Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
―Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари‖
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
131
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
ЁЛҒОНЧИЛИКНИНГ МАҚОЛЛАРДА ҚОРАЛАНИШИ
С. Ю. Нишанов
ТДПУ таянч докторанти
АННОТАЦИЯ
В статье ложь трактуется как отрицательная черта личности.
Теоретически анализируются пословицы, которые являются одними из
шедевров фольклора.
ABSTRACT
In the article, lying is interpreted as a negative personality trait. Proverbs and
proverbs, which are one of the masterpieces of folklore, are also theoretically
analyzed.
Ҳаѐтимиз давомида ҳар биримиз кимларнидир алдаганмиз, кимларгадир
алданганмиз. Алдовлар, алданишлар асосида инсоннинг ҳаѐтий зарурат
туфайли, ўзини ҳимоя қилиш учун ѐлғон ишлатиши ѐтади. Тадқиқотлардан
маълум бўлишича, инсон 10 минутлик нутқи давомида 3 марта ѐлғон ишлатар
экан.
Дарҳақиқат, ѐлғончилик муқаддас динимизда қораланадиган кабира
гуноҳлардан биридир. Одатда ѐлғони билан танилган кишилар ҳеч бир
жамиятда қадр топмаган. Ҳақиқатдан ҳам, бор нарсанинг тескарисини хабарини
олиб келишлик бу - ѐлғончиликдир. Бир куни саҳобалар Пайғамбаримиз
саллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашди: "Эй Аллоҳнинг Расули, мўмин одам
бахил бўлиши мумкинми?". Пайғамбаримиз: "Ҳа бўлиши мумкин", дедилар.
Яна улар: "Эй Аллоҳнинг Расули, мусулмон одам қўрқоқ бўлиши мумкинми?".
Пайғамбаримиз: "Ҳа қўрқоқ ҳам бўлади", дедилар. Саҳобалар: "Эй Аллоҳнинг
Расули, мусулмон одам ѐлғончи бўладими?". Пайғамбар алайҳиссалом: "Йўқ",
деб жавоб бердилар.
Аслида бахиллик билан қўрқоқлик битта бўлганида ҳам, гуноҳи
ѐлғончичалик бўлмайди. Наҳл сурасининг 105-оятида Аллоҳ таоло шундай деб
хабар беради: "Ёлғон сўзларни фақат Аллоҳнинг оятларига иймон
келтирмайдиган
кимсаларгина
тўқурлар.
Ана
ўшаларнинг
ўзлари
Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
―Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари‖
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
132
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
ѐлғончидирлар". Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мўмин киши
хиѐнат, ѐлғончиликдан бошқа барча хислатларга тобеъ бўлади", деганлар.
Мазкур ҳадиси шарифни уламоларимиз қуйидагича таҳлил қиладилар: "Мўмин
кишида хиѐнаткорлик ҳамда ѐлғончилик хусусиятларининг мавжуд бўлишлиги
унинг мўминлик табиатига хилоф ишдир, мусулмон киши бундай хулққа эга
бўлмайди. Аммо шундай бўлса-да мазкур салбий хусусиятлар инсон табиатига
хилоф
эмасдир,
инсоний
хилқатда
бу
каби
иллатлар
учраб
туради.Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қачонки бир банда ѐлғон
гапирса, фаришта у гапнинг сассиқлиги учун у бандадан бир мил масофага
узоқлашади", дедилар.Аллоҳ таоло Наҳл сурасининг 116-оятида шундай деб
марҳамат қилади: "Аллоҳ шаънига ѐлғон тўқиш учун тилларингизга келган
ѐлғонни гапириб, бу ҳалол, бу ҳаром деманглар. Чунки Аллоҳ шаънига ѐлғон
тўқувчи кимсалар ҳеч қачон нажот топмаслар.Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи
васаллам дедилар: "Мунофиқлик белгиси учта: ѐлғон сўзлаш, ваъдасининг
устидан чиқмаслик ва омонатга хиѐнат қилишдир".Аллоҳ наздида энг яхши гап
-
рост гапиришдир.Бошқа бир ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом:
"Гуноҳларнинг энг каттаси Аллоҳга ширк келтирмоқлик, ноҳақ қон тўкмоқлик,
ота-онага оқ бўлмоқлик ва ѐлғон гувоҳлик бермоқлик", деганлар. Демак,
гапларнинг энг ѐмони бу - ѐлғончиликдир. Ҳаттоки, ѐлғонни ҳазил билан ҳам,
жиддий ҳам гапириб бўлмайди. Насиҳатимиз шуки, оталар ўз болаларига бирон
нарсани ваъда қилиб, кейин уни бажармай қўймасинлар. Ростгўйлик эзгуликка
бошлайди, эзгулик эса жаннатга. Ёлғончилик бузуқликка бошлайди, бузуқлик
эса жаҳаннамга. Ростгўй одамга яхши баҳо, ѐлғончи одамга эса ѐмон баҳо
берадилар. Ростгўй одам чин сўзи билан бориб-бориб Аллоҳ ҳузурида сиддиқ
яъни сўзига содиқ деб ѐзиб қўйилади. Ёлғончи ҳам бориб-бориб Аллоҳнинг
ҳузурида каззоб яъни ѐлғончи деб ѐзиб қўйилади. Лекин ѐлғон, ѐлғончилик
салбий хислат эканлиги қадим-қадимдан халқ оғзаки ижодида, жумладан мақол
ва маталларда ўз аксини топган.
Жумладан, ―Ёв макрини ѐлғон яширар‖, ―Ёлғон айтган кишининг Хатари
бор ишининг‖, ―Ёлғон айтиб фойда кўрсанг, Охири зарар топарсан. Рост айтиб
зарар кўрсанг, Охири фойда топарсан‖ каби мақолларда ѐлғоннинг зарари,
инсон ўз фаолиятида ѐлғон ишлатиб ҳеч қачон фойда кўрмаслигини, ѐлғон
аралашган жойда ҳеч қачон унум бўлмаслиги, бу иш ҳар қачон хавфли
эканлиги таъкидланади.
Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
―Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари‖
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
133
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
Шу билан бир қаторда ѐлғон шунчали қабиҳ, салбий сифат сифатида
қораланади: ―Ёлғон гапириб яшагандан рост гапириб ўлган яхши. Ёлғон
гапнинг чуви чиқар. Ёлғон етмиш йил ерда ѐтса ҳам, Ёлини чиқар‖. Юқоридаги
мақолларда ѐлғончининг ѐлғони бир кунмас бир кун барибир оммага маълум
бўлади, шунинг учун иложи борича ѐлғонни ишлатмаслик зарурлигига ишора
қилинади. Шунингдек ѐлғоннинг кимгадир, ѐ фарзандга, ѐ давлатга зиѐни
тегиши мумкинлиги ҳақида ҳам огоҳлантирилади: ―Ёлғон ѐ фарзандга урар, ѐ
— давлатга. Ёлғон ѐндирар, ҳақиқат қондирар. Ёлғон ростдан енгилар, тўғри
элда танилар. Ёлғон узоққа кетса ҳам, ҳақиқат қувиб етар‖. Юқоридаги
мақолларда ѐлғоннинг умри қисқалиги, ҳақиқат, адолат ҳар қачон ғалаба
қозониши айтиб ўтилади. ―Ёлғон уялтирар, рост суюнтирар. Ёлғон-яшиқ
гапирма, сўнг уялиб ўтирма. Ёлғонга ѐ ялқов инонар, ѐ — анқов. Ёлғоннинг
бутунидан ростнинг синиғи афзал. Ёлғоннинг умри — қисқа‖ каби мақолларда
ѐлғон гапирган инсон уялиб қолиши, ѐлғонга унча мунча одам ишонмаслиги,
ѐлғон тезда билиниб қолиши ҳақида фикрлар умумлаштирилган. ―Ёлғончи
гавҳарни хор қилар. Ёлғончи ѐлчимас, ўғри бойимас. Ёлғончи ѐрилиб ўлар.
Ёлғончи киши эмас, ѐлғон айтмоқ эранлар иши эмас. Ёлғончи лоп этар, яламачи
қон этар. Ёлғончи тўрга бир ўтар, иккинчи ўтмас. Ёлғончи чин деяолмас, чин
деса ҳам, эл инонмас. Ёлғончи ялаб айтар, яламачи — ясаб. Ёлғончи ўликни
гувоҳ тортар. Ёлғончи — қаллоп, ўғри — аллоп. Ёлғончи ҳоримас, ўғри
қаримас. Ёлғончига ишонч йўқ. Ёлғончига тонг отмас‖ каби мақолларда
ѐлғончи ѐмон инсон эканлиги, энг қадрли инсонларни ҳам хор қилиши
мумкинлиги, унинг ҳеч нарсага ѐлчимаслиги, қанча ѐлғон ишлатсада
чарчамаслиги, унинг ѐлғонига ишонмаслик кераклигига ишора қилинади.
Комил инсон доимо тўғри сўзлаши, имкор қадар ѐлғон ишлатмаслик
зарурлигига қуйидаги мақолларда ишора қилинади: ―Ёлғончига қўшилма, тўғри
сўзинг яширма. Ёлғончида ор бўлмас, тўғри сўзли хор бўлмас. Ёлғончидан шон
қолмас, номидан нишон қолмас. Ёлғончининг гувоҳи ѐнида юрар. Ёлғончининг
гувоҳи — қасам. Ёлғончининг ѐнидан ўтма, ростгўйнинг ѐнидан кетма‖.
Имкор қадар ѐлғончилардан узоқроқ юриш, уларга қўшилмаслик, хатто
унинг олдида ҳам ўтирмаслик зарурлигига ишора қилинади. Шунингдек,
бошқалар олдида ноқулай аҳволга тушиб қолмаслик учун инсон ѐлғон
гапирмаслиги лозимлиги уқтирилади: ―Уялмай десанг, ѐлғон гапирма.
Хашакдан ҳашам бичма, Ёлғондан қасам ичма‖. Ёлғондан қасам ичиб
бошқаларни ишонтириш энг хунук, салбий хулқ-атвор сифатида қораланади.
Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
―Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари‖
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
134
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
Хулоса ўрнида шуни айтмоқчимизки, ѐлғон сўзлаш ѐки ѐлғон гувоҳлик бериш
Ислом динида ва мақол ва маталларда қатъий қораланади. Қуръони Каримда
ѐлғон ҳақида бир юз олтмиш еттита оят бор. Ёлғоннинг жамиятга ҳам, шахсга
ҳам зарари шунчалар кўпки, буларни санаб тугатиш қийин. Ёлғон уни гапирган
одамни кўпчилик орасида шармандаи шармисор қилади, гапининг субути
қолмайди, ѐлғон узоқни яқин, яқинни узоқ қиладиган саробдир. Ёлғон ақл
ўғрисидир, ѐлғон кишининг дин ва диѐнатини бузади.
REFERENCES
1. Нишанов С.Ю. Психология вранья человека, место, время и
микровыражения. // Psixologiya. 2021. №1. Б. 161-165.
2. https://ziyouz.uz/hikmatlar/ozbek-xalq-maqollari/page/3/
3. http://www.muslim.uz/index.php/rukn/fiqh/item/9539-jol-onchilik-ulkan-guno-dir
4.Основные современные концепции творчества и одаренности. /Под ред.
Богоявленской Д.Б. – М., 1997.
5.
Умарова, Н. Ш. (2021). ШАРҚ МУТАФАККИРЛАРИНИНГ ИҚТИСОДИЙ
ИЖТИМОИЙЛАШУВ ҲАҚИДАГИ ҚАРАШЛАРИ.
Academic research in
educational sciences
,
2
(11), 1225-1233.
6.
Umarova, N. S. (2019). Economic socialization of the individual in the context of
age periods.
Bulletin of Science and Education,(22-3 (76))
.
7.
Умарова, Н. Ш. (2021). СОЦИАЛЬНО-ПСИХОЛОГИЧЕСКИЕ ВОПРОСЫ
СПОРТИВНОЙ МАРКЕТИНГОВОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ.
8.
УМАРОВА, Н. (2020). СПОРТЧИЛАРНИ ПСИХОЛОГИК ТАЙЁРЛАШ
ЖАРАЁНИДА
ИРОДА
КУЧИНИ
НАМОЁН
БЎЛИШИНИНГ
ТЕМПЕРАМЕНТАЛ ХУСУСИЯТЛАРИ.
Фан-Cпортга
, (3), 42-44.
9.
Умарова, Н. Ш., & Каримова, В. М. (2020). ШАХС ИҚТИСОДИЙ
ИЖТИМОИЙЛАШУВИДА
ПУЛГА
БЎЛГАН
УСТАНОВКАЛАРИНИ
АНИҚЛАШНИНГ ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК ТАҲЛИЛ.
Science
and
Education
,
1
(Special Issue 4), 51-63.
10.
Умарова, Н. Ш. (2019). Экономическая социализация личности в контексте
возрастных периодов.
Вестник науки и образования
, (22-3 (76)), 60-64.
11.
Atabaeva, N. B. (2019). Psychological factors affecting the development of
altruism in humans.
Central Asian Journal of Education
,
3
(1), 98-119.
12.
Атабаева, Н. Б. (2018). Психологические особенности проявления
альтруизма у детей.
Вестник интегративной психологии
, 27-30.
Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
―Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари‖
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
135
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
13.
Taskarevna, N. Z., Yuldibaevna, B. G., Batirovna, A. N., & Ziyodullayevna, J. D.
(2020). National features which are necessary to be developed in a
person.
International Journal of Psychosocial Rehabilitation
,
24
(6), 548-564.
14.
Атабаева, Н. Б. (2020). The formation of altruism as a national feature in
students. In
Актуальные проблемы психологии и педагогики в современном
образовании
(pp. 176-177).
15.
Атабаева, Н. Б. (2020). ДИНАМИКА РАЗВИТИЯ АЛЬТРУИЗМА КАК
НАЦИОНАЛЬНОЕ СВОЙСТВО У МОЛОДЁЖИ. In
ИННОВАЦИОННЫЕ
ПОДХОДЫ В СОВРЕМЕННОЙ НАУКЕ
(pp. 37-40).
16.
Atabaeva, N. B. (2019). THE GENDER DIFFERENCES OF ALTRUISM
BUILDING UP IN A PERSON. In
ИННОВАЦИОННЫЕ ПОДХОДЫ В
СОВРЕМЕННОЙ НАУКЕ
(pp. 168-172).
17.
Абдуллаева, Д. У. (2021). Психокоррекция во взаимоотношениях матери и
подростка.
Наука и образование сегодня
, (4 (63)), 114-115.
18.
Ubaydullayevna, A. D. (2019). IMAGINATIONS OF MOTHER ABOUT
WOMAN SOCIAL ROLES AS A FACTOR OF ATTITUDES TOWARDS
CHILDREN.
European Journal of Research and Reflection in Educational Sciences
Vol
,
7
(12).
19.
Абдуллаева, Д. У. (2018). ДЕТСКО-РОДИТЕЛЬСКИЕ ОТНОШЕНИЯ КАК
ФАКТОР
РАЗВИТИЯ
КРЕАТИВНОСТИ
ДЕТЕЙ.
In
Развитие
интеллектуально-творческого потенциала молодежи: из прошлого в
современность
(pp. 335-336).
20.
Абдуллаева, Д. У., & Маткаримова, Н. Б. (2017). ВЗАИМОДЕЙСТВИЕ
ПСИХОЛОГА-ПЕДАГОГА В ИНФОРМАЦИОННОЙ СОЦИОКУЛЬТУРНОЙ
СИТУАЦИИ
XXI
ВЕКА.
Актуальные
проблемы
гуманитарных
и
естественных наук
, (6-2), 127-130.
21.
Абдуллаева, Д. У. (2016). Взаимодействие психолог-педагог: от парадигмы
исследования к парадигме обеспечения.
Актуальные проблемы гуманитарных и
естественных наук
, (5-4), 11-13.
22.
Абдуллаева, Д. У. (2016). СУЩНОСТИ И ЗАКОНОМЕРНОСТИ
ПРОЦЕССА
СОЦИАЛЬНО-ПСИХОЛОГИЧЕСКОГО
ОБЕСПЕЧЕНИЯ
ДЕЯТЕЛЬНОСТИ ПЕДАГОГА.
Актуальные проблемы гуманитарных и
естественных наук
, (5-6), 64-66.
23.
Махмудова, Д. А. (2017). ОСОБЕННОСТИ ПСИХОТЕРАПЕВТИЧЕСКИХ
МЕТОДОВ ПРИ РАБОТЕ С ЖЕРТВАМИ ТОРГОВЛИ ЛЮДЬМИ.
Наука и
мир
,
2
(5), 96-97.
Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
―Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари‖
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
136
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
24.
Махмудова, Д. А., & Зуфарова, М. Х. (2016). ОСОБЕННОСТИ
ПРИМЕНЕНИЯ ПСИХОТЕРАПИИ ПРИ РЕАБИЛИТАЦИОННОЙ РАБОТЕ С
ЖЕРТВАМИ ТОРГОВЛИ ЛЮДЬМИ.
Наука и мир
,
3
(1), 130-132.
25.
Махмудова, Д. А., & Зуфарова, М. Х. (2016). ПСИХОЛОГИЧЕСКИЕ
ОСОБЕННОСТИ РАБОТЫ С НЕВРОЗАМИ У ДЕТЕЙ.
Наука и мир
,
3
(6), 41-
42.
26.
Эгамбердиева, Н. М., & Махмудова, Д. А. (2013). ПСИХОЛОГИЧЕСКИЕ
ОСОБЕННОСТИ ОЩУЩЕНИЯ СЧАСТЬЯ ОДАРЕННЫХ ДЕТЕЙ В
УЧЕБНОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ.
SCIENCE AND WORLD
, 77.
27.
Махмудова, Д. А. (2013). ОСОБЕННОСТИ ПСИХОЛОГИЧЕСКОЙ
РАБОТЫ С ЖЕРТВАМИ ТОРГОВЛИ ЛЮДЬМИ.
SCIENCE AND WORLD
, 116.
28.
Kurbanova, F. K. (2022). METHODS OF DEVELOPING INTERCULTURAL
COMPETENCE OF FUTURE TEACHERS IN THE CONDITION OF TEACHING
A FOREIGN LANGUAGE.
Mental Enlightenment Scientific-Methodological
Journal
,
2022
(2), 202-213.
29.
Kurbanova, F. (2021). PECULIAR FEATURES OF ENGLISH AND UZBEK
SPEECH ETIQUETTE.
Academic research in educational sciences
,
2
(4), 1850-
1855.
30.
Kurbanova, F. K. (2020). LANGUAGE UNITS DENOTING CULTURAL
FEATURES OF A NATION.
Academic research in educational sciences
, (3), 980-
984.
31.
Реджабаева,
М.
З.,
Махмудова,
Д.
А.,
&
Газиханова,
Ш.
ПСИХОЛОГИЧЕСКИЕ ОСОБЕННОСТИ ОКАЗАНИЯ КОМПЛЕКСНОЙ
ПОМОЩИ ОДАРЕННЫМ ДЕТЯМ.