Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси Президента И.А. Каримов ўзбек давлатчилиги тарихини ўрганишни энг долзарб масала сифатида эътироф этиб, бу масалани давлат сиёсати даражасига кўтарди: «Узбек давлатчилиги кайси асрда пайдо бўлди? Қандай тарихий босқичларни босиб ўтди? Мутахассислар, балки, тушунтириб берарлар, балки аник жавоблари бордир? Таргибот, ташвикот ишларини олиб бораётган олимлар, балки, аллақачон бир фикрга келишгандир? Лекин ҳозирча на матбуотдан, на дарсликлардан мен мана шу саволларга жавоб тополмадим»1. Президентимиз томонидан қўйилаётган бу масала биз тарихчилар олдига катта вазифа ва масъулият юклайди. Дарҳакиқат, мустақиллигимизгача тарихчилар ўзбек давлатчилиги тарихини, айниқса унинг пайдо бўлиш ва шаклланиш даврларини ўрганишга етарлича эътибор беришмаган.
“Узбек давлатчилиги тарихи” мавзусининг ижодкори Президент И.А. Каримовдир. Мустақилликкача бу ибора тарихчилар томонидан қўлланилган эмас. Бу билан тарихчилар Узбекистан худудида давлатчиликнинг шаклланиши мавзуси билан шугулланмаган,- дейишдан йирокмиз. “Ўрта Осиёда илк синфий муносабатларнинг шаклланиши”, “Аҳамонийлар империясига кадар Ўрта Осиёда кечган давлатчилик муносабатлари” каби мавзулар тарихчилар томонидан қизғин муҳокама этилган бўлса-да, давлатчилик маҳаллий халқларнинг миллий давлатчилиги тарихи сифатида талқин килинмади.
Президент И.А. Каримов Термиз давлат университета Тарих факультета янги ўкув биносининг очилиши маросимида Бактрия археологиясига жуда катта эътибор қаратди. Қадимги Бақтриянинг Ўрта Осиё халклари маданий ҳаёти ва этник шаклланишидаги ўрни ҳақида гапирди. Қадимги Бактриянинг давлатчилигимиз тарихидаги ўрнини янада ёрқинрок, бой археологик манбалар асосида ўрганишга кўрсатмалар берди.
Ўзбекистон ҳудудидаги энг кадимги давлатлар ҳақидаги асосий манбалар - “Авеста” китоби, аҳамонийларнинг миххат ёзувлари, юнон-рим тарихчиларининг маълумотлари ҳисобланади. Сўнгги йилларда Бақтрия, Хоразм ва Сўғд ҳудудларида олиб борилган археологик тадқиқотлар бу маълумотларни тасдиқлаш билан бирга лиги маълумотлар билан бойитмокда.
Сополли, Кучуктепа, Қадимги Бактрия, кадимги Сўғд маданиятларининг очилиши Ўзбекистон ҳудудида давлатчиликнинг шаклланиши ва ривожланиши бўйича янги маълумотлар бермокда.
Жаҳон тарихшунослигида илк давлатларнинг шаклланиши борасида кўплаб назариялар мавжуд:
- давлатлар мулкий табақаланиш маҳсули бўлиб, унинг куртаклари қадимги жамоалар даврида пайдо бўлган (Қадимги Шарқ);
- ривожланган жамоаларда синфий дифференция ва давлатчилик бўлган ёки ҳарбийлашган жамоалар босқинидан ўзларини ҳимоя килиш йўлида ҳимоя воситалари ва давлат бошкарув тизимини ривожлантириб борган, акс ҳолда варварлар ҳужумининг курбонига айланган. Бу ҳолатда ривожланган жамоа учун давлатчилик иккиламчи, уруғ жамоа тузуми даражасида бўлган халқлар учун давлатчилик бирламчи хисобланади (V-VI асрларда Рим империясининг Варварлар томонидан босиб олиниши);
- синфий дифференциясиз жамиятда давлатларнинг пайдо бўлиши (Шан-Инь, Майа, Инклар, Ацтеклар - Колумбгача бўлган Америка халклари). Бу халқларда ерга эгалик килиш, жамоа мулки ёки синфий стратификация сезилмайди. Аввал примитив давлатларнинг шаклланиши ва кейин эса синфларнинг шаклланиши юз берган;
- тўртинчи ҳолатда синфий дифференция ва давлатчилик бир вақтда шаклланади. Албатта, бу жамоада давлатчилик қўшни халқларнинг -давлатларнинг таъсирида (Аттика) пайдо бўлади1.
Ушбу хулосалардан кўринадики, давлатчиликнинг шаклланишини бир қолипга солиб бўлмайди. Ўрта Осиёда илк давлатчиликнинг пайдо бўлиши қайси йўлдан борган? Фанда яратилган назарияларга мос келадими? Ёки ўзининг илк давлатчилик шакли мавжудми? Сўнгги йилларда Қадимги Бақтрияда олиб борилган археологик тадқиқотлар асосида шу саволга жавоб топишга харакат килинди.
Тадқиқотнинг мақсади. Археологик манбалар асосида Қадимги Бақтрияда сўнгги бронза даврида илк давлатчиликка асос солинганлигини Жарқўтон мисолида ёритиш, илк темир даврида ҳудудий давлатларнинг шаклланиши ва уларнинг конфедерацияси натижасида Бақтрия подшохдигининг ташкил топишини асослаб бериш. Аҳамонийлар босқини натижасида Бақтрияда давлатчилик институтларининг такомиллашган шаклларининг жорий этилишини археологик ва ёзма манбалар асосида ёритиш, мавзу бўйича янги назарий билим ва карашларни шакллантириш,
Диссертациянинг илмий янгиликлари:
- Давлатчилик хар бир худудда ўзига хос тарихий жараёнда вужудга келиши инобатга олиниб, унинг назарий асослари ишланди;
- Илк давлатларнинг археологик белгилари кайта ишланиб, такомиллаштирилди;
- Хусусий мулкчилик ва давлатчиликнинг ашёвий далили бўлган мухрларнинг классификациям яратилди;
- Илк цивилизациянинг асосий белгиси бўлган пиктографик белги-ёзувнинг пайдо бўлиши жараёнлари кузатилди;
- Археологик манбалар Авеста маълумотлари билан таккосланди ва “авесто археологиям” бўйича янги илмий йўналиш ривожлантирилди;
- Мил.ав. VI-IV асрларда Ўрта Осиё ҳалқларининг Аҳамонийлар империяси таркибига киритилиши муносабати билан империянинг бошқарув услуби XIX аср гарб шаркшунос олими Франсуа Ленорманъ тадқиқотлари асосида ёритилди.
ХУЛОСА
Мил.ав. IV минг йиллик сўнггида инсоният тарихида илк маротаба Месопатамияда шаклланган илк давлатчилик муносабатлари мил.ав. III минг йилликда шарққа - Эрон, Ҳиндистон томон кенгаяди. Мил.ав. III минг йиллик сўнггида Жанубий Туркманистоннинг Тежен, Мурғоб воҳаларида, II минг йиллик бошларида эса Жанубий Узбекистан ва Шимолий Афганистан ҳудудларида хам шаҳар-давлатларнинг шаклланганлиги аниқланди.
Давлатчиликнинг шаклланиши узок давом этадиган тарихий жараён бўлиб, унинг куртаклари патриархал ва қишлоқ жамоалари давридан бошланган. Жамоалар ишлаб чиқариш хўжалигидан иборат бўлиб, ишлаб чикаришни ташкиллаштириш, тартибни, тинчликни сақлаш, қўшни жамоалар билан маданий ва иқтисодий алокалар килиш каби муносабатларни бажарган.
Илк шахар ва давлатлар билан бир вақтда шаклланган ва ривожланган, урарнинг пайдо бўлиши ва ривожланишини яхлит, бир муаммо сифатида ўрганиш лозим. Ўрта Осиёда илк шаҳар ва давлатларнинг ривожланиши қуйидагича кечган:
1. Бронза даврида илк деҳқончилик воҳалари доирасида таркиб топган шаҳар-давлатлар (Жаркўтон, Тоголок, Кслсли).
2. Илк темир даврида ҳудудий давлат маркази вазифасини бажарган шаҳарлар. Қизилтепа, Жондавлаттепа, Хаитободтепа (Бактрия). Бир ҳудудий давлат доирасида битта шаҳарнинг бўлиши характерлидир.
3. Марказлашган давлатлар даври шаҳарлари. Бу даврда шаҳарлар сиёсий мавқеи ва географик жойлашишига кўра тоифаларга ажралган. Марказлашган давлат ёки империя пойтахти (Суза, Персополь), сатраплик маркази (Бактр). Сатрапликлар ҳудудларидаги шаҳарлар (Афросиёб, Қизилтепа, Хаитободтепа, Кўктепа).
Ўрта Осиёда диний қарашлар ва динлар жамоалар ва илк давлатларнинг ривожланиши билан ҳамоҳанг ривожланган. Илк давлатларнинг шаклланиши билан диннинг хам марказлашув жараёни кечган. Шу билан бирга жамоаларнинг зоолатирик ва аждодлар рухига ибодат каби диний карашлари хам сакланиб колган.
Илк давлатларнинг 21 та археологик белгиси асосида 10 та ижтимоий белгиси аниқланди. Шу белгилар асосида Жарқўтон шаҳар-давлатлар тоифасига киритилди.
Цивилизациянинг асосий кўриниши бўлган ёзув - пиктографик белгилар Сополли маданияти даврида кашф этилган. Бу белгиларнинг таркалиш географияси анча кенг бўлиб, Ўрта Осиёнинг жануби, Шимолий Афгонистон, Марказий ва Шимолий Эрон худудларига хосдир.
Сополли маданияти мухрлари типологик классификация килинди. Улар Сополли маданияти анъаналари ва маданиятлараро тарқалган мухрларга ажратилди. Муҳрлар Кўзали даврида хаёт тарзидан чикиб кетганлиги аникланди.
Сополли маданияти аҳолиси Хараппа, қадимги Эрон, Андроново маданиятлари билан бевосита, Сурия, Хетт, Месопатамия билан билвосита маданий алокада бўлган.
Сополли маданияти аҳолиси Мурғоб, Даштли, Марказий ва Шимолий Эрон аҳолиси билан бир этник гуруҳни ташкил этган. Улар европоид бўлиб, қирра бурун, соч - соқоллари кора кишилар бўлган. Мумкинки, кадимги Эрон тил лаҳжаларидан бирида гаплашган. Шу тил асосида Қадимги Бактрия ва Авеста тили шаклланган.
Сополли ва унта турдош бўлган маданиятлар кучли давлатчилик сиёсатининг шаклланмаганлиги сабабли инкирозга юз тутган. Иктисодий жиҳатдан бир-бирига карам бўлмаган жамоа тинч йўл билан янги ҳудудларга, даре ўзанлари бўйлаб тарқаб кетган. Натижада, Бактрия, Марғиёна ҳудудларида кичик, умумий майдони 0,6 - 1,5 гектарлик ёдгорликлар пайдо бўлган (Кучук I).
Кучук I даврида «ном» типидаги ҳудудий давлатлар шаклланган. Бу митти давлатларнинг маркази вазифасини Бандихон I, Қизилтепа сингари аркли ёдгорликлар бажарган. Ҳудудлари эса бир ёки бир неча кичик дарё ўзанлари ва яйловларини ўз ичига олган.
Сополли ва унга турдош маданиятлар сопол буюмларининг сифатлилиги мутахассислашган кулолчилар жамоаларининг фаолият этганлигини кўрсатади. Кучуктепа маданияти даврида тарқаб кетган ҳар бир жамоа кулолчилик билан шуғулланишга мажбур бўлган. Шу сабабли бу давр кулолчилиги сифат жиҳатдан қўпол ва шакллари оддийдир.
Сополли маданияти даврида зардуштийлик дини кўринишларининг пайдо бўлишини инобатга олиб, сўнгги бронза даврини илк зардуштийлик урф одатларининг пайдо бўлиши даври, Зардуштийлик динининг ривожланишидаги кейинги боскични «Заратуштра» даври деб аталди. Бу мил.ав. II минг йилликнинг сўнгги чорагидан Аҳамонийлар боскинигача бўлган даврни ўз ичига олади..
Яшт наскида эсланадиган Парадата, Атвийа, Хйана, Кави ва Тур каби юртларни шаклланиб келаётган «ном» типидаги ҳудудий давлатлар сифатида кабул қилишни таклиф этамиз. Фикримизча, шу каби ҳудудий давлатлар асосида Вандидотда эсланган Аряна-Вайджа, Гава Сугда, Мору, Бахди каби бирлашмалар-давлатлар пайдо бўлган.
Кучук I даврида шаклланган «ном» типидаги ҳудудий давлатлар кичик даре ўзанлари бўйларида яшаган аҳолини бирлаштирган бўлса, Қадимги Бақтрия маданияти даврида воҳа давлатлар шаклланган (Сурхон, Шеробод, Кафирнигон, Вахш). Воҳа давлатлар сиёсий жиҳатдан бирикиб, Қадимги Бақтрия подшохдигининг(кавининг) пайдо бўлишига олиб келган.
Ўрта Осиё халклари мил.ав. VI-IV асрларда Аҳамонийлар империяси таркибига кирган бўлса-да, унинг моддий маданияти намуналарида, меъморчилик, шаҳарсозлик соҳаларида уларнинг маданий таъсири сезилмайди. Ўзгаришлар географик бўлиниш ва сиёсий бошкарув соҳаларида юз берган.
Диссертация хулосаларидан келиб чиқадиган таклифлар:
- Ўрта Осиёда илк давлатларнинг шаклланиши назариясига бағишланган конференция ўтказиш;
- Ўзбек давлатчилиги тарихини ўрганиш бўйича илмий маркази ташкил этиш;
- Илк давлатчилик бошқаруви терминларини шакллантириш;
- “Авесто археологияси”илмий йўналишини ривожлантириш;
- Кўчманчилар дунёсида илк давлатчилик мавзусини Сак, Массагетлар тўғрисидаги ёзма ва археологик манбалар мисолида ўрганиш;
- Қадимги Бақтрия подшолиги тарихини алоҳида тадқиқот сифатида ўрганиш.
- Олий таълим муассаалари учун “Ўзбек давлатчилиги тарихи” дарслигини яратиш.