Все статьи

168-170 100 0

“Қарнаб” тажриба даласида барпо этилган экинзорларнинг маҳсулдорлик кўрсаткичлари

X. Солиев, SH. Синдаров

Мақолада гипсли чўл шароитида барпо этилган истиқболли чўл озуқабоп ўсимликларининг пичан ҳосилдорлиги ва уларнинг об-ҳаво шароитларига боғлиқлиги баён қилинган.

151-153 216 0 0

“Нурота” тажриба даласида ўсимликлар интродукцияси ва селекциясига оид бажарилган тадқиқот натижалари

Х.Р. Халилов, А.С. Бобоева

Мақолада “Нурота” тажриба даласида яйлов озуқабоп ўсимликлари интродукцияси ва селекцияси йўналишида олиб борилган тадқиқот натижалари баён қилинган.

149-151 122 0

“Нурота” тажриба даласи генафондининг яйловлар ҳосилдорлигини оширишдаги аҳамияти

Главный Редактор; Х.Р. Халилов

Мақолада “Нурота” тажриба даласи озуқабоп ўсимликлари генофондининг селекция, уруғчилик ва табиий яйловлар ҳосилдорлигини оширишдаги аҳамияти баён қилинган.

140-144 68 0

“Probiokorm” probiotikni quyonlar ichak tizimining organlarini morfometrik ko‘rsatkichlariga taʼsirini

К Хидиров, Л Эркинова
"ProBioKorm" probiotiki ozuqani hazm qilishga ijobiy ta'sir qilgan. Guruhlardagi quyonlar bir hil oziqlantirishga qaramay, tajriba guruhidagi quyonlar ozuqalarni ko'proq hazm qilishgan. Ichaklarda ozuqa qoldiqlarini o'rganish natijasida ingichka ichakda 6,0 g, ko'richakda 13,6 g, yo'g'on ichakda 8,8 g kamroq ozuqa koidiqlari aniqlangan. Bunday tafovudniyuzaga kelishi sababi Ilguruh quyonlar oziqlantirish ratsionining to'yimli moddalari ko'p qismini muskul to'qimalarini o'stirishga sarflagan.
120-122 99 0

“Barokat” yemini qorako'l qo'zilar o'sish ko'rsatkichlariga ta'siri

М. Нормуминова, А.Х Хатамов

Maqolada ekstruderlangan “barokat” yemining qorako‘l qo‘ylarining tugʻilgandan 4,5 va 6 oylikkacha boʻlgan davrda o‘sish koʻrsatkichlariga ta’sirini aniqlash boʻyicha tadqiqot natijalari keltirilgan.

1-50 204 0

Қуёнчиликни ривожлантириш, уларни озиқлантириш, касалликларини даволаш ва олдини олиш

Алишер Хушназаров

Ушбу услубий қўлланма қуёнчилик тармоғи билан шуғулланадиган фермерлар ва шахсий хўжалик эгалари учун мўлжалланган бўлиб, қўлланмада қуёнларни асраш, озиқлантириш улар орасида кенг тарқалган инфекцион, инвазион ва ички юқумсиз касалликларни тавсифи, тарқалиши, даволаш ва олдини олишнинг самарали усуллари баён қилинган.


Мамлакатимизда кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида чорвачиликнинг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланган қуёнчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун махсус дастурлар ишлаб чиқилиб, тармоқ ривожи учун қатор қулайликлар яратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 12 декабрда тасдиқланган 859–сонли қарор билан Ўзбекистон наслли қуён етиштирувчилар ассоциацияси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳам мазкур йўналишдаги муҳим қадамлардан бири бўлди.


Жумладан, 2019 йил 31 октябр куни давлатимиз раҳбари бошчилигида бўлиб ўтган йиғилишда қуёнчиликни жадал ривожлантириш масаласи ҳам муҳокама этилиб, тегишли ташкилотлар зиммасига 2020 йил якунига қадар Республикамизда қуёнлар сонини 3 миллион бошга етказиш, унинг ички истеъмолини, экспорт кўламини кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди. Бундан ташқари, ўтган йиллар давомида ассоциация томонидан Ўзбекистонда қуёнчиликни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди. Унга кўра, 2020–2024–йилларда Республикамизнинг барча ҳудудида қуёнчилик кластерларини йўлга қўйиш бўйича дастур шакллантирилди.


Ҳозирги даврда Республикамизда қуёнчилик тармоғи дастлабки ривожланиш босқичида бўлиб, ушбу даромадли тадбиркорлик билан шуғулланувчилар ҳам ҳали унчалик кўп эмас. Улар ҳам етарлича ахборотга ва кўникмага эга эмас. Демак, бу борада тарғибот–ташвиқот ишларини янада жадаллаштириб, қуёнчилик тармоғини саноатлашган даражага етказиши лозим.

124-126 83 0

Қорақалпоқ сур қоракўл қўчқорларининг гўшт маҳсулдорлигига паратик омилларнинг таъсири

А.А. Уримбетов, Н.А. Бобокулов

Мақолада қўйларнинг гўшт маҳсулдорлиги, қорақалпоқ сур қоракўл қўчқорларининг этиологик хусусиятлари ўрганилган.  Қўчқорлар ва уларнинг  маҳсулдорликнинг шаклланиши ва намоён бўлишига ушбу хусусиятларнинг таъсирини ўрганиш асосида уларнинг маҳсулдорлигини ошириш йўлларини аниқлаш зарур.

301-305 79 0

Қорақалпоғистонда маданий яйловзорлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш

В Утепбергенова

Республикамизда маданий яйловлардан фойдаланиш даражаси бугинги куннинг талабаларига жавоб бермайди. Бундан ташқари, турли салбий таъсирлар натижасида суғориладиган ерларнинг ҳолати бузилиб, улар қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқиб кетмоқда. Натижада маданий яйловлар кўлами камайиб бормоқда. Мақолада маданий яйловлардан фойдаланишдаги камчиликлар ва муаммони ҳал қилишга тавсиялар берилган.

427-429 202 0

Қорамолларни тейлериоз касаллигидан асрайлик

У Расулов, К Гойибназаров, А Буронов
Қорамолларнинг қон-паразитар касалликлари республика ҳудудларида кенг тарқалганлиги ва катта иқтисодий зарар етказиши аниқланди. Адабиёт маълумотлари таҳлил қилинди. Даволаш ва профилактика қилиш учун замонавий воситалар ва усуллар тавсия етилди.
434-436 148 0

Қорамолларни тейлериоз касаллигидан асрайлик

У Расулов, А Буронов
Қорамолларнинг қон-паразитар касалликлари республика ҳудудларида кенг тарқалганлиги ва катта иқтисодий зарар етказиши аниқланди. Адабиёт маълумотлари таҳлил қилинди. Даволаш ва профилактика қилиш учун замонавий воситалар ва усуллар тавсия етилди.
445-447 313 0

Қорамолларни тейлериоз касаллигидан асрайлик

У Расулов, А Буронов
Қорамолларнинг қон-паразитар касалликлари республика ҳудудларида кенг тарқалганлиги ва катта иқтисодий зарар етказиши аниқланди. Адабиёт маълумотлари таҳлил қилинди. Даволаш ва профилактика қилиш учун замонавий воситалар ва усуллар тавсия етилди
465-469 119 0

Қоракўлчиликда озуқа базасини мустаҳкамлашда кўшимча озуқалардан фойдаланиш

С Юсупов , Б Яхяев
Ушбу мақолада қоракўлчиликда озуқа базасини
мустаҳкамлашда пробиотиклар, микросувўтлари, гилмоя ва азот сақловчи синтетик моддалардан фойдаланиш тўғрисида фикр юритилган.
144-147 78 0

Қишлоқ хўжалик ўсимликларнинг касалликлари ва зараркунандаларига қарши кимёвий кураш усули

Б Эргашев , Б Рустамов

Мақолада қишлоқ хўжаликларида ўсимликларнинг касалликлари ва зараркунандаларига қарши кимёвий курашда қўлланиладиган турли хил конструкциядаги пуркагичларнинг тахлили, классификацияси ва камчиликлари тўғрисида хулосалар келтирилган.

1-30 144 0

Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини эктопаразитлардан ҳимоя қилишнинг янги усулларини яратиш

Сабиржан Мавланов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёда зоофил хашаротлар ва эктопаразитларга карши курашда биологик усуллардан фойдаланиш, микробиологик ва ўсимлик асосига эга бўлган пиретроид препартларни қўллаш борасида АҚШ, Германия, Чехия, Канада, Ҳиндистон ва Россия каби давлатларда муайян натижаларга эришилмокда. Зоофил хашаротлар ва каналар экто- ва эндопаразитлар сифатида хайвонлар ҳамда одамлар танасида паразитлик қилиб инфестациялар, яъни паразитоз касалликлар (энтомоз ва акарозлар) чақиради ва натижада чорва қорамолларнинг сут маҳсулдорлигини 30-40 фоизгача, гўшт маҳсулдорлигини йилига 10-12 килограммга камайтириб, айниқса, ёш молларнинг ўсиш ва ривожланишдан қолиб нобуд бўлишига сабаб бўлади.
Республикамизда чорва хайвонларини зоофил хашаротлар ва эктопаразитлар билан зарарланишини камайтириш, уларни даволаш, олдини олиш ва карши курашишга каратилган кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Ушбу зараркунандаларни чорва молларига турли хилдаги юқумли ва инвазион касалликлар юктириши оқибатида йирик ва майда шохли хайвонларнинг ривожланишдан орқада қолиши, махсулдорлигининг кескин камайиши ва оғир касалланиш натижасида мажбуран сўйилиши ва нобуд бўлиш холатлари олди олинмокда. Чорвачилик субъектларида касаллик таркатувчи зоофил хашаротлар ва зараркунандаларни йўкотиш ва уларга қарши курашишда замонавий усул ва пиретроид асосидаги препаратлар қўлланилмокда.
Дунёнинг турли минтакаларидаги зоофил хашаротларга карши курашишда кимёвий воситаларнинг чорва моллари организми резистентлигига хамда экологияга салбий таъсир этиши билан бирга касаллик қўзғатувчи зараркунандаларнинг мослашиши ва кенг таркалишига имкон яратади. Шундан келиб чиқиб, зоопаразитларга карши курашишнинг биологик ва интеграция тизимини ривожлантириш, экология, одамлар ва хайвонлар организмига, фауна ва фойдали флорага безарар биологик, экологик ва бошқа оптимал усул ва воситаларини тадкик ва жорий килиш зарурияти янада кенгаймокда. Бу борада фойдали энтомофаглардан кенгрок фойдаланиш, янги турдаги юкори самарали микробиологик ва пиретроид асосга эга препаратлар яратиш хамда уларнинг турли янги замонавий хамда такомиллашган препаратив шаклларини ишлаб чиқиш долзарб бўлиб ҳисобланади.
Узбекистан Республикасининг янги тахрирдаги «Ветеринария тўғрисида»ги қонуни, Узбекистан Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сонли «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рагбатлантиришни кучайтириш хамда чорвачилик махсулотлари ишлаб чикаришни кенгайтириш борасидаги кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сонли «2016-2020 йилларда қишлок хўжалигини янада ислоҳ килиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ҳамда бошка меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади чорвачилик хўжаликларида кўп учрайдиган ва соҳа ривожига жиддий зарар келтирадиган зоофил хашаротлар ва эктопаразитларга карши экологияга, табиий флорага ҳамда ҳайвонлар организми учун безарар бўлган янги восита ва усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
зоофил ҳашаротларга қарши курашишда қўлланилиши мумкин бўлган энтомофаглар янги турлар билан бойитилди ва уларнинг 19 та тури хамда муҳим турлар (Spalangia cameroni) биологияси аниқланган.
самарали энтомофаглардан биоматериал олиш технологияси ишлаб чиқилган;
Bacillus thuringiensis var.thuringiensis «УзВИТИ М №1» маҳаллий бактерия штаммини кўпайтириш усуллари ишлаб чикилган;
Bacillus thuringiensis гуруҳига мансуб бўлган бактериялар маҳсулоти (продуцента) - биоинсектициднинг юқори энтомоцид хусусиятга эгалиги аниқланган;
«ЎзВИТИ М №1» биоинсектицидини қўйларнинг эктопаразитлари ва эстроз касаллигига карши самарадорлиги аникланган;
экспериментал тадкиқотлар натижасида 25 фоизли маҳаллий циперметрин препаратами қўлланиш доираси кенгайтирилган (зоофил ҳашаротларга, эктопаразитларга нисбатан);
25 фоизли маҳаллий циперметрин препаратининг чорва ҳайвонларининг эктопаразитларига нисбатан инсектицид фаоллиги аникланган.
Хулосалар
1. Узбекистан зообиоценозлари (иккиламчи биоценоз ёки чорвачилик фермалари) шароитида 27 турга мансуб патоген эктопаразит хамда инфекция ва инвазия тарқатувчи зоофил ҳашоратлари тарқалган бўлиб, шулардан M.d. vicina доминант, S. calcitrans субдоминант турлар ҳисобланади. P.alternata, S.pallidivcntris, C.supplicans, S.fuscipes Узбекистан зоофил чивинлари фаунасида янги турлар ҳисобланади.
2. Тадкиқотлар натижасида копробионтларда зоофил хашаротларнинг 19 турдаги (4 таси тадкикотларда янги энтомофаг сифатида аниқланди) паразит энтомофаглари учраши аниқланди. Улардан S.nigroaenea доминант, S.cameroni, M.raptor турлари субдоминант мавкега эгадирлар. Улар табиатда 10 турдан ошиқ зоофил чивинларни биологик регуляциясида иштирок этади.
3. S.cameroni онтогенези икки босқичда, яъни эмбриональ (тухум кобиги ичида) ва постэмбриональ (тухум қобиғидан ташқарида) ривожланиш йўли билан кечади. Кейинги боскичда тўлиқ метаморфазали ўзгаришларни (Holometabolo) личинка, ғумбак (паразит пилласи ичида) ва имаго фазаларини ўтайди.
4. S.cameroni тухум бошқа шу авлодга мансуб бўлган турларнинг тухумларидан а) хажми кичикрок (0,496 ± 0,005 х 0,197 ±0,008 мм), б) ўзаги (ядроси) ёйилган (диффуз) холда, в) олдинги окиш кисми, энсиз марказий ок кисми, кейинги ёруғ ва тиник бўлмаган оралиқ қисмлари билан фарк килади.
5. S.cameroni личинкалари гименоптероид типда бўлиб, хўжайин организмида (пилласи ичида) ривожланади. Танаси хамда мандибуласини ўлчамлари, ички органларини ривожланиши билан фарк килади. Жумладан, биринчи ёшдаги личинкалар танасида бўртиқчалар йўк, иккинчи ёшдаги личинкаларда бўртиқчалар ўрни кўрина бошлайди, учинчи ёшдагисида бўртикчалар яхши тарақкий этган бўлади, трахеяси биринчи ёшдаги личинкада ривожланмаган, иккинчи ёшдагисида аниқ кўриниб шохланган, учинчи ёшдагисида эса янада мукаммаллашган бўлади.
Биринчи ёшдаги личинкаларнинг ривожланиши хаво харорати 24-26 даража бўлганда 4-5 кунда, иккинчи ёшдагиси 2,5-3 кунда, учинчи ёшдагиси 4-5 кунда кечади, унинг тўлиқ метаморфози 31 -34 кунда юз беради.
6. Урғочи паразитнинг жинсий тузилмаси яхши ривожланган бўлиб ўлжасининг танасига биттадан етитагача тухум қўяди, умри давомида ўртача 11-12 та авлод беради, 14 тагача хўжайинни зарарлаб нобуд килади. Бошқа кушандалардан (жумладан М. raptor дан) фаркли намлиги 60-80 фоиз бўлган субстратларда 9-10 см чукурликгача жойлашган ўлжаларини зарарлай олади. 5 даражадан паст хароратда сақланган хўжайин ғумбакларини зарарламайди.
7. S.cameroni табиий популяциялари зообиоценозларда 16,0 фоизгача, махсус ўтказилган эксприментларда эса зарарли чивинлар сонини 35,5 фоизгача камайтиради. Бу кушандани чорвачилик ферма (мулк шаклидан каътий назар) ва комплексларида зофил чивинларнинг сонини регуляция килишда биологик восита (энтомофаг) сифатида самарали кўллаш мумкин.
8. Bacillus thuringiensis штаммининг Thuringiensis варианти асосида тайёрланган махаллий УзВИТИ м №1 бактерия штаммидан тайёрланган биоинсектициднинг 1,5 фоизли сувли суспензияси қўйларнинг эктопаразитларига карши 82,4-87,8 фоиз, маллофагларга карши 78-90 фоиз, бовиколаларга эса 97,5 фоиз энтомоцид самара берди.
9. Махаллий УзВИТИ М №1 бактериал биоинсектициди битоксибациллин каби кўйлар организмига турли хил усуллар билан юқори дозаларда юборилганда хам салбий таъсир кўрсатмаслиги аниқланди.
10. Махаллий штамм ЎзВИТИ М №1 биоинсектицидини кўйларнинг эктопаразитозлари ва эстроз касалликларига карши экология, инсон ва хайвонлар соглигига хавфсиз микробиологик препарат сифатида кенг кўллаш мумкин.
11. Маҳаллий фитоасосли пиретроид циперметрин эктопаразитларга қарши энг самарадор препарат бўлиб хлорофосга нисбатан эктопаразитларга 39-56 баробар купли таъсир этади.
12. Эктопаразитларга карши қўйларни дорилаганда 25 фоизли циперметрин препаратининг 0,015 фоизли сувли эритмаси 50-100 мл/бош ҳажмда, биноларни дезинфекция қилганда тахтали ва ғиштли юзаларга 50-100 мл/м2 ҳажмда, шувалган (штукатуркали) юзаларга 150-200 мл/м2 ҳисобида қўллаш тавсия этилади.
13. Махаллий циперметрин препарата ҳайвонлар организми учун ингаляцион, эмбриотоксик, тератоген, мутаген, канцероген таъсирга эга эмас, холинэстераза фермента активлигини пасайтирмайди (ВОЗ қўлланмаси). Препарат одам ва қишлоқ хўжалик ҳайвонларнинг табиий ўчоқли, трансмиссив (ўлат, геморрагик иситма, туляремия, кана энцефалита, безгаг, лейшманиоз ва бошк.) касалликлари қўзғатувчларининг Vector тарқатувчиларига карши курашда қўлланилиши мумкин.
14. Энтомофаглар, «ЎзВИТИ М №1» биоинсектициди, битоксибациллин, ўсимлик пиретроиди циперметринни қишлоқ хўжалик хайвонлари ва чорвачилик биноларини (биоценоз, зообиоценоз) патоген паразитлари ва зоопаразитозларига карши интеграциялашган тизимини яратишда самарали қўлланилиши мумкин.

97-100 80 0

Қишлоқ хўжалиги тармоқларини модернизациялаш шароитида ерлардан интенсив фойдаланишнинг ўрни ва Жиззах вилояти Бахмал туманидаги интенсив боғларни қайта жойлаштириш

О Амирбеков

Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги тармоқларида ерларда фойдаланишни такомилаштириш бизннг асосий вазифамиздир. Ушбу мақола ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш хамда Жиззах вилояти Бахмал туманида интенсив боғларни жойлаштириш ва интенсив боғларни мунтазам сонини ошириб боришда бир қанча таклиф ва тавфсиялар бериб ўтилган.

158-168 102 0

Қишлоқ хўжалиги ерларини солиққа тортишда ер рентасининг роли

Зафаржон Файзуллаев

Мақолада ер рентаси назарияси, аграр ва ер ислоҳоти жараёни ҳақида шунингдек, ҳозирда хорижий мамлакатлар шу жумладан, МДҲ давлатларининг ер солиғини ундириш тажрибалари, дифференциал рентани шакллантирувчи омиллар бўйича ер солиғи тизимини такомиллаштириш ва унинг аҳамияти, ер солиғининг қишлоқ хўжалигидаги ўрни ва аҳамияти ҳамда ерларнинг норматив қийматини баҳолаш тизимларининг ўзаро боғлиқлиги ва таҳлили, ягона ер солиғининг қишлоқ хўжалиги ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва тупроқ унумдорлигини оширишдаги ўрни ва ягона ер солиғи тизимидаги маълум камчиликлар ёритиб ўтилган. Изланиш давомида амалдаги ер солиғи тизимини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилган ҳамда улар асосида таклиф ва тавсиялар берилган.

26-28 82 0

Қизилқум шароитида қора рангли қоракўл қўйлари ирсиятини ўрганиш натижалари

A Газиев , Фазилов Фазилов , Б.С. Маматов

Мақолада Қизилқум шароитида қора рангли қоракўл қўйларининг ирсиятини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари келтирилган

208-209 71 0

Қашқадарѐ вилояти адир яйловларининг ҳосилдорлик динамикаси

У.Ў. Рахимов

Мақолада Қашқадарё вилоятининг адир яйловлари ҳосилдорлиги бўйича маълумотлар баён қилинган.

336-342 140 0

Қатор ораларига ишлов беришда қўлланиладиган фермерларбоб, комбинациялашган, чопиқ култиватор чукур-юмшаткич

Т Худойбердиев , М Холдаров

Барча мамлакатларда экинлардан юқори ҳосил олиш учун ресурстежамкор иш унуми юқори, бажарилаётган ишнинг сифати талаб даражасида бўлувчи қишлоқ хўжалик машиналарини ишлаб чиқишга эътибор берилмоқда.

Республикамизда асосий экинлардан бири бўлган пахтанинг хосилдорлигини орттириш учун янги-янги технологиялар қўлланилмоқда ва шу технология асосида ишловчи фермерларбоб бўлган техникалар ишлаб чиқилмоқда. Охирги йиллдарда пахта етиштириш технологиясига кирибкелаётган технология ғўза қатор ораларига чуқур ишлов берувчи технологиядир. Бу технологияни амалга ошириш учун қатор орасида ишлай оладиган тракторга агрегатланган чуқур юмшаткичлар ғўза қатор ораларига алохида кириб юмшатмоқда. Мазкур мақола комбинациялашган чопиқ култиватор чукур-юмшаткич тўғрисида. 

157-159 141 0

Қарнабчўл шароитида черкез уруғларининг маҳсулдорлик кўрсаткичлари

А.С. Бобаева, Х.Э. Солиев, Б.Х. Рафиев

МақоладаПалецкий ва Рихтер черкезиуруғларининг Қарнабчўл шароитидаги маҳсулдорлик кўрсаткичлари тадқиқот натижалари баён қилинган.

259-262 94 0

Ғўза қатор оралиқларига турли культиваторларда ишлов беришнинг тупроқ агрофизикасига таъсири

Ш Саломов , Ю Мухаммадов

Мазкур мақолада турли қатор оралиқларида ғўза парваришлашда ҳамда қатор оралиқларига ишлаб чиқаришда қабул қилинган КХУ-4Б ва фрезерли культиваторларда ишлов беришнинг тупроқ ҳажм оғирлиги ҳамда ғоваклигига таъсири бўйича маълумотлар келтирилган.

88-89 132 0

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ ДОИРАСИДА МОЛИЯ БОЗОРИНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ ТАДБИРКОРЛИКНИ ТЕНГ РАҚОБАТ ШАРОИТЛАРИНИ ЯРАТИШ ҲАМДА ЯШИРИН ИҚТИСОДИЁТ УЛУШИНИ ҚИСҚАРТИРИШ ЙЎЛАРИ

Умид Нормурзаев
Ўзбекистон Республикасининг 2023 йилги солиқ қонунчилик ҳужжатларига
киритилган асосий ўзгариш ва солиқ имтиёзлари бериш тартибини такомиллаштириш
уларга янгича ёндашувларни жорий этиш орқали бозор хизматлари ҳажмини ошириш,
аҳолига янги иш ўринларини яратиш имкониятлари кенгайтириш муҳум
вазифалардан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда мамлакатни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида иқтисодиётни эркинлаштириш,
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга тенг рақобат шароитларига эга
бўлган ягона иқтисодий маконни шакллантириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар
амалга оширилмоқда.
195-198 46 0

Яйловлар ҳосилдорлигини оширувчи янги ўсимлик турлари

Иззатило Эшматов
Чўл ва тог шароитида A. canescens ва A. undulata ўсимликларининг хўжаликбоп хусуситялари: яшовчанлик, йиллик ўсиш суратлари, шохланиш, хашак, ypyr ҳосилдорлиги кўрсаткичлари бўйича истиқболлиўсимлик туралари ҳисобланади.