STARS International University
143
Annotatsiya:
Maqolada Erkin Vohidovning badiiy so‘zni idrok etish hamda uning ma’no
qirralari va qatlamlarini o‘rganish borasidagi izlanishlari tahlilga tortilgan. So‘zlarning ma’no
munosabatlari, tarjimalardagi tafovutlar, mumtoz so‘zning o‘ziga xos jihatlari o‘rganilgan.
Kalit so‘zlar:
so‘z ilmi, shoir, qasida, doston, muallif mahorati.
Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовни кўпчилик, асосан, шоир сифати-
да билади. Ҳақиқатда, Э. Воҳидов бир қанча шеър ва достонлари билан катта
шуҳрат қозонган.
Шу билан бирга, шоирнинг сўз илми борасидаги изланишлари ҳам эъти-
борга сазовордир. “Сўз латофати” китоби [1] Эркин Воҳидовнинг сўз илми
борасидаги изланишлари натижаси ҳисобланади.
“Сўз латофати” мен учун, чин маънода, Эркин Воҳидовни яқиндан таниш
бўлди. Мактабда ҳаёти ва ижоди билан қисман танишганмиз, “Нидо” досто-
ни, “Ўзбегим”, “Инсон” қасидаларини ёдлаганмиз. Фақат бунинг ўзи шоирни
яқиндан билишга камлик қиларкан. Лекин шу китобни ўқиш асносида фақат
мактаб дастурининг ўзи билан чекланганимга, бошқа китобларини ҳам топиб
ўқимаганимга афсусландим. Китобдаги ҳар бир мавзу, ҳар бир ёдга олинган
хотира, ҳар бир қочирим нонга сариёғ сурилгандек бир-бирига мос, ўқувчи-
ни зериктирмайдиган, меъдага тегмайдиган ва, аксинча, хуш ёқадиган тарзда
ёзилганки, бунинг учун Эркин Воҳидов маҳорати ҳақида бирор гап айтишга
ожизман. Ўқиш давомида фақатгина сўзга доир масалалар эмас, ўзбек мақол-
лари тарихи, тошбақанинг қандай қилиб мошкичирига айлангани, бўйинбоғ
воқеаси, мушук омбордан келиши ҳақидаги хотиралар юзга табассум бағи-
шлайди.
Ўткир Ҳошимов “Дафтар ҳошиясидаги битиклар” китобида шундай жум-
лаларни келтирганди: “Асар ўқиётганингизда жиндай табассум қилсангиз,
билингки, ўша саҳифаларни қаламкаш ростмана кулиб ёзган. Китоб ўқиёт-
ганингизда кўзингизга бир қатра ёш келса, билингки, қаламкаш ўша саҳифа-
ларни ростмана йиғлаб ёзган” [2].
Ҳаётдан таъсирчанлигим сабабми ё бу китоб ўзига шу даражада маҳлиё
қилганиданми – Эркин Воҳидов билан кўришишни, ушбу китоб учун ташак-
кур айтишни ва суҳбатларини олишни ният қилдим. Лекин...
Кунларнинг бирида телефоним жиринглади. Турмуш ўртоғим Эркин Воҳи-
дов вафот этгани ҳақидаги хабарни етказди.
Шундан сўнг шоирга чин мухлис сифатида қаерда у инсон ҳақида маълу-
мот кўрсам, албатта, ўқийдиган бўлдим. Бу орада “Ўзбекистон адабиёти ва
MAHLIYO MUHAMMADALIYEVA,
O‘zbekiston, Toshkent
SO‘Z
ZARGARI
https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp143-144
Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion
rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil.
144
санъати” газетасида шоирнинг таваллуди муносабати билан мақолалар чоп
этилди. Улар орасида Дўрмонда ўтказилган шоирлар учрашуви ва унда Эр-
кин Воҳидовнинг шоирларга атаб ёзган ҳазил шеърлари мени чинакамига
ҳайратга солди. Ёзувчи Ўткир Ҳошимов, Дадахон Нурий, Улуғбек Ҳамдам,
Маҳмуд Тоир каби инсонларнинг нафақат ижоди, балки туғилиб ўсган жой-
ларигача тўртликларда жам қилиниши Эркин Воҳидовнинг сўзга шу қадар
усталиги ва маҳоратидан далолат бериб турарди.
Улар орасида халқ шоири Омон Матжонга атаб ёзилгани мен учун энг се-
вимлисидир.
Ўзбек азал-абад ғазал шайдоси,
Айниқса, шеърпараст Хоразм томон.
Ана, келиб қолди лазги садоси:
“Омон-эй, омон” [3].
Ҳурматли шоиримиз битта сўз билан ҳам ўзининг сафдош дўсти – шоир
Омон Матжонни, ҳам Хоразм халқ қўшиғига айланиб кетган лазгини ифода
этган эди. Сўзни шу қадар усталик билан ишлатиш ҳақиқий маҳорат бўлса
керак.
Орадан бироз вақт ўтиб, шахсий кутубхонамиз яна бир китоб билан бой-
иди. Бу шоирнинг танланган асарлари тўплами бўлиб, унда турли йилларда
ёзилган ва жуда кўп мавзуларни ўзида жамлаган шеърлар ўрин олган. Улар
орасида ярим ҳазил, ярим чин тариқасида ёзилган биргина тўртлик менда
катта таассурот қолдирди:
Аёл хатосидан кулган хатодир,
Тортишган ундан ҳам улкан хатодир.
Аёл ҳеч бир баҳсда енгилмас тилсим,
Уни фақат севиб қилурлар таслим [4].
Назаримда, шоир инсон хулқ-атворининг моҳир ва зийрак билимдони си-
фатида эркак ва аёл ўртасидаги мутаносиблик, ўзаро муомала-муносабат-
ларда қандай йўл тутиш тўғри бўлиши ҳақида нозик тавсия бераётгандек.
Эркин Воҳидов ҳақида ўқиганларим, билганларимни мен каби фақатгина
мактаб дарсликлари билан чекланиб қолаётган ўқувчи ука-сингилларимга
улашгим келди. Менинг мутолаага бўлган қизиқишимни оширган “Сўз лато-
фати” китобини эса мактабда она тили ва адабиёт фанидан дарс берган ўқи-
тувчимга совға қилишни кўнглимга тугиб қўйдим.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Воҳидов Э. Сўз латофати. – Т.: “O‘ZBEKISTON” НМИУ, 2014.
2. Ҳошимов Ў. Дафтар ҳошиясидаги битиклар. Электрон китоб. www.ziyo.
uz.
3. Воҳидов Э. Сайланма. – Т.: “Sharq” нашриёт-матбаа акциядорлик компа-
нияси Бош таҳририяи, 2016. – Б. 659.
4. Воҳидов Э. Сайланма. – Т.: “Sharq” нашриёт-матбаа акциядорлик компа-
нияси Бош таҳририяи, 2016. – Б. 650.