CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
8
ЎЛИМ БИЛАН БОҒЛИҚ ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАЛАРИНИНГ
БУГУНГИ ҲОЛАТИ ВА ИЖТИМОИЙ ХАВФИ
Умаров Отабек Ибодуллаевич
Академияси Магистратураси
тингловчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.15836261
Аннотация:
Мақолада ўлим билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисалари
учун жавобгарлик, уларни олдини олиш борасида амалга оширлаётган
ишлар, бу турдаги жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари муҳокама
қилинган. Шунингдек йўл транспорт ҳодисаларининг криминологик
таҳлили, унинг ижтимоий хавфлилигига оид фикр мулоҳазалар баён
этилган.
Калит сўзлар:
йўл, транспорт, айбдорлик, шахс, автотранспорт
воситалари, йўл белгилари, пиёда, ҳайдовчи.
Аннотация:
В статье рассматривается ответственность за дорожно-
транспортные происшествия со смертельным исходом, обсуждаются меры,
предпринимаемые для их предотвращения, а также анализируются
причины возникновения данного вида преступлений. Кроме того,
представлен
криминологический
анализ
дорожно-транспортных
происшествий и изложены соображения относительно их общественной
опасности.
Ключевые слова:
дорога, транспорт, виновность, личность,
автотранспортные средства, дорожные знаки, пешеход, водитель
Ривожланаётган ҳуқуқий-демократик давлатимизнинг мустақил
ҳуқуқий асосларини шакллантириш, бозор иқтисодиётига асосланган янги
жамиятни қуриш, энг аввало, давлат ҳаётининг барча соҳаларини қамраб
олувчи ҳамда тартибга солувчи қонунларни ишлаб чиқиш ва амалга
татбиқ этиш билан боғлиқдир.
Шу боисдан, мамлакатимизда йўл харакати ҳавфсизлигини
таъминлаш мақсадида алоҳида қонун ва қонун ости норматив-ҳуқуқий
хужжатлари билан алоҳида тартиб қоидалар белгилаб берилган.
Таъкидлаш лозимки, транспорт воситаси кашф этилгунга қадар йўл-
транспорт ҳодисалари бўйича қоидалар мавжуд бўлмаган.
Ўз навбатида йўл транспорт ҳодисалари ҳам ҳуқуқбузарликнинг
алоҳида кўриниши бўлиб, қонунларнинг бузилиши, шахсларнинг ҳаёти ва
соғлигига зарар етказилиши билан баҳоланади.
Аслида ҳуқуқбузарлик феномени давлат ва ҳуқуқ институтлари пайдо
бўлган вақтдаёқ вужудга келган ва ҳар доим улар билан биргаликда
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
9
мавжуд бўлиб қолади, десак янглишмаган бўламиз. Фақатгина
ҳуқуқбузарлик кўлами муайян макон ва замонда ўзи учун яратилган
“шарт-шароитларга” боғлиқ равишда юқори ёки паст даражада намоён
бўлади. Шу сабабли, ҳуқуқбузарликларга, айниқса, унинг хавфли
кўриниши – жиноятчиликка қарши курашиш тарихан ҳар бир жамият ва
давлатнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Йўл транспорт ҳодисалари ҳам ҳуқуқбузарликларнинг алоҳида бир
тури бўлиб, унинг учун жавобгарлик белгиланган. Шу билан бирга йўл
транспорт ҳодисаларининг содир этилиши шахсларнинг ҳаёти ва
соғлигига зарар етказиши мумкин.
Таъкидлаш
лозимки,
йўл-транспорт
ҳодисалари
ҳуқуқбузарликларнинг алоҳида ўзига хос хусусиятига эга бўлган, аксарият
ҳолатларда эҳтиётсизлик, қонунлар билан ўрнатилган қоидаларни
қасддан менсимаслик оқибатида содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар
ҳисобланади.
Яна шуни таъкидлаш лозимки, йўл транспорт ҳодисаларининг
аксарияти эҳтиётсизлик оқибатида содир этилади. Криминолог
олимларнинг тадқиқотларига кўра, эҳтиётсизликдан содир этиладиган
жиноятларнинг 75 фоизини автомобиль транспорти ҳаракат хавфсизлиги
ва транспортдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ бўлган
жиноятлар ташкил этади.
Жорий йилнинг беш ойид давомида содир этилган йўл транспорт
ҳодисаларининг иштирокчиларига кўра таҳлили қилинганида:
– 466 таси ёки 17,5 фоизи болалар иштирокида;
– 1 373 таси ёки 51,5 фоизи пиёдалар иштирокида;
– 40 таси ёки 1,5 фоизи маст ҳайдовчилар иштирокида;
– 57 таси ёки 2,1 фоизи автобуслар иштирокида;
– 195 таси ёки 7,3 фоизи юк автомобиллари иштирокида;
– 206 таси ёки 7,7 фоизи велосипедлар иштирокида содир этилган.
Бундан кўриниб турибдики содир этилган йў транспорт
ҳодисларининг 51,5 фоизи пиёдалар иштирокида содир этилаётганлиги,
айнан пиёдалар орасида ўлим ҳолатларининг кўплигини, амалга
оширилаётган ислохотларни ҳамда ишлаб чиқилаётган чора-тадбирларни
ушб ҳолатларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш лозимлигини
кўрсатади.
Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш
хавфсизлигини
бузиш
жиноятларининг
учдан
икки
қисми
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
10
ҳайдовчиларнинг айби билан, учдан бир қисми эса транспортдан
ташқарида бўлган йўловчиларнинг айби билан содир этилар экан. Бунда
шахсий автомобиль ҳайдовчилари томонидан содир этилаётган
жиноятлар ҳайдовчилар томонидан содир этиладиган жиноятларнинг 60
фоизини ташкил қилади. Автотранспорт жиноятларининг структурасини
ўрганиш, энг аввало, бу жиноятларнинг ижтимоий хавфсизлик
даражасини белгиласа, иккинчи томондан, бу борадаги жиноятчиликнинг
олдини олиш чораларининг тизимини ишлаб чиқиш имконини беради .
Тадқиқотлардан маълум бўлишича, транспорт воситалари ҳаракати
ёки улардан фойдаланиш қоидаларининг энг кўп содир этилаётган
муайян турига:
- Транспорт воситасини бошқаришга гувоҳномаси бўлмай туриб,
уларни бошқариш;
- Белгиланган тезликка риоя қилмай, тезликни ошириб ҳайдаш,
- Йўлнинг қарама-қарши харакатланиш қисмига ўтиш,
- Қувиб ўтиш қоидаларини бузиш;
- Чоррахалардан ўтиш қоидаларини бузиш;
- Темир йўл кесишмаларидан ўтиш, транспорт билан маневр қилиш
кабилар бўлмоқда.
Пиёдалар томонидан содир этилаётган ҳаракат хавфсизлигини
бузишга, йўлни кесиб ўтиш мумкин бўлмаган жойидан ўтиш, транспорт
воситасидан атрофга эътибор бермай тушиб қолиш, йўл ҳаракати
хавфсизлигини
таъминловчи
белгиларга
ахамият
бермаслик,
катталарнинг назоратисиз болаларнинг йўлнинг мумкин бўлмаган
жойидан кесиб ўтиши сабаб бўлмоқда. Транспорт воситаларини маст
ҳолда бошқариш энг хавфли ва кўп содир этилаётган қоидабузарлик
бўлиб қолмоқда .
Йўл-транспорт ҳодисалар билан боғлиқ бўлган жиноятларни содир
қилувчи кишиларнинг шахсини ўрганиш шуни кўрсатмоқдаки, улар
кўпроқ вазиятга боғлиқ ҳолда содир этилади. Жиноят содир қилган
шахслар ўз-ўзига ишониш ёки бепарволик туфайли ёхуд ҳаракат
хавфсизлиги қоидаларига ҳурматсизлик қилганликлари туфайли мазкур
жиноятлар содир бўлади. Шуни алохида таъкидлаш керакки,
қоидабузарларнинг айримлари транспортдан фойдаланиш ва ҳаракат
хавфсизлигини муттасил равишда бузиб юрган шахслардир. Айниқса,
жиноятни содир этиб жабрланувчига ёрдам бермай қочиб кетган
кишиларнинг шахси анча хавфли ҳисобланади. Чунки ҳаракат
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
11
хавфсизлигини бузиш натижасида содир этилган жиноят эҳтиётсизликдан
содир этилса, жабрланувчининг ҳаёти хавф остида қолганлигига
қарамасдан унга ёрдам бермаслик қасддан содир этилади.
Ш. Мсамура 1966 йил 1 йилдан 15 йилгача хар куни Япониянинг ўнта
шахрида содир бўлган жуда кўп йўл ҳаракати ҳодисаларини ўрганган.
Текширишдан аникланишича, 1966 йил 7 июль куни Япониянинг турли
жойларида жойлашган, кузатилаётган ана шу ўнта шаҳарда йўл транспорт
ҳодисаларининг кўпайганлиги маълум бўлган. Айнан ана шу куни қуёшда
кучли хромосфера портлашлари юз берганлиги кузатилган эди.
В.П.Десятков ўз кузатишларидан қуёшдаги чақнашлар содир бўлишининг
биринчи куни қуёшдаги бошқа тинч кунларга нисбатан автомобиль
халокати ҳодисаларининг 4 марта ошиб кетганлиги ҳақида ёзади. Бу
материаллар тиббиёт маълумотлари билан солиштириб кўрилмоқда,
қуёшда чақнашлар юз берган вақтда у ёки бу ташқи таъсирга инсондаги
реакция тўрт баравар камаяр экан .
Қонун нормалари билан мамлакатимизда йўлларда харакатланиш
қоидалари белгилаб берилган бўлиб, унинг асосий мақсади бу йўл-
транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва транспорт қатновини
тартибга солишдан иборатдир.
Айрим ҳолатларда фуқароларнинг ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт
ҳодисалари содир этилиши унинг ижтимоий хавфлилик даражасини
оширади.
Ҳар қандай жамиятда ҳуқуқбузарликларнинг туридан қатъий назар у
фуқароларга зарар етказиб, тинчлик ва осойишталикни бузилишига олиб
келади. Шу боисдан, йўл-транспорт ҳодисаларини таҳлил қилишда унинг
қандай ҳолатда содир этилганлигидан қатъий назар шахснинг айбдорлик
даражаси мавжуд бўлади.
Жиноят ёки маъмурий қонунчиликда ҳуқуқбузарликларнинг қасддан
ёки эҳтиётсизликдан содир этилганлиги билан фарқланади ва
таснифланади. Аммо, шу ўринда савол туғилади йўл транспорт-ҳодисаси
содир этган шахс транспортни бошқаришга ўтирган вақтда кимнидир
уриб кетаман ёки машина билан босиб кетаман деб қасд қилмайдику,
фақат унда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини менсимаслик,
билмаслик ёки зарурат юзасидан бузишга олиб келиши натижасида
ҳодиса содир этиладику деган фикр пайдо бўлади. Лекин, транспорт
эгасининг айбдорлик даражасини аниқлаш жараёнида унинг йўл
қоидаларини бузганлигининг ўзи қасддан содир этилган деб
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
12
таснифланишга сабаб бўлади. Чунончи, ҳар бир ақли расо шахс транспорт
воситасини бошқариш жараёнида қоидани бузганда унинг оқибатлари
ҳақидаги тушунчага эга бўлиши лозим ва шарт.
А.И.Рарог “Айб бу шахснинг у содир этаётган ижтимоий хавфли
қилмишига қасд ёки эҳтиётсизлик шаклига нисбатан психологик
муносабати ҳисобланади. Унинг бу ҳаракатида муҳим ижтимоий
қилмишга нисбатан ноижтимоий муносабати ифодаланади” деб
таъкидлайди.
Ҳуқуқшунос олим А.С.Якубов фикрича, шахс қилмишида жиноий
эҳтиётсизликнинг белгиларини аниқлаш қуйидагилардан иборатдир:
• ўз хулқ-атворининг оқибатлари қонундаги ижтимоий хавфли
оқибатларнинг келиб чиқишига олиб келиши мумкинлигига илгаридан
кўзи етмаслиги билан;
• шахснинг мазкур оқибатларнинг келиб чиқишига кўзи етиши, унинг
бурчи эканлиги билан;
• шахснинг мазкур оқибатларнинг келиб чиқишига кўзи етиш
имконининг мавжудлиги билан изоҳланади .
Эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноятларнинг ижтимоий
хавфлилик даражаси қасддан содир этилган жиноятларга нисбатан
унчалик юқори эмас. Бироқ уларга етарлича баҳо бермасликка йўл
қўймаслик керак, чунки эҳтиётсизлик орқасида давлат ва жамият
манфаатларига, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига зарар етади,
эҳтиётсиз ҳаракатлар туфайли одамлар ҳалок бўлади, мулк нобуд бўлади
(автомобиль ҳалокатлари, кўп ҳолларда ҳайдовчиларнинг жинояти ўз-
ўзига ортиқча ишонишлари натижасида келиб чиқади).
Таҳлилларнинг кўрсатишича, аварияларнинг:
- 45 фоизи ҳайдовчиларнинг қоидаларни менсимаслиги;
- 10 фоизи ҳайдовчиларнинг тажрибасизлиги;
- 25 фоизи йўл ҳолати ва инфратузилмаси талабга жавоб бермаслиги;
- 20 фоизи пиёдаларнинг қоидаларга амал қилмаслиги оқибатида
содир бўлмоқда .
2021-2023 йилларда содир этилган ЙТҲларнинг 89,9 фоизи эркак
ҳайдовчилар томонидан содир этилган. Бунинг сабаби, биринчидан,
ҳайдовчилик касбини асосан эркаклар эгаллаганида, иккинчидан, аёллар
руҳиятидан келиб чиққан ҳолда транспорт воситаларини қонунга
итоаткорлик билан муносабатда бўлишгани ҳолда эҳтиёткорлик билан
бошқаришларида намоён бўлади.
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
13
Кўриш мумкинки, жиноятга оид ЙТҲларни содир этган шахсларнинг
энг катта қисмини ёши 23 ёшдан 37 ёшгача бўлган шахслар (50,7 фоиз)
ташкил этган. Содир этилган ЙТҲларда юқоридаги ёшдагиларнинг
салмоғи юқори эканлигининг асосий сабаби, уларнинг фавқулодда
вазиятларда тез ва тўғри қарор қабул қилишга тайёр эмасликлари, юз
бериши мумкин бўлган оқибатларга нисбатан ортиқча ишончнинг
мавжудлиги ва ҳайдовчилик малакаси яхши шаклланмаганлиги билан
изоҳланади.
Демак, йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш юзасидан ёшлар
ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш, шу жумладан
уларнинг транспорт воситаларини бошқариш маданияти, кўникма ва
малакаларини ошириш чораларини кўриш муҳим аҳамият касб этади.
Шу билан бирга, йўлларда транспорт воситаларини ҳаракатланишини
назорат қилишда замонавий кузатув воситалари ва тартибга солувчи
техника жиҳозлари етарли эмаслиги ҳам турли мудҳиш ҳодисаларнинг
содир этилишига олиб келади. Тошкент шаҳрининг 602 та чорраҳасидан
111 тасидагина рақамли бошқарув мавжуд. Бошқа шаҳарларда эса бундай
тизим умуман йўқ. Жумладан, транспорт серқатнов бўлган 2 мингдан
ортиқ чорраҳа ва 9,5 мингта пиёда ўтиш жойлари светофор ёки бошқа
воситалар билан жиҳозланмаган. Шунингдек, йўллардаги мавжуд 400
мингта йўл белгилари ва кўрсаткичларининг ярми талабга жавоб
бермайди. Мисол учун, биргина Тошкент шаҳрида 15 мингта йўл
белгилари етишмайди, 22 мингтасини янгилаш талаб этилади. Ҳар бир
вилоят ҳокимлигида 1 тадан йўл белгилари ва кўрсаткичлари,
светофорлар ўрнатиш, йўл чизиқлари чизишга масъул корхона бўлгани
билан уларнинг 80 фоиз техникаси эскирган ёки яроқсиз ҳолда.
Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам равишда қасддан
бузувчи
шахсларга
нисбатан
жавобгарликни
кучайтириш
режалаштирилмоқда. Бу борадаги чоралар Президентимиз Шавкат
Мирзиёевнинг 30 ноябрдаги Фармони билан тасдиқланган 2022−2025
йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш
тизимини ривожлантириш стратегиясидан ўрин олган.
Унга кўра, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини мунтазам равишда
қасддан бузувчиларга, оғир оқибатларга олиб келган йўл-транспорт
ҳодисаларини содир этганларга нисбатан жавобгарлик чораларини
кучайтириш, шу жумладан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
14
узоқ муддатга маҳрум қилиш тарзидаги жиноий-ҳуқуқий таъсир чораси
жорий қилинади.
Бундан ташқари, илғор хорижий тажрибага таянган ҳолда йўл
ҳаракатини ташкил этишда ваколатли давлат органлари ва жамоат
тузилмаларининг фаолиятини ва ўзаро ҳамкорлигини «Равон йўл»
тамойили асосида ташкил этиш, мувофиқлаштириш ҳамда уларнинг
ваколатлари доирасини аниқ белгилашни назарда тутган ҳолда, ушбу
соҳадаги муносабатларни тўғридан-тўғри қонун нормалари билан
тартибга солиш, “Йўл - пиёда учун” тамойилини кенг жорий этиш кўзда
тутилмоқда.
Ўлим билан боғлиқ содир этилган йўл транспорт ҳодисаларининг
олдини олишда фуқаролик жамияти институтлари, жумладан сиёсий
партиялар, маҳалла фуқаролар йиғинлари, нуронийлар ва бошқа шунга
ўхшаш тузилмаларнинг ролини ошириш, улар томонидан жамоатчилик
назоратини амалга оширилишини йўлга қўйишларини, шунингдек, сиёсий
партияларнинг йўл транспорт ҳодисаларини профилактикасига оид
қонунчилик
нормаларини
такомиллаштириш
борасидаги
ташаббускорлигини кучайтириши муҳим аҳамият касб этади.
Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда барча соҳалардаги каби
транспорт соҳасида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди, бу
жараёнлар мазмунан қуйидаги чора-тадбирларни ўз ичига олади,
биринчидан, автомобильсозликни ривожлантириш, мамлакатимизда
ишлаб чиқариладиган транспорт воситаларини кўпайтириш; иккинчидан,
транспорт ишлаб чиқаришни такомиллаштириш билан бирга унинг
экспортини
ошириш;
учинчидан,
транспорт
йўлларини
инфратузилмасини яхшилаш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш;
тўртинчидан, транспорт қатнови йўналишларини замон талабларига
мослаштириш бугунги кундаги долзарб вазифалардан ҳисобланади
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Yangi tahrirdagi konstitutsiya inson huquq va manfaatlari kafolati
http://nhrc.uz/uz/news/
2.
https://constitution.uz/uz/clause/index 27-modda
3.
https://nrm.uz/prezidenti_shavkat_mirzieevning_oliy_majlisga_murojaatn
omasi_(2020_yil_24_yanvar)
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони “Инсон
ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини
тасдиқлаш тўғрисида” https://lex.uz/docs/4872355
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
15
5.
Элдор Ҳамроев. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий
турлари.
ТДЮУ.,
“Адолат”,
https://jizzax.adliya.uz/main/uz/publikatsii/detail.php.ID=9787
6.
Румянцев Евгений Александрович. "Совершенствование методов
оценки качества организации дорожного движения с использованием
автомобильных навигационных систем" мавзусидаги диссертация
автореферати. ФГБОУ ВПО «Иркутский государственный технический
университет». 2013.
7.
Криминология: Дарслик / З.С. Зарипов, А.С. Якубов, Г.А. Аванесов ва
бошқ. – Т., 2007. – 539 б.
8.
Ўзбекистон Республикасининг жиноят процесси: Дарслик // Б.А.
Миренский, А.Х. Раҳмонқулов, Д. Камалходжаев, В.В. Кадирова ва бошқ. – Т.:
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012. – Б. 119-121.
9.
Криминология: Дарслик / З.С. Зарипов, А.С. Якубов, Г.А. Аванесов ва
бошқ. – Т., 2007. – 539 б.
10.
Ражабов Б. А., Турдиев Л. З. Собирание доказательств в уголовном
процессе Республики Узбекистан //Проблемы современной науки и
образования. – 2020. – №. 5 (150). – С. 62-66.
11.
Jinoyat-protsessual huquq: Darslik / Yuridik fanlar doktori, professor M. A.
Rajabova tahriri ostida (To‘ldirilgan va qayta ishlangan uchinchi nashri). – T.:
O‘zbekiston Respublikasi IIV Akademiyasi, 2021. – 732 b.