Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion
rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.
84
Annotatsiya:
Ushbu maqolada XX asr o‘zbek she’riyatining shaklan va mazmunan rivo-
jlanishida Erkin Vohidov she’riyatining o‘ziga xos xususiyatlari haqida fikr yuritiladi.
Kalit so‘zlar:
aruz, mustazod, poetik shakl, misra, bahr, vazn, taqte’, hazaj.
ХХ аср ўзбек шеърияти ҳақида фикр юритилганда, шубҳасиз, икки буюк
ижодкор – Абдулла Орипов ва Эркин Воҳидовларнинг ХХ аср ўзбек шеъри-
ятида тубдан ўзгариш ясай олганликларини алоҳида таъкидлаш лозим бўла-
ди. Бу забардаст шоирлар ўтган аср ўзбек лирикасининг энг характерли ху-
сусиятларини яратиб бера олган ижодкорлардир. Узоқ вақт амалда бўлган
ва бирхиллик кўзга ташланиб турган ўзбек шеъриятида шаклий янгиланиш
бўлди. Бу новаторликни аруз вазнига бармоқ вазнидаги туроқнинг кириб ке-
лиши билан изоҳлаш мумкин. Энди арузда ёзиладиган ғазаллар аввалги аср-
лардагидек оғир ўқилмасдан, ўйноқилик, енгил ритмда яратилганлиги билан
китобхон қалбига тез етиб бориш характерига эга бўлди. Натижада, ғазал-
ларнинг мавзу мундарижаси кенгайди ва ижтимоийлашди; ифода усули ян-
гиланди; шаклан соддалашди.
Биз буни Э. Воҳидов ижоди мисолида кўриб ўтайлик. Шоир ғазалларининг
мавзу мундарижасига қарайдиган бўлсак, ишқ мавзусидан ташқари ватанга
садоқат, дўстга вафо, табиат тасвири, ички туйғулар, олам ва одам муаммо-
лари ва уларга муносабат, мулоҳаза ва муҳокама етакчилик қилади. Масалан:
Ул Ватанга байроқ– инсоф,
Туғи – сарҳад, муҳри– меҳр,
Сарҳад узра соқчидек
Турмоқни истайдир кўнгил.
(“Ватан истаги”, 1990.)
Вазни: хазажи мусаммани солим (фоилотун, фоилотун // фоилотун, фоило-
тун //).
Ватан мавзуси азалий тушунча бўлса-да, ифода усулида ички кечинмалар
билан қоришиқликнинг кўзга ташланиши шоирнинг новаторлигидир. Ёки
пейзаж лириканинг гўзал намунаси бўлмиш қуйидаги парчани кўрайлик:
ISMOILOVA MARHABO
BOYSAROVNA
O‘qituvchi, Qarshi davlat
universiteti
ERKIN VOHIDOV
SHE‘RIYATINING
O‘ZIGA XOS
XUSUSIYATI
https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp84-86
STARS International University
85
Айтиб бўлдим сўнгги кўшиқни,
Жўнаб кетди қуёш ҳам аста.
Алвон кўйлак кийган уфқнинг
Этагида колди гулдаста.
Сўнгги қўшиқнинг, яъни куннинг тугаши билан қуёшнинг жўнаб кетиши
(ботиши), уфқнинг алвон кўйлак кийиши ва қуёшнинг қизил нурлари – гул-
дасталарини қучоқлаб қолиши, яъни қуёш ботиши ва куннинг тугаш ҳолати
чизилган картина янгича тасвир усулида яратилганлиги билан кишини ўзига
тортади. Шоир лирикасини кузатар эканмиз, унда интимлик ва ижтимоий-
лик қоришиб кетганлиги яққол кўзга ташланади. Масалан, “Дўстга деганим”
(1991) шеърини кўрайлик:
Инсон тилини
Тил билар инсон тушунибдир.
Дил дилни ва лек,
Ўйлама, осон тушунибдир.
Рост сўзни дедим:
Жонни қўйиб ўртага, аммо
Жон дўст деганим
Ваҳ, уни ёлғон тушунибдир…
Ишончли дўст топиш ва унинг ишончига эришиш ижтимоий муаммо бўлиб,
қалблар бирлигига эришган садоқатли чин дўст топиш йўлидаги қийинчилик
ушбу шеър ғоясини ташкил этади.
“Ҳофизга”, “Замон”, “Дуторим тори иккидур”, “Ойнинг ўн беши қоронғу”,
“Сир айтар ғунчага ғунча”, “Севги”, “Севги келса”, “Гулчеҳралар”, “Тонг ға-
зали”, “Тола соч”, “Масал борким…” каби шеърларни ўқир эканмиз, ишқий
мавзу етакчилик қилса-да, уларда гоҳ ижтимоийлик, гоҳ интимлик аралашиб
кетади. Бироқ “Ойдин кеча…”, “Қуббон кўлига”, “Тонг лавҳаси” кабилар пей-
заж, “Қўллар”, “Эски ҳаммом эски тос”, кабилар соф ижтимоий, “Фурсатинг”,
“Яхшидир аччиқ ҳақиқат”, “Йўқни қандоқ бор этай” каби шеърлари ижтимо-
ий-фалсафий, “Бизга сўз тегди кеча”, “Донишқишлоқ латифалари” туркуми-
даги шеърлари эса ҳажвий йўналишда ёзилган бўлиб, улар шоир шеърлари-
нинг мавзувий йўналиши кенг эканлигини кўрсатади:
Бенажот кўнглимни қандоқ
Сўз билан изҳор этай?
Қай илож бирлан иложсиз
Ҳолатим ошкор этай?
Неча заҳматлар чекиб ҳам
Топмагач ақлу ҳушим,
Қилмангиз энди насиҳат,
Йўқни қандоқ бор этай?
(“Йўқни қандоқ бор этай?” шеъри, 1991)
Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion
rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.
86
Эркин Воҳидовнинг ранго-ранг шеърият бўстонини сайр этар эканмиз,
ундаги бир-бирини такрорламайдиган ўзига хос ва бетакрор жозиба китоб-
хон қалбини шодликка тўлдиради, ҳаётсеварлик руҳини ўқувчи қалбига ҳам
юқтиради, чунки унда илоҳий жозиба шакл ва мазмун уйғунлигида тараннум
этилган. Бу эса ижодкорнинг туғма истеъдод соҳиби эканини кўрсатади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Эркин Воҳидов, Сайлама, 1-жилд, 2000-й.
2. Эркин Воҳидов, Сайлама, 2-жилд, 2001-й.
3. Эркин Воҳидов, Сайлама, 3-жилд, 2001-й.