ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ
БИОКИМЁ ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 557.153.3:576.311.347:612.111:616.153.
915:616.36:616.379.64.
Раҳимова Нозима Мирзаатхамовнанинг
Экспериментал қандли диабетда жигар митохондрияларининг
функционал ҳолатига
фитоэкдистероидлар ва нероболнинг таъсири
Тиббиѐт фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун тақдим этилган
диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
03.00.04- биокимѐ
Тошкент – 2010
2
Иш М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети биология-
тупроқшунослик факультети “Одам ва хайвонлар физиологияси”
кафедрасида бажарилган.
Илмий рахбар:
биология фанлари доктори, профессор
Алматов Карим Таджибаевич
Расмий оппонентлар:
тиббиет фанлари доктори
Мирзаев Бахриддин
тиббиет фанлари доктори, профессор
Сыров Владимир Николаевич
Етакчи ташкилот:
Тошкент педиатрия тиббиет институти
Химоя УзР ФА Биокимѐ Институти хузуридаги Д 015.16.01 ракамли
кенгашнинг 30 июнь 2010 йил соат 15.00да утадиган мажлисида булади
Манзил: 100125, Тошкент, Х.Абдуллаев куч., 56.
Диссертация билан УзР ФА Биокимѐ Инситути кутубхонасида танишиш
мумкун.
Автореферат 29 май 2010 йилда таркатилди.
Иктисослашганилмий кенгаш котиби,
биология фанлари номзоди Усмонова Г.У.
3
ИШГА УМУМИЙ ТАВСИФ
Тадқиқотнинг долзарблиги.
Ушбу ҳолатлар патологик жараѐнга
турли аъзолар ва тўқималарнинг жалб этилиши даражасига боғлиқ бўлади.
Қандли диабетда қонда ва инсулинга боғлиқ тўқималарда (томир
эндотелиялари, нейронлар) глюкоза концентрациясининг ошиши доимий
равишда эркин
радикалларнинг юзага келишига сабаб бўлади, улар эса
ҳужайраларнинг липид ва оқсил компонентларига зарар етказади, ҳужайра
мембраналарининг дестабилизация жараѐнларини кучайтиради [Эскина К.А.,
Васильев К.Ю., 2006]. Диабетда ФЛ Д, ФЛ С гидролитик фаолликнинг
ортиши, ФЛ А
2
ва ЛФЛ А
1
фаолликнинг камайиши, ФЛ Д
трансалкилирловчи фаолликнинг кучайиши ва ФЛ А
2
трансалкилирловчи
фаолликнинг камайиши, антирадикал ва антиперекисноз гомеостазнинг
доимийлигини
таъминловчи
ҳужайраларнинг
антиоксидант
ҳимояланишининг сусайиши ҳамда липидлар ва фосфолипидлар жараѐни
янгиланишининг бузилиши кузатилади [Алматов К.Т.,1990; Мирталипов
Д.Т., 1990; Расулова В.,2000,2001]. Ушбу жараѐнларнинг барчаси
ҳужайраларнинг мембраналарини ва уларнинг органелларини шикастлайди.
Митохондрияларда кальций ионлари транспорти кучаяди, трикарбон
кислотаси
циклининг фаолияти бузилади, оксидланиш ва фосфорланишнинг
қисман ажралиб қолиши содир бўлади ва макроэрглар синтези бузилади.
Бундан ташқари, АТФ шаклланишида гликолиз улуши ортади. Энергия
тақчиллигининг ортиб бориши ҳаѐтий муҳим аҳамиятга эга аъзолар ва
тизимларнинг таркибий яхлитлигини ва функционал фаоллигини бузади. Бу
эса қандли диабетда бу каби зарарланиш даражасини камайтирувчи
препаратларни излаш заруратини келтириб чиқаради.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Механизмларни тушунишда
экспериментал ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар муҳим роль ўйнайди.
Хусусан, қандли диабет моделларига турли препаратларни излаш ва
уларнинг таъсирини ўрганиш амалга оширилмоқда. Қандли диабетда муайян
даражада бузилишларни нормалаштиришга хизмат қиладиган кимѐвий
бирикмалардан бири фитоэкдистероидлар (ФЭС) бўлиб, у юқори даражада
самарадорликка эга. Жумладан, экдистерон ва туркестерон анаболиклари
қондаги глюкоза миқдорини бирмунча камайтиради, глюконеогенезнинг
кучайишига олиб келади ва жигар таркибида гликогенни кўпайтиради,
углевод ва энергетик алмашинувда бир қатор ферментларнинг синтези ва
фаоллигини оширади [Сыров В.Н. ва бошқалар., 1997], айни пайтда диабетда
липидлар алмашинуви жараѐнини кучайтиришга ҳамда жигар Мх АТФ
ҳосил бўлишига хизмат қилади [Ташмухамедова М. ва б., 1985, 1986, Сыров
В.Н. ва б., 1992]. Айни пайтда ФЭСнинг кальций ташилиши,
фосфолипидларнинг янгиланиши жарѐнларига, ПОЛ жараѐнларига ҳамда
ҳужайралар мембраналари ва уларнинг органеллалари липолитик
ферментларига таъсири муаммоси ҳамон чуқур тадқиқ этилмай қолмоқда.
Шу муносабат билан, диабетда ФЭС нинг Мх мембраналарнинг таркибий-
4
функционал доимийлиги механизмларини тадқиқ қилиш биокимѐ билан
диабетологиянинг туташ соҳасида ҳал қилинадиган энг муҳим муаммолардан
бири ҳисобланади. Тадқиқотимизнинг долзарблиги айнан шу билан
белгиланади.
Шу муносабат билан мазкур ишда диабет билан касалланган
ҳайвонларнинг жигар МХ ларини турли кўрсатгичлари ва функционал
хусусиятлари ўзгариши даражасида фитоэкдистероидлар – экдистерон ва
туркестерон ҳамда синтетик препарат – нероболнинг самадорлиги
текширилди.
Диссертациянинг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Ушбу тадқиқот Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети биология-тупроқшунослик факультети Одам ва ҳайвонлар
физиологияси кафедрасининг фундаментал илмий дастурига мувофиқ ҳолда
бажарилган, давлат рўйхатидан ўтиш рақами ОТ-ФЗ-146.
Тадқиқотнинг мақсади.
Мазкур тадқиқотнинг асосий мақсади -
аллоксан диабетда фитоэкдистероидлар – экдистерон ва туркестерон ҳамда
эркак жинсий гармонларининг синтетик препарати – нероболнинг жигар Мх
кальций ташилишига, АТФ-аза фаоллигига, нафас олиш ва ОФ га, липидлар
миқдорига, ЛПО жараѐнлари ва фосфолипазаларнинг фаолликларига
таъсирини ўрганишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифаси.
Белгиланган мақсадларга кўра аллоксан
диабет модалида қуйидагилар ўрганиб чиқилди:
Мх нинг кальцийни тўпловчи сиғими;
Мх нинг нафас олиш ва оксидланишли фосфорланиши;
Мх нинг АТФ-азаси фаоллиги;
оксидланиш тизимларининг фаолликлари ва экзоген цитохром с нинг
Мх мембраналарига «қўшилиши» жараѐни;
Мх да фосфолипидлар алмашинуви;
Мх нинг ФЛ А
2
, ФЛ Д ва ЛФЛ А
1
фаолликлари.
Мх да ЛПО жараѐнлари.
Тадқиқот объекти ва предмети.
Тадқиқот зотсиз оқ эркак каламушлар
устида ўтказилган. Ишда аллоксан диабетда ФЭС ва нерболни жигар Мх да
кальцийни ташилиши, АТФ-азы фаоллиги, нафас олиш ва ОФ, липидлар
миқдори, ЛПО жараѐнлари ва фосфолипазаларнинг фаолликларига таъсири
ўрганилган.
Тадқиқот усуллари:
дифференциал центрифуга, полярография, рН-
метрия, спектрофотометрия, фотоэлектрокалориметрия ва юпқа қатламли
хроматография.
Тадқиқот гипотезаси.
Аллоксан
диабетда содир бўладиган патологик
ўзгаришларни бошқариш мумкин. Бунга мембранани барқарорлаштирувчи
препаратларни қўллаш орқали эришиш мумкин. Бу соҳасида олиб борилган
тадқиқотда эришилган ютуқлар ушбу препаратлардан терапевтик
мақсадларда фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Ҳимояга тавсия қилинаѐтган асосий хулосалар:
5
-
аллоксан диабетда сурункали гипергликемия
сабабли жигар Мх
мембраналарида чуқур таркибий ва фаолий ўзгаришлар кузатилади;
- тадқиқотда қўлланилган Мх мембраналари бузилишларини экдистерон,
туркестерон ва неробол ѐрдамида тузатиш тартиб-қоидалари мақсадли
патогенетик даволашни ишлаб чиқишда алоҳида ўрин тутади.
Ишнинг янгилиги.
Илк бор калций транспорти, энергетик жараѐнлар,
АТФ-аза ва оксидазалар фаоллиги, липид алмашинуви, липолитик
энзимлар ва ЛПО жараѐнларини ўрганиш усуллари мажмуаси ѐрдамида
гипергликемияда каламушлар жигари Мх мембраналари фаолияти бўйича
ФЭС ва нероболнинг биологик фаоллигини молкуляр механизми ўрганиб
чиқилди.
Гипергликемия каламушларда Мх мембраналарига носпецифик
ўтказувчанлигини индукцияланиши, кальций ташилишининг ортиши, АТФ-
аза фаоллигининг сусайиши, нафас олиш ва ОФ нинг бузилиши орқали
кечиши аниқланди. ФЭС ва неробол юқоридаги кўрсаткичларни деярли
бутунлай тиклади. Улар диабетли ҳайвонлар жигар Мх да АТФ-азалар
фаоллигини, нафас олиш занжири энзимларини ва оксидаза тизимларини,
фосфолипазлар
келтириб
чиқарган
мембрана
фосфолипидларидаги
бузилишларини бир меъѐрга келтирди. АТФ синтези реакциялари тезлиги
ҳам барқарорлашди. Айни пайтда препаратлар сукцинатоксидазларнинг
экзоген цитохром с келтириб чиқарадиган фаоллигини (ΔА) ошишига таъсир
кўрсатмади. Экдистерон қисман, туркестерон ва неробол деярли тўлиқ
равишда ротенонга сезгир НАД.Н-оксидазани ΔА нормал ҳолатга келтирди.
Диабетли каламушларга ФЭС ва нерболнинг киритилиши жигар Мх
мембраналаридаги ФЛ Д нинг гидролитик ва трансалкилловчи фаоллигини
кучайишини, ҳамда ФЛ А
2
ва ЛФЛ А
1
ларнинг гидролитик фаолликларини
камайишини қисман бартараф этиши маълум бўлди. Бундан ташқари ФЭС
ва неробол диабетда кузатиладиган жигар Мх мембраналарида ЛПО
жараѐнлари ортишини ҳам қисман бартараф этиши аниқланди.
ФЭС ва неробол диабетда жигар Мх ларида кузатиладиган КЛ, ФК ва
лизофосфолипидларнинг миқдорларини ошиши, ФС ва СМ камайишини
бартараф этди. Ўрганилаѐтган препаратлар ФХ миқдорини, туркестерон эса
ФИ миқдорини оширди. Диабетда жигар Мх сидаги ФС миқдорини неробол
тўлиқ, ФЭС эса қисман қайта тиклаган.
Тадқиқот натижаларининг илмий-амалий аҳамияти.
Инсулин
тақчиллиги ҳолатида
ФЭС ва нерболнинг жигар Мх ларида кальций
транспорти, ОФни бошқариш механизмлари, АТФ-азалар ва оксидазлар
фаолликлари, фосфолипидларнинг янгиланиши, ПОЛ жараѐнлари ва
мембраналардаги липолитик энзимларининг гидролитик ва трансфераз
фаолликлари тўғрисидаги олинган натижалар, қандли диабетни даволаш
ҳақидаги тасаввурларни жиддий равишда кенгайтиришга хизмат қилади.
Тадқиқотда келтирилган назарий ва амалий тавсиялар М.Улугбек номидаги
Ўзбекистон Миллий университетининг одам ва ҳайвонлар физиологияси
маъруза курсларининг тегишли бўлимларига киритилган.
6
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Диссертация ишини натижалари
Ўзбекистон
Миллий
университети
биология-тупроқшунослик
факультетининг ўқув жарѐнлари ва илмий тадқиқотларида фойдаланилади.
Ишнинг синовдан ўтганлиги.
Диссертациянинг асосий материаллари
Мирзо Улуғбек номидаги ЎМУнинг биология-тупроқшунослик факультети
одам ва ҳайвонлар физиологияси кафедрасининг илмий семинарларида
(2006-2009), ѐш олимларнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг
15-йиллигига
ва Хоразм Маъмун академиясининг 1000-йиллигига
бағишланган халқаро конференциясида (Хева, 2006), академик
Ё.Х.Тўрақуловнинг
90-йиллигига
бағишланган
“Биокимѐ
ва
эндокринологиянинг
замонавий
муаммолари”
мавзуидаги
халқаро
конференциясида, “Ўсимликларнинг липидлари ва оксилипинлари” халқаро
симпозиумида (Қозон, 2008) баѐн этилган ва муҳокама қилинган.
Чоп этилган мақолалар. Д
иссертация мавзуи бўйича 12 та илмий иш:
улардан 10 таси мақола - журналларда ва 2 таси тезис - республика ва
халқаро конференция тўпламларида чоп этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация 124 бетда баѐн
қилинган бўлиб, кириш, адабиѐтлар шарҳи, тадқиқот материаллари ва
усуллари, натижалар ва уларнинг муҳокамалари, хулоса ва 128-та манбаани
қамраб олувчи фойдаланилган адабиѐтлар рўйхатидан иборат. “Натижалар ва
уларни муҳокамалари” бўлимига 17 та жадвал илова қилинган.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Тадқиқот материаллари ва усуллари
Тажрибалар оғирлиги 150-200г бўлган оқ рангли зотсиз эркак
каламушларда ўтказилган. Барча ҳайвонлар виварий шароитида 23-25
0
С
ҳароратда сув ва озуқа чекланмаган ҳолатда бўлган. Уларда экспериментал
қандли диабет бир кунлик очликдан сўнг 5 фоизли аллоксан эритмасини
(«Chеmopol», Чехословакия) тана вазнининг 100г га 15мг дозасида тери
остига юбориш орқали келтириб чақирилган. [Агзамов Х. ва б., 1983].
Каламушларга ўрганилаѐтган препаратларни (Rhaponticum carthamoides Wild
(Ilgn) ва Aguda turkestanica rgl. (Brig) дан ажратиб олинган экдистерон ва
туркестерон [Горовиц М.Б., 1977; Усманов Б.З. ва б., 1975], 5мг/кг дозасида,
стероид анаболик препарат нероболни - 10мг/кг per os дозасида ҳар куни)
аллоксан инъекциясидан сўнг 6 кун ўтгач, ҳайвонларда барқарор
гипергликемия бошланганидан сўнг амалга оширилган. Қанд миқдори орто-
толуидин усули билан ўлчанган. Ҳар бир гуруҳда қондаги қанд миқдори
15,0-16,0мМ ни ташкил этган 12-15 та ҳайвон бор эди. 7, 17 ва 25 кундан
сўнг ҳайвонлар декапитация қилинган. Жигардан Мх дифференциал
центрифугирлаш усули билан ажратиб олинган [Schneider W.C., Hogeboom
G.H., 1951], ажратиш муҳити сифатида таркиби 10мМ трис–HCI-буфер рН
7,4, 0,25М сахароза, 2мМ ЭДТА лардан фойдаланилган. Ундан сўнг Мх
икки маротаба ЭДТА сиз ажратиб олиш муҳити билан ювилган.
7
Кальций ионларининг Мх мембранаси орқали ўтказилиши рН–метрик
усулда қайд қилинган бўлиб, Мх даги алмашинув - 2Н
+
/Са
2+
ўзгаришига
асосланган таркибида 10ммоль трис-НСl, рН 7.4, 5ммоль сукцинат, ротенон
(1мкг/мл) ва 1 ммоль фосфатли мухитда аниқланади [Гагельганс А.И.,1970;
Виноградов Ю. А. ва б., 1977].
Мх нафас олиш тезлиги полярографик асосида, платинали айланувчан
электрод ѐрдамида қайд қилинган. Инкубация муҳити таркиби: сахароза-
0.25М, КСl - 12мM, KH
2
PO
4
- 5мM, трис - HСl–буфер - 5мМ (рН 7,4). Нафас
олиш ва фосфорилаш 200 мкМ АДФ ни, 5.10
-5
М - 2,4 - динитрофенол
(ДНФ)ни кетма-кетликда қўшиш орқали таҳлил қилинди. Оксидлаш
субстратлари сифатида 10мМ сукцинат (рН 7,4) ва 10мМ α-кетоглутарат (рН
7,4) қўлланилди. Реакция 3-4 мг оқсилли Мх суспензиясини полярограф
ячейкасига қўшиш билан бошланди. АДФ/О коэффициенти ва нафас олиш
кўрсатгичи (НК
ч
) Чанс-Вильямс [Chance G., Williams G.R., 1955] бўйича
ўлчанди. Субстратларнинг оксидланиш тезлиги нанограмматом кислород
дақиқа мг оқсилда (25
0
С ҳароратда) ифодаланди.
Мх нинг АТФаза фаоллиги рН-метрик усулда [Chance В., Nishimura В.,
1967] аниқланиб, натижаларни КСП-4 типидаги ўзиѐзар мосламада қайд
этиш орқали аниқланди. Инкубация муҳити таркиби 120мМ КСl, 2мМ трис-
НСl (рН 7,5) лардан иборат.
Мх нинг бир қисми музлатилган ва эриганидан сўнг НАД.Н
2
-, сукцинат-
ва цитохром с-оксидазаларнинг фаолликлари, ҳажми мл бўлган ячейкага 3
мкмоль НАД.Н
2
, 10 мкмоль сукцинат ва 20 мкмоль аскорбат + 200мкг
цитохрома с қўшилган ҳолда ўлчанган. Зарур ҳолларда НАД.Н
2
- ѐки
сукцинат оксидланиши жараѐнида 100 мкг цитохрома с қўшилган.
Шунингдек НАД.Н
2
-оксидазанинг фаоллиги 2 мкг мавжудлигида ҳам
аниқланган. Муҳит таркиби: 0,66М сахароза, 50мМ трис-HСl, рН 7,4 ва 5мМ
гистидин [Рахимов М.М., Алматов К.Т., 1978; Алматов К.Т. ва б., 1982].
Мх фосфолипидлари экстракцияси ва фосфолипид таркибининг
аниқланиши Блай ва Дайер [Bligh E.G., Daer W.J.,1959] усули асосида айрим
модификациялар билан амалга оширилган. Мх нинг фосфолипид таркиби
ўлчами 6х9 бўлган, «КСК» маркали силикагел билан қопланган шиша
пластинкаларда икки ўлчамли микроюпқақатламли хроматография ѐрдамида
таҳлил қилинган [Бергельсон Л.Д. ва б., 1981]. Фосфолипидлар махсус
аниқлагичлар ѐрдамида идентификация қилинган [Бергельсон Л.Д. ва б.,
1981].
Фосфолипидлар гидролизида хосил бўлган сувда эрувчан
маҳсулотларини ажратиш учун оқар горизонтал хромотография усулидан
фойдаланилди [Каргаполов А.В., 1981]. Тадқиқ қилинаѐтган материал сув-
метанолли фракцияни буғлантириш орқали олинди, қолдиғи 0,1 мл метанол-
сув аралашмаси (10:9) да эритилди ҳамда кремний кислотасининг кукуни
асосидаги боғловчи таркибга эга шиша тутқичга маҳкамланган
микрофракцион силикагель қатламига эга пластинкаларга суртилди.
Глицерофосфохолин ва глицерофосфоэтаноламиннинг фракцияланиши
бутанол – сирка кислотаси – сув (5:3:1) тизимида, холин ва этаноламиннинг
фракцияланиши - фенол билан тўйинтирилган сув – этанол – сирка
8
кислотаси тизимида (50:5:6) амалга оширилди [Dawson J.B., Hemington N.,
1967; Горбатая О.Н. ва б., 1988]. Диглицеридларнинг ажратилиши петролей
эфир – этил эфири – сирка кислотаси (80:20:1) тизимида амалга оширилди.
Мх фосфолипидларининг эндоген ФЛ А
2
таъсир остидаги гидролизи
даражаси 0,25М сахароза, 10мМ трис-HCI буфер, рН 9,5 дан иборат
инкубация муҳитидан фойдаланган ҳолда 1 соат давомида 37
0
С ҳароратда
умумий фосфолипидлар ва алоҳида фракциялар - ФХ, ФЭ, КЛ, ФС, ФИ
гидролизи ҳамда ЭЁК ва фосфолипидлар лизоформалари ҳосил бўлиши
асосида аниқланган, миқдор жиҳатидан фосфорга нисбатан аниқланган
[Горбатая О.Н., 1988, Мирталипов Д.Т., 1990]. ФЛ А
2
нинг фаоллиги
мкг/соат мг оқсилда берилган.
Мх нинг ЛФЛ А
1
фаоллиги умумий фосфолипидлар ва
лизофосфолипидлар гидролизи ҳамда юқорида таърифланган инкубация
муҳитида рН 6,0 бўлганда глицерофосфохолин, глицерофосфоэтаноламин ва
ЭЁК ҳосил бўлиши бўйича аниқланган [Горбатая О.Н. ва б., 1988; Алматов
К.Т., 1990].
Мх нинг ФЛ Д фаоллиги инкубация муҳити 37
0
С га тенг бўлганда рН
7,0 ҳолатида 1 соат давомида холин, этаноламин, ФК ва ЛФК ҳосил бўлиши
асосида аниқланган [Алматов К.Т. ва б., 1987; Рахимов М.М. ва б., 1989].
Ноферментатив Fe
2+
/аскорбат-қарам ЛПО индукцияси инкубациянинг
0,25М сахароза, 10
-5
М FeSO
4
ва 2:10
-4
М аскорбатли муҳитда 1 мл га 6-8 мг
оқсил ҳисобидан Мх суспензиясини киритиш орқали амалга оширилди.
Инкубация 37
0
С ҳароратда сувли термостатда доимий равишда
аралаштрилиб
туриш
орқали
амалга
оширилди.
Фосфолипидлар
экстрацияланди [Bligh E.G., Dyer W.J., 1959], сув қатлами таркибида малон
диальдегид миқдори аниқланди [Владимиров Ю.А., Арчаков A.И., 1972],
хлороформ қатламининг аликвоти буғлантирилди, қуруқ қолдиқ этанолда
эритилди. Спиртли эритма таркибида гидроперекисларнинг диен
конъюгатлари [Nishizuka Y., 1992] ва фосфор миқдори аниқланди [
Владимиров Ю.А., Арчаков А.И., 1972].
Мх оқсил таркиби Лоури усули билан аниқланди [Lowry O. et al., 1951].
Олинган натижаларга Стьюдент-Фишернинг статистик усули билан
ўртача арифметик катталик (М), ўртача хато (m), ишончлилик кўрсаткичи (t
ва p) ҳисоб-китоб қилинган ҳолда қайта ишланди. Р катталик 0,05 дан кичик
бўлгани ишончли фарқ кўрсаткичи сифатида фойдаланилди.
НАТИЖАЛАР ВА УЛАРНИНГ МУХОКАМАСИ
Гипергликемияда жигар митохондрийларининг кальций-қабул қилувчи
сиғимига фитоэкдистероидлар ва нероболнинг таъсири
Диабетда жигар Мх да Са
2+
ташилиши сезиларли даражада кучаяди.
Жумладан, меъѐрда жигар Мх да Са
2+
-қабул қилувчи сиғими 84,7±4,4
нмоль/мг оқсилни ташкил этса, гипергликемияда – 158,9±7,6 га тенг бўлади,
яъни соғлом ҳайвонлардаги кўрсаткичга нисбатан 1,89 маротаба ортади (1
расм). Гипергликемия давомийлигининг ортиши баробарида жигар Мх да
9
Са
2+
- қилувчи сиғими сиғими бирозгина камаяди: тажрибанинг 25 кунига
келиб у меъѐрга нисбатан 1,76 маротабани ташкил этади.
Гипергликемик ҳайвонлар организмига ФЭС ва нербол юборилганда
жигар Мх га кальций ионлари келиб тушиши секинлашгани кузатилди.
Бунда туркестерон, экдистерон ва нероболларни 17 кун юборилгандан
кейин, Мх нинг Са
2+
-қабул қилувчи сиғими меъѐрдаги кўрсатгичга нисбатан
1,12, 1,14 ва 1,14 маротабани ташкил этди. ДҲ организмига ФЭС ва неробол
юборилиш давомийлиги оширилганда Мх нинг Са
2+
- қабул қилувчи сиғими
деярли тўлиқ нормал ҳолатга келди. Тажрибанинг 25 кунига келиб, барча
фойдаланилган препаратлар Са
2+
- қабул қилувчи сиғимини меъѐрга яқин
кўрсаткич 91-93 нмоль/мг оқсилга олиб келди. Шундай қилиб, диабетда
муҳим омиллардан бири – кальций ионлари даражасининг ўзгаришини, ФЭС
ва нербол ѐрдамида нормаллаштирилиши мумкин.
1-расм. Каламушлар диабетида ФЭС ва нероболнинг жигар
митахондрийларининг кальций–жамловчи сиғимига таъсири (М±м;
n=10-12)
Соғлом каламушлар қонидаги қанд миқдори - 3,8±0,8 мМ; диабетли каламушларда - 14,9±2,1
мМ; даволанган каламушларда 17 ва 25 кундан сўнг - 11,1±1,7 ва 10,4±1,2 мМ
.
Гипергликемияда фитоэкдистероидлар ва нероболни жигар
митахондрийларининг АТФ-аза фаоллигига ва айрим функционал
кўрсаткичларига таъсири
2-расмда
келтирилган тажрибадан маълум бўладики, диабетли
ҳайвонларда жигар Мх АТФ-азаси фаоллиги экспериментнинг 17 ва 25
кунига келиб назоратдаги каламушларга нисбатан 1,17 ва 1,16 маротаба
камайди. Бу диабетли каламушлар жигар Мх ОФ нинг камайиши АТФ-аза
синтетаза фаоллигини пасайишини билан боғлиқлигини англатади.
Диабетли ҳайвонлар организмига ФЭС ва нероболнинг юборилиши жигар
Мх сида АТФ-аза фаоллигини деярли тўлиқ тиклайди.
10
2-расм. Диабетда каламушлар жигари Мх АТФ-азаси фаоллигига ФЭС
ва нероболнинг таъсири (М±м: n = 10-12)
Тажрибамизда шу ҳам кўрсатиладики, аллоксан диабет ривожланган
каламушларда кислород истеъмоли жиддий равишда бузилади ва жигар Мх
да ОФ самарадорлиги камаяди. Жумладан, тажрибанинг 17 кунида Мх да α-
кетоглутратни оксидланиш тезлиги ортади, ва бу 4 холатда айниқса яққол
кузатилади (1,40 маротаба). Бу НОК
ч
катталиги ва АДФ/О коэффициентини
1,19 ва 1,17 маротаба камайишига олиб келди. Экспериментнинг 25 кунига
келиб – V
4
холатдаги тезлик 1,28 маротаба ортади, натижада НОК
ч
и АДФ/О
катталиклар ҳамон пастлигича қолади.
Аллоксан диабетда жигар Мх сида нафас олишни ДНФ таъсиридаги
тезлиги сезиларли равишда ортади, эксперимент давомийлиги ошиб бориши
давомида бу жараѐн аста-секин секинлашади. Хусусан, тажрибанинг 17
кунига келиб, диабетли каламушларнинг жигари Мх ларида ДНФ
таъсиридаги нафас олиш тезлиги 1,57 маротаба ортса, экспериментнинг 25-
кунига келиб нормадагига нисбатан 1,47 маротаба ортади. Бу эса шуни
англатадики, аллоксан диабет шароитида Мх нафас олиш занжирида
электронларнинг α-кетоглутаратдан молекуляр кислородгача ўтказилиши
жадаллашади.
Экспериментнинг 17 кунига келиб, ДҲ нинг жигари Мх ларида
сукцинатнинг фосфорилирланишли оксидланиши 1,31 маротаба ортди. Мх
нафас олишининг айниқса 4 ҳолатда кескин кучайиши (1,60 маротаба) НОК
ч
катталигини 1,22 маротаба ва АДФ/О ни эса – 1,28 маротаба камайишига
олиб келди. Эксперимент давомийлиги ортгач (25 кун) сукцинатни V
3
ҳолатда оксидланиши нормадагидан 1,09 маротаба камайган бўлса-да, V
4
холатдаги оксидланиш тезлиги 1,39 маротаба ортиқлигича қолди. Ушбу
ўзгаришар НОК
ч
катталигини 1,53 маротаба, АДФ/О коэффициентини 1,21
маротаба камайишига олиб келди.
Гипергликемияда жигар Мх ларида динитрофенол таъсиридаги
оксидланиш тезлиги нормадаги кўрсатгичга нисабатан (17 кунга келиб) 1,22
маротаба ортади, аммо тажриба давомийлиги ортиши давомида (25 кунга
келиб) аксинча, 1,13 маротабага қамайди.
Экдистерон.
Диабетли
каламушлар
организмига
экдистерон
юборилгач (17 кун) α-кетоглутаратнинг оксидланиши тезлиги маълум
11
даражада секинлашади, ОФ параметрлари эса, аксинча, тўлиқ тикланади. ДҲ
ни экдистерон билан даволашнинг 25 кунига келиб, V
3,
V
4
и
V
днф
метаболик
ҳолатларида α-кетоглутаратнинг оксидланиши тезлиги секинлашуви давом
этади ҳамда даволанмаган назорат ҳайвонлари даражасига нисбатан 1,5; 1,82
ва 1,9 маротаба кам бўлади. Бунда НОК
ч
ва АДФ/О катталиги тўлиқ
нормаллашади. Шуни қайд этиш лозимки, экдистерон билан даволанган
ҳайвонларнинг жигар Мх ларида нафас олиш тезлиги нафақат назоратдаги,
балки соғлом ҳайвонларга нисбатан ҳам камаяди.
Туркестерон.
Ана шундай натижалар туркестерон тасирида хам
олинган: жигар Мх ларида α-кетоглутаратнинг оксидланиши тезлиги 17
кунга келиб нафақат назоратга нисбатан, балки интакт ҳайвонларга нисбатан
ҳам камаяди (V
3
, V
4
ва V
ДНФ
1,13; 1,17 ва 1,21 маротаба камаяди), НОК
ч
катталиги ва АДФ/О коэффициенти эса тўлиқ тикланади. Туркестерон 17 кун
таъсир этганида сукцинатни V
3,
V
4
и
V
днф
метаболик ҳолатида оксидланиши
тезлиги нормадагидан 1,15; 1,14 ва 1,08 маротаба юқорилигича қолди, аммо
НОК
ч
катталиги ва АДФ/О коэффициенти нормалашуви қайд қилинди. Бу
шуни англатадики, туркестерон даволашнинг 17 кунига келиб ДҲ нинг Мх
ларида сукцинатни оксидланиш тезлигини ва ОФ параметрларини деярли
нормаллаштиради. Туркестерон юборилишининг 25-кунига келиб, α-
кетоглутарат оксидланиши тезлиги соғлом гуруҳга нисбатан янада
камайганлиги кузатилди, НОК
ч
катталиги ва АДФ/О коэффициенти
нормаллашибгина қолмасдан, меъѐрдагидан бирозгина ошиб кетди. Шундай
қилиб, диабетли ҳайвонлар организмига туркестерон таъсири муддатининг
оширилиши α-кетоглутарат оксидланиши тезлиги камайишига НОК
ч
катталиги ва АДФ/О коэффициенти ошишига олиб келди. Экспериментнинг
17 кунида хам, 25 кунида хам жигар Мх нинг нафас олиш ва фосфорланиш
функцияларини барқарорлашуви сукцинат билан бажарилган тажрибаларда
кузатилди.
Неробол.
Диабетли ҳайвонларнинг организмига нероболни 17 кун
мобайнида киритилганда Мх нинг V3 ва V4 метаболик ҳолатларда нафас
олиш тезлиги қайси оксидлаш субстатлари ишлатилишидан қатъий назар
меъѐрий кўрсаткичларига яқинлашди, ОФ параметрлари эса тўлиқ
тикланади.
Тажриба шароитида диабетли каламушларнинг жигари Мх да α-
кетоглутаратни динитрофенол иштрокидаги оксидланиши бирозгина ошади
(меъѐрга нисбатан 1,17 баробар), 25-чи кунга келиб эса, аксинча, 1,09
баробаргача камаяди. Айни пайтда сукцинатнинг динитрофенол таъсиридаги
оксидланиши тажрибанинг 17-чи кунидаѐқ деярли тўлиқ меъѐрга қайтади ва
мазкур даража синов охиригача сақланади.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқишича, ФЭС ва неробол Мх
нинг асосий функцияларига деярли бир хил таъсир қилади. Мазкур
препаратларни қўллашдан олинадиган асосий самара – бу нафас олиш
даражаси ва АТФ синтезининг тикланишидир.
12
Диабетда жигар митохондрия мембраналари оксидаза тизимларининг
фаоллик даражаси ҳамда ФЭС ва нероболни таъсири
Экдистерон.
Тадқиқот натижалари кўрсатишича (1 жадвал), экдистерон
ДҲ жигари Мх ларида ротенонгасезгир НАД.Н-оксидаза, сукцинатоксидаза
ва цитохром с-оксидаза фаоллигини тўлиқ нормаллаштирди. Бунда
ротенонни
сезмайдиган
НАД.Н-оксидазанинг
фаоллиги
меъѐрий
кўрсаткичларига яқинлашади холос. Жумладан, агар назоратдаги
ҳайвонларда юқорида санаб ўтилган энзимлар меъѐрдаги кўрсатгичларга
нисбатан 1,60; 2,51; 1,31 ва 1,24 баробарга ошса, экдистерон билан
даволагандан сўнг ротенонга сезгир НАД.Н-оксидаза ва цитохром с-
оксидаза фаолликлари тўлиқ, сукцинатоксидаза эса деярли нормаллашади,
ротенонни сезмайдиган НАД.Н-оксидаза эса – камаяди, аммо ҳамон
меъѐрдан 1,55 баробар юқорилигича қолади.
Бу экспериментал диабетда жигар Мх мембрана оксидаза
тизимларининг фаолликларини ошганини англатади. Бунда ротенонни
сезмайдиган НАД.Н-оксидазанинг фаоллиги ротенонгасезгир НАД.Н-
оксидаза, сукцинатоксидаза ва цитохром с-оксидаза тизимларига нисбатан
анча сезиларли даражада фаоллашади. Яъни электронларни ўтказишда
иштирок этувчи нафас олиш занжирининг алоҳида сохалари ўртасидаги
тузилмавий хамкорлигида муайян бузилишлар юз беради. Бундан ташқари
бутун нафас занжирида инқирозлик холати кузатилади. Экдистерон ушбу
бузилишларни тиклайди, бу эса ДҲ жигари Мх ларидаги оксидазаларнинг,
шу жумладан ротенонни сезмайдиган НАД.Н-оксидазанинг фаолликларини
тиклашда намоѐн бўлади.
Маълумки, Мх ва оксидланиш субстатларидан (НАД.Н ѐки сукцинат)
иборат муҳитга цитохром с ни қўшиш, нафас занжиридаги электронларни
ўтказиш тезлигини оширади. Одатда, экзоген НАД.Н нинг оксидланиши
эндоген цитохром с воситасида намоѐн бўлади. Қўшилган цитохром с
мавжудлигида НАД.Н нинг оксидланиши Мх даги цитохромоксидазалар
иштирокида юз беради. Мазкур йўлнинг фаоллиги нафас занжирининг
ҳолати ва Мх бутунлигига боғлиқ. Шунинг учун навбатдаги тажрибамизда
1 жадвал
Соғлом ва диабетли каламушларнинг (17-чи кун) жигари Мх
мембраналари полифермент тизимларининг фаоллигига
экдистероннинг таъсири (М±м; n = 10-12).
Оксидазалар фаоллиги, нанограмм атом О2/ мин мг оқсил.
Кўрсатгичлар
Соғлом
ҳайвонлар
Диабет билан касалланган ҳайвонлар
Назорат (P1)
%
Экдистерон (P2) %
Ротенонга сезгир НАД.Н – оксидаза
НАД.Н
58,6±5,2
93,7±9,2
****
159,9 57,9±5,8
98,8
НАД.Н+Ц с
72,2±6,8
106,8±10,4
***
147,9 77,7±6,6
107,6
13
∆A
13,6±1,6
26,69±1,2
196,3 19,8±0,8
**
145,5
Ротенонни сезмайдиган НАД.Н – оксидаза
НАД.Н +Р
12,9±1,6
32,4±4,5
****
251,1 20,0±1,9***
155,0
НАД.Н+Р.+Ц с 247,5±17,0 232,8±27,3
94,0 274,8±21,1
110,0
∆A
234,6±15,4 200,4±22,8
*
85,4 254,8±19,2
108,6
Сукцинатоксидаза
Сукинат
216,0±16,2 284,4±17,7
**
131,4 238,0±15,5
110,2
Сукцинат+Ц с
336,1±28,0 520.4±32,0
***
154,7 348,2±35,5
110,2
∆A
119,9±11,8 235,6±13,3
****
196,6 110,2±20,0
95,0
Цитохром с-оксидаза
Аскорбат+Ц.с
400,0±27,8 498,2±34,4
124,5 388,0±31,2
97,0
Изоҳ: Р. – ротенон, Ц с –цитохром с. Бу ерда ва бошқа жадвалларда аниқлик
коэффициенти * билан белгиланган:
*
P<0,05;
**
P< 0,02;
***
P<0,01;
****
P<0,001.
экзоген цитохром с ни Мх нафас занжирига қўшилиш жараѐнини даволашдан
олдин ва кейин ўргандик. Тажрибанинг 17 кунига келиб, ДҲ да сукцинат-
оксидазанинг цитохроми с билан фаоллашишидаги ўсиш тезлиги (∆А)
назоратдагига қараганда 1,97 мартага ошди, ротенонга сезгир НАД.Н-
оксидазаники – 1,96 баробарга ошади. Айни пайтда ротенонни сезмайдиган
НАД.Н-оксидазанинг ∆А си, аксинча, 1,15 мартага камайди. Экдистерон
билан диабетли ҳайвонлар даволанганда, жигар Мх сида сукцинатоксидаза
ва ротенонни сезмайдиган НАД.Н-оксидазани цитохром с иштрокидаги
фаолликларини ўсиши тўлиқ нормаллашади, ротенонга сезгир НАД.Н-
оксидазанинг ∆A си эса маълум даражада камайди, лекин меъѐр даражасидан
бирмунча юқорилигича қолди.
Туркестерон.
Аллоксан диабетда жигар Мх мембраналари оксидаза
тизимларининг ошган фаоллиги туркестерон қўшилганидан сўнг ҳам
пасаяди. Туркестерон 25-кунлик даволашдан сўнг жигар Мх иккала НАД.Н-
оксидаза ва цитохром с-оксидаза фаолликларини тўлиқ нормаллаштиради
ҳамда нафас занжирининг сукцинатоксидаз тизими фаоллигини қисман
тиклайди. Бунда экзоген цитохром с нинг «киритилиши» Мх нафас занжири
мембраналарида НАД.Н оксидазани тўлиқ, сукцинат оксидланишида эса –
қисман нормаллаштиради.
Неробол.
Аллоксанодиабетли ҳайвонларни неробол билан 17 кун
даволангандан кейин жигар Мх ни ротенонга сезгир НАД.Н-оксидаза,
сукцинатоксидаза, ротенонни сезмайдиган НАД.Н-оксидаза ва цитохром с-
оксидазаларнинг фаолликлари тўлиқ нормаллашади ва улар интакт
ҳайвонлардаги кўрсатгичларга нисбатан 96,4%, 91,6%, 117% ва 97,8% ни
ташкил қилади.
Тажрибани 17 куни цитохром с ни нафас олиш занжирининг НАД.Н-
оксидаза ва сукцинатоксидазалар фаоллигини ошириши меъѐрга нисбатан
2,06 ва 2,50 баробарга ошди, ротенонни сезмайдиган НАД.Н-оксидазанинг
∆A эса, аксинча, 1,25 баробарга камайди. Неробол билан 25 кун давомида
14
даволашдан сўнг ротенонга сезгир НАД.Н-оксидазани ∆А си - қисман,
ротенонни сезмайиган НАД.Н-оксидаза эса –
деярли тўлиқ тикланди. Шу
билан бирга тажрибанинг худди шу муддатларида неробол диабетли
каламушларнинг жигар Мх сукцинатоксидазанинг ∆А си - пасаймайди.
Юқорида таъкидланганлардан шундай хулоса қилиш мумкин, ФЭС ва
неробол билан диабетли ҳайвонларни даволаш полифермент тизимлар
даражасини меъѐр даражасида сақлайди. Бу диабетни даволаш жараѐнида
жигар Мх мембрана тузилмасида тикланиш жараѐнларининг икки тури
ривожланишини англатади: биринчиси нафас занжирининг алоҳида сохалари
ва
уларнинг
компонентлари
ўртасидаги
тузилмавий
бирикишни
нормаллашувида кузатилса, иккинчиси нафас занжирини умумий
тикланишида намоѐн бўлади.
Экдистерон ва туркестерондан фарқли равишда неробол ДҲ нинг
жигар МХ ларида иккала НАД.Н-оксидазаларни ∆А сига нисбатан нормага
келтириш
самарасини
кўрсатсада,
сукцинатоксидазанинг
∆А
си
нормаллашмайди. Нероболнинг бу каби таъсирини сабаби номаълумлигича
қолмоқда.
Келтирилган натижалардан яна бир хулосага келиш мумкин, яъни
диабетда цитохром с нинг нафас занжирига «жойлашиш» қобилияти ошади
(эҳтимол, Мх ички мембранаси физик ҳолатининг ўзгариши сабаблидир).
ФЭС ва неробол мазкур жараѐнни тўхтатади, бу эса Мх мембраналари
тузилмавий ҳолатини улар ѐрдамида бивосита қайта тиклаш имкони
мавжудлигини англатади.
Гипергликемияда жигар митохондриясидаги фосфолипидлар
алмашинувига ФЭС ва нероболнинг таъсири
Аллоксанли диабетда жигар Мх сида КЛ, ФК, ЛФК, ЛФХ ва ЛКЛ
нинг миқдорлари ошади, ФИ, ФС ва СМ фракциялари эса камаяди. Тажриба
давом этиши билан ЛФХ, ФК, ЛФК фракциялари ошиши ва СМ миқдорини
камайиши кучаяди.
Экдистерон.
Диабет билан касалланган каламушлар организмига
экдистеронни киритилгандан сўнг тажрибанинг қанча вақт давом этишидан
қатъий назар жигар Мх таркибида ФХ, ФЭ, КЛ, ЛФХ, ЛФЭ, ЛКЛ, ФК ва СМ
миқдорлари меъѐргача тикланади. Даволашнинг 17 куни экдистерон ФИ
миқдорини тўлиқ нормаллаштиради, лекин тажриба давомийлиги
узайтирилиши билан (25 кун) унинг миқдори яна камаяди, аммо касал
ҳайвонлар кўрсаткичларигача пасаймайди. Экдистеронни 17 кун давомида
киритилгандан кейин ФС миқдори бирозгина, 25 кунга келиб эса – сезиларли
даражада тикланади.
Туркестерон.
Диабет билан касалланган ҳайвонлар организмига
туркестеронни киритилиши жигар Мх ларида ФХ миқдори меъѐрга нисбатан
хам ошади. Жумладан, агар тажрибанинг 17 ва 25 кунида жигар Мх
15
таркибида ФХ миқдори нормага нисбатан 9,0 ва 6,5% ларга камайса,
туркестерон билан даволагандан кейин, аксинча, меъѐрга нисбатан 9,3 ва
16,2% ларга ошади. Туркестерон ФЭ миқдорини тажрибанинг 17 кунида
нормаллаштиради (назоратда 11,4 %га ошади), 25 кунга келиб эса – меъѐрга
нисбатан бирозгина камайтиради. Бу туркестерон жигар Мх да ФХ
синтезини жадаллаштиришини ва ФЭ синтезини секинлаштиришини
билдиради.
Диабет билан касалланган каламушларни туркестерон билан 17 кун
давомида даволашдан сўнг жигар Мх таркибида КЛ миқдори камаяди.
Хусусан, агар даволашгача КЛ миқдори нормага нисбатан 18,5%га ошса,
даволашдан сўнг, аксинча, 11,7% га пасаяди.
Диабетли каламушларни туркестерон билан даволаганда жигар Мх
ларида ФИ миқдори сезиларли даражада ошади. Жумладан, агар даволашгача
жигар Мх ларида ФИ миқдори нормага нисбатан 35%га пасайса, 17-кунлик
даволашдан сўнг, аксинча, 28,4%га ошади, 25-чи кунга келиб унинг
кўпайиши 64,8 % гача етади. Бу, туркестерон жигар ҳужайраларида ФИ
синтезини тезлашганини билдиради.
Туркестерон (17 кунга) диабетли ҳайвонлар жигари Мх ларида ФС
миқдорини бирозгина оширади, аммо тажрибанинг давом этиши (25 кун)
туркестеронни ФС миқдорини кўпайтириш таъсири йўқолади.
Туркестерон
диабетли
ҳайвонлар
жигари
Мх
ларида
лизофосфолипидлар – ЛФХ, ЛКЛ ва ЛФКларнинг хосил бўлишини
секинлаштиради. 17-чи кунга келиб улар миқдори меъѐргача тушади, 25
кунда эса меъерга нисбатан хам камаяди.
Туркестерон диабетли ҳайвонлар жигари Мх ларида ФК хосил
бўлишини сезиларли даражада ингиблайди. Хусусан, агар тажрибанинг 17 ва
25-кунларига келиб ФК миқдори нормага нисбатан 55,3 ва 118,0% га ошса,
туркестерон киритилгандан сўнг атиги 21,9 ва 45,9% гагина кўпаяди.
Диабетда жигар Мх таркибида СМ миқдори 17 ва 25 кунларда нормага
нисбатан 39,2 ва 44,1% ларга камайди, туркестерон билан даволагандан сўнг
– атиги 3,8 ва 8,3% гагина пасайди.
Неробол.
Диабетли ҳайвонлар организмига 17 кун давомида
нероболни киритигандан сўнг ФЭ миқдори тикланади, ФХ фракцияси эса
меъѐр даражасидан бирозгина ошади (6,9%га). Шу билан бирга жигар Мх
ларида КЛ, ЛФЭ, ФК ва ЛФК миқдорлари нормаллашади, ФИ ва ФС
миқдори сезиларли равишда тикланади, аммо меъѐр даражасигача етмайди.
Бунда ЛФХ миқдори сезиларли даражада ўзгармайди, ЛКЛ миқдори меъѐрга
нисбатан 23,9 % га камаяди. Даволашнинг 25 суткасига жигар Мх ларида ФХ
миқдори юқорилигича қолади, ФЭ, ФС, СМ, ЛФК фракциялари
нормаллашади, ФИ миқдори ўзгармайди, ЛКЛ миқдори пасайиши давом
этади, ФК – меъѐр кўрсаткичларига яқинлашади.
Шундай қилиб, диабетли ҳайвонлар жигари Мхда неробол нафақат ФХ
миқдорини нормаллаштиради, балки уни меъѐрги нисбатан бирозгина
оширади, шунингдек, ФЭ, КЛ, ФС, ФК, ЛФК ва СМ миқдорларини тиклайди.
16
Лекин неробол ФИ миқдорига таъсир қилмайди ва ЛКЛ фракциясини
сезиларли даражада пасайтиради.
Фитоэкдистероидлар ва нероболни гипергликемияда жигар
митохондриялари липолитик энзимлар фаолликларига таъсири
Фосфолипаза А
2
.
Ҳайвонлар организмида инсулин етишмаслиги
жигар Мх ФЛА
2
нинг гидролитик фаоллигининг умумий фосфолипидлар,
ФХ, ФЭ, КЛ ва ЭЁК хосил бўлишига нисбатан пасайишига олиб келди (3-
расм).
Диабетли каламушлар организмига ФЭС ва нероболинг юборилиши жигар
Мх ларида ФЛА
2
каталитик фаоллигини бирмунча тикланишига олиб келди.
Жумладан, тадқиқотнинг 17 кунида умумий лизофосфолипидлар, ЭЁК,
ЛФХ, ЛФЭ ва ЛКЛ ларнинг хосил бўлиши бўйича ФЛА
2
каталитик фаоллиги
нормага нисбатан - 1,8; 1,72; 1,42; 1,72 ва 1,85 маротабаларга камайган
бўлса, туркестерон билан – 1,37; 1,34; 1,43; 1,32 ва 1,42, с экдистеронда -
1,30; 1,29; 1,20; 1,25 ва 1,40, нероболда – 1,32; 1,29; 1,27; 1,28 ва 1,38
маротабаларгагина камайди. ФЭС ва нероболнинг ижобий самараси айниқса
экспериментни 25 кунида яққол намоѐн бўлди.
3-расм. Диабетли каламушларда жигар Мх ФЛ А
2
фаоллигига ФЭС ва
нероболнинг таъсири (М±м; n = 8-12); 25 кун.
Изоҳ: С.ҳ.-соғлом ҳайвон,
Д.ҳ.-диабетик ҳайвон. К – Контроль, Т-н – Туркестерон, Э-н – Экдистерон,
Н-л – Неробол.
Лизофосфолипаза А
1
.
Диабетли ҳайвонлар организмига
ФЭС ѐки
нероболни юборилиши жигар Мх мембраналарининг гидролитик фаоллигини
аста-секин тиклай бошлайди. Жумладан, энзимнинг фаоллиги ЭЁК, ГФХ
ва ГФЭ ни хосил қилиши бўйича экспериментнинг 17 кунида меъѐрдагига
нисбатан 2,62; 4,5 ва 10,6 маротабаларга камайса, экдистерон билан
даволагандан сўнг 1,7; 2,2 ва 1,72, туркестеронда - 1,7; 2,32 ва 1,55,
нероболда – 1,66; 2,53 ва 1,57 маротабаларгагина камайди. 25 кунга келиб,
17
ЭЁК, ГФХ ва ГФЭ хосил бўлиши бўйича ЛФЛ А
1
фаоллиги меъѐрдагига
нисбатан 2,4; 4,4 ва 9,8 маротабага камайган бўлса, экдистерон билан
даволашдан сўнг – 1,62; 1,96 ва 1,50, туркестеронда – 1,13; 2,24 ва 1, 37,
нероболда – 1,5; 2,62 ва 1,44 маротабаларгагина камайди. Бу, экдистерон,
туркестерон ва неробол диабетда жигар Мх мембраналаридаги ЛФЛ А
1
нинг
каталитик фаоллигини сезиларли равишда тиклашини англатади.
Фосфолипаза Д.
3-жадвалда келтирилган маълумотлардан, ҳайвонлар
организмида инсулин етишмаслиги жигар Мх мембраналаридаги ФЛ Д нинг
каталитик фаоллигининг ошиши кўриниб турипти.
Диабетли ҳайвонлар организмига фитоэкдистероидлар ва нероболни
юборилиши жигар Мх мембраналарида ФЛД нинг гидролитик фаоллигини
камайишига олиб келди. Жумладан, диабетли ҳайвонлар жигар Мх да ФК
хосил бўлиши бўйича энзимнинг фаоллиги тадқиқотнинг 17 ва 25 кунларига
келиб меъѐрдагига нисбатан 1,82 ва 1,79 маротабаларга ошса, туркестерон
юборилганидан сўнг – 1,44 ва 1,18, экдистеронда – 1,52 ва 1,32, нероболда
– 1,48 ва 1,26 маротабаларгагина ошади. Диабетли каламушлар организмида
жигар Мх да ФЛД нинг гидролитик фаоллиги ФЭ гидролизига нисбатан ФХ
гидролизи бўйича сезиларли бўлади. Жумладан, экспериментнинг 17 ва 25
кунига келиб этаноламин хосил бўлиши бўйича энзимнинг фаоллиги 2,29 ва
2,25 маротабаларга ошса, холин бўйича - 3,61 ва 3,68 маротабаларга ошади.
Фитоэкдистероидлар ва неробол диабетли ҳайвонлар организмидаги
ФЛД нинг гидролитик фаоллигини ФХ ва ФЭ ларга нисбатан сезиларли
равишда нормаллаштирди. Хусусан, туркестерон юборилганидан сўнг 17
кунга келиб ФЛД нинг фаоллиги ФХ ва ФЭ гидролизи бўйича меъѐрдагига
нисбатан 2,0 ва 1,76 маротабага ошса, 25 кунга келиб - 1,68 ва 1,47 маротаба
ошади. Энзим фаоллигини ана шундай нормаллашуви диабетли
ҳайвонларнинг организмига экдистерон ва неробол юборилганидан сўнг хам
кузатилади.
Энди ФЛД нинг трансалкилловчи фаоллигига дориларнинг таъсири
тўғрисида олинган маълумотларни кўриб чиқамиз. Жумладан, агар
экспериментнинг 17 кунига келиб, диабетли каламушлар Мх да
фосфатидилэтанол ва фосфатидилметанол миқдори тегишли равишда 2,45 ва
2,41 маротаба ошса, туркестерон билан даволашда – 1,74 ва 1,84,
2-жадвал.
Диабетда каламушлар жигари Мх ФЛ фаоллигига ФЭС ва нероболнинг
таъсири (М±м; n = 10-12)
Мудда
ти,
кунлар
Вариантлар
ФЛ Д фаоллик, оқсилнинг мкг/соати
Гидролиз маҳсулотлари
Этаноламин
Холин
ФК
17
С.ҳ.
1,36±0,16
0,41±0,09
11,87±1,25
Д.ҳ.:Контроль 3,12±0,31
****
1,48±0,17
****
21,66±1,91
****
Туркестерон
2,39±0,25
****
0,82±0,18
****
17,14±2,44
***
18
Экдистерон
2,53±0,34
****
0,95±0,24
****
17,99±2,35
***
Неробол
2,53±0,33
****
0,85±0,17
****
17,61±2,26
***
25
С.ҳ.
1,33±0,15
0,38±0,08
11,45±1,10
Д.ҳ.:Контроль 3,00±0,28
****
1,40±0,16
****
20,54±1,88
****
Туркестерон
1,95±0,31
**
0,64±0,12
****
13,48±0,96
Экдистерон
2,06±0,29
***
0,70±0,21
****
15,10±1,12
*
Неробол
2,00±0,35
**
0,65±0,14
**
14,44±1,05
*
экдистеронда – 1,78 ва 1,90 ва нероболда - 1,78 ва 1,86 маротабаларга
ошади. Энг кўп даражада нормаллаштирувчи самара туркестеронга хос.
Гипергликемияда жигар митохондриялари липидларининг перокисли
оксидланиш жараѐнларига фитоэкдистероидлар ва нероболни таъсири
Тадқиқот натижалари, аллоксан диабетли каламушларнинг жигари Мх
да ЛПО жараѐнларини жадаллиги жиддий равишда ортганлигини
кўрсатмоқда. Жумладан, касал каламушларда Мх да ЛПО жараѐнлари
интенсивлиги тажрибанинг 17 кунига келиб меъѐрдаги кўрсатгичга нисбатан
3,03 маротабага ошса, туркестерон, экдистерон ва неробол юборилгандан
кейин 2,01; 1,96 ва 1,91 маротабагагина ошади. Юқорида санаб ўтилган
препаратлар билан диабетли каламушлар жигари Мх да ЛПО жараѐни
тадқиқотнинг 25 кунига келиб сезиларли равишда камаяди. Хусусан, назорат
остида ЛПО жараѐни меъѐрдаги кўрсатгичга нисбатан 2,99 маротаба ошса,
туркестерон, экдистерон ва неробол юборилгач, бор-йўғи 1,44; 1,37 ва 1,60
маротабагагина ошади. Шундай қилиб, олиб борилган тадқиқот натижалари
аллоксанодиабетли ҳайвонларда ФЭС ва нербол юборилганидан сўнг жигар
Мх да ЛПО жараѐнлари пасайишидан далолат беради. Диабетли ҳайвонлар
организмига юқорида санаб ўтилган препаратлар юборилиши муддатининг
узайиши натижасида жигар Мх да ЛПО жараѐнларининг пасайиши кучаяди
ва нормал ҳайвонлардаги кўрсаткичларга яқинлашиб бошлайди.
ЯКУН
Аллоксан диабет модели лаборатория ҳайвонлари ѐрдамида етарли
даражада ўрганилган. Эксперимент давомида олинган маълумотлар қандли
диабет ривожланиши механизмларини, унинг асоратларини тушунишда
фойдали бўлиб, амалий тиббиѐтда ҳам муносиб тарзда қўлланилмоқда.
Мазкур тадқиқотга келсак, унда жигар Мх фаолияти даражасида диабет
билан боғлиқ бир қатор ўзгаришлар аниқланди, хамда экдистерон,
туркестерон ва синтетик препарат нерболларни тикловчи агентлар
вазифасини бажаришга қодирлиги аниқланди. ДҲ ларда жигар Мх ларида
юқори ўтказувчан туйнуклар очилади, Мх га Са
2+
ионларининг кириши
кучаяди, ЛПО жараѐнлари тезлашади, ФЛД нинг гидролитик ва
19
трансалкилилловчи фаолликлари ва оксидаза фаолликлари кучаяди, АТФаза,
ФЛА
2
ва ЛФЛА
1
фаолликлари пасаяди. Бунинг натижасида Мх ларнинг
АТФ-синтезловчи
фаолиятлари
жиддий
тарзда
секинлашади.
Бу
ҳодисаларнинг оқибатида ҳужайра ўлими: некроз ѐки апоптоз кузатилади.
ДҲ га ФЭС ва нероболнинг юборилиши жигар Мх ларига калций ионлари
киришини секинлаштиради, ОФ параметрларини, АТФазалар ва оксидазалар
фаоллигини тиклайди, липид аламашинувини, ЛПО жараѐнларини, ФЛ Д
нинг гидролитик ва трансалкилловчи функцияларини, ФЛА
2
и ЛФА
1
гидроликтик функцияларини нормаллаштиради. Диабетли ҳайвонлар
оргнаизмига ФЭС ва нероболнин узоқ вақт давомида юборилиши жигар Мх
ларида НАД-га боғлиқ субстратларнинг оксидланишини пасайишига олиб
келади. Экдистерон, туркестерон ва неробол Мх нинг функционал ҳолатини
деярли норма даражагача тиклайди. Учта ўрганиб чиқилган бирикмалар
айрим тафовутлар борлиги маълум бўлди. Экдистерон ва неробол таъсири
остида ФИ миқдори деярли ўзгармайди, айни пайтда даволашнинг 25-кунига
келиб туркестерон ушбу фосфолипид миқдорини кўпайтиради. Шу билан
бирга туркестерон ФС миқдорини қарийиб икки бараварга камайтиради, айни
пайтда экдистерон ва неробол уни тиклайди. Неробол шунга ўхшаш тарзда
ЛКЛ миқдорини камайтиради. Аммо, бундай фарқлар ўрганилаѐтган кимѐвий
бирикмаларнинг таркибий тузилишига боғлиқ бўлиб, ДҲ да Мх функционал
ҳолатига дахли йўқ. Юқоридагиларни умумлаштирган ҳолда ўрганилаѐтган
бирикмалар Мх ларнинг асосий функцияларини, липидлар миқдорини ва
липолитик энзимларни меъѐр даражасигача тиклашини ишонч билан қайд
этиш мумкин.
Олиб борилган тадқиқотлар асосида қуйидаги
асосий хулосаларни
қилиш
мумкин
1.
Аллоксан диабетда ДҲ жигари Мх ларида калций ионларини ташилиши
ошиши кўрсатилган. ФЭС ва неробол калций ионлари миыдорини меъѐр
даражасигача пасайтиради.
2.
Диабетда жигар Мх ларида АТФаза фаоллиги пасаяди, нафас олиш ва ОФ
бузилади; аниқланган бузилишлар ДҲ га ФЭС ва нероболни киритиш
орқали тикланиши мумкинлиги кўрсатилган.
3.
Диабетда жигар Мх ларида оксидаза тизимлар, айниқса ротенонни
сезмайдиган НАД.Н-оксидаза тизимининг фаолликлари бузилади. ФЭС ва
неробол энзимлар фаоллигини деярли тўлиқ нормаллаштиради. Шу билан
бирга ушбу препаратлар сукцинатоксидаза фаоллигини цитохром с билан
ўсишига (ΔА) таъсир қилмайди. Туркестерон ва неробол Мх ротенон га
сезгир НАД.Н-оксидазани ΔА сини тиклайди.
4.
ФЭС
ва
неробол
диабетда
жигар
Мх
ларда
КЛ,
ФК,
лизофосфолипидларнинг миқдорини ошишини ва СМ фракцияси
камайишини бартараф этиши кўрсатилган. Тадқиқ этилаѐтган препаратлар,
айниқса туркестерон, нафақат ФХни назорат даражасигача тиклайди,
балки мазкур фосфолипид миқдорини сезиларли равишда оширади.
20
Туркестерон ФИ миқдорини кескин кўпайтиради. ФС миқдорини неробол
тўлиқ, экдистерон қисман тиклайди, туркестерон эса таъсир кўрсатмайди.
5.
Диабетда жигар Мх ларида ФЛД нинг фаоллиги ошади, ФЛА2 ва ЛФЛ А1
фаоллиги пасайиши аниқланган. ФЭС ва неробол мазкур бузилишларни
бартараф этади. Агар меъѐрда ФЛД учун энг мақбул субстрат ФЭ бўлса,
диабетда – ФХ ҳисобланади.
6.
ФЭС ва неробол аллоксан диабетли ҳайвонлар жигари Мх ларида ошган
ЛПО
жараѐнини
сезиларли
равишда
меъѐрга
яқинлаштириши
кўрсатилилган.
Амалиѐтга тавсиялар
Экдистерон, туркестерон ва нероболларни гипергликемияда жигар Мх
лари тузилмаси ва функцияларини тиклашда фойдаланиш мумкин. Олинган
натижаларни биокимѐгарлар, биофизиклар, физиологлар, фармакологларни
тайѐрлаш, хамда бакалавр, магистр ва аспирантларни мустақил равишда
тайѐрлаш бўйича ўқув жараѐнида, шунингдек, липидлар ва энергия
алмашинуви жараѐнларига оид муаммолар соҳасида мутахассислар
малакасини оширишда фойдаланиш мумкин.
НАШР ЭТИЛГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1.
Н.М.Рахимова, К.Т.Алматов. Соғлом ва аллоксандиабетли каламушларни
жигари митохондрияларининг липидларини юқори ҳарорат таъсиридаги
ўзгаришлари. Вестник ТашГУ. 1999, №4, с.3-8.
2.
Н.М.Рахимова, К.Т.Алматов Неробол ва фитоэкдистероидларни аллоксан-
диабетли каламушларнинг жигар митохондрияси фосфолипидларига
таъсири.// Известия ВУЗов. Химико-биологические науки. - Тошкент,
2000, - №3, -С.36-43.
3.
Н.М.Рахимова, К.Т.Алматов Тирик тизимларда липидларнинг перекисли
оксидланиши.// Известия ВУЗов. Химико-биологические науки. –
Тошкент, 2000, - №3, - С.65-69.
4.
В.Б.Расулова,
Н.М.Рахимова,
Д.Т.Тураева,
К.Т.Алматов
Аллоксандиабетли
каламушларнинг
жигар
митохондрияси
мембранасидаги эркин ѐғ кислоталари ва лизофосфолипидларини кўпайиш
механизми.// Известия ВУЗов. Химико-биологические науки. – Тошкент,
2000, - №4, - С.16-18.
5. В.М.Расулова, Н.М.Рахимова, Л.С.Клемешева, К.Т.Алматов, М.М.Рахимов
Изменение трансакилирующей активности фосфолипазы Д митохондрий
печени при инсулиновой недостаточности.// Известия ВУЗов. Химико-
биологические науки. – Ташкент, 2001, - №2-4, - С.56-58.
6.Рахимова Н.М., Алматов К.Т. Влияние фитоэкдистероидов и неробола на
Са
2+
-транспортирующую
функцию
митохондрий
печени
при
гипергликемии. Материалы научно-практической конференции «Совре-
21
менные проблемы биохимии и эндокринологии» с международным
участием. Посвящается 90-летию со дня рождения выдающегося ученого
биохимика и эндокринолога Я.Х. Туракулова. - Ташкент, 2006, - С. 16-17.
7. Н.М.Рахимова, К.Т.Алматов. Нормализующий эффект фитоэкдистероидов
и неробола на функциональные параметры митохондрий печени крыс с
моделью аллоксанового диабета. Журнал «Инфекция, иммунитет и
фармакология», Ташкент, 2008, №4, с.90-96.
8.Н.М.Рахимова.
Роль
процесса
перекисного
окисления
липидов
митохондрий печени в условиях дефицита инсулина и защитный эффект
фитоэкдистероидов.//Сборник тезисов международной конференции
молодых ученых, посвященный 15-летию независимости Республики
Узбекистан и 1000 летию Хорезмской Академии Маъмуна, - Хива, 2006, -
С. 111-112.
9. Н.М.Рахимова, К.Т.Алматов. Изучение действия неробола на параметры
митохондрий печени крыс с аллоксановым диабетом.//Узбекский
биологический журнал. – Ташкент, 2007, - №6, - С.14-17.
10.Н.М.Рахимова, Алматов К.Т. Нормализующий эффект фитоэкдистероидов
на функциональные параметры митохондрий печени крыс с моделью
аллоксанового диабета. Узбекский биологический журнал, - Ташкент,
2008. - N 3. - С. 16-19.
11.Н.М. Рахимова. Роль минорных липидов фитоэкдистероидов в проявлении
их защитного эффекта при повреждении мембранных структур.//
Международный симпозиум
«Липиды и оксилипины растений
»
cентябрь 2008 года в Казани, Российская
Федерация, сборник тезисов. –
Казань, 2008. – С.62.
12.Н.М.Рахимова. Влияние неробола на функциональные параметры
митохондрий печени крыс с моделью экспериментального диабета.
Журнал «Врач-аспирант», Воронеж, Россия, 2009, №1(28), с.77-82.
Фойдаланилган қисқартмалар рўйхати
ДҲ
-
Диабетли ҳайвонлар
КЛ -
Кардиолипин
ЛФХ -
Лизофосфатидилхолин
ЛФЭ
-
Лизофосфатидилэтаноламин
ЛКЛ
-
Лизокардиолипин
ЛФК
-
Лизофосфатид кислота
ЛФЛ А
1
-
Лизофосфолипаза А
1
Мх -
Митохондрия
МДА -
Малон диальдегиди
НАД.Н -
Тикланган никотинамидадениннуклеотид
V
2
-
АДФ қўшилганидаги нафас олиш тезлиги
V
3
-
Фаол фосфорилланган ҳолат
22
V
4
-
АДФ туганидан сўнгги нафас олиш тезлиги
V
ДНФ
-
ДНФ қўшилганидаги нафас олиш тезлиги
ОФ
-
Оксидланишли фосфорланиш
ЛПО
-
Липидларнинг перекисли оксидланиши
СМ -
Сфингомиелин
ЭЁК
-
Эркин ѐғли кислоталар
ФХ
-
Фосфатидилхолин
ФЭ
-
Фосфатидилэтаноламин
ФС
-
Фосфатидилсерин
ФИ
-
Фосфатидилинозит
ФК
-
фосфатид кислота
ФЭС
-
Фитоэкдистероидлар
Фл А
2
-
Фосфолипаза А
2
Фл Д
-
Фосфолипаза Д
Тиббиѐт фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Рахимова Нозима
Мирзаатхамовнанинг 03.00.04 – биологик кимѐ ихтисослиги бўйича
“Экспериментал кандли диабетда жигар митохондриясини функционал
холатига фитоэкдистероидлар ва нероболни таъсири” мавзусидаги
диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч сўзлар:
жигар митохондриялари (Мх), фосфолипазалар,
липидларнинг перекисли оксидланиши (ЛПО), фосфолипидлар, АТФаза,
оксидазалар, оксидланишли фосфорланиш (ОФ), Са
+2
ни ташилиши,
аллоксанли диабет.
Тадқиқот
объектлари:
каламуш
жигари
митохондриялари,
фитоэкдистероидлар (ФЭС - экдистерон, туркестерон), неробол.
Ишнинг мақсади:
жигар Мх Са
+2
ташилиши, нафас олиш ва ОФ, АТФ
аза, ротенонни сезадиган НАД.Н-оксидаза, сукцинатоксидаза, ротенонни
сезмайдиган НАД.Н-оксидаза, цитохром с-оксидаза активликларини,
липидларнинг миқдорини, ЛПО жараѐнини, фосфолипаза Дни (ФЛ Д)
гидролитик
ва
трансалкиллаш,
фосфолипаза
А
2
ни
(ФЛА
2
)
ва
лизофосфолипаза А
1
ни (ЛФЛА
1
) гидролитик активликларини аниқлаш.
Тадқиқот методлари:
полярография, рН-метрия,
юпқа қатламли
хроматография, спектрофотометрия.
Олинган
натижалар
ва
уларнинг
янгилиги:
Диабетли
ҳайвонларнинг (ДҲ) танасига ФЭС ва нерболни киритилиши жигар
митохондриясига Са
+2
ионини киришини секинлаштирди, оксидланишли
фосфорланиш кўрсатгичларини, АТФаза ва оксидаза активликларини, липид
алмашинувини, ЛПО жараѐнини ва липолитик энзимларнинг активликларини
23
қайта тиклади. Узоқ вақт давомида ДҲ танасига ФЭС ва нероболни
киритилиши жигар Мх да НАДга боғлиқ субстратларнинг оксидланишини
пасайтирди. Шу билан бирга экдистерон ва неробол сукцинатоксидазани
цитохром с таъсирида тезлашадиган активлигига таъсир қилмади.
Текширилаѐтган
препаратлар
фосфатидилхолинни,
туркестерон
–
фосфатидилинозитни (ФИ) миқдорларини оширди. Экдистерон ва неробол
ФИ миқдорини нормал ҳолатига қисман қайтарди. ФЭС фосфатидилсеринни
миқдорини қисман, неробол эса бутунлай қайта тиклади.
Амалий аҳамияти:
Олинган натижалар ФЭС ва нероболни
гипергликемия шароитида жигар митохондриясига таъсирининг молекуляр
механизми тўғрисидаги тасаввурларни сезиларли даражада кенгайтиради.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
Ишда
фойдаланилган Мх мембранасининг структуравий ва функционал
бузилишларини коррекциялаш принциплари гипергликемияда касалларга
мақсадли патогенетик даволашни ишлаб чиқишда алоҳида ўринни эгаллайди,
олинган натижалар эса ўқув жараѐнини янада такомиллаштириб, янги илмий
янгиликлар ўтказиш имконини яратади ва жигар биокимѐси соҳасидаги
билимларни янада тўлдиради..
Қўлланиш соҳаси:
биокимѐ, эндокринология, физиология, патологик
физиология, гепатология, клиник фармакология.
РЕЗЮМЕ
диссертации Рахимовой Нозимы Мирзаатхамовны на тему:
«Влияние
фитоэкдистероидов и неробола на функциональное состояние
митохондрий печени при экспериментальном сахарном диабете»
на
соискание ученой степени кандидата медицинских наук по специальности
03.00.04 – Биохимия.
Ключевые слова:
Митохондрии (Мх) печени, фосфолипазы,
перекисное окисление липидов (ПОЛ), фосфолипиды, АТФаза, оксидазы,
окислительное фосфорилирование (ОФ), транспорт Са
+2
, аллоксановый
диабет.
Объекты
исследования:
митохондрии
печени
крыс,
фитоэкдистероиды (ФЭС - экдистерон, туркестерон), неробол.
Цель
работы:
определение
транспорта
Са
+2
,
дыхания
и
окислительного
фосфорилирования,
активности
АТФазы,
ротенончувствительной и ротеноннечувствительной НАД.Н-оксидазы,
сукцинатоксидазы и цитохром с-оксидазы, содержание липидов, процессы
ПОЛ, гидролитической и трансалкилирующей активности фосфолипазы Д
(ФЛД), гидролитической активности фосфолипазы А
2
(ФЛА
2
) и
лизофосфолипазы А
1
(ЛФЛА
1
) Мх печени.
Методы исследования:
полярография, рН-метрия,
тонкослойная
хроматография, спектрофотометрия.
Полученные результаты и их новизна:
Введение диабетическим
животным (ДЖ) ФЭС и неробола замедляет поступление ионов кальция,
восстанавливает параметры ОФ, активности АТФаз и оксидаз, липидного
обмена, процессы ПОЛ и активности липолитических ферментов Мх
24
печени. Длительное введение ФЭС и неробола в организм ДЖ приводит к
снижению НАД-зависимых субстратов окисления Мх печени. В
то
же
время экдистерон и неробол не влияют на прирост активности
сукцинатоксидазы цитохромом с. Исследуемые препараты повышают
содержание ФХ, туркестерон повышает содержание ФИ. Экдистерон и
неробол частично восстанавливают содержание ФИ. Неробол полностью, а
ФЭС частично восстанавливают содержание ФС.
Практическая значимость:
Результаты, представленные в работе,
существенно расширяют имеющиеся представления о молекулярном
механизме действия ФЭС и неробола на митохондрии печени в условиях
гипергликемии.
Степень
внедрения
и
экономическая
эффективность:
Использованные в работе принципы коррекции структурных и
функциональных нарушений мембран Мх печени занимают особое место в
разработке целенаправленного патогенетического лечения больных при
гипергликемии, а полученные результаты пополняют знания в области
биохимии печени и позволяют провести новые научные разработки,
усовершенствовать учебный процесс.
Область применения:
биохимия, эндокринология, физиология,
патологическая физиология, гепатология, клиническая фармакология.
RESUME
Thesis of Rakhimova N.M. оn the scientific degree competition of the doctor of
philosophy in medical sciences on speciality 03.00.04 - biochemistry, subject:
“The effects of phytoecdysteroids and nerobol on functional states livers
mitochondria by experimental diabetes mellitus”
Key words:
Liver mytochondria (Mc), phospholipase, lipid peroxidation (LP),
phospholipids, ATPase, oxidase, oxidative phosphorylation (OP), Ca +2, alloxane
diabetes.
Subjects of the inquiry
: Rat liver mytochondria, phytoecdysteroids (PEC-
ecdysteron, turkesteron), nerobol.
Aim of the inquiry
: Determination of Сa
+2
transport, respiration and oxidative
phosphorilation,
ATPase
activity,
rotenone-insensitivity
NAD.N-oxidase,
rotenone-sensitive NAD.N-oxidase, succinic oxidase and cytochrome C-oxidase,
lipid contents, lipid peroxidation processes, hydrolithic activity of phospholipase
A2 (PLA2) and phospholipase A1 (LPLA1), liver mytochondria.
Methods of investigation
: polarography, pH-metry, thin layer chromatography,
spectrophotometry.
The results achieved and their novelty
: The administration of PES and nerobol
to the diabetic animals (DA) resulted in slowing of calcium ions, restoration of OP
parameters, ATPase and oxidase activity, lipid metabolism, lipid peroxidation
processes and activity of liver mytochondria lypolitic enzymes. Prolonged
administration of PEC and nerobol into the DA resulted in reduction of NAD-
25
dependent substrates of liver mytochondria oxidation. At the same time ecdysteron
and nerobol have no effect on the increase in activity of cytochrom C cuccinic
oxidase. The studied preparations provided increase in phosfatidycholin;
turkesteron increases the content of (phosphatidylinosit) PI; ecdysteron and
nerobol provide partial restoration of PI content. Nerobol provides full and PEC
partial restoration of the content of posphatidylserine.
Practical value
: The results presented in this work significantly broaden
knowledge about molecular mechanism of PEC and nerobol effect on the liver
mytochondria under the hyperglycemia.
Degree of embed and economic effectivity
: The principles of correction of
structure and functional disturbances in liver mytochondria membrane used in the
work occupy the special place in the development of target pathogenic treatment of
the patients with hyperglycemia; obtained results fulfill knowledge in rat
biochemistry and allow carrying new scientific investigations and improving
teaching process.
Field of application
: biochemistry, diabetology, physiology, pathologic
physiology, hepatology, clinical pharmacology.
