Тижорат банкларида корпоратив бошқарувнинг хусусиятлари

CC BY f
107-112
14
3
Поделиться
Темиров, А. (2023). Тижорат банкларида корпоратив бошқарувнинг хусусиятлари. Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики, 1(01), 107–112. https://doi.org/10.47689/TSUE2022-pp107-112
Абдулазиз Темиров, Ташкентский государственный экономический университет

к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада муаллиф томонидан тижорат банкларининг иқтисодиётдаги ўрни ва роли очиб берилди, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси банк тизимидаги давлатнинг улуши тўғрисида маълумот келтирилди. Корпоратив бошқарувнинг умумий тушунчаси аниқланди ва банкларда корпоратив бошқарувнинг ўзига хос томонлари ўрганилди.Банклар фаолиятини самарали ташкил этишда корпоратив бошқарувнинг ўрни аниқланди. Шу билан биргаликда, тижорат банклари корпоратив бошқарувида Марказий банкнинг таъсир кучи баҳоланди. Муаллиф томонидан тижорат банкларида корпоратив бошқарувда давлатнинг ўрни манфаатдор томонлардан бири сифатида эътироф этилди. Ўрганишлар асосида банк корпоратив бошқарувида унинг алоҳида хусусиятлари аниқланди. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида корпоратив бошқарувнинг асосий тенденциялари тавсифланди ва улар асосида хулосалар шакллантирилди.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

107

йилдаги 15,2 фоизидан 5 фоиздан 3,5 фоизга, 2021

йилда 4 фоизга

туширилди ва 3,8 баробарга камайтирилди. Мустақиллик йилларида

юридик шахслар даромад солиғи ставкасининг пасайтирилиши корхона ва

ташкилотларнинг оборот маблағини тўлдиришга, моддий

-

техника

базасини мустаҳкамлашга ижобий хизмат қилади.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, муайян солиқ тури ставкасининг

пасайиши алоҳида ижтимоий

-

иқтисодий аҳамиятга эга. Масалан, ягона

ижтимоий тўлов, жисмоний шахсларнинг даромад солиғи ставкаларининг

камайиши ишлайдиган ишчи

-

ходимлар ва аҳоли даромадларининг муттасил

ошиб боришига ҳамда уларни янада кучли ижтимоий муҳофаза қилишга

хизмат қилади ижобий таъсир кўрсатади. Бундай самарали солиқ сиёсати

натижасида хўжалик юритувчи субъектлар ихтиёрига мажбурий тарзда

тўланиши лозим бўлган маблағларнинг қолдирилганлиги уларга давлат

томонидан кўрсатилган ғамхўрлик ва уларни қўллаб

-

қувватланишнинг аниқ

кўринишидир.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Шумпетер Й.А. Теория экономического развития. М.: Прогресс, 1983.

С. 278

-285.

2.

Дракер

П.Ф. Инновации и предпринимательство. –

М: 1992. –

С. 234.

3.

Шaдиeвa

Г.М., Шaкирoвa

Ф.Б.

Иқтиcoдиётни рaқaмлaштиришгa

трaнcфoрмaциялaшувдa интеллектуaл мулкни рacмийлaштиришнинг

aйрим мacaлaлaри –

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 5

-

сон,383

-

бет

4.

Дергунов А.И. Системный подход к развитию национальной

инновационной среды // Инновации,

-

№3.

-2008.

С. 53

-56.

5.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий

Мажлиcга Мурожаатномаси. Тошкент: Ўзбекистон, НМИУ, 2018. б.20.

6.

Ўзбекистон: жаҳон молиявий

-

иқтисодий инқирози, инновацион

тараққиёт ва миллий иқтисодиёт рақобатдошлигини ошириш / ЎзФА,

А.Ф.

Расулевнинг таҳрири остида.

-

Т.; KONSAUDITINFORM

-NASHR, 2011.-77-

б.

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВНИНГ

ХУСУСИЯТЛАРИ

Абдулазиз Темиров,

и.ф.н., доцент,

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Аннотация.

Мақолада муаллиф томонидан тижорат банкларининг

иқтисодиётдаги ўрни ва роли очиб берилди, шунингдек, Ўзбекистон

Республикаси банк тизимидаги давлатнинг улуши тўғрисида маълумот

келтирилди. Корпоратив бошқарувнинг умумий тушунчаси аниқланди ва

банкларда корпоратив бошқарувнинг ўзига хос томонлари ўрганилди.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

108

Банклар фаолиятини самарали ташкил этишда корпоратив бошқарувнинг

ўрни аниқланди. Шу билан биргаликда, тижорат банклари корпоратив

бошқарувида Марказий банкнинг таъсир кучи баҳоланди. Муаллиф

томонидан тижорат банкларида корпоратив бошқарувда давлатнинг ўрни

манфаатдор томонлардан бири сифатида эътироф этилди. Ўрганишлар

асосида банк корпоратив бошқарувида унинг алоҳида хусусиятлари

аниқланди. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида корпоратив

бошқарувнинг асосий тенденциялари тавсифланди ва улар асосида

хулосалар шакллантирилди.

Калит

сўзлар

:

банк, корпоратив бошқарув, мулк эгалари,

акциядорлар, банк бошқаруви, банк регулятори.

Тижорат банклари иқтисодиётда молиявий ресурсларни қайта

тақсимлашни амалга оширувчи муҳим молия

-

кредит институтларидан

бири бўлиб ҳисобланади, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектларнинг

турли хилдаги молиявий хизматларга бўлган эҳтиёжи ҳам тижорат

банклари орқали қондирилади. Бу ҳолатлар тижорат банкларининг

миллий иқтисодиётда юксак ва маъсулиятли мавқега эга эканлигидан

далолат беради.

Ўзбекистон Республикаси банк тизими бугунги кунда банк

хизматларининг анъанавий соҳалари –

кредитлаш, депозит операциялари,

ҳисоб

-

китоб ва касса каби хизматларини кўрсатувчи тижорат банкларидан

ташкил топган. Мамлакат банк секторида давлат устун мавқега эга –

33 та

банкдан 13 тасининг капиталида давлат иштироки мавжуд бўлиб, уларнинг

капитали банк тизими жами капиталнинг 83 фоизидан кўпроғини,

активлари эса умумий активларнинг 85 фоизидан кўпроғини ташкил

қилади.

Банкларнинг иқтисодиётда молиявий воситачи сифатидаги ролининг

беқиёслиги, самарасиз корпоратив бошқарув натижасида юзага келиши

мумкин бўлган потенциал қийинчиликларга нисбатан банкларнинг юқори

таъсирчанлиги, шунингдек, омонатчилар маблағларини ҳимоялашнинг

зарурлиги инобатга олинса, банкларда корпоратив бошқарув ниҳоятда

муҳим эканлиги ойдинлашади. Шундай экан, банкларда корпоратив

бошқарувни самарали ташкил этиш масаласига республикамиз банк

тизимида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг бош мақсади

сифатида эътибор қ

a

ратилмоқда.

Тадқиқотлар натижасида шу нарса аён бўлдики, корпоратив

бошқарув комплекс тушунча бўлиб, уни тизим сифатида кўриб чиқиш

керак. Шуни таъкидлаш керакки, ҳозирги вақтда банкнинг корпоратив

бошқарув тизимига оид ягона атама мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси

банк фаолиятига оид меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам банкнинг


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

109

корпоратив бошқарувида “ички назорат тизими”, “рискларни бошқариш

тизими” ва “мукофотлаш тизими” каби элементларга аниқлик киритилган.

Тижорат банкларида ташкил этилган корпоратив бошқарув уларда ўз

маблағларини жойлаштирган хўжалик субъектлари ва аҳолининг,

шунингдек, банклараро кредит бозоридаги контрагент банклар, қимматли

қоғозлар бозорида фаолият юритувчи инвесторларнинг ишончини

шакллантиришдаги асосий омил бўлиб ҳисобланади. Тижорат банклари

фаолияти билан боғлиқ рискларни ҳар томонлама баҳолаш масалалари ҳам

банк тизимининг ишончлилиги ва барқарорлигини ошириш, банклар

фаолиятининг

шаффофлигини

таъминлаш

ҳамда

унинг

барча

иштирокчиларининг қонуний манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилишда

муҳим аҳамиятга эга.

Банкларда корпоратив бошқарувнинг ўзига хос хусусиятларини

қуйидагича келтириш мумкин:

1.

Банк фаолиятида мулкдорлар ва топ (юқори) менежерлар

ўртасидаги муносабатлар саноат ва савдо соҳаси корхоналарига қараганда

анча мураккабдир. Бу мураккаблик

асосан банкнинг назорат органлари

томонидан қаттиқ тартибга солиниши, кўплаб мамлакатларнинг банк

тизимларида давлат капиталининг улуши катта эканлиги, шунингдек банк

сири каби ҳолатлар туфайли ахборот ассиметрияларининг жиддийлиги

каби омиллар билан боғлиқ.

2. Молиявий воситачилик функциясини амалга ошириш учун банклар

ихтиёридаги ўз маблағларининг миқдори бошқа соҳа корхоналарга

қараганда анча кам ҳисобланади, ўз навбатида банклар депозитлар жалб

қилиш операциялари орқали ушбу бўшлиқни тўлдирадилар. Кредит

маблағларининг кўпайиши банк пассивларининг риск даражасининг

ортишига олиб келади. Шу сабабли ҳам банк фаолиятининг рискка

мойиллиги аксар мамлакатларда депозитларни мажбурий суғурта қилишга

мажбурлаб қўяди.

3. Банк корпоратив бошқарувининг ўзига хос хусусиятларидан бири

бўлган банк регулятори

Марказий банкларнинг корпоратив

бошқарувдаги роли катта.

Бу борада молиявий тизим билан корпоратив

бошқарув регулятори бўлган марказий банкнинг роли ўртасидаги

боғлиқлик ўрнатилган. Масалан, молия бозорининг Америка моделида

банк секторининг корпоратив бошқарувида асосий регуляторлик ролини

қимматли қоғозлар ва фонд биржаси бўйича давлат комиссияси бажаради,

марказий банк(лар) эса иккиламчи роль ўйнайди. Молия бозорининг

Европа моделида эса регуляторлик роли марказий банкка юклатилган

бўлса, қимматли қоғозлар ва фонд биржаси бўйича давлат комиссияси эса

иккиламчи роль ўйнайди.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

110

Фикримизча, банкнинг корпоратив бошқарув тизимига таъриф

берилганда, давлат манфаатдор томонлардан бири сифатида эътироф

этилиши керак. Шу билан бирга, давлат деганда нафақат Ўзбекистон

Республикаси Марказий банкини, балки банкнинг ишлашига таъсир

қилувчи бошқа давлат органларини ҳам назарда тутиш керак бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банкларида

корпоратив бошқарув вазифалари Адлия Вазирлигидан 30.06.2020 йилда

3254-

сон билан рўйхатдан ўтган “Тижорат банкларида корпоратив

бошқарув тўғрисида низом”да белгилаб берилган.

Бошқа давлат органлари ўз вазифалари ва функцияларини бажариш

доирасида банк фаолиятига ўз манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, хусусан

унинг корпоратив бошқарувига таъсир кўрсатади. Масалан, Ўзбекистон

Республикаси давлат солиқ қўмитаси банк томонидан солиқларни тўлаш ва

бюджетни тўлдиришдан, Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини

ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги банк ходимларини иш билан

таъминлашдан, Монополияга қарши курашиш қўмитаси эса кредит

бозорида банклар сонининг кўплигидан манфаатдор ва ҳоказо. Шундай

қилиб, давлат умуман олганда банк фаолиятидаги манфаатдор шахс

бўлади, шунинг учун ҳам у корпоратив бошқаруви муносабатларининг

субъекти ҳисобланади.

Тижорат

банкларда

корпоратив

бошқарувнинг

ўзига

хос

хусусиятларини шундай ифодалаш мумкин:

1.

Марказий банк корпоратив муносабатларнинг регулятори

сифатида майдонга чиқади.

2.

Банк фаолиятида унинг омонатчилари салмоқли ўринга эга.

3.

Банк корпоратив бошқарувида банк фаолиятининг шаффофлиги

муҳим роль ўйнайди.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

111

Банк секторида муносиб корпоратив бошқарув тизимини яратишдан

унинг барча манфаатдор томонлари фойда кўради. Хусусан:

банклар ўз фаолияти самарадорлигини оширади;

банк тизими янги омонатчилар, қарз олувчилар, инвесторлар ва

бошқа контрагентларнинг оқимини ўзига жалб қилади;

банклар

акциядорларида

киритилган

инвестицияларининг

ҳимоясини таъминланиши ва уларнинг даромадлилигини ошишига бўлган

ишонч ортади

;

давлат

миллий

иқтисодиётнинг

рақобатбардошлигини

мустаҳкамлашда, фирибгарлик ва коррупцияга қарши курашда банк
секторининг қўллаб

-

қувватлашига таяниши мумкин.

Сўнгг йилларда Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари

корпоратив бошқарув тизимида қуйидаги асосий тенденциялар

кузатилмоқда.

1.

Мулк концентрацияси. Аксарият тижорат банклари давлатга

оиддир. Бу ҳолат йирик акциядорлик тижорат банклари, хусусан

“Ўзмиллийбанк”

АЖ,

АТ

“Агробанк”,

“Ипотека

-

банк”

АТИБ,

“Саноатқурилишбанк” АТБ, “Асака” АТБ, АТ “Алоқабанк”, “Қишлоқ қурилиш

банк” АТБ мисолида кузатилмоқда. Уларнинг нафақат ЯИМ даги молиявий

хизматлар ҳажмидаги юқори улуши мавжуд, балки йирик инвестор

шаклида ҳам фаолият кўрсатмоқда.

2.

Тижорат банкларида жисмоний ва юридик шахслар сифатидаги

ташқи акциядорлар (аутсайдерлар) улушининг ортиб бориши. Бу мамлакат

фонд бозорининг, хусусан IPO ларнинг жойлаштирилиши билан

боғлиқ

ҳолат ҳисобланади.

3.

Капиталнинг юқори концентрацияси ва йирик акциядорларнинг

мавжудлиги банк корпоратив бошқарувида миноритар акциядорлар

ҳуқуқларига етарлича эътибор берилмаслик амалиётининг юзага келиши

билан характерланади.

4.

Тижорат банкларининг мулк таркиби шаффофлигининг паст

даражада эканлиги. Банкларда корпоратив бошқарув амалиёти,

шунингдек, ошкоралик ва банк бизнеснинг шаффофлиги нисбатан паст

даражаси билан тавсифланади. Бу ерда нисбатан тушунчаси мазкур
соҳадаги муайян тенденцияларни кўрсатиш учун қўлланилган бўлиб, бу

сўнгги йилларда ошкоралик даражасининг ошганлигини кўрсатади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасида корпоратив бошқарув

тизимида мустақил директорларнинг салмоғи ортиб бормоқда. Бунинг

асосий сабаби сифатида уларнинг компания фаолияти хусусиятларини

тўлиқ англайдиган, стратегик ривожланишига ўз ҳиссасини қўша оладиган

хислатларга эга эканлигини кўрсатиш мумкин. Акциядорлик жамиятлари

кузатув кенгашларининг мустақил аъзоси бўлиши, унинг миқдорига


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

112

нисбатан талаб –

яъни ҳар бир кузатув кенгашида камита битта (лекин

жамият уставида белгиланган Кузатув кенгаши аъзолари сонининг

15 фоизидан кам бўлмаган) мустақил аъзо бўлиши тавсия этилган. Демак,

бу ҳолат корпоратив бошқарувнинг очиқлиги, шаффофлиги, объективлиги,

бинобарин ахборотларнинг ошкора ҳамда ишончлилига олиб.

Хулоса қилиб айтганда мамлакатимиз банклари корпоратив

бошқарув масаласида қуйидагиларга эътибор бериш зарур деб

ҳисоблаймиз:

давлат корпоратив муносабатларнинг энг муҳим субъектларидан

бири сифатида қаралиши керак;

корпоратив бошқарувнинг умумий ёндашувларида

банклар

томонидан мижоз корхоналар корпоратив бошқарувига ҳам эътибор

бериши зарур;

мустақил директорлар фаолиятини тартибга солиш ва ҳуқуқий

механизмларини такомиллаштириш;

миноритар акциядорлар ҳуқуқларини янада кенгайтириш;

корпоратив бошқарувни банк бизнесининг ишончлилигини

таъминлаш қоидалари ва норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига

мувофиқ амалга ошириш.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Указ

Президента Республики Узбекистан

«О стратегии

реформирования банковской системы Республики Узбекистан на 2020 –

2025 годы»

№ УП

-

5992 от 12.05.2020 г.

2.

Юлдашева

Г. Тижорат банкларида корпоратив бошқарувни

ривожлантириш истиқболлари // Молия ва банк иши. № 4, 2020. –

34-

41 б.

3.

Kostyuk A. Corporate Governance in a Transition Economy.

Sumy:

Virtus Interpress, 2005. 44-

49 р.

4.

Т

emirov A.A. Improvement of corporate governance in banking sector of

the Republic of Uzbekistan //

Современная

школа

России

.

Вопросы

модернизации. №1 (38, т

2), 2022,

с

.28-30.

5.

Суюнов Д., Хошимов Э. Корпоратив бошқарув моделлари:

концептуал жиҳатлар, замонавий тенденциялар ва конвергенция
имкониятлари // “Иқтисодиёт ва инновацион

технологиялар” илмий

электрон журнали. №4, 2017 й. 12-17 б.

Библиографические ссылки

Указ Президента Республики Узбекистан «О стратегии реформирования банковской системы Республики Узбекистан на 2020 – 2025 годы» № УП-5992 от 12.05.2020 г.

Юлдашева Г. Тижорат банкларида корпоратив бошқарувни ривожлантириш истиқболлари // Молия ва банк иши. № 4, 2020. – 34-41 б.

Тураев, Шавкат. "Анализ налоговой нагрузки на макроэкономическом уровне." in Library 21.3 (2021): 1-11.

Kostyuk A. Corporate Governance in a Transition Economy. – Sumy: Virtus Interpress, 2005. 44-49 р.

Тemirov A.A. Improvement of corporate governance in banking sector of the Republic of Uzbekistan // Современная школа России. Вопросы модернизации. №1 (38, т2), 2022, с.28-30.

Суюнов Д., Хошимов Э. Корпоратив бошқарув моделлари: концептуал жиҳатлар, замонавий тенденциялар ва конвергенция имкониятлари // “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. №4, 2017 й. 12-17 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов