-166 87 0

Ҳаким Самарқандий – калом олими сифатида

Муҳаммаджон Абдуҳамидов
Мазкур мақолада ИХ аср калом илми олимларининг етук олимларидан бўлмиш, Ҳаким Самарҳандий ҳаёти, илмий фаолияти, олимнинг калом илми ривожига кўшган ҳиссаси, хусусан, ИХ-Х асрларда Самарқанд калом илми мактабида уаким Самарқандийнинг тутган ўрни ҳақида фикрлар баён этилган.
286-292 63 0

Қўқон хонлигининг Усмонийлар давлати билан дипломатик муносабатлари

Қ Акбаров

Ushbu maqolada qardosh Turkiya va Markaziy Osiyo xalqlari o‘rtasidagi diplomatik munosabatlar, Qo‘qon xonligi va Usmoniylar imperiyasi o‘rtasidagi elchilik aloqalari yoritilgan.

310-317 66 0

Қўқон хонлигида халқ томоша санъати (Халқ томоша санъатининг моҳир ижрочиси Зокир Эшон мисолида)

А Қамбаров

Мазкур мақолада Қўқон хонлиги даврида халқ томоша санъати, шунингдек, ўз санъати ва маҳорати билан XIX асрнинг биринчи ярмида биргина Фарғона водийсида эмас, балки Ўзбекистоннинг бошқа жойларида ҳам элга танилган машҳур масхарабоз ва қизиқчи Зокир Эшоннинг фаолияти ижтимоий-фалсафий жихатдан таҳлил қилинади.

210-219 107 0

Қўқон хонлигида мунтазам қўшиннинг ташкил топиш тарихидан

Б Турсунов

Ушду мақолада Қўқон хонлигида мунтазам армия тузиш, чегараларни ҳимоя қилиш учун қурилган истеҳком ва қалъалар

327-336 172 0

Қўқон хонлиги молия тизимида монетар сиёсат тарихидан

З Хатамова

Мақолада Қўқон хонлиги молиявий сиёсати, пул ислоҳотлари, хонлик ташкил топган вақтдан бошлаб сўнгги кунигача зарб қилинган олтин, кумуш, мис танга пуллар ва улардаги форсий ёзувлар хақида маълумотлар мавжуд.

237-244 97 0

Қўқон хонлиги ва Нузуп “Мингбоши”

Г Ахмедова

Ushbu maqolada Nuzup mingboshi haqida so'z yuritiladi. U qirg'izlardan birinchi bo'lib Mallaxon tomonidan Qo'qon xonligida bosh vazir etib tayinlangan. Nuzupmingboshi Sheralixon davrida bosh vazir va bosh qo'mondon bo'lib, xon qo'shinida esa asosiy shaxslardan biriga aylangan

19-24 147 0

Қоятош суратларини ўрганиш ва сақлашда рақамли технологияларнинг ўрни

B To‘ychiboyev

Ўзбекистон қоятош тасвир ёдгорликлари – жаҳон маданий меъросининг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади. Кўп жиҳатдан улар қадим ўтмиш халқларининг маданий, ижтимоий, бадиий, маънавий-диний дунёқарашини англашга ёрдам берувчи манба ҳисобланади. Қоятош тасвирлари ўзларининг кўргазмалилиги, ўзига хос бадиий чиройи билан қадимий маданият ва замонавий хаёт ўртасидаги алоқаларни очиб беради

1-23 385 0

Қорақалпоғистон мусиқа маданияти тарихи(1925-1950 гг.)

Пахратдин Палуаниязов

Диссертация иши кириш кисми, икки бои, хулоса ва фойдаланган адабиётлар руйхатидан иборат.
Кириш кисмида тадкикртнинг долзарблиги таъкидланиб муаммонинг ишланиш даражасига муносабат билдирилган хамда ишнинг мак,сад ва вазифаси, унинг методологик ва назарий асослари белгиланган. Шунингдек, адабий ва архив манбалари тахлил килиниб, ишнинг илмий ва амалий киймати курсатилиб берилгаи.
«1925-1941 йиллардаги Крракалпогистоннииг мусика маданияти» деб номлаигаи бириичи бобда мусика саиъатининг асосий жараёнлари очиб берилган. К.оракалпок мусикий хаётида ер-сув, коллективлаштириш, индустриалаштириш, "Хужум" харакати даврлари асосий тематика сифатида гавдаланди.
Мозкур бопта "Тонг нури" театр труппасининг мусикий репертуари, давлат театрининг 1927-1941 йиллардаги фаолияти тахлил килинади. Диссертацияда 1936 йил апрелда Москвада коракалпок. мелодияларининг грампластинкага ёзиб олинишининг тарихий ахамиятини алохида кайд этилади. 30-йилларда катагонликка учраган С. Мажитов, К. Авезов каби маданиет даргаларининг фаолияти хам таъкидлаб утилган.
Иккинчи боб "1941-1950 йиллар Крракалпок мусика маданияти" да мусикий хаётиииг ун йиллик даври еритиб берилган. Хдрбий давр атмосфераси, давр колорита яратилган мусикий асарлар мисолида тахлил килинган. Г. И. Компонеец, А.Кондорштилов, В.Шафранииков, Ж.Шамуратов ва бошкаларнинг ижодий портретлари тикланган.
Диссертация сунгида тадкикртдан келиб чикадиган якунлар ва хулосалар баён килинган. 1925-1950 йиллар К,оракалпогистои халкдари мусикий маданияти тарихини ва тарихий тажрибасини урганишдан келиб чикиб, амалий ахамиятга эга тавсиялар баён килинган.

494-497 100 0

Қашқадарёда мустақиллик йилларида зиёрат туризмининг ривожланиш жараёнлари

Ғ Ўролов

Мусулмон мамлакатларида “Зиёрат” тушунчаси “муқаддас қадамжоларга бориш”ни англатади ва унинг иккита асосий тури мавжуд: зиёрат қилиш ҳамда сайёҳлик-ўрганиш йўналишидаги диний туризм. Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда 7,3 мингдан зиёд маданий мерос объектлари мавжуд.

150-153 74 0

Қашқадарё воҳасининг XIX аср иккинчи ярми – ХХ аср бошларидаги халқаро савдо алоқалари тарихи

Н Ражабова

XVIII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Бухоро амирлигининг кўпгина шаҳарларида (Бухоро, Қарши, Термиз, Шаҳрисабз, Ғузор ва бошқалар) карвонсаройлар қурилишига катта эътибор берила бошланди. Бу ҳолат Бухоро амирлигининг Россия, Ҳиндистон, Эрон, Афғонистон ва қўшни хонликлар билан савдо-иқтисодий алоқаларининг ривожланиб бораётганлиги билан боғлиқ эди. Шунингдек, Ҳирот, Машҳад ва Кашмир билан [1. С. 171-176] савдо алоқалари йўлга қўйилган.

253-256 168 0

Қатағон қурбони-Тожихон Аҳмедова

A Axrorova

1937 йил 15 августда СССР ХКС кошидаги НКВД раиси “нарком” Н.Ежов томонидан № 00486 сонли “Ватан хоинларининг хотинларини катагон килиш           тугрисида”ги буйруги тайсрланди. Узбскистонда хам бошка собик иттифок давлатлари каторида НКВД нинг бу буйруги буйича катагонга учраган эркаклар каторида уларнинг купчилиги уй бскаси булган асллари хам катагон гирдобига тортилди. Сиёсий катагон булганларнинг аёллари, хатто болалари хам у ёки бу шаклда катагон тигига учраган, улар учун алох.ида, махсус лагсрлар, болалар уйлари ташкил этилган [6].

283-288 79 0

Қарши шаҳрининг халқаро савдо-сотиқда тутган ўрни

У Мўминов

Шаҳарлар йирик савдо марказлари сифатида ҳам муҳим аҳамият касб этган. XVIII асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида шаҳар аҳолиси асосий қисмининг асосий машғулоти савдо-сотиқ эди. Воҳадаги энг йирик савдо шаҳри бўлган Қарши бутун Бухоро амирлигининг савдо алоқаларида катта ўрин тутган. Қарши шаҳри катта карвон йўлининг чорраҳасида жойлашганлиги туфайли бу йўл орқали шаҳар шарқ ва ғарб, жануб ва шимолий ўлкалар ва мамлакатлар билан доимий алоқада бўлган. Қарши шаҳри Бухоро воҳасини Шаҳрисабз ва Ҳисор билан боғлаб турувчи Бухоро амирлигидаги муҳим аҳамиятга эга шаҳар ҳисобланади.