542
TURIZM
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON
WWW.INFOCOM.UZ
ТУРИЗМНИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС
ХУСУСИЯТЛАРИ
Д.Х.Асланова
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис интитути проректори, профессор
Ш.Ш.Рахмонов
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис интитути таянч докторанти
Аннотация:
Туризмни барқарор ривожлантириш замонавий иқтисодий ва
ижтимоий ҳаётнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Ушбу мақолада
туризмни барқарор ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари таҳлил
қилинади. Асосий эътибор туризмнинг экологик, иқтисодий ва ижтимоий
таъсирларига қаратилади. Мақолада туризмни барқарор ривожлантириш
концепцияси, унинг назарий асослари ва амалиётда қўлланиш усуллари кўриб
чиқилади.
Калит сўзлар:
туризм, барқарор ривожланиш, иқтисодий ўсиш, экологик
барқарорлик, барқарор туризм.
СПЕЦИФИЧЕСКИЕ ОСОБЕННОСТИ УСТОЙЧИВОГО РАЗВИТИЯ
ТУРИЗМА
Д.Х.Асланова
Проректор Самаркандского института экономики и сервиса, профессор
Ш.Ш.Рахмонов
Докторант Самаркандского института экономики и сервиса
Аннотация:
Устойчивое развитие туризма считается одним из важных
направлений современной экономической и социальной жизни. В данной статье
анализируются специфические особенности устойчивого развития туризма.
Основное внимание уделяется экологическим, экономическим и социальным
аспектам влияния туризма. В статье рассматривается концепция устойчивого
развития туризма, ее теоретические основы и методы применения на практике.
Ключевые слова:
туризм, устойчивое развитие, экономический рост,
экологическая устойчивость, устойчивый туризм.
543
TURIZM
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON
WWW.INFOCOM.UZ
SPECIFIC FEATURES OF SUSTAINABLE TOURISM DEVELOPMENT
D.X.Aslanova
Vice-rector of the Samarkand Institute of Economics and Service, professor
Sh.Sh.Raxmanov
Doctoral student of the Samarkand Institute of Economics and Service
Abstract:
Sustainable tourism development is considered one of the important
directions of modern economic and social life. This article analyzes the specific
features of sustainable tourism development. The main focus is on the ecological,
economic, and social impacts of tourism. The article discusses the concept of
sustainable tourism development, its theoretical foundations, and methods of
application in practice.
Key words:
tourism, sustainable development, economic growth, ecological
sustainability, sustainable tourism.
КИРИШ
Бугунги кунда туризм соҳаси жадал ўсиш суръатига эга бўлган дунё
иқтисодиётининг етакчи тармоқларидан бири ҳисобланиб, давлатлар
иқтисодиётига катта ижобий фойда келтираётган, маҳаллий ва глобал кўламда
ҳудудларнинг ижтимоий, иқтисодий, экологик ва маданий соҳаларига сезиларли
таъсир кўрсатаётган соҳалардан биридир. Географик нуқтаи назардан
қарайдиган бўлсак, туризм ер шаридаги деярли барча давлатларга етиб борган ва
кўпчилик ҳудудлар учун иқтисодий фойда, вальюта тушуми ва янги иш
ўринлари яратиб берган иқтисодиётнинг муҳим секторидир. Бутунжаҳон туризм
ташкилотининг маълумотларига кўра, 2023 йилда дунё бўйлаб саёҳат қилган
туристларнинг сони 1 миллиард 286 миллионга етиб, 2022 йил билан
таққослаганда 34 % ўсишни кўрсатган
Шунингдек, бутунжаҳон туризм ва
саёҳат кенгашининг статистик маълумотларига кўра, 2023 йилда туризм дунё
ялпи ички маҳсулотининг 9.1 % изини (9.9 триллион АҚШ доллар) ташкил этган
ва 27 миллион нафар янги иш ўринларининг очилишига сабаб бўлган
. Туризм
бўйича Филиппинда қабул қилинган Манила декларациясига кўра, халқаро
туризм бутун дунёда тинчликни таъминлаш, халқаро ҳамкорлик ва ўзаро
тушунишнинг асоси ҳисобланиб, миллатларнинг ижтимоий
-
маданий ва
1
UNWTO, World Tourism Barometer, Volume 22, Issue 1, January 2024. Page 1.
2
WTTC, Economic Impact Research. Available at:
544
TURIZM
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON
WWW.INFOCOM.UZ
иқтисодий тармоқларга тўғридан
-
тўғри ижобий таъсир кўрсатади
. Шуни ҳам
таъкидлаб ўтиш жоизки, туристик субьектларнинг фақатгина иқтисодий фойда
олиш мақсадида туризмни шиддат билан ривожлантиришга қаратаётган
ёндашуви оқибатида юзага келиши мумкин бўлган маданий, экологик ва
ижтимоий хавфларга эътибор қаратиш муҳимдир. Глобализация ва илмий
-
техник ривожланишнинг жадаллашуви натижасида инсон ва атроф
-
муҳит
ўртасидаги мувозанатнинг бузилишига олиб келмоқда. Айнан шунинг учун ҳам
иқтисодиётда, шу жумладан туризмда барқарор ривожланиш масаласи долзарб
бўлиб келмоқда
.
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ
1987 йилда
Атроф
-
муҳит ва ривожланиш бўйича бутунжаҳон комиссияси
ўзининг «Бизнинг умумий келажагимиз»
(
«Наше общее будущее») ҳисоботида
илк маротаба барқарор ривожланиш тушунчасига расмий таъриф берган. Унга
кўра, «барқарор ривожланиш
–
ҳозирги замон эҳтиёжларини қондирадиган
ҳамда келажак авлод эҳтиёжлари қондирилишини хавф остига қўймайдиган
ривожланишдир»
. Юқорида келтирилган таърифдан хулоса қилиш мумкинки,
барқарор ривожланиш жараёнида ижтимоий, иқтисодий ва экологик мақсадлар
ўзаро тўлдирувчи ва бўйсунувчи характерга эга бўлиши керак (1
-
расм).
1-
расм. Барқарор ривожланишнинг таркибий қисмлари
Кўриниб турибдики, таркибий қисмлардан маълум бирининг олиб
ташланиши «инсон
–
жамият
–
биосфера» тизимининг ўзгаришига олиб келади.
Туризмнинг салбий жиҳатлари ва таъсирларини максимал камайтириш ва унинг
ижобий томонларини иложи борича кўпайтириш барқарор туризмнинг асосий
3
Manila declaration on world tourism. The world tourism conference. From 27 September to 10 October, 1980. Page 1.
4
Наше общее будущее: Доклад Международной комиссии… С. 30.
5
Котельников, Д.А. Управление устойчивым развитием туристского региона. И.ф.н. илмий даражаси учун
диссертация. Кранодар, 2020.
-
16 б.
545
TURIZM
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON
WWW.INFOCOM.UZ
мақсади ҳисобланади. Барқарор туризмга илк таърифлардан бири 1993 йилда
Барқарор туризм журналида (Journal of Sustainable Tourism) келтирилган бўлиб,
унга кўра барқарор туризм бу
–
туристларга мезбонлик қиладиган маҳаллий
аҳоли, табиий муҳит, туристлар ва туризм индустрияси ўртасидаги мураккаб
алоқалар натижасида юзага келадиган ишқаланиш ва кучланишларни
камайтиришга қаратилган ижобий ёндашув ҳисобланади
. 1995 йилда
Лансаротда барқарор туризм бўйича ўтказилган бутунжаҳон конференциясида
«туризмни барқарор ривожлантириш» ва «барқарор туризм» тушунчалари БМТ
ва Бутунжаҳон туризм ташкилоти (БТТ) кун тартибида пайдо бўлди ва барқарор
туризм БТТнинг биринчи даражали фаолият йўналишига айланди
.
БТТ таърифига кўра «барқарор туризм
–
бу ўзининг ҳозирги ва
келажакдаги иқтисодий, ижтимоий ва экологик таъсирини тўлиқ ҳисобга
оладиган, ташриф буюрувчилар, саноат, атроф
-
муҳит ва мезбон жамоалар
еҳтиёжларини қондиришга қаратилган туризмдир»
. Ушбу таъриф Е.М.
Максарова томонидан тўлдирилган бўлиб, унга кўра барқарор туризм атроф
-
муҳит ресурсларидан оптимал фойдаланишга қаратилган бўлиши кераклиги
айтилган
. Юқоридаги таърифларга қўшимча сифатида Г.А. Карпова «туризмдан
тушган даромаднинг маълум бир қисми туристик ресурсларни тиклаш ва
туристик хизматларни
ишлаб чиқариш технологияларини такомиллаштиришга
йўналтирилиши лозимлигини қайд этади
»
.
МЕТОДОЛОГИЯ
Туризмни барқарор ривожлантиришни ўрганишда мавзу доирасидаги
мавжуд адабиётлар, илмий мақолалар ва тадқиқотлар ўрганилди. Бунинг
натижасида мавзу бўйича илмий асослар ва назарий ёндашувлар аниқланди.
Шунингдек, туризм соҳасидаги мавжуд вазиятни ўрганиш учун қўлланиладиган
маълумотлар тўпланди. Маълумотлар визуализация қилинди, натижалар
диаграмма ва графиклар ёрдамида кўрсатилди. Тадқиқот натижаларига
асосланиб, туризмни барқарор ривожлантириш бўйича тавсиялар берилди.
МУҲОКАМА ВА НАТИЖАЛАР
6
Sebastian George Ene
and Mădălina Bărăitaru.
Sustainable Development Strategies in Domestic and International
Tourism. European Journal of Interdisciplinary Studies.
Volume 2 ♦ Issue 2 ♦ December 2010
7
Concept note: Towards the Development of the 10YFP Sustainable Tourism Programme. URL:
8
Making Tourism More Sustainable: A Guide for Policy Makers / UNEP and UNWTO, 2005. Sustainable
https://www.unwto.org/sustainable-development
9
Максарова Е.М. Основные направления реализации принципов устойчивого развития в туризме // Известия
РГПУ им. А.И. Герцена, 2008, no. 85, с. 345
-350.
10
Карпова Г.А., Хорева Л.В. Экономика и управление туристской деятельностью. Санкт
-
Петербург
,
Изд
-
во
СПбГУЭФ
, 2011.
546
TURIZM
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON
WWW.INFOCOM.UZ
Иқтисодиётнинг
бошқа тармоқлари каби туризм фойда келтириш билан
бир қаторда экологик, иқтисодий ижтимоий
-
маданий характердаги салбий
оқибатларга олиб келади. Олим Новиков В.С. фикрига кўра, туризмнинг
бошқариб бўлмас даражадаги ривожланиши, фойда олишга бўлган кучли хоҳиш
атроф
-
муҳит ва жамиятга салбий таъсир кўрсатади
. Бошқа сўз билан айтганда,
туристик фаолият ҳудуднинг табиий ва маданий муҳитига зарар етказадиган
хавфлар ва муаммолар билан юради. Чунки, туризм ресурсларни сарфлайди,
чиқинди ҳосил қилади ва уларнинг утилизацияси билан боғлиқ муаммоларни
келтириб чиқаради, атроф
-
муҳитни ифлослантиради, ландшафтлар эстетикасини
ёмонлаштиради, тарихий ва табиий ёдгорликларга зиён етказади,
дестинацияларга кенг кўламдаги салбий антропоген таъсир кўрсатади
(1-
жадвал).
Туризм индустриясининг жадал ривожланиши натижасида вужудга
келадиган ва туристлар, маҳаллий аҳоли, турли даражадаги бошқарув
тузилмалари тўқнашадиган муаммоларни ҳисобга олганда туризм барқарор
ривожлантириш заруриятини келтириб чиқаради. Туризм ҳудудлар ижтимоий
-
иқтисодий ривожланишининг асосий омилига айланиши учун соҳани барқарор
ривожланиш тамойилларига асосланган ҳолда ривожлантириш муҳимдир.
1-
жадвал
Туристик фаолият ривожланишининг атроф
-
муҳитга таъсири
Компонент
Хавф
Экотизим
Меҳмонхоналар,
туристик
марказлар,
инфраструктуралар ва бошқа туризмга
алоқадор
объектларнинг
қурилиши
натижасида атроф
-
муҳитга бевосита салбий
таъсир етказилади, ўсимлик дунёси зарар
кўради, ҳайвонлар доимий яшаш жойини
ўзгартиришга мажбур бўлади.
Тупроқ
Туризм жадал ривожланаётган ҳудудларда
тупроқ эрозияси ҳодисаси кузатилади.
Ўсимлик дунёси
Қурилиш
ва
инфраструктурани
шакллантириш жараёнида ўсимликларга
зарар етади.
Сув
Чучук сув муаммоси юзага келади.
Чиқиндилар сабабли сув манбалари
(дарёлар, денгизлар, кўллар ва океанлар)
ифлосланади.
Ҳаво
Моторли транспорт воситаларидан (автобус,
поезд, автомобиль ва бошқ. ) чиқадиган
заҳарли
газлар
ҳавонинг
асосий
ифлослантирувчилари саналади.
11
Новиков В.С. Инновации в туризме. Москва, ИЦ «Академия»,2007.
12
Муаллифлар ишланмаси
547
TURIZM
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON
WWW.INFOCOM.UZ
Ҳайвонот дунёси
Балиқчилик ва овчилик турларнинг
популяциясига салбий таъсир кўрсатади.
Доимий шовқин, расмга тушуриш мақсадида
турларни мунтазам кузатиш ҳайвонот
оламини безовта қилади, яшаш тарзига
салбий таъсир етказади.
2004 йилда Бутунжаҳон туризм ташкилоти туризмни барқарор
ривожлантиришнинг концепциясини ишлаб чиқди ва туризмни барқарор
ривожлантириш нормалари ва бошқарув амалиётини туризмнинг барча турлари
ва йўналишлари учун қўллаш мумкинлиги белгилаб берди ва 2005 йилда
туризмни барқарор ривожлантиришнинг устувор мақсадлари белгиланди:
1. Иқтисодий ҳаётийлик
–
туристик дестинациялар ва муассасаларнинг
узоқ муддатли истиқболда ўз даромадлари асосида ривожланиши учун
ҳаётийлигини таъминлаш ва рақобатбардошлигини кафолатлаш.
2. Маҳаллий ривожланиш
–
туристик оқим ва маҳаллий ҳудуд ўртасида
мувозанатни ушлаган ҳолда, туристик дестинацияларнинг ривожланишида
туризмнинг салмоғини ошириш.
3. Иш билан таъминланганлик сифати
–
туризм томонидан яратилган ва
қўллаб
-
қувватланадиган ишчи ўринлар сони ва сифатини ошириш. Бунда
меҳнатга ҳақ тўлаш даражаси, хизмат кўрсатиш шартлари, жинсий, ирқий ва
бошқа сабаблар учун дискриминация қилмаслик муҳимдир.
4. Ижтимоий адолат
–
туризмнинг ижтимоий ва иқтисодий фойдаларини
бутун ҳудуд бўйлаб одилона тақсимлаш. Жумладан, кам таъминланган аҳоли
вакиллари учун мавжуд имкониятлар, хизматлар ва даромадни яхшилаш.
5. Барча учун туризм
–
ташриф буюрувчиларнинг жинси, ирқи ва
жисмоний имкониятидан қатъий назар хавфсиз ва қулай туризм билан
таъминлаш.
6. Маҳаллий назорат
–
келажакда ҳудудда туризмни ривожлантириш ва
режалаштириш масалаларида маҳаллий
аҳолини жалб қилиш.
7. Жамият фаровонлиги
–
туристик ҳудудда истиқомат қиладиган жамоа
вакилларининг яшаш сифатини яхшилаш, уларнинг ресурслар ва шароитлардан
фойдалана олиш имкониятини қўллаб
-
қувватлаш.
8. Маданий бойлик
–
мезбон ҳудуднинг тарихий мероси, узоқ ўтмиши,
маданияти ва анъаналарини ҳурмат қилиш.
9. Жисмоний яхлитлик
–
шаҳар ва табиий ландшафтларни сақлаб қолиш,
уларни визуал ва жисмоний бузилишлардан ҳимоялаш.
10. Биологик хилма
-
хиллик
–
табиий ҳудудлар ҳимоясини қўллаб
-
қувватлаш, ёввойи табиатга етказиладиган зарарни минимумга тушириш.
13
UNEP / UNWTO: Making Tourism More Sustainable (2005).
548
TURIZM
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON
WWW.INFOCOM.UZ
11. Ресурслар самарадорлиги
–
туризмнинг ривожланиши ва туристик
фаолиятда қайта тикланмайдиган ва етарли бўлмаган ресурслар сарфини
камайтириш.
12. Экологик фаровонлик
–
туристик дестинацияларда чиқинди ишлаб
чиқариш ва ҳавони ифлослантирадиган жараёнларни минимумга тушириш, ер ва
сув ресурсларини сақлаш.
Муҳокама қисми.
Келтирилган таърифлардан кўриниб турибдики,
туризмнинг барқарор ривожланиши бу бевосита ҳудуднинг экологик, ижтимоий,
иқтисодий ва маданий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатадиган ва
туризмнинг салбий таъсирларини минимум даражага туширадиган
ривожланишдир (2
-
расм).
2-
расм. Барқарор туризмга эришишнинг асосий омиллари
Барқарор туризмга эришиш ва уни ривожлантириш жараёнида туризм
иқтисодий жиҳатдан
:
-
Маҳаллий иқтисодиётга фойда келтириши;
-
Маҳаллий ривожланишга ҳисса қўшиши;
-
Янги иш ўринларини очиши;
-
Маданиятлар ва халқларни бирлаштиришга йўл очиши ва яшаш
тарзининг яхшиланишига сабабчи бўлиши керак.
-
Ижтимоий жиҳатдан
эса туризм:
-
Маҳаллий аҳоли билан ҳамжиҳатлик;
-
Жамият фаровонлиги;
-
Барча
ёш
категорияларни
жалб
қилиш
хусусиятларини
мужассамлаштирган бўлиши керак.
-
Маданий жиҳатдан туризм:
-
Маҳаллий аҳолининг маданияти, диний эътиқодлари ва ўзига хос
жиҳатларига ҳурмат муносабатида бўлиши;
-
Маданиятлараро ва динлараро ўзаро тушунишни шакллантиришга ҳисса
қўшиши;
14
Муаллифлар ишланмаси
Атроф
-
муҳит ҳимояси
Маданий ҳамжиҳатлик
Иқтисодий ўсиш
Ижтимоий ривожланиш
Барқарор
туризм
549
TURIZM
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON
WWW.INFOCOM.UZ
-
Маҳаллий аҳолининг урф
-
одат, қадрият, анъана ва маросимларига
ҳурмат билан ёндашиши керак.
-
Экологик жиҳатдан
туризм:
-
Атроф
-
муҳитга кам салбий таъсир кўрсатиши;
-
Биологик хилма
-
хиллик ва табиатни асрашга ҳисса қўшиши;
-
Ресурслардан самарали фойдаланиши;
-
Заҳарли газлар ишлаб чиқаришни камайтиришга йўналтирилган бўлиши
муҳимдир.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда барқарор туризмга қуйидагича
муаллифлик таърифини келтириш мумкин.
Барқарор туризм
бу
–
атроф
-
муҳит
ресурсларидан
оптимал фойдаланишга, мезбон жамоалар ижтимоий
-
маданий
хусусиятларини ҳурмат қилишга, узоқ муддатли иқтисодий жараёнларнинг
ҳаётийлигини таъминлаш ва уларнинг манфаатдор жамоалар учун фойдасини
назарда тутадиган туризм туридир
.
Шундан келиб чиқадики, туризмнинг салбий жиҳатлари ва таъсирларини
максимал камайтириш ва унинг ижобий томонларини иложи борича кўпайтириш
барқарор туризмнинг асосий мақсади ҳисобланади.
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, товар ва маҳсулотларни
ишлаб чиқариш, бошқариш ва истеъмол қилиш нуқтаи назаридан иқтисодиётда
барқарор ривожланиш тушунчаси қай даражада долзарбликни касб этиб
келаётган бўлса, туризмда ҳам барқарор ривожланишга эришиш ўта муҳим
масалалардан биридир. Юқорида таъкидлаб ўтилган, БТТ томонидан илгари
сурилган туризмни барқарор ривожлантиришнинг устувор мақсадларини
босқичма
-
босқич амалга ошириш, барқарор туризмга эришиш учун 4 та муҳим
–
иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик жиҳатларни ўзаро уйғун ҳолда
ривожлантириш долзарб масалалардан ҳисобланади. Шунингдек, туризмни
барқарор ривожлантириш маҳаллий аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш ва
аҳолининг маданий жиҳатдан ўзига хос хусусиятларини ардоқлаш, атроф
-
муҳитнинг ҳимоясини инобатга олган ҳолда ресурслардан оқилона фойдаланиш,
уларни сақлаш ва ҳимоя қилиш, туристик фаолиятдан манфаатдор барчанинг
фойдасига хизмат қилишга қаратилган бўлиши мақсадга мувофиқдир.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1.
UNWTO, World Tourism Barometer, Volume 22, Issue 1, January 2024. Page
1.
2.
WTTC, Economic Impact Research. Available at:
550
TURIZM
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON
WWW.INFOCOM.UZ
3.
Manila declaration on world tourism. The world tourism conference. From 27
September to 10 October, 1980. Page 1.
4.
Наше общее будущее: Доклад Международной комиссии… С. 30.
5.
Котельников, Д.А. Управление устойчивым развитием туристского
региона. И.ф.н. илмий даражаси учун диссертация. Кранодар, 2020.
-
16 б.
6.
Новиков В.С. Инновации в туризме. Москва
,
ИЦ
«
Академия
», 2007.
7.
Sebastian George Ene
and Mădălina Bărăitaru. Sustainable Development
Strategies in Domestic and International.
8.
Tourism. European Journal of Interdisciplinary Studies. Volume 2 ♦ Issue 2 ♦
December 2010.
9.
Concept note: Towards the Development of the 10YFP Sustainable Tourism
Programme. URL:
10.
Making Tourism More Sustainable: A Guide for Policy Makers / UNEP and
UNWTO, 2005. Sustainable
development.
–
P. 11–12.
–
https://www.unwto.org/sustainable-development
11.
Максарова Е.М. Основные направления реализации принципов
устойчивого развития в туризме // Известия РГПУ им. А.И. Герцена, 2008, no. 85,
с. 345
-350.
12.
Карпова Г.А., Хорева Л.В. Экономика и управление туристской
деятельностью. Санкт
-
Петербург
,
Изд
-
во
СПбГУЭФ
, 2011.
13.
UNEP / UNWTO: Making Tourism More Sustainable (2005).