Логистика хизматларини ташкил этиш ва бошқариш тизимини такомиллаштириш

9-16
64
14
Поделиться
Эшов, М. (2023). Логистика хизматларини ташкил этиш ва бошқариш тизимини такомиллаштириш. Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики, 1(01), 9–16. https://doi.org/10.47689/TSUE2022-pp9-16
Мансур Эшов, Ташкентский государственный экономический университет

проректор по воспитательной работе, д.э.н., профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада республикамиздаги транспорт ва логистика хизматларининг аҳамияти, ўзига хос хусусиятлари муҳокама қилинади. Мақолада замонавий транспорт ва логистика инфратузилмаси ва такомиллаштириш йўллари, республикамизда транспорт-логистика хизматларини ташкил этиш стратегиялари ҳақидаги масалалар муҳокама қилинади.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

9

СЕКЦИЯ №

1.

Кичик тадбиркорнинг инновацион фаоллигини

ошириш орқали ҳудудларнинг ижтимоий

-

иқтисодий

жадал ўсишини таъминлаш

ЛОГИСТИКА ХИЗМАТЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА БОШҚАРИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Эшов Мансур Пулатович

,

ўқув ишлари бўйича проректор, и.ф.д., профессор,

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Аннотация.

Ушбу мақолада республикамиздаги транспорт ва

логистика хизматларининг аҳамияти

,

ўзига хос хусусиятлари муҳокама

қилинади. Мақолада замонавий транспорт ва логистика инфратузилмаси

ва такомиллаштириш йўллари, республикамизда транспорт

-

логистика

хизматларини ташкил этиш стратегиялари

ҳақидаги масалалар муҳокама

қилинади

.

Калит

сўзлар

:

транспорт

-

логистика хизмати, транспорт

-

логистик

инфратузилма, мультимодал ва интермодал логистика маркази, халқаро

транспорт хизмати, автомобиль транспорти.

Бугунги кунда кўплаб ривожланган ва жаҳон иқтисодиётида етакчи

ўрин тутадиган мамлакатлар тажрибасидан шуни яққол кўришимиз

мумкинки, рақобатдошликка эришиш ва дунё бозорларига чиқиш, биринчи

навбатда,

иқтисодиётнинг

“қон

томири”

бўлган

логистик

инфратузилманинг нақадар самарали ташкил этилгани билан боғлиқдир.

Жаҳон бозорларида рақобатдошлик жараёнининг кучайиши, ишлаб

чиқаришни технологик ва ташкилий моделларининг мураккаблашиши

ҳамда диверсификациялашиши, ташқи иқтисодий фаолият информацион

таъминотининг

тезлашиши ва муносабатларининг кенгайиши иқтисодий

омиллардан кенг фойдаланишни талаб қилади. Тобора интиграциялашиб

бораётган жаҳон бозорида рақобат устунлигига эришиш, товар нархида

ташиш харажатларини қисқартириш билан эришилади. Халқаро юк

ташувларда мамлакатимизнинг энг арзон ҳисобланган сув транспортидан

фойдаланиш имкониятлари чекланганлигини инобатга олган ҳолда,

мамлакатимиз ичида ва халқаро миқёсда мултимодал ташувларни

ривожлантириш

-

бизнинг олдимиздаги энг долзарб вазифалардан бирига

айланмоқда.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

10

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев

томонидан “Йўл

-

транспорт, мухандислик

-

коммуникация ва ижтимоий

инфратузилмани ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича

дастурларнинг прогноз параметрларини ишлаб чиқиш ва амалга

оширишни назорат

қилиш ҳамда уларга эришишнинг асосий

вазифалари”дан бири сифатида белгилаб берилган.

Мамлакатимизда ҳудудий инфратузилмани янада ривожлантириш,

қулай

бизнес

муҳитини

яратиш

ва

иқтисодиётимизни

модернизациялашнинг янги талаблари энг аввало логистикани

ривожланиши билан бевосита боғлиқ. Бугунги глобал инновацион

иқтисодий ривожланиш истеъмолчиларнинг харид маданиятини

сезиларли даражада ўзгартирди. Эндиликда товар ва хизматлар

истеъмолчининг хонадонига қадар етказиб берилмоқда. Бу эса ўз

навбатида логистикага бориб тақалади. Чунки бу соҳа ривожланган ҳамда

ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиёти ривожи учун долзарб бўлиб

келмоқда.

Ўзбекистонда ташқи иқтисодий ва бошқа халқаро алоқалар, шу

жумладан, юклар (йўловчилар)ни халқаро ташишлар юқори суратлар

билан ривожланмокда. Буни янги ишлаб чиқилган қонунлар, қарорлар

ҳамда логистик марказ ҳамда корхоналарга яратилаётган турли

имкониятлар ва янги очилаётган логистик марказлар мисолида яққол

кўришимиз мумкин. Ўзбекистон Марказий Осиё мамлактлари ичида,
транзит коридор сифатида жуда қулай нуқтада жолашган бўлиб, нафақат

Ўрта Осиё мамлакатларини, балки яқин Шарқни Ғарб мамлакатлари билан

боғловчи қуруқлик йўли ҳисобланади. Буни тарихдан “Буюк Ипак Йўли” ёки

бугунги кунда мегалойиҳа ҳисобланган “Бир макон бир йўл” иқтисодий

лойиҳалар яққол исботлаб турибди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ушбу

диссертация мавзуси ҳозирги кундаги муҳим масалаларни кўтариб

чиққанлиги билан долзарб ҳисобланади.

Логистиканинг мақсади –

энг кам меҳнат ва моддий харажатлар билан

юкларни айнан вақтида

етказиб бериш. Материаллар, хомашё ва тайёр

маҳсулотларни айнан вақтида етказиб бериш бутун иқтисодий тизимнинг

ишлаб туришига қулай шароит яратади, корхоналар омборларидаги

заҳиралар миқдорини анча камайтиришга имкон беради. Логистика тўлиқ

даражада

истеъмолчига хизмат қилади. Шунинг учун логистика доирасида

тарқатиш ва сотиш вазифалари фақат бир вақтда 6 шарт мавжудлигида

амалга ошади. Бу шартлар –

юк, сифат, миқдор, вақт, харажатлар ва етказиш

жойи.

Ҳозирги

шароитда замонавий логистика технологик ва юк кўтариш,

ташиш асбоб

-

ускуналарига бўлган талабларни индивидуаллаштиряпти, бу

ҳар бир ускуналарни ҳар бир аниқ шароитга тўлиқ мослаштиришдир.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

11

Жумладан:

логистика тизимлар тузишда ва уларнинг айрим қисмларини

лойиҳалашда технологик жараёнларнинг инсон талабларига мос бўлишини

кўзда тутиши керак, яъни замонавий меҳнат шароитлари яратилиши керак,

атроф

-

муҳитга салбий таъсир қилмаслик керак;

бутун логистик

тизим давомидаги харажатларни ҳисобга олиш ва

бозорга мослаштириш.

сервис хизматларини замонавий даражада ривожлантириш, унинг

юқори сифати, ишончлилиги, тез мослашувини таъминлаш. Одатда

логистик тизимлар ноаниқ шароитда ишлайди. Бу бозор конъюктурасида

транспортнинг ишлаши тасодифий жараёнлар содир бўлиши билан боғлиқ.

Шу туфайли логистик тизимларнинг муҳим хусусиятларидан бири –

мослашиш хусусияти. Логистик тизимлар ишлашининг асосий

тамойилларидан бири –

юқори даражадаги ишончлилиги ва

мустаҳкамлиги.

Логистик тизимнинг ишлаши мустаҳкам бўлишида ишлаб чиқариш,

тарқатиш ва сотиш жараёнларининг тўғри, аниқ режалаштирилиши катта

аҳамиятга эга. Бу ерда шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, жуда тезлик билан

бажариладиган (оператив) режаларга нисбатан, қатъий режаларнинг роли

каттароқ. Бундай стратегик режаларнинг юқори даражада ишончли

бўлиши учун атроф

-

муҳит вазияти, биринчи ҳолатда бозордаги вазият ҳар

хил бўлиши мумкин бўлган ҳолатларни ўрганиш ва туғилган саволларга

стратегик жавоблар аниқлаш зарур. Ғарб мутахассисларининг фикрича,

стратегик режалаштириш фирмаларнинг ўз рақиблари билан курашида энг

қудратли

қурол бўлиб ҳисобланади. Стратегик режалаштиришнинг асоси –

илмий даражада. Илмий даражани тайёрлашда тарихий ва экстраполяция

усулларидан фойдаланилади. Стратегик режалар кўпинча аниқ

жараёнларни эмас, аниқ мақсадларни кўзда тутади. У стратегик режани тез

бажариладиган режадан фарқлайди. Тез бажариладиган режалар аниқ

фаолиятни кўзда тутади, масалан, тақсимлаш ёки сотиш жараёнларини

логистика халқ хўжалигига

саноатлар нуқтаи назаридан эмас, минтақалар

нуқтаи назаридан қарайди. Кичик ва ўрта корхоналарга тез

-

тез, даврий

ҳолда

кенг номенклатурадаги материал оқимлари етказиб турилади,

шунинг

учун

ҳудудий

ихтисослаштириш

(специализация)

ва

ихчамлаштириш бу корхоналар учун катта аҳамиятга эга. Шундай

вазиятларда материаллар оқимига самарали хизмат қилишда минтақавий

тақсимлаш бўйича марказлар ташкил қилиниши мақсадга мувофиқ бўлади.

Бундай марказларда биринчи навбатда юқори самарали сервисга эътибор

берилади. Бундай сервис туфайли ҳар хил хизмат турлари –

тахлашдан

бошлаб, то юк ортиш

-

тушириш ишларигача таъминланади. Фақат

замонавий техника воситаларидан фойдаланган ҳолда, логистик тизим


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

12

юқори самарали ва мустаҳкам бўлиши мумкин. Логистик тизим ахборот

оқимларини қулай бошқаришнинг техникавий асоси –

кўп даражали

АБСдир. Шунинг учун логистика ва кибернетика ғояларининг (идеи) асосий

қисми –

логистика тизимларининг юқори самарали бўлиши шартидир.

Тайёр маҳсулот реализациясида корхона маҳсулотни етказиб бериш

билан боғлиқ масалалар тўпламига дуч келади. Биринчи ўринда, бу

транспорт турини, ташувни ташкиллаштириш усулларини танлаш билан

боғлиқ масалалардир. Рационал транспорт воситасини танлашда

ташиладиган юк хусусиятлари ва бир қанча бошқа талабларга эътибор

берилади. Транспорт логистикасининг ривожланиши етказиб берувчи,

қабул қилувчи ва транспорт корхонасининг умумий фойдасига ҳал бўлиб,

комплекс транспорт

-

технологик тизимлари ташкил этишга асосланиши

лозим. Транспорт логистикаси билан боғлиқ операциялар ташқи савдо

битимларини ҳам бошланғич, ҳам якунловчи қисми бўлиб хизмат қилади.

Бунда транспорт ташуви нафақат савдо

-

сотиқ битимини амалга оширади,

балки товарнинг битимдаги нархига ҳам катта таъсир қилади.

Корхонанинг ҳатто юқори сифатли экспортга мўлжалланган маҳсулот

чиқаришга қаратилган барча уринишлари транспорт ташувини амалга

оширишдаги камчиликлар ва хатолар туфайли зое кетиши мумкин.

Транспорт ташуви жараёнининг иштирокчилари мураккаб муносабатларга

киришадилар. Бу муносабатларнинг механизмлари иқтисодий ва сиёсий

омиллар, халқаро ҳуқуқ ва тижорат нормалари, актлар ва анъаналар

асосида шаклланади. Бундай шароитда юк эгасига халқаро бозорлар,

мижозлар жойлашиши, алоҳида давлатлар сиёсати ва халқаро ташкилотлар

таъсири остида шаклланадиган транспорт ташувлари ҳолатига мослашиш

тобора қийинлашиб бормоқда. Транспорт хизматларининг маҳсулоти

товарларни ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига етказиб бериш

жараёнидир.

Транспорт

-

логистика инфратузилмасини самарали бошқариш, унинг

мазмуни ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига таъсирини ўрганган бир

қатор олимлар транспорт

-

логистика инфратузилмасини бошқариш бўйича

турли хил фикрларни билдирганлар.

Д.

Бауэрсокснинг фикрича, анъанавий усулларга нисбатан юк

ташувларини ташкил этишнинг афзаллиги ва иқтисодий самарадорлиги

масалаларини киритган ҳолда мультимодал ва интермодал юк

ташувларини ташкил этиш муаммоларига алоҳида эътибор қаратган. Шу

билан бирга муаллиф, транспорт тармоқлари, транспорт воситалари ва

транспорт

компаниялари ўз ичига олган

транспорт

-

логистика

инфратузилмасини алоҳида қайд этади.

Йирик транспорт боғламларида Ўзбекистон темир йўллари тармоғи

бўйича мультимодал терминал логистика марказлари (ТЛМ) тармоғининг

суст ривожлангани кузатилмоқда. Натижада

контейнерлар айланмаси


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

13

тезлиги, шунингдек, кўплаб юк ташувлари алоқаси

ва хилма

-

хил транспорт

турлари транспорт инфратузилмасида юк оқимлари тақсимотини

оширишни таъминлашнинг иложи йўқ.

Юқорида қайд этилганидек, транспорт

-

логистика тизимлари(ТЛТ)ни

ташкил этиш ва бошқариш самарадорлигини ошириш усулларидан бири

логистика инжиниринги ҳисобланади.

Замонавий транспорт

-

логистик марказларни ташкил этиш ва

ривожлантириш доирасида инфратузилмавий муаммоларни ечимини

топиш, шу билан бирга замонавий транспорт

-

логистик инфратузилма

мажмуасини барпо

этиш халқаро талаблардан бири ҳисобланади (1

-

расм).

1-

расм. Замонавий транспорт

-

логистик инфратузилма мажмуаси.

Транспорт

-

логистик инфратузилмаси, яъни логистик хизматларни

ташкил этиш учун ахборот тўплаш ва улардан самарали фойдаланиш,

омборхона, транспорт ва уларнинг таъминоти логистик фаолиятни

ривожлантириш ҳамда халқаро логистик рақобатга дош берадиган асосий

восита бўлиб хизмат қилади. Хорижий тадқиқотчиларнинг фикрига кўра,

транспорт

-

логистик фаолияти ташкил этиши биринчи халқаро даражадаги

Транспорт корхоналари

алоқа тармоғи, йўналиш

йўналиш

бекатлари

юк ташиш, тушириш ва ортиш

ҳаракатдаги

таркиб

умумий

транспорт

йўлаклари

моддий таъминот ва

транспорт воситалар

сервиси

транспорт

ахборот

баъзаси

ва

уни

етказиш

тизими

таъминот

Транспорт

-

логистика

инфратузилмаси

ахборот

тизим

бўйича

техника таъминоти

ва

йўлларни

техник

таъмирлаш

янги

технологиялар

омборхона

омборхоналар

терминаллар

омборхоналарда юкларни

вақтинча

сақлаш

тақсимлаш

маркази

логистика

парклари

логистика

марказлари

ахборот

маркази

техника

янги

дастур

воситалари


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

14

рақобатга логистик инфратузилма талаблари томонидан жавоб бериши

билан ўзига хос хусусиятни намоён қилади.

Мамлакатимизда

транспорт турлари фаолиятини тартибга солувчи

зарурий меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган. Ундаги асосий мақсад –

транспорт турларидаги манфаатдор иштирокчилар билан ўзаро

муносабатларини тартибга солишдир. Қабул қилиш таклиф этилаётган

“Интеграциялашган транспорт тизими тўғрисида”ги қонунда транспорт

турларининг ягона тизимга бирлашуви натижасида вужудга келадиган

муносабатлар тартибга солинади.

Марказий Осиё дунёдаги транспорт ва логистика тизими жадал

ривожланаётган минтақа ҳисобланиб, сўнгги йилларда бу ҳудудда,

жумладан Ўзбекистонда транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва

янги халқаро йўналишларга асос солиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб

борилмоқда, автотранспорт саноатини тараққий эттириш, транзит

салоҳиятини ошириш, экспорт

-

импорт имкониятларини кенгайтиришга

қаратилган кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистоннинг транспорт тармоқлари ва коммуникацияларини

ривожлантириш борасидаги халқаро ҳамкорлиги тобора ривожланиб

бормоқда. Бундай ўзаро манфаатли ҳамжиҳатлик тараққиётига хизмат

қиладиган ҳуқуқий асослар яратилмоқда. Хусусан, мамлакатимиз

томонидан транспорт ва транзит масалаларига доир 100 дан ортиқ халқаро

келишувлар ва баённомалар, шу жумладан, 30 га яқин конвенциялар
имзоланди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Халқаро темир йўллари иттифоқи,

Темир йўллари ҳамкорлик ташкилоти, Халқаро экспедиторлар уюшмаси

федерацияси, ЭСКАТО, ТРАСЕКА ва бошқа бир қанча халқаро ташкилотлар

аъзоси ҳисобланади. Ҳозирги пайтда мамлакат ҳудудидан автомобиль

транспорти орқали юкларни олиб ўтувчи хорижий автоташувчилар учун

республика томонидан умумий узунлиги 37 минг километрга тенг бўлган

44 та йўналиш белгиланган.

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналиши

бўйича Тараккиёт стратегиясининг иқтисодиётни ривожлантириш ва

либераллаштиришнинг устувор йўналишларида транспорт

-

коммуникация

лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган фаол инвестиция сиёсатини

олиб

бориш

ҳамда

йўл

-

транспорт

инфратузилмасини

янада

ривожлантириш вазифалари белгилаб берилган. Охирги йилларда

транспорт соҳасида давлат монополиясини қисқартириш, соҳа ва

корхоналарда замонавий корпоратив бошқарув тамойилларини жорий

қилиш, давлат

-

хусусий шериклар, рақамлаштириш, ташқи савдони

кенгайтиришда янги ташаббусларни қўллаш, халқаро транспорт логистика

тизимларига аъзоликни кенгайтириб бориш каби мақсадли йўналишлар

бўйича тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Транспорт соҳасида


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

15

инвестицион жозибадорликни ошириш, инвесторлар сафини кенгайтириш,

хорижий ҳамкорлар билан ўзаро манфаатдор ҳамкорликни амалга

оширишда ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, логистика

самарадорлиги индекси (ЛПИ) ни ўз ичига олган жаҳон банки томонидан

юритилаётган логистика самарадорлиги индекси бўйича

Ўзбекистон

99-

ўринни эгаллади.

Унда 168 мамлакат ўрин олган бўлиб, мазкур индекс

маҳаллий компанияларнинг миллий

ва халқаро бозорларга чиқишни

таъминловчи таъминот занжирларининг самарадорлигини ўлчайди. ЛПИ

шунингдек, таъминот занжирларининг барқарорлиги, атроф

-

муҳитга

таъсири ва малакали ишчиларга бўлган эҳтиёж каби ривожланаётган

масалаларга ҳам эътибор қаратади.

Транспорт соҳасидаги энг муҳим ислоҳотлардан бири транспорт

хизматлари бозорини эркинлаштириш, давлат монополиясини ва

чекловларни

босқичма

-

босқич

қисқартириб

бориш,

хорижий

инвесторларга қулай шартларда давлат ва хусусий шериклик тамойиллари

асосида йирик объектларни тақдим этиш каби йўналишларда катта

ҳажмдаги ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, сўнгги йилларда хорижий

авиакомпанияларга вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикаси халқаро

аэропортларида бешинчи даражадаги “ҳаво эркинлиги”, “Навоий” ва

“Термиз” халқаро аэропортларида эса юк ташувчи авиакорхоналар учун

еттинчи даражадаги “ҳаво эркинлиги”ни тақдим этувчи “Очиқ осмон”

режими жорий этилиши потенциал инвесторларнинг юртимиздаги ҳаво
ташувлари бозорига кириб келишига замин яратмоқда. Шунингдек,

ҳудудий аэропортларни давлат

-

хусусий шериклик механизми доирасида

халқаро талаблар асосида бошқарувга бериш бўйича лойиҳалар амалга

оширилиши

белгиланган.

Транспорт

соҳасида

халқаро

савдо

операцияларини тезлаштириш учун чора

-

тадбирлар ташаббуслари ишлаб

чиқилди. Экспорт ва импорт операциялари учун “ягона дарча” тамойили

асосида ишлайдиган миллий онлайн портали ишга туширилди. Бунда

исталган мижоз электрон сўровнома юбориш орқали барча турдаги

рухсатномалар, товар келиб чиқиши сертификатлари ва фитосанитария

сертификатларини олиш учун тўлов қилиш имконига эга бўлади. Ушбу

янги механизмларни жорий этиш билан экспорт ҳужжатларини қайта

ишлаш учун умумий вақт 174 соатдан 96 соатгача қисқартирилди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Мирзиёев

Ш.М. “Танқидий таҳлил,қатъий тартиб

-

интизом ва

шахсий жавобгарлик

-

ҳар бир раҳбар фаолиятнинг кундалик қоидаси

бўлиши керак”.

Тошкент,2017.

Б.

22.

2.

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон

журнали. № 3.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

16

3.

Бауэрсокс

Д. Логистика. Интегрированная цепь поставок. –

М.: Бизнес, 2001

.

4.

Миротина

Л.Б. Транспортная логистика.

М.: Издательство –

Экзамен, 2016

С.

512.

5.

https://mintrans.uz

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. “Танқидий таҳлил,қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик-ҳар бир раҳбар фаолиятнинг кундалик қоидаси бўлиши керак”. – Тошкент,2017. – Б. 22.

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3.

Бауэрсокс Д. Логистика. Интегрированная цепь поставок. – М.: Бизнес, 2001.

Миротина Л.Б. Транспортная логистика. – М.: Издательство – Экзамен, 2016 – С. 512.

https://mintrans.uz

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов