Болалар озиқ-овқат маҳсулотлари бозорларида маркетинг тадқиқотларининг назарий-услубий асослари

113-123
7
0
Поделиться
Мейлиева, Д. (2023). Болалар озиқ-овқат маҳсулотлари бозорларида маркетинг тадқиқотларининг назарий-услубий асослари. Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики, 1(01), 113–123. https://doi.org/10.47689/TSUE2022-pp113-123
Дилноза Мейлиева, Ташкентский государственный экономический университет

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада болалар озиқ-овқат маҳсулотлари бозорида маркетинг тадқиқотлари ўтказиш ва болалар озиқ-овқат маҳсулотлари бозори ривожланишининг илмий-амалий жиҳатлари ўрганилган. Болалар озиқ овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни шакллантириш ва ривожлантиришнинг лойиҳавий босқичлари таклиф этилган.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

113

БОЛАЛАР ОЗИҚ

-

ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ БОЗОРЛАРИДА

МАРКЕТИНГ ТАДҚИҚОТЛАРИНИНГ НАЗАРИЙ

-

УСЛУБИЙ

АСОСЛАРИ

Мейлиева Дилноза Бобониёз қизи,

катта ўқитувчи,

Тошкент давлат

иқтисодиёт университети

Аннотация.

Ушбу мақолада болалар

озиқ

-

овқат маҳсулотлари

бозорида маркетинг тадқиқотлари ўтказиш ва болалар

озиқ

-

овқат

маҳсулотлари бозори ривожланишининг илмий

-

амалий жиҳатлари

ўрганилган. Болалар озиқ

-

овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни

шакллантириш ва ривожлантиришнинг лойиҳавий босқичлари таклиф

этилган.

Калит

сўзлар

:

болалар, болалар озиқ

-

овқатлари, бозор, болалар озиқ

-

овқат маҳсулотлари бозори, болалар озиқ

-

овқат маҳсулотларини ишлаб

чиқариш,

болалар

озиқ

-

овқат

маҳсулотларининг

хавфсизлигини

таъминлаш.

2019 йилда бошланган COVID

-

19 пандемияси аҳолининг озиқ

-

овқат

хавфсизлигини таъминлаш, қулай агробизнес муҳитини шакллантириш ва

қўшилган қиймат “занжири”ни яратиш омиллари, айниқса, болалар озиқ

-

овқатига бўлган эътиборнинг янада ошганини кўрсатди. Тошкент

шаҳрида

2020 йил ноябрь ойида бўлиб ўтган халқаро конференция ушбу

муаммоларни ҳал этишга бағишланган бўлиб, унда болалар озиқ

-

овқат

маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва хавфсизлигини таъминлаш борасида

маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ҳамда маркетинг тадқиқотларини

ўтказишнинг янгича, ностандарт усулларидан фойдаланиш вазифаси

қўйилди. Ҳозирги кунда Халқаро озиқ

-

овқат сиёсати тадқиқотлари илмий

-

тадқиқот институти (IFPRI) веб сайтида COVID

-

19 пандемияси билан

боғлиқ 90 та озиқ

-

овқат хавфсизлиги ва қашшоқликка унинг таъсири

бўйича 50 дан кўп блоглар яратилганлиги, 25 дан зиёд виртуал тадбирлар

амалга оширилганлиги таъкидланди.

Марказий Осиё минтақасида бир нечта янги сиёсий

-

иқтисодий

ўзгаришлар амалга оширилди. Масалан, Ўзбекистон ҳукумати Евроосиё

иқтисодий иттифоқига қўшилиш масаласини кўриб чиқмоқда. У жаҳон

савдо ташкилоти (ЖСТ) га аъзо бўлиш учун ариза берди ва 2030 йилгача

озиқ

-

овқат секторини ривожлантиришнинг янги, улкан стратегиясини

қабул қилди. Буларнинг барчаси, минтақа ҳақиқатдан ҳам ўзгариши учун

озиқ

-

овқат тури муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади. Минг афсус,

ҳозирги кунда мамлакатимизда болалар озиқ

-

овқат маҳсулотларининг


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

114

таъминланиш ҳолати, маҳаллий ишлаб чиқариш ҳолатлари талабларга

жавоб бермайди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар –

фақатгина 1 %

маҳсулот

ўзимизнинг хом

-

ашёдан ишлаб чиқарилаётган статистик маълумотлардан

кўришимиз мумкин.

Ҳозирги

кунда дунё аҳолисининг тўққиз фоизи кунига 1 доллардан

кам бўлган даромад билан яшамоқда. Бу жаҳон аҳолисининг маълум қисми

соғлом овқатланмаётганини англатади. Қашшоқлик қишлоқ жойларда

шаҳарларга нисбатан уч баробар юқори даражада. COVID

-19

пандемиясининг иқтисодий таъсири натижасида, 2020 йили қашшоқлик

20 фоизга, яъни қўшимча 40 миллион кишига кўпайган.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида республикамизда кенг

қамровли тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Президентимизнинг

2019 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон Респкбликаси Қишлоқ хўжалигини

ривожлантиришнинг 2020

-

2030 йилларга мўлжалланган стратегияси”,

2020 йил 27 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва

тадбиркорлик субъектларини қўллаб

-

қувватлаш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги, 2020 йил 16

-

майдаги “Қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари халқаро

стандартларга мувофиқлигини таъкидлашга доир қўшимча

чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги Фармонлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар қабул

қилинди. Ушбу фармон ва йўриқномалар асосида озиқ

-

овқат маҳсулотлари,

шу жумладан, болалар учун ишлаб чиқаришни ривожлантириш коцепцияси
ҳамда уни амалга ошириш юзасидан тегишли “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ

-

овқат ва қишлоқ

хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг маълумотига кўра 2021 йилнинг якуни

бўйича Ўзбекистон аҳолисининг овқатланиш сифати бўйича рейтингда

21-

ўринни эгаллаган. Ваҳоланки, 2020 йили мамлакатимиз 30

-

ўринни

эгаллаган эди.

Республика Статистика қўмитаси маълумотларига кўра озиқ

-

овқат

товарларини импорт қилувчи корхоналар сони 1601 тани ташкил этиб,

Тошкент шаҳрида 561 млн., Тошкент вилоятида 171 млн АҚШ доллар

қийматидаги маҳсулотлар экспорт

қилинган. Шу билан бирга, тадқиқотлар

шуни кўрсатмоқдаки Тошкент шаҳри бозорларига 20 хил сифатсиз,

ёрлиқланишида номувофиқликлар мавжуд бўлган ҳамда яроқлик

муддатлари кўрсатилмаган озиқ

-

овқат маҳсулотлари учраб турибди.

Бундай ҳолат маркетинг тадқиқотларининг тўғри йўлга қўйилмаганлиги,

ички ва ташқи бозор эҳтиёжларини тўла қондирилмаслигига, озиқ

-

овқат

хавфсизлик талабларига риоя қилинмаслигига олиб келмоқда.

Болалар озиқ

-

овқат маҳсулотлари бозорини тадқиқ қилишда ундаги

жараёнлар хусусиятларига алоҳида

эътибор қаратилиши лозим. Биринчи

навбатда, сотувчилар ва харидорлар ўртасидаги муносабатлар ва


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

115

воситачиларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобланиб, ишлаб чиқарувчи

томонидан озиқ

-

овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ўз

вақтида ошириш ёки камайтиришнинг иложи бўлмаган ҳолатларда ҳам

озиқ

-

овқат истеъмолини харидор узоқ вақт давомида ушлаб

туролмаслигидир. Шу сабабли, истеъмолчи томонидан ҳам, ишлаб

чиқарувчи томонидан ҳам, маълум бир тизим сифатида бозорнинг ўзига хос

хусусияти тан олиниши керак. Шундай

қилиб, ҳар доим ҳам бозорнинг

асосий таркибий қисмлари

талаб ва таклиф нарх тизимидан келиб чиқиб,

бошқа томоннинг позициясига мос равишда жавоб бера олади.

Жаҳон олимларининг фикрига кўра, озиқ

-

овқат бозори ва унинг

ўзгариш

хусусиятларини

ўрганаётганда

фанлараро

ёндашувдан

фойдаланиш керак, чунки ушбу бозорнинг ҳозирги ривожланиш

тенденциялари неоклассик назария доирасида таҳлил қилиниши мумкин

эмас, чунки иқтисодий бўлмаган кўплаб объектив ва субъектив омиллар

(ижтимоий, демографик, сиёсий ва бошқалар)

озиқ

-

овқат товарлари бозори

ва унинг конъюктурасига жиддий таъсирлари мавжуд.

Жаҳон озиқ

-

овқат товарлари бозори субъектларининг хатти

-

ҳаракати неоклассицизм назариясига тўғри келмайди. Масалан, Т.Веблен

назариясига асосланган ҳолда, А.В.Савельев фикрича, озиқ

-

овқат товарлари

бозорини таҳлил қилишда бирламчи талаб эканлиги доимо ҳисобга

олиниши лозимлигини таъкидланади. Яъни бир назария тескари назария

сифатида Энгел қонуни амал қилади, унга асосан умумий истеъмолда озиқ

-

овқат ҳаражатлари улушининг пасайиши

уй хўжаликларининг

фаровонлигининг ошиши билан изоҳланади, Беннетт қонунида эса аҳоли

даромадларининг ўсиши билан истеъмол қилинадиган ҳайвон оқсиллари

фоизини кўпайтиради, Тиммер қонуни озиқ

-

овқат нархларининг

ўзгарувчанлигига кам даромадлиларга нисбатан

сезгир эканлигини

кўрсатади, Ф.Гарда назариясида озиқ

-

овқат товарларига бўлган талаб –

деярли мукаммал талаб сифатида қаралади.

Юқоридаги хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, озиқ

-

овқат товарлари

бозори ўзини тўлиқ тартибга сола олмайди ва шунинг учун ташқи

аралашувни талаб қилади, масалан, давлат ва нодавлат ташкилотлари.

Ушбу бозорда нархларнинг жиддий ўзгариши ишлаб чиқарувчи ҳам,

истеъмолчи учун ҳам салбий рол ўйнайди. Шунинг учун жаҳон

мамлакатлари миллий ҳукуматларининг асосий вазифаси озиқ

-

овқат

маҳсулотларининг нархларининг кескин ўзгаришини олдини олиш, ишлаб

чиқариш

ва

истеъмолни

камайтириш

ва

умуман

бозорни

беқарорлаштиришни иқтисодий сиёсатнинг доимий муаммоси сифатида

қарайди.

Жаҳон озиқ

-

овқат товарлари бозорини ўрганиш билан боғлиқ ҳолда,

аҳолини озиқ

-

овқат маҳсулотларининг мақбул миқдори ва сифатини

таъминлаш воситаси бўлган оқилона озиқ

-

овқат саватчаси тушунчаси кенг


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

116

қўлланилади

(бу халқаро тиббий стандартларга мувофиқ кунига

3250 калория ташкил этади). Шунингдек, халқаро амалиётда “оптимал

озиқ

-

овқат савати” тушунчаси мавжуд бўлиб, унда нафақат истеъмол

савати таркибидаги эксперт баҳолари, балки Д.Гордон ва В.Садков

асарларида таҳлил қилинган камбағаллик мезонлари, шунингдек, ёшга,

жинсга боғлиқ бўлган қўшимча омиллар, турмуш даражаси, даромад, касб

каби омиллар ҳисобга олинади.

Жаҳон

аҳолисининг

кўпайиши

озиқ

-

овқат

хавфсизлиги

муаммосининг янада кучайишига олиб келади ва бунинг сабаби шундаки,

аҳоли сонининг кўпайиши талаб қилинадиган озиқ

-

овқат маҳсулотларини

ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишига дош беролмаётган олдинги

технологик тартибга шубҳа туғдирмоқда. Бошқача қилиб айтганда,

аҳолининг ўсиши аста

-

секин жамиятни қишлоқ хўжалигининг технологик

тузилмасини ўзгартиришга мажбур қилмоқда ва шунинг учун қишлоқ

хўжалигига инвестицияларни кўпайтириш талаб этилади.

Аҳоли сонида юз берадиган ҳар қандай ўзгаришлар ҳам озиқ

-

овқат

бозорини бошқариш бўйича давлат сиёсатнинг ўзгаришига олиб келади.

Аҳоли муаммосининг иқтисодий томонларини аниқлаш биринчилардан

бўлиб, иқтисодчи олим Т.Малтус тадқиқотларида ўрганилган. У дунё

аҳолисининг кўпайиши очликка олиб келиши мумкин, деган назарияни

илгари сурди. Т.Малтуснинг тақсимот қонуни, биринчи навбатда, ҳар чорак

асрда аҳоли икки баравар кўпайишига (геометрик прогрессияда),
тирикчилик эса фақат арифметик прогрессияда, яъни аҳоли озиқ

-

овқатга

қараганда тезроқ ўсишини ўзининг тадқиқотларида асослашга ҳаракат

қилган. Т. Малтус, бу кўп жиҳатдан “тупроқ унумдорлигини пасайтириш

қонуни” нинг ҳаракатига боғлиқ деб ҳисоблайди. Балансни сақлаш учун

ўсиш эҳтиёжларини мувозанатлаш назариясини илгари суради. Бироқ,

инсонни озиқлантириш ва тирикчилик неъматларини яратиш бўйича

инновациялар назарда тутилган Малтуснинг назариялари замонавий

бозорга хос бўлмаган ёндашувлар эканлиги ўз аксини топади. Био

-

кимёвий

озуқаларни ишлаб чиқариш бўйича мисли кўринмаган инновациялар озиқ

-

овқат товарлари бозорини инсон эҳтиёжларидан кўпроқ ишлаб чиқариш

мумкинлигини инновациялар асосламоқда.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

117

1.1-

жадвал

Болалар озиқ

-

овқат маҳсулотлари бозори тушунчаси талқини

Муаллифлар

Таърифлар

Ютуқлари

Камчиликлари

Алиева Л.А.

Қишлоқ

хўжалиги, қайта

ишлаш саноати ва озиқ

-

овқат

истеъмолчилари ўртасидаги

воситачилик муносабатлари

Бозорни

воситачи

сифатида

тушуниш

Маҳсулот

ҳусусиятлари йўқ

Бурдуков П.Т.

Мамлакатда қишлоқ хўжалиги

озиқ

-

овқат хом ашёси ва тайёр

озиқ

-

овқат маҳсулотларини

сотиш, экспорт

-

импорт

операциялари ва шу билан

боғлиқ ижтимоий

-

иқтисодий

муносабатлар бўйича амалга

оширилган битимлар тўплами

Комплекс

ёндашув

Бозор

инфратузилмасин

инг мавжудлиги

ҳисобга

олинмайди

Гончаров В.Д.

Хўжалик юритувчи

субъектларнинг ҳаридор ва

сотувчиларни танлашда, нарх

белгилашда, ресурсларни

шакллантиришда эркин амалга

ошириладиган озиқ

-

овқат

маҳсулотларини ишлаб

чиқариш ва уларни сотиш

жараёнида пайдо бўладиган

иқтисодий муносабатлар

Бозор

элементлари

нинг тўлиқ

акси

Умумий

ёндашувлар

Кетова Н.П.

Озиқ

-

овқат маҳсулотларини

ишлаб чиқариш, муомалада

бўлиш ва тарқатиш жараёнида

пайдо бўладиган иқтисодий

муносабатлар тизими, ҳаридор

ва сотувчиларни танлашда,

нархларни белгилашда,

ресурсларни шакллантиришда,

маълумотлардан

фойдаланишда хўжалик

юритувчи субъектларнинг

эркин ҳаракатлари билан

тавсифланади

Бозор

элементлари

нинг тўлиқ

акси

Бозорнинг

ахборот таркибий

қисмини ўз ичига

олади

Кострова Ю.Б.

Бирламчи ва иккиламчи қайта

ишлашнинг озиқ

-

овқат

ресурсларини оқилона

шакллантириш ва

тақсимлашнинг яхлит динамик

тизими, ишлаб чиқариш ҳажми

ва тузилишини белгилашда

ишлаб чиқарувчилар ва

Бозорни

динамик

тизим

сифатида

тушуниш

Озиқ

-

овқат

бозорининг ўзига

хос хусусияти йўқ,

таъриф ҳар

қандай бозор учун

мос келади


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

118

истеъмолчиларнинг

манфаатларини автоматик

мувофиқлаштиришни

таъминлаш, шунингдек зарур

маҳсулотлар ва нархларга

эришиш ва сақлаш бўйича

муносабатлар мажмуи

Нуралиев С.У.

Озиқ

-

овқат маҳсулотларини

ишлаб чиқариш, ташиш,

сақлаш ва сотиш соҳасидаги

иқтисодий муносабатлар

тизими

Тизимли

ёндашув

Пьянкова К.В.,

Ясырева Е.А.

Қишлоқ

хўжалиги

маҳсулотларини, хом ашё ва

озиқ

-

овқат маҳсулотларини

ишлаб чиқариш, муомалага

чиқариш ва тақсимлаш, шу

жумладан агросаноат

мажмуаси ва савдо соҳаси,

таклиф, талаб ва нархларни

шакллантирадиган хўжалик

алоқалар тизими

Интеграциял

ашган ҳамда

бозорнинг

барча

соҳаларини

қамраб

олинган

таъриф

Таърифдан келиб

чиқадики, вазият

бозор

субъектлари ва

савдо томонидан

шакллантирилади

Фетюхина О.Н.

Рақобат устунликлари

кўринишида юзага келадиган,

асосий таркибий қисмлари

озиқ

-

овқатга биологик

эҳтиёжлар, шунингдек,

аҳолининг тўлов қобилияти ва

ички ишлаб чиқариш ва

импорт ҳисобига шаклланган

таклиф туфайли ноаниқ

талабга эга бўлган жамият

ҳаётини ижтимоий

-

иқтисодий

қўллаб

-

қувватлаш тизими

“жамият” ва

“рақобатдош

устунлик”

каби

тоифаларни

ҳисобга

олиш

Талаб

омилларини

биологик

эҳтиёжлар ва

тўлов қобилияти

бўйича чеклаш

Шайкин В.В.

Қишлоқ

хўжалиги ва озиқ

-

овқат маҳсулотларининг

муомаладаги бозор

субъектлари ўртасидаги

иқтисодий муносабатлар

тизими, ишлаб чиқариш

омиллари, хизматлар

Тизимли

ёндашув

Фақат маҳсулот

айланишига

эътибор

қаратилган

Иволга И.Г.

Давлат аграр сиёсати ва

халқаро интеграция

жараёнлари таъсири остида

шаклланган қишлоқ хўжалиги

хом ашёси ва озиқ

-

овқат

маҳсулотларини ишлаб

чиқариш, сақлаш ва муомалага

Хукумат

сиёсати

бозоридаги

ўзаро

таъсирини

ва халқаро

савдонинг


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

119

чиқариш, аҳолини ички ишлаб

чиқариш ва импорт ҳисобига

етарли даражада озиқ

-

овқат

маҳсулотлари билан

таъминлаш жараёнларидаги

бозор субъектлари ўртасидаги

муносабатлар тизими

ўзгарувчан

парадигмаси

ни ҳисобга

олган ҳолда,

шунингдек,

халқаро

стандартлар

да

белгиланган

ҳажмларда

аҳолини

озиқ

-

овқат

маҳсулотлар

и билан

таъминлаш

Алиев Я.

Қишлоқ

хўжалиги корхоналари

(бевосита ер ва сув ресурслари,

қишлоқ хўжалиги чорва

моллари, моддий

-

техник

ресурслардан фойдаланган

ҳолда

маҳсулот етиштирувчи

хўжалик юритувчи

субъектлар) томонидан

етиштирилган қишлоқ

хўжалиги маҳсулотларини

қайта ишлаш учун ёки

бевосита охирги истеъмол

учун, шунингдек, фойда олиш

мақсадида ҳарид қилиш ва

сотиш юзасидан пайдо

бўладиган иқтисодий

муносабатлар мажмуи

Умумий

ёндашув

Фақат аграр бозор

учун хос бўлган

ёндашув

Аминова М.С.

Аҳолини етарли даражада

истеъмол қилишни

таъминлайдиган

қишлоқ

хўжалиги хом

-

ашёси ва озиқ

-

овқат маҳсулотларининг

айланиши давлатлараро

сиёсати ва халқаро интеграция

жараёнларини таъсири остида

шаклланган ички ишлаб

чиқариш ва импорт

маҳсулотлари билан

таъминлаш бўйича

муносабатларни ҳам ўз ичига

олиши лозим

Глобаллашув

ёндашуви

Озиқ

-

овқат

маҳсулотлари

хусусиятига қараб


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

120

Макарова Т.Н.


Ишлаб чиқаришнинг бозорга

йўналтирилганлик жараёни

корхонанинг бозор талаблари,

аҳолини сотиб олиш

қобилияти, рақобат, давлат

томонидан бошқариш ва

бошқаларни инобатга олиши

керак

Маркетинг

воситаси

асосидаги

ёндашув

Маркетингнинг

ўзига ҳос ўрнини

ажратиш

Мильякина Е.В.


Истеъмолчиларнинг қониқиш

даражаси таклиф хажмининг

нарх кўрсаткичлари,

истеъмолчиларнинг ҳарид

қилиш қобилияти ва маҳсулот

ассортиментига боғлиқ

Болалар

озиқ

-

овқат

маҳсулотлар

ига

маркетинг

ёндашув

асосида

Болалар озиқ

-

овқати

хусусиятларига

қараб

1.1-

жадвалда келтирилган илмий қарашларда болалар озиқ

-

овқат

бозорини тўлдириш, унда маҳаллий ресурслардан фойдаланиш тизимига,

айниқса, маркетинг тадқиқотларидан фойдаланиш масалаларига жуда кам

эътибор қаратилган.

Бизнинг фикримизча, болалар озиқ

-

овқат маҳсулотлари бозори

узлуксиз ривожланиш ҳолатида бўлган ўзини

-

ўзи тартибга солувчи

тизимдир. Биз ўрганган кўплаб ёндашувлар, хусусан, юқорида келтирилган

таърифларда Бурдуков П.Т., Нуралиев С.У., Пянкова К.В., Ясырева Е.А. каби

олимларда озиқ

-

овқат бозори тартибга солинувчи бозор сифатида эътироф

этилмоқда. Бироқ, бир қатор тадқиқотчилар бозорнинг маълум

функцияларига кўпроқ эътибор беришади, масалан, Алиев Л.А.

воситачилик муносабатлари сифатида қараса, Фетюхина О.Н. эса ижтимоий

тамойилларга асосий эътибор қаратади.

Аминова М.С. ўзининг диссертациясида асосий эътиборни озиқ

-

овқат

товарлари B2B бозорида сотиш тизимини такомиллаштириш яъни ишлаб

чиқарувчи корхонанинг бошқа корхоналарга бўлган хизматини ифлда

этган. Албатта, бу тизимда охирги истеъмолчилар манфати эътибордан

четда қолган.

Россиялик тадқиқотчилар Макарова Т.Н. маркетинг тадқиқотлари

асосида

саноат

корхоналарининг

ишлаб

чиқариш

жараёнини

режалаштириш муаммоларини ҳал этишга қаратилган бўлса, Милякина Е.В

эса

болалар

озиқ

-

овқат

саноатининг

бозор

муносабатларига

мувофиқлаштириш масалалари кўтариб чиқилган. Бизнинг фикримизча

ушбу тадқиқотлар биз танлаган мавзуга яқинроқ, аммо республикамизнинг

маҳаллий

хусусиятлари, фарзандлар ўсиш даражаси, ички бозорнинг ўзига

хос томонидан инобатга олинмаган.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

121

Умуман олганда, деярли барча тадқиқотчилар озиқ

-

овқат бозорини

озиқ

-

овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ

иқтисодий фаолият тури сифатида тушунадилар. “озиқ

-

овқат бозори”

тушунчаси нафақат сотиш шартларини, балки маълум иқтисодий мазмунга

эга ва иқтисодий муносабатларни ўз ичига олган узлуксиз жараён сифатида

ҳам тавсифланади. Ушбу муносабатларнинг таркибий элементлари

тўғридан

-

тўғри

ва

тескари

бозор

муносабатлари

асосида

шакллантирилади, улар доимо минтақавий хусусиятлар, тўлов

қобилиятига эга талаб, шунингдек бозор муносабатлари ва бошқарув

қарорларини қабул қилиш жараёнларини тартибга солишнинг усуллари

таъсирида бўлади.

Биз аниқлаган асосий камчиликлар орасида болалар озиқ

-

овқат

бозорининг ҳозирги таърифи қуйидаги зиддиятларни келтириб ўтишни ва

таклифларимизни беришни зарур деб ҳисоблаймиз:

биринчидан, уларнинг баъзилари болалар озиқ

-

овқат бозорининг

ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олмайдилар, ҳар қандай бозор учун мос

келадиган умумий тушунчалар сифатида қаралади (Алиева Л.А.,

Кострова Ю.Б., Нуралиева С.У.);

иккинчидан, бозорнинг ўзига хос

хусусиятларини ҳисобга олган

ҳолда ҳам, кўпгина тадқиқотчилар унинг ўзига хос ҳусусиятларига, хусусан,

талабнинг номутаносиблигига (Фетюхина О.Н.) асосий ажралиб турувчи

хусусияти сифатида қарайди;

учинчидан, таърифлар нуқтаи назаридан, битта таркибий қисмга

эътибор қаратилади

-

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва озиқ

-

овқат

маҳсулотлари товарлари айланмаси ёки савдоси жумладан, В. Шайкин

муомаласи соҳаси, Пянкова К.В. ва Ясырева Е.А.лар эса бозор шаротилари ва

савдо;

тўртинчидан, тадқиқотчилар болалар озиқ

-

овқат бозорининг

инфратузилма каби муҳим таркибий қисмларини ҳисобга олмайдилар

(Бурдуков П.Т.);

бешинчидан, таърифлар қисман бир

-

бирига зид бўлиб, фақат бироз

фарқли жиҳатлар мавжуд (Гончаров В.Д. ва Кетова Н.П. таърифлари).

олтинчидан, биз кўриб чиққан таърифларнинг ҳеч бирида

глобаллашув омили ҳисобга олинмайди, хусусан замонавий қишлоқ

хўжалиги ишлаб чиқариши, замонавий интеграция жараёнларининг ички

озиқ

-

овқат бозорига таъсири ва бошқалар

.

Озиқ

-

овқат бозорини талқин қилиш бўйича ёндашувларига ва бир

қатор

таърифларнинг аниқланган камчиликларига асосланиб, биз бозор

субъектлари (озиқ

-

овқат ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар, давлат

идоралари, дунё мамлакатлари ва давлатлараро бирлашмалар) ўртасидаги

муносабатлар тизими сифатида озиқ

-

овқат бозори ҳақидаги ўз


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

122

тушунчамизни шакллантиришни таклиф қилиш мумкин деб ҳисоблаймиз.

Бизнинг фикримизча, аҳолини етарли даражада истеъмол қилишни

таъминлайдиган қишлоқ хўжалиги хом ашёси ва озиқ

-

овқат

маҳсулотларининг айланиши давлат аграр сиёсати ва халқаро интеграция

жараёнларини таъсири остида шаклланган ички ишлаб чиқариш ва импорт

маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича муносабатларни ҳам ўз ичига

олиши лозим.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, озиқ

-

овқат бозоридаги иқтисодий

муносабатларнинг моҳияти, бир томондан, ҳаражатларни

қоплаш, иккинчи

томондан, қиймат қонунида ёки озиқ

-

овқат бозори фаолиятининг асосий

қонунида назарда тутилган эквивалент алмашинув асосида эҳтиёжларни

қондиришдан иборатдир.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

https://www.ifpri.org/

2.

https://www.usaid.gov/

3.

http://www.ombudsman.uz/uz/docs/khalqaro-hamkorlik-1

4.

http://registr.stat.uz/main.php?lang=uz

5.

Савельева А. Трансформация мирового рынка продовольствия и

опыт адаптации к его новым условиям (на примере Бразилии): Автореф.

Дисс.канд.экон.наук: 08.00.14/ Савельева Алина Вячеславовна.

-

М.: РУДН,

2013.

–с.5

-6.

6.

Gordon D. Indicftors of poverty and hunger/ D.Gordon // Expert group

meeting on youth development indicators.

2005/

P/ 12-

14. Садков, Л.И.

Старикова,

Е.В.

Новикова

//

Управление

общественными

и

экономическими системами. –

2011. -

№ 2.

7.

Алиева

Л. Инновационная система развития агропродовольственного

рынка.

/

Л.Алиева, Т.Светлорусова // АПК: экономика, управление.

2007,

№4.

-

с.50

-52.

8.

Бурдуков

П.Т., Гончаров

В.Д. Формирование продовольственного

рынка

/

АПК: экономика, управление.

1996.

№4.

С. 51

-58.

9.

Кетова Н.П., Отраслевой маркетинг: стратегии, функции,

приоритеты: учеб.пособие/ Н.П. Кетова.

М.: Вузовская книга, 2012. –

320 с.

10.

Кострова Ю.Б. Анализ продовольственного рынка России:

монография

/ Ю.Б.Кострова.

-

СПб. : Издательство Санкт

-

Петербургского

университета управления и экономика, 2014,

-

184 с.

11.

Нуралиев С.У. Основные направления развития и регулирования

продовольственного рынка в условиях вступления России в ВТО/ С.У.

Нуралиев, С.Нуралиева // Пищевая промышленность.

-2012.-

№12,

-

с.10

-13.

12.

Пьянкова К.В. Развитие агропродовольственного рынка региона

на основе совершенствования межрегиональных отношений /

К.В.

Пьянкова, Е.А. Ясырева // Экономика АПК Предуралья. –

2011.

№1. –

С. 82

-86.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

123

13.

Фетюхина О.Н. Теоретико

-

методологические основы развития

агропродовольственного рынка в условиях глобализации/О.Н.Фетюхина. –

Ставрополь: АГРУС, 2011.

14.

Шайкин В. ВТО и Россия: “Что же будет с Родиной и с нами?”//

Новое сельское хозяйство.

-2012. -

№1.

-

С.30

-36.

15.

Алиев Я. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, агроресурслар ва

агрохизматлар

бозорларини

ривожлантиришнинг

илмий

-

амалий

асосларини такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари доктори (DsC)

диссертацияси автореферати. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётиилмий

-

тадқиқот институти. Тошкент

-

2018 йил. 14 бет.

16.

Аминова М.С. Озиқ

-

овқат товарлари B2B бозорида сотиш

тизимини такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа

доктори (PhD) диссертацияси автореферати. Ургенч, 2021 й. 22

-

бет.

17.

Макарова Т.Н. Планирование производства промышленной

продукции на основе маркетинговых исследований (на примере

производства продуктов детского питания). Диссертация на соискание

ученой степени кандидата экономических наук: 08.00.05/ Макарова

Татьяна Николаевна. Орел

-2000.

с.18.

18.

Мильякина Е.В. Оценка состoяния и адаптации к рыночным

условиям индустрии детского питания. Диссертация на соискание ученой

степени кандидата экономических наук: 08.00.05/ Милякина Елена

Викторовна. Москва

-1997.

с.25.

Библиографические ссылки

https://www.ifpri.org/

https://www.usaid.gov/

http://www.ombudsman.uz/uz/docs/khalqaro-hamkorlik-1

http://registr.stat.uz/main.php?lang=uz

Савельева А. Трансформация мирового рынка продовольствия и опыт адаптации к его новым условиям (на примере Бразилии): Автореф. Дисс.канд.экон.наук: 08.00.14/ Савельева Алина Вячеславовна.-М.: РУДН, 2013. –с.5-6.

Gordon D. Indicftors of poverty and hunger/ D.Gordon // Expert group meeting on youth development indicators. – 2005/ – P/ 12-14. Садков, Л.И. Старикова, Е.В. Новикова // Управление общественными и экономическими системами. – 2011. -№ 2.

Алиева Л. Инновационная система развития агропродовольственного рынка. / Л.Алиева, Т.Светлорусова // АПК: экономика, управление. – 2007, №4.-с.50-52.

Бурдуков П.Т., Гончаров В.Д. Формирование продовольственного рынка / АПК: экономика, управление. – 1996. – №4. – С. 51 58.

Кетова Н.П., Отраслевой маркетинг: стратегии, функции, приоритеты: учеб.пособие/ Н.П. Кетова. – М.: Вузовская книга, 2012. – 320 с.

Кострова Ю.Б. Анализ продовольственного рынка России: монография / Ю.Б.Кострова.-СПб. : Издательство Санкт Петербургского университета управления и экономика, 2014,-184 с.

Нуралиев С.У. Основные направления развития и регулирования продовольственного рынка в условиях вступления России в ВТО/ С.У. Нуралиев, С.Нуралиева // Пищевая промышленность.-2012.-№12,-с.10-13.

Пьянкова К.В. Развитие агропродовольственного рынка региона на основе совершенствования межрегиональных отношений / К.В. Пьянкова, Е.А. Ясырева // Экономика АПК Предуралья. – 2011. – №1. – С. 82-86.

Фетюхина О.Н. Теоретико-методологические основы развития агропродовольственного рынка в условиях глобализации О.Н.Фетюхина. – Ставрополь: АГРУС, 2011.

Шайкин В. ВТО и Россия: “Что же будет с Родиной и с нами?”// Новое сельское хозяйство. -2012. -№1.-С.30-36.

Алиев Я. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, агроресурслар ва агрохизматлар бозорларини ривожлантиришнинг илмий амалий асосларини такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари доктори (DsC) диссертацияси автореферати. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётиилмийтадқиқот институти. Тошкент-2018 йил. 14 бет.

Аминова М.С. Озиқ-овқат товарлари B2B бозорида сотиш тизимини такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. Ургенч, 2021 й. 22-бет.

Макарова Т.Н. Планирование производства промышленной продукции на основе маркетинговых исследований (на примере производства продуктов детского питания). Диссертация на соискание ученой степени кандидата экономических наук: 08.00.05/ Макарова Татьяна Николаевна. Орел-2000. – с.18.

Мильякина Е.В. Оценка состoяния и адаптации к рыночным условиям индустрии детского питания. Диссертация на соискание ученой степени кандидата экономических наук: 08.00.05/ Милякина Елена Викторовна. Москва-1997. – с.25.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов