“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”
mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi
526
ТАШҚИ
МИГРАЦИЯНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА ФУҚАРОЛАРНИ ЎҚИТИШ
ВА КАСБГА ТАЙЁРЛАШ ЖАРАЁНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ЙЎНАЛИШЛАРИ
Қаҳҳоров
Азизжон Аҳрор ўғли
Банк молия академияси, иқтисодиёт
фанлари фалсафа доктори (PhD)
Эшматов Анвар Анорбаевич
Банк молия академияси магистранти
2024
йил маълумотлари бўйича Ўзбекистондаги ўртача ёш 28,9
ёшни
ташкил этмоқда [1]. Мамлакатимизда 30 ёшгача бўлган ёшлар 19
миллиондан ортиқ ёки аҳолининг 55 фоизини ташкил қилади. Меҳнат
бозорига ҳар йили 600 минг ёшлар кириб келаётган бўлса, келгуси 10
йилда бу рақам 1 миллионга етади. Бу катта ресурсни иш билан банд
қилиш масаласи алоҳида ёндашувни талаб этади [2].
Хорижлик олимлардан Jochen Kluve, Susana Puerto, David Robalino, Jose
Manuel Romero, Friederike Rother, Jonathan Stöterau ва бошқа олимлар ўрта
ва паст даромадли мамлакатларда ёшлар бандлигини таъминлашда
малака ошириш ва тадбиркорлик дастурлари юқорироқ таъсир
кўрсатишини аниқлашган [3].
Ўзбекистоннинг иқтисодий имкониятлари, географик жойлашуви ва
аҳолисининг таркиби инобатга олинганда, республикамиз малакали ишчи
кучини экспорт қилиш бўйича катта имкониятларга эга. Ҳукумат
томонидан фуқароларни чет элда кафолатланган ва муносиб даромадли
ишларга юбориш учун кенг кўламли чоралар кўрилмоқда. Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2024 йил 4
апрелдаги ПФ
-59-
сон
Фармонига [4] асосан,
2024
йил 1 июндан бошлаб Хорижда меҳнат
фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб
-
қувватлаш ҳамда
уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари
ҳисобидан:
а)
“Xorijda ish” меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида
рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган
фуқароларга:
хорижий тиллар ва (ёки) касб бўйича малака имтиҳонларини
топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун, башарти улар
муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда —
базавий
ҳисоблаш миқдорининг уч бараваригача миқдорда
;
хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга «ишчи виза»ни
расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун —
базавий
ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда;
йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш
учун —
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача миқдорда
компенсация тўланади;
“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”
mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi
527
б) суғурта ташкилотларига —
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»
ахборот тизими орқали кам таъминланган оила сифатида эътироф
этилган ёки «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»дан
бирига
киритилган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига
кетаётган фуқароларнинг соғлиғи ва ҳаёти, шунингдек, бошқа
таваккалчиликларини суғурталаш бўйича ҳар бир суғурталанган фуқаро
учун йилига бир марта эллик минг сўмгача миқдорда субсидия тўланади.
Шу билан
бирга, фикримизча, ташқи меҳнат миграциясини
ташкиллаштиришда қуйидаги тартибларни ўзгартириш зарур деб
ҳисоблаймиз:
Биринчидан,
амалдаги тартибга кўра, Ўзбекистон фуқароларининг
чет элга ташкиллаштирилган миграциясини ташкил этишда юборувчи
ташкилотлар фақатгина Иш берувчилар реестрига киритилган
ташкилотларга юбориши белгиланган.
Лекин, Иш берувчилар реестрига киритилган ташкилотларнинг ишчи
кучига бўлган эҳтиёжи қанчалик аниқ кўрсатилганлигини, ҳамкор ва
қўшни мамлакатларимиздаги иш берувчилар мазкур Реестрдаги қанчалик
тўлиқ
қамраб
олинганлигини
билмаймиз.
Бу
эса, малакали
ишчиларимизга
бўлган
чет
элдаги
талаб
ҳажмини
аниқ
кўрсатилмаслигига ва ишчи кучини экспорт қилиш имкониятимизни
кескин чекланишига олиб келади.
Иккинчидан,
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги функцияларига
[5]:
фуқароларни чет элга кетишдан олдин касбга тайёрлаш, қайта
тайёрлаш ва малакасини ошириш, уларга чет тилларни, хавфсизлик
техникаси ва ишлаб чиқаришда меҳнатни ҳимоя қилиш қоидаларини
ўргатиш;
фуқароларни ўқитиш, қайта ўқитиш ва малака ошириш марказлари,
тил ўргатиш марказлари фаолиятини, жумладан, давлат
-
хусусий
шериклик шартлари асосида ташкил этиш ва бошқариш;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари меҳнат фаолиятини амалга
ошириш учун республика ҳудудидан транспортда кетаётганда авиа ва
темир йўл транспортида имтиёзли йўл чипталарини сотиш бўйича
Агентлик ҳузурида ташкил этилган ихтисослаштирилган кассалар ишини
мувофиқлаштириш киритилган.
Мазкур вазифалар хусусий секторда фаолият кўрсатувчи ўқув
марказлари томонидан амалга оширилиши учун берилиши керак.
Айниқса,
Ўзбекистонда яқин келажакда катта ҳажмдаги ишчи кучини
экспорт қилиш эҳтимолини инобатга олсак, Агентликдан ушбу
функциялар чиқариб ташланиши лозим.
Учинчидан,
Агентлик ҳамкор чет давлатлар билан музокаралар
асосида Ўзбекистондаги касбий таълим сертификатларини чет элларда
“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”
mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi
528
нострификация қилинишини ва у давлатларнинг ваколатли органларида
миллий ҳужжатларимиз тан олинишини таъминлаши лозим.
Тўртинчидан,
фуқароларни хорижга юборишда чет тилини билан
талабини юмшатиш Ўзбекистон фуқароларига қўшимча енгиллик беради.
Шунинг учун, талабни “барча фуқароларга” чет тилини ўргатиш ўрнига
уларни ташкиллаштирилган ҳолда гуруҳ шаклида юборишда,
айримларига тилни билиш талабини белгилаш масаласини кўриб чиқиш
лозим. Чет эллик иш берувчилар тил билиш тегишли талабни белгилаган
тақдирда ҳам, Агентлик улар билан музокара ўтказиб, ҳар бир фуқаро учун
тил билиш талабини юмшатишга, фуқароларни тил биладиган
“бригадир”га бириктирган ҳолда юборишни ташкиллаштиришга
кўндириши лозим.
Бешинчидан,
фуқароларнинг
ташкиллаштирилган
тартибда
миграциясини ташкил этишнинг амалдаги тартиби фуқароларни
анъанавий тарзда чет элга ишга юбориш тартибини кўзда тутади. Бугунги
кунда жуда кўплаб касблар ва ишлар бўйича чет элда ишлаш мазкур
ишчининг айни ўша давлатда бўлишини тақозо этмай, масофадан
ишлаш
имкони мавжуд.
Якуний мақсад фуқароларни ишга жойлаш бўлганлиги сабабли, чет
эллик иш берувчилар билан музокаралар ўтказиб, фуқароларни онлайн
иш ва машғулотлар билан банд қилиш масаласи кўриб чиқиш лозим. Ушбу
борада Агентликнинг вазифалари ва ваколатларини белгилаб ўтиш
мақсадга мувофиқ.
Юқоридаги таклифлар Ўзбекистондаги фуқароларнинг меҳнат
миграциясини енгиллаштиришга, меҳнат миграцияси кўламини
кенгайтириш орқали мамлакат иқтисодиётига қўшимча ресурсларни жалб
қилишга, аҳолининг расмий бандлигини ва меҳнат ҳуқуқлари
кафолатланишига имконият беради, деб ҳисоблаймиз.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
https://www.cia.gov/the-world-factbook/field/median-age/country-comparison
2.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган ёшлар сиёсати соҳасидаги
ишлар натижадорлигини ошириш чора
-
тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши,
11.03.2024й.
https://president.uz/uz/lists/view/6145
3. Jochen Kluve, Susana Puerto, David Robalino, Jose Manuel Romero, Friederike Rother,
Jonathan Stöterau, Felix Weidenkaff, Marc Witte. Do Youth Yemployment Programs Improve
Labor Market Outcomes? A Systematic Review. IZA DP No. 10263, October 2016.
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4
апрелдаги “Меҳнат
миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат
фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб
-
қувватлашга доир қўшимча
чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги ПФ
-59-
сон Фармони,
5.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси
фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада
такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги 2018
йил 12 сентябрдаги 725
-
сонли қарори.
