Barcha maqolalar
Қорақалпоғистоннинг доривор ва асал-ширали ўсимликларининг ҳозирги ҳолати ва улардан оқилона фойдаланиш йўллари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда инсон саломатлигига хавф соладиган касалликларнинг 20000 дан ортик тури мавжуд бўлиб, уларни даволашда 15000 дан кўпроқ дори-дармонлар қўлланилади. Бу каби дориларни тайёрлашда 3000 номдаги хомашёлар ишлатилади ва уларнинг 35% дан ортиғи ўсимликлардан олинади. Шунга кўра, доривор ўсимлик турларини инвентаризациялаш, ресурсларини бахолаш ва ишлаб чикариш учун истиқболли турларини аниклаш долзарб масалалардандир.
Бугунги кунда жаҳондаги ботаник тадқиқотлар ўзига хос хўжалик аҳамиятига эга ўсимлик гуруҳларини аниқлаш, ресурсларини баҳолаш, амалиётда фойдаланиш ва мухофаза чора-тадбирларини ишлаб чиқишга қаратилган. Сўнгги йилларда ахоли сонининг ошиши доривор ўсимликлар ҳамда табиий асал ва асалари маҳсулотларига бўлган талабнинг ҳам ортишига олиб келмокда. Бу ўринда, этноботаник тадкикотлар асосида ҳудудларнинг доривор ўсимликлар таркиби аниклаш, асал-ширали турларини ажратиш, уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш аҳолини доривор ва озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини кондиришга хизмат қилади. Шунга кўра, доривор ва асал-ширали ўсимликларни инвентаризациялаш, конспектини тузиш, истикболли турлар захиралари ва йиғиш мумкин бўлган майдонларини аниқлаш, доривор ўсимликларни касаллик гуруҳларига қараб таснифлаш муҳим илмий-амалий аҳамиятга эга.
Республикамиз мустақилликка эришгач, муҳим хўжалик аҳамиятига эга ўсимликларни инвентаризациялаш борасида кенг кўламли ислоҳатлар олиб борилиб, бу борада, айниқса, мавжуд доривор ўсимликлардан фойдаланиш, асалчил ўсимликларни экиб кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, доривор ўсимликлар етиштиришга ихтисослашган фарм-зоналар ташкил этиш, доривор ва асалчил ўсимликлар ассортиментини кенгайтириш ва хомашё базасини яратиш борасида муҳим натижаларга эришилди. Шу билан биргаликда, табиий худудлар, хусусан Қоракалпоғистон доривор ва асал-ширали ўсимликлари флорасини аниклаш, рўйхатини тузишга етарлича эътибор каратилмаган. Эркин иктисодий фарм зоналарини ташкил этишда' «саноат плантациялари ташкил қилиш учун доривор ўсимлик турлари рўйхатини ишлаб чикиш» хамда Узбекистан Республикасида асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирларида2 «асаларичилик хўжаликларининг озука базасини мустаҳкамлаш» вазифалари белгилаб берилган. Ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда, биофаол моддаларнинг янги манбалари сифатида Қорақалпоғистон доривор ўсимликларни аниклаш, асал-ширали ўсимликлари рўйхатини тузиш, мавжуд ресурсларини баҳолаш ва ишлаб чикаришга жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш муҳим аҳамиятга эта.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 3 майдаги ПФ-5032-сон “Нукус-фарм”, “Зомин-фарм”, “Косонсой-фарм”, “Сирдарё-фарм”, “Бойсун-фарм”, “Бўстонлик-фарм” ва “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида” ги фармони, 2017 йил 20 апрелдаги ПК-2911-сон “Республика фармацевтика саноатини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори, 2017 йил 16 октябрдаги ПҚ-3327-сон “Узбекистан Республикасида асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг максади Қоракалпоғистондаги доривор ва асал-ширали ўсимлик турларини аниқлаш ҳамда истиқболли доривор ва асал-ширали ўсимликларнинг хомашё захираларини баҳолашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Қорақалпоғистонда доривор ўсимликларнинг 63 оила, 240 туркумга кирувчи 444 турининг, асал-ширали ўсимликларнинг 42 оила, 125 туркумга тегишли 207 та турининг рўйхати тузилган;
турларнинг таркалиши, ҳаётий шакллари, ареал типлари, экологик гуруҳлари бўйича тарқалиши аниқланган;
доривор ўсимликларнинг халқ табобатида ишлатилиши бўйича этноботаник маълумотлар асосланган;
доривор ўсимликларнинг 261 тури ошқозон-ичак касалликларида, 171 тури паразитли касалликларда, 151 тури юрак-қон томири касалликларида ишлатилиши аниқланган;
доривор флоранинг 46% ни МДҲ ва Шаркий Осиё давлатлари илмий тиббиёти ва халқ табобатларида қўлланилишини ўзаро ўхшашлиги очиб берилган;
истикболли 5 тур асал-ширали ва 8 тур доривор ўсимликларнинг хомашё захиралари аниқланган.
Хулосалар
«Қорақалпоғистоннинг доривор ва асал-ширали ўсимликларининг ҳозирги ҳолати ва улардан оқилона фойдаланиш йўллари» мавзусидаги диссертация иши бўйича олиб борилган тадқикотлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида доривор ўсимликларнинг 63 оила ва 240 туркумга мансуб 444 та, асал-ширали ўсимликларнинг эса 42 оила, 125 туркумга мансуб 207 та тури таркалган.
2. Доривор флорадаги ёпиқ уруғли ўсимликларнинг кўпчилик қисмини -(437 тур; 98,5%), шунингдек, 86,26% (383 тур) икки паллали ўсимликлар ташкил этади. Флорадаги доривор ўсимликларнинг етакчи (10) оилалари жами турларнинг 61,26% (272 тур) ташкил этган: Amaranthaceae (76), Asteraceae (47), Fabaceae (32), Brassicaceae (26), Poaceae (22), Polygonaceae (20), Boraginaceae (14), Catyophyllaceae (14), Apiaceae (11), Ranunculaceae (10). Қорақалпоғистон флорасининг 40% ни доривор ўсимликлар ташкил қилади.
3. Флоранинг 207 тур (18,65%) асал-ширали ўсимликлардан иборат. Асал-ширали ўсимликларнинг асосий систематик гуруҳларининг нисбатида, Magnoliopsida 194 тур (93,72%) ва Liliopsida 13 турни (6,28%) ташкил қилади. Етакчи 12 оилалари 72,46% ёки 150 турларни, шунингдек, 9 та етакчи туркумлар - 27,66% ёки 57 турлардан иборат.
4. Доривор ўсимликлар таркибида терофитлар - 163 тур,
гемикриптофитлар - 154 тур, асал-ширали ўсимликлари эса гемикриптофитлар - 75 тур ва терофитлар - 74 турни ташкил этади. Фанерофит, хамефит, криптофитларнинг Ўрта Осиёдаги бошқа маҳаллий доривор флораларга нисбатан кам таркалганганлиги флоранинг нисбатан кургокчил эканлиги билан изоҳланади.
5. Флорада доривор ўсимликлар 7 синф 23 типи, асал-ширали турларнинг эса 7 синф 17 типига мансуб ареаллари мавжуд. Доривор ўсимликларнинг 137 тури (30,85%), асал-ширали ўсимликларидан 56 тури (27,04%) Қадимги Ўртаер синфига мансубдир.
6. Доривор ва асал-ширали ўсимликлар аксарият кисми псаммофит (56,1% - 56,03%) ва петрофитлардан (35,8% - 36%) ташкил топтан бўлиб, бу флоранинг ҳудуд тупрок-иқлим шароитларига мос келади.
7. Қорақалпоғистон ҳудудидаги 203 турдаги (46%) доривор ўсимликлар МДҲ давлатлари, Хитой, Корея ва Япония илмий тиббиёти ва халк табобатларида ўхшаш касалликларни даволашда қўлланилиши, касалликларни келиб чиқиши ва шарқ анъанавий табобатида доривор ўсимликларни ишлатиш усулларини ўзаро яқинлигини изохдайди.
8. 444 турдаги доривор ўсимликлар 20 та асосий касаллик гурухдарида фойдаланилади. Энг кўп сондаги доривор ўсимликларни ошқозон-ичак (261 тур) ва паразит касалликларида (171 тур) ишлатади.
9. Қорақалпоғистон доривор флорасида Alhagi pseudalhagi ишлатиладиган захираси 368,31 т., Anabasis aphylla - 143,62, Artemisia scoparia - 146,40, Glycyrrhiza glabra - 1591,40, Ferula foetida - 161,41, Peganum harmala - 354,20, Salsola richteri -1208,16 ва Spaerophysa salsula - 28,91 т.ни ташкил этади. Флорада асал-ширали ўсимликлардан: Alhagi pseudalhagi - 2943,20 т_, Glycyrrhiza glabra - 157,08, Ferula foetida - 218,25, Capparis herbacea - 56,55, Halimodendron halodendron - 233,70 тонна асал олиш мумкин.
10. Қоракалпоғистон доривор флорасида 4 тур (Colchicum kesselringii Rcgel, Malacocarpus crithmifolius (Retz.) C.A.Mey., Zizyphus jujuba Mill., Vitis vinifera L.) Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”на киритилган. Доривор флорада 23 камёб турларнинг 6 тури (26%) тўкай ўсимликларидан иборат.
11. Қоракалпоғистондаги истиқболли 8 та доривор ва 5 та асал-ширали ўсимликларнинг хомашё захиралари акс этган ГАТ хариталар доривор ўсимлик захираларидан оқилона фойдаланиш ва асаларичиликни ривожлантириш учун тавсия этилади.
Қизилқумнинг ем-хашак ўсимликлари ва улардан фойдаланиш истиқболлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Дунёда аҳоли сонининг тез суратларда ошиб бориши, қишлок хўжалиги маҳсулотлари, хусусан чорвачилик махсулотларига бўлган талабнинг хам тобора ўсишига олиб келмокда. Чорвачилик учун озиқа базасининг чекланганлиги ва айникса, яйлов чорвачилиги учун ем-хашак базасининг такчиллиги мавжуд табиий яйловзорлардан самарали фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқишни талаб этади. Dy ўринда, табиий яйловлардаги ем-хашак ўсимликларни аниқлаш, юқори озиқабоп турлардан кенг фойдаланиш ва чорвачилик базасини мустахкамлаш чора-тадбирларини йўлга кўйиш долзарб муаммолардандир.
Жаҳонда чорва молларини қарийб йил давомида тайёр озиқа билан таъминлайдиган чўл яйловларининг ем-хашак ресурслари имкониятини баҳолаш ва инқирозга учраётган яйловлар ҳолатини яхшилашга алохида эътибор қаратилмокда. Айниқса, турли омиллар таъсирида чўл яйловлари ўсимликлар қопламида юз бераётган ўзгаришлар ем-хашак флорасини тўлиқ инвентаризациялаш ва улардан оқилона фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқишни талаб этади. Бу ўринда, Марказий Осиёда алоҳида ахамиятга эга бўлган Қизилқум яйловлари флорасининг Эрон, Кавказ, Шимолий Ўрта Осиё ва ҳатто Қашқар-Шинжанг флоралари билан якин боғлиқлиги кенг экологик диапозонли ем-хашак турлардан деградацияга учраган майдонлар фитомелиорациясида фойдаланиш истиқболларини белгилаб беради. Шунингдек, чорва моллари учун янги озука манбаларини топиш ва ундан самарали фойдаланиш борасида Қизилқумнинг Орол денгизининг куриган туби қисмида вужудга келган табиий яйловлардан унумли фойдаланишни йўлга кўйиш бугунги кун талабига хамоҳангдир. Шунга кўра, Қизилкумнинг ем-хашак ўсимликларини аниклаш, хўжалик-ботаник гуруҳларга ажратиш, Орол денгизининг куриган туби ўсимликлари харитасини тузиш, тузга чидамли истикболли турларини амалиётга жорий этиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Ҳозирги кунда республикамизда чорвачилик тармоғини ривожлантириш учун чорвачилик озика базасини мустаҳкамлаш ва истикболли ем-хашак турларни амалиётга жалб этишга алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада, жумладан, ем-хашак экинларининг янги навларини яратиш, ноанъанавий ем-хашак ўсимликларни интродукция қилиш ва инкирозга учраган яйловлар ҳосилдорлигини ошириш борасида муайян натижаларга эришилди. Шу билан бирга, чўл яйловларидан унумли фойдаланиш ва яйлов чорвачилигини янада ривожлантириш учун Қизилқум ем-хашак ўсимликларини аниклаш ва улардан фойдаланиш истиқболларини баҳолаш бўйича илмий асосланган натижалар талаб этилмокда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Чорвачилик ва баликчилик тармоқларининг озука базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида’ «... чорвачилик тармоғи озуқа базасини тизимли асосда мустаҳкамлаш, чорвачилик хўжаликлари ва ташкилотларини юқори сифатли озуқа билан барқарор таъминлаш» вазифалари белгилаб берилган.Ушбу вазифалардан келиб чиққан холда, жумладан, Қизилқум ем-хашак ўсимликлари тур таркибини аниқлаш, ейилувчанлик кўрсаткичи бўйича баҳолаш, яйловлардан тизимли фойдаланишни йўлга кўйиш мақсадида ем-хашак ўсимликларнинг биотоплар бўйича тақсимланишини асослаш, яйловларнинг камёб ва йўколиб бораётган турларини аниклаш, тузга чидамли истикболли ем-хашак турларни инқирозга учраган яйловлар холатини яхшилаш тадбирларига жорий этиш муҳим илмий-амалий ахамият касб этади.
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 409-сон «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 18 октябрдаги 845-сон «Чорвачилик ва балиқчилик тармоқларининг озуқа базасини мустахкамлаш чора-тадбирларида тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Қизилқум ем-хашак ўсимликлари флорасини аниқлаш ва истиқболли турларини танлаш асосида инкирозга учраган яйловлар ҳолатини яхшилаш йўлларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Қизилқум ҳудудида таркалган юксак ўсимликларнинг 68 оила ва 345 туркумига мансуб 908 тур ем-хашак ўсимликларининг рўйхати тузилган;
Ғарбий-Памиролой ва Ғарбий-Тёншон флораси базасида Қизилкум эндемизмининг прогрессив хусусияти исботланган;
Қизилқум ем-хашак флорасида бир йиллик ўсимликларнинг устунлиги мазкур ҳудуд яйловларига антропоген босимнинг кучаяётганининг хавотирли индикатори эканлиги аниқланган;
Ўрта Осиё яйловларида шўрадошлар ва астрадошлар оилалари вакилларининг муҳим ахамиятга эгалиги асосланган ва уларнинг хўжалик аҳамиятига кўра алоҳида гурухдар сифатида ажратишнинг мақсадга мувофиклиги исботланган;
Қизилқум яйловларида таркалган 6 та камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлар 35 та ценопопуляцияларининг экологик-фитоценотик тарқалиши аникланган ҳамда ценопопуляцияларнинг структуралари очиб берилган;
Орол денгизининг қуриган тубида ўсимликлар қопламининг 4 типи ва 11 формациясига мансуб 30 та ассоциация ва уйғун бирликлар аниқланган;
Орол денгизининг қуриган тубида фитоценозларнинг бирламчи сукцессиясининг асосий механизмлари очиб берилган;
фан учун 3 та янги тур (Allium rinae F. O.Khass., Shomuradov et Tojibaev, A. ravenii F. O.Khass., Shomuradov et Kadyrov, Astragalus kuldzhuktauense F.O.Khass., Shomuradov & Esankulov) аникланган.
Хулосалар
“Қизилкумнинг ем-хашак ўсимликлари ва улардан фойдаланиш истиқболлари” мавзусидаги фан доктори (DSc) диссертацияси бўйича олиб борилган тадкикотлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Қизилқумнинг ем-хашак флораси юксак ўсимликларнинг 68 оиласи ва 345 туркумига мансуб 908 турни ўз ичига олади. Мазкур флора спектрида етакчи ўринларни Chenopodiaceae (148 тур), Asteraceae (112), Роасеае (106), Fabaceae (67), Brassicaceae (67), Polygonaceae (59), Boraginaceae (37), Caryophyllaceae (33), Lamiaceae (24) ва Apiaceae (21) оилалари эгаллайди. Етакчи туркумлар спектрини Astragalus (40 тур), Calligonum (34), Salsola (29), Artemisia (19), Cousinia (16), Climacoptera (15), Suaeda (15), Polygonum (15), Atriplex (12) ва Allium, Ferula, Halimocnemis, Convolvulus (10 тадан) ташкил этади.
2. Ғарбий-памиролой ва ғарбий-тёншон флораси базасида Қизилқум эндемизмининг ёш прогрессив характери исботланди. Бошқа томондан эндемик ва субэндемик таксонлар Кичик Осиё орқали Африка флораси билан боғланган чўл флорасининг реликтлари сифатида Қизилқум флорасининг ядросини ташкил этиши қайд этилди.
3. Қизилкум яйловлари флораси келиб чиқишига кўра қадимгиўртаер флорасига хос бўлиб, эрон, кавказ ва шимолий-ўртаосиё ва ҳатто қашқар-шинжанг флоралари билан яқин боғлиқлиги мазкур ҳудудлар учун умумий ва эндем турларни фитомелиоратив ишларда фойдаланиш истикболларини кўрсатади.
4. Ем-хашак турлар таркибининг асосини бир йиллик таксонларнинг ташкил этиши (41,1%) ўрганилган ҳудуд яйловларига антропоген босимнинг кучайиб бораётганини хавотирли индикатори ҳисобланади.
5. Табиий ем-хашак ўсимликларнинг хўжаликдаги аҳамиятига кўра груҳлашда шўрадошлар ва қоқидошлар оиласи вакилларини алоҳида гуруҳларга ажратишнинг максадга мувофиқлиги исботланди. Бу мазкур оилаларнинг тур таркибининг юкорилиги билангина эмас, балки уларнинг табиий яйловлардаги доминантлиги билан изохданади.
6. Қизилкум қолдиқ тоғлари бошқа экотопларга нисбатан ем-хашак ўсимликларига бой бўлиб, мазкур экотопда Қизилқум флорасининг 48.9% ёки колдик тоғлар флорасининг 90.1% (514 тур) учрайди.
7. Қизилқумнинг 6 та камёб турларининг (Iris hippolyti, Scorzonera bungei, Lepidium subcordatum, Stipa aktauensis, Ferula kyzylkumica ва Eremostachys eriolarynx) барча ценопопуляциялари нормал ҳолатдалиги, аммо аксарият холатларда тўлиқсиз эканлиги аниқланди. 5. bungei ва L. subcordatum турларининг базавий спектрлари уларнинг назарий спектрларига мос келади ва мазкур турларнинг биологик хусусиятларини намоён қилади, қолган турларники эса экологик-фитоценотик шароитлар ва уруғдан кўпайишнинг доимий эмаслиги ёки ценопопуляцияларнинг сукцессив ҳолатидан келиб чиқиб улар учун характерли спектрлардан фарқ қилади.
8. Ценопопуляциялар ҳолатини комплекс белгилар асосида баҳолаш улар аксарият кисмининг критик ҳолатдалигини кўрсатди. Оптимал ўсиш шароитларда ценопопуляцияларнинг организм ва популяцион белгилари киймати юкори, аммо ҳар доим хам максимал даражага етмаслиги исботланди.
9. Йирик масштабли (М 1:200000) “Орол денгизининг жанубий куриган туби ўсимликлар харитаси” тузилди ва унда ўсимликлар қопламининг 4 типи, 11 формацияси доирасида 30 та картографик бирлик ажратилди. Денгизнинг куриган тубида фитоценозларнинг бирламчи сукцессиясининг асосий механизми сизот сувларнинг минирализацияси ва чукурлиги, рельеф шакли, тупроқнинг литологик таркиби ва қирғокнинг чекиниш тезлигига асосланган экотопик танлов хисобланади.
10. Орол денгизининг куриган туби кўчар кумликларининг мустаҳкамлаш учун Salsola richterii, Ammodendron conollyi, Calligonum setosum, Astragalus villosissimus, Krascheninnikovia eversmanniana ва Artemisia ferganensis турлари истикболли ҳисобланади. Тавсия этилаётган турлар жадал ўсиши, юкори яшовчанлиги, муваффакиятли табиий кўпайиши ва юқори биомасса ҳосил қилиши билан тавсифланади.
Қизилқум шароитида сур ранг қоракўл қўйларини урчитишнинг селекцион-генетик асосларини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Қоракўл кўйларининг терилари дунё бозорида нихоятда харидоргирдир, турли ранг, рангбаранг ва жозибадор махсулотларни етиштириш билан бир қаторда, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий инновацион технологияларни жорий этишни талаб этмокда.
Қоракўлчилик-яйлов чорвачилигининг муҳим тармоғи бўлиб, енгил саноатни хом-ашё билан таъминлашда етакчи ўринни эгаллайди. Бугунги кунда чўл яйлов-чорвачилигини ривожлантириш учун ҳар бир хўжаликнинг биоэкологик холати ва минтақавий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда коракўл кўйларнинг селекцион-генетик хусусиятларини такомиллаштириш, генофондини бойитиш, янги завод типи ва линияларини яратиш зарур.
Қоракўл қўйлари илк бор мамлакатимизда келиб чиқкан маҳаллий зот бўлиб, ўзининг генотипи, аслзотлик белгилари, яъни тери гул хусусиятлари, ранги ва рангбаранглиги, жун тола қоплами сифати билан бошқа кўйлардан ажралиб туради.
Ушбу хусусиятларни эътиборга олган ҳолда, жаҳон бозори талабларига жавоб берадиган, ракобатбардош экспортбоп қоракўл тери маҳсулотларини етиштиришнинг илмий асосларини такомиллаштириш назарий-амалий аҳамиятга эга.
Қоракўл қўйлари асосан кора, кўк ва сур рангларга ажратилади ва улар ўз навбатида бошқа турли рангбарангликларга бўлинади. Мазкур тери ранглари ичида сур рангли терилар алоҳида ўрин эгаллайди, чунки улар жаҳон бозорида ноёб бўлиб ҳисобланади.
Сур қоракўл кўйлари генотипининг келиб чиқишига кўра улар Бухоро, Қоракалпоқ ва Сурхондарё зот типларига бўлинади. Булар ичида Бухоро зот типидаги сур ранг қоракўл кўйлари минтақамизда кенг таркалган бўлиб, экспорт учун асосий маҳсулот манбаи хисобланади. Мазкур ранг қоракўл терилари ички ва ташки мўйна бозорида хам юқори талаб ва эҳтиёжга эга.
Ушбу заруриятдан келиб чиқиб, бухоро сур коракўл кўйлари селекцион-генетик хусусиятларини такомиллаштириш асосида уларнинг айрим биологик ва махсулдорлик белгилари орасидаги боғлиқликни аниклаш, ҳайвонлар ирсий имкониятидан самарали фойдаланиб, уларнинг генотипини мустаҳкамлаш, қоракўл тери ассортиментини кенгайтириш, жозибадорлигини ошириш долзарб муаммо хисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги ПҚ-308-сон «Шахсий, ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, қоракўл териларини ишлаб чикаришни кенгайтириш, унинг сифатини яхшилаш ва ассортиментини бойитиш каби масалаларни бажариш вазифалари мазкур илмий-тадкикотлардан ўрин олган.
Тадқиқотнинг мақсади бухоро зот типидаги сур рангли мавжуд ирсий-генетик хусусиятларини мустаҳкамлаш асосида уларнинг сурувларини такомиллаштириш, янги завод типлари ва сермахсул қўйлар популяция ва линияларини яратиш, экспорт йўналиши бўйича маҳсулот бера оладиган қоракўл қўйлар сурувини яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Қизилқум чўли шароитида сур рангли коракўл қўйлар ирсиятининг қонуниятлари, белгиларнинг ўзаро боғлиқлиги, кўйлар конституциясининг шаклланиши ва ўсиши, ривожланиш билан боғлиқлиги, турли жуфтлаш усулларида ҳаётчанлиги ва маҳсулдорлиги аникланган;
совлиқларни турли озиқлантириш шароитида сур рангининг ифодаланиш даражаси, тери сатҳи юзаси бўйлаб тарқалганлиги ва бошқа маҳсулдорлик кўрсаткичларининг намоён бўлиши очиб берилган;
ҳайвонларнинг сермаҳсул сурувларини яратиш ва мавжудларини такомиллаштириш, экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ва тармок самарадорлигини ошириш бўйича юкори самарали урчитиш усуллари ва жуфтлаш схемалари ишлаб чикилган;
«Ўзбекистон» завод типидаги кумушсимон рангбарангликдаги коракўл қўйлар наслий имкониятларидан фойдаланиш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқилган.
ХУЛОСАЛАР
1. Қизилқум ноқулай чўл шароитида қоракўл қўйлари ўзаро фарқ қилган ва биологик- хўжалик белгилари ирсий асосланган бўлиб, хомила ривожланиш даврида шаклланган ва кейинчалик конституция фарклари сифатида намоён бўлиши бўйича уч гурухга-нозик, мустаҳкам, қўпол типлари шаклланган.
2. Турли конституция типидаги сур қўйлар ривожланишида тирик вазн, ташқи тузилиши, ички органлари, суяги, тери қоплами, хаётчанлиги, авлод колдириш, серпуштлиги каби белгилари ва жундорлиги, гўштдорлиги, тери сифат кўрсаткичлари каби маҳсулдорлик хусусиятлари бўйича бир-биридан фарк қилган.
3. Ўрганилган гурухлар ҳайвонларнинг кўп қисми мустахкам (52,77-53,82%) ва деярли тенг микдорда нозик (24,77-25,86%) ва кўпол типларга (20,31-21,8%) ажратилди. Бу маълумотларни ўтган асрнинг 50-60 йиллари маълумотлари билан солиштириш мустаҳкам типдаги кўйлар салмоғи 20-25 фоизга камайгани, яъни конституция ўзгариши нозиклашиш ва қўполлашиш томонга оғганини англатади.
4. Янги туғилган қўзилар конституцияси тери сатҳи, тери калинлиги, гул узунлиги ва кенглиги, тола қоплами узунлиги, расмдорлиги, ўралган тола узунлиги каби тери сифати кўрсаткичлари бир-бири билан ўзаро боғлиқ. Бу эса қўзилар конституциясидан наслчилик ишида мажмуа белгиси сифатидан фойдаланиш имкониятини кўрсатади.
5. Туғилган даврдаги конституция фарклари суяк, тери ва жун коплами ривожланиш хусусиятлари бўйича катта ёшида хам сақланиб колган; катта ёш қўйларнинг жун узунлиги, кирқими ва айрим тола турларининг ингичкалиги ва морфологик таркиби бўйича нозик типдаги қўйлар жуни - паст кўрсаткичлар, қўпол типдаги қўйлар жуни - юқори кўрсаткичлар, мустаҳкам типдаги кўйлар ўртача ҳолатни эгаллаган ва бу холат қўйларни конституцияси бўйича у ёки бу турга киритиш ва шу асосда селекция-наслчилик ишлари олиб бориш имконини беради.
6. Турли конституция типидаги совлиқлардан олинган кўзиларнинг ирсий белгиларини ўрганиш мустахкам конституция типидаги хайвонлар нозик ва купол типдагиларга нисбатан барқарор наслга беришини кўрсатди; улар барча хисобга олинган белгилар бўйича авлодига ўз белгиларини баркарор берган ва буни мазкур ранг хайвонлари билан наслчилик ишини юритиш жараёнида хисобга олиш зарур.
7. Конституция типини хисобга олган ҳолда, оналар ва авлодлар ўртасида ирсий белгилар бўйича боғлиқлик даражасини ўрганиш оналарнинг гул (барра) типи конституция типига қараб авлодларда гул типи намоён бўлиши 0,27-0,44 атрофида, гул узунлиги 0,31-0,48, тола узунлиги 0,41-0,51, гул мустаҳкамлиги 0,32-0,47, гул кенглиги 0,3-0,62, гул жойлашиш расми 0,35-0,47, сур ифодаланиш даражаси 0,34-0,39, сур ранги текислиги 0,3-0,45 улуш бирлигига эга бўлди; гул узунлиги мустаҳкамлик (г=О,53), гул жойлашиш расми (г=0,55-0,63) билан юкори богликлик коэффициентига эга бўлди; тола узунлиги билан гул типининг (0,44-0,51), зичлик ва гуллар жойлашиш расми билан боғлиқлиги зикр этилган богликлик белгиларини яхшилаш учун бу белгидан наслчилик ишида фойдаланиш яхши натижага олиб келишини исботлаган. Ўхшаш фаркдар конституция типлари бўйича наслчилик иши самарасини тахлил килганда хам аникланди.
8. Бўғоз совлиқлар авлодида конституция ва маҳсулдорлик хусусиятларини намоён бўлишига озиқлантириш даражаси таъсирини ўрганиш шуни кўрсатдики, совлиқларга барқарор озиқлантириш ва сақлаш шароитларини яратиш зарур ва тўлни эрта даврларда тез ўтказиш зарур; бу ҳайвонларда ирсий хусусиятларини барқарор намоён бўлиш имконини беради.
9. Сур ранг қўйларни урчитишни иқтисодий самарадорлигига ҳайвонлар конституция типи таъсир этади. Юқори ишлаб чиқариш самарадорлигини мустахкам конституция қўйларини урчитиш таъминлаб берди (42,9%), энг паст кўрсаткични нозик типдаги кўйлар (23,3%). Қўпол конституция типидаги кўйлар эса ишлаб чиқариш самарадорлиги бўйича мустахкам типдаги кўйларга яқин туради (38,1%), аммо сифат кўрсаткичлари бўйича орқада қолган.
10. Чўл яйловининг ноқулай шароитида сур ранг кўйларни урчитишда наслчилик иши учун истиқболли ва мақбули мустаҳкам конституция типидаги қўйлар ҳисобланади ва уларни урчитиш, сақлашдаги мақбул шароитни яратиш ирсий асосланган ирсий сифатларни намоён бўлиш имконини беради.
Эффектиность проростания семян хлопчатника под действием новых супрамолекулярных соединений
Все физиологические и агрономические исследования имеют конечной целью познание сложнейших механизмов и законов роста и развития растений с тем, чтобы на основе этих знаний уметь создавать наиболее благоприятные условия роста, развития и продукционного процесса растений. Анализ современного состояния теории и практики применения различных регуляторов роста позволяет отметить широкое их применение в сельском хозяйстве. Всё больше внимание уделяется получению регуляторов роста растений, ключевым компонентом в которых является салициловая кислота, оказывающее значительное влияние на иммунитет растений. Считается, что салициловая кислота является мощное сигнальное соединение, участвующая в защитных механизмах, регулируя физиологические и биохимические реакциях в растениях, и оказывая влияние на толерантность к биотическим и абиотическим стрессовым факторам (Young; Kalachova and et al., 2016; Karima Boulahia and et al., 2023). Hannes Lefevere and et al., 2020, также считают, что салициловая кислота является важным активатором и оказывает опосредованное действие хозяина- растения запускает механизм против микроорганизма патогена.
Уруғли мева дарахтларида монилиоз касаллигига қарши кураш чораларини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёнинг кўпгина мамлакатларидаги уруғли мева боғларида монилиоз касаллиги кенг тарқалган. Европа, Осиё ва Америка давлатларида ҳосилнинг катта кисмининг йўкотилишига сабаб бўлмокда. Россия, Кавказ орти давлатлари, Арманистон, Грузия, Озарбайжон хамда Молдавияда бу касаллик туфайли беҳи ҳосилининг 90-100% қисми нобуд бўлмокда. Бу касалликни қўзғатувчисининг биоэкологик хусусиятлари ва касалликка қарши кураш чораларини такомиллаштириш долзарб муаммо ҳисобланади1.
Дунё миқёсида мева маҳсулотларини микдор ва сифат жиҳатидан яхшилашга каратилган тадбирлар натижасида уругли мева богларида монилиоз касаллигининг тарқалиши ва зарарини аниқлаш, уларга самарали кураш чораларини ишлаб чиқиш борасидаги тадқиқотларнинг самарадорлигини ошириш имконини беради. Уругли мева дарахтларида монилиоз касаллигининг таркалиши учун қулай бўлган ташки муҳит омилларини, касалликни қўзғатувчи замбуруғларга фунгицидларнинг ва касалликни қўзғатувчи замбуруғларнинг уругли мева дарахтларига таъсир этиш механизмини, касалликни кўзғатувчиларининг тарқалишида иштирок этувчиларини аниқлаш бўйича тадқиқотлар ўтказиш муҳим аҳамият касб этади.
Республиками? мустақилликка эришгандан кейинги йилларда боғларга бўлган эътибор янада кучайтирилиб, сўнгги 5 йилда 34,5 минг га янги боғлар ташкил этилди, 41,5 минг га бог реконструкция қилинди, қарийб 15 минг гектар интенсив боглар барпо килинди. Мева маҳсулотларини етиштириш жадал суръатларда ошиб, 1991 йилда 516,6 минг тонна, 2015 йилда 2746,2 минг тоннани, 2016 йилда эса 3042,7 минг тоннани ташкил этди2. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича «Қишлоқ хўжалигини модериниэация килиш ва жадал ривожлантириш» Ҳаракатлар стратегиясида кишлок хўжалиги маҳсулотлари сифатини оширишга эътибор каратилган бўлиб, мевали боғлардан режалаштирилган ҳосилни олишда юксак агротехника коидаларини, касалликни кўзғатувчи замбуруғларнинг биоэкологик хусусиятларига асосланиб касалликларга карши самарали кимёвий кураш чораларини қўллаш энг муҳим омиллардан биридир.
Ўзбекистон Республикасининг «Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя килиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1047-сон «Озик-овкат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 мартдаги 148-сон «Ўсимликларни ҳимоя қилиш хизматини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари, ўсимликларни зарарли организмлардан ҳимоя килиш ҳамда мазкур фаолиятга алоқадор бошка меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади уруғли мевали боғларда монилиоз касаллигининг таркалиши, унинг зарари, туманлаштирилган навларнинг касалликка чидамлилигини ва касаллик қўзғатувчи замбуруғларнинг биоэкологик хусусиятлари асосида ушбу касалликка қарши самарали кимёвий кураш чораларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Узбекистан шароитида маҳаллий ва интенсив уруғли мева боғларида монилиоз касаллигининг таркалиши ва келтирадиган зарари аниқланган;
уругли мева дарахтларида учрайдиган монилиоз касаллигини қўзғатувчи замбуруғлар касалланган дарахт аъзоларининг намуналаридан тоза муҳитга ажратиб олинган, уларнинг систематикаси, биоэкологик хусусиятлари ва патогенлиги аниқланган;
монилиоз касаллигига чидамли бўлган навлар танлаб олинган;
фунгицидларнинг хар хил концентрацияларини касаллик қўзғатувчи замбуруғларга таъсирини лаборатория ва дала шароитида аниқланиб, фитосанитар тадбирлар билан биргаликда қўллашнинг афзалликлари исботланган;
самарадорлиги юқори бўлган препаратларни фермер хўжаликларида жорий этиш бўйича тавсиянома чоп этилган.
Хулосалар
1. Маҳаллий уруғли мева боғларда (Тошкент, Жиззах ва Самарканд вилоятлари) монилиоз куйиш касаллигининг таркалиши ўртача 2008-2010 йилларда нисбатан вилоятлар бўйича олмада 50,3; 45,7; 54,6%, нокда 43,3; 38,8; 45,5% ва беҳида 92,7; 86,4; 93,5% ташкил этди. Меваларнинг монилиоз чириши олмада 4,1; 4,5 ва 3,6%, нокда 4,7; 5,1 ва 4,3%, беҳида 0,3; 0,7 ва 0,0 % кузатилди; интенсив пакана бўйли боғларда (Тошкент ва Фарғона вилоятлари) монилиоз куйиш касаллиги 2014-2015 йилларда олмада ўртача 23,4 ва 28,5%, нокда (Тошкент вилояти) 43,0 % ни ташкил этди.
2. Ўзбекистон богларидаги олма ва нок дарахтларида монилиоз куйиш касаллигини Monilia cinerea Bonard. f. mali (Wormaid.) Harrison ва беҳи дарахтларида Monilia cydoniae БсЬеП.замбуругларини кўзғатиши, ҳамда олма, нок ва беҳи меваларини чиришини Monilia fructigena Pers, замбуруғи келтириши қайд этилди. Ушбу замбуруғ турларининг анаморфа даври Monilia Pers, туркумига, Moniliaceae оиласи, Hyphonrycetales тартиби ва Deuteromycets синфига кириши тасдиқланди. Монилиоз касаллигини қўзғатувчи замбуруғларнинг ривожи ва дарахтларни касаллантириши 15°С хароратда, 90%дан юқори нисбий намлик бўлганда жадал кечиши ва инкубацион даври 5-6 сутка давом этиши аникланди.
3. Олма ва нок дарахтларини сунъий усулда М. cinerea Bonard. f. mali замбуруғи билан касаллантирилганда, олма дарахтини нок дарахтига нисбатан кучлироқ касалланиши, М. cydoniae Schell, билан беҳи дарахти касаллантирилганда унинг кучли касалланиши кузатилди. Олма, нок ва беҳи мевалари М. fructigena Pers, билан дала шароитида сунъий усулда касаллантирилганда нок мевалари олма ва беҳи меваларига нисбатан кўпроқ касалланиши кузатилди.
4. Монилиоз касаллигига олманинг ўрта бўйли «Саратони», «Ҳосилдор», «Боровинка Ташкентская», «Детское», «Искандар», «Фарход», «Голдспур», «Делишес», «Золотое Грайма», «Нафис», «Ренет Симеренко» навлари, пакана бўйли «Айдаред» ва «Лигол» навлари чидамли; «Гўзал олма» ва «Чолпан» навлари ўртача чидамли; «Голден Делишес» ва «Рояль Ред Делишес» навлари чидамсизлиги аниқланди. Нокнинг «Лесная красавица» ва «Любимица клаппа» навлари кам, «Талгарская красавица», «Нашвати зимняя», «Рояль зимняя» ва «Тўёна» навларини кучли касалланиши кузатилди. «Атир беҳи», «Изобильная», «Совхозная», «Самаркандская крупноплодная», «Лукмони», «Узбекистанская», «Чапан-ата», «Наринская» беҳи навларининг барчаси кучли касалланиши аниқланди.
5. Фитосанитар тадбирлар ўтказилганда ҳосилнинг катта кисми сақлаб колиниши, кўшимча ҳосилдорлик фитосанитар тадбирлар ўтказилмаган вариантга нисбатан олмада 45,9, нокда 73,8 ва бехида 23,4 ц/га юқори бўлиши кузатилди.
6. М. cydoniae Schell, замбуруғлариниг соф культуралари, М. cinerea Bonard. f mali замбуруғининг соф культураларига нисбатан фунгицидларга чидамлирок эканлиги аниқланди.з
7. Уруғли мева дарахтларидан ўрта бўйли маҳаллий олма, нок ва беҳи дарахтларининг монилиоз касаллигига қарши фитосанитар тадбирлар билан бирга Импакт препаратининг 0,02 % ли ва Ридомил голд препаратининг 0,25 %ли эритмаларини қўллаш юкори натижалар берди. Лакана бўйли интенсив уругли мева богларида Панч 40 % эм.к нинг 0,075 % ли ва Фалькон 46 % эм.к.нинг 0,04 % ли эритмаларини қўллаш ижобий натижалар берди.
8. Монилиоз касаллигига қарши қўлланилган препаратларнинг биологик самарадорлиги олма дарахтининг гулларида, баргларида ва меваларида 60,7-86,6%ни, нокда 70,7-84,5%ни ва бехида 75,0-88,8%ни, хўжалик самарадорлиги эса 70,5-112,6 ц/га ташкил килди. Лакана бўйли интенсив олма дарахтларининг баргларида биологик самарадорлик 75,0-78,2% ни ва нокда 72,2-74,8% ни ташкил килди.
9. Ўрта бўйли маҳаллий боғларда монилиоз касаллигига қарши такомиллаштирилган кураш тизимида гектар ҳисобида шартли соф фойда йиғиндиси 24816,2-67182,2 минг сўмни, назоратга нисбатан иқтисодий самарадорлик ва кўшимча ҳосилнинг киймати 15465,0-29460,0 минг сўмни, ҳимоя килиш учун сарфланган ҳар бир сўмнинг оқланиши 7,7-29,4 сўмни ҳамда рентабеллик 94,9-205,2%ни ташкил этди. Пакана бўйли интенсив уругли мева боғлар тадқиқот даврида ёш, ҳали мевага кирмаганлиги сабабли иқтисодий самарадорлик ҳисобланмаган.
Ўзбекистонда ўсувчи Scutellaria L. туркумига мансуб тўрт тур ўсимликларнинг флавоноидлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё миқёсида бугунги кунда ўсимликлардан доривор моддаларни ажратиб олиш, уларнинг кимёвий тузилиши ва биологик фаоллигини аниқлаш ҳамда уларни амалиётга тадбиқ этиш бўйича кўплаб тадқиқотлар амалга оширилмокда. Scutellaria L. туркумига мансуб ўсимликлар биологик фаол моддаларга бой бўлиб, халқ табобатида тутқаноқ, аллергия, невроз, қон босимининг кўтарилиши каби касалликларни даволашда кенг фойдаланилади. Ўзбекистонда ўсувчи шу туркумга мансуб ўсимлик турларининг кимёвий таркибини ва фармакологик хусусиятларини тадқиқ этиш натижасида доривор воситалар яратиш имконини беради.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда маҳаллий доривор ўсимликлар асосида импорт ўрнини босувчи табиий дори воситаларни яратиш, аҳолини сифатли дори-дармон билан таъминлаш борасида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди. Хусусан, ўсимликларда кенг тарқалган табиий бирикмалар - флавоноидлар асосида яллиғланишга қарши, антимикроб, тинчлантирувчи таъсирга эга ва қон босимини меъёрлаштирувчи фаол бирикмалар аниқланиб, «Рутин», «Аскорутин» каби препаратлар ишлаб чиқарилди. Таъкидлаш керакки, мамлакатимиз доривор ўсимликлар захирасига бой минтақа бўлиш баробарида бу борада амалга оширилаётган ишлар кўлами бугунги кун талабига тегишли равишда жавоб бермайди. Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 4 йўналишида фармацевтика саноатини янада ривожлантириш, аҳоли ва тиббиёт муассасаларини арзон, сифатли дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминланишини яхшилаш юзасидан муҳим вазифалар белгилаб берилган. Бу вазифаларни бажаришда биологик фаол бирикмаларни ажратиш, кимёвий таркибини аниқлаш ҳамда улар асосида доривор воситаларни ишлаб чиқиш соҳасидаги ишларни янада жадаллаштириш, маҳаллий хом-ашё ресурсларидан янги самарали дори воситаларини яратиш муҳим аҳамият касб этади.
Ҳозирги кунда жаҳон миқёсида ҳам биологик фаол моддаларга бой бўлган ўсимлик турларини тадқиқ қилишга катта эътибор берилмокда. Жумладан, Scutellaria L. туркумига мансуб бўлган 65 дан ортиқ ўсимлик турлари тадқиқ қилиниб, улардан флавоноидлар, фенилпропаноидлар, иридоид гликозидлари, дитерпенлар, фенолкарбон кислоталар, лигнанлар ва бошқа табиий бирикмалар ажратиб олинган. Ўсимликлардан ажратиб олинган рутин, ликвиритон, флакумин, датискан, лакризид, леспефлан, флакарбин, фламин, силибор, капиллар каби бир қатор самарали доривор воситалар тиббиётда кенг миқёсда қўлланилади. Республикамиз ҳудудида ўсувчи Scutellaria L. турларининг кимёвий таркибини текшириш, бу ўсимликлардан флавоноидларни ажратиб олиш, кимёвий тузилиши ва фармакологик фаолликларини тадқиқ қилиш бўйича илмий тадқиқот ишлари ҳам амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 июлдаги ПҚ-416-сон «Маҳаллий дори-дармон ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонида ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Scutellaria haematochlora Juz., Scutellaria immaculata Nevski & Juz., Scutellaria nepetoides Popov., Scutellaria ocellata Juz. ўсимликларидан флавоноидлар ажратиб олиш, уларнинг кимёвий тузилишини ва фармакологик хоссаларини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
S.haematochlora., S.immaculata., S.nepetoides., S.ocellata. ўсимликларидан 28 та флавоноид, шу жумладан, 15 та гликозид ва 13 та агликон ажратиб олинган;
ажратилган моддаларнинг 25 таси флавон, 2 таси флаванон ва 1 таси флавонолларга мансублиги аниқланган;
учта янги флавонгликозиднинг (непетозид А, иммакулозид, вогонин-7-(9-p-D-глюкопиранозид) кимёвий тузилиши тасдиқланган;
кристалларнинг рентгеноструктур таҳлили амалга оширилиб, 1:1,37 стехиометрик нисбатдаги вогонин:сув кристаллогидрата ҳосил бўлганлиги аниқланган.
Хулосалар
Диссертация ишини бажаришда олинган асосий илмий ва амалий натижалар қуйидагилар ҳисобланади:
1. Scutellaria L. туркумига мансуб тўрт тур: S. Immaculata., S. Ocellata., S. Nepetoides., S. Haematochlora. ўсимликлари ер устки ва илдиз қисмларининг флавоноид таркиби илк бор таҳлил қилинди. Ушбу ўсимликлардан ажратиб олинган флавоноидларни соф моддаларга бўлиш схемаси тавсия қилинди.
2. Текширилган ўсимликлардан 28 та флавоноид ажратиб олинди, шулардан учтаси янги флавоноид гликозидлар: S. Nepetoides. ўсимлигидан непетозид A, S.immaculata ўсимлигидан иммакулозид ва вогонин-7-(9-Д-7)-глюкопиранозид флавоноидлари ажратиш усули ишлаб чиқилди.
3. Кимёвий реакциялар (кислотали гидролиз, ацетиллаш, госсипетин сифат анализи) натижалари ва УБ-, ИҚ-, ПМР спектр маълумотлари асосида янги, адабиётларда маълум бўлмаган непетозид А 5,8-дигидрокси-7-О-р-Р-галактуронидопиранозилфлавон тузилишига эга эканлиги кўрсатиб берилди.
4. Иммакулозиднинг кимёвий тузилиши 5,8-диметокси-7-(9-р-7)-глюкопиранозилфлавон адабиётларда қайд этилмаган янги модда эканлиги кўрсатиб берилди.
5. Вогонин-7-(9-Р-7)-глюкопиранозиднинг 5-гидрокси-8-метокси-7-(9-р-D-глюкопиранозилфлавон янги тузилишига эга эканлигини аниқлашга эришилди.
6. Вогонин кристалларини рентгеноструктур таҳлили амалга оширилиб,. унинг кристалида кенг каналлар мавжудлиги аниқланди, уларда сув молекулалари 1:1,37 нисбатда жойлашади. Рентгеноструктур натижалари CCDC1521113 депозит рақами билан Кембридж кристалл структуралар банкига киритилди.
7. Текширилган ўсимликлардан 25 та кимёвий тузилиши маълум бўлган флавоноидлар, шу жумладан, 22 та флавон (10 та эркин агликон ва 12 та гликозидлар), 2 та флаванон ва 1 та флавонол ажратиб олинган ҳамда мазкур моддалар кимёвий реакциялар натижасида исботланган. Натижалар спектроскопия маълумотлари ва мавжуд адабиётларда келтирилган маълумотлар билан бевосита солиштириш асосида уз тасдигини топган.
8. Фармакологик текширувлар натижасида ажратиб олинган флавоноидлар орасида юқори гастропротектор ва яллиғланишга қарши фаолликка эга бирикмалар мавжудлиги аниқланган. Юқори гипоазотемик таъсирга эга бўлган цинарозид флавоноиди сақловчи S. ocellata ўсимлигининг ер устки қисмидан фойдаланиш тавсия этилди.
Ўзбекистонда аччиқ қалампир ўсимлиги навларини танлаш,оптимал экиш муддатлари ва схемаларини аниқлаш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Қалампир -тропик Марказий ва Жанубий Американинг қадимги маданий ўсимлигидир. Мексика ва Гватемала унинг ватани ва турли шаклларининг марказидир. Бизнинг эрамиздан 700 йил олдин ширин қалампир хамда 2000 йил олдин аччиқ калампир етиштира бошлаган. Хитой, Мексика ва Турция дунёда ишлаб чиқиладиган калампирнинг 70% етиштирадиган асосий давлатлар ҳисобланади. 1998-2007 йилларда Европа давлатларига аччик калампирнинг умумий жахон импортидаги улуши 43,8% бўлиб, шу жумладан Германияда - 18,9%, Англияда - 7,2%, Францияда - 6,9%, Голландияда - 4,8%, Италияда - 3,6%, Чехияда - 2,4% ташкил этади1.
Дунёда аччик қалампирга бўлган талаб 2000-2007 йилларда ўртача 6,6%, Европада эса 6,3% кўтарилган. Аччик калампир маҳсулотининг фақат оз кисми янгилигида ишлатилади. 90 фоиздан ортиғи кайта ишлаш ва турли препаратларни, ароматизаторларни, пудра ва бошқаларни ишлаб чиқаришга сарфланади. Чунки кайта ишланганининг киймати 3 дан то 30 баробарга ошади. Кейинги йилларда жахонда калампир экинлари хосилдорлигини ошириш, янги навларни танлаш ва яратиш, етиштириш технологиясини такомиллаштиришга алоҳида эътибор берилмокда. Шунинг учун аччик калампир навлари селекцияси, экиш схемалари ва экиш муддатлари майдондаги кўчат калинлиги долзарб илмий муаммо ҳисобланади.
Республикада сўнгги йилларда аҳолининг озиқ-овқатга хусусан, сабзавот маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўла қондириш мақсадида сабзавотчилик тармоғида кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Сабзавот экинлари ва аччиқ калампир етиштиришнинг янги инновацион технологиялари амалиётга жорий этилмокда. Бугунги кунда республикамизда 240 минг гектар майдонда сабзавот экинлари етиштирилмокда, шундан 8-10% қалампир экинига тўғри келади. Сабзавотларнинг ўртача хосилдорлиги 18-24 т/га2. Бутун дунё сингари Ўзбекистонда хам сабзавотлар витаминлар ва минерал тузларнинг асосий манбаи хисобланади ва инсоннинг озикланишида диетик ва шифобахш хусусияти билан катта аҳамиятга эга3. Аччик калампир мевасида 15-32% куруқ модда, 2,1-5,2% қандлар, 0,7-2,5% эфир мойлари, 0,02-1% капсаицин аниқланган; 500 мг витамин С ва 5 мг% А провитамини бор4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1047-сон «Озик-овқат маҳсулотлари ишлаб чикаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан кўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаг»ги ҳамда 2016 йил 12 апрелдаги ПҚ-2520-сон «Мева-сабзавот, картошка ва полиз махсулотларини харид килиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари, 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси” 4947-ПФ “Қишлок хўжалигида экин майдонлари ва экинлар таркибини оптималлаштириш, илғор агротехнологияларни жорий этиш хамда хосилдорликни ошириш, мева-сабзавот ва узум етиштиришни кўпайтириш”, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 27.01. 62-сонли қарори “Республикада ҳориж тажрибаси асосида аччик калампир етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” уствор вазифаларидан бири килиб белгиланган. Ушбу мазкур тармоқка тегишли бошқа меъёрий-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади: аччиқ қалампирнинг юқори маҳсулдор навларини танлаш, мақбул экиш муддати ва схемасини ишлаб чиқиш ҳамда юқори сифатли, унувчанлиги ва униб чиқиш қуввати яхши бўлган уруғлар етиштириш учун кўчат қалинлигини таъминлайдиган тизимни аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйдагилардан иборат:
илк бор Ўзбекистонда маҳаллий ва интродукция килинган аччиқ қалампирнинг турли экологик-географик гурухдари намуналарининг қимматли биологик, морфологик ва хўжалик белгилари ва фенологик фазаларнинг давомийлиги бўйича навлар орасида фарқлари аниқланган;
аччиқ қалампир намуналари орасидаги морфологик белгилари: туп шакли, баландлиги, диаметри, ранги, барг юзаси ўлчами, мевалари, мева уяси, уядаги уруғлар сони ва бошқа белгиларининг ўзаро фарқи аниқланган;
ўсимликнинг турли белгиларининг вариация коэффициента (V,%), биометрик, хўжалик ва бошка кўрсаткичлар намуналари бўйича ўзаро корреляцией боғликлиги ҳамда аччиқ қалампирнинг «Учқун», «Тилларанг» ва «Мумтоз» навлари кўрсаткичларининг корреляцией коэффициента (г) аниқланган;
аччиқ қалампирнинг «Учқун», «Тилларанг» ва «Мумтоз» янги навларидан товар махсулот ва уруғ олишда ўсимликнинг макбул экиш схемаси аниқланган;
аччиқ қалампирнинг айрим намуналари ва технологик ишланмаларни истиқболлиги аниқланган.
Хулосалар
1. Аччиқ калампирнинг Жаҳон коллекциясининг 15 та нав намуналари илк бор комплекс ўрганилди. Белгилаш керакки, ўрганилган намуналар ичида ўсимлик бўйи жуда паст ва жуда баланд намуналар чикмади. 11 та намуналар бўйи 35-55 см бўлган. Стандарт М-330, 0337-7069, 9955-15, 0407-7564, РВС 142, 9950-5197, 0437-7509 ўсимликларнинг баландлиги 55-72 см бўлиб, улар баланд бўйли гуруҳга киритилди.
Ўрганилган намуналар ичида майда, узунаси 4 см дан кам мевали намуналар бўлмаган. 12 та намуналар мевасининг узунаси 8-13 см бўлиб, ўртача гуруҳга киритилди. Стандарт М-330да мева узунлиги 19,0 см, ва унта нисбатан узун (22,8-25,3 см) мевали гуруҳга мавжуд классификация бўйича 9955-15 ва 0337-7069 намуналари мансуб бўлди.
Бир ўсимликдаги товар мева сопи стандартна 34 допа бўлгап. Ушбу белги бўйича юқори кўрсаткич 9950-5197 (47 дона), 0437-7509 (71), 0437-7510 (70), 0337-7069 48 дона бўлган. Бир тупдаги ҳосили М-330да 731 г ва унта нисбатан ишончли кўп ҳосилдорлик 9955-15 ва 0337-7069 намуналарида бўлган.
Бизнинг тажрибаларимиз асосида селекция йўли билан танлаб олинган аччиқ калампирнинг янги навлари Узбекистан Республикаси Давлат реестрига 2009 йилда - Учкун, 2010 йилда - Тилларанг ва Мумтоз 2013 йилда киритилди.
2. Аччик калампир селекциясида кейинчалик фойдаланиш учун 0437-7506, 0437-7510, 0038-91-55-5-1 ва РР0337-7069 нав намуналари биологик, морфологик ва хўжалик белгилари бўйича ажралиб чиққанликлари учун уларни чукурроқ ўрганиш руйҳатига киритиш керак.
3. Биз экиш муддати ва экиш схемаси тажрибасида иккинчи экиш муддатида, 08 майдан то 15 майгача, ўсимлик ҳосилдорлиги ҳамма навларда кўпроқ шаклланганини исботладик. Ҳосилнинг биринчи терими барча экиш схемасида ўртача ҳосилдорликнинг фарқи иккинчи экиш муддатида (8 май) биринчи (28 апрел) ва учинчи (18 май) муддатларига нисбатан стандарт М-330 да 135,5 ва 146,8%, 2 - экиш муддатида тупдаги ҳосилдорлик 1-экиш муддатига нисбатан 135,5%, 3 - муддатники 92,3% бўлган. 2-экиш муддати хосилдорлиги 3-муддатникидан 146,8% юқори бўлган.
4. Таъкидлаш зарурки, аччик калампир экиш схемаси уруғчилигининг иқтисодий самарадорлигида гектардаги кўчат сони 71,4 мингтагача ошганда, уруғ ҳосилдорлиги Учқун навида 33,3%; Тилларанг навида 29,7% ва Мумтоз навида 37,2% ошган. Назорат (70x30 см) экиш схемасига нисбатан 70x20 см да бир гектардаги уруг нархи ва соф даромад Учкун навида 66,1%, Тилларанг навида 78,6% ва Мумтоз навида 2,0 баробар юқори бўлган. 70x20 см экиш схемасида уруғнинг таннарҳи паст бўлган ҳамда рентабеллик даражаси Учкун навида 73,5%, Тилларанг навида 86,9% ва Мумтоз навида 60,7% бўлган. Навлар ва экиш схемаларини жорий килишдан олинган шартли соф даромад навлар бўйича мос равишда хар гектардан - 3071, 3503 ва 2896 минг сўмни ташкил этди.
5. Чэт элда, тропик регионларда (Тайван) яратилган намуналарнинг Марказий Осиё тупроқ-иқлим шароитига мослашганлиги, селекция учун юкори куч-қудрат (потенциал) қимматли хўжалик белгилари сақланиб қолганлигини бизнинг тадкиқотларимиз натижалари Capsicum annuum L. турининг экологик эгилувчанлигини исботлади. Келажакда аччиқ қалампирнинг янги навларини яратиш учун Осиёнинг жанубий-шарқидан янги гермоплазмаларни жалб қилишнинг зарурияти назарий жиҳатдан тасдиқланди.
Тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқаришга куйидаги тавсиялар берилди:
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари Давлат реестрига киритилган аччик қалампирнинг янги Учқун, Тилларанг, Мумтоз навларини экиб, фойдаланиш ҳамда уларнинг кўчатларини 8-15 май орасида экиш тавсия этилади.
- Аччиқ қалампирнинг Учқун, Тилларанг, Мумтоз, Марғилон-330 навларига 70x40 см ва 70x50 см экиш схемаларини қўллаш иқтисодий самарадорликни анча оширади. 70x20 см экиш схемасида мевадаги пуч уруғлар сони ошган.
- Қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасаларидаги “Сабзавотчилик” ўқув китобларига аччик қалампирнинг Учкун, Тилларанг ва Мумтоз янги навларини ҳамда уларни экиш муддатлари ва экиш схемалари тўғрисидаги маълумотларни киритиш зарур.
Ўзбекистон флорасида Elaeagnaceae Juss.оиласи
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Дунёда аҳоли сонининг ортиб бориши уларни озик-овқат маҳсулотларига бўлган талабининг хам ошишига олиб келмокда. Бу ўринда табиий ўсимлик ресурсларидан, жумладан, Elaeagnaceae оиласи вакилларидан аҳолини озиқ-овкат хавфсизлигини таъминлашда стратегии: восита сифатида фойдаланиш муҳим саналади. Шунга кўра, кишлоқ хўжалиги экинларига муқобил сифатида ушбу оила вакиллари ресурсларидан самарали фойдаланиш, улар орасидан озиқабоп турларни ажратиб олиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш алоҳида аҳамиятга эга.
Жаҳонда озиқ-овқатбоп табиий ўсимлик турларини инвентаризациялаш, уларнинг захирасини аниклаш ва иқтисодиёт тармоқларида самарали фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқишга катта эътибор қаратилмокда. Таъкидлаш лозимки, Ер юзида тўқай ўсимлик жамоалари кам тарқалган бўлсада, уларни ташкил қилувчилари орасида иқтисодий аҳамиятли гуруҳларининг, жумладан, озиқ-овқатбоп истикболли турларининг кўплиги бундай ўсимликларни комплекс баҳолаш тадқиқотларини йўлга қўйишни белгилаб бермокда. Улар орасида жийдадошлар - Elaeagnaceae оиласи вакиллари Марказий Осиё тўқай ўсимлик жамоалари орасида алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, бу оила вакиллари вегетатив ва генератив органларининг адаптив хусусиятлари ва хаётий формаларининг примитив ва прогрессив эволюцион йўналишлари билан ажралиб туради. Бундан ташқари, филогениясининг ўзига хослиги, таксономик белгиларининг орография кўрсаткичлари ва муҳитга қараб ўзгарувчанлиги, оила вакиллари экологик амплитудасининг кенглиги ва ўта полиморфлиги бу оила вакилларини аниқлаш ва истиқболли озиқ-овқатбоп формаларини ажратишни талаб этади. Шунга кўра, Elaeagnaceae оиласига мансуб турларнинг морфобиологиясини аниқлаш, захираларини бахолаш, истикболли формаларини амалиётга жорий этиш муҳим илмий-амалий ахамият касб этади.
Ҳозирда республикамизда табиий ўсимлик ресурсларини баҳолаш, уларни аҳамиятли гурухдарини танлаш ва ўрмон хўжаликлари ишлаб чиқаришга жорий этишга катта эътибор қаратилди. Бу борада олиб борилган чора-тадбирлар асосида, жумладан, Elaeagnaceae оиласи вакилларидан жийда - Elaeagmis L. ва чаканда - Hippophae L. туркуми турлари озикавий қийматини аниклаш ва улар асосида табиий дори воситалари тайёрлаш борасида муайян натижаларга эришилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон «Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги»1 карорида «.... минтақаларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда ўрмон фондида озикабоп ўсимликларни районлаштириш, озиқабоп ўсимликларни тарқалиш ҳудудларини ва мавжуд ресурсларини ўрганиш» вазифалари белгилаб берилган. Ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда, жумладан, жийда ва чакандаларнинг мослашувчанлигини асослаш, морфобиологик ва экологик хусусиятларини аниқлаш, меваларининг биологик ва эксплуатация захираларини хариталаш, кўчатларини етиштириш йўлларини такомиллаштириш ва уларнинг самарадор саноат плантацияларини ташкил этиш муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади.
Узбекистан Республикасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 409-сон «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 11 майдаги ПФ-5041 «Узбекистан Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат кўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги ва 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон «Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-хуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади жийдадошлар (Elaeagnaceae Juss.) оиласи туркуми турларини таксономии асослаш, истикболли формаларини ажратиш ва ишлаб чикаришга жорий этишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
илк бор Elaeagnaceae Juss. оиласи таксонлари қиёсий таҳлили асосида Elaeagnus L. туркумининг иккита тури (Е. angustifolia L., Е. songarica (Bcmh. ex Schltdl.) Fisch, ex Trautv.) аникланган;
Hippophae L. туркумининг битта тури (H. rhamnoides L.) аникланган ва Н. turkestanica (Rousi) Tzvel. тури синонимлаштирилган;
илк бор Е. angustifolia онтогенез даври босқичлари ва жийда ниҳоллари учун зарур бўлган фойдали хароратлар йигиндиси аникланган;
жийда ва чакандада морфологик белгиларнинг ўзгарувчанлиги аникланган ва уларнинг полиморфлиги исботланган;
илк бор Е. angustifolia ва И. rhamnoides турларида уч хил трихомаларнинг мавжудлигини ва новдаларининг икки хил симподиал -акросимподиал ва мезосимподиал шохланиши аникланган;
Elaeagneta формациясига оид 12 та, Hippophaeta формациясига оид 7 та янги ассоциациялар аникланган ва уларнинг 6 та ценопопуляцияси структуралари очиб берилган;
жийда ва чакандаданинг хаётий формалари ва мосланувчанлик эволюцияси асосланган.
Хулосалар
«Ўзбекистон флорасида Elaeagnaceae Juss. оиласи» мавзусидаги фан доктори (DSc) диссертацияси бўйича олиб борилган тадқикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Elaeagnus L. ва Hippophae L. туркуми турларига хос асосий белгиларнинг тахлили ушбу худудларда Elaeagnus туркумининг иккита тури (Е. angustifolia L., Е. songarica (Bcmh. ex SchltdL) Fisch, ex Trautv.) ва Hippophae L. туркумининг битта тури (//. rhamnoides L.) таркалганлигини кўрсатди.
2. Жийда ва чаканданинг морфологик белгилари ичида гул, мева, данак, баргнинг узунлиги ва кенглигининг ўзгарувчанлиги ўртача (Cv=13-20%); 100 дона мева ва данакнинг вазни, шингилдаги ўртача мевалар сони каби кўрсаткичлар юқори (Cv=21-40%) ва жуда юқори (Cv>41%) ўзгарувчанликка эга.
3. Е. angustifolia индивидуал тараққиётининг латент даври 7-10 ой, виргинил даври 4-5 йил давом этади. Генератив даври онтогенезининг 5-6 йилида бошланиб, 50 йил давом этади. Новдаларида икки хил симподиал (акросимподиал ва мезосимподиал) шохланиш мавжуд. Жийда ниҳолларининг виргинил давридан то генератив давригача бўлган оралиқ вақтдаги ўртача хароратлар йиғиндиси 10493,9-11640,0 °C ни ташкил этади.
4. Е. angustifolia вегетацияси феврал ойининг биринчи декадасида бошланиб, қийғос гуллаши кунлик ҳарорат 22° дан 30 °C гача кўтарилганда ва ҳавонинг нисбий намлиги 50,5-64,3% га етганда яхши боради. Гуллаш давомийлиги 8-10 ва баъзан 12 кунгача давом этади. Гуллари энтомофил бўлиб, меванинг ривожланиши 120 кундан то 150 кунгача давом этади. Жийда вегетацияси бошидан то меваси пишгунгача бўлган даври 210-230 кунга тўғри келади.
5. H. rhamnoides вегетацияси феврал ойининг биринчи-иккинчи декадаларида бошланади. Гуллаш жараёни март ойининг охири, апрелнинг бошларига тўғри келди. Қийғос гуллашининг кунлик харорати 20’ дан 25°С гача кўтарилганда ва хавонинг нисбий намлиги 65-70% га етганда яхши давом этади. Чангчили ўсимлик тупларининг гуллаш давомийлиги 6-8 кун, уруғчили ўсимлик туплариники 4-6 кунга тўғри келади. Чаканда гуллари анемофил бўлиб, гул ва мевалар акропетал ривожланади. Мевалари сентябрнинг бошларида ва октябрда тўлик пишади. Меванинг ривожланиши 150 кундан то 170 кунгача давом этади. Чаканданинг вегетация бошидан то меваси пишгунгача бўлган даври 220-240 кунга тўғри келади.
6. Жийда ва чаканда ценопопуляциялари ўрта меъёрли ценопопуляция типига хос. Бу ўсимта ва ювенил ёшдаги тупларнинг мавжудлиги, имматур туплар нисбатининг ўртача эканлиги билан изоҳланади. Elaeagneta формациясига оид 12 та янги, Hippophaeta формациясига оид 7 та янги ассоциациялар ажратилди.
7. Жийда ва чаканданинг индивидуал тараққиётида ўтмишига оид морфобиологик белгилар мавжуд бўлиб, буларга куйидагилар хос: баргларининг дорсивентрал бўлиши, карама-қарши жойлашуви, гулларининг икки жинслилиги, чангчиларининг 8 та бўлиши, барги ва новдаларининг қалқонсимон трихомалар билан қопланганлиги, куртакларининг очиқ, қобиксиз бўлиши ва моноподиал шохланганлиги.
8. Барча тўпланган маълумотлар жийдадошлар оиласининиг келиб чиқиш маркази Жанубий Шаркий Осиё мамлакатлари эканлигини кўрсатади. Ер юзида дастлабки жийдадошларнинг казилма қолдиклари палеоген давридан топилган. Жийдадошлар Марказий Осиёга миграция йўли билан эоцен даврида келган ва Тетис қирғокларида ўсган хамда мезофитлик хусусиятларини сақлаб қолган.
9. Жийдадошларнинг биоморфологик эволюцияси куйидагича ривожланишга эга: йирик дарахтлардан буталарга, моноподиал шохланишдан симподиалга, баргларнинг карама-карши жойланишидан кетма-кетликка, мезофил барглардан ксерофит баргларга, қалқонсимон трихомалардан медуза ва юлдузсимонларга, икки жинслиликдан-айрим жинслиликка ва иккиламчи - икки жинслиликка, тукчали нектардонлардан диск шаклли нектардонларга, юқори гул тугунидан остки гул тугунига, эндосперманинг редукцияланиши ва муртакнинг йириклашуви.
10. Жийда меваларининг сифатий белгиларини ҳисобга олиб, Elaeagnus angustifolia ни 16 та истикболли формалари (Б-1, Б-2, Б-3, Б-4, С-1, С-3, С-4, С-5, С-6, Па-2, Ж-1, Ж-2, Х-1, Х-2, Карак-1, Сурх-1) ишлаб чиқаришга тавсия этилади.
11. Узбекистан ҳудудида 2478,9 га майдонда жийда туплари таркалган бўлиб, шу майдондан йилига 1547 т жийда меваларини йигиш мумкинлиги, чаканданинг 1200 га майдондан 212 т мевалар йигиш мумкин.
12. Жийда ва чаканда данакларини стратификациялаш, турли тупроқ типларига экиш, фитогормонлар билан ишлов бериш асосида уларни кўпайтириш ва етиштиришнинг ишлаб чикилган оптимал усуллари ўсимлик захираларини тиклаш ҳамда кенгайтириш учун ўрмончилик хўжаликларига тавсия этилади.
Ўзбекистон буғдой донининг оқсил-фермент комплекси тавсифи
Тадқиқот объектлари: Узбекистан ҳудудига маданийлаштирилаётган T.aevestium юмшоқ буғдойидан ажратиб олинган оқсил ва ферментлар.
Ишнинг мақсади: турли температура режимларида гидротермик ишлов берилган буғдой донининг оқсил-фермент комплексидаги оксил фракциялар таркиби ҳамда ўзаро нисбатлари ўзгаришларини клейковинанинг реологик хоссаларига ва нон сифатига таъсирини аниқлаш.
Тадқиқот усуллари: ўсимликларни биокимёвий тадкиқ қилиш усуллари, юқори самарали суюклик хроматографияси, сканерловчи электрон микроскопия, ИҚ-спектрометрия ҳамда нон ёпиш сифат кўрсаткичларини аниклаш усуллари, клейковинанинг деформацияланиш индексини аниклаш, синов нон ёпишлар ўтказиш.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: гидротермик ишлов берилганда буғдой дони клейковинасининг мустаҳкамланиш механизми ҳақидаги назарий ҳолатлар илк бор такдим этилди. Температуранинг клейковина реологик хусусиятлари ҳамда оксил фракциялар компонент таркибига таъсири конуний тарзда кечиши аниқланди. Кимёвий ва биокимёвий яхшиловчиларсиз паст сифатли буғдойни яхшилаш имкониятлари мавжудлиги кўрсатилди.
Клейковинани мустаҳкамланишга ҳамда унинг нон ёпиш хоссаларини ўртача 18,11 %га яхшилашга ёрдам берадиган гидротермик ишлов беришнинг оптимал шароитлари илмий асослаб берилди.
Амалий ахамияти: гидротермик ишлов беришда клейковинанинг мустаҳкамланиш механизми аниқланиши донни қайта ишлаш корхоналарида мазкур жараённи ўтказишда ҳамда нон ёпишда сифати яхши бўлган ун олиш мақсадида самарали технологик схема ишлаб чиқишда оптимал температура режими танлаш учун илмий асос бўлиб хизмат килиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқикот натижалари ун элаш корхоналарида донни майдалашга тайёрлашда қўллаш учун тавсия этилган. Тавсиянинг амалга оширилиши сезиларли ижтимоий-иқтисодий самарага олиб келади. Тадқиқот материалларидан ўкув жараёнларида махсус курсларни ўқитишда, битирув-малака ишлари ҳамда магистрлик диссертацияларини бажаришда қўлланилиши мумкин.
Қўлланиш сохаси: биокимё, дон биотехнологияси, ун элаш саноати.
Түркістан өңірінде кездесетін үйеңкі тұқымдас өсімдіктердің биологиясын зерттеу
Түркістан облысының аумағы Қазақстан Республикасының оңтүстігінде шөлдер аймағында орналасқан. Ол шөл-ландшафт аймағы ретінде орташа белдеудің құрамына кіреді, солтүстіктен оңтүстікке қарай 550 км, ал батыстан шығысқа қарай 470 км-ге созылып жатыр [1].
Тошкент сув омбори атрофидаги ҳимоя дарахтзорларининг мелиоратив аҳамияти ва дарахт турларини танлаш
Тадқиқот объектлари: сув омбори вактинчалик сув босган майдонлардаги дарахтларни ўсиш кўрсаткичлари ва сакланиб қолинишини ўрганиб бориб дарахт турлари ассортиментный ўрганиш ва сув омборларига тушадиган сув сифатига ўрмон дарахтларининг кўрсатадиган таьсирини аниқлашдан иборат.
Тадқиқот методлари: Дала ва лабаратория шароитида.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: олиб борилган илмий изланишлар натижасида сув босган майдонлардаги тез ўсувчи ва узок яшайдиган дарахтлар ассортиментини биринчи бўлиб тўғри танлаш ва сув омбори атрофида ҳимоя дараҳтлари қаторини тўғри жойлаштиришдан иборат.
Амалий ахамиятн: Ишлаб чикаришга сув хавзалари атрофида ҳимоя дарахтзорлари каторини ва умумий дарахтзорлар схемасини жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги экинзорларидан тушадиган окаво сувлар натижасида бўладиган ифлосланишлар олдини олиш бўйича тавсиялар берилган.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисоднй самарадорлиги: режалаштиришлардан, ҳимоя дарахтзорларнинг ҳимоя қилиш натижаларидан хўжаликларнинг йирик ер майдонлари ёғоч етказиб беришнинг доимий манбаи хисобланади ва бозор иктисодини эьтиборга олган ҳолда 1 га дан берадиган иқтисодий самарадорлиги 950.000 сўмдан иборат бўлади.
Изланишлар натижаларн: Тошкент ўрмон хўжалиги ер майдонларида ва ГП «Узгипроўрмонлойиҳа» да қўлланилади.
Қўлланиш ҳудудлари: Ўзбекистон сув омборлари атрофидаги сувларнинг ҳимояловчи ўрмон дарахтзорларида ва мавжуд сув хавзалари атрофида.
Тошкент воҳаси шароитида Valeriana Officinnalisнинг интродукцияси ва биоэкологик хусусиятлари
Тадқиқот объекти: Valeriana officinalis L.-Valerianaceae оиласига мансуб кўп йиллик ўт ўсимлик.
IIiiihhhi мақсади: Тошкент вохаси шароитида Valeriana officinalis L. нинг биоэкологик хусусиятларини ўрганиш ва етиштириш усулларини ишлаб чиқиш.
Тадқикот методлари: лаборатория ва дала тажрибалари, фснологик, морфометрик, биоэкологик, физиологик, фитохимик, агротехник ва статистик методлар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилнги: илк бор Тошкент вохаси шароитида кузги ва бахорги муддатда экилган V. officinalis ўсимлигининг онтогенез даврлари морфологик, биоэкологик хусусиятлари қиёсий ўрганилди. Кузги ва бахорги муддатда экилган ўсимликларнинг мавсумий ривожланиш мароми, суткалик ва мавсумий гуллаш биологияси, уругларнинг потенциал ва хақиқий махсулдорлиги хамда сув режимининг асосий кўрсаткичлари ўрганилди. Иккала муддатда экилган ўсимликларнинг ер устки ва ер остки аъзоларининг фитокимёвий таркиби, барги ва илдизидаги эфир мойи, изовалериана кислотаси микдори тахдил қилинди. Кузги муддатда экилган ўсимликларнинг бахорги муддатда экилган ўсимликларга нисбатан ўсиш ва ривожланиши жадал кечади хамда юқори хосил бериши аниқланди.
Амалий ахамияти: Тошкент вохаси шароитида V. officinalis нинг биоэкологик хусусиятлари ўрганилди ва дастлабки агротехник усуллар ишлаб чиқилди. Олинган маълумотлардан доривор ўсимликлар етиштиришга ихтисослашган хўжаликлар, фермерлар ва қишлоқ хўжалик ходимлари, ўрмоншунослар, олий ўқув юртларидаги ўқув жараёнида кенг фойдаланиш мумкин.
Ризосфера тактерияларининг интеграцияланиш механизми ва уларнинг усимлик химоясидаги фаолиятини илмий асослари
Тадқиқот объектлари: Суғориладиган типик бўз ва шўрланган тупроқлар, илдизда яшовчи бактериялар, илдиз касаллигини қўзғатувчи Fusarium, ғўза, буғдой, нўхат, бодринг ва помидор ўсимликлари.
Ишнинг мақсади: Ўсимликларни ўсишини тезлаштирувчи, ноқулай шароитларга чидамлигини оширувчи ва илдиз чириш касаллигидан химоя қилувчи ризосфера бактерияларни ажратиб олиш, уларни хусусиятларини ва таъсир этиш механизмларини ўрганиш асосида янги технология яратиш ва уни амалиётга жорий этишдан иборат.
Тақиқот услуби: Тадқиқотларда замонавий микробиология, молекуляр биология, фитопатология ва ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш усуллари тўлиқ келтирилган. Хусусан: ўсимликларни илдизида фаол колонияланадиган бактерияларни ажратиш учун Валидов ва бошкаларни (2006) усулларидан фойдаланилган. Бактериял ўғитлар ёрдамида ўсимлик ўсишини тезлаштириш, шўрланишга чидамлигини ошириш ва илдиз чириш касаллигини биологик назорат қилиш фаолиятлари лаборатория, иссикхона ва дала шароитларида ўрганиб чиқилган.
Олинган натижалар ва уларнинг янгнлиги: Илмий изланишлар натижасида турли қишлок хўжалик экинлари илдизидаги бактериялар бир-биридан фарк қилиши ва уларни хилма-хиллиги аниқланди. Уларни ўсимликлар билан алокадаги фаоллигига биотик ва абиотик омиллар таъсир кўрсатиши кузатилди. Шўрланишга чидамли антагонист бактериялар ва Fusarium туркумига кирувчи патоген замбуруглар коллекцияси яратилди.
Биофунгицидлар асоси бўлган, ўсимликлар ўсишини тезлаштирувчи, шўрланишга чидамлилигини оширувчи ва илдиз чириш касаллигини биологик назорат килувчи бактерияларнинг интеграциялаш механизми ёритиб берилди. Бодринг, помидор, ғўза ва буғдой ўсимликларини илдиз чириш касаллигини биологик йўл билан назорат килувчи биофунгицид асосан рақобатбардош колонизацияга асосланганлиги тасдиқланди. Республиканинг шўрланган типик бўз тупроқлари шароитида илк бор бозор иқтисодиётига мос ҳолда деҳқончилик юритишда тупроқ унумдорлиги, ўсимлик ўсишини тезлаштирувчи, илдиз чириш касаллигидан химоя килувчи ва шўрланишга чидамлигини ва ҳосилдорлиги оширишни таъминлайдиган Биофунгицидлар яратилди. Биофунгициднинг самарадорлиги ташқи муҳит омилларига, жумладан, тупрокнинг ҳолати ва ҳароратга боғлиқ эканлиги аникланди. Тупрок қанчалик органик моддаларга бой ва муҳит ўсимлик ўсиши учун кулай бўлса, Биофунгициднинг самарадорлиги шунчалик паст бўлиши кузатилди. Биофунгицид билан ишлов берилган бодринг ва помидори ҳосилдорлиги 15-25% гача ошганлиги ва илдиз чириш касаллиги 30-40% камайганлиги кузатилди.
Амалий ахамияти: Кўп йиллик илмий тадқиқотлардан олинган натижалар асосида қишлок хўжалик экинларини хосилдорлигини ошириш ва илдиз чириш касаллигини биологик йўл билан назорат килиш максадида биофунгицидлар яратиш бўйича тавсияномалар ишлаб чикарилди ва амалиётга жорий этилди. Ўсимлик ўсишини жадаллаштирувчи биофунгицидлар яратишда, ўсимлик ризосферасида яшовчи бактериялардан фойдаланилди ва улар ўсимлик ўсишини тезлаштириш фаоллиги бўйича биофунгицид қўлланиладиган иклим, тупрок ҳолати ва тури, ўсимлик нави, ва бактериянинг ўсимлик илдиздаги озуқа учун рақобат каби омиллар ҳам ҳисобга олиниши зарурлиги тавсия килинди. Шу тартибда селекция қилинган биофунгицидларнинг саморадорлиги юқори эканлиги кузатилди. Республиканинг типик бўз, тақирсимон ва шўрланган тупроқларида етиштирилган ғўза, буғдой, бодринг ва помидори етиштиришда, ўсимлик ўсишини жадаллаштирувчи, шўрланишга чидамлилигини оширувчи ва фузариоз илдиз чириш касаллигини биологик йўл билан ҳимоя килувчи Pseudomonas турига мансуб биофунгицид яратиб жорий килинди.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий саморадорлиги: Ўтказилган кўп йиллик илмий тадқиқотларнинг натижалари республиканинг Тошкент, Хоразм, вилоятларида 200 гектардан ортиқ майдонида жорий этилди. Энг юкори иқтисодий самарадорлик Хоразм вилояти фермер хўжаликларида кузатилди. 1 - сўм қилинган харажатга 2,5 сўм самара олинади, 1 кг бодрингни бозор нархини ўртача 600 сўм деб олинганда, 1 гектар ердан олинган қўшимча даромад 2 820 000 сўмни ташкил қилади. Шу солиштиришни помидорга қўллаганимизда 1 гектар ердан кўшимча хосилнинг ҳар кг нархи 800 сўм бўлганида 3 000 000 сўмни ташкил этади.
Қўллаш соҳаси: Республиканинг типик бўз, кам шўрланган тупроқлари шароитида ғўза, буғдой, помидори ва бодринг экинларини етиштирадиган фермер хўжаликлар.
Оҳаликсой ҳавзаси лишайникларининг таксономияси ва экологияси
Мақолада Оҳаликсой ҳавзаси лишайникларининг таксономияси ва экологияси ҳақида маълумотлар келтирилган. Олиб
борилган илмий изланишларга кўра Lecanoromycetes синфига мансуб 10 оила (Parmeliaceae, Ramalinaceae,
Megasporaceae, Physciaceae, Teloschistaceae, Peltigeraceae, Collemataceae, Candelariaceae, Umbilicariaceae, Physciaceae),
Eurotiomycetes синфига мансуб 1 оила (Verrucariaceae) ва Lichinomycetes синфига мансуб 1 оила (Lichinaceae)
аниқланди, 18 туркум ва 23 тур кенг тарқалганлиги қайд этилган. Аниқланган турларнинг таксономик таҳлили ва
экологик хусусиятлари ёритилган.
Оққанот (Aleyrodidae) биоэкологияси ва биоценозда хўжайин-энтомофаг муносабатларининг шаклланиши
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда сабзавот ва полиз экинлари етиштириш жараёнида турли зараркунанда ҳашаротлар, ҳусусан оқканотлар (Aleyrodidae) ҳосилдорликка катта зарар келтирмокда. Хусусан, оқканотлар таъсирида сабзавот ва полиз экинлари ҳосилнинг 65-70% қисми нобуд бўлиши аникланган1. Шу жиҳатдан, қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари келтириб чиқарадиган биозарарланишларни аниқлаш, уларни олдини олиш ва қарши кураш чора-тадбирларни ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга.
Бугунги кунда жаҳонда етакчи мамлакатлар кишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланишида озиқ-овқат хавфсизлиги муҳим ўрин тутиб, сабзавот ва полиз экинлари зараркунандалари биоэкология ва улар микдорини бошқаришда биологик воситаларни қўллашга дойр тадқиқотларини олиб боришга алоҳида эътибор қаратилмокда. Бу ўринда сабзавот ва полиз экинларининг барча турлари учун ҳавфли заракунанда бўлган ва кенг тарқалган иссикхона оқканоти (Trialeurodes vaporariorum West.), ғўза окқаноти (Bemisia tabaci Genn), цитрус оққаноти (Dialeurodes citri A.) алоҳида ўринни эгаллайди. Турли агроценозларда уларнинг биологик ва экологик хусусиятлари ҳамда табиий энтомофаглари тур таркибини аниқлаш Республикамизда уларга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни ишлаб чиқишга имкон беради. Шунга кўра, оққанот турларининг кўпайиши, ривожланиши, экологик хусусиятлари, биологик потенциалини турли популяциялари ва агробиоценозларда таркалиши асосида исботлаш, сабзавот-полиз экинлари биологик фаолиятига окқанот турларининг таъсирини аниқлаш, уларнинг асосий паразит-энтомофаглари тур таркиби ва оқканот популяцияси микдорини бошқаришда самарали энтомофагларнинг биологик самарадорлигини аниклаш ҳамда амалиётга жорий қилиш муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади.
Республикамиз мустақилликка эришгач қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида кенг кўламли ислоҳатлар олиб борилиб, бу борада, айниқса, сабзавот ва полиз экинлари зараркунандалардан ҳимоялашга алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, окқанот турларини сабзавот ва полиз экинларига таъсири ва уларга қарши инсектицидлар қўллаш борасида муайян натижаларга эришилди. Шунингдек, оққанот турларини турли худуд агробиоценозлардаги популяцияларини аниклаш, уларга карши янги биологик кураш усулларини ишлаб чиқиш борасидаги тадқиқот ишларига етарлича эътибор каратилмаган. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «...кишлок хўжалигини модернизациялаш, касаллик ва заракунандаларга чидамли навларни ишлаб чиқариш»га жорий этиш белгилаб берилган. Бу йўналишда, жумладан, оқканот турларини сабзавот ва полиз экинларига таъсирини бахолаш, улар паразит-энтомофагларини окқанот популяцияси микдорини бошқаришдаги ролини исботлаш, биологик самарадорлиги аниклаш борасидаги илмий-тадқиқот ишлари долзарб бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг «Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 мартдаги 148-сон «Ўсимликларни ҳимоя қилиш хизмати тузилмасини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади биоценозда оқканот турларининг популяцияси, тарқалиши ва хўжайин-энтомофаг муносабатларининг шаклланиш жараёни, окқанотнинг энтомофаг тур таркиби, уларнинг микдорини бошқаришда биологик кураш чора-тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор оққанот турларининг (Trialeurodes vaporariorum Westw, Bemisia tabaci Gennadius) биологик хусусиятлари экин турлари бўйича популяцияларининг фарқланиши аниқланган;
оққанот турлари учун самарали йиртқич ва паразит энтомофаг турларининг тур таркиби систематик жиҳатдан аниқланган;
биоценозда энтомофаг-хўжайин муносабатларининг шаклланиши, уларнинг популяцияси зичлигининг ўзгаришида ташқи омилларнинг таъсири исботланган;
республикамизда оққанот микдорини бошкариш максадида йирткич каналарнинг Amblyseius swirskii Ath. турлари интродукция килинган, уларни кўпайтириш ва қўллаш услублари яратилган;
оққанотга карши энтомофагларни қўллашда биологик кўрсаткичлари асосланган ва оқканотнинг пестицидларга нисбатан чидамлилик даражаси исботланган.
Общие фармакологические свойства и антидепрессантная активность экстракта Chistanche Mongolica
Молгузар тизмаси флораси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда инсон фаолияти кўламининг кескин ортиши биологик турлар ва экотизимлар ҳилма-хиллигининг ўзгариши ҳамда улар сонининг қисқаришига сабаб бўлмокда. Охирги 400 йил ичида антропоген омиллар таъсирида Ер шари флорасидаги 654 ўсимлик турларини бутунлай йўқолиб кетганлиги локал флораларни инвентаризациялаш ва замонавий ҳолатини баҳолаш тадқиқотларига янада катта эътибор беришни таказо этади. Бу нуктаи-назардан, флора таркиби ва ундаги ўзгаришларни аниқлаш, камёб ва эндем турларни сақлаб қолиш чораларини ишлаб чикиш табиатни мухофаза килишнинг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади.
Жаҳондаги замонавий флористик тадқиқотлар флорогенетик ёндошувлар асосида ҳудудларни ботаник ва экологик районлаштиришга катта эътибор каратмокда. Шу билан боғлиқ ҳолда ўсимликлар хилма-хиллигини кенг кўламли тадкиқ этиш, миллий ва махаллий флора конспектларини тузиш, камёб ва эндем турларнинг ҳозирги холатини аниқлаш замонавий ботаника фанининг долзарб муаммолари ҳисобланади. Бу ўринда, Помир Олой тоғлар тизимида Молгузар тизмаси алоҳида ўринга эга бўлиб, ундаги арчазор ва шибляк флороценотипидаги экотопологик хилма-хилликлар тизма флорасининг ўзига хослигини таъминлайди. Шунга кўра, Молгузар тизмаси флораси таркибининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш, унинг Марказий Осиё флорасида тутган ўрнини баҳолаш, камёб ва йўқолиб кетаётган, эндем турлар таркибини аниқлаш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Ҳозирги кунда биологик хилма-хилликни саклаб колиш ва ўсимлик дунёси вакилларидан иқтисодиёт тармоқларида оқилона фойдаланиш учун маҳаллий флораларнинг тур таркибини аниқлаш, уларни табиий ўсиш шароитларини сақлаб қолиш, ўсимлик хом-ашёси заҳираларини баҳолашга катта эътибор қаратилди. Бу борада, жумладан, Жануби-Ғарбий Тиёншон, Бойсун тоғи, Бухоро воҳаси, Қизилқум колдик тоғлари, Нурота, Зомин ва Сурхон қўриқхоналари флораларини аниклаш, камёб ҳамда йўқолиб кетаётган турларини мухофаза килиш, хўжалик аҳамиятига молик гуруҳлардан самарали фойдаланиш борасида муҳим натижаларга эришилди. Шу билан бирга, камёб ва йўқолиб кетаётган ўсимлик турлари таркибини аниқлаш, хўжалик аҳамиятига эга турларни ажратиш ва ресурсларини баҳолаш учун, жумладан, Молгузар тизмаси флорасини инвентаризациялаш, муҳофазага муҳтож турларини замонавий ҳолатини баҳолаш, иқтисодий тармоқларда барқарор фойдаланиш бўйича илмий асосланган натижалар талаб этилмокда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида1, жумладан «атроф-муҳит ҳолатига зарар етказадиган муаммоларнинг олдини олиш» вазифалари белгиланган. Мазкур вазифаларни амалга ошириш, жумладан, Молгузар тизмаси флоранинг таксономик таркибини аниқлаш, конспектами тузиш, камёб, йўқолиб бораётган ва эндем турларининг таркибини аниклаш, уларнинг таркалиш хариталарини тузиш ва муҳофаза қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш муҳим масалардан бири хисобланади.
Узбекистан Республикасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 409-сон «Ўсимлик дунёсини мухофаза килиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида» ги Қонуни, Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 27 майдаги 142-сон «2013-2017 йилларда Узбекистан Республикасида атроф-мухит муҳофазаси бўйича харакатлар дастури тўғрисида»ги карори, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» Фармони ва мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Молгузар тизмаси флорасини тўлиқ инвентаризация қилиш ва унинг Тоғлиўртаосиё провинцияси Кўҳистон округи флораси таркибида мустақил ботаник-географик ўрнини асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Молгузар тизмаси флорасининг 84 оила ва 465 туркумга мансуб 1255 турни ўз ичига олувчи замонавий конспекта тузилган;
илк бор Узбекистан флораси учун 2 тур, Помир-Олой флораси учун 2 тур, Молгузар тизмаси флораси учун 56 тур келтирилган;
флорада Тоғлиўртаосиё ҳамда Қадимийўртаерденгизи ареал синфларига мансуб турларнинг устунлик қилиши аниқланган;
Молгузар тизмасини Тоғлиўртаосиё провинцияси Кўҳистон округи флораси таркибида мустақил ботаник-географик район сифатидаги ўрни асосланган ҳамда Кўҳистон ва Нурота ботаник-географик округи чегаралари аниқланган;
камёб ва эндем турларнинг ўсиш жойлари аниқланган ва ўрганилган ҳудудда ГАТ асосида уларнинг тарқалишини акс эттирувчи хариталар тузилган.
Хулосалар
«Молгузар тизмасининг флораси» мавзусидаги фалсафа доктори диссертация бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Илк бор Молгузар тизмаси флорасининг конспекта тузилган ва ушбу флора 84 оила ва 465 туркумга мансуб 1255 турни ўз ичига олади. Узбекистан флораси учун 2 янги тур Помир Олой флораси учун 2 янги тур аниқланди.
2. Молгузар тизмаси флораси Ўрта Осиё тоғли кисмининг типик етарлича бой флораси ҳисобланади ва унинг асосини Қадимийўртаерденгизи генезиси турлари хамда Помир Олой тог тизмаси эндемлари ташкил килади.Ўрганилаётган флорада палеарктик, голарктик ва космполит турлари микдорининг кўплиги антропоген омилларнинг ушбу худуд экосистемаларига таъсири натижаси ҳисобланади.
3. Молгузар тизмаси флораси биоморфологик спектри ўрганилаётган ҳудуднинг табиий шароитларини акс эттиради ва Ўрта Осиёнинг тоғли кисми, хусусан Кўҳистон флорасининг умумий хусусиятларига мос келади.
4. Қиёсий таҳлил натижасида Молгузар тизмаси флораси таркиби бўйича Туркистон тизмаси ва Нурота тоги флоралари ўртасида оралиқ ўринни эгаллаши аниқланди, бирок, Туркистон тизмасининг гарбий кисми флораси билан кўпрок ўхшашликка зга.
5. Молгузар тизмаси флораси комплекс тахдил асосида Молгузар ботаник-географик райони Кўҳистон округи таркибида ажратилди.
6. Молгузар тизмаси флораси эндем фракцияси Кўҳистон округининг 12 эндем тури (2 эндем тури билан хисоблаганда), Нурота тоги флорасининг 1 эндем тури ва 19 Кўхистон-Нурота субэндем турларидан иборат, бу эса Молгузар тизмаси флорасининг Тоғлиўртаосиё провинцияси Кўҳистон ва Нурота округлари оралигида жойлашганлигини тасдиклайди.
7. Молгузар тизмаси флорасида Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган 12 оила 16 туркумга мансуб 24 камёб ва йўқолиб бораётган турлар аниқланди. Ушбу турларнинг хар бири учун ГАТ асосида нуқтали тарқалиш хариталари тузилди. Камёб турларнинг тарқалиши бўйича олинган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Қизил китобнинг сўнгги нашрлари учун тавсия этилади.
Лагохилус опьяняющий (lagochilis inebrians bge.) – ценное лекарственное растение, эндемик центральной азии
Кўсак қуртига қарши кенг қўлланилувчи инсектицидларнинг ғўзадаги баъзи фаол бирикмалар биосинтезига таъсири
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда зараркунанда хашаротларнинг салбий таъсирига карши ўсимликлар чидамлилигининг молекуляр механизмларини ва бу жараёнлардаги ҳимоявий бирикмалар ролини тадқиқ қилиш биоорганик кимё, молекуляр биология ва ўсимликлар биохимиясининг долзарб йўналиши хисобланади. Ўсимликлар ҳосилини зараркунанда хашаротлар, патогенлар, бегона ўтлар, бактерия ва вирусли касалликлардан ҳимоя килиш кишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чикариш самарадорлигини оширишда асосий ўринда бўлиб замонавий агрономиянинг муҳим бўғимидир.
Ҳозирги кунда жаҳонда кўсак қуртига қарши инсектицидларнинг интенсив қўлланилиши пахта далаларида шира ва ўргимчаккана каби сўрувчи зараркунандалар популяциясининг кескин ортишига олиб келиши тез-тез кузатиб турилади. Бу инсектицидларларнинг ғўза баргларидаги озуқавий моддалар - эрувчан оқсиллар, аминокислоталар ва қандлар; ҳимоявий ферментлар ҳамда терпеноид табиатли бирикмалар каби биотик ва абиотик омилларга қарши ўсимлик химоясини таъминловчи бирикмалар биосинтезига таъсир этиши билан тушинтирилади. Хорижлик олимлар томонидан дельтаметрин, циперметрин, фенвалерат каби инсектицидларнинг ғўзанинг биокимёвий параметрларига таъсири аниқланган. Шунга боғлиқ равишда ғўзадаги сўрувчи зараркунандаларга нисбатан озуқавий қийматни белгиловчи моддаларга ва ўсимликнинг ҳимоя тизимини белгиловчи метаболитлари ва ферментларига пестицидларнинг таъсирини комплекс тадқиқ этиш долзарб хисобланади.
Мамлакатимизда ўсимликларни зараркунанда хашаротлардан сақлаш борасида кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди. Хусусан препаратларнинг вегетация даври ва бошқа омилларга боғлиқ равишдаги хашаротларга самарали таъсир этувчи концентрациялари аниқланди. Таъкидлаш керакки, бугунги кунда дунё бўйича зараркунанда хашаротлар таъсирида нобуд бўладиган пахта ҳосили 21-24% ни ташкил қилади' ва зарурий тарзда ўсимликларга инсектицид препаратлари билан ишлов берилади. Пахта ҳосилини асраш мақсадида қўлланилаётган инсектицидлардан самарали фойдаланиш учун уларнинг ўсимлик биокимёвий кўрсаткичларига таъсирини тадқиқ этиш талаб этилади. Узбекистан Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 3 йўналишида «қишлоқ хўжалиги махсулотларини сақлаш, ташиш ва сотиш, агрокимё хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини янада кенгайтириш» юзасидан мухим вазифалар белгилаб берилган. Бу вазифаларни бажаришда кенг қўлланилаётган инсектицид препаратларининг ўсимликларга таъсирини аниклаш долзарб масалалардандир.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2016 йил 24 октябрдаги ПҚ-2640-сонли «Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва қишлоқ хўжалигига агрокимёвий хизматларни кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонида хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади ғўза иккиламчи метаболитлари ва ҳимоявий оксилларининг абиотик стрессга чидамлилик индикаторлари сифатидаги ролини аниқлаш, ўсимликнинг сўрувчи зараркунандалар - ғўза шираси ва ўргимчакканага нисбатан чидамлилигигига инсектицидларнинг салбий таъсирларини баҳолашнинг комплекс методологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
пиретроидлар таъсирида ғўза баргларидаги антифидант терпеноид альдегидлар микдорининг камайиши аникланган;
ғўза баргларидаги глутатион ва умумий тиол гурухдар микдори инсектицидлар таъсирида мое тарзда ўзгарганлиги аникланган;
суми-альфа препарати билан ишлов берилган ғўза баргларида рибулоза-1,5-бисфосфат карбоксилаза (RuBisCo) нинг янги полипептиди ҳосил бўлганлиги ва унинг қисман аминокислота кетма-кетлиги исботланган;
суми-альфа препарати таъсирида элонгация фактори ва фруктозо-бисфосфат альдолаза ферментлари микдорининг ортиши ва ферментлар изоформаларининг кисман аминокислота таркиби исботланган.
Хулоса
«Кўсак қуртига қарши кенг қўлланилувчи инсектицидларнинг ғўзадаги баъзи фаол бирикмалар биосинтезига таъсири» мавзусидаги диссертация доирасида олиб борилган тадкиқотлар асосида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1.Турли синфларга тааллуқли инсектицидлар билан ғўзага ишлов берилиши натижасида ўсимлик баргларида озуқавий бирикмалар - эрувчан қандлар ва оқсиллар миқдорининг ортиш динамикаси аниқланди. Суми-альфа, циперметрин ва аваунт билан ишлов берилиши натижасида оксиллар ва кандлар микдори ишловнинг 10- ва13-кунлари максимал даражада ортиши кўрсатилди.
2. ЮССХ усули билан госсипол, Н1-Н4 гелиоцидлар, гемигоссиполон ва унинг метил эфирининг микдори аниқланди. Терпеноидлар микдорининг максимал камайиши ишловнинг 7, 10, 13 кунларида кузатилиши кўрсатиб берилди.
3. Кислороднинг фаол шаклларини глутатион - аскорбат цикли оркали зарарсизлантиришда марказий ўрин тутувчи бирикма - глутатионнинг микдори суми-альфа таъсирида камайган, карбофос ва ланнейт билан ишлов бериш унинг микдорини ортишига олиб келган.
4. Ғўза геномидаги хитиназа генларининг in silico тахдили амалга оширилиб, Arabidopsis thaliana генлари кетма-кетликлари аналогияси бўйича 41 та хитиназа идентификация килинди. Хитиназалар фаолликлари суми-альфа таъсирида деярли икки баробар пастроқ кўрсаткични намоён килган.
5. Суми-альфа, карбофос ва ланнейт таъсирида ўргимчаккананинг репродуктив кобилияти пасайиши хамда унинг тухумлари фертиллигини белгиловчи оқсил - вителин микдори инсектицидлар таъсирида камайиши аниқланди.
6. Нормал холатдаги ва инсектицидлар билан ишлов берилган ғўзанинг сўрувчи зараркунандаларга нисбатан чидамлилигини белгиловчи иккиламчи метаболитларнинг микдор даражасини баҳолаш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқилди.
7. Суми-альфа билан ишлов берилган ғўза баргларида RuBisCo изоформаларидан бирининг парчаланиши ҳисобига лиги оксил молекуласининг ҳосил бўлиши унинг қисман аминокислота кетма-кетлигини аниқлаш орқали кўрсатиб берилди.
8. Суми-альфа таъсирида элонгация фактори EF1A ва фруктозо-бисфосфат альдолаза ферментлари экспрессиясининг ортиши аниқланди. Оксиллар изоформаларининг кисман аминокислота кетма-кетликлари кўрсатиб берилди.
Изучение культуральных признаков и целлюлазной активности некоторых видов грибов рода trichoderma
Зоминсув ҳавзасининг ўсимликлар қоплами
Тядқиқот объектляри: Зоминсув хавзасининг ўсимликлар коплами.
Ишнинг мақсади: Зоминсув ҳавзаси ўсимликлар копламининг фитоценотик хилма-хиллиги ва минтақалар бўйича тарқалишини аниқлаш ҳамда йирик масштабли харитасини тузиш.
Тадқиқот методлари: анъанавий маршрутли-гсоботаник ва космик фотосуратлардан фойдаланилган ҳолда масофавий ўрганиш методлари.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: илк бор Зоминсув ҳавзаси ўсимлик жамоаларининг фитоценотик хилма-хиллиги ўрганилди. 4 та минтакада 6 та тип, 9 та эдафотип, 19 та ценотип, 27 та формация, 85 та ассоциациядан иборатлиги аниқланди. Ҳавзада «Растительный покров Узбекистана» монографиясига киритилмаган 5 та янги ассоциациялар тавсифланди. Иирик масштабли рақамланган инвентаризацион “Зоминсув ҳавзаси ўсимликлар копламининг харитаси” (М 1:200000) ва кўп босқичли изоҳи топо-типологик тамойилда ишлаб чикилди. Харитада 36 та картографик бирлик ва антропоген модификациялари кўрсатилиб, инкирозга учраш даражаси - индексларда (А, Б, В) бсрилди. Ҳавза мониторинг майдонларида 516 тур рўйхатга олиниб, 249 туркум, 61 оилага мансублиги қайд этилди.
Амалий ахамияти: олинган натижалардан яйлов, ўсимлик ва ўрмон хом-ашёларини тайерлашни режалаштиришда ҳамда пайҳон бўлган ўрмон майдонларини реконструкция килиш, камайиб ва йўқолиб борастган ўсимлик турларини кайта тиклаш ва ҳудуд генофондини асрашда фойдаланиш мумкин.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: “Зоминсув ҳавзаси ўсимликлар копламининг харитаси” (Ml:200000) ва ишлаб чиқилган тавсиялар Жиззах вилояти табиатни муҳофаза қилиш давлат кўмитасига (далолатнома № 1396, 12.12.2011), УзР Ер рссурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига қарашли Гсоинформкадастр давлат унитар корхонасига (далолатнома № 2, 6.03.2012) такдим этилди.
Қўлланиш сохаси: фитоценология, геоботаника, картография, экология, табиатни мухофаза килиш.
Зомин давлат қўриқхонасининг флораси
Тадқиқот объектлари: Зомин давлат кўрикхонасининг табиий ҳолда ўсувчи ўсимликлари.
Ишнинг мақсади: Зомин давлат кўриқхонаси ўсимликларининг таҳлили ва унинг хозирги холатдаги рўйхатини тузиш.
Тадқиқот методлари: классик флористик, қиёсий-морфологик, киёсий-географик методлари ва ўсимликлар систематикаси.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: 1192 та юксак ўсимлик турларидан иборат бўлган Зомин давлат қўриқхонаси флорасининг янги конспекта тузилди. Ўсимлик копламида 5 та асосий флораценотиплар ажратилди. Қўрикхона ҳудуди Тоғлиўртаосиё провинциясининг Куҳистон округи таркибига мансуб эканлиги аникланди. Қўрикхона худудида фан учун янги 2 тур (Astragalus russanovii, Allium levichevii) топилди.
Амалий ахамияти: Тадқиқот натижалари Узбекистан Республикаси флорасининг янги рўйхатини тузишда фойдаланиш мумкин. Зомин давлат қўриқхонаси флорасининг тузилган рўйхати қўриқхона илмий бўлимига кабул қилинди ва хозирги вақтда қўриқхонанинг илмий ҳисоботларида ва муҳофаза фаолиятида фойдаланилмокда. Зомин давлат қўриқхонаси флораси ва унда таркалган эндем ва «Кизил Китоб» га киритилган турлар тўғрисидаги маълумотлар олий ўкув юртларида флора, ўсимликлар систематикаси ва географияси фанларидан маърузалар ўқиш ва амалий машгулотлар олиб боришда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: ишлаб чикилган тавсиялар УзР Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошкармаси, Қўрикхоналар, миллий боглар ва овчилик хўжалиги бошкармаси, Зомин давлат қўриқхонасига (№011-сонли далолатнома, 14.10.2011) ва Жиззах давлат педагогика института биология ва уни ўқитиш методикаси кафедрасига (№4-сонли далолатнома, 13.10.2011) жорий этилган.
Қўланилиш (фойдаланиш) сохаси: флористика, систематикаси, ботаник география, табиатни муҳофаза қилиш.
Зарафшон дарёси ўрта оқими альгофлораси ва унинг сув экология-санитария ҳолатини баҳолашдаги аҳамияти
Мавзунинг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги кунда дунёда сув ресурсларини турли техноген таъсирлардан муҳофаза килиш, табиий сув ҳавзалари барқарорлигини таъминлаш, айниқса ундаги флоранинг биологик хилма-хиллигини саклаб қолиш катта аҳамиятга эга. Айниқса, дарёлар қуруқлик сув ҳавзалари альгофлорасининг шаклланиши ва таксимланишида алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, альгофлоранинг 46% хилма-хиллиги дарёлар улушига тўғри келади. Бу ўринда, табиий сув ҳавзаларининг альгофлорасини ҳар томонлама ўрганиш, экология-санитария ҳолатини баҳолаш ва ҳамда унинг келажакдаги ҳолатини башорат килиш имконияларини амалиётига жорий этиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади.
Жаҳонда альгологик тадқиқотлар техноген омиллар таъсири кучли бўлган трансчегаравий дарёлардаги альгофлоралар ҳолатини аниқлаш, ҳамда дарёларнинг турли моддалар билан ифлосланиш даражасини мониторинг қилишга қаратилган. Бу ўринда катта стратегик аҳамиятга эга дарёлар ўзининг альгофлора турларига бойлиги, ундаги алоҳида аҳамиятга эга бўлган экологии компонентларининг мавжудлиги билан муҳим ҳисобланади. Марказий Осиёдаги барча йирик трансчегаравий дарёлар бир-биридан экологик хусусиятларини билан фарқланишини ҳисобга оладиган бўлсак, уларнинг ҳар бирида ўзига хос альгофлорани шаклланганлигини кўриш мумкин. Бу ўринда, Зарафшон дарёси ҳам алоҳида ўринга эга бўлиб, сўнгги йилларда дарёнинг ўрта окими худудда техноген омиллар таъсирининг кучайиши унинг замонавий альгологик таркибини аниқлаш ва шу асосда табиий Ўрта Осиё сув ҳавзалари альгофлораси шаклланишидаги аҳамиятини баҳолашнинг муҳимлигини белгилаб бермокда. Шунга кўра, Зарафшон дарёси альгофлорасининг замонавий ҳолатини баҳолаш, дарё альгофлорасини таксономик таркибини шаклланишида экологик омилларнинг ролини илмий асослаш, сувнинг экология-санитария ҳолатини аниқлашда индикатор-сапроб турларни аҳамиятини очиб бериш, альгофлорани маълумотлар базасини тузиш ва амалиётга жорий этиш муҳим илмий ва амалий аҳамиятга эга.
Ҳозирги кунда табиий сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан окилона фойдаланиш учун сув ҳавзалари альгофлорасининг турлар таркиби ва уларнинг тарқалишини аниқлаш, ҳамда сувни тозалигини белгилашдаги ўрнини асослашга алоҳида эътибор каратилди. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида' атроф-муҳит ҳолатига зарар етказадиган муаммоларни олдини олиш, ирригация тармоклари объектларини ривожлантириш” вазифаси белгиланган. Мазкур вазифаларни амалга оширишда Зарафшон дарёси ўрта оқими альгофлорасининг таксономик таркиби ва индикатор-сапроб турларни аниқлаш, дарё сувининг санитар-эпидемиологик ҳолатини мониторинг қилишда улардан фойдаланиш муҳим илмий-амалий аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 409-сон “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сон “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Зарафшон дарё ўрта оқими альгофлораси турлар таркибини аниқлаш ва сувининг экология-санитария ҳолатини баҳолашда индикатор-сапроб турларнинг аҳамиятини асослашдан иборат.
Ишнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Зарафшон дарёси ўрта окимида 331 тур ва тур хиллари (219 тур, 85 вариация, 27 форма) аниқланган ва рўйхати тузилган;
илк бор Зарафшон дарёси ўрта оқимининг альгофлораси таркибида Узбекистан альгофлораси учун илгари номаълум бўлган 13 тур ва тур хиллари мавжудлиги аниқланган;
альгофлоранинг мавсумий ва дарё оқими бўйлаб ўзгариши аниқланган;
экоальгоценозларнинг дарё окими ва йил фаслларидаги экологик омиллар таъсирида шаклланиши очиб берилган;
дарё альгофлораси ва унинг таркибидаги индикатор-сапроб турлар билан ўзаро боғлиқлиги исботланган.
Хулосалар
«Зарафшон дарёси ўрта оқими альгофлораси ва унинг сув экология -санитария ҳолатини баҳолашдаги аҳамияти» мавзусидаги фалсафа доктор диссертация бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Тадкикотлар натижасида Зарафшон дарёси ўрта оқими альгофлорасида илк бор 331 тур ва тур хиллари (219 тур, 85 вариация, 27 форма) мавжудлиги, таксономик тахдилга кўра улар 5 бўлим, 11 синф, 16 тартиб, 38 оила, 81 туркумга мансублиги аникланди. Сувўтлар орасида Bacillariophyta (218) бўлими етакчилик килиб, жами флоранинг 65,86 % ташкил этди. Кейинги ўринларни Cyanophyta (64, 19,34 %), Chlorophyta (37; 11,18 %), Euglenophyta (10, 3,02 %), Pyrrophyta (2, 0,60 %) бўлимлари эгаллайди.
2. Тахлиллар натижасида альгофлорадаги 5 та етакчи синф аниқланди, улар 300 (90,63%) турга эгалик килиши аниқланди. Етакчи тартиблар 7 та бўлиб, жами альгофлорани 298 турига (90,03%) эгалик килди. Етакчи оилалар 14 та (279, 84,28%), етакчи туркумлар 23 тани (240, 72,50%) ташкил этади;
альгофлорадаги турларнинг туркумларга нисбатан спектри: Bacillariophyta - 6,23; Euglenophyta - 3,33; Cyanophyta - 2,66; Chlorophyta -2,17; Pyrrophyta - 1, турларнинг оилаларга: Bacillariophyta - 24,22; Euglenophyta - 3,33; Cyanophyta - 4; Chlorophyta - 3,36; Pyrrophyta - 2. Бу хусусиятлар Зарафшон дарёси ўрта оқимини алоҳида эътиборга молик альгологик ҳудуд эканлигидан далолат беради.
3. Қиёсий таҳлилларга кўра, илк бор Ўзбекистон альгофлораси учун 13 тур (Chlorophyta - 3, Bacillariophyta - 10) ва тур хиллари келтирилди. Бу Зарафшон дарёси ўрта оқимида ўзига хос экологик муҳитнинг шаклланганлиги билан изохланади.
4. Кузатув нуқталарнинг турлича тўйиниш манбалари ва экологик омиллар таъсирида дарёнинг дастлабки (1-3 КН) нукталарида 119, ўрта нуқталарида (4-7 КН) 200 та, куйи нукталарида (8-10 КН) 125 тури аниқланди;
5. Сувининг ҳарорати фаслларда ўзгарувчан бўлганлиги туфайли баҳорда 169 (51,05%), ёзда 210 (63,44%), кузда 138 (41,69%), қишда 88 (26,59%) тур ва тур хиллари аниқланди. Дарё ўрта оқими бўйлаб сувнинг минераллашуви а-гипогалиндан Р-олигогалингача ўзгариб туриши натижасида альгофлора таркибида чучук сув (148 тур, 44,71%) ва чучук-шўртоб сувўтлар (160 тур, 48,34%) етакчилик қилади;
альгофлора таркибида фитобентослар (40,48%) етакчилик қилади, фитопланктон (18,73%), фитопланктон-фитобентос (19,94%), перифитон (18,73%) деярли тент сонда. Бу дарё сувнинг тиниқлик даражаси пастлиги ва оким тезлигига боғлиқ.
6. Олиб борилган тахдиллар натижасида альгофлора таркибидан аниқланган 97 тур индикатор-сапробларнинг 61 диатом, 16 яшил, 10 кўк-яшил, 9 эвглена ва 1 тури пирофитларга мансуб. Бахорда индикатор-сапроб турларнинг 56 та, ёзда 45 та, кузда 50 та, кишда 29 тури аниқланди, фасллардаги сапроблик индекси мос равишда 1,67; 1,47; 1,52; 1,22 ни ташкил этади;
7. Дарё окими бўйлаб х-сапроб ва б-сапроблар сони камайиб, (3-,а-мезосапроб ва р-сапроблар сони ҳамда микдорининг ошиб бориши сув таркибида органик моддаларнинг микдори билан ўзаро боғлиқ бўлиб, сапроблик индексининг ошиши (1,27; 1,61; 1,84), сувнинг сифатини 2 синфдан 3 синфгача, разрядини 26 (тозарок) дан За (етарлича тоза) гача пасайиб бориши кузатилди.
8. Альгофлора таркибидан аникланган 20 тур %-сапроб, 18 тур б-сапроб, 51 тур Р-мезосапроб, 5 тур а-мезосапроб ва 3 тур р-сапроб турлар сув ҳавзаларининг экология-санитария ҳолатини мониторинг килиш учун тавсия этилади.
Жануби-шарқий қизилқум қолдиқ тоғларининг флораси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё бўйича хозирги вактда биологик хилма-хилликни сақлаш, биологик объектларни инвентаризациялаш, камёб ва йўқолиб бораётган турларни ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Юксак ўсимликлар Ер шарида кенг тарқалган ва ботаник тадқиқотларнинг энг қулай объектларидан бири ҳисобланади. «Дунё флорасида 340 мингдан ортиқ ўсимлик турлари кайд этилган. Шундан 280 мингтаси гулли ўсимликлар бўлиб, уларнинг атиги 30% ни систематикаси таҳлил килинган ва табиий популяцияларининг ҳолати ҳақида маълумотлар мавжуд. Бу ўринда таъкидлаш лозимки, флористика маълум бир ҳудуднинг ўсимликлар хилма-хиллиги тўғрисида бирламчи маълумотларни ўзида сақлайдиган, табиий ландшафтларнинг антропоген ва табиий омиллар таъсиридаги трансформациясини бахолайдиган фан сифатида муҳим ахамиятга эга»1.
Ўзбекистонда табиий флора таркибини замонавий тадкикот методлари асосида аниқлаш, ўсимликлар қопламининг ҳолатини баҳолаш, муҳофаза қилиш ва барқарор фойдаланиш биологик хилма-хилликни саклаб қолиш юзасидан олиб борилаётган устувор йўналишлар орасида алоҳида ўрин тутади. Флористик тадқиқотлар жадал суръатлар билан ривожланиб бораётган ва янги маълумотлар кўлами ортиб бораётган бир вақтда биохилма-хилликни сақлашга хизмат киладиган тизимли тадкикотларни йўлга кўйиш муҳим аҳамият касб этади. Шу жиҳатдан флористик изланишларни янада такомиллаштириш ва антропоген омиллар таъсирида ўзгарган ҳудудларда олиб бориш, айникса, зарурдир.
Қизилкум ва унинг қолдиқ тоғлари флораси таркибининг ўзига хослиги, шунингдек камёб ва эндем турларнинг мавжудлиги билан ажралиб туради. Шунга кўра ҳудуд флорасини муҳофаза қилиш долзарб аҳамиятга эга. Таъкидлаш лозимки, Қизилқумнинг жануби-шарқий қисмида жойлашган қолдиқ тоғлар (Писталитоғ, Хонбиндитоғ, Эгарбелистоғ, Балиқлитоғ ва Кўкчатоғ) флораси таркибини ўрганиш бутун Ўрта Осиё қолдиқ тоғлари флораларини тушуниш, Турон ва Тоғлиўртаосиё провинциялари ўртасидаги чегараларни белгилашда катта илмий аҳамият касб этмокда. Қизилкум қолдиқ тоғлари флорасини қиёсий тахдил қилиш, ботаник-географик районлаштириш, турларнинг тарқалишини акс эттирувчи тўр тизимли хариталаш, электрон флорасини яратиш ва географик ахборот тизими асосида электрон хариталар тузиш долзарб илмий вазифалардан ҳисобланади.
Узбекистан Республикасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 409-сон «Ўсимлик дунёсини муҳофаза килиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 сентябрдаги 343-сон «Ўзбекистон Республикаси ўсимлик дунёси объектларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни ва Ўзбекистон Республикаси ҳайвонот дунёсининг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ҳамда 2013 йил 27 майдаги 142-сон «2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастури тўғрисида»ги карорлари ва мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Жануби-шарқий Қизилқум қолдиқ тоғлари флорасининг конспектами тузиш ва Тоғлиўртаосиё провинцияси таркибида ботаник-географик район сифатидаги мустақил ўрнини асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
Жануби-шаркий Қизилқум колдик тоғлари флорасининг 69 оила, 355 туркум ва 781 турдан иборат бўлган конспекта тузилган, шулардан 412 тур тадкиқот ҳудуди учун илк бор келтирилган;
флоранинг таксономик таркиби ва турларнинг ареал типлари бўйича тақсимланиши аниқланган, етакчи оилалар ва ўсимлик қопламининг қиёсланиши асосида Жануби-шарқий Қизилқум қолдиқ тоғлари флорасининг бошқа қолдиқ тоғлардан фарқланиши исботланган;
Жануби-шаркий Қизилқум қолдиқ тоғларини ботаник-географик тавсифи келтирилган ва флоранинг келиб чикиши тоғли минтакалар билан боғлиқлиги исботланган ҳамда Нурота округи таркибида Нуротаолди ботаник-географик районининг мустақил ўрни очиб берилган;
юксак ўсимликлар, камёб, йўқолиб бораётган ва эндем турларнинг давлат кадастри амалга оширилган;
флоранинг маълумотлар электрон базаси ва турларнинг тарқалишини акс эттирувчи ГАТ хариталари тузилган.
ХУЛОСА
«Жануби-шаркий Қизилқум қолдик тоғларининг флораси ва уларнинг қиёсий таҳлили» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Жануби-шаркий Қизилкум қолдиқ тоғлари флорасида 355 туркум ва 69 оиладан иборат 781 турдан иборат. Уларнинг таркибида 412 гулли ўсимлик турлари ушбу ҳудуд учун биринчи марта келтирилди.
2. Жануби-шаркий Қизилкум тоғлари флорасининг ўзига хос хусусиятлари тоғлиўртаосиё ва турон чўл флоранинг кесишувида шаклланганлиги билан изоҳланади.
3. Флоранинг етакчи оила ва туркумларни спектри уни Тоғли Ўрта Осиёнинг Жанубидаги арид минтакалар учун хос флора сифатида белгилайди. Бу Astragalus, Cousinia, Allium, Gagea, Ferula, Tulipa ва бошка туркумларнинг юқори даражадаги ўрни билан тасдиқланади.
4. Ботаник-географик таҳлиллар Жануби-шарқий Қизилқум қолдиқ тоғлари флорасини Қадимий Ўрта Ер денгизи флоралари билан ягона флорогенетик бирлигини асослайди. Етакчи ареал синфларнинг спектри тоғлиўртаосиё флораларига мос келади. Географик тахдиллар ўрганилган худуд Тоғлиўртаосиё провинциясининг Нурота округи таркибига киришини эътироф этиш имконини беради.
5. Флора таркиби ва ўсимликлар қопламининг хусусиятлари асосида Тоғлиўртаосиё провинциясининг Нурота округи таркибига кирувчи Нуротаолди ботаник-географик райони ажратилган.
6. Биоморфологик таҳлил натижалари Жануби-шаркий Қизилқум қолдиқ тоғлари флораси таркибидаги бир йилликларнинг юқори ўрнини кўрсатди. Ўрта Осиёнинг тоғли флораларидан фарқ килиб, улар ҳатто кўп йилликлар (гемикриптофитлар) дан ҳам устунлик килади. Бирок, Туроннинг типик чўл флораларидан фаркли равишда, Жануби-шаркий Қизилқум қолдиқ тоғлари флорасидаги бир йилликлар асосан Ranunculaceae, Polygonaceae, Lamiaceae ва бошка оилаларда жамланиши кайд килинди.
7. Асосий таксономии гуруҳларнинг (Fabaceae - Astragalus, Lamiaceae, Amaryllidaceae, Liliaceae ва бошқ.) ўзаро ўхшашлиги ва фарқланишлари асосида амалга оширилган қиёсий таҳлиллар тадқиқот ҳудуди Марказий ва Жануби-Ғарбий Қизилқум қолдик тоғлари флораларидан фарқ қилиши ва унинг ўзига хос таркибга эга эканлиги тасдиқланди.
8. Бошқа колдик тоғлардан фарқ килиб, Жануби-шарқий Қизилкум қолдиқ тоғларининг флорасида Нуротатоғ тизмаси ва Шимоли-ғарбий Помир-Олой тизмаларининг куйи минтақаларига ўхшаш тарздаги баландлик минтақалари ифодаланган.
9. Жануби-шарқий Қизилкум колдиқ тоғлари ўсимликлар копламининг замонавий ҳолати рудерал ва маҳаллий эврибионт турлар сезиларли даражада устуворлик қилувчи тот флораценотиплари дериватларидан иборат ҳисобланади. Phlomis, Phlomoides, Perovskia, Hypogomphia, Crambe, Allium ва бошқа туркумлар таркибидаги бир қатор помиролойэлементларининг юқори даражадаги фитоценотик фаоллиги кузатилади.
10. Жануби-шарқий Қизилкум колдик тоғларининг флораси таркибида иккита эндем тур - Ferula helenae Rakhm. et Melibaev ва Iris hippolyti (Vvcd.) Kamelin) аниқланди ва Ўзбекистон Республикаси Қизил китобининг охирги нашрига киритилди. Замонавий дала тадқиқотлари ушбу турларнинг тарқалиши ва туплари сони, популяцияларининг ҳолати бўйича янги илмий маълумотлар олиш имконини берган.
11. Олинган натижалар ва мавжуд маълумотларни таҳлили асосида Ўрта Осиёнинг арид тоғли ҳудудлари орасида мукобилига эта бўлмаган ГАТ харитали маълумотларнинг электрон базаси ишлаб чиқилган.
Гепатитда каламуш жигарига антиоксидант ферментлар фаоллигига полифеноллар таъсири
Тетрахлорметан (CCl 4 ) билан чақирилган токсик гепатитда каламуш жигар митохондрияси антиоксидант ферментлар – СОД, каталаза, глутатионпероксидаза фаоллигига ва Fe 2+ /цитратга боғлиқ липидларни перекисли оксидланишига полифеноллар экстрактининг таъсири.
- 1-25 / 57
- Keyingi