Authors

  • Сиёсатхон Касимова

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.cajmrms.135170

Abstract

Мақолада мактабгача ёшдаги аутизмга чалинган болаларнинг коммуникатив нутқ кўникмаларини тақлид қилиш орқали шакллантириш ва уни машқлар ёрдамида амалга ошириш бўйича фикрлар бериб ўтилган.


background image

Page 63

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY

RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES

Volume 2, Issue 8, August 2025

www.in-academy.uz

МАТАБГАЧА ЁШДАГИ АУТИЗМГА ЧАЛИНГАН

БОЛАЛАРНИНГ КОММУНИКАТИВ НУТҚ

КЎНИКМАЛАРИНИ ТАҚЛИД ОРҚАЛИ

ШАКЛЛАНТИРИШ.

Касимова Сиёсатхон Тўлашбоевна

Андижон вилояти ҳудудий ижтимоий хизматлар

маркази махсус педагоги

https://doi.org/10.5281/zenodo.16939737

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Received: 11

th

August 2025

Accepted: 12

th

August 2025

Published: 25

th

August 2025

Мақолада мактабгача ёшдаги аутизмга

чалинган

болаларнинг

коммуникатив

нутқ

кўникмаларини

тақлид

қилиш

орқали

шакллантириш ва уни машқлар ёрдамида амалга

ошириш бўйича фикрлар бериб ўтилган.

KEYWORDS

аутизмга

чалинган

болалар,

коммуникатив

нутқ, коммуникатив эҳтиёж,

нутқ кўникмалари, тақлид.

Мактабгача

ёшдаги

аутизмга

чалинган

болаларнинг

коммуникатив

нутқ

кўникмаларини шакллантиришда боланинг ўзига хос камчиликлари ва қобилиятлари,

шунингдек уларнинг коммуникатив қизиқишларига эътибор қаратиш лозим. Бола

янги кўникмаларни ўзлаштира бошлагач , ушбу кўникмаларни кундалик ҳаётда қўллай

олиши учун уни иложи борича рағбатлантириш таклиф этилади. Аутизмга чалинган

болада коммуникатив нутқни шакллантириш қуйидаги кетма-кетликда амалга

оширилади: дастлаб оддий товушларни чиқариш, бир бўғинли жумлаларни гапириш,

қисқа жумлаларни шакллантириш, саволлар бериш, ҳаракатларни тавсифлаш ва

суҳбатлашиш[1]. Ҳар бир вазифа боланинг алоҳида коммуникатив эҳтиёжларига мос

келадиган қилиб танланган бўлиши ва болага ўргатилган биринчи сўзлар унинг

хоҳишини ифода эта оладиган сўзлардан ташкил топган бўлиши зарур. Сўзлар болага

бирон бир нарсани англатадиган, фойдали ва унинг ривожланиш даражасига мос

келадиган қилиб танланиши муҳим. Машғулотнинг ўтказиш усуллари ҳам унга юқори

даражада завқ бағишлаш мақсадида, боланинг қизиқишларига мослаштирилган ҳолда

тузилади. Баъзи аутизм болалар расм чизишга ёки жумбоқлар тузишга қизиқиши

мумкин, бошқалар эса куйлашга ёки рақс тушишга мойиллик билдирадилар. Агар

машқларда улар учун қизиқарли бўлган материаллар бўлса, боланинг диққати ёки

нутқнинг ривожланиши яхшиланади. Шундагина бола барча мумкин бўлган

техникаларнинг бутун мажмуасига эга бўлади[2].

Нутқ кўникмалари биринчи навбатда тақлид қилиш орқали шакллантирилади;

бола сўзни эшитади ва такрорлайди. Коммуникатив нутқ фақат такрорий сўз

тушунилгандагина бошланади. Аутизмга чалинган бола эхолалия каби бир қатор

сўзларни такрорлаши мумкин, аммо у фақат уларнинг маъносини тушунганидагина бу

сўзлар билан алоқа қила олади. Шунинг учун ҳар бир нутқни такомиллаштириш

дастури тақлид қилиш ва нутқни ривожлантиришни рағбатлантирадиган машқларни


background image

Page 64

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY

RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES

Volume 2, Issue 8, August 2025

www.in-academy.uz

ўз ичига олади. Ҳали гапирмаган болалар учун нутқ дастлабки машқларда имо-

ишоралар билан бирлаштирилади.

Биринчи товушлар

Педагог ёки аутизмга чалинган боланинг онаси унинг қаршисидаги стулга

ўтиради ва стол ўртасига совун пуфакчалари солинган идишни жойлаштиради.

Пуфакча нафас орқали пуфланади. Ҳар бир пуфак ёрилиб кетганда, аниқ овоз чиқариш

керак (масалан, " поп!"). Бола пуфакчалар ва шовқинга қизиқиш билдирадими ёки

йўқлигига эътибор берган ҳолда бола билан пуфакчалар ясашни давом эттириш зарур.

У билан пуфакчани тешиш учун бармоғини ушлаб, пуфакчани пақиллатиб ўйналади.

Бола чиқарадиган ҳар бир товушга тақлид қилинади. Агар у ўргатувчига тақлид

қилмоқчи бўлмаса, унда қандай қилиб овоз чиқараётганини кўрсатиб, унинг

эътиборини оғзига қаратиш зарур. Товуш чиқариши осонроқ кечиши учун унга

лабларини буклашга ёрдам берилади. Шу тарзда пуфакчалар яна пуфланади ва

боланинг ўзи овоз чиқара бошлагунча бу ҳаракатни такрорлатиш зарур.

Муваффақиятга эришиши биланоқ уни рағбатлантириш муҳим ҳисобланади.

Ундош товушларни талаффуз қилдириш.

Аутизмга чалинган бола билан хонанинг қулай бурчагида ўтириб қўшиқ

куйланади ва ҳайвонлар суратлари кўрсатилади. Унга тегишли расмни кўрсатиб ном

берилади. Сўнгра ўргатувчи овозини кўтариб, боланинг эътиборини ўзига жалб

қилиши ва ҳайвонларнинг овозларига тақлид қилиб, нигоҳларини оғзига қаратиши

керак. Масалан, "от, от, югуриб келди" деб куйланади. Бола ўзига кўрсатилаётган

тегишли расмга қарашига ишонч ҳосил қилингандан сўнг, ўргатувчи қўшиқ

айтаётганда боланинг эътиборини оғзига қаратиши лозим. Унинг эътиборини тилига

жалб қилиш учун лабларини кенг очиб, яна "Т" ни таъкидлаши керак. Сигир расмини

кўрсатаётганида эса "му-му" деб айтилиб, боланинг лабларини бош бармоқ ва

кўрсаткич бармоқ билан бирга босиб, "М" ни такрорлаш керак бўлади. "Ға-ға-ға" ғоз

мисрасини куйланганда эса бармоқни боланинг ияги остига енгил босиб, " Ғ "

бошланғич ҳарфини таъкидлаш зарур. Ҳар бир ўхшаш сўз учун аввал уни мақтаб, у

кўпроқ ўрганганидан сўнг, товушларни аниқроқ талаффуз қилдириш ва бутун

сўзларни талаффуз қилишига ёрдам бериш зарур.

Илк сўзлар

Бошлаш учун энг мос сўзлар одатда “она” ва “ота”дир. Педагог болани ёнига қўйиб, у

болани ўзига қараб туришига ишонч ҳосил қилганидагина бошлаши лозим. Онасига

ишора қилдириб, "Она" деб айттириш керак. Унинг қўлини ушлаб, онасининг юзига

келтириб яна такрор айттирилади, "Она". Унинг ҳар бир уринишини сўзга тақлид

қилишга ундаш зарур бўлади. Бола ушбу машққа ўрганиб қолганида, унга сўзни

аниқроқ талаффуз қилишга ундаш учун далда бериш секинлаштириб борилади. "Дада"

сўзи билан ҳам худди шундай қилинади. Бошқа тегишли сўзлар: "тўп", "машина",

"қўғирчоқ".
Унга биринчи сўзларни ўргатаётганда фақат битта ёки иккита бўғиндан иборат

бўлганларини танлаш керак (икки бўғинли сўзлар учун иккала бўғинлар бир хил

бўлиши керак).

Х у л о с а:

Аутизмга чалинган мактабгача ёшдаги бола билан шуғулланиш давомида, ҳатто

вазифа муваффақиятсиз бажарилган бўлса ҳам, уни ҳамкорлик ва эътибор учун мақташ


background image

Page 65

CENTRAL ASIAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY

RESEARCH AND MANAGEMENT STUDIES

Volume 2, Issue 8, August 2025

www.in-academy.uz

зарур ҳисобланади. Рағбатлантириш эса болага ишни уддалашига ишонч ҳосил

қилдириш, мотивация бериш учун жуда зарур омиллардан биридир.

Фойдаланган адабиётлар :

1. Зыкеев А.Г. Формирование и коррекция речевых навыков и умений

в употреблении сложносочиненных предложений младьшими школьниками с

нарушениями в развитии //Дефектология. -2005. - №3. – с. 67-75.

2. Эрик Шоплер, Маргарет Ланзинд, Лезли Ватерс. Поддержка аутичных и отстающих в

развитии детей/ М.:-2019. –с.124-168.

3. Коррекционное обучение как основа личностного развития аномальных

дошкольников / Под ред. Л.П.Носковой. – М.: Педагогика, 1999.
4.Autizm Brasil Sayt. uzanalytics.com

References

Зыкеев А.Г. Формирование и коррекция речевых навыков и умений

в употреблении сложносочиненных предложений младьшими школьниками с нарушениями в развитии //Дефектология. -2005. - №3. – с. 67-75.

Эрик Шоплер, Маргарет Ланзинд, Лезли Ватерс. Поддержка аутичных и отстающих в развитии детей/ М.:-2019. –с.124-168.

Коррекционное обучение как основа личностного развития аномальных дошкольников / Под ред. Л.П.Носковой. – М.: Педагогика, 1999.

Autizm Brasil Sayt. uzanalytics.com