ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА
УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК: 378.147-322
РАХИМОВ Бахтиёр Худойбердиевич
ТАЛАБА - ЁШЛАРНИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ
ИЖТИМОИЙ-ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ
13.00.01-умумий педагогика, педагогика ва таълим тарихи
Педагогика фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган
диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Тошкент – 2009
2
Тадқиқот иши Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари
илмий тадқиқот институтида бажарилган.
Илмий маслаҳатчи:
педагогика фанлари доктори, профессор
Джураев Рисбой Ҳайдарович
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори, профессор
Азизходжаева Наиля Назировна
педагогика фанлари доктори, профессор
Сейтхалилов Эдем Азизович
педагогика фанлари доктори, доцент
Бегимқулов Узоқбой Шоимқулович
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Ҳимоя 2009 йил « »___________ соат ___ да Низомий номидаги
Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги К.067.18.03 рақамли
Бирлашган ихтисослашган кенгаш йиғилишида ўтказилади. Манзил: 100070,
Тошкент шаҳри, Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 103-уй. Тел: (99871) 254-92-02.
факс: (99871) 215-54-18, e-mail: tgpu info@ edu.uz
Диссертация билан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика
университетининг кутубхонасида танишиш мумкин (100070, Тошкент шаҳри,
Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 103-уй).
Автореферат 2009 йил «_____» __________да тарқатилди
Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби Р.Г.Исянов
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Республикамиз таълим тизимида
сўнгги ўн
етти йил мобайнида ёш авлодни ақлий, жисмоний ва маънавий камолотга
етказишда туб ислоҳотлар амалга оширилди.
Зеро, Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаб ўтганидек: “Бу мураккаб
дунёнинг азалий ва абадий муаммолари, шу билан бирга, ҳар бир даврнинг
долзарб масалаларига ҳар томонлама асосли илмий жавоблар топилган
тақдирдагина маънавият олами янги маъно-мазмун билан бойиб боради.
Бошқача айтганда, ҳар бир илмий янгилик, яратилган кашфиёт - бу янгича
фикр ва дунёқарашга туртки беради, маънавиятнинг шаклланишига ўзига хос
таъсир ўтказади”.
1
«Таълим тўғрисида»ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури
талабларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2006 йил 7 августдаги «Фан ва технологиялар ривожланишини
мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги ПҚ-436 сонли қарорига мувофиқ “Олий таълим
муассасаларида талабалар илмий-ижодий фаолиятини ташкил этиш
тўғрисида намунавий низом” ишлаб чиқилди. Олий таълим муассасаларида
талабаларнинг илмий-ижодий фаолиятини ташкил этишдан асосий мақсад
уларнинг илмий-техникавий ҳамда ижодий қобилиятларини ривожлантириш
орқали касбий-ижодий тайёргарлик даражасини оширишдир. Бу эса
талабаларни илмий тадқиқот ишларига жалб этиш шаклларини
такомиллаштиришни, мавжуд илмий мактабларни қўллаб-қувватлаб,
замонавий талаблар асосида янгиларини ташкил этиш ва ривожлантиришни
тақозо этади. Мазкур ҳужжатда ўқув-тарбия жараёнида илмий тадқиқотлар
натижаларидан кенг фойдаланиш механизмларини яратиш зарурлиги
белгиланган бўлиб, талабалар илмий-ижодий фаолиятини ташкил этиш
ҳамда ёш илмий-педагог кадрлар тайёрлаш борасида олий таълим
муассасаларининг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар кўзда тутилган:
- илмий тадқиқот билан шуғулланишга қобилиятли талабаларни
аниқлаш, уларни илмий тадқиқот ишларини индивидуал ва жамоа бўлиб
бажаришга ўргатиш учун зарур ташкилий, методик ва моддий-техникавий
шарт-шароитлар яратиш;
- олий таълим муассасаларида олиб борилаётган илмий тадқиқот
ишларида талабаларнинг кенг иштирокини таъминлаш, ёшларнинг илмий-
ижодий фаолиятини турли шаклларда ривожлантириш механизмини яратиш
ва рағбатлантиришни йўлга қўйиш;
-
кафедралар ва факультетларда талабаларнинг илмий-ижодий
қобилиятларини ривожлантириш ҳамда рўёбга чиқариш имконини берувчи
ўқув-илмий
лабораториялар,
илмий-ижодий
тўгараклар
ва
ўқув
марказларини ташкил этиш;
1
И.А.Каримов. Юксак маънавият – енгилмас куч – Т.: Маънавият, 2008, -40,41-б.
4
- талабаларнинг ўқув машғулотлари ва илмий тадқиқот ишлари
интеграциясини таъминлаш; уларни мустақил иш, курс иши лойиҳаси,
битирув - малакавий иш, магистрлик диссертациялари доирасида турли
хилдаги ўқув ва илмий-тадқиқот фаолиятига йўналтириш.
Олий таълим муассасаларида талабаларнинг илмий-ижодий фаолиятини
ташкил этиш ишлари Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги
Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, “Ёшлар йили” давлат дастури,
олий таълим муассасасининг Низоми ҳамда «Олий таълим муассасаларида
талабалар илмий-ижодий фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги намунавий
Низом асосида мувофиқлаштирилмоқда.
Олий таълим муассасаларининг асосий вазифаси юқори малакали
рақобатбардош илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлиб, унинг ечимида
олий ўқув юртларида амалга оширилаётган илмий тадқиқот ишлари
самарадорлигини оширишнинг педагогик асосларини яратиш соҳасида
изланишлар олиб бориш долзарб аҳамият касб этмоқда.
Олий ўқув юртларида илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, унинг
самарадорлигини ошириш шунинг учун ҳам муҳимки, талабалар ёш
хусусиятларига кўра мустақил фаолият юритиш, микросоциумда ўз ўрнини
топиш ва ҳаётий мақсадини белгилаб олишга нисбатан жиддий муносабатда
бўладилар. Шунинг учун ҳам талабаларга ижтимоий муносабатларнинг
ҳуқуқий меъёрларини сингдириш, уларда номақбул хатти-ҳаракатларни
содир этишдан ҳимоя қилувчи мезонлар ҳақида тасаввур ҳосил қилиш
муҳимдир. Олий ўқув юртларида талабалар томонидан амалга оширилаётган
илмий тадқиқот ишлари учун қуйидаги шарт-шароитларни яратиш тақозо
қилинади:
1)
талабаларда
илмий
тадқиқотчиликка
оид
маданиятнинг
шаклланишига замин ҳозирлаш;
2) талаба-ёшларда илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш нафақат
давлат, балки шахс манфаатларини ҳам қондиришига ишончнинг қарор
топишига эришиш;
3)
талабаларда илмий тадқиқот ишларига оид билимларни
ўзлаштиришга бўлган ички эҳтиёж ва қизиқишнинг юзага келишини
таъминлаш;
4) талабаларда илмий тадқиқот ишларини олиб бориш меъёрларига
нисбатан ҳурматни қарор топтириш;
5) талабаларда илмий тадқиқот фаолиятига оид кўникма ва
малакаларни шакллантириш;
6) талабаларда илмсизликка қарши кураш туйғусини тарбиялаш;
7) талабларда илмий-педагогик маданият ва фаолликни қарор
топтириш;
8) талабаларда илм орқали билим олиш кўникмаларини шакллантириш.
Олий ўқув юртларида илмий тадқиқот ишлари самарадорлигини
ошириш учун узлуксиз таълим тизимининг барча бўғинлари, шунингдек,
5
ижтимоий ташкилотлар, оила, маҳалла ва жамоат ташкилотлари билан
мустаҳкам алоқа ўрнатиш муҳим аҳамиятга эга. Зеро, шахсда илмий
тадқиқот маданияти ижтимоий-психологик ҳодиса сифатида намоён бўлади.
Бинобарин, шахснинг илм-фанга бўлган муносабати жамият тараққиёти
билан чамбарчас боғлиқдир.
Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигига эришуви таълим
тизими олдига ижтимоий-педагогик муаммоларни ижобий ҳал қилишнинг
илмий-педагогик шарт-шароитларини аниқлаш каби долзарб вазифаларни
қўймоқда. Бу вазифаларнинг ечими амалга оширилаётган илмий тадқиқот
ишларининг сифати ва самарадорлигига боғлиқ.
Республикамиз Президенти И.А.Каримов олий ўқув юртларида илмий
тадқиқот ишларини самарали ташкил этиш жамият ривожланишининг
муҳим омили эканлигига алоҳида урғу бериб келмоқда.
Жамият тараққиёти учун зарур, долзарб муаммоларнинг ҳал этилишига
қаратилган илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш ушбу жараённинг
асосий мақсадларидан биридир.
Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни ва
"Кадрлар тайёрлаш миллий дастури" ҳамда “Ёшлар йили” давлат дастури
мазмунида ҳам ҳар томонлама етук илмий-педагог кадрларни тайёрлашнинг
моҳияти кенг ёритиб берилган.
“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да узлуксиз таълимнинг барча
бўғинларида таълим олувчиларнинг ҳуқуқий, иқтисодий билимларини
ошириш, олий ўқув юртларида таҳсил олувчиларнинг таълим-тарбиясини
такомиллаштириш, маданиятли ва ўз эътиқодига содиқ ёшларни
тарбиялашга бўлган эътиборни ҳар қачонгидан ҳам кучайтириш
зарурлигига алоҳида урғу берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан
таклиф этилган ва мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган “Кадрлар
тайёрлаш миллий дастури” бугунги кунда жаҳон миқёсида эътироф этилди
ва ўзининг дастлабки самараларини бермоқда.
Уч босқичда амалиётга татбиқ этилиши кўзда тутилган «Кадрлар
тайёрлаш миллий дастури»нинг 2001 йилда якунига етган дастлабки
босқичида эришилган истиқболли натижалар кейинги даврларда уни янада
ривожлантириш учун мустаҳкам асос яратиб берди. Жумладан, кадрлар
тайёрлаш тизимининг ижобий салоҳияти сақлаб қолинди, тизимни ислоҳ
қилиш ва ривожлантириш учун ҳуқуқий, меъёрий, илмий-методик,
молиявий, моддий-маънавий шарт-шароитлар яратилди.
Миллий дастурни тўлиқ рўёбга чиқаришнинг иккинчи босқичида кўзда
тутилганидек, меҳнат бозорининг ривожланиши ва реал ижтимоий-
иқтисодий шароитларни ҳисобга олган ҳолда олий таълим жараёни
мазмунига аниқликлар киритиш зарурати ҳам юзага келди.
Жамият аъзоларининг ижтимоий фаоллиги уларнинг илмий салоҳияти
ҳамда илмий дунёқараши билан белгиланади. Ҳозирги даврда тараққий этган
6
давлатларнинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маданий равнақи фан
тараққиёти билан чамбарчас боғлиқдир. Кадрлар тайёрлаш миллий моделида
фаннинг табиат ва жамият тўғрисидаги фундаментал ва амалий
тадқиқотларни ривожлантириш, юқори малакали илмий-педагог кадрлар
тайёрлаш жараёнини илмий жиҳатдан таъминлаш инфраструктурасини
вужудга келтириш, мамлакатимиз илм-фанининг жаҳон илм-фанига
интеграциясини ташкил этиш каби вазифалар белгилаб берилган.
Бундай долзарб вазифалар тизимида бўлажак ўқитувчи кадрларни
илмий фаолиятга тайёрлаш масаласи алоҳида аҳамият касб этади. Чунки
таълим соҳасидаги ислоҳотлар фақат малакали кадрлар тайёрлашга хизмат
қилиб қолмай, балки фуқаролик жамиятининг илмий салоҳиятини
ривожлантиришга ҳам қаратилгандир.
Муаммонинг
ўрганилганлик
даражаси.
Инсонни
ақлий
ривожлантириш масаласи кишилик жамияти тараққиётининг барча
босқичларида мутафаккирлар ҳамда файласуф, тарихчи, психолог ва педагог
олимларнинг диққат марказида бўлиб келган. Буни, Шарқ алломалари
томонидан яратилган илмий-ахлоқий асарларда кўриш мумкин.
Қомусий олимлар – Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али
ибн Сино, Кайковус, Маҳмуд Кошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб, Алишер Навоий,
Абдулла Авлоний ва бошқаларнинг баркамол инсоннинг ақлий тарбиясида
илм-фаннинг ўрни ҳақидаги қарашлари бугунги кунда ҳам ўз долзарблигини
йўқотган эмас.
Олимлардан
Г.Ю.Айзенк,
Р.З
Асамова,
Л.С.
Выготский,
С.Л.Рубинштейн, Э.Ғозиев, М.Г.Давлетшин, Д. Дьюи, В.Каримова,
А.Н.Маркова,
В.С.Мерлин,
Л.М.Митина,
Р.С.Немов,
А.Палмарь,
В.В.Поспеев, А.А.Реан, И.Е.Рогов, Х.А.Рухиева кабиларнинг тадқиқотларида
илмий тадқиқот ишларини ташкил этишнинг ижтимоий-психологик моҳияти
илмий жиҳатдан асослаб берилган. Шунингдек, уларда бўлажак
мутахассисларнинг касбий қобилияти, эҳтиёжи, психологик хусусиятлари ва
унга таъсир этувчи омиллар ҳамда ижтимоий муҳитнинг таъсири
масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Бевосита бўлажак ўқитувчи шахсини илмий фаолиятга тайёрлаш
масаласи
педагог
олимлардан
Д.Алимова,
К.Ангеловский,
С.И.Архангельский,
У.Бегимқулов,
Б.З.
Вульфов,
Р.Ҳ.Джураев,
В.И.Журавлёв,
В.А.Кан-Калик,
Л.В.Кондратова,
А.И.Кочетов,
В.В.
Краевский,
Н.Б.Крылова,
И.П.Пидкасистый,
В.А.Сластенин,
Э.А.Сейтхалилов, Х.А.Тўрақулов, И.Ф.Харламов кабиларнинг ишларида
ҳам ўрганилган. Айниқса, Х.А.Тўрақулов тадқиқотларида ёшларнинг илмий-
ижодий фаолияти масалалари атрофлича таҳлил этилган.
Педагог олим Е.А.Климов ўз ишларида ўқитувчи шахсининг илмий
маданияти ҳамда унга хос кўникма ва малакаларни шакллантириш
муаммоларини ўрганган.
7
Педагог олимлардан Б.Адизов, М.М.Ахмеджанов, В.С.Грехнев,
М.Э.Жумаев,
В.И.
Загвязинский,
Х.Ибрагимов,
В.А.Крутецкий,
В.С.Кукушкин, В.С. Леденёв, Б.Т.Лихачёв, С.Нишонова, Д.Олимова,
М.Очилов, Н.Очилова, С.Садиқов, Э.Г.Скрибицкий, Е.А.Слепенкова, Т.А.
Стефановская, М.Қуронов, Ш.Қурбонов ва бошқаларнинг тадқиқотларида
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий, ахлоқий, маданий, илмий-ижодий,
маънавий сифатларини шакллантиришга оид муаммолар ўрганилган.
Таълимни
самарали
ташкил
этишда
педагогик
технология
назариясидан фойдаланиш, мазкур назария моҳияти, тамойиллари, таълим
жараёнини лойиҳалаштириш, таълим мақсадларини белгилаш ва мақсаднинг
натижаланганлигини
ўрганиш
каби
масалалар
Н.Азизхўжаева,
В.П.Беспалько, М.Т.Громова, Ж.Йўлдошев, М.Кларин, Е.А.Крюкова,
М.М.Левина, Мила Новик, В.М.Монахов, Н.Сайидахмедов, Ў.Қ.Толипов,
Б.Фарберман ва бошқа тадқиқотчилар томонидан очиб берилган.
Олиб борилган тадқиқотлардан муҳим илмий ва амалий хулосалар
олинган бўлса-да, бироқ, талаба - ёшларни бевосита илмий фаолиятга
тайёрлаш масаласи илмий тадқиқотлар натижасида ўзининг тўлақонли
ечимини топган эмас. Хусусан:
- педагоглик касбига тайёрлаш бўйича дарслик ва ўқув қўлланмаларда
талаба - ёшларнинг илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш юзасидан
алоҳида мавзулар ажратилмаган;
- таълим жараёнида илм асосида билим олиш тамойилига махсус
эътибор қаратилмаган;
- педагогик амалиётлар дастурида талаба - ёшларнинг илмий ишлари
фаолияти кўзда тутилмаган;
- бакалавр ўқитувчилар тайёрлашга оид битирув-малакавий ишлар
ҳамда
магистрлик
диссертациялари
банкига
илмий
фаолиятни
ривожлантиришга оид мавзулар киритилмаган.
Илмий таҳлил ва кузатишлар шуни кўрсатадики, талаба - ёшларни
илмий фаолиятга тайёрлаш масаласи бугунги кунда педагогика фанининг
ўзида содир бўлаётган янгиликлардан орқада қолиб кетмоқда.
Тадқиқот муаммосига доир илмий-педагогик адабиётлар таҳлили
мазкур муаммога доир илмий, услубий ва амалий жиҳатдан асосланган
илмий тадқиқотлар олиб борилмаганлиги ушбу масалада муайян ютуқларга
эришиш йўлида жиддий тўсиқ бўлаётганлигини кўрсатди. Шунга кўра,
юқорида қайд этилган ҳолатлар «
Талаба - ёшларни илмий тадқиқот
ишларига йўналтиришнинг ижтимоий-педагогик асослари»
номли
мавзунинг илмий тадқиқот иши сифатида танланишига асос бўлиб хизмат
қилади.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Тадқиқот иши Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон
Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти ҳамда Гулистон давлат
университетининг илмий ишлар режасига мувофиқ амалга оширилган.
8
Тадқиқот концепцияси.
Ўзбекистон Республикасида ёшларни илмий
тадқиқот ишларига изчил, тизимли, узвий, мақсадли жалб этиш, уларни
жамиятнинг фаол аъзоси сифатида фаолият кўрсатишларига эришиш, энг
аввало, мазкур масаланинг долзарб педагогик муаммо сифатида кенг кўламли
ва чуқур тадқиқ этилишини тақозо этади. Ёшлар ижтимоий воқелик
ҳодисаларига тўғри баҳо бера олишлари, ижтимоий ўзгаришлар хусусида
шахсий фикрга эга бўлишлари маълум даражада илмий асосланган билим,
кўникма ва малакаларни эгаллашларини талаб этади. Талаба - ёшларни
илмий тадқиқот ишларига йўналтириш муаммосининг мустақил, яхлит
тадқиқот мавзуси сифатида ўрганилиши ёшларда илмий дунёқарашни
шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари, омилларини аниқлашга
имкон беради.
Шунга кўра, замонавий илмий-педагогик кадрларни шакллантиришда
талаба - ёшларни илмий тадқиқот ишларига йўналтиришнинг ўрни ва
аҳамиятини белгилаш, уларнинг мустақил илмий фаолият юритишини
далиллаш, уни ривожлантиришнинг назарий-методик йўлларини кўрсатиш ва
амалий асослаш, талаба - ёшларни илмий тадқиқот ишларига йўналтириш
борасидаги педагогик фаолият самарадорлигини таъминлашга кафолат
бўлувчи шакл, метод ва воситаларни аниқлаш, уларни муваффақиятли
қўллаш масаласини ўрганишга тадқиқотда алоҳида ўрин ажратилган.
Тадқиқот мақсади
– талаба-ёшларни илмий тадқиқот ишларига
йўналтириш жараёнини ижтимоий-педагогик ва илмий-амалий жиҳатдан
асослаш ҳамда талабаларни тадқиқотчилик фаолиятига йўналтириш
юзасидан илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот вазифалари:
1.Мавзуга оид педагогик-психологик, фалсафий-тарихий ҳамда илмий-
методик адабиётлар, меъёрий ҳужжатларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва
умумлаштириш,
талабаларнинг
илмий
тадқиқотчилик
фаолиятини
шакллантириш долзарб педагогик муаммо эканлигини асослаш.
2.Талаба - ёшларнинг илмий тадқиқот ишларига оид фаолиятини
шакллантиришнинг мавжуд ҳолатини ўрганиш.
3.Талаба - ёшларнинг илмий тадқиқот ишларига оид фаолиятини
шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари ва мезонларини белгилаш ҳамда
тажриба-синов асосида уларнинг сифатини аниқлаш.
4. Талаба - ёшларнинг илмий тадқиқот ишларига оид фаолиятини
шакллантириш юзасидан илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот объекти
– талаба-ёшларни илмий тадқиқот ишларига
йўналтириш жараёни.
Тадқиқот предмети
– талаба-ёшларни илмий тадқиқот ишларига
йўналтириш жараёнининг мазмуни, принциплари, шакллари, усул ва
методлари.
9
Тадқиқот методлари:
умумлаштириш, таҳлил, анкета, савол-жавоб,
суҳбат, кузатиш, педагогик мониторинг, педагогик прогностика, педагогик
эксперимент, математик статистика.
Тадқиқотнинг илмий фарази.
Агар олий ўқув юртларида бўлажак
мутахассисларнинг таълим жараёнидаги фаолияти илмий асосда ташкил
этилса:
- ўқув жараёни таълимнинг илмийлик тамойилига асосланса;
- талабанинг кўп қиррали фаолият юритиши учун тегишли шарт-
шароитлар яратилса;
- талабаларнинг интеллектуал ривожланишлари ва ўз қобилиятлари,
мойилликларига мувофиқ илмий тўгараклар, семинар, давра суҳбатлари,
илмий анжуманлар ҳамда “Ёш олимлар” кенгаши ишларидаги фаол
иштироки таъминланса, уларнинг илмий тадқиқотчилик фаолиятини
шакллантириш жараёни самарали кечади.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
1.Талаба - ёшларнинг илмий тадқиқот ишларига оид фаолиятини
шакллантириш долзарб педагогик муаммо эканлиги.
2.Талаба - ёшларнинг илмий тадқиқот ишларига оид фаолиятини
шакллантиришнинг мавжуд ҳолати таҳлили.
3.Талаба - ёшларнинг илмий тадқиқот ишларига оид фаолиятини
шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари, мезонлари, мазмуни, шакли,
воситалари, усул ва методлари.
4.Талаба - ёшларнинг илмий тадқиқот ишларига оид фаолиятини
шакллантиришга йўналтирилган илмий-методик тавсиялар ва уларнинг
самарадорлилик даражаси.
5.Олий ўқув юртларида илмий тадқиқот ишларининг самарали
ташкил этилиши жамият ривожланишидаги муҳим омиллардан бири
эканлиги.
Ишнинг илмий янгилиги:
1. Талаба - ёшларнинг илмий тадқиқот ишларига оид фаолиятини
шакллантириш долзарб педагогик муаммо эканлиги назарий-амалий
жиҳатдан асосланди.
2. Муаммонинг моҳиятини очиб берувчи таянч тушунчалар шарҳланди.
3.Талабаларнинг илмий тадқиқотчилик фаолиятини шакллантириш
жараёнининг ижтимоий-педагогик хусусиятлари, мазмуни, шакли, усул ва
методлари белгилаб берилди.
4. Талаба-ёшларнинг илмий фаолияти самарадорлигини таъминловчи
педагогик омиллар аниқланди.
5.Талаба - ёшларнинг илмий-ижодий фаолияти даражасини аниқловчи
мезонлар ишлаб чиқилди.
6.Талабаларнинг мустақил илмий фаолият юритишида “илм орқали
билим олиш” тамойилининг аҳамияти белгиланди ва илмий асосланди.
10
7. Олий ўқув юртларида илмий тадқиқот ишларини самарали ташкил
этиш жамият ривожланишининг муҳим омилларидан бири эканлиги асослаб
берилди.
8. Талаба-ёшларнинг илмий фаолияти самарадорлигини оширишга
хизмат қилувчи илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Талаба -
ёшларда тадқиқотчилик фаолиятини шакллантиришнинг ижтимоий-
педагогик хусусиятлари, уни ташкил этиш мазмуни, йўллари, шакллари, усул
ва методларининг тизимлаштирилгани ҳамда илмий-педагогик кадрлар
салоҳиятини ошириш орқали жамият тараққиётига хизмат қилишнинг илмий
далилланиши билан белгиланади. Ишда талаба - ёшларни тадқиқотчилик
фаолиятига ўргатишга қаратилган назарий ёндашувлар, илмий фаразлар,
концепциялар, илмий-методик тавсиялар ҳам ишлаб чиқилди. Ушбу
ёндашувлардан олий ўқув юртларида ёш олимларнинг тўгараклари ва
уюшмалари, талабаларнинг илмий ишлари дастурларини тузиш, битирув -
малакавий ишларини режалаштириш, дарслик ва ўқув қўлланмалари
мазмунини белгилашда фойдаланиш мумкин.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқотда илгари
сурилган ғоялар ва олинган натижалар тадқиқотчининг илмий мақола ва
методик ишланмаларида ёритилган ҳамда халқаро ва Республика миқёсидаги
ҳамда минтақавий анжуманларда, илмий-услубий семинарларда муҳокама
қилинган. Яратилган ўқув-услубий қўлланмалар, маъруза матнлари ва
тавсиялар Гулистон, Самарқанд, Бухоро давлат университетлари, ЎЗПФИТИ,
Нукус, Жиззах педагогика институтлари, СВПХМОҚТ институти, Сирдарё,
Гулистон педагогика коллежлари амалиётида жорий этилган.
Тадқиқотнинг синовдан ўтиши.
Тадқиқотга доир илмий-назарий
манбаларда илгари сурилган фикрлар билан асосланганлиги, тадқиқот
мақсади ва вазифаларига мос танланган методлардан фойдаланилганлиги,
тажриба-синов натижаларининг амалиётчилар томонидан маъқулланганлиги,
илгари сурилган фаразнинг илмий-амалий жиҳатдан ўз исботини топганлиги
ҳамда математик-статистик таҳлил билан белгиланади.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Диссертациянинг асосий
мазмуни муаллиф томонидан эълон қилинган 1 та монография, 1 та ўқув-
услубий қўлланма, 1 та ўқув дастури, 2 та ўқув-методик кўрсатма, 15 та
илмий - услубий мақолалар ҳамда илмий-назарий конференцияларда ўқилган
12 та илмий маърузада ўз аксини топган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация кириш, 4 боб, 12
та параграф, умумий хулоса ва тавсиялар, 301 номдаги фойдаланилган
адабиётлар рўйхати ва 32 та иловадан иборат бўлиб, 244 саҳифани ташкил
этади.
11
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг
кириш
қисмида
тадқиқотнинг
долзарблиги,
муаммонинг ўрганилганлик даражаси, мақсади,вазифалари, объекти,
предмети, илмий фарази, концепцияси, методлари, илмий янгилиги, назарий
ва амалий аҳамияти, шунингдек, ҳимояга олиб чиқиладиган асосий ҳолатлар
баён қилинди.
Тадқиқотнинг биринчи боби «
Талаба - ёшларни илмий тадқиқот
ишларига йўналтиришнинг илмий-назарий асослари
» деб номланади.
Мазкур бобда жамият тараққиётини жамият аъзоларининг илмий салоҳияти
белгилаб бериши, илмий тадқиқот ишларини олиб боришнинг асосий
мақсади жамият ва табиатдаги ўзгаришлар моҳиятини англаб етиш ва унга
хос қонуниятларни кашф қилишдан иборатлиги илмий-назарий жиҳатдан
асосланган.
Президент И.А.Каримов «Фан Ватан равнақига хизмат қилсин» номли
асарида: “...Бизнинг эндиги вазифамиз-маънавий ҳаётимизни, илм-фанимиз
фаолиятини, изланишларимизни мана шу эски мафкура қолипларидан халос
этиш, керак бўлса, тафаккуримизни мутелик исканжасидан фориғ этишимиз
зарур”
2
,- деб таъкидлаган эди.
Маълумки, талабалик даврида оламни билишга, фалсафий мушоҳадага,
психологик таҳлилга, мантиқий фикрлашга иштиёқ ва ҳаракат кучли бўлади.
Шу билан бирга, уларда фантазияга мойиллик ҳам кучли бўладики, мана шу
физиологик–психологик ҳолат тафаккурни ривожлантириш, билишга
интилиш, илмий тадқиқот ишларини бажариш учун муҳим омил
ҳисобланади.
Талабаларнинг илмий тадқиқот фаолияти, авваламбор, илмий фаолият
характерига
мутаносиб
бўлган
ҳамда
шахсий
хусусиятларини
ривожлантиришга қаратилган усул (метод) ва педагогик шарт-шароитлар
тизимини яратишни тақозо этади.
Талабаларнинг ижодий тасаввурини ўрганиш ва ривожлантириш,
бизнингча, илмий тадқиқот фаолияти самарадорлигини ошириш учун янги
уфқларни очади, чунки олимнинг шахсияти айнан талабалик даврида
шаклланади. Ёшларда рефлексия, яъни ўз билимлари чегараларини билиш ва
бу чегаралардан чиқа олиш кўникма ва қобилиятлари айнан талабалик
даврида намоён бўлади.
Талаба - ёшларни илмий тадқиқот ишларига йўналтириш давлат ва
жамият тараққиёти билан бир қаторда муайян ҳиссий-руҳий эҳтиёж касб
этиши ва буни ҳар доим назарда тутиш лозимлиги маълум миқдорда илмий
асосланган бўлиб, бу ерда фикрларнинг уйғунлиги, илмий изланишлардаги
2
Каримов И.А. Фан Ватан равна=ига хизмат =илсин. 6 томлик асарлар, II том. -Т.: Ызбекистон, 1996. -
79-80-бетлар.
12
ижтимоий-педагогик ва ижтимоий-психологик ҳамкорлик алоҳида кўзга
ташланиб туради.
Илмий тадқиқотлар таҳлилларидан маълум бўладики, ҳар қандай
илмий - ижодий фаолият шахснинг ҳиссиёти, эҳтиёжи, руҳий-ақлий
тараққиёти билан чамбарчас боғлиқ равишда амалга ошади. Бинобарин, ҳар
қандай ўқитувчи илмий тадқиқот фаолияти талаба шахсининг ақлий
камолотини таъминловчи омил эканлигини билиши лозим.
Олиб борилган изланишлар натижасида шундай хулосага келдикки,
“Педагогика фанида талаба - ёшларнинг илмий-ижодий фаолиятида юқори
самарага қандай эришилади? Бу жараён қандай қилиб мақсадли ва тизимли
амалга оширилади?” деган саволлар ҳамон ўз ечимини тўлиқ топа олган
эмас.
Шундан келиб чиқиб, “Миллий ғоя ва миллий мафкура талабларига
жавоб бера оладиган “Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш”дек
бош ғоямизни амалга оширувчи бўлажак мутахассисда шаклланаётган
илмий-ижодий фаолият, илмий дунёқараш қандай талабларга жавоб бериши
керак? Бўлажак ўқитувчининг мафкураси қандай ижтимоий талаблар асосида
шаклланмоғи лозим?” деган саволлар тадқиқот иши жараёнида ўз ечимини
топмоғи лозим, деган вазифани ўз олдимизга қўйдик. Шахснинг мафкуравий
онги муайян илмий дунёқарашлар мувозанатида ўз ечимига эга бўлмоғи
лозим. Шунинг учун олий таълим тизимида шаклланадиган бўлажак
ўқитувчининг илмий-ижодий фаолияти фақат янги билимларни ўрганиш,
маълумот олиш билан чекланадиган бўлса, унинг ижтимоий моҳияти юзаки
бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
2007 йил 28 февралдаги №37 сонли буйруғи 4-иловаси билан тасдиқланган
“Олий таълим муассасаларида талабалар илмий-ижодий фаолиятини ташкил
этиш тўғрисида намунавий низом”нинг 9-бандида олий таълим
муассасаларида талабалар илмий-ижодий фаолиятини ташкил этишнинг
асосий тамойиллари қуйидагича белгиланган:
- таълим-тарбия, ўқув ва илмий тадқиқот жараёнлари интеграциясини
таъминлаш;
-таълим жараёнини ташкиллаштиришда талабалар илмий-ижодий
фаолиятининг турли шаклларини жорий этишни назарда тутиш ҳамда унинг
узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш;
-
талабаларнинг илмий-ижодий фаолияти иштирокчиларини моддий ва
маънавий рағбатлантиришнинг турли шаклларини жорий этиш;
- талабаларнинг илмий-ижодий фаолиятини ташкил этишда олий
таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, докторант ва аспирантлари
ҳамда соҳа мутахассислари ва илмий тадқиқот муассасалари ходимларини
кенг жалб этиш.
Юқоридаги таҳлиллар мавжуд ҳолатни яхшилаш, талаба - ёшларни
илмий тадқиқот ишларига мақсадли йўналтириш ҳамда олий ўқув
13
юртларининг илмий салоҳияти кўрсаткичларини кучайтиришга катта талаб
борлигини кўрсатиб турибди. Бу талабни амалга ошириш ҳамда диссертация
вазифасидан келиб чиққан ҳолда талаба-ёшларнинг илмий тадқиқот
ишларига оид фаолиятини шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари
аниқланди (1-жадвал).
1-жадвал
Талаба - ёшларнинг илмий тадқиқот ишларига оид фаолиятини
шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари
1.
Юқори даражадаги билимдонлиги
2.
Илмий тафаккурга эга эканлиги
3.
Аналитик фикрлаш қобилиятининг юқорилиги
4.
Синтетик фикрлаш қобилиятининг юқорилиги
5.
Тадқиқотчилик қобилиятининг кучлилиги
6.
Мантиқий фикрлаш қобилиятининг устунлиги
7.
Янгиликка интилувчанлиги
8.
Илмий ижодий фаоллиги
9.
Изланувчанлик қобилиятига эга эканлиги
10. Яратувчанлик қобилиятига эга эканлиги
11. Кашфиётчилик қобилиятига эга эканлиги
12. Ижтимоий вазиятларни баҳолай олиши
13. Илмий дунёқарашнинг кенг қамровлилиги
14. Мустақил, эркин ва тўғри фикрлай олиши
15. Муаммоли вазиятни тўғри баҳолай олиши
16. Ижтимоий муносабатларда фаол иштирок этиши
17. Ташкилотчилик ва ташаббускорлиги
18. Масъуллик ҳиссининг қарор топганлиги
19. Илмий мунозарага кириша олиши, далиллаш, исботлаш лаёқатининг
кучлилиги
20. Илмий-техникавий ҳамда илмий жамиятларнинг ишларига кенг
кўламда жалб этилганлиги
21. Илмий ишга садоқат, муайян фанга муҳаббат
22. Тадқиқотчилик кўникма ва малакаларининг шаклланганлиги
23. Илмда ҳалоллик ва талабчанлиги
24. Илмий билимларини, кашфиётини амалиётга татбиқ эта олиши
25. Танқидга тўғри муносабатда бўлиши
26. Ижтимоий - сиёсий фаоллиги
27. Ўзига бўлган ишончи
28. Илмий тадқиқотчиликка оид маданиятнинг юқори даражада
шаклланганлиги
Албатта, жадвалда ўз ифодасини топган талаба - ёшларнинг илмий
тадқиқот ишларига оид фаолиятини шакллантиришнинг ўзига хос
14
хусусиятларига сўнгги нуқтани қўйиб бўлмайди. Чунки улар давр ўтиши
билан ўзгариб, такомиллашиб боради.
Гулистон давлат университетида бу талабни амалга ошириш қуйидаги
мезонлар асосида ўзига хос тарзда ташкил этилди (1-расм).
1-расм. Талаба - ёшлар илмий тадқиқот ишларига оид
фаолиятининг шаклланганлик даражасини аниқловчи мезонлар
Бўлажак мутахассисларда талабалик давридан илмий тадқиқот
ишларига оид илмий дунёқарашни шакллантириш, илмий тадқиқот
ишларини мақсадли, онгли равишда бажаришга оид кўникмаларни ҳосил
қилиш мақсадида иқтидорли, илмий фаолиятга лаёқати бор бўлган
истеъдодли, фаол талабалар танлаб олинди ва уларга кафедра томонидан
ишлаб чиқилган республикамизда ҳамда минтақада долзарб ҳисобланган
тадқиқот мавзулари тавсия этилди.
Катта иш тажрибасига эга бўлган илмий салоҳиятли ходимлардан
илмий раҳбарлар белгиланиб, танланган мавзулар диссертацион талаблар
асосида расмийлаштирилди. Мазкур тадбир 2001 йилда кафедралар
таркибида махсус Низом асосида “Кичик мактаб”ларни ташкил этиш билан
бошланиб, 2004 йилда 74 нафар талабанинг илмий тадқиқот мавзуларини
Кашфиётчилик
Яратувчанлик
Изланувчанлик
Яратувчанлик
ТАЛАБА - ЁШЛАРНИНГ ТАДҚИҚОТЧИЛИК ФАОЛИЯТИ
Илмий тадқиқот ишлари натижалари
асосида якуний хулосалар чиқариш
Синтетик тафаккурга эга эканлиги
Тадқиқот натижаларини амалиётга
самарали татбиқ этиши
Аналитик тафаккурга эга эканлиги
15
университет Илмий кенгаши қарори асосида тасдиқлаш билан давом
эттирилди. Айни вақтда тадқиқот ишларига жалб этилган ушбу
талабаларнинг асосий қисми университет ва республиканинг бошқа олий
таълим муассасалари магистратураларида таҳсил олишни якунлаб,
кафедраларга мутахассис сифатида ишга қабул қилинди. Улардан 10
нафардан ортиғи аспирантура таълимини давом эттирмоқдалар.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
2007 йил 28 февралдаги 37- сонли буйруғи 4-иловаси билан тасдиқланган
“Олий таълим муассасаларида талабалар илмий-ижодий фаолиятини ташкил
этиш тўғрисида намунавий низом” бу ҳаракатларни янада такомиллаштириш
учун дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.
Университетнинг бу йўналишдаги амалий ишларини қўллаб-
қувватлаш, илмий тадқиқот ишларига жалб этилган иқтидорли талабалар, ёш
мутахассислар, аспирантлар фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида 2005
йилда «Ёш олимлар» кенгаши ташкил этилди
.
(2-расм)
2-расм. «Ёш олимлар» кенгашининг таркибий тузилмаси
«Ёш олимлар» кенгашининг таркибий қисми сифатида факультетларда
«Ёш олимлар» мактаби, кафедралар қошида “Кичик мактаблар” фаолиятини
юритиш ҳамда иқтидорли талабалар, аспирантлар, магистрантлар, мустақил
тадқиқотчиларнинг илмий тадқиқот ишларини олиб боришлари учун амалий,
методик, меъёрий ҳужжат ишлари бўйича ёрдам бериш йўлга қўйилди.
Филология
факультети
ЁОК
Физика-математика
факультети
ЁОК
Тарих
факультети
ЁОК
Педагогика
факультети
ЁОК
Табиатшунослик
факультети
ЁОК
Иқтисодиёт
факультети
ЁОК
Университет “Ёш олимлар” кенгаши (ЁОК)
16
3-расм. «Ёш олимлар» кенгаши таркибидаги “Кичик мактаб”лар
тузилмаси
Филология факультети
кафедралари қошидаги
“Кичик мактаб”лар:
Физика-математика
факультети кафедралари
қошидаги “Кичик
мактаб”лар:
Тарих факультети
кафедралари қошидаги
“Кичик мактаб”лар:
Педагогика факультети
кафедралари қошидаги “Кичик
мактаб”лар:
Табиатшунослик
факультети
кафедралари қошидаги
“Кичик мактаб”лар:
Иқтисодиёт факультети
кафедралари қошидаги “Кичик
мактаб”лар:
«Ёш олимлар» кенгаши таркибидаги кичик мактаблар тузилмаси
«Ёш ти
лшун
ос»
«Сл
ове
сн
ик
»
«Ёш таржимон
»
«Ёш ижо
дк
орлар»
«Ёш м
ат
ем
ат
ик
»
«Ёш техн
ик
-
ижодк
ор»
«Ёш а
хборот
чи
-
те
хн
олог»
«Ёш ф
из
ик
»
«Туро
н»
«Б
ерун
ий
»
«Ёш
т
ари
хч
и»
«Ёш
ҳ
у
қ
у
қ
шуно
с»
«Пе
да
гоги
к к
ас
б
ма
ҳора
ти
»
«Ил
ғор п
еда
гоги
к
те
хн
ологи
ялар»
«О
лим
пи
я
захирала
ри
»
«Ёш к
им
ёга
р»
«Молекуляр
би
ологи
я ва
би
отехн
олог
ия»
«Агроки
м
ё»
«Б
иоэк
ологи
я»
«Ёш и
қт
ис
одчи
-
ҳи
собчи»
«Ёш и
қт
ис
одчи
-
на
за
ри
яч
и»
17
Белгиланган вазифалар ижроси ижобий самара бериши амалда ўз
ифодасини топмоқда. Жумладан, 2006 йилда «Халқ таълими» журнали билан
ҳамкорликда «Энг яхши илмий ва методик мақола» танлови ташкил этилди
ва ғолибнинг илмий материали журнал саҳифасида чоп этилиши эълон
қилинди. Бу танлов ёш олимлар ва тадқиқотчиларнинг фаоллигини сезиларли
даражада оширди.
Гулистон давлат университетининг “Ёш олимлар” кенгаши иқтидорли
талабалар, аспирантлар, ёш олимлар ва мутахассисларнинг илмий, илмий-
педагогик фаолиятини эркин тартибда бирлаштирадиган жамоат ташкилоти
бўлиб, замонавий фан - техника ютуқларини ўқув жараёнига жорий этиб
келмоқда.
Юқорида қайд этилган намунавий низомга асосланган ҳолда шуни
айтиб ўтиш жоизки, ҳозирги замонни илм-фан тараққиётисиз тасаввур этиш
мумкин эмас. Илм-фаннинг ютуғини ҳисобга олмасдан, саноат ва ишлаб
чиқаришни йўлга қўйиб бўлмайди. Шунинг учун фанларни ўқитиш
самарадорлигини оширишнинг ечими сифатида ёшларни мактаб давридан
илмий тадқиқот ишларига йўналтириш замонавий таълимнинг долзарб
муаммоларидан биридир.
Диссертациянинг иккинчи боби ”
Олий ўқув юртларида илмий
тадқиқот ишларини ташкил этишга технологик ёндашув”
деб
номланади. Унда талаба - ёшлар илмий тадқиқот ишларини ташкил этишда
технологик ёндашувнинг ўрни ва аҳамияти илмий-назарий ҳамда амалий
жиҳатдан таҳлил этилган.
Таълим амалиётидан маълумки, олий таълимда ҳар бир фаннинг
илмий-назарий асосларини чуқур ўрганиш билан бирга, касб тайёргарлигига
алоҳида эътибор қаратилади.
Аммо ҳозирга қадар олимлар томонидан олий ўқув юртларида
талабаларни илмий тадқиқот ишларига татбиқ этиш технологиясига оид
муайян мулоҳазалар баён этилган бўлса-да, у алоҳида тадқиқот муаммоси
сифатида ўрганилмаган. Бу жараённинг яхлит методикаси, тизими ҳалигача
ишлаб чиқилган эмас. Шу сабабли бу ҳолатга жиддий эътибор қаратиш
зарурлиги долзарб педагогик муаммо сифатида эътироф этилмоқда.
Илмий тадқиқот ишларини технологик ёндашув асосида ташкил этиш
муҳим жараён бўлса-да, ҳар қандай илмий тадқиқот иши тадқиқ қилинган
илмий ҳодисани аниқ тасвирлашга ҳаракат қилади. Илмий тадқиқот
натижалари мантиқий фикрлаш ва мушоҳада юритиш орқали изчил баён
этилади.
Илмий тадқиқот ишларида фикр ифодалаш усули ҳам ўзига хос
хусусиятга эга. Уни бадиий асар билан қиёсласак, ўртадаги фарқ янада
яққолроқ намоён бўлади. Илмий асар объектив ҳақиқатни мантиқий тафаккур
маҳсули бўлган фикрлар тизими орқали акс эттиради. Шунинг учун илмий
асар бошидан охиригача асосан мулоҳаза юритиш, муносабат билдириш ва
исботлашдан иборат бўлади.
18
Илмий тадқиқот ишларида аниқлик, объективлик, мантиқийлик,
изчиллик, ўзига хослик, қисқалик каби меъёрлар ўз ифодасини топиши
керак.
Аниқлик –
ҳодисани, предмет маъносини англатувчи сўзларнинг
номинатив маънода қўлланилиши, моносемантик характерга эга бўлиши,
синонимиянинг бир қадар чегараланиши, атамаларнинг илмий нутққа мос
қўлланишида кўринади. Аниқ фикрсиз илмий билимнинг бўлиши мумкин
эмас.
Объективлик -
нарса ва ҳодисаларнинг мавжудлиги, уларнинг фан
тушунчалари
асосида
изоҳланиши,
фикрнинг
мисоллар,
далилий
материаллар, теорема ва формулалар билан исбот қилиниши, бунга
бошқаларнинг тўлиқ ишонч ҳосил қилишида кўринади.
Мантиқий изчиллик -
абстракт отлар ва атамаларнинг кўп
қўлланиши, фикрнинг бир-бирига мантиқий боғланиши, изчил баён этилиши,
илмий нутқда изчилликни юзага келтирувчи махсус ўзига хос сўз ва
бирикмаларнинг мавжудлигида акс этади.
Ихчамлик -
илмий нутққа хос белгидир. Илмий баён ортиқча тасвир ва
изоҳни талаб этмайди. Шу сабабли илмий баёнда нарса ва ҳодисалар баёни
учун узундан-узоқ ўхшатиш, сифатлаш каби тасвирий воситалар
қатнашмайди. Шунинг учун илмий баён доимо ихчамликни талаб этади.
Талабаларнинг илмий тадқиқот ва илмий-ижодий ишлари натижалари
ҳисобот, реферат, мақола, ихтиро, тавсиянома ва битирув малакавий иш
кўринишларида якунланади. Шу сингари ишлар бўлажак мутахассисларнинг
тадқиқотчилик
ва
ижодкорлик
қобилиятларини
шакллантириб,
ривожлантирибгина қолмасдан, балки улар ўзлаштирган билимларнинг янада
чуқур ва мустаҳкам бўлишига олиб келади ҳамда касбий-амалий
кўникмаларини такомиллаштиради.
Талабалар илмий тадқиқотчилик фаолиятининг муҳим жиҳати
шундаки, бу жараёнда у мустақил илмий, ижодий ишлашга ўрганади. Ўқув
машғулотларидан ташқари вақтларда талабаларни илмий тадқиқот ишларига
жалб этишнинг асосий воситаси - талабалар илмий уюшмаларидир ( “Ёш
олимлар” кенгаши, “Ёш олимлар” мактаби, “Кичик мактаб”лар, илмий
тўгараклар каби). Талабалар илмий уюшмалари ижодкор талабалар
жамоасидан
ташкил
топади.
Улар
ўқув
режасига
киритилган
мутахассисликка оид кафедранинг бош илмий муаммоси асосида олиб
борилаётган илмий ишларга мос бир ёки бир нечта илмий муаммо билан
шуғулланишади. Бу жараёнда талабалар адабиётлар бўйича аннотация ва
рефератлар
тузишни
ўрганадилар,
тажрибалар
ўтказиш,
олинган
натижаларни амалиётга мақсадли татбиқ этиш кўникмаларини эгаллайдилар,
лаборатория жиҳозлари, ўқув-техник воситаларни лойиҳалайдилар ва
тайёрлайдилар. Ахборотлар тайёрлаб, кафедра илмий семинарлари ва тўгарак
йиғилишларида чиқишлар қиладилар. Талабалар илмий тадқиқот
фаолиятининг кенг қамровли ташкил этилиши натижасида улар чуқур касбий
19
тайёргарликка эришиш, мутахассис сифатида ижодий камол топишга
йўналтирилади. Талабалар илмий тадқиқот ишини биринчи курсдан
бошлашлари ва кейинги курсларда тадқиқот ишининг хусусиятига мос ҳолда
илмий фаолиятларини такомиллаштириб боришлари мақсадга мувофиқдир.
Талабаларнинг олиб борадиган илмий тадқиқот ишлари олдига
қуйидаги талаблар қўйилади:
- бўлажак мутахассисларнинг илмий эрудицияси ва назарий
дунёқарашини кенгайтириш, илмий тадқиқот ишлари олиб бориш
кўникмаларини шакллантириш;
- назарий билимларни амалиётда қўллаш қобилиятини ривожлантириш;
- талабаларда ижодий фикрлашни ривожлантириш ва илмий
мунозаралар олиб бориш кўникмаларини шакллантириш, илмий - техник
масалаларни ечишга ундаш;
-
юксак
ишбилармонлик
ва
маънавий-ахлоқий
сифатларни
ривожлантириш, ҳар томонлама ривожланган шахсни шакллантиришга
кўмаклашиш.
Ўқув жараёнидан ташқари талабаларни илмий тадқиқот ишига жалб
этишнинг 2 хил шакли мавжуд: фан илмий тўгараги ва мутахассислик бўйича
илмий тадқиқот тўгараги.
Шундай қилиб, фан ва таълимнинг мақсадлари умумий бўлиб,
муаммоларнинг ягона ечимини топишга қаратилгандир. Илмий тадқиқотлар
олий таълимни кенг доирада ривожлантириш, замонавий шароитда фан ва
илмий хизмат кўрсатишнинг ривожланиш самарадорлигини ошириш ҳамда
таълим-тарбия
ва
тадқиқот
жараёнлари
охирги
натижаларининг
такомиллашувига йўналтирилиши керак.
“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” талаблари асосида таълим
жараёнига ахборот технологияларининг кириб келиши фанларни замонавий
технологиялар асосида ўқитиш тизимининг шаклланишига асос бўлди. Бу
тизим нафақат олий, балки бутун узлуксиз таълим тизимида ноанъанавий
усулларни қўллаш имкониятини юзага келтирди.
Таълимда замон ва ривожланиш талаблари асосида янгича ёндашувлар
усулларини излаш билан боғлиқ ҳолда, олий ўқув юртлари фаолиятида илм
орқали билим бериш усули устувор бўлмоқда. Бу усулнинг амалдаги
намунаси сифатида Гулистон давлат университети базасида мавжуд ўқув
лаборатория ва ўқув дала амалиётлари базаси билан бир қаторда кафедралар
қошида илмий тадқиқотларга асосланган ҳолда ташкил этилган
“Экспериментал биология” лабораторияси, “Илмий-амалий музей”, “Илмий
адабиётлар
кутубхонаси”,
“Селекцион
тажрибалар
экспериментал
майдонлари”, “Минтақавий тадқиқот маркази”, “Педагогик инновация
маркази”, “Шўрга чидамли ўсимликлар уруғларининг генбанки”, “Ёш
олимлар” мактаблари, “Кичик мактаб”лар, “Миллий ғоя ва мафкура” илмий
амалий маркази “ГулДУ таянч маскани” кабиларнинг ташкил этилганлигини
мисол қилиб келтириш мумкин. Шу каби марказларнинг ташкил этилиши
20
талаба-ёшларнинг илмий изланишларини йўлга қўйиш, қўллаб-қувватлаш,
рағбатлантиришнинг маъмурий-ташкилий томонларига асос бўлади.
Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, олий
ўқув юртларида талабаларни илмий тадқиқот ишларига йўналтириш
мақсадли, технологик жараён сифатида амалга оширилиши лозим.
Маълумки, инсоният тараққиёти илмий ижодкорликка, ижодкор
инсонларнинг касбий фаолиятига асосланади. Вақт ўтиши билан ҳар қандай
техника, технология, илмий далиллар, ғоялар, кашфиётлар эскириб
бораверади.
Узлуксиз таълим тизими дунё андозалари талаби даражасига етади.
Ана шундай шароитда талаба репродуктив фикрлашга ундовчи таълимий
вазифалар ўрнига маҳсулдор ижодий изланишга йўлловчи таълим-тарбиявий
муаммоларни ечишга қодир бўлади.
Талабаларни илмий тадқиқот ишларига тайёрлаш ва илмий салоҳиятли
кадр сифатида етиштириш жараёни шартли равишда қуйидаги 4 босқичдан
иборат бўлиши мумкин:
1-босқич.
Талабалар I курс давомида мутахассислар назоратида
бўладилар. Ўқув йили охирида иқтидорли, билимли ва илмий тадқиқот
ишларига лаёқати бор талабалар кафедра олимлари томонидан танланиб,
тадқиқот ишлари олиб боришга тавсия этилади.
2-босқич.
Танланган талабалар кафедранинг етакчи мутахассисларига
бириктирилади ва муайян мавзу асосида 2-4- курсда уч ўқув йили давомида
илмий тадқиқот ишларини олиб борадилар.
3-босқич.
Бакалавриат таълим даврида бошланган илмий тадқиқот
мавзуси магистратура таълими даврида давом эттирилиб, тадқиқот ишлари
маълум даражада чуқурлаштирилади. Тадқиқот натижалари илмий
конференцияларда,
семинарларда,
илмий
баҳс
ва
мунозараларда
муҳокамадан ўтказилади. Бу даврда диссертацион илмий тадқиқот
ишларининг умумий ҳажмидан 80% қисми бажарилган бўлиши лозим.
Мазкур ҳажмда бажарилган диссертацион тадқиқот ишларининг натижалари
магистрлик диссертацияси сифатида ҳимояга олиб чиқиш учун етарли
бўлади.
4-босқич.
Аспирантура таълими даврида мавзу бўйича диссертацион
тадқиқот ишлари якуний босқичга киради. Бу даврда тадқиқот ишларининг
қолган 20% қисми якунланиб, номзодлик диссертацияси сифатида ҳимоя
қилинади.
Тавсия этилаётган тизим диссертацион илмий тадқиқот ишларини
сифатли якунлаш имконини беради. Чунки танланган маълум бир мавзудаги
диссертацион илмий тадқиқот ишини бажариш даври етарли даражада узоқ
муддатни қамраб олади, яъни бакалавриат таълими даврида 3 йил (2-4- курс),
магистратура таълими даврида 2-3 йил ва аспирантурада 3 йил, жами 8-9 йил
давом этади. Муваффақиятли олиб борилган ишлар аспирантура
таълимининг 2 курсида ҳам якунланиши мумкин.
21
Маълумки, олий ўқув юртларида педагогик фаолият юритувчи
ўқитувчи илмий тадқиқотчилик фаолиятини ҳам бажаришга интилади. Бу
талабни бажариш зарурияти ҳозирги даврда янада қатъийлаштирилди, чунки
давлатимизнинг мустақилликка эришиши ва бозор муносабатларига ўтиши
билан бу жараён мутлақо янгича тус олди. Олий ўқув юртларининг
ўқитувчисидан илмий даража билан бирга мунтазам равишда ўз устида
ижодий ишлаш ҳам талаб қилинмоқда.
Ҳар бир талабанинг илмий тадқиқот ишига тегишли кафедранинг
етарли илмий иш тажрибасига эга бўлган профессор-ўқитувчилари
раҳбарлик қилишлари табиий ҳол, албатта. Илмий раҳбарлар тадқиқотчи
талабалар билан олиб борилаётган илмий изланишлар ва тадқиқот
натижаларини, тадқиқот ишига киритилган ўзгартиришлар, тузатишлар,
янгиликларни мунтазам равишда қайд қилиб боришлари лозим. Шунинг учун
илмий тадқиқот иши раҳбарлари оралиқ ва жорий натижалар бўйича ахборот
бериб борадилар. Тақдим этилган маълумотлар мутахассислар иштирокида
таҳлил қилиниб, муҳокамадан ўтказиб борилади. Таҳлил ва муҳокамада
асосан қуйидагиларга эътибор бериш лозим: мавзу номи, мавзу раҳбари,
мавзунинг мақсади, мавзунинг мазмун-моҳияти, мавзу бўйича жорий
этилаётган фаол таълим усуллари, яъни инновацион таълим, қўлланилаётган
инновацион таълимнинг мақсади ва унинг инновациавий хусусияти ҳамда
қўлланилишидан ҳосил бўладиган натижа, мавзу бўйича тадқиқотни
бошқариш ва давом эттиришга, янги ахборот технологияларидан
фойдаланишга тавсиялар, қўлга киритилган натижани тадқиқот мақсади
нуқтаи назаридан таҳлил қилиш ҳамда тадқиқотнинг кейинги босқичига
ўтиш тўғрисида йўриқнома ва кўрсатмалар бериш.
Юқорида қайд этилган илмий тадқиқот ишларини режалаштириш ва
унинг кўрсаткичлари ҳамда илмий тадқиқотни бошқариш кетма-кетлигини
эътиборга олиб, олий ўқув юртларида олиб борилаётган илмий тадқиқот
ишлари қуйидаги тартибда мувофиқлаштирилиши лозим, деган хулосага
келдик: реферат ёзиш, аннотация тайёрлаш, маъруза тезиси ва илмий мақола
ёзиш, илмий, услубий тавсиянома, ўқув ва услубий қўлланмалар тайёрлаш,
ихтиро қилиш, кашфиёт қилиш, муаллифлик гувоҳномаси олиш, битирув -
малакавий иш ёки магистрлик диссертацияси тайёрлаш, патент олиш.
Кўриниб турибдики, олий ўқув юртлари талабаларининг илмий
тадқиқотчилик фаолияти серқиррадир. Шу сабабли ҳам илмий тадқиқот
ишларини мувофиқлаштириш ва иқтидорли, илмий салоҳиятга эга бўлган
талабаларни
излаб
топиш
ҳамда
уларнинг
илмий
салоҳиятини
ривожлантириш мамлакатимиз илм-фанининг тараққиётини таъминлашда
муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
22
4-расм. Талаба-ёшларнинг илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш
модели
МАҚСАД
Таълим тизимини ривожлантириш, талаба-ёшларнинг илмий-ижодий фаолиятини самарали
ташкил этиш асосида рақобатбардош кадрларни тайёрлаш.
ТАДҚИҚОТЧИЛИК ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ АСОСИЙ ҚОИДАЛАРИ
Ташкилий
Иқтисодий
Ижтимоий-педагогик
Тадқиқот муаммосини аниқлаш, илмий
асослаш, мавзуни тасдиқлаш учун
илмий кенгашга тавсия этиш.
Давлат ва жамият тараққиёти
учун зарур муаммо ечимига
қаратилганлиги.
Жамият талабига мос
рақобатбардош
кадрлар
тайёрлаш.
Иқти-
дорли
ёш-
ларни
танлаш
Талаба-ёшларда
илмий - ижодий
ишларни
ташкил этишга
оид
билим,
кўникма
ва
малакаларни
шакллантириш.
Талаба-ёшларни
маълум
бир
илмий
мавзу
юзасидан илмий
тадқиқот
ишларига жалб
этиш.
Тадқиқот натижаларининг
давлат
ва
жамият
тараққиёти
учун
зарурлигини
англаши
асосида
талаба-ёшларда
илмий дунёқараш ва тадқи-
қотчилик
маданиятини
шакллантириш.
Талаба-ёшларни олий
таълимдан
кейинги
таълим
босқичида
амалга ошириладиган
илмий-тадқиқот
ишларига
йўналтириш.
ТАДҚИҚОТЧИЛИК ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ МАЗМУНИ
Соҳага
оид
долзарб
муам-
мони
танлаш.
Тадқиқот
мавзуси-
ни илмий
асослаш.
Тадқиқот
жараёни-
нинг
мавжуд
ҳолатини
ўрганиб
чиқиш.
Муаммонинг ечи-
мига
қаратилган
махсус методикани
тадқиқот
жара-
ёнига татбиқ этиш.
Тадқиқот
ишлари
юзасидан
олинган
натижаларнинг сама-
радорлик
даража-
сини тажриба-синов
ишлари
асосида
аниқлаш.
Тадқиқот
юзасидан
тегишли
хулоса
ва
тавсиялар
ишлаб
чиқиш.
ТАДҚИҚОТ МЕТОДЛАРИ
ВАЗИФАЛАР:
Аналитик обзор, умумлаштириш, таҳлил, анкета, савол-жавоб, суҳбат, кузатиш, педагогик мониторинг,
педагогик прогностика, педагогик тажриба, математик-статистик таҳлил ва ҳ.к.
1.
Илмий манбалар (архив материаллари, илмий асарлар, давлат ҳужжатлари ва ҳ.к.).
2.
Овоз ва тасвирни ифодаловчи воситалар (магнитафон, диктафон, радио, кодоскоп, телевизор,
видеокамера, мултимедиа жиҳозлари ва ҳ.к.).
3.
Оммавий ахборот воситалари (илмий журналлар, илмий тўплам, газета, раио ва телевидение
материаллари ва ҳ.к.).
4.
Ахборот-коммуникация воситалари (компьютер тармоқлари).
5.
Махсус тайёрланган анкета ва тестлар.
ТАДҚИҚОТЧИЛИК ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ШАКЛЛАРИ
Дарс жараёни
Дарс жараёнини педагогик ва ахборот
технологиялари, ЗПТ, интерфаол
методлар
асосида
ижодий
ва
муаммоли ташкил этиш.
Дарсдан ташқари жараён
(ёш олимлар кенгаши, ёш
олимлар
мактаби,
кичик
мактаблар, фан тўгараклари ва
бошқа илмий уюшмалар).
Қўшимча шакллар
1.
Педагогик
ва
ишлаб
чиқариш амалиёти.
2. Илмий лаборатория.
3. Инновация маркази.
ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ:
Илм-фан тараққиёти ва жамият ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг таъминланиши.
ТАДҚИҚОТЧИЛИК ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ АСОСИЙ ВОСИТАЛАРИ
23
Республикамиз олий таълим тизимида таълим-тарбия самарадорлигини
ошириш кўп жиҳатдан талаба-ёшларни илмий тадқиқот ишларига мақсадли
йўналтиришга боғлиқдир. Бу талабаларнинг тадқиқотчилик фаолиятини
муайян тизим асосида ташкил этиш талабини қўяди.
Илмий тадқиқот ишлари инсон ақлий фаолиятининг маълум мақсадга
йўналтирилган ижодий ҳаракатлари мажмуидан иборат. Бу фаолиятдан
кўзланган мақсад ҳодиса ёки жараён тўғрисида янги илмий билимларни
ўрганиш ва кашф этиш, уни такомиллаштириш ҳамда уларни ижтимоий
ҳаётга татбиқ этишдан иборатдир.
Бугунги кунда жамиятнинг ҳар бир фуқароси фан ва техника
ютуқларининг тобора ривожланиб бориши таъсири остида яшамоқда. Бу яна
шуниси билан ҳам аҳамиятлики, техника ва технологиялар кун сайин
такомиллашиб, ривожланиб бормоқда ва натижада шунга мос етук
мутахассислар тайёрлаш зарурати ҳам туғилмоқда.
Илмий тадқиқот ишларининг илмий-назарий ечимларидан бошлаб,
олинган натижаларни амалиётда қўллашгача бўлган барча босқичлар
“Талаба-ёшларнинг илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш модели” асосида
самарали амалга оширилишига эришилса, тадқиқот иши мувафаққиятли
бажарилган бўлади.
Демак, ушбу жамиятга муносиб ва уни фаол ривожлантиришда
иштирок этувчи шахс мутахассис сифатида илмий изланиш олиб бориши,
олинган ахборотларни тизимларга ажратиши, муаммога хос фикр ва
техникавий ечимларнинг мақбул вариантларини танлаш усулларини билиши
зарур.
Ақлий фаолият бевосита илмий-ижодий фаолият билан боғлиқ бўлиб, у
инсоннинг янги моддий ва маънавий неъматлар яратиш фаолиятидир.
Ўз навбатида, тадқиқот ва ижодий мулоҳазалар ҳам замонавий
мутахассисдан илм-фан ютуқларидан фойдаланиш орқали истиқболли
вазифаларнинг оптимал ечимини танлай билиш ва амалий фаолиятида
тажриба–синов ишларини ўтказишни талаб қилади.
Зеро,
жамият
тараққиётида
илм-фаннинг
ривожи
ва
уни
такомиллаштиришга бўлган интилиш, изланишлар ҳар бир жамиятнинг
илмий-ижодий тараққиёти ва маданиятининг юксак кўрсаткичларидан бири
бўлиб ҳисобланган.
Тадқиқотнинг учинчи боби «
Олий ўқув юртларида талабаларнинг
илмий тадқиқотчилик фаолиятларини ташкил этишнинг амалий
асослари
» деб номланади. Ушбу бобда талаба - ёшларнинг фаолияти ва касб
сифатлари билан боғлиқ жиҳатлар бир қатор олимларнинг тадқиқотларида
ўз ифодасини топганлиги тадқиқ этилган. Ёшлар эгаллаши мумкин бўлган
касб сифатлари, бу жараённинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида турли қарашлар
мавжуд.
Бўлажак ўқитувчининг илмий-амалий салоҳияти шунда кўринадики, у
ўқувчилар гуруҳига хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, уларга ўқув
24
топшириқларини тақдим этиш технологиясини пухта ўзлаштириши лозим.
Замонавий таълимнинг ўзига хос жиҳатларидан бири ҳам ҳар бир талабани
мустақил илмий фикрлашга одатлантиришдир. Талаба-ёшларнинг ўзига хос
жиҳатларини билмасдан, уларнинг нималарга қодирлигини сезмасдан
муваффақиятга эришиб бўлмайди. Ҳар қандай метод самарадорлиги
талабалар гуруҳини пухта билишга боғлиқ. Шунинг учун ҳам замонавий
ўқитувчида
муҳим
касб
сифатларини
шакллантириш
таълим
самарадорлигини таъминловчи омил вазифасини ўтайди.
Талаба-ёшлар эгаллаши зарур бўлган қатор касбий сифатлар борки,
улар келгусида ёшларнинг ўқитувчилик фаолиятида ўз ифодасини топмаса,
машғулот жараёнида намоён бўлмаса, дарслар айрим жиҳатлари билан
самарасиз бўлиб қолаверади. Ўқитувчи олдида турган касбий-педагогик
талаблар қуйидаги касб сифатларини эгаллашни тақозо этади:
Илмий-ижодкорлик.
Ўқитувчи илмий ҳақиқатлар, янгиликларга
асосланиб иш кўрадиган мутахассис. Олий мактаб ёш ўқитувчини
ижодкорликка, яратувчиликка, оламга фақат соғлом истиқболли нигоҳ билан
қарай олишга ўргатиши керак.
Ўқитувчининг
ижодкорлиги
ўқувчининг
ижодий
фикрлаш
қобилиятини ўстириш, бадиий ва эстетик дидини таркиб топтириш, соғлом
илмий дунёқарашини шакллантириш, оғзаки ва ёзма нутқини ўстиришда
муҳим аҳамият касб этади. Машғулотларни ташкил қилишда ўзига хослик,
бошқаларга ўхшамаслик, методик кашфиёт қилиш ҳар бир ўқитувчининг
табиий эҳтиёжига айлангандагина дарсларнинг самарадорлиги юқори
бўлади.
Ташкилотчилик.
Ўқитувчи ташкилотчилик сифатига ҳам эга бўлиши
керакки, бусиз у ўз атрофида жипслашган ўқувчилар жамоасини дўстона
мустаҳкам жамоа этиб шакллантира олмайди. Ҳар хил характердаги ёшларни
бир жойга жамлаб, тартиб ва интизомга таянадиган талабалар жамоасига
айлантириш, уларда илмий тадқиқотчилик кўникмаларини шакллантириш,
шахслик сифатларини қарор топтириш олий ўқув юрти ўқитувчисидан
сермашаққат, заҳматли меҳнат талаб қилади.
Талаба шахсий фикр-мулоҳазаларини жамоа билан баҳам кўришга
интилиши, бошқалар фикрини эшитишга одатланиши, ўз мулоҳазаларини
асосли ифодалашга ўрганиши илмий тадқиқот самарадорлигини кескин
оширади. Агар талаба жамоадан қочса, ёлғизликка одатланса, дўстларидан
узоқлашса, дарсда ва турли тадбирларда фаол қатнашмаса, гуруҳда бор-
йўқлиги сезилмаса, бу ўқитувчида ижтимоий-ташкилотчилик фаолиятининг
етарлича ривожланмаганлигидан далолатдир.
Гуруҳдаги талабалар дўстона жамоага бирлашган жойда дарслар
қизиқарли, мазмунли ташкил қилинади. Талабаларни ўзига жалб эта олмаган,
ўзининг фазилатлари, маҳорати, билимдонлиги билан уларга намуна бўла
олмайдиган ўқитувчи ташкилотчилик қила олмайди ва талабаларни илмий
фаолиятга йўналтира олмайди. Чунки бундай ўқитувчиларга талабалар
25
эргашмайдилар ва унга ҳавас қилмайдилар. Устоз талабалардан вақтини,
билимини аямайдиган, уларга интилган, тенгдош-дўстига айлангандагина
талабалар жамоасини бирлаштира олиши мумкин.
Педагог маҳоратининг муҳим кўрсаткичларидан бири ўқувчилар
қалбига кириб бориш ва улар ўртасида мустаҳкам дўстлик алоқасини
ўрнатиб, жамоа яратишдан иборатдир.
Илмий тадқиқотчилик.
Талабаларнинг бу интеллектуал жиҳати
машғулотларга тайёрланиш ва илмий изланишлари жараёнида намоён
бўлади. Илмий тадқиқотчилик талабанинг пухта ва аниқ илмий қарашларга
эгалиги, фикрий мустақиллигини таъминлаш билан бирга, ўзига хос таълим-
тарбиявий имкониятларга ҳам эга.
Олий мактабни битирган аксарият ёш педагог-мутахассисларда
учрайдиган бир хил хусусият шундан иборатки, уларда илмий, ижодий,
тадқиқотчилик фаолияти сезилмайди. Ҳолбуки, дарсларнинг самарадорлиги
ўқитувчининг
изланувчанлиги,
тадқиқотчилиги,
илмий,
ижодий
фаолиятининг доимийлиги ва узлуксизлиги билан боғлиқ.
Назариянинг амалиёт билан боғлиқлигига эътибор қаратиш.
Ўқитувчининг педагогик фаолияти тадқиқотчилик фаолиятига бирмунча
яқин. Чунки ўқитувчи илмий изланишлар жараёнида олган назарий ва
амалий билимларини амалда қўллашга ҳаракат қилади. Ўқитувчидан янги
билимларини ўқувчилар онгига етказиш учун педагогик амалиётчилик
хусусияти талаб этилади.
Ўқитувчи ўзининг бор иқтидори, билими ва маҳоратини амалиётда
намоён қилади. Амалиёт давомида унинг касбий маҳорати сайқал топади.
Ўқитувчи дарснинг янги шакллари, ноанъанавий усулларини тажрибада
синаб кўрувчи вазифасини бажаради. Ўз амалиётида бугуннинг талабларига
жавоб бера оладиган усуллардан фойдаланади. Муваффақият қозонган,
ўқувчилар фаоллигини оширадиган, ижодий фикрлашга ўргатадиган,
тарбиявий таъсир даражаси юқори бўлган шакллардан фойдаланишга ҳаракат
қилади. Ўқитувчи машғулот учун зарур ахборот, маълумот ва ашёларни
тўплайди ҳамда уларни қандай қилиб қайси шаклда ўқувчиларга етказиш
йўлларини олдиндан белгилаб олади.
Педагогик амалиётчилик ўқув материалини танлаш ва яхлит тизимга
келтириш, тадқиқот давомида ўқувчи ва ўзининг фаолияти йўналишини
белгилаш, машғулот учун нималардан фойдаланиш, хулосаларда қандай
матнларни келтириш ёки таҳлиллаш кераклигини ҳам белгилаб беради.
Демак, ўқитувчининг педагогик амалиётчилиги доимо ривожланиб, ўзгариб
борувчи ҳодисадир.
Хулоса шуки, олий мактаб таълим тизими талабаларда ташкилотчилик,
амалиётчилик, тадқиқотчилик, ижодкорлик каби барча зарур касб
сифатларини керакли даражада шакллантиришни таъминлаши лозим. Олий
мактабни битирган ёш мутахассис муайян илмий дунёқарашга эга бўлса-да,
уни амалиётга татбиқ этиш масаласида анча ночор. Чунки талабаларни
26
методик жиҳатдан тайёрлаш талаб даражасида эмас. Педагогика ва
психология фанида талабаларни илмий тадқиқотчиликка йўналтиришнинг
ўзига хос хусусиятлари белгилаб берилмаган. Ҳолбуки, талаба илмий
тадқиқотчилик қонуниятларини чуқур ўзлаштириши зарур. Негаки, жамият
аъзоларининг
маънавий камолоти уларнинг
илмий дунёқарашлари
даражасига
боғлиқ.
Ҳозирда олий ўқув юртларида танланган ихтисосликка оид билимлар
қуйидагича тақсимланган:
1. Асосий билимлар - 65 фоиз.
2. Умуммаданий билимлар -26 фоиз.
3. Педагогик - психологик билимлар - 9 фоиз.
Ўтказилган сўровлар натижасида олий мактабни битирган ёш
ўқитувчиларнинг 22 фоизида ўз меҳнат фаолиятини бошқа соҳаларда давом
эттириш истаги борлиги аниқланди. Изланишлар давомида олий мактабда
шакллантирилиши лозим бўлган маънавий сифатлар: сабр-тоқатлилик,
босиқлик, адолатлилик, талабчанлик, фаоллик, ўзини тута билиш,
фаросатлилик, юмшоқ кўнгиллилик, раҳмдиллик, сўз ва иш бирлиги,
кечиримлилик, келажакка ишонч, ҳалоллик, ҳаққонийлик, қатъийлик, ҳазил -
мутойиба туйғусига эгалик, мулойимлик, ширинсуханлик, миллатпарварлик,
ватанпарварлик каби фазилатлар ёш ўқитувчиларда етарлича қарор
топмаганлиги кузатилди.
Мактабларда олиб борилган кузатишлар ва ўқитувчиларнинг
фаолиятини ўрганиш давомида шу нарса маълум бўлдики, олий мактабда
юқорида саналган маънавий сифатларни шакллантириш устида ҳам изчил,
тизимли иш олиб бориш зарур. Ижобий сифатларга эга бўлган устозларнинг
машғулотлари анча самарадор эканлиги кузатилди.
Олий ўқув юрти бўлажак ўқитувчи шахсидаги маънавий сифатларни
куртак ҳолидан мақсадга мувофиқ тарзда ўстириши мумкин. Чунки
тарбиянинг ўзи билан нуқсонли шахсни баркамоллик даражасига етказиб
бўлмайди. Ҳар қандай касбга одатлантириш талабанинг имконияти
даражасида бўлиши мумкин. Талабанинг руҳий, жисмоний, маънавий
имкониятларини тўлиқ ҳисобга олган ҳолда иш кўрилсагина, кўзда тутилган
мақсадга эришиш мумкин. Маънавий таъсир манбаи бўла олмайдиган
ўқитувчи-мураббий етук шахсни шакллантира олмайди.
Психологларнинг фикрича, олий мактаб ўқитувчиси ва талаба ўртасида
яқин муносабат деярли йўқ. Машғулот олиб борадиган устозлар ҳар бир
талаба ҳақида етарлича маълумотларга эга эмаслиги, улар орасидаги
муносабатлар фақат мажбурият юзасидан эканлиги бўлажак ўқитувчи-
талабани мавжуд жисмоний-маънавий имкониятлар даражасида тайёрлашга
йўл бермайди.
Бўлажак ўқитувчининг маънавий сифатлари қуйидаги тадбир ва
воситалар асосида таркиб топтирилиши, сайқаллаштирилиши мумкин:
- шахсий ибрат, намуна бўлиш;
27
- талабалар жамоасининг маълум тадқиқот муаммоларини илмий
мактабда мақсадли тадқиқ этиш учун уюшган фаолиятини ташкил этиш;
- машғулотларда маънавий-ахлоқий сифатларни шакллантиришга
алоҳида эътибор қаратиш;
- илмий тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этиш;
- илмий конференциялар уюштириш ва талабаларнинг кенг, фаол
иштирокини таъминлаш;
- талабаларнинг маданий-маърифий марказларини ташкил этиш.
- таниқли инсонлар иштирокида ижодий кечалар ва турли мавзулардаги
суҳбатлар ўтказишни йўлга қўйиш;
- талаба-ёшларнинг илмий-ижодий меҳнатларини рағбатлантириб
бориш;
- маънавий-ахлоқий сифатларни аниқлаш мезонлари асосида синовлар,
сўровномалар, анкеталар, аттестациялар уюштириш;
- ҳар ўқув йили якунида талабаларнинг маънавий-ахлоқий сифатлари
ҳамда илмий тадқиқотчилик кўникмалари даражасини аниқлаш.
- мазкур жараённинг самарадорлилик даражасини ошириш йўлларини
ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш.
Гулистон давлат университети кафедралари қошида ташкил этилган
“Ёш олимлар” мактаблари ўз таркибига узлуксиз таълим тизими бўйича
мактаб ўқувчилари, академик лицей ва университет талабаларини
бириктирган. Бундай мактабнинг тўгараклардан афзаллиги шундаки, унда
машғулотлар ноанъанавий тарзда: баҳс-мунозара, дидактик ва ролли ўйинлар
ҳамда ноанъанавий тарбия дарслари кўринишида амалга оширилади. Бу ерда
ўқувчи ва талабага ўзаро муносабатга кириша олиш ҳамда уларда илмий-
ижодий қобилиятларини намоён эта олишлари учун тўлиқ шарт-шароит ва
эркинлик яратиб берилган. Талаба-ўқитувчи муносабатларига хос қобилият
ўқувчи ва талабанинг изланувчанлиги, билимдонлиги, педагогик муаммони
мустақил, лозим бўлганда илмий асосланган ҳолда жамоа билан ечимини
топиши, топқирлиги ҳамда ҳозиржавоблигида яққол намоён бўлади. Бунда
ҳаяжонланмай, иккиланмай ва шошилмай фикрини эркин айта олишга асосий
эътибор қаратилиши керак. Ўқитувчи ва талабанинг ўзаро муносабатга
кириша олиш қобилиятлари кўрсаткичи бир-бири билан боғлиқ бўлган ўнта
энг муҳим сифатларда умумлашади ( 2-жадвал).
Замонавий
педагогик
технологияларни
қўллашнинг
зарур
шартларидан бири таълим жараёнида ўқитувчи, таълим олувчиларнинг
мустақил билим олишларини таъминловчи, уларни илмий тадқиқотга
йўналтирувчи, маслаҳат берувчи, тафаккурини ривожлантиришнинг тўғри
йўлларини кўрсатувчи, ҳамкорлик қилувчи шахс саналади. Бунга муаммоли
таълим орқали эришиш энг маъқул йўл ҳисобланади.
28
2-жадвал
Ўқитувчи ва талабанинг ўзаро муносабатларга киришиш
қобилиятлари кўрсаткичи
Т
Р
Қобилият кўрсаткичлари
Ўсиб бориш динамикасини
таъмин этувчи омиллар
1.
Билимдонлик
Қўшимча дарслар, тўгарак
ишлари, мустақил равишда
бажариладиган
ишлар,
педагогик
амалиётлар,
ноанъанавий
дарслар,
тадбирлар (учрашувлар, баҳс-
мунозаралар,
турли
хил
ўйинлар), адабиётлар билан
ишлаш, тадқиқот ишларида
фаол
қатнашиш
(битирув-
малакавий ишлари, илмий
мақола
ва
рисолалар
тайёрлаш) ва бошқалар.
2.
Илмий дунёқарашга эгалик
3.
Ўзини эркин тутиш
4.
Ўз фикрига эгалик
5.
Нотиқлик
6.
Касб сирлари ва унинг ўзига хос
хусусиятларини яхши билиш
7.
Мулоқот маданиятига амал қила
олиш
8.
Ўз ҳиссиётини бошқара олиш
9.
Муайян вазиятга кириша олиш
10.
Чет тилини яхши билиш
Муаммоли таълим мустақил, ижодий ва фаол ўзлаштиришни
таъминлаш билан бирга, кенг қамровли фикр юритиш, аввалига ўзи учун
янги билимларни кашф этиш ва кейинчалик илм - фанни ривожлантирадиган
кашфиётлар қилишга замин ҳозирлайди.
У ўз ичига қуйидаги масалаларни қамраб олади:
1.
Илмий мавзунинг давлат ва жамият тараққиётидаги аҳамиятини
англаш, истиқболини тасаввур қилиш.
2.
Илмий адабиётлар, манбалар, матераилларни таҳлил қилиш.
3.
Илмий материаллар ёзиш усулларини ўрганиш.
4.
Таҳлил асосида илмий мақола, маъруза, тезислар тайёрлаш.
5.
Илмий мавзуларда суҳбат, мунозара, баҳс юритиш ва шахсий илмий
нуқтаи назарни баён қила олиш.
6.
Илмий конференцияларда иштирок этиш.
7.
Муаммоли мавзуларда суҳбат-тренинглар ташкил эта олиш.
8.
Муомала, мулоқот маданиятини ўрганиш.
9.
Тажриба-синов ишларини ташкил этишни ўрганиш.
10.
Тадқиқот мавзусига оид саволлар тузиш ва мулоҳаза юритиш.
Диссертациянинг
«Олий ўқув юртларида илмий тадқиқот ишларини
ташкил этишнинг самарадорлик даражасини аниқлашга йўналтирилган
тажриба-синов ишлари таҳлили»
деб номланган 4-бобида талабаларнинг
илмий тадқиқот ишларини ташкил этишга таъсир кўрсатувчи омиллар
аниқланди ҳамда илмий тадқиқот иши натижаларини миқдорий солиштириш
жараёни таҳлил этилди (3-жадвал).
29
3-жадвал
Талабаларнинг илмий тадқиқот ишларини ташкил этишга таъсир
кўрсатувчи омиллар
№
Таъсир кўрсатувчи омиллар мазмуни
1.
Тадқиқотчининг мутахассислик фанига оид билим ва илмий
дунёқараши юқори даражада эканлиги
2.
Тадқиқот мавзусининг тўғри ва аниқ танланиши
3.
Тадқиқот муаммосининг тадқиқотчи томонидан тўғри белгилаб
олиниши
4.
Тадқиқот ишида методологик асоснинг белгиланиши
5.
Тадқиқотнинг мақсад ва вазифаларининг тўғри қўйилиши
6
Тадқиқот методларининг тўғри танланганлиги
7.
Ишнинг етарлича илмий асосланганлиги
8.
Тадқиқот ишида узвийлик, тизимлилик ва изчилликка риоя
этилганлиги
9.
Тадқиқот ишининг жамият тараққиёти учун аҳамиятлилиги
10.
Илмий муҳитнинг ижобий таъсири
11.
Илмий раҳбарнинг тадқиқотчига тўғри илмий йўналиш бериши
12.
Илмий раҳбар маданият даражасининг юқорилиги
13.
Ижтимоий муҳитнинг таъсири
14.
Илмий тадқиқот ишларига йўналтиришнинг режа асосида олиб
борилиши
15.
Илмий-ижодий ишларга қўйилган талабларга маъмурият томонидан
эътибор берилиши
16.
Раҳбарият томонидан талабаларни илмий тадқиқот ишларига жалб
этишга таълим жараёнининг бир қисми сифатида эътибор берилиши
17.
ИТИга жалб этишда мактаб, ўрта махсус таълим муассасалари ва ОЎЮ
ларининг узвий боғлиқлигини таъминлашга хизмат қилувчи илмий
уюшмалар фаолиятини кучайтириш
18.
Гуруҳ раҳбарларининг талабаларни илмий-ижодий ишларга жалб
этишга оид билим ва тажрибасининг мавжудлиги (мақсадли, режа
асосида амалга оширилиши)
19.
Фан ўқитувчиларининг талабаларни илмий-ижодий ишларга жалб
этишга оид билим ва тажрибага эга эканлиги
20.
Олий ўқув юртида илмий-ижодий уюшмалар иш режаси
бажарилишининг назорат қилиниши ва унга талабалар фаолиятининг
ажралмас бир қисми сифатида қаралиши
Педагогик тажpиба-синов натижалаpини таҳлил этишда талаба-ёшларни
илмий тадқиқот фаолиятига йўналтириш юзасидан талабалар билан олиб
борилган тажриба-синов ишлари натижаларига асосланган ҳолда математик-
статистик таҳлил методи қўлланилди.
Тажриба-синов жараёнида 704 нафар, шундан тажриба гуруҳида 350
30
нафар ва назорат гуруҳида 354 нафар талаба иштирок этди.
Талабаларларнинг тажриба ва назорат гуруҳларидаги ўзлаштиришлари
қуйидаги жадвалда акс этган:
4-жадвал
Тажриба ва назорат гуруҳидаги талабаларнинг ўзлаштириш
натижалари
№ Илмий
тадқиқот
ишларига таъсир
этувчи
ижобий
омиллар турлари
Натижалари
Талабалар сони
Фоиз
ҳисобида
Баҳолар
Назорат
гуруҳидаги
ўзлаштириш
натижалари
Тажриба
гуруҳидаги
ўзлаштириш
натижалари
1.
1-5
92-100
5
48
88
2.
6-9
83-91
4
77
70
3.
10-14
74-82
3
78
87
4.
15-18
65-73
2
71
70
5.
19-20
65 дан кам
1
80
35
Олинган қийматлар асосида Пирсон критерияси ва Фишер оралиқ
интервалларини қўллаб математик-статистик таҳлил қилинди.
Таҳлил натижасида математик кутилиш, танланма дисперсия, ўртача
квадратик четланиш ва орлиқ интерваллар топилди.
5-жадвал
Математик кутилиш, танланма дисперсия, ўртача квадратик
четланишлар ва орлиқ интерваллар
X
э
D
к
D
э
к
э
к
э
к
3,303
2,836
1,749
1,8664
1,322
1,366 1,32 1,37
0,16
0,17
Натижалардан тажрибадан олдинги ва кейинги кўрсаткичлар учун
ишончли интерваллар топилди:
m
D
t
Х
а
m
D
t
Х
m
х
т
n
D
t
У
а
n
D
t
У
n
у
n
16
,
0
303
,
3
16
,
0
303
,
3
x
а
17
,
0
836
,
2
17
,
0
836
,
2
y
а
463
,
3
143
,
3
х
а
006
,
3
666
,
2
у
а
Бундан х=0,05 қийматдорлик даражаси билан айтиш мумкинки, тажриба
гуруҳида ўртача баҳо назорат гуруҳидаги ўртача баҳодан юқори ва оралиқ
интерваллари устма-уст тушмаяпти. Демак, математик-статистик таҳлилга
асосан яхши натижага эришилгани маълум бўлди.
Юқоридаги натижаларга асосланиб тажриба-синов ишларининг сифат
кўрсаткичларини ҳисоблаймиз.
Бизга маълумки,
Х
=3,303;
Y
=2,836;
;
16
,
0
т
17
,
0
н
га тенг.
Бундан сифат кўрсаткичлари:
05
,
1
006
,
3
143
,
3
17
,
0
836
,
2
16
,
0
303
,
3
)
(
)
(
н
т
усб
Y
Х
К
> 1;
48
,
0
666
,
2
143
,
3
)
17
,
0
836
,
2
(
)
16
,
0
303
,
3
(
)
(
)
(
н
т
бдб
Y
Х
К
> 0;
31
Олинган натижалардан ўқитиш самарадорлигини баҳолаш мезонининг
бирдан катталиги ва билиш даражасини баҳолаш мезонининг нолдан
катталигини кўриш мумкин. Бундан маълумки, тажриба гуруҳидаги
ўзлаштириш назорат гуруҳидаги ўзлаштиришдан юқори бўлган. Бундан
талаба-ёшларни илмий тадқиқот фаолиятига йўналтириш юзасидан
ўтказилган тажриба-синов ишлари самардор деган хулосага келиш мумкин.
УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР
Бугунги кунда ғоялари амалиётга кенг кўламда муваффаққиятли татбиқ
этилаётган Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ва
«Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури», “Ёшлар йили” давлат дастури
мазмунида жамият талабига мос, ҳар томонлама етук, баркамол шахсни
шакллантириш ҳамда малакали мутахассис, илмий изланувчан ёшларни
тарбиялаб вояга етказиш жараёнининг моҳияти тўлақонли очиб берилган.
Мазкур вазифаларнинг мувафаққиятли ҳал этилишида ёшларнинг
илмий тадқиқот олиб боришга оид илмий билимларга эга бўлишлари ҳамда
эгаллаган билимларини таълим жараёнида ўз фаолиятларига мақсадли,
самарали қўллай олишлари, уларда таълим жараёнини илмий ташкил этишга
нисбатан ижодий ёндашувнинг қарор топиши муҳим аҳамиятга эгадир.
Олий ўқув юртларида талаба-ёшларнинг илмий тадқиқот ишларини
ташкил этиш муаммосини назарий ва амалий жиҳатдан ўрганиш, талаба
илмий дунёқарашининг шаклланишини таъминловчи педагогик шарт-
шароитлар ва объектив ҳамда субъектив омилларни аниқлаш, илмий
тадқиқот ишларининг ижтимоий моҳиятини тадқиқ этиш, шунингдек, талаба
- ёшларни илмий тадқиқот ишлари тизимини яратишга йўналтирилган
тадқиқот натижалари қуйидаги хулосаларни чиқаришга имкон беради:
1.Талаба - ёшларни илмий тадқиқот ишларига йўналтиришда Шарқ
мутафаккирлари асарларининг мазмуни етакчи ғоялардан бири ҳисобланади.
2. Олий ўқув юртлари таълим-тарбия жараёнида талаба-ёшларнинг
илмий тадқиқот ишларини амалга оширишлари муайян низом ва дастурга
асосланган ҳолда, ёшлар уюшмалари асосида, жумладан, “Ёш олимлар”
кенгаши, “Талабалар ўз-ўзини бошқариши” кенгаши, “Ёшлар академияси”
сифатида мақсадли ташкил этилса, илмий тадқиқотчилик фаолиятига
йўналтириш устувор мақсад қилиб қўйилса, бўлажак ўқитувчиларнинг
дунёқараши, илмий тафаккури жадал ривожланади.
3. Таълим жараёнида талабанинг илмий-ижодий фаолият кўрсатиш
қобилияти, қизиқиши ва имконияти аниқ ҳисобга олинса ҳамда бу фаолиятни
ривожлантириш шакллари тўғри танланса, талабаларнинг интеллектуал
илмий салоҳияти ортади.
4. Олий ўқув юртларида илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш
жараёни ҳам ижтимоий, ҳам педагогик аҳамиятга эга. Чунки илмий тадқиқот
32
ишлари натижаси жамиятнинг ижтимоий жиҳатдан тараққий этишига хизмат
қилади.
5. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ва
«Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» талаблари асосида баркамол шахс ва
малакали мутахассисни тайёрлаш масаласи умуммиллий аҳамият касб
этаётган ҳозирги шароитда ёш авлоднинг илмий дунёқарашини
шакллантириш масаласи долзарб аҳамиятга эга бўлган педагогик муаммо
сифатида кун тартибига қўйилмоқда. Зеро, талаба-ёшларнинг илмий
тадқиқот ишларига жалб этилиши таълим муассасалари, жумладан, умумий
ўрта, ўрта махсус ва олий таълим жараёнида ўзаро ҳамкорликнинг қарор
топишига замин яратади.
6.
Бўлажак ўқитувчида илмий дунёқарашнинг шаклланганлик
даражасини ўрганиш сўз юритилаётган муаммонинг назарий ва амалий
жиҳатдан ўз ечимига эга эмаслигини кўрсатади. Хусусан, Гулистон ва
Самарқанд, Бухоро давлат университетларида, Нукус, Жиззах ва Навоий
педагогика институтлари, Гулистон академик лицейи, шунингдек, Сирдарё
вилояти Мирзаобод туманидаги 10, 11- ва Сайхунобод туманидаги 15-
умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган педагогик тажриба
натижасида илмий тадқиқот иши ҳалигача етарлича тизимлаштирилмасдан
амалга оширилаётганлиги маълум бўлди.
7. Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабадан фақат ўқув-тарбия
жараёнининг фаол иштирокчисигина бўлиб қолмай, шу билан бирга, илмий
тадқиқот ишлари жараёнини ташкил этишга тайёргарлик кўрувчи субъект
сифатида ўзида муайян илмий дунёқараш ва тадқиқот иши олиб боришга оид
кўникмаларни шакллантира олиш ҳам талаб этилади. Бўлажак ўқитувчининг
турли шароитларда юзага келувчи вазиятларни тўғри баҳолай олиши
тадқиқот ишларининг самадорлигини таъминлашга хизмат қилади.
8. Бўлажак ўқитувчининг илмий салоҳияти шаклланишида унинг илмий
тадқиқот олиб боришда фаол иштирок этишига эришиш муҳим аҳамият касб
этади. Бу жараёнда якка, гуруҳли ёки оммавий равишда илмий тадқиқот
ишларини ташкил этиш шакллари (чунончи, семинар, конференция,
беллашув, мусобақа, экскурсия, давра суҳбати, учрашув ва ҳоказолар)
талабаларда илмий тадқиқот ишларини олиб боришга оид кўникмаларни
шакллантиришда самарали натижа беради.
9. Тадқиқот доирасида олиб борилган тажриба-синов ишлари педагогик
фаолиятни ижодий, технологик ёндашув асосида ташкил этиш, илмий ҳамда
таълим ва тарбиявий ишлар жараёнининг турли шакл, метод ва воситалар
ёрдамида уюштирилиши бўлажак ўқитувчида илмий тадқиқот ишларини
шакллантиришга оид билим, кўникма ва малакалар ҳамда илмий тадқиқот
олиб бориш маданиятини шакллантиришга ёрдам беришини тасдиқлади.
10. Илмий тадқиқот ишларига жалб этилган талаба-ёшларнинг
тарбияланганлик даражаси, илмий-ижодий, маънавий қиёфаси намунали
бўлиши, касб хусусиятлари пухта эгалланган бўлиши зарур. Чунки яхши
33
тарбияланган, тафаккур доираси, илмий дунёқараши кенг, пухта маълумотга,
касб малакасига эга бўлган мутахассисгина бошқаларни тарбиялаши,
ривожлантириши, маълумотли қила олиши мумкин.
11. Жамият тараққиёти учун зарур бўлган, инсоният фаровон турмуш
тарзини яхшилашга қаратилган янгиликни кашф қилиш, бу борада талаба-
ёшларнинг касбий сифатлари, илмий дунёқарашини шакллантириш олий
таълим олдидаги долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.
12. Талаба-ёшларнинг илмий тадқиқот ишларини мақсадли ва тизимли
ташкил этишда олий таълим муассасаси маъмуриятининг мутасадди
ходимлари, талабалар илмий фаолиятини ташкил этишга масъул илмий
уюшмалар (масалан, «Ёш олимлар» кенгаши), факультет декани ва кафедра
мудирлари ҳамда катта иш тажрибасига эга илмий ходимлар жонбозлик
кўрсатиши лозим. Илмий тадқиқот ишларига эътиборни кучайтириш, ушбу
фаолиятни муассасадаги олимлар илмий салоҳиятини эътиборга олган ҳолда
мувофиқлаштириш соҳа равнақини кафолатлайди.
13.Кафедра қошида ташкил этилган «Ёш олимлар» мактаби ўз сафига
узлуксиз таълим тизими бўғинларидаги мактаб ўқувчилари, академик лицей
ва касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасалари талабаларини
бирлаштириши илмий тадқиқот ишларининг изчил ва узлуксиз олиб
борилишига замин яратади. “Ёш олимлар” мактабининг тўгараклардан
афзаллиги шундаки, унда машғулотлар ноанъанавий шаклларда: баҳс-
мунозара, дидактик ва ролли ўйинлар ҳамда ноанъанавий тарбия дарслари
кўринишида амалга оширилади. Талабага илмий-ижодий қобилиятларини
амалда намоён эта олиши учун тўлиқ шарт-шароит ҳамда эркинлик яратиб
берилади.
14. Замонавий талаба илмий тадқиқотчилик қоидаларини чуқур
ўзлаштириши зарур. Илмий дунёқараш талаба - ёшларни ҳар қандай вазиятда
иш кўра оладиган профессионалга айлантириши лозим. Негаки, миллатнинг
маънавий камолоти илмий дунёқарашининг даражасига боғлиқ.
15. Олий ўқув юртларида илмий тадқиқот ишларини мақсадли, тизимли
ва режа асосида ташкил этиш, мувофиқлаштириш илмий тадқиқот ишидаги
самарадорликни оширади ҳамда оммавий ижодий муҳитни шакллантиради.
16. Талаба - ёшларни илмий тадқиқот ишларига йўналтиришнинг зарур
шартларидан бири таълим жараёнида ўқитувчи ўқувчиларнинг мустақил
билим олишларини таъминловчи, йўналтирувчи, маслаҳат берувчи, илмий
тафаккурини ривожлантиришнинг тўғри йўлларини кўрсатувчи, ҳамкорлик
қилувчи шахс саналади. Бунга муаммоли таълим орқали эришиш энг мақбул
йўл ҳисобланади. Муаммоли таълим мустақил, ижодий ва фаол
ўзлаштиришни таъминлаш билан бирга, кенг қамровли фикр юритишга,
аввалига ўзи учун янги билимларни кашф этиш ва кейинчалик илмни, фанни
ривожлантирадиган кашфиётлар қилишга замин ҳозирлайди.
ва қуйидаги мазмунда амалга оширилади:
34
- илмий мавзунинг давлат ва жамият тараққиётидаги аҳамиятини англаш,
истиқболини тасаввур қилиш;
- илмий адабиётлар, манбалар, материалларни таҳлил қилиш;
- илмий материаллар ёзиш усулларини ўрганиш;
- таҳлил асосида илмий мақола, маъруза, тезислар тайёрлаш;
- илмий мавзуларда суҳбат, мунозара, баҳс юритиш ва шахсий илмий
нуқтаи назарни баён қила олиш;
-илмий конференцияларда иштирок этиш;
- муаммоли мавзуларда суҳбат-тренинглар ташкил эта олиш;
- муомала, мулоқот маданиятини ўрганиш;
- тажриба-синов ишларини ташкил этишни ўрганиш;
- тадқиқот мавзусига оид саволлар тузиш ва улар асосида мулоҳаза
юритиш.
17. Илмий - педагогик ва илмий тадқиқот ишларини бажариш бўйича
маълум тизим ҳамда тегишли методик кўрсатмаларнинг ишлаб чиқилиши
бакалавр ҳамда магистратура таълимининг сифатини оширишнинг бош
мезони ҳисобланади.
18. Турлича дунёқарашлар тизимида илм-фан тараққий этишига
имконият пайдо бўлади. Бу ҳол миллий тафаккурнинг эркин парвозига имкон
беради.
19. Тадқиқот ишларининг бажарилишида илмий-назарий, амалий ҳамда
фалсафий асос тайин бўлмаса, умумбашарий ва миллий педагогик меросга
илмий ёндашув тамойиллари аниқ белгиланмаса, суяниш мумкин бўлган
қатъий илмий таянч сезилмайди.
20. Талаба-ёшларни мутахассис сифатида тайёрлашда амалдаги ўқув
режаларида назарий педагогик йўналиш билан бир қаторда, психологик ва
илмий-амалий ҳамда методик йўналиш устувор бўлиши зарур.
21. Олий ўқув юртларида талаба-ёшларнинг илмий-ижодий фаолияти
шахсан кафедра мудири томонидан режа асосида назорат қилиниб борилиши
мақсадли илмий тадқиқот ишларини амалга оширишда асосий омиллардан
бири ҳисобланади.
Т А В С И Я Л А Р
Олиб борган тадқиқот ва тажриба-синов ишларимизнинг умумий
натижалари олий ўқув юртларида бўлажак ўқитувчиларда илмий тадқиқот
ишларини соҳа, давлат ва жамият тараққиётига ижобий таъсир этишини
ҳисобга олган ҳолда шакллантириш жараёнининг самарадорлигини янада
оширишга хизмат қилувчи қуйидаги методик тавсияларни илгари суришга
имкон беради:
-Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ҳаётида талаба - ёшлар
фаоллигини ошириш, жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маданий
ҳамда илмий тараққиётида тўлақонли иштирок этишини таъминлаш, илмий
дунёқараши ҳамда интеллектуал савиясини юксалтиришга эътиборни
қаратиш;
35
Талаба - ёшларнинг илмий фаолиятига оид ўзига хос психологик
хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда муайян шарт-шароитлар яратиш;
-
талаба-ёшларнинг илмий тадқиқот ишларини олиб бориш масаласига
алоҳида эътибор қаратилишига эришиш;
-
талаба-ёшларни
илмий
тадқиқот
ишига
йўналтиришни
шакллантиришга оид методик қўлланмалар яратиш;
- педагогик туркум фанлари, хусусан, «Педагогик маҳорат» фанини
ўқитиш жараёнида талаба-ёшларда илмий дунёқарашни шакллантиришга
ёрдам берувчи амалий тренингларнинг узлуксиз, тизимли ва изчил ташкил
этиб борилишига зарур шарт-шароитларни яратиш;
- илмий тадқиқот ишларига жалб этиш орқали талаба - ёшларни -
иқтисодий, ижтимоий ҳимоялаш, илмий дунёқарашини ривожлантириш
борасидаги ишларни такомиллаштириш;
- талаба - ёшларни илмий тадқиқот ишларига жалб этишни
фаоллаштиришга доир илмий тадқиқотларни амалга ошириш;
- талаба - ёшларни илмий тадқиқот ишларига самарали жалб этишга
ёрдам берувчи шакл ва методларни ишлаб чиқиш;
- талаба - ёшларни илмий тадқиқот ишларига йўналтиришни
фаоллаштиришга доир тажрибаларни ўрганиш ва уларни оммалаштириш;
- талаба - ёшларнинг илмий тадқиқот ишларидаги фаоллигини
оширишда уларнинг бандлик даражасини ўрганиш, ёшлар фаолияти,
ижтимоий фикрини ўрганиш борасида тадқиқотлар ўтказиш ва улар
натижаси асосида бу соҳада янги йўналишларни белгилаш;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар йили” давлат
дастурида ёшларимизнинг халқимизга хос хусусияти ва фазилатларини
намоён этадиган, азалий орзу-интилишларини рўёбга чиқара оладиган,
ёшларнинг илмий-ижодий қобилиятларини, иқтидорини барвақт аниқлаш
учун шарт-шароитлар яратишга, уларни илмий тадқиқот ишларига
йўналтиришга доир методик тавсиялар яратиш ва уларни талаба – ёшлар
ўртасида тарғиб этиш мақсадга мувофиқдир.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
Монография ва илмий журналларда эълон қилинган мақолалар
1.
Рахимов Б.Х. Талаба - ёшларни илмий тадқиқот ишларига йўналтириш
асослари
.
Монография. –Тошкент: Фан, 2007.- 152 б.
2.
Усмонова Ш., Рахимов Б.Х. Муаммоли таълимни ташкил этишнинг
психологик асоси // Халқ таълими.-Тошкент,2005.-№4.-Б. 132-136.
3.
Рахимов Б.Х., Умаров Ҳ.Э. Бўлажак ўқитувчиларда ижодий
изланувчанликни шакллантириш // Халқ таълими.-Тошкент, 2005.-№6.-Б.
47-49.
36
4.
Рахимов Б.Х., Рахимова У.А. Замонавий университетда талабаларнинг
илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш // Халқ таълими.-Тошкент, 2006.-
№2.-Б. 56-60.
5.
Джураев Р.Ҳ.,Рахимов Б.Х. Через науку к знаниям // Халқ таълими.-
Тошкент, 2007.- №2.-С. 131-133.
6.
Джураев Р.Х., Рахимов Б.Х.Илмий тадқиқот ишларини ташкил этишда
ахборот технологияларидан фойдаланиш // Халқ таълими.- Тошкент,
2007.- №3.-Б. 138-139.
7.
Рахимов Б.Х. Замонавий университетда талаба - ёшларни ИТИ га
йўналтириш муаммолари // Узлуксиз таълим.-Тошкент,2007.-№3.-Б. 12-13.
8.
Джураев Р.Ҳ., Рахимов Б.Х.Ёшларни илмий тадқиқот ишларига жалб
этишга йўналтиришда интеграцион жараён //Узлуксиз таълим.-Тошкент,
2007. -№5.-Б. 80-83
9.
Джураев Р.Ҳ., Рахимов Б.Х. Муаммоли таълим талабаларни илмий
тадқиқот ишларига йўналтириш омили сифатида // Узлуксиз таълим.-
Тошкент, 2007.-№6.-Б. 3-7.
10.
Рахимов Б.Х. К вопросу о привлечении студентческой молодёжи к
научно-исследовательской работе // Международный научный журнал
академии наук России.-Балашов, 2007.- №1.-С.54-56.
11.
Рахимов.Б.Х. “Ёш олимлар” кенгаши илмий тадқиқот ишлари
самарадорлиги омили сифатида. Международный научный журнал.- Ош,
2007.- №3.-Б.84-85.
12.
Рахимов Б.Х. Олий таълимнинг ўқув жараёнида талабалар илмий тадқиқот
ишлари фаолияти // Халқ таълими.-Тошкент, 2007.-№6.-Б. 47-48.
13.
Рахимов Б.Х. Творческая практика будущего учителя // Педагогик
маҳорат.-Бухоро, 2007.-№4.-Б. 32-36.
14.
Рахимов Б.Х. Роль научно-исследовательской работы в подготовке
высококвалифицированного специалиста // Международный научный
журнал академии наук России.-Балашов, 2008.- №1-С.28-30.
15.
Рахимов Б.Х. Олий ўқув юртларида илмий тадқиқот ишларини ташкил
этишнинг аҳамияти // Халқ таълими.- Тошкент, 2008.- №4.-Б. 20-25.
16.
Рахимов Б. Талаба ёшлар илмий тадқиқотчилик фаолиятини
шакллантириш босқичлари // Мактаб ва ҳаёт. - Тошкент, 2008. -№7-8.
-Б.32-25.
Илмий тўпламларда чоп этилган мақолалар, тезислар ва ўқув
қўлланмалар, методик тавсияномалар
17.
Рахимов Б.Х. Организация научно-исследовательских работ в высших
учебных заведениях // Республика илмий анжумани тўплами
ГулДУ.2006.-Б.107-108.
18.
Рахимов Б.Х. Талаба - ёшларни илмий тадқиқот ишларига
йўналтиришнинг ижтимоий педагогик асослари // Аспирант, докторант ва
тадқиқотчиларнинг республика илмий-услубий анжумани тўплами.
Тошкент, 2007.-Б. 6-8.
37
19.
Рахимов Б.Х. Талаба -ёшлар илмий ижодий фаолиятини ташкил этишда
интеграция жараёнининг мазмуни // Республика илмий-амалий
конференция материаллари . Гулистон, 2007.- Б.30-31.
20.
Рахимов Б.Х. Олий таълим жараёнида «Илм орқали билим олиш»
принципига асосланган интеграция жараёни // Республика илмий-амалий
конференция материаллари. Тошкент. ЎзПФИТИ. 2007.-Б.105-107.
21.
Рахимов Б.Х. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини илмий-тадқиқот
ишларига жалб этиш масалалари // Республика илмий-амалий
конференция материаллари. Бухоро, 2007.-Б. 93-94.
22.
Джураев Р.Х., Рахимов Б.Х. Молодёжная субкультура – это результат
научного познания и преобразования мира // Международная научно-
практическая конференция. Алмата, 2007.-С.87-90.
23.
Рахимов
Б.Х.
Особенности развития научно-творческих способностей
студентов // Международная научно-практическая коференция. Алмата,
2007.-С. 93-96.
24.
Джураева Б., Рахимов Б.Х. Проблемы исследовательской деятельности
студентов в процессе обучения // Международная научно-практическая
конференция. Алмата, 2007.-С.104-105.
25.
Рахимов Б. Х.Факторы, влияющие на процесс формирования молодёжной
субкультуры будущего учителя. Сб. статей. Московского психолого-
социального института, 2008.-С.61- 66.
26.
Рахимов Б.Х. Креативные механизмы в процессе формирования
элитарности человека. Сб.статей. Московского психолого-социального
института, 2008.-С. 255-259.
27.
Рахимов Б.Х. Тадқиқотчи-талаба иш китоби. Ўқув-улубий қўлланма, -
Тошкент: Фан, 2008.- 112 б.
28.
Рахимов Б.Х. Университет «Ёш олимлар» кенгаши. Ўқув-услубий
кўрсатма, ГулДУ нашриёти, 2006.- 23 б.
29.
Рахимов Б.Х. Университет «Ёш олимлар» кенгаши. Ўқув-услубий
кўрсатма, ГулДУ нашриёти, 2007.- 20 б.
30.
Рахимов Б.Х. Олий таълим муассасаларида талабаларнинг илмий –
ижодий фаолиятини ташкил этишнинг психологик масалалари //
Республика илмий-амалий конференция материаллари. Тошкент, ТДПУ,
2008.-Б.193-196.
31.
Рахимов Б.Х. Олий ўқув юртларида илмий тадқиқот ишларини ташкил
этишнинг ижтимоий – педагогик ҳамда амалий аҳамияти // Республика
илмий конференция материаллари. Гулистон, ГулДУ, 2008.-Б.240-243.
38
Педагогика фанлари доктори илмий даражасига талабгор Б.Х.Рахимовнинг 13.00.01-
умумий педагогика, педагогика ва таълим тарихи ихтисослиги бўйича “Талаба - ёшларни
илмий тадқиқот ишларига йўналтиришнинг ижтимоий-педагогик асослари” мавзусидаги
диссертацияси
Р Е З Ю М Е С И
Таянч сўзлар:
талаба - ёшлар, илмий асос, илмий тадқиқот, илмий тадқиқот
ишлари, талаба - ёшларнинг илмий ишлари, илмий даража, илмий унвон, ёш олимлар
кенгаши, илмий салоҳият, илмий педагогик кадрлар, илмий дунёқараш, илмий тафаккур,
илмий тадқиқот ишларини олиб бориш маданияти.
Тадқиқотнинг объекти:
талаба - ёшларни илмий тадқиқот ишларига йўналтириш
жараёни.
Тадқиқот мақсади:
талаба-ёшларни илмий тадқиқот ишларига йўналтириш
жараёнини ижтимоий-педагогик ва илмий-амалий жиҳатдан асослаш ҳамда талабаларни
тадқиқотчилик фаолиятига йўналтириш юзасидан илмий-методик тавсиялар ишлаб
чиқиш.
Тадқиқот методлари:
аналитик таҳлил, умумлаштириш, мантиқий таҳлил, анкета,
савол-жавоб, суҳбат, кузатиш, педагогик мониторинг, педагогик прогностика, педагогик
тажриба, математик-статистик таҳлил.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
талаба - ёшларнинг илмий тадқиқот
ишларига оид фаолиятини шакллантириш долзарб педагогик муаммо эканлиги назарий-
амалий жиҳатдан асосланди; муаммонинг моҳиятини очиб берувчи таянч тушунчалар
шарҳланди;
талабаларнинг
илмий
тадқиқотчилик
фаолиятини
шакллантириш
жараёнининг ижтимоий-педагогик хусусиятлари, мазмуни, шакли, усул ва методлари
белгилаб берилди; талаба-ёшларнинг илмий фаолияти самарадорлигини таъминловчи
педагогик омиллар аниқланди; талаба - ёшларнинг илмий-ижодий фаолияти даражасини
аниқловчи мезонлар ишлаб чиқилди; талабаларнинг мустақил илмий фаолият юритишда
“илм орқали билим олиш” тамойилининг аҳамияти белгиланди ва илмий асосланди; олий
ўқув юртларида илмий тадқиқот ишларини самарали ташкил этиш жамият ривожланиши
муҳим омилларидан бири эканлиги асослаб берилди; талаба-ёшларнинг илмий фаолияти
самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилди.
Амалий аҳамияти:
талаба - ёшларда тадқиқотчилик фаолиятини шакллантиришнинг
ижтимоий-педагогик хусусиятлари, уни ташкил этиш мазмуни, йўллари, шакллари, усул
ва методларининг тизимлаштирилгани ҳамда илмий-педагогик кадрлар салоҳиятини
ошириш орқали жамият тараққиётига хизмат қилишнинг илмий далилланиши билан
белгиланади. Ишда талаба - ёшларни тадқиқотчилик фаолиятига ўргатишга қаратилган
назарий ёндашувлар, илмий фаразлар, концепциялар, илмий-методик тавсиялар ҳам
ишлаб чиқилди. Ушбу ёндашувлардан олий ўқув юртларида ёш олимларнинг тўгараклари
ва уюшмалари, талабаларнинг илмий ишлари дастурларини тузиш, битирув - малакавий
ишларини режалаштириш, дарслик ва ўқув қўлланмалари мазмунини белгилашда
фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
тадқиқотда илгари
сурилган ғоялар ва олинган натижалар тадқиқотчининг илмий мақола ва методик
ишланмаларида ёритилган ҳамда халқаро ва Республика миқёсидаги ҳамда минтақавий
анжуманларда, илмий-услубий семинарларда муҳокама қилинган. Яратилган ўқув-
услубий қўлланмалар, маъруза матнлари ва тавсиялар Гулистон, Самарқанд, Бухоро
давлат университетлари, ЎЗПФИТИ, Нукус, Жиззах педагогика институтлари,
СВПХМОҚТ институти, Сирдарё, Гулистон педагогика коллежлари амалиётида жорий
этилган.
39
Қўлланиш соҳаси: Ў
збекистон Республикаси олий ўқув юртларида талаба -
ёшларни илмий тадқиқот ишларига йўналтириш жараёни.
РЕЗЮМЕ
диссертации
Рахимова Бахтиёра Худайбердиевича на тему: “Социально-
педагогические
основы
направленности
студенческой
молодёжи
к
научно-
исследовательской работе” на соискание учёной степени доктора педагогических наук по
специальности 13.00.01 – Общая педагогика, история педагогики и образования.
Ключевые слова
: студенческая молодёжь, научное обоснование, научное
исследование, научно-исследовательская работа, научная работа студенческой молодёжи,
научная степень, научная должность, совет молодых учёных, научный потенциал,
научно-педагогические кадры, научное мировоззрение, научное мышление, культура
проведения научно - исследовательской работы.
Объект исследования
: процесс направленности студенческой молодёжи к научно-
исследовательской работе.
Цель исследования
: обосновать в социльно-педагогическом и научно-
практическом аспекте процесс направленности студенческой молодёжи к научно-
исследовательской работе и разработать научно-методических рекомендаций по
направленности исследовательской деятельности студентов.
Методы исследования
: аналитический обзор, обобщение, анализ, анкетирование,
беседы, наблюдения, педагогический мониторинг, педагогическая прогностика,
эксперимент, математическая статистика.
Полученные результаты и их новизна
: теоретически и практически обосновано
формирование научно - исследовательской деятельности студенческой молодёжи, как
актуальная педагогическая проблема; прокомментированы ключевые понятия;
разработаны социально-педагогические особенности, содержание, формы, средства и
методы, раскрывающие сущность данной проблемы; определены педагогические
факторы, обеспечивающие эффективность научной деятельности студенческой молодёжи;
разработаны критерии, определяющие уровень научно-творческой деятельности
студенческой молодёжи; определен и научно обоснован принцип «через науку к знаниям»
в самостоятельной научной деятельности студентов в условиях современного
университета; эффективная организация научно-исследовательской работы в вузах
обоснована как один из основных факторов развития общества; разработаны
методические рекомендации, способствующие повышению эффективности научной
деятельности студенческой молодёжи.
Практическая значимость:
определяется систематизированность социально-
педагогических
особенностей,
содержания,
форм
и
методов
формирования
исследовательской деятельности у студенческой молодёжи, научно доказано, что
повышение научного потенциала служит развитию общества.
В исследовании разработаны теоретические и научные подходы, концепции, научно-
методические рекомендации, направленные на обучение исследовательской деятельности
студенческой молодёжи. Данные подходы могут быть использованы в кружках и
обществах молодых учёных, при создании программ научных работ студентов, при
планировании выпускных работ, в определении содержания учебников, учебных пособий.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
основные идеи и
практические выводы диссертации были освещены в научных статьях и методических
разработках и апробированы на Республиканских и региональных конференциях и
научно-методических семинарах.. Созданные учебно-методические пособия, материалы
докладов и рекомендации внедрены в Гулистанском, Самаркандском, Бухарском
40
государственных университетах, УзНИИПН, Нукусском, Джизакском педагогических
институтах, Гулистанском и Сирдарьинском педагогическом колледжах.
Область применения:
процесс направленности студенческой молодёжи к научно –
исследовательской работе в вузах Республики Узбекистан
REZUME
Thesis of Rakhimov Bakhtiyor Khudoiberdievich on the scientific degree competition of
the doctor of sciences in pedagogics, on specialty 13.00.01. General pedagogy, history of
pedagogy and the education. Sabject «Social pedagogical basis of students youth direction
to scientific-research»
Key words
: students youth, scientific basis, investigation, scientific research, research
work, scientific research work of students, scientific degree, scientific position, scientific
council, young scientists council, scientific potentiality, scientific pedagogical specialists
scientific world outlook, scientific thinking, behaviour culture and scientific research.
Subjects of the inquiry:
the process of students` tendency to scientific-research work.
Aim of the inquiry:
social – pedagogicaly scientifically and practically prove the
process of direction of students` youth to scientific - research work and work out the
scientific – metodic recommendation on research activity of students.
Methods of inquiry:
analytical overview, generalization, analyses, application,
methods of questionneiries conversation, observation, pedagogical monitoring,
pedagogical prognosis, experiment, mathematical statistics.
The results achieved and their novelty:
Scientific novelty of research: the formation
of students’ youth scientific research activity as an actual pedagogical problem has been
substantiated theoreticaly and practicaly ;
Key notions have been commented; social pedagogical characteristics, content, form, means
and methods, which reveal the essence of the given problem have been worked out.
Pedagogical factors ensuring the effectiveness of students’ youth scientific activity have
been determined; the criteria which define the level of students` youth scientific creative
activity have been worked out; the principle “via science to knowledge“ to independent
scientific activity of students in circumstances of modern university have been determined.
Effectively organizaize scientific research work in Higher educational institutions as one of
the main factors in the progress of society has been substantiated recommendations of
methodics which improve the effectiveness of students’ youth scientific activity have been
worked out.
Practical value:
in
t
he process of investigation the pedagogic science cultivated
social pedagogical properties, content its organization, ways, forms and the formation of
students scientific activity, theoretical approaches, stientific hypothesis, conceptions,
scientific – methodical recommendation directing to scientific teaching-activity were
worked aut.
The given approaches can be used in circies in the society of young schoiars in creating
programs of students scientific works, in planning graduating works, in determining the
content of the text-books, educational elaborations on these disciplines.
Degree of embed and economic effectivity:
the main ideas and practical conclusions
of the dissertation are tested and used in pedagogical establishments and in Gulistan state
university and in teachers training institute in Sirdarya region , in Sirdarya and Gulistan
colleges.
Sphere of usage:
the direction process of students to the scientific research work in the
Educational establishments of the Republic of Uzbekistan.
41
Босишга рухсат этилди 4.05.2009 й.
Офест қоғози гарнитураси «Times New Roman”
Қоғоз бичими 60х84, 1/16.Босма тобоғи 2,6
Адади 100. Буюртма №
Босмахона манзил: Гулистон ш. 4-мавзе ГулДУ.
42
