Авторы

  • Бахытжан Зинелбаев
    Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги ЙҲХБ Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш гуруҳи катта инспектори

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.canrms.70213

Аннотация

Мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш вазиятини барқарорлаштириш мақсадида 2022 – 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясининг 16-мақсадига мувофиқ йўл инфратузилмасини такомиллаштириш ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яратиш орқали йўлларда авария ва ўлим ҳолатларини қисқартириш, шу жумладан ҳаракатни бошқариш тизимини тўлиқ рақамлаштириш ва жамоатчиликнинг ушбу соҳадаги ишларда кенг иштирокини таъминлаш назарда тутилган [2].


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

144

ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ СОҲАСИДА

АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР

Зинелбаев Бахытжан Қублан ўлы

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги ЙҲХБ Умумий

ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш гуруҳи

катта инспектори

https://doi.org/10.5281/zenodo.14981154

Мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш вазиятини

барқарорлаштириш мақсадида 2022 – 2025 йилларда Ўзбекистон
Республикасида

жамоат

хавфсизлигини

таъминлаш

тизимини

ривожлантириш

стратегиясининг

16-мақсадига

мувофиқ

йўл

инфратузилмасини такомиллаштириш ва хавфсиз ҳаракатланиш
шароитларини яратиш орқали йўлларда авария ва ўлим ҳолатларини
қисқартириш, шу жумладан ҳаракатни бошқариш тизимини тўлиқ
рақамлаштириш ва жамоатчиликнинг ушбу соҳадаги ишларда кенг
иштирокини таъминлаш назарда тутилган [2].

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, ислоҳотлар жараёнида қуйидагилар

мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб
йўналишлари этиб белгиланди:

автомобиль йўллари инфратузилмасини такомиллаштириш ва

уларнинг сифатини яхшилаш, йўл ҳаракати иштирокчиларининг “пиёда–
жамоат транспорти–велотранспорт–автотранспорт” устуворлиги асосида
хавфсиз ҳаракатланиши учун ишончли шарт-шароитлар яратиш;

ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини

ошириш тизимига инновацион педагогик технологияларни жорий қилган
ҳолда, ўқув жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш;
ҳайдовчи ва пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш
маданиятини ошириш, ҳар қандай қоидабузарлик учун жазо
муқаррарлигини таъминлаш;

йўл ҳаракати қоидалари асосларини болаликдан сингдиришни йўлга

қўйиш, ушбу амалиётни мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим
мактабларида жорий этиш; йўл ҳаракатини ташкил этишни тўлиқ
рақамлаштириш, илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий
қилган ҳолда, янги бошқарув ва назорат тизимларини татбиқ қилиш [4].

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ислоҳатларни

тизимли амалга ошириш мақсадида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясига
мувофиқ:


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

145

– туман марказларидан қишлоқ аҳоли пунктларигача жами 5,5 минг

километр цемент-бетон қопламали йўллар, Тошкент – Самарқанд ва
Тошкент – Фарғона водийси йўналишларида давлат-хусусий шериклик
асосида автомобиль йўлларини қуриш (53-мақсад);

– автомобиль йўлларини қуриш ва бошқариш хизматларини хусусий

секторга олиб бериш (56-мақсад);

– халқаро аҳамиятга эга автомагистраль йўлларни тўлиқ мобиль

интернет билан таъминлаш (57-мақсад);

– “Янги Ўзбекистон” массивларида ва халқаро автомобиль йўллари

бўйида 6 мингта савдо ва сервис объектларини қуриш (57-мақсад);

– аҳоли пунктларида икки ва ундан ортиқ полосали тартибга

солинмаган пиёдалар ўтиш йўлакларини (тугмали) светофорлар билан
тўлиқ жиҳозлаш (84-мақсад);

– маъмурий тартиб-таомиллар принципларини йўл ҳаракатини

тартибга солувчи белгилар ва ишораларга тўлиқ татбиқ этиш (84-мақсад);

– жиддий оқибатлар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари сонини

камида 50 фоизга камайтиришнинг [3] белгиланганлиги ва уларни амалда
бажарилишига эришиш мамлакатимизда йўл ҳаракати соҳасидаги мавжуд
муаммоларни ҳал этиш орқали мазкур йўналишда хавфсизлик
таъминланишини янги сифат даражасига олиб чиқишга хизмат қилади.

Мазкур йўналишларда белгиланган мақсадларга эришиш йўл

инфратузилмасини ҳаракат хавфсизлигини таъминлашнинг замонавий
талабларига

тўлиқ

мувофиқлаштиришни,

ушбу

соҳадаги

қоидабузарликларнинг

барвақт

профилактикасига

йўналтирилган

самарали тизимни йўлга қўйишни, шунингдек, инсон омилини истисно
қилувчи рақамли технологияларни кенг жорий этишни талаб этмоқда.

Маълумки, мустақилликнинг дастлабки йилларида йўл ҳаракати

хавфсизлиги соҳасидаги муносабатлар асосан қонун ости норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлари билан тартибга солиб келинган. Ўзбекистон
Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги 1999 йил 19
август 818–I-сон қонуни, шунингдек, бугунги кунгача амал қилиб
келаётган янги таҳрирдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги 2013
йил 10 апрель ЎРҚ–348-сон қонуни бу соҳадаги муносабатларни тартибга
солиш бўйича бир қатор янги тартиб ва қоидаларни амалиётга жорий
этиш имкониятини берди.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида

амалга

оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш, бу соҳада


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

146

вужудга келаётган мураккаб жараёнларни тартибга солишда илғор
технологияларни жорий этиш ва мавжуд муаммоларни замонавий
ёндашувлар асосида ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг
“Йўл

ҳаракати

тўғрисида”ги

2024

йил

19 январь қонуни [1] қабул қилинди. Мазкур Қонун расмий эълон
қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киришининг
белгиланганлиги,

унинг

6-моддасида кўрсатилган субъектлар, уларнинг масъул ходимлари
томонидан

биринчидан

, мазкур Қонуннинг мазмун-моҳиятини ҳар

томонлама чуқур ўрганишларини,

иккинчидан

, унинг нормаларини

амалиётда қўллаш учун уларда зарур билим ва кўникмаларни
шакллантиришни,

учинчидан

, бу соҳада амалдаги норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларни

ушбу

Қонун

нормаларига

мувофиқлаштиришни,

тўртинчидан

, йўл ҳаракати иштирокчиларининг барча қатламлари

ўртасида қонун нормаларининг мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга
қаратилган

комплекс

чора-тадбирларни

уйғунликда

қуйидаги

йўналишларда амалга оширишни тақозо этади.

– қонуннинг мазмун-моҳиятини ўрганиш бўйича ўқув-услубий

материаллар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш. Бу борада ушбу қонун
нормаларининг мазмун-моҳиятини ўрганишга мўлжалланган ўқув
қўлланма, тест саволларини тайёрлаш, интерфаол усуллар қўлланилган
машғулотлар, амалиётда учраётган муаммолар ва уларнинг ечимлари
тўғрисида семинар тренинглар ўтказиш ҳамда ходимлардан синовлар
қабул қилишни мантиқий кетма-кетликда, тизимли ташкил этиш, албатта,
ўзининг самарали натижаларини беради.

– ушбу Қонун қабул қилиниши муносабати билан қонун ижросини

таъминловчи субъектлар фаолиятини тартибга солувчи қонуности
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ёки
янги таҳрирда қабул қилиш. Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни
ўрганишда ҳам юқорида кўрсатилган қоидаларга асосланиш ва усуллардан
кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

– қонун ижросини таъминловчи субъектлар масъул ходимларида

унинг

нормаларини

амалда

қўллашга

доир

кўникмаларни

такомиллаштириб, тажрибаларини бойитиб бориш. Бу йўналишдаги
тадбирлар биринчи навбатда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш
соҳасида давлат бошқарувини амалга оширувчи органлар тизимига
кирувчи ҳар бир субъект томонидан уларга қонунда белгиланган


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

147

ваколатларни ва уларни амалга ошириш бўйича хизмат фаолиятининг ўз
хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда таъминлашни тақозо этади.
Ходимларнинг ушбу Қонун нормаларини амалий фаолиятда қўллашга
доир кўникмаларини такомиллаштириш ва тажрибаларини бойитиб
бориш хизмат тайёргарликлари доирасидаги машғулотлар, алоҳида
дастур ва жадвал асосида ўтказиладиган семинар-тренинглар орқали
таъминланиши керак.

– қонун ижросини таъминлаш амалиётининг доимий мониторинги ва

унинг натижаларини таҳлил қилиб бориш механизмларини ишлаб чиқиш
ва амалиётга жорий этилишини таъминлашдан иборат. Йўл ҳаракати
хавфсизлигини таъминлаш фаолияти мониторинги ва унинг натижалари
таҳлилини, биринчидан, ушбу фаолиятни амалга оширувчи ҳар бир
субъект ўз соҳалари бўйича, иккинчидан, фаолиятни ҳамкорликда амалга
оширувчи субъектлар биргаликда олиб боришлари самаралидир.

Мониторинг ва таҳлиллар натижаларини ҳар бир субъект ўз соҳаси

бўйича алоҳида, шунингдек қонун ижроси учун масъул бўлган субъектлар
биргаликда ташкил этган амалий семинарлар, давра суҳбатлари ва илмий
амалий анжуманларда муҳокама қилишлари ҳамда уларни ҳал этишга
доир таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишлари мақсадга мувофиқдир.
Албатта, ушбу таклиф ва тавсияларнинг ҳам илмий, ҳам амалий
асослантирилган ҳолда тегишли идораларга ўз вақтида тақдим этилиши
мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган мақсадли бошқарув
қарорларининг қабул қилинишини таъминлашга хизмат қилади.

Мазкур йўналишлар бўйича чора-тадбирларни мантиқий кетма-

кетликда, тизимли, ҳамкорликда ва мувофиқлаштирилган ҳолда изчил
амалга ошириб бориш Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати
тўғрисида”ги қонуни ижросини самарали таъминлашга хизмат қилади.

Хулоса

ўрнида

шуни

таъкидлаш

жоизки,

Ўзбекистон

Республикасининг “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги қонунининг қабул
қилиниши ва ҳаётга жорий этилиши:

биринчидан

, йўл ҳаракати, айниқса

унинг хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ҳуқуқий бўшлиқни, ушбу
соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи қонуности меъёрий
ҳужжатларидаги зиддиятлар ва ноаниқликларни бартараф этишга;

иккинчидан

, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат

бошқаруви субъектлари ваколатларидаги ноаниқлик ва бир-бирини
қайтаришларга барҳам беришга;

учинчидан

, ушбу субъектлар, хусусан

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

148

Йўл

ҳаракати

хавфсизлиги

хизмати,

шунингдек

унинг

қуйи

бўлинмаларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги
давлат бошқарувини либераллаштириш ва демократлаштиришни янада
кучайтиришга, мувофиқлаштириш ва ҳамкорликни янада кенгайтиришга;
тўртинчидан, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда фуқаролик
жамияти институтларининг бундаги иштирокини ва жамоатчилик
назоратини амалга оширишга, шунингдек бу соҳада халқаро ҳуқуқ
қоидаларини ва илғор хорижий тажрибаларни амалиётга жорий этишга
хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Йўл ҳаракати тўғрисида: Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил
19 январ қонуни //Электрон манба: http:www.lex.uz (мурожаат вақти:
06.03.2025 й ).
2. 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт
стратегияси тўғрисида: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022
йил

28

январь

ПФ-60-сон

Фармони//

Электрон

манба:

https://lex.uz/docs/5841063 (мурожаат вақти: 06.03.2025 й).
3. “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисда: Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2023 йил 11 сентябрь ПФ-158-сон Фармони // Электрон
манба: https://lex.uz/ru/docs/6600404 (мурожаат вақти: 06.03.2025 й).
4. Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва
ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрел ПҚ-190-сон
Қарори// Электрон манба: https://lex.uz/uz/docs/5937573#5941531
(мурожаат вақти: 06.03.2025 й).

Библиографические ссылки

Йўл ҳаракати тўғрисида: Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил

январ қонуни //Электрон манба: http:www.lex.uz (мурожаат вақти: 06.03.2025 й ).

–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январь ПФ-60-сон Фармони// Электрон манба: https://lex.uz/docs/5841063 (мурожаат вақти: 06.03.2025 й).

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисда: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрь ПФ-158-сон Фармони // Электрон манба: https://lex.uz/ru/docs/6600404 (мурожаат вақти: 06.03.2025 й).

Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрел ПҚ-190-сон Қарори// Электрон манба: https://lex.uz/uz/docs/5937573#5941531 (мурожаат вақти: 06.03.2025 й).