Все статьи

117-120 87 0

“Яшил” иқтисодиёт ва углерод нейтраллигига эришиш

Абдували Исаджанов

Охирги йилларда жаҳон иқтисодиётининг янги модели ривожланишини таъминлаш билан боғлиқ тадқиқотларда глобал экологик ўзгаришлар ҳисобга олинмоқда. Ривожланишнинг янги моделини излаш барқарор ривожланиш парадигмаси эволюциясига, "яшил” иқтисодиёт юзага келишига сабабчи бўлди. Ўзбекистон Республикасининг 2019-2030-йилларга мўлжалланган "Яшил" иқтисодиётга ўтиш стратегиясига мувофиқ, Ўзбекистон 2030-йилга бориб ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган энергия сарфи ҳажмини, шу жумладан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳисобига 30 фоизга камайтириш белгиланган [1].

858-868 33 0

“ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ” АЖ ЛОГИСТИКА ХИЗМАТИДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШДАГИ МУАММОЛАР

Ғ.А. Низамов, А.Т. Кенжабаев

Ушбу мақолада “Ўзбекистон темир йўллари” АЖда
логистика хизматларини кўрсатишда рақамли технологияларни қўллашнинг
ўзига хос жиҳатлари бўйича камчиликлари ёритилган бўлиб, бунда рақамли
технология тизимига ўтаётганда қандай камчиликларга эътибор қаратиш ва
ҳозирги кун долзарблиги билан боғлиқлиги ифода қилинган. Рақамли
иқтисодиёт шароитида кўпгина ўзига хос янги замон муаммолари ҳам юзага
келаётган бўлиб, ушбу муаммоларни ечимини ўрганиб чиқиш юзасидан
белгиланган тартибда иш жараёнини ташкиллаштириш амаллари келтириб
ўтилган.

24-27 64 24

“Рақамли божхона” – иқтисодий тараққиётнинг муҳими омили

А Кучаров, К Каримкулов

Ушбу мақолада рақамли божхона, бу – ахбороткоммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш, маълумотлар базаси, гипералоқа, интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда электрон божхона технологиялари орқали маълумотларни қайта ишлаш (Big data), телематика (информатиканинг бир қисми бўлиб, маълумотлар йиғиндиси, масофадан бошқариш ва масофадан назорат қилиш), булутли технологиялар, транспорт телематикаси (транспортларни спутник орқали мониторинг қилиш) демакдир. Маълумки, соҳанинг самарали фаолияти бевосита божхона постлари таркибий тузилмаларининг рақамли шароитда замонавий техник воситалар, ускуна ва қурилмалар билан таъминланишига боғлиқ эканлиги илмий асосланган.

134-139 83 0

“Мустаҳкам оила” – мустақил ва барқарор жамият натижасидир

Н Рахимбабаева, У Кудратова
Оила соғлом экан - жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан - мамлакат барқарор” деган инсонпарвар тамойил “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурини амалга оширишнинг энг муҳим шиори ҳисобланади. 2012 йилни «Мустаҳкам оила йили» деб эълон қилиниши бежиз эмас.
633-636 69 0

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш қишлоқ хўжалигини таъсири

Феруза Иномжонова

Сўнгги йилларда мамлакатамизда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва бозор механизмларини жорий этиш бўйича кўламли ишлар амалга оширилган бўлиб, зеро, худудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантИришда қишлоқ хўжалиги муҳим аҳамият касб этади. Таъкидлаш жоизки, мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши юқори бўлиб, 2023 йилда 21,6 фоизи, айнан мазкур соҳага тўғри келади. Шунингдек, 2023 йилдаги иқтисодиётдаги жами банд аҳолининг 24,0 фоизи қишлоқ хўжалиги тармоғига тўғри келиб, бу кўрсаткич 3,3 млн. нафар кишини ташкил этган[1]. Бу эса, нафақат худудлар иқтисодиётнинг ривожлантириш, балки, аҳоли бандлигини таъминлаш ва фаровонлигини ошириш қишлоқхўжалиги секторига бевосита боғлиқлигини кўрсатади.

176-178 43 0

ҲУДУДЛАРДА КИЧИК БИЗНEС СУБЪEКТЛAРИНИНГ МOЛИЯВИЙ-ИҚТИСOДИЙ БAРҚAРOРЛИГИНИ КРEДИТЛAШ ТИЗИМИ OРҚAЛИ ТAКOМИЛЛAШТИРИШ

Муаззам Баҳриддинова, Низомиддин Жалолиддинов
Иқтисoдиётнинг эркинлaшуви вa жaдaл суръaтлaр билaн ривoжлaниши
шaрoитлaридa кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрлик сeктoри мaҳсулoтлaри вa
xизмaтлaри ҳaжми oртиб бoрмoқдa. Мaзкур сeктoр ривoжлaниши эсa, ўз нaвбaтид a,
мaмлaкaтдa ярaтилгaн қулaй ишбилaрмoнлик муҳитигa кўп жиҳaтдaн бoғлиқ бўлaди.
Бугунги кундa мaмлaкaтимиздa кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрликнинг мaмлaкaт
ялпи ички мaҳсулoтидaги улуши ҳaм йилдaн-йилгa oшиб бoрмoқдa. Кичик бизнeс
субъeктлaрини крeдитлaш aмaлиёти йўлгa қўйилишидa эътибoргa oлиш лoзимки, кичик
бизнeс мaмлaкaтдaги иқтисoдий ўсишдa вa иннoвaциялaр жoрий этилишидa мунoсиб
ўрин эгaллaб бoрмoқдa, aҳoли бaндлиги имкoниятлaрини кeнгaйтирмoқдa, Ўзбeкистoн
брeнди билaн экспoртбoп мaҳсулoтлaр ишлaб чиқaриб, дунё ҳaм жaмиятидa мунoсиб ўрин
эгaллaмoқдa, булaр билaн мaмлaкaтнинг ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнишигa ҳaм кaттa
ҳиссa қўшмoқдa.
608-611 46 0

Ҳудуд солиқ потенциалини баҳолаш усулари

Зафаржон Абдуллаев

Мамлакат худудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги мавжуд номутаносибликларни чукурлашуви шароитида маҳаллий бюджет даромадларини шакллантириш иқтисодчи олимлар, амалиётчилар ва жамоатчилик доирасидаги долзарб муаммолардан бирига айланган. Хусусан, маҳаллий бюджет даромадлари манбасини кенгайтиришнинг муҳим йўналишлари юзасидан олиб борилган аксарият илмий тадқиқотларда маҳаллий бюджет тушумлари характери ва структурасининг назарий жиҳатларига алоҳида эътибор берилган бўлсада, аммо фискал корректировка роли нисбатан тўлиқ баҳоланмаган. Бугунги кунда турли даражадаги бюджетлар баланслигини таъминлаш, бюджетлараро ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектларининг солиқ юкини пасайтириш, солиқ солиш тартибини соддалаштириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш фискал сиёсатни долзарб вазифаларидир. Маҳаллий бюджет даромадларини шакллантириш муаммолари бўйича илмий тадқиқотларни ўрганиш молиявий ресурсларнинг минтақавий даражада шаклланиши, тақсимланиши ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан марказлаштирилмаган оптимал бошқарув тизимини такомиллаштириш-да муҳим ҳисобланади.

85-96 111 0

Ҳудуд инвестицион салоҳиятидан самарали фойдаланиш

Назиржон Ражабов
Мақолада ҳудуд инвестицион салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг зарурлиги, омиллари ва шарт-шароитлари ёритилган, давлат инвестиция сиёсати ҳамда ҳудудий ривожланиш сиёсати модернизациясининг муҳим йуналишларидан бири сифатида инвестицион салоҳиятдан самарали фойдаланиш имкониятлари Навоий ЭИЗ и мисолида тадқиқ этилган.
94-104 80 0

Қорақолпоғистонда қизилмияни ишлаб чиқариш саноатини кооперация асосида ривожлантириш йўллари

Айбек Закимов

Мазкур мақолада Қорақолпоғистон Республикасида қизилмияни етиштириш зарурлиги асосланган, минтақада қизилмияни етиштириш ва ишлаб чиқариш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар баён этилган, шунингдек, шу соҳани ривожлантириш стратегияси ёритилган ҳамда қизилмияни ишлаб чиқариш саноатини янада ривожлантириш учун горизонтал ва вертикал кооперацияси ҳамда кластерларни ташкил этиш бўйича таклифлар берилган.

94-104 72 0

Қорақолпоғистонда қизилмияни ишлаб чиқариш саноатини кооперация асосида ривожлантириш йўллари

Айбек Закимов

Мазкур мақолада Қорақолпоғистон Республикасида қизилмияни етиштириш зарурлиги асосланган, минтақада қизилмияни етиштириш ва ишлаб чиқариш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар баён этилган, шунингдек, шу соҳани ривожлантириш стратегияси ёритилган ҳамда қизилмияни ишлаб чиқариш саноатини янада ривожлантириш учун горизонтал ва вертикал кооперацияси ҳамда кластерларни ташкил этиш бўйича таклифлар берилган.

1-7 113 0

Қишлоқ хўжалигини кредитлашда гаров таъминотини баҳолаш механизми ва уни қўллаш йўллари

Динара Абдикаримова
Мақолада мамлакатимизнинг қишлоқ хўжалигида амалиётга жорий этилаётган лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва молиялаштиришда юзага келадиган гаров
таъминотини баҳолашнинг жараёнлари, баҳолаш ёндашувлари, гаров таъминоти орқали лойиҳаларни молиялаштиришни амалга оширган тижорат банклари олиши кутилаётган ижобий натижалар ҳамда гаров таъминоти турлари таҳлил қилинган.
117-126 91 0

Қишлоқ хўжалигидаги институционал ўзгаришлар шароитида давлат кўмаги асосида рискларни суғурталаш методологиясига янгича ёндaшув хусусида

Абдулазиз Нуруллаев

Мақолада қишлоқ хўжалигидаги институционал ўзгаришлар шароитида давлат кўмаги асосида рискларни суғурталаш методологиясига янгича ёндaшувнинг зарурлиги, асосий йўналишлари тадқиқэтилган. Қишлоқ хўжалигидаги рискларни бошқаришда суғурта тизимининг устунликлари ҳамда ўзига хос хусусиятлари
илмий асослаб берилган. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида уни қўллаш имкониятлари тадқиқ этилган ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган.

191-196 102 0

Қишлоқ хўжалигида транспорт воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўллари

И Камолиддинов, Ж Эргашев
Республикамиз аграр тармоғида амалга оширилаѐтган иқтисодий ислоҳотлар натижасида, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишнинг ташкилий, ҳуқуқий ва институционал асослари яратилди. Шу билан бирга охирги 10 йиллик давомида соҳада ишлаб чиқариш 5,9 %га ўсди, яъни 2010 йили қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқариш 106,8 %га етди, мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши 2010 йили 17,5 %ни ташкил этди. Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотини 59,4 %ни деҳқончилик маҳсулотлари ва 40,6 % чорвачилик маҳсулотларини ташкил этди.
174-182 220 0

Қишлоқ хўжалигида инновацион фаолиятни йўлга қўйишнинг асосий йўналишлари

Норкул Хушматов, Ирода Рустамова
Мақолада қишлоқ хўжалигида инновацион жараёнларни ўзига хос хусусиятлари, қишлоқ хўжалиги ривожланишининг инновацион йўналишлари келтирилган. Шунингдек муаллифлар томонидан республикамизда инновацион маҳсулотлар, ишлар, хизматлар ҳажми ва харажатлари динамикасини таҳлили, инновацияларни қишлоқ хўжалигида қўлланилиш соҳаси бўйича таснифлаш борасидаги фиқрлар баён этилган.
146-151 61 0

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда хўжалик турларининг ўрни

Б Рахимов
Мамлакатда олиб борилаѐтган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан қишлоқ хўжалигининг ривожланиш даражасига боғлиқ.
239-243 101 0

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни иқтисодий қўллаб-қувватлашнинг иқтисодий таҳлили

М Ахмедова
Мамлакатимизда амалга оширилаѐтган ислоҳотлар жараѐнида кишлок аҳолисининг турмуш даражасини юксалтириш, қишлоқларимиз қиѐфасини ўзгартириш, жаҳон андозаларига мос келувчи замонавий архитектура ва дизайн асосида барпо этиладиган, барча қулайликлар ва коммуникация тизимларига эга шинам уй-жойлар барпо этиш, ижтимоий соҳа ва ишлаб чиқариш
инфратузлмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
343-347 96 0

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни қўллаб-қувватлаш иқтисодий таҳлили

М Ахмедова
Мамлакатимизда амалга оширилаѐтган ислоҳотлар жараѐнида қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини юксалтиришга, қишлоқларимиз қиѐфасини ўзгартиришга, жаҳон андозаларига мос келувчи замонавий архитектура ва дизайн асосида барпо этиладиган, барча қулайликлар ва коммуникация тизимларига эга бўлган шинам уй-жойлар барпо этишга, ижтимоий соҳа ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
135-144 107 0

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорида кичик бизнес ривожига таъсир этувчи асосий омиллар таснифи

Жасур Атаев

Ушбу мақолада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорида кичик бизнес ривожига таъсир қилувчи омиллар аниқланган ва таснифи ишлаб чиқилган ҳамда уларни уч босқичда қараб чиқиш таклиф қилинган. Олинган натижаларга асосланган ҳолда ақлли агро қўшилган қиймат занжири харитаси ишлаб чиқилган, шунингдек қишлоқ хўжалиги маълумотлар базаси электрон платформаси таклиф қилинган.

117-124 66 0

Қишлоқ туризми инфратузилмасини шакллантириш ва ривожлантириш имкониятлари

Асатулло Норчаев
Илмий мақолада республикамизда қишлоқ туризми инфратузилмасини такомиллаштириш ва ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини белгилаш, бу борада амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш
асосида ривожланиш йўналишларини белгилаб олиш ва туристларга сифатли хизмат турларини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар баён этилган.
14-24 220 0

Қимматли қоғозлар бозори савдо тизимларининг ривожланиш тенденциялари таҳлили ва муаммолари

Фарход Мухамедов

Мазкур мақолада Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозори савдо тизимларининг ривожланиш тенденциялари таҳлил қилинган ва бу борадаги асосий муаммолар кўриб чиқилган. Таҳлил натижалари юзасидан Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозори савдо тизимларини ривожлантириш борасида таклифлар ишлаб чиқилган.

81-91 103 0

Қимматли қоғозлар бозори савдо тизимларининг ривожланиш тенденциялари таҳлили ва муаммолари

Фарход Мухамедов
Мазкур мақолада Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозори савдо тизимларининг ривожланиш тенденциялари таҳлил қилинган ва бу борадаги асосий муаммолар кўриб чиқилган. Таҳлил натижалари юзасидан Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозори савдо тизимларини ривожлантириш борасида таклифлар ишлаб чиқилган.
59-69 84 0

Қашқадарё вилоятида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни рағбатлантиришга таъсир этувчи омиллар

Анвар Кобилов

Ушбу мақолада Қашқадарё вилоятида тўғридан-тўғри хорижий нвестициялар (ТТХИ)ни рағбатлантиришга таъсир этувчи омиллари ва уларнинг тўсиқлари бўйича хорижий корхоналарда ўтказилган сўровнома натижалари таҳлил қилинган ҳамда таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

59-69 65 0

Қашқадарё вилоятида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни рағбатлантиришга таъсир этувчи омиллар

Анвар Кобилов

Ушбу мақолада Қашқадарё вилоятида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар (ТТХИ)ни рағбатлантиришга таъсир этувчи омиллари ва уларнинг тўсиқлари бўйича хорижий корхоналарда ўтказилган сўровнома натижалари таҳлил қилинган ҳамда таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

331-336 94 0

Қашқадарё вилоятида кичик корхона ва микрофирмалар фаолиятини ривожлантириш ҳолатини статистик баҳолаш

Д Бахромова
Ҳозирги бозор иқтисодиѐтини таркибий ўзгартириш ва ишлаб чиқаришни диверсификациялаш шароитида республикамиз ва унинг ҳудудларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш устувор вазифалардан ҳисобланмоқда. Ушбу соҳа фаолиятини ривожлантириш борасида давлатимиз томонидан бир қатор имкониятлар ва имтиѐзлар яратилиб, комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.
51-58 154 0

Яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш ва унга қарши самарали курашиш йўллари

Бобир Турдиев

Мақолада “яширин иқтисодиёт”, унинг шаклланиши ва ривожланишига таъсир қилувчи асосий омиллар таҳлил қилинган ҳамда “яширин иқтисодиёт” га қарши самарали курашиш йўллари баён қилинган.