Авторы

  • Бахромали Мовлонов
    Фарғона Давлат Универститети «Ҳуқуқ таълими» кафедраси ўқитувчиси
  • Сурайёхон Хусанова
    Фарғона Давлат Универститети «Ҳуқуқ таълими» кафедраси 2-босқич талабаси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.cajar.126785

Ключевые слова:

экология экологик хавфсизлик бланкет диспозиция жиноят қонуни нормалар жиноят таркиби ва таснифи жиноятларнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига кўра таснифи атроф-таббий мухит жиноят субъекти такрорийлик қасд туғри ва эгри қасд

Аннотация

Мақолада экология  билан  боғлик  муносабатларни  давлат  сиёсати  даражасига кўтарилганлиги, экология сохасидаги  жиноятларни тузилиши, таснифи ва ўзига хос  хусусиятлари,  жиноят  таркибининг  тахлили, ҳамда  экология  билан  боғлиқ барча  жиноятларнинг  диспозицияси бланкет диспозиция  тури  эканлиги  билан  боғлиқ масалалар ёритиб  берилган.


background image

Page 82

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, Part 3 May 2025

www.in-academy.uz

ЭКОЛОГИЯ СОХАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАРНИНГ

ОБЪЕКТИ СИФАТИДА – АТРОФ МУХИТНИ МУХОФАЗА

ҚИЛИШ.

Мовлонов Бахромали Қодирович

Фарғона Давлат Универститети

«Ҳуқуқ таълими»

кафедраси ўқитувчиси

Хусанова Сурайёхон Гайбуллаевна

Фарғона Давлат Универститети

«Ҳуқуқ таълими» кафедраси

2-босқич талабаси

https://doi.org/10.5281/zenodo.15478282

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi: 10-May 2025 yil
Ma’qullandi: 15- May 2025 yil
Nashr qilindi: 21-May 2025 yil

Мақолада экология билан боғлик муносабатларни
давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги,
экология сохасидаги жиноятларни тузилиши,
таснифи ва ўзига хос хусусиятлари, жиноят
таркибининг тахлили, ҳамда экология билан
боғлиқ барча жиноятларнинг диспозицияси
бланкет диспозиция тури эканлиги билан боғлиқ
масалалар ёритиб берилган.

KEYWORDS

экология,

экологик

хавфсизлик,

бланкет

диспозиция, жиноят қонуни,
нормалар, жиноят таркиби
ва

таснифи,

жиноятларнинг хусусияти
ва ижтимоий хавфлилик
даражасига кўра таснифи,
атроф-таббий

мухит,

жиноят

субъекти,

такрорийлик, қасд, туғри ва
эгри қасд,

Бугунги кунда инсон ҳаѐти ва фаолияти учун қулай экологик вазиятни вужудга

келтириш, экологик хавфсизликни таъминлаш, экологик таҳдид ва инқирозларни
олдини олиш, табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларни экологик–ҳуқуқий
муҳофаза қилиш, экологик ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши
курашиш, одамларнинг саломатлиги ва иқтисодий турмуш тарзини янада яхшилаш
ҳамда аҳоли ўртасида экологик ҳуқуқий таълим тарбияни замонавий халқаро
андозалар талаби асосида таъминлаш ,- давлат сиёсати даражасига кўтарилган,
жамият ва давлат, фан ва амалиѐт олдида турган ўта ахамиятли долзарб,
масалалардан бири хисобланади.

Экология соҳасидаги жиноятлар Жиноят кодекси Махсус қисмининг тўртинчи

бўлимдаги ―Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги
жиноятлар деб ном олган XIV бобида ўз ифодасини топган. Экология соҳасидаги
жиноятларнинг ижтимоий хавфлилиги хусусияти ва даражаси ушбу жиноятлар содир
этилиши натижасида экологияга, табиятга, атроф-муҳитга, ҳайвонотва ўсимлик
(ўрмон) дунѐсига экологик зарар етказилишида намоѐн бўлади. Ўз навбатида мазкур


background image

Page 83

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, Part 3 May 2025

www.in-academy.uz

экологик зарар мамлакат экологияси, атроф-муҳит ва ҳайвонот ҳамда ўсимлик (ўрмон)
дунѐсида оғир оқибатларга сабаб бўлишлиги билан бошқа жиноятлардан фарқланади.

Экология соҳасидаги жиноятлар–бу Жиноят кодексида назарда тутилган,

инсоннинг ҳаѐтий фаолиятини табиий муҳитда сифат жиҳатидан сақлаб туришга,
унинг ресурсларидан оқилона фойдаланишга, аҳолининг экологик хавфсизлигини
таъминловчи ижтимоий муносабатларга тажовуз қилувчи ижтимоий хавфли
қилмишдир.

Атроф -мухитни мухофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш сохасидаги

жиноятлар жами бўлиб Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг (193-204)та
жами бўлиб, 14 та моддани ўз ичига олади. Шундан 197 ва 202 моддаларига биттадан
моддаларни (197-1;202-1) қўшилганлиги билан бошқа жиноий-ҳуқуқий
моддаларидан фарқланади.

Экология сохасидаги жиноятларнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражаси

ва диспозиция холатларига кўра таснифлани тахлил қилинганида 18 (ўн саккизта) та
ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар (қасддан содир этилиб, қонунда уч
йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан махрум қилиш тарзидаги жазо назарда
тутилган жиноятлар) 5 (беш та) унча оғир бўлмаган жиноятлар ((қасддан содир
этилиб, қонунда уч йилдан ортиқ, лкин беш йилдан кўп бўлмаган муддатга
озодликдан махрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар) одам
ўлиши билан боғлиқ 5 (беш) та диспозиция холатини, Зарар миқдори билан боғлиқ 5
(беш) та диспозиция холатларни, (қўп миқдорда зарар етказиш – баъзавий хисоблаш
миқдорининг уч юз бараваридан беш бз бараваригача бўлган миқдорлаги зарар)
иштирокчилик шакли билан боғлик - уч та диспозиция холати ва шу каби
жиноятларнинг мазмун-мохиятини очиб берувчи бошқа мезонларни мавжудлигини
кузатишимиз мумкин.

Экология соҳасидаги жиноятлар–бу Жиноят кодексида назарда тутилган,

инсоннинг ҳаѐтий фаолиятини табиий муҳитда сифат жиҳатидан сақлаб туришга,
унинг ресурсларидан оқилона фойдаланишга, аҳолининг экологик хавфсизлигини
таъминловчи ижтимоий муносабатларга тажовуз қилувчи ижтимоий хавфли
қилмишлардир. Экология соҳасидаги жиноятларнинг тўртта зарурий белги мавжуд.
Экология соҳасидаги жиноятлар ўз навбатида ижтимоий хавфли, ҳуқуққа хилоф, айбли
ва жазога сазовор ижтимоий хавфли қилмишлардан иборат бўлади. Ўзбекистон
Республикасининг Жиноят кодекси Махсус қисмида назарда тутилган ҳар бир
жиноятнинг умумий объекти мазкур жиноят қонунининг 2-моддасида ўз аксини
топган бўлиб, жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатлар
Жиноят кодексида «Кодекснинг вазифалари» сифадида кўрсатиб ўтилган. ЖК 193-
моддасининг умумий объекти жиноят қонуни билан қўриқланадиган табиий муҳит
билан боғлиқ эгология соҳасидаги ижтимоий муносабатлар ҳисобланади.Экология
хавфсизлигига оид нормалар ва талабларни бузиш жиноятининг бевосита асосий
объекти атроф табиий муҳит хавфсизлиги, экологик хавфсизлик, атроф муҳитни
муҳофаза қилиш соҳасидаги ижтимоий муносабатлардир. Мазкур жиноятнинг
қўшимча объекти инсоннинг ўлими, одамларнинг оммавий равишда касалланиши,
экологияга салбий таъсир қиладиган даражада атроф муҳитнинг ўзгариб кетишига ѐки
бошқача оғир оқибатлар киради.


background image

Page 84

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, Part 3 May 2025

www.in-academy.uz

Экологик хавфсизлик нормалари талабларини бузиш моддий таркибли жиноят

хисобланади.Инсоннинг ўлими, одамларнинг оммавий равишда касалланиши,
экологияга салбий таъсир қиладиган даражада атроф мухитни ўзгариб кетиши ёки
бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқиши тариқасидаги оқибатлар объектив
томоннинг зарурий белгиси хисобланади. Субъектив томондан жиноят қасддан, эгри
қасд билан ёки эхтиётсизликдан содир этилади. ЖК 193 моддасининг субъекти – ЖК
нинг 17 моддасининг 3 қисмига асосан 18 ёшга тўлган, атроф мухитни мухофаза
қилиш қоидаларига риоя этилиши учун жавобгар шахс (масалан, экологик
экспертиза экспертлари, хокимлик органларининг мансабдор шахслари,
объектларни жойлаштириш, қўриш учун маъсул бўлган шахслар ва х.к.) лар бўлиши
мумкин.

Атроф-табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари биринчи навбатда

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ўз аксини топган. Жумладан, 62-
моддада "Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга
мажбурдир"лар дейилади.

Шунингдек, 1996-йил 27-декабрда Ўзбекистон Республикасининг "Атмосфера

ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонуни қабул қилинган. Қонун 30 та
моддадан иборат бўлиб, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун
ҳужжатлари, фуқароларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, стандартлар ва меъёрий
ҳужжатлар, ҳаво муҳитига зарар етказганлик учун жавобгарлик каби моддалар мавиуд.

1994-йил 23-сентабрда Ўзбекистон Республикасининг "Ер ости бойликлари

тўғрисида"ги қонуни қабул қилинган. Қонун 10 та бўлим ва 51 та моддадан иборат.

1993-йил 6-майда Ўзбекистон Республикасининг "Сув ва сувдан фойдаланиш

тўғрисида"ги қонуни қабул қилинган.

1999-йил 14-апрелда Ўзбекистон Республикасининг "Ўрмон тўғрисида"ги қонуни

қабул қилинган.

2000 - йилда Ўзбекистон Республикасининг "Экологик экспертиза тўғрисида" ги

қонуни қабул қилинган.

2001-йил 6-декабрда Ўзбекистон Республикасининг "Чиқиндилар тўғрисида” ги

қонуни қабул қилинган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги

“2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон республикасининг атроф муҳитни муҳофаза
қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ги ПФ-5863-сон Фармони қабул
қилинган. Ушбу Фармон доирасида концепция эришилган натижалар, мақсадли
кўрсаткичлар ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тегишли даврга
мўлжалланган асосий йўналишлардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси томонидан уч йил муддатга алоҳида-алоҳида тасдиқланадиган
«йўл хариталари» асосида босқичма-босқич амалга оширилади.

Концепциянинг мақсад ва вазифалари:
Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг ҳаёти ва саломатлик даражасини

яхшилашнинг зарур шарти сифатида атроф муҳитнинг қулай ҳолатини таъминлаш;

атроф муҳитга ва аҳолининг саломатлигига салбий таъсирни пасайтирувчи

инновацион технологияларни жорий этиш ҳисобига барқарор иқтисодий ривожланиш;


background image

Page 85

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF ACADEMIC
RESEARCH

IF = 5.441

Volume 3, Issue 05, Part 3 May 2025

www.in-academy.uz

атроф муҳит объектларидан оқилона фойдаланишни ва биологик ресурслар

қайта тикланишини таъминлаш.

Қуйидагилар Концепциянинг вазифалари ҳисобланади:
атроф муҳит объектларини (ер, сув, атмосфера ҳавоси, ер қаъри, ўсимлик ва

ҳайвонот дунёси) сақлаш ва қўриқланишини таъминлаш;

қўриқланадиган табиий ҳудудларни кенгайтириш;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан оқилона фойдаланиш соҳасида

давлат назоратини, шунингдек, атроф муҳитнинг экологик мониторинги тизимини
такомиллаштириш;

атроф муҳитни муҳофаза қилишни илмий жиҳатдан таъминлаш;
аҳолининг экологик маданиятини ошириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш

соҳасида давлат органлари фаолиятининг ошкоралик даражасини ошириш ва
фуқаролик жамиятининг ролини кучайтириш;

атроф муҳитга минимал оғирлик туширадиган барқарор ривожланишни

таъминловчи жамиятни шакллантириш;

атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш.
Хулоса қилиб айтганда экология сохасидаги жжиноятларни содир этилиши

экологик хавфсизлик, атроф, табиий мухит, табиатга, шунингдек инсоният ва ўсимлик
ҳамда хайвонот дунёсига қаратилган ижтимоий хавфли қилмишлар бўлиб, мазкур
жиноятларнинг содир этилиши нафакат битта одам, давлат, балки башариятга
тахдид солиши мумкин бўлган қилмишлар хисобланади

Фойдаланилган адабиётлар руйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Т. 2023.

2.

Ўзбекистон Республикасининг Табиатни мухофаза қилиш тўгрисидаги қонуни Т.

1992;
3.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси Т. 2024;

4.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари. Т. 2024;

5.

Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси Т. 2021;

6.

Атмосфера хавосини мухофаза қилиш тўғрисидаги қонун Т. 1996

7.

Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги қонун Т. 1993.

8.

Экологик экспертиза тўғрисидаги қонун Т. 2000 й

9.

Чиқиндилар тўғрисидаги қонун Т. 2002

10.

2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф мухитни

мухофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги ПФ 5863 фармони

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Т. 2023.

Ўзбекистон Республикасининг Табиатни мухофаза қилиш тўгрисидаги қонуни Т. 1992;

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси Т. 2024;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари. Т. 2024;

Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси Т. 2021;

Атмосфера хавосини мухофаза қилиш тўғрисидаги қонун Т. 1996

Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги қонун Т. 1993.

Экологик экспертиза тўғрисидаги қонун Т. 2000 й

Чиқиндилар тўғрисидаги қонун Т. 2002

йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф мухитни мухофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги ПФ 5863 фармони