Корхоналарда молиявий стратегияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш

CC BY f
321-334
19
8
Поделиться
Саидназаров, Ф. (2023). Корхоналарда молиявий стратегияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш. Направления развития благоприятной бизнес-среды в условиях цифровизации экономики, 1(01), 321–334. https://doi.org/10.47689/TSUE2022-pp321-334
Фирдавс Саидназаров, Ташкентский государственный экономический университет

поддержка докторанта

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада корхоналар молиявий стратегиясининг назарий жиҳатлари тадқиқ қилинган ҳамда корхонанинг молиявий стратегия босқичлари ва молиявий стратегиянинг мослашувчанлик модели ишлаб чиқилган. Шунингдек, корхонанинг амалдаги молиявий-иқтисодий ҳолати таҳлил қилинган. Таҳлил натижаларидан келиб чиққан ҳолда корхоналарнинг молиявий стратегиясини ишлаб чиқишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

321

КОРХОНАЛАРДА МОЛИЯВИЙ СТРАТЕГИЯЛАРНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ЖОРИЙ ЭТИШ

(“Ўзбекгидроэнерго” АЖ мисолида)

Саидназаров Фирдавс Абдуллоевич,

таянч докторант,

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Аннотация.

Мақолада корхоналар молиявий стратегиясининг

назарий жиҳатлари тадқиқ қилинган ҳамда корхонанинг молиявий
стратегия босқичлари ва молиявий стратегиянинг мослашувчанлик модели

ишлаб чиқилган. Шунингдек, корхонанинг амалдаги молиявий

-

иқтисодий

ҳолати таҳлил қилинган. Таҳлил натижаларидан келиб чиққан ҳолда

корхоналарнинг молиявий стратегиясини ишлаб чиқишга қаратилган

илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Калит

сўзлар

:

молиявий стратегия, молиявий ресурс, молиявий

режалаштириш, молиявий ҳолат, молиявий сиёсат, молиявий тактика.

Жаҳон иқтисодиётидаги рақобат жадал равишда ўсиб бориши ҳар бир

корпоратив тузилма олдига мунтазам равишда ўз фаолиятини

кенгайтириш ҳамда самарадорлигини ошириш борасида янгидан

-

янги

талаблар қўйилмоқда. Узоқ муддатли рақобатдош устунликларни яратиш
учун корхона учун молиявий стратегияни ишлаб чиқиш зарур ҳисобланади.

Айниқса, COVID

-

2019 пандемияси оқибатида тўғридан

-

тўғри хорижий

инвестицияларнинг оқими глобал чекловлар юзага келиши мазкур

жараённинг аҳамиятини янада оширмоқда. Жумладан, “2020 йилга

нисбатан 2021 йилда

глобал миқёсдаги инвестицион ҳолат учдан бир

қисмга камайиб, 1 триллион АҚШ долларига пасайди”, глобал молиявий

инқироздан кейин бўлган энг паст кўрсаткичдан паст кўрсаткичга эга

бўлган. Жаҳонда мамлакатларида корхоналар томонидан ишлаб чиқилган

молиявий стартегияларни амалга оширишда инвестиция ҳаракатига

таъсир ўтказган пандемия сабаб тўхтаб қолганини келтириш мумкин.

Бугунги кунда миллий иқтисодиётни модернизациялашда корхоналар
молиявий фаолияти алоҳида ўрин тутади. Шу боис, улар фаолияти

самарадорлигини таъминлашга кўмаклашиш, корхонларнинг мамлакат

иқтисодиёти барқарорлигини таъминлашдаги ролини ошириш жараёнида

фаол иштирокини таъминлаш ҳамда шарт

-

шароит яратиш давр талаби

ҳисобланади. Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланиши мамлакат

ичидаги маҳаллий корхоналарнинг рақобат курашининг кучайишига ва

уларнинг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашув жараёнларига олиб

келади.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

322

Ҳар

қандай ривожланиш жараёни маълум бир узоқ муддатли

истиқболли режаларни талаб этади. Бу жараён илмий

-

назарий жиҳатдан

стратегия деган категория билан изоҳланади. Ҳар қайси олинган миллий

иқтисодиётни рвиожлантиришда мавжуд ҳолатни эътиборга олган ҳолда

стратегик ривожланиш босқичларни белгилаб олиб, қўйилган мақсадларга

эришиш учун стратегик мақсадлар белгилаб олинади, аслида бу

ривожланишнинг стратегик йўналиши сифатида қабул қилинади.

Ривожланишнинг стратегик мақсадларининг ишлаб чиқилиши миллий

иқтисодиётни давлат томонидан тўғри бошқаришга имкон беради.

Ҳар

қандай иқтисодий тизимда рақобат муҳим ҳисобланади. Айниқса

бозор муносабатлари шароитида корхоналар бозорда муқим жой олиши

учун улар ўз стратегияларини ишлаб чиқишни тақозо этади. Булар орасида

молиявий стратегия ҳал қилувчи ролга эга бўлади. Корхоналар тўғри

молиявий стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш,

маблағларини оптимал бошқаришни таъминлайди, натижада корхоналар

рақобат муҳитида бозор таваккалчилиги шароитида “яшаб қолиш”

қолаверса, ривожланишга катта омил бўлади.

Замонавий шароитда корхона стратегияси унинг ривожланишига

йўналтирилган бўлиши керак, чунки, корхоналар фаолиятида олдинга

силжиш йўқлиги уларнинг бозордаги мавқеини йўқотишга олиб келади.

Бунда

корхона

стратегиясини

шакллантиришнинг

моҳияти,

принципларини ташкил этиш босқичларига эътибор қаратиш лозим
бўлади. Корхоналар молиявий стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга

ошириш юзасидан тадқиқот олиб борган иқтисодчи олимлар “молиявий

стратегия” атамасига қуйидаги ёндошувларини келтириш мумкин.

Л.В.Давидова ва С.A.Илминскаяларнинг фикрига кўра, “молиявий

стратегияни ишлаб чиқиш, корхонанинг самарали молиявий жиҳатдан

ривожланишини таъминлашда асосий рол ўйнайди. Булар молиявий

мақсадларни амалга ошириш механизмини таъминлаш, истиқболли

инвестициялар, таъсир этувчи омилларнинг таъсирини камайтириш,

корхонанинг ютуқ ва камчиликларини аниқлашда

намоён бўлдаи”.

Россиялик иқтисодчи олим И.А. Лисовская “корхона молиявий

стратегиясини корхоналар молиявий ривожланишига салбий таъсир

этувчи омилларни нейтраллаштириш ва корхонанинг реал

имкониятларини бошқариб бориш воситаси сифатида изоҳлайди”.

Яна бир иқтисодчи олим

Н.В. Бобков томонидан эса молиявий

стратегия тушунчаси кенгайтирилган маънода ва қатъий

йўналтирилган маънода очиб берилган бўлиб, унинг фикрича, қатъий

йўналтирилган молиявий стратегия молиявий натижага эришиш

учун молиявий фаолиятни ташкил этишнинг аниқ

мақсад ва

вазифалари тизимини ўзида акс эттиради.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

323

И.А.Бланк молиявий стратегиянни қуйидагича асослаб берган.

1.

Ишлаб чиқилган молиявий стратегия корхонанинг узоқ муддатли

ривожланишида

корхонанинг молиявий мақсадларини амалга оширишга

қаратилган бўлиши.

2.

Амалга оширилган корхона молиявий стратегияси мавжуд

имкониятларини синаб кўриш, корхона ўз салоҳиятни мустаҳкамлаш ва

молиявий

-

иқтисодий ривожланишга қўшимча ёрдам бериш, корхонанинг

ресурсларидан қўшимча фойдаланиш имконини беради.

3.

Пухта шаклланган ва самарали фаолият юритувчи стратегия

инвестицияларни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини амалга

оширишга, қулай инвестиция муҳитини яратишга, қўшимча ташқи

молиялаштириш, ресурсларни жамғариш ва тақсимлаш мақсадида

қўшимча равишда инвесторларни жалб қилишга қодир.

4.

Корхона молиявий стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга

оширишда хавф хатарлар, қўшимча захиралар, ривожланишда молиявий

раесурсларга алоҳида эътибор қаратиш, ташқи омилларни таҳлил қилиш

орқали мақсадга эришиш.

Иқтисодий

адабиётларда

берилган

молиявий

стратегия

тушунчасининг асосий таърифларини санаб ўтамиз:

узоқ муддатли истиқболда уни ўз мақсадига олиб келиши керак

бўлган корхона ҳаракатларининг умумий йўналиши;

мижозлар эҳтиёжларини қондириш ва ташкилий мақсадларга

қаратилган рақобат ва бизнесни ташкил этиш усулларининг

комбинацияси;

юқори бошқарув томонидан ишлаб чиқиладиган ва бошқарувнинг

барча даражалари томонидан амалга ошириладиган батафсил, кенг

қамровли режадир.

Маҳаллий олимлардан Х.Асатуллаев молиявий стратегия –

бу

прогнозлаш, молиявий сиёсатни амалга оширишларда пайдо

бўлаётган шароитларни яхшилаб ўрганиб ва кўриб чиқишга имкон

беришини,

С.Элмирзаев

молиявий стратегия корхонанинг муҳим

функционал

стратегияларидан

бири

бўлиб,

ташқи

муҳит

ўзгарувчанлиги шароитида узоқ муддатли молиявий мақсадларни

шакллантиришини,

А.Бурханов

молиявий

стратегия

корхона

фаолиятининг энг муҳим томонларини қамраб олиб, молиявий

ресурсларнинг шаклланиши ва фойдаланишда зарур бўладиган ҳолатни

олдиндан назорат қилишни таъминлайди, корхонанинг молиявий

шароитини мустаҳкамлаш учун шароит яратади, деб тарифлар беришган.

Олиб борилган тадқиқот натижасида биз корхона молиявий

стратегиясига қуйидагича таърифни келтирдик. Корхоналарнинг

молиявий стратегияси –

бу корхонанинг бош мақсади бўлган юқори

фойда


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

324

олиш ва рақобат шароитида бозорда барқарор мавқейини сақлаб қолишга

қаратилган изчил молиявий режа бўлиб, корхонанинг молиявий

ресурсларини оқилона жойлаш, тасарруф этиш, самарали фойдаланиш

ҳамда бошқаришга қаратилган кенг қамровли чора

-

тадбирлар

мажмуасидир.

Шундай қилиб, юқоридаги таърифларга асосланиб айтишимиз

мумкинки, молиявий стратегия

бу ташқи ва ички муҳит

омилларининг ўзгариши асосида молиявий ресурсларни самарали

жалб қилиш ва улардан фойдаланиш, уларнинг оқимини

мувофиқлаштириш орқали корхона мақсадларини шакллантириш ва

амалга ошириш тизимидир.

Корхона молиявий стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича хорижий

тажриба ва иқтисодчи олимлар томонидан таклиф этилган босқичларни

таҳлил қилиш орқали

корхона молиявий стратегиясини ишлаб чиқиш ва

амалга оширишнинг такомиллашган моделини ишлаб чиқдик. Корхона

молиявий

баркарорлигини таъминлаш ва

молиявий стратегияни ишлаб

чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш, бизнингча, қуйидаги асосий

босқичлардан иборат бўлиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Ўзбекгидроэнерго” АЖ молиявий баркарорлигини таъминлаш ва

молиявий стратегияни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш,

бизнингча, қуйидаги асосий босқичлардан иборат бўлиши мақсадга

мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

1.

Ишлаб чиқариш қувватини баҳолаш ва унинг корхонанинг

молиявий салоҳияти билан ўзаро корреляциясини таҳлил қилиш. Корхона

томонидан ишлаб чиқилаётган молиявий стратегия корхонанинг ишлаб

чиқариш қувватига боғлиқ.

Корхона молиявий стратегиясини ишлаб чиқувчи мутахассисларни

аниқлаш уларнинг функцияларини аниқ белгилаб олиш. Молиявий

стратегияни ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этгунча бўлган жараёни

соҳа мутахассисларисиз амалга ошириш мураккаб ҳисобланади. Акс ҳолда

ишлаб чиқилган молиявий стратегия

амалга ошмасдан қолиш эҳтимоли

мавжуд.

2.

Молиявий стратегия муддатини аниқлаш, мақсади, тамойилларини

аниқлаш. Молиявий стратегиянинг

муддатини белгилашда бу муҳим

босқич ҳисобланади. Муддатни аниқлангандан сўнг корхонанинг

рақобатбардошлигини ва бозордаги қийматини ошириш учун аниқ

мақсадлар белгилаб олинади.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

325

1-

расм. Корхона молиявий

стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга

ошириш босқичлари

Манба:

Тадқиқотлар натижасида муаллиф томонидан ишлаб

чиқилган.

3.

Молиявий стратегияни амалга ошириш методларини танлаш ва

такомиллаштириш.

Ишлаб чиқилган корхона молиявий страетегияси

амалга оширишда корхона ишлаб чиқариш турига, шароитига, қувватига

мос моделдан фойдаланиш муҳим ҳисобланади. Агар корхона мос модел

орқали молиявий стратегияни амалга оширолмас экан, ўз олдига қўйилган
мақсадга эришиш имконияти пасаяди. Шуни инобатга олган ҳолда мавжуд

амалда моделлар такомиллаштирилиб, корхона муҳитига мослаштириш

талаб этилади.

4.

Корхонанинг (5

-

10 йиллик) молиявий ҳолатини таҳлил қилиш.

Ўрта ва узоқ муддатли ишлаб чиқилган корхона молиявий стратегиясини

амалга ошириш жараёнини таҳлил қилиш муҳим аҳамият касб этади.

Молиявий таҳлил корхонани стратегик бошқарув тизимининг муҳим

элементи ва молиявий таҳлилнинг ўз тизимидаги энг муҳим бўлими, ҳар


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

326

қандай

иқтисодчи ва молиячи фаолиятида бўлиши лозим бўлган жараён

ҳисобланади. Молиявий таҳлилнинг аҳамияти шундаки, ушбу таҳлил

натижалари корхонадаги ишлар аҳволининг ўзига хос индикатори

ҳисобланади ва раҳбариятга унинг асосида молиявий аҳволини яхшилаш ва

унинг хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича айнан бир хил

қарорлар қабул қилишга имкон беради.

5.

Молиявий стратегияни ишлаб чиқишда корхонанинг молиявий

ресурсларининг ҳолати ва ҳаракатини баҳолаш. Ишлaб чиқилгaн мoлиявий

стрaтегияни бaҳoлaш тaшқи мoлиявий муҳит oмиллaрининг мумкин

бўлгaн ўзгaришлaри шaрoитидa кoрхoнaнинг ўз мoлиявий мaқсaдлaригa

эришишигa ишлaб чиқилгaн мoлиявий стрaтегия (тaқдим этилгaн aниқ

шaклдaги кoрхoнaнинг стрaтегик мoлиявий ривoжлaниш кoмплекс

дaстури) “жaвoб берa oлaдими?”, дегaн сaвoлгa жaвoб бериш имкoнини

берувчи тaҳлилий жaрaённи ўзидa aкс эттирaди. Бундaй бaҳoлaш жaрaёни

мoлиявий менежерлaр сифaтидa жaлб этилгaн экспертлaр тoмoнидaн

aмaлгa oширилaди.

6.

Молиявий стратегиянинг муқобил вариантларини ишлаб чиқиш.

Юқорида келтирилган молиявий стратегиянинг мослашувчанлигини

таъминлаш босқичи билан бевосита боғлиқ. Чунки корхоналар молиявий

стратегияси мослашувчанлиги таъминланиши учун муқобил вариантлар

ҳам кўриб чиқилади. Бунда стратегик молиявий қарорлар қабул қилишда

молиявий

таъминот ва инвестицион фаолият бўйича муқобил

вариантларни, яъни молиялаштиришнинг ва лойиҳаларнинг турли

вариантларини ўзаро солиштиришга эътибор қаратилади. Бунда молиявий

стратегияни белгилаш бўйича асосий эътибор вақт ва миқдор омилига,

шунингдек молиявий рискларни бошқаришга қаратилиши талаб этилади.

Стратегик молиявий қарорлар молиявий фаолиятнинг йўналишлари,

шакллари ва усулларининг муқобил вариантларини фаол излашга, улардан

энг яхшисини танлашга, шу асосда умумий молиявий стратегияни қуришга

ва унинг самарали механизмларини шакллантиришга асосланиши керак.

Муқобил корхонани стратегик бошқаришнинг бутун тизимининг энг

муҳим ажралиб турадиган белгиси бўлиб, стратегик молиявий мажмуанинг

барча асосий элементлари –

молиявий мақсадлар, молиявий фаолиятнинг

айрим жиҳатлари учун молиявий сиёсат, молиявий ресурслар манбалари,

фаолият услуби ва менталитети билан боғлиқ.

Бунда корхона стратегик

молиявий қарорларни қабул қилишда, ишлаб чиқилган молиявий

стратегия йўналишлари, усуллари орқали самарали амалга ошириш

мақсадида механизмларини шакллантиришга асосланиши лозим.

7.

Ишлаб чиқилган молиявий стратегияни экспертиза ва тестдан

ўтказиш. Бунда корхона ишлаб чиқилган молиявий стратегияни амлга

ошириш жараёнида муаммога дуч келмаслиги мақсадида экспертизадан

ўтказиш муҳим жараён ҳисобланади.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

327

8.

Молиявий

стратегияни

амалиётга

жорий

қилиш

йўллари(тактикалари)ни белгилаш. Ишлаб чиқилган корхона молиявий

стратегиясини юқорида келтириб ўтган босқичларни инобатга олган ҳолда

корхона ишлаб чиқариш йўналиши ва шароитига мос йўналишини талаб

қилиб олиш лозим бўлади. Бизнинг фикримизча корхонани ишлаб чиқариш

жараёнини менталитетга мослаштириш корхона ривожланишига таъсир

этувчи энг муҳим жараён деб ҳисоблаймиз. Молиявий стратегияни амалга

ошириш жараёнида белгиланган стратегик чора

-

тадбирлар олдиндан

буйруқ асосида тайёрланади ва ташқи молиявий муҳит омилларининг

шартли кутилмаган ўзгаришлар бўйича янги бошқарув қарорлари қабул

қилинади.

9.

Молиявий стратегияни амалга оширишда кутиладиган форс

-

мажор

ҳолатларни аниқлаш, ундан келадиган техник

-

молиявий зарарларни

баҳолаш, уларнинг манбаларини аниқлаш. Корхонанинг молиявий

-

иқтисодий ривожланишида ташқи ва ички муҳит муҳим аҳамият касб

этади. Ташқи ва ички сиёсий ҳолат, жаҳон молиявий иқтисодий инқирози,

пандемия ва биз объект сифатида танланган гидроэнергетика йўналишида

табиий ресурслар ўз таъсирини ўтказади. Шуни инобатга олган ҳолда

корхона ўз йўналишига мос молиявий стратегияни ишлаб чиқиш орқали

молиявий барқарорликка эришган ҳолда бозордаги ўз қийматини

оширади.

10.

Молиявий стратегияни амалиётга жорий этиш мониторингини

олиб бориш. Ушбу босқичда ишлаб чиқилган корхона молиявий

стратегиясининг мақсади, амалга ошириш жараёнида олиб борилган

фаолиятини мониторинг қилиб, кейинги йўналишларни белгилаб олишга

муҳим аҳамият касб этади. Корхона молиявий стратегиясини ишлаб чиқиш

жараёнининг келтирилган кетма

-

кетликдаги асосий босқичлари корхона

молиявий фаолияти хусусиятларини ва молиявий менежерлар стратегик

бошқариш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда янада аниқлаштирилиши

ва деталлаштирилиши мумкин.

Корхона молиявий стратегиясининг мослашувчанлигини таъминлаш

модели. Корхона молиявий стратегик мослашувчанлик

бу молиявий

фаолиятни амалга ошириш учун ташқи ёки ички муҳитнинг ўзгариши

шароитида корхонанинг янги стратегик молиявий қарорларни тезда

тузатиш ёки ишлаб чиқишдан иборат. Корхоналар кескин рақобат

муҳитида фаолият юритади ва бунда ташқи омилларнинг тез

-

тез ўзгариб

туриши корхоналар корпоратив молиявий стратегияси ва режаларга

тегишли ўзгаришларни киритишни талаб қилиши мумкин. Шундан келиб

чиққан ҳолда қайд этиб ўтиш лозимки, корхоналар молиявий стратегияси

бўйича стратегик молиявий қарорлар қабул қилинаётганда албатта ташқи

муҳитдаги ўзгаришларга мослашувчанлик масаласини эътибордан четда


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

328

қолдирмаслик

талаб этилади. Бунинг учун эса молиявий бошқарувдан

молиявий стратегияга таъсир этувчи омиллар бўйича чуқур стратегик

молиявий таҳлил талаб этилади. Бу суғурта захиралари ва ушбу

захираларни

комплекс

бошқариш,

корхона

активлари

ва

инвестициялариликвидлигининг етарли даражаси

билан таъминланади.

Корхона ишлаб чиқилган молиявий стратегияси иқтисодиётдаги таркибий

ўзгаришлар, бозордаги қоидаларига,

корхонанинг бош мақсадига, тармоқ

ва соҳадаги давлат сиёсатига, иқтисодиёт ва табиий форс

-

мажорларга ва

молиявий стратегияни амалга ошириш тактик йўналишларига мослашуви

корхона фойдасини кўпайтириб, қийматини оширишга эришилади.

2-

расм. Корхона молиявий стратегиясининг мослашувчанлик модели.

Манба:

Тадқиқотлар натижасида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Корхоналар молиявий стратегиясини ишлаб чиқиш мураккаб

иқтисодий ҳисоб

-

китоблар ва таҳлилларни талаб қилади. Бу эса

корхонанинг молиявий ҳолатини маълум бир даврга таҳлил қилишни

тақозо этади. Молиявий ҳолатни таҳлил қилиш кейинги даврларга
мўлжалланган молиявий стратегияни ишлаб чиқишда муҳим асос бўлиб

хизмат қилади. Молиявий стратегия корхоналарнинг молиявий

ресурсларини келгусида самарали жойлаштириш орқали юқори фойда

олишга қаратилган бўлади.

Замонавий тараққиёт йўлини танлаган янги Ўзбекистонда амалга

оширилаётган ислоҳотлар қаторида миллий иқтисодиётимизнинг муҳим

қувват

манбаи ҳисобланган гидроэнергетика тармоғи ҳам ривожланмоқда.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда энергетика, хусусан, гидроэнергетика


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

329

соҳасидаги туб ислоҳотлар натижасида янги ГЭСлар фойдаланишга

топширилиб, истиқболли қувват манбаларининг ҳажми йилдан

-

йилга

ошиб келмоқда. Сўнгги йилларда инвестициявий лойиҳалар асосида янги

гидроэлектр станцияларни қуриш, узоқ йиллардан буён ишлаб келаётган

ГЭСларни замон талаблари асосида модернизация қилиш ишлари юқори

суръатларда амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда республиканинг мавжуд электр станцияларининг

ўрнатилган қуввати 16329 МВтни ташкил этади, шундан: ИЭС ва ИЭМ

(иссиқлик электр марказ)лар –

14192 МВт ёки 87 фоиз, ГЭС (иссиқлик

электр станция)лар –

2051,6 МВт ёки 12 фоиз, блок станциялар ва

изоляция қилинган станциялар –

133 МВтдан ортиқ ёки 1 фоизни

ташкил этади. Ишлаб чиқаришнинг асосий манбаи –

8 та ИЭС, 3 та

ИЭМлар бўлиб, уларнинг таркибидаги замонавий самарадорлиги

юқори бўлган энергия тежамкор қурилмаларнинг қуввати

3 709 МВтни ташкил этади.

2021 йил республикада ишлаб чиқарилган электр энергиясининг

91,4 фоизи ИЭСлар томонидан, 7,6 фоизи ГЭСлар томонидан қолган

1

фоизи

блокстанциялар

томонидан

ишлаб

чиқарилган.

“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти 49 та

ГЭС ва 1 та шамол

энергия қурилмасини, шу жумладан, умумий қуввати 1,72 ГВт бўлган

13 та йирик ГЭСни (ГЭСларнинг умумий қувватининг 85,8 фоизи),

умумий қуввати 0,26 ГВт бўлган 21 кичик ГЭСни ва умумий қуввати

24,3 МВт бўлган 12 та мини ва микро ГЭСларни (12,9 фоиз) ўз ичига

олади. Сув оқими (деривация ГЭСлари) бўйлаб қуввати 605,9 МВт

бўлган 35 та ГЭС ишлайди. Сув омборларида умумий қуввати 1,4 ГВт

бўлган 11 та ГЭС мавжуд.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ ташкил этилганда, акциядорлик жамияти

таркибига 49 та гидроэлектр станциялардан иборат 15 та унитар корхона,

жумладан, “Ўзбекэнерго” АЖнинг 8 та корхонаси (улар таркибига 28 та

гидроэлектр станциялар) ва “Ўзсувэнерго” уюшмасининг 8 та гидроэлектр

станциялари мавжуд бўлган ҳолда уларнинг ўрнатилган қуввати қарийб

1854

МВтни ташкил этган. Ўтган қисқа давр, яъни 2017

-2021-

йиллар

оралиғида,

соҳада

амалга

оширилган

ислоҳотлар

натижасида

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан аввалги мавжуд 36 та ГЭС янгидан

қурилган йирик, ўрта ҳамда микроГЭСлар ҳисобига 49 тага етказилиб,

мамлакатимизнинг умумий гидроенэргетик қуввати қарийб 2

051,6 МВт ни

ташкил этмоқда.

Бу борада, 34 та лойиҳа янги қувватларни ишга тушириш орқали

амалга оширилади. Мазкур янги қувватлар ишга туширилиши натижасида

қўшимча равишда 1621 МВт, 31 та модернизация лойиҳалари

ҳисобига эса

ишлаб чиқариш қувватлари 1781 МВтга оширилади. Ҳозирда 12 та лойиҳа

амалга оширилган бўлиб, ишлаб чиқариш қувватлари 198 МВтга

оширилишига эришилган.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

330

1-

жадвал

“Ўзбекгидроэнерго”АЖнинг ишлаб чиқариш қувватидан

фойдаланиш даражаси таҳлили

Маҳсулот

номи

Ўлчов

бирлиги

Қувватдан

фойдаланиш

2017й.

%

2018й.

%

2019й.

%

2020 й.

%

2021 й.

%

Электр

энергияси

МВт

715,6

29,8%

730,1

29,9%

743,5

30%

573,1

29,1%

571,5

27,9%

Манба:

Тадқиқотлар натижасида муаллиф томонидан ишлаб

чиқилган

Жадвал маълумотларига асосланиб таҳлил қилиш мумкинки,

“Ўзбекгидроэнерго”АЖ томонидан ўрнатилган

электр энергиясини ишлаб

чиқариш қувватидан фойдаланиш даражаси 2017

-

2021 йиллар кесимидаги

ҳолатини кўрадиган бўлсак, ушбу қувватнинг ўртача 27

-

30 фоизидан

фойдаланиб келинмоқда. Агар, буни йиллар кесимида олиб қарайдиган

бўлсак, 2017

-

2019 йилларга нисбатан 2020 ва 2021 йилларда фойдаланиш

даражаси

паст

бўлган.

Бунинг

асосий

сабаби

бу

йилларда

“Ўзбекгидроэнерго”АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган электр

энергиясининг асосий хом

-

ашё манбаи бўлган сув ҳажмининг кескин

камайиб кетганлиги билан изоҳланади.

2-

жадвал

“Ўзбекгидроэнерго”АЖнинг 2016

-

2021 йиллардаги

молиявий кўрсаткичлар таҳлили

Кўрсаткичлар номи

2016 й.

2017 й.

2018 й.

2019 й.

2020 й.

2021 й.

Даромадлар

Шу жумладан:

1.

Соф тушум

201907,2

768248,4

923482,9

1216331,3

1075862,0 1079954,2

2.

Асосий фаолиятдан бошқа
даромадлари

9108,2

4338,3

1756,2

2400,0

2423,5

2474,3

3.

Молиявий фаолиятнинг

даромадлари

6646,4

5991,2

437,0

6625,4

6332,2

5893,4

Харажатлар

Шу жумладан:

4.

Сотилган маҳсулотлар
таннархи

54562,2

68915,1

86013,4

131817,5

251348,3

285457,2

5.

Давр харажатлари

25544483

56850,6

79808,0

65969,1

90182,8

91071,6

6.

Молиявий фаолият
харажатлари

117754,2

637735,5

756888,9

1023450,2

845611,4

900722,5

7.

Соф фойда/зарар

-3124,2

5523,1

493,5

491,5

1627,2

1736,3

Манба:

Тадқиқотлар натижасида муаллиф томонидан ишлаб

чиқилган


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

331

“Ўзбекгидроэнерго”АЖ молиявий

-

иқтисодий кўрсаткичларни таҳлил

қиладиган бўлсак, акциядорлик жамиятининг соф тушуми кўрсаткичи

2016

–2019 йилларда ошиб борган бўлса

-

да, 2020 ва 2021 йилларда камайиб

борган. Бунинг асосий сабаблари сифатида ушбу йилларда электр

энергиясини ишлаб чиқаришнинг асосий манбаи бўлган сув ресурси

ҳажмининг камайиши, қолаверса, 2020 йилда бошланган пандемия

оқибатлари натижасида акционерлик жамияти таркибидаги корхоналарда

ишлаб чиқариш жараёнининг секинлашганлигини келтириш мумкин.

“Ўзбекгидроэнерго”АЖ нинг жами даромадлар яъни, соф тушум

2016 йилда 2018 йилга нисбатан 721575,7 млрд. сўм ошган бўлиб 22 фоизга

ошган. 2021 йилга келиб 2019 йилга нисбатан соф тушум 136377,0 млрд.

сўм камайганини кўришмиз мумкин. Соф тушумнинг камайиши юқорида

таъкидлаб ўтганимиздек гидроэлектрстанцияларда электр энергия ишлаб

чиқаришда асосий хом ашё сифатида сув бўлганлиги ва сўнги йилларда сув

омборларида сув сатҳи пасайишини сабаб қилиб кўрсатиш мумкин.

Шу ўринда “Ўзбекгидроэнерго”АЖнинг харажатлар кўрсаткичларини

ҳам кўриб чиқадиган бўлсак, сотилган маҳсулотлар таннархи

2016

–2021 йиллар кесимида таҳлил қилинганда 2016 йилга нисбатан

18 фоиз юқорилиги кўрамиз.

Давр харажатлари 2016 йилга нисбатан

2021 йилда 28 фоизга ошганини, молиявий фаолият харажатлари

2016 йилдаги 117754,2 млрд.сўмни ташкил этган бўласа, 2021 йилга келиб

900722,5

млрд.сўмга

кўпайган.

“Ўзбекгидроэнерго”АЖнинг

2016

–2021 йиллардаги харажатларнинг ошишига бу йирик гидроэлектр

станцияларни модернизация қилиш натижасида электр энергия ишлаб

чиқариш харажатлари ошишига сабаб бўлганини айтиш мумкин.

Акционерлик жамиятининг маҳсулот таннархи эса йиллар давомида ошиб

борган бўлиб, албатта, бунда ишлаб чиқариш харажатларининг ошиши ва

миллий иқтисодиётда инфляцион босимларнинг ҳам таъсири бўлган.

“Ўзбекгидроэнерго”АЖнинг соф фойдасини кўрадиган бўлсак,

2016 йил акциядорлик жамияти ташкил этилишидан олдин фойда ўрнида

зарар кўрсаткичларни кўришимиз мумкин. Корхона томонидан тўғри

молиявий стратегияни ишлаб чиқиш натижасида қуйидаги ҳолатга

ўзгартиришга эришилган. “Ўзбекгидроэнерго”АЖ нинг соф фойдаси

2017 йил 55231,9 млрд. сўмни, 2021 йил 17363,2 млрд. сўмни яъни

31 фоизга ташкил этиб, 2016

-

2021 йилларга нисбатан соф фойдани

камайганини

кузатишимиз мумкин. Бунга Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2017 йил 2 майдаги, ПҚ

-2947-

сонли қарорига асосан

гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини

сотишдан тушган маблағлар, фаолият кўрсатаётган гидроэлектр

станцияларни сақлаб

туриш харажатларини чегириб ташланган ҳолда

қайта

инвестициялаш йўли билан, янги гидроэлектр станциялар қуриш ва


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

332

ишлаб турганларини модернизация қилишга йўналтирилади ва юридик

шахсларнинг

фойда

солиғи

солиқ

базасидан

чиқарилиши

белгиланганлигини асосий сабаб сифатида кўрсатиш мумкин

Узоқ муддатли молиявий стратегия ҳар хил омилларни ҳисобга олган

ҳолда корхонани стратегик бошқариш соҳасида асосли, мувозанатли

қарорлар қабул қилиш имкониятини беради. Шунинг учун узоқ муддатли

молиявий стратегия корхонанинг барча фаолиятини бошқаришнинг

ажралмас қисми бўлиши керак. Молиявий фаолиятни стратегик

режалаштириш ҳозирги кунда мамлакатнинг иқтисодий аҳволи,

инқирознинг кучайиши, молиявий муҳитнинг беқарорлиги, шунингдек,

корхоналарнинг ўз фаолиятини янада самаралироқ қилиш истагини

ҳисобга олган ҳолда тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Юқори молиявий

барқарорлик ва барқарорликка эришмоқчи бўлган ҳар қандай корхона узоқ

муддатли молиявий стратегияни ишлаб чиқиши керак. Бу молиявий

фаолиятни амалга оширишга таъсир

қилувчи фаолиятнинг барча

томонларини аниқ режалаштиришни талаб қилади. Буларнинг барчаси

узоқ муддатли молиявий стратегияни ўрганиш муҳимлигидир.

2022

–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт

стратегияси доираси белгиланган мақсадларни амалга ошириш учун

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ мамлакат гидроэнергетикасини ривожлантириш

ҳамда гидро энергетиканинг узоқ муддатли асосий фаолият

йўналишларини белгилаб беради.

Амалга оширилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар

тизимлаштирилди. Корхонанинг молиявий стратегияси бу

ташқи ва ички

муҳит омилларининг ўзгариши асосида молиявий ресурсларни самарали

жалб

қилиш

ва

улардан

фойдаланиш,

уларнинг

оқимини

мувофиқлаштириш орқали корхона мақсадларини шакллантириш ва

амалга ошириш тизимидир. Бу борадаги илмий хулоса шундан иборатки,

корхонанинг мoслaшувчaн вa пухтa ишлaб чиқилгaн мoлиявий стрaтегияси

унинг мувaффaқиятли фaoлиятининг aсoси ҳисoблaнaди, мoлиявий

стрaтегия кoрхoнaнинг узoқ муддaтли мaқсaдлaри вa улaргa эришишнинг

энг сaмaрaли усуллaри тизимидир.

Фикримизча жамиятда ислоҳотлар амалга ошириш орқали қуйидаги

натижаларга эришиш мумкин: “Green energy” дастурини жорий этиш

орқали, экологик тоза электр энергияни ишлаб чиқариш улушини ошириш,

жамиятнинг иқтисодий ва молиявий самарадорлигини ошириш, янги иш

ўринларини яратиш, бошқарув тизимини такомиллаштириш, янги энергия

тежовчи технологияларини ишлаб чиқариш жараёнига жорий этиш,

бошқарув ва ишлаб чиқариш тизимларини рақамлаштириш орқали

самарадорликни оширишга эришади.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

333

Тармоқни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишнинг асосий

вазифалари бўлиб, бизнингча қуйидагилар ҳисобланади:

барча талабларни ҳисобга олган холда истеъмолчиларни электр

энергияси билан таъминлаш;

тармоқнинг

тезкор

ривожланишига

тўсқинлик

қилувчи

структуравий муаммоларнинг энг самарали ечимини таъминлаш;

табиий ва сунъий очиқ сув оқимларини ривожлантириш

стратегияси ва илмий

-

техник потенциали устувор йўналишлари

реализацияси;

устувор вазифаларни бажариш бўйича тадбирларнинг тартибини

кучайтириш;

фуқаролик жамияти тармоқ ва республикани ижтимоий

-

иқтисодий

ривожлантиришнинг энг мухим муаммоларини энг кам харажатлар билан

хал қилишда қатнашиши учун қулай шароитларни яратиш;

энергетика тизимида тартибга соладиган қувватларни яратиш;

республикада ишлаб чиқаришни локализация қилиш билан

замонавий гидроэнергетика ускуналаридан фойдаланиш каби ва шу

кабилар.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, корхонани самарадорликка эришиш

учун, аввало, бошқарувнинг мақсадлари, шунингдек, воситалари ва унга

эришиш усулларини аниқ белгилаб олиш зарур. Юқори сифатли ва

рақботбардош маҳсулотларни энг кам харажатлар асосида ишлаб чиқариш

энг кўп даромад олишни таъминлаб, инқирозга учрашдан сақлайди ҳамда

ҳар бир корхонанинг асосий вазифаси ҳисобланади. Стратегиянинг барча

вазифалари ушбу мақсад амалга ошишига хизмат қилиши лозим.

Шундaй қилиб, зaмoнaвий кoрхoнaлaр мaълумoтлaрини тaҳлил

қилиб, мaълум стрaтегик бoшқaрув усуллaри oрқaли кoрхoнaнинг

мoлиявий бoшқaрувини тaкoмиллaштириш жaрaёнини фaoллaштириш

керaк. Aйни пaйтдa бу нaфaқaт янги услубий ёндaшувлaрни ишлaб чиқиш,

бaлки кoрхoнaдa мaвжуд мoлиявий ечимлaр тизимини ўзгaртириш вa

улaрни келaжaкдa энг кaм хaвф билaн мoдернизaция қилишдир. Услубий

ёндaшувлaрни aмaлиётдa қўллaш кoрхoнa ҳoлaтининг мoлиявий

кўрсaткичлaрини бaҳoлaшнинг тўғрилигини oширaди. Мoлиявий ҳoлaтни

ҳaр тoмoнлaмa бaтaфсил тaҳлил қилиш сизгa кoрхoнaнинг мoлиявий

ресурслaрини яхшилaш мaқсaдидa тегишли стрaтегияни ишлaб чиқишгa

имкoн берaди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022–2026 йилларга

мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” ги

2022 йил 28 январдаги ПФ

-60-

сонли фармони.

www.lex.uz

2.

Гутериш А. Халқаро

инвестициялар тўғрисидаги маъруза –

2021й.


background image

Иқтисодиётни рақамлаштириш

шароитида қулай ишбилармонлик

муҳитини ривожлантириш йўналишлари

334

3.

Давыдова Л.В., Ильминская С.А. Финансовая стратегия как фактор

экономического роста предприятия //Финансы и кредит, №30, 2004. с.5

-8.

4.

Лисовская И.А. Методология формирования финансовой стратегии

Российских компаний: дис.канд.экон.наук. –

М., 2009. –

С. 4.

5.

Бланк, И.А. Финансовая стратегия предприятия. –

К.: «Ника

-

Центр»,

«Эльга», 2018. –

239 (711 с.)

6.

Х.Асатуллаев,

Б.Турсунов,

А.Маманазаров.

Корхоналарни

ривожлантириш стратегияси. (Маърузалар матни).

Т.: 2019, 224 бет.

(520 бет.)

7.

С.Элмирзаев, Ҳ.Aҳмедов. Корпоратив молия стратегияси. Дарслик. –

Т.:

2019 йил, 18 б. (200 бет.)

8.

Бурханов А.У., Ҳамдамов О.Н, Молиявий манежмент Дарслик

-

Т

.:

2020 йил 468 бет.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” ги 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли фармони. www.lex.uz

Гутериш А. Халқаро инвестициялар тўғрисидаги маъруза – 2021й.

Давыдова Л.В., Ильминская С.А. Финансовая стратегия как фактор экономического роста предприятия //Финансы и кредит №30, 2004. с.5-8.

Лисовская И.А. Методология формирования финансовой стратегии Российских компаний: дис.канд.экон.наук. – М.,2009. – С.4.

Бланк, И.А. Финансовая стратегия предприятия. – К.: «Ника-Центр», «Эльга», 2018. – 239 (711 с.)

Х.Асатуллаев, Б.Турсунов, А.Маманазаров. Корхоналарни ривожлантириш стратегияси. (Маърузалар матни). – Т.: 2019, 224 бет. (520 бет.)

С.Элмирзаев, Ҳ.Aҳмедов. Корпоратив молия стратегияси. Дарслик. – Т.: 2019 йил, 18 б. (200 бет.)

Бурханов А.У., Ҳамдамов О.Н, Молиявий манежмент ДарсликТ.: 2020 йил 468 бет.

Sh, Turaev Sh, R. F. Aminova, and M. T. Erkinova. "ROLE AND PLACE OF AUTOMATED INFORMATION SYSTEMS IN THE ECONOMY." Экономика и социум 2 (69) (2020): 61-66.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов