Кичик бизнесга хорижий инвестицияларни жалб этишнинг назарий жиҳатлари

CC BY f
174-178
14
0
Поделиться
Байхонов, Б., & Кенжаев, И. (2023). Кичик бизнесга хорижий инвестицияларни жалб этишнинг назарий жиҳатлари. Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики, 1(01), 174–178. https://doi.org/10.47689/TSUE2022-pp174-178
Баходиржон Байхонов, Ташкентский государственный экономический университет

к.э.н., доцент

Икромжон Кенжаев, Наманганский государственный университет

к.т.н., доцент и др.,

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Кичик бизнес субъектларини келгуси истиқболида хорижий инвестицияларни иқтисодиётга жалб қилиш маълум бўлди. Бунинг учун жаҳон иқтисодиётида инвестициянинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамияти ҳамда уни жалб қилиш йўллари ўрганилди. Хорижий инвестицияларни иқтисодиёт тармоқларига жалб этиш стратегиясида хорижий инвесторларнинг манфаатларини ҳамда миллий иқтисодиётга зарар келтирмаган ҳолда уларни қондириш имкониятларини ўрганиб чиқиш асосланади. Фавқулодда ҳолатларда(пандемия мисолида) кичик бизнес субъектларини ривожлантиришда юзага келадиган тўсиқларни бартараф этиш чора тадбирлар занжири келтирилди. Шунингдек, соҳани ривожлантириш учун кичик бизнесга хорижий инвестицияларнинг жалб этилиши механизмларида молиялашни таъминловчи механизмлар, инвестициялар оқимига кўмаклашувчи инфратузилмавий ҳамкор ташкилотлар ҳамда алоҳида ҳудудлар ва тармоқларга инвесторларни жалб этувчи, давлат томонидан амалга ошириладиган рағбатлантирувчи чора-тадбирлар, имтиёзлар ва кафолатлари каби уч йўналишни ўзаро фарқлаш асосида кичик бизнес субъектларига инвестицияларни жалб этиш механизмлари ишлаб чиқилди

Похожие статьи


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

174

КИЧИК БИЗНЕСГА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШНИНГ

НАЗАРИЙ ЖИҲАТЛАРИ

Байхонов Баходиржон,

и.ф.д. доцент,

Тошкент давлат

иқтисодиёт университети,

Кенжаев Икромжон,

PhD.,

доцент

в.б.,

Наманган давлат университети

Аннотация.

Кичик бизнес субъектларини келгуси истиқболида

хорижий инвестицияларни иқтисодиётга жалб қилиш маълум бўлди. Бунинг

учун жаҳон иқтисодиётида инвестициянинг иқтисодиётдаги ўрни ва

аҳамияти ҳамда уни жалб қилиш йўллари ўрганилди. Хорижий

инвестицияларни иқтисодиёт тармоқларига жалб этиш стратегиясида

хорижий инвесторларнинг манфаатларини ҳамда миллий иқтисодиётга

зарар келтирмаган ҳолда уларни қондириш имкониятларини ўрганиб чиқиш

асосланади. Фавқулодда ҳолатларда(пандемия мисолида) кичик бизнес

субъектларини ривожлантиришда юзага келадиган тўсиқларни бартараф

этиш чора тадбирлар занжири келтирилди. Шунингдек, соҳани

ривожлантириш учун кичик бизнесга хорижий инвестицияларнинг жалб

этилиши механизмларида молиялашни таъминловчи механизмлар,

инвестициялар оқимига

кўмаклашувчи

инфратузилмавий ҳамкор

ташкилотлар ҳамда алоҳида ҳудудлар ва тармоқларга инвесторларни

жалб этувчи, давлат томонидан амалга ошириладиган рағбатлантирувчи

чора

-

тадбирлар, имтиёзлар ва кафолатлари каби уч йўналишни ўзаро

фарқлаш асосида кичик бизнес субъектларига инвестицияларни жалб этиш

механизмлари ишлаб чиқилди.

Калит

сўзлар

:

кичик бизнес, инвестиция, пандемия, лойиҳавий

молиялаш, венчур молиялаш.

Жаҳон хўжалигини ривожлантиришда капиталнинг халқаро ҳаракати

муҳим аҳамиятга эга, чунки у мамлакатларнинг ташқи иқтисодий ва сиёсий

алоқаларининг мустаҳкамланишига олиб келади, уларнинг ташқи савдо

айланмаларини оширади, иқтисодий ривожланишни жадаллаштиради,

ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтиради, ишлаб чиқарилаётган

товарларнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини, импортёр

-

мамлакатларнинг техник салоҳиятини ўстиради ва мамлакатдаги

бандликни оширади.

Лекин жаҳон иқтисодиётида ҳеч бир инвестор бошқа мамлакат ва

минтақаларга ўз

-

ўзидан капитал киритмайди. Бунинг учун хорижий

инвесторларни мамлакат иқтисодиётига жалб этиш, уларни айнан шу


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

175

мамлакатга, минтақага инвестиция киритиши учун қизиқтириш,

уларда моддий манфаатдорликни шакллантириш лозим. Хорижий

инвестицияларни иқтисодиёт тармоқларига жалб этиш стратегияси

хорижий инвесторларнинг манфаатларини ҳамда миллий иқтисодиётга

зарар келтирмаган ҳолда уларни қондириш имкониятларини ўрганиб

чиқишга асосланади. Бунинг учун, биринчидан, иқтисодиётни таркибан

қайта қуришга қаратилган қатор аниқ лойиҳаларни амалга ошириш зарур

бўлади, иккинчидан эса, ички инвестиция ресурслари чекланган бир

шароитда хорижий инвестицияларнинг аҳамияти жуда юқори баҳоланади

.

Шунингдек, иқтисодиётга пандемия таъсири ва уни бартараф этиш

чора

-

тадбирлари

таркибида

кичик

бизнес

субъектларига

инвестицияларни жалб этишнинг такомиллаштирилган механизмлари

алоҳида ўрин эгаллаши лозим. Хитой давлатининг Ухань шаҳрида

бошланган коронавирус инфекцияси бутун дунё иқтисодиётига жумладан,

мамлакатимиз иқтисодиётига ҳам таъсир кўрсатди ва кириб келаётган

инвестициянинг камайиши, ишлаб чиқаришни тўхташи, ишсизликнинг

кўпайиши, қашшоқликнинг ортиши ва иқтисодиётни беқарорлаштириш

каби салбий занжир оқибатларини олиб келди.

Олиб борилган тадқиқот натижаларидан келиб чиққан ҳолда ушбу

занжирни ўз вақтида узиш бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар ишлаб

чиқилди. Бу борада айниқса, кичик бизнес соҳасига хорижий

инвестициялар жалб этилиши учун мамлакатимизда анчагина самарали
механизмлар яратилган бўлиб, уларда инвестицияларнинг турли

шаклларига йўл очиб берилаётганлиги баён этилиб, бу механизмлар

инвестициялар турли шакллари оқимини таъминловчи чоралар,

ҳаракатлар, қоидалар, тизимлар, тузилмалар йиғиндисидан иборатлиги

асосланди (1

-

расм).

1-

расм. Иқтисодиётга пандемия таъсири ва уни бартараф этиш

чора

-

тадбирлари


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

176

Мазкур механизм биринчи навбатда давлат ҳокимияти ишлаб

чиқадиган инвестицияларни жалб этиш дастурлари амалга оширилишида

намоён бўлади. Айни пайтда иқтисодиётнинг эркинлашуви билан хусусий

соҳа институтларининг роли ортиб боради. Шу жиҳатдан мамлакатимизда

кичик бизнеснинг хорижий инвестицияларни жалб этиш борасидаги

ташаббуслари ҳамда тўғридан

-

тўғри хусусий хорижий инвестициялар

зарурлиги ва аҳамияти ортиб бормоқда. Фикримизча, кичик бизнесга

хорижий инвестицияларнинг жалб этилиши механизмларида уч

йўналишни ўзаро фарқлаш лозим:

1.

Молиялашни таъминловчи механизмлар.

2.

Инвестициялар оқимига кўмаклашувчи инфратузилмавий ҳамкор

ташкилотлар.

3.

Алоҳида ҳудудлар ва тармоқларга инвесторларни жалб этувчи,

давлат томонидан амалга ошириладиган рағбатлантирувчи чора

-

тадбирлар, имтиёзлар ва кафолатлар. Ушбу механизм йўналишлари бўйича

изоҳ берадиган бўлсак:

1.

Молиялашни таъминловчи механизмлар. Уларга акциялаштириш

(кичик бизнес субектлари томонидан қимматли қоғозлар эмитетлик

ҳуқуқини бериш, улар ихтиёридаги номоддий активлар қиймати

даражасидаги кредит олиш ёки гаровга қўйиш), лойиҳавий молиялаш

(кичик бизнес субектларининг инвестицион лойиҳаларининг бир қисмини

давлат –

хусусий шериклик асосида давлат томонидан тўғридан

-

тўғри

молиялаштириш), венчур молиялаш (миллий ва ҳудудий венчур

компанияларини ташкил этиш, бугунги кунда бундай тузилмалар сони

мутлақ кам бўлиб, 2020 йил ҳолатига кўра 3 та венчур компанияси ва 1 та

венчур фонди фаолият кўрсатиб, улар орқали иқтисодиётга 45,46 млрд.

сўмлик маблағ йўналтирилган) ва давлат бюджетидан молиялаштириш

киради (2

-

расм).

2-

расм. Кичик бизнес субъектларига инвестицияларни жалб этиш

механизмлари

Ҳамкор ташкилотлар

Инвестор

Молиялаштириш механизмлари

Кичик бизнес

Инвестициялаш шарт-

шароитлари ва қулай

инвестиция муҳити

Рағбатлантириш чора-

тадбирлари

Инвестициялар

Инвестициялаш қарорларига

таъсир қилади

Инвестициялаш шарт-

шароитларига таъсир

қилади


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

177

2.

Инвестициялар оқимига кўмаклашувчи миллий ва хорижий

инфратузилмавий ҳамкор ташкилотларни қўллаб

-

қувватлаш. Бундай

муассасалар жумласига тижорат банклари ва нобанк кредит муассасалари,

инвестицион фондлар, мақсадли жамғармалар, нотижорат ташкилотлари

ва ассоциациялар (Савдо

-

саноат палатаси, “Тадбиркор аёл”, “Ҳунарманд”

уюшмаси, турли тармоқларга мансуб маҳсулот ишлари чиқарувчилар

ассоциациялари ва бошқ.), консалтинг фирмаларини киритиш мумкин.

Бундан ташқари, инфратузилмавий тизимлар таркибига ташқари

ҳудудларда

тадбиркорлик муҳити билан боғлиқ очиқ ахборот маконини

(ахборотномалар, дайжестлар ва таҳлилий маълумотномалар, ҳисоботлар)

ташкил этувчи институтлар ҳам киради. Айниқса, халқаро ва хорижий

инвестициявий институтлар фаолиятини эркинлаштириш масаласи ҳам

алоҳида аҳамият касб этади. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг асосий

инвестицион ҳамкорлари сифатида халқаро институтлардан –

Осиё

тараққиёт банки (ҳозиргача қиймати 4,1 млрд. АҚШ долларига тенг

тугалланган 42 та лойиҳада, шунингдек, қиймати 10,7 млрд.

АҚШ

долларига

тенг

давом

этаётган

22

та

лойиҳанинг

асосий

молиялаштирувчиси ҳисобланади).

3.

Алоҳида ҳудудлар ва тармоқларга инвесторларни жалб этувчи,

давлат томонидан амалга ошириладиган рағбатлантирувчи чора

-

тадбирлар, имтиёзлар ва кафолатлар. Бу каби чора

-

тадбирлар мантиқий

давоми сифатида, 2021 йилда кичик бизнес соҳасида 105 та фаолият
турлари бўйича лицензия ва рухсатнома бериш тартиби бекор қилиниши,

115 таси бўйича эса соддалаштирилиши, тадбиркорлик субъектлари

фаолиятини текшириш бўйича ўрнатилган мораторий муддатининг

1 йилга узайтирилиши давлат харидлари тизимида тадбиркорлик

субьектлари иштирокининг сезиларли даражада кенгайтирилиши

(бугунги кунда 4 фоиз), давлат харидлари битимларида белгиланган аванс

миқдорининг 30%га етказилиши кўзда тутилган[3]. Бу эса кичик бизнес

субъектларининг нисбатан йирик кўламдаги давлат харидларида иштирок

этишидаги асосий муаммолардан бири –

айланма маблағларни

шакллантириш ва молиявий барқарорликни таъминлашда ўзига хос роль

ўйнайди.

Хулоса қилиб айтганда, республикада фаолият юритаётган Ташқи

ишлар

ҳамда Инвестициялар

ва

ташқи

савдо

вазирликлари,

мамлакатимизнинг

хорижий

давлатлардаги

элчихона

ҳамда

ваколатхоналари зиммасига хорижий инвесторлар билан ишлаш

мажбурияти юклатилганлиги ҳам ташқи алоқаларга тортилиш

географияси ва кўлами чекланган кичик бизнес соҳасига тўғридан

-

тўғри

хорижий инвестицияларни жалб этишда муҳим аҳамият касб этади.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

178

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ваҳобов

А.В. ва бошқалар. Хорижий инвестиция. Ўқув қўлланма.

Т.: “Молия”. Т.: 2010. –

Б. 9.

2.

Д.И.Рўзиева. Венчурли тадбиркорлик –

кичик бизнес субъектлари

инновацион салоҳиятини оширувчи дастак сифатида. “Iqtisodiyot va

innovatsiyon texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart

-aprel, 2020 yil,

132 bet.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий

Мажлисга Мурожаатномаси. 29.12.2020. https://president.uz/uz/lists/view/4057

.

Библиографические ссылки

Ваҳобов А.В. ва бошқалар. Хорижий инвестиция. Ўқув қўлланма. – Т.: “Молия”. Т.: 2010. – Б. 9.

Sh, Turaev Sh, R. F. Aminova, and M. T. Erkinova. "ROLE AND PLACE OF AUTOMATED INFORMATION SYSTEMS IN THE ECONOMY." Экономика и социум 2 (69) (2020): 61-66.

Д.И.Рўзиева. Венчурли тадбиркорлик – кичик бизнес субъектлари инновацион салоҳиятини оширувчи дастак сифатида. “Iqtisodiyot va innovatsiyon texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil, 132 bet.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 29.12.2020. https://president.uz/uz/lists/view/4057.

Turaev, Shavkat Shukhratovich. "METHODS OF CALCULATING THE TAX BURDEN ON LEGAL ENTITIES AND DIRECTIONS FOR IMPROVEMENT." Theoretical & Applied Science 5 (2021): 235-238.

Тўраев, Шавкат Шухратович. "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БЮДЖЕТ-СОЛИҚ СИЁСАТИНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ." Innovations in Technology and Science Education 2.6 (2023): 25-33.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов