584
TURIZM
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON
WWW.INFOCOM.UZ
ХАЛҚАРО
МЕҲМОНДЎСТЛИК
ИНДУСТРИЯСИГА
ИНТЕГРАЦИЯЛАШУВНИНГ
ЗАМОНАВИЙ
ЙЎНАЛИШЛАРИ
Бекмурoдова Лайло Турсунмаматовна
Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти докторанти
lajlobekmurodova@gmail.com
Аннотация
:
Мазкур мақола халқаро меҳмондўстлик индустриясига
интеграциялашувнинг замонавий тенденцияларини таҳлил қилишга
бағишланган бўлиб, у мамлакатлар ва минтақаларнинг халқаро миқёсда
рақобатбардошлигини оширишда муҳим омил ҳисобланади. Мақолада жаҳон
меҳмондўстлик индустриясининг ривожланишидаги асосий йўналишлар,
жумладан, хизматларни рақамлаштириш, барқарор ва экологик тоза
амалиётларни жорий этиш ҳамда меҳмонхоналар ва туристик инфратузилмани
бошқаришда инновацион технологияларнинг ўсиб бораётган аҳамияти таҳлили,
глобаллашув жараёнларининг хизматлар стандартлашувига ва меҳмонхона
тармоқлари ривожланишига таъсири, шунингдек, турли минтақаларнинг
маданий хусусиятларига
мослашишнинг аҳамияти таъкидланиб, бу халқаро
туристлар ва бизнес саёҳатчилар билан муваффақиятли ҳамкорликни
таъминлашга ҳисса қўшиши кўрсатиб ўтилган.
Калит сўзлар
:
Туризм, меҳмондўстлик индустрияси, глобализация,
халқаро меҳмонхоналар, рақамлаштириш, барқарор туризм
.
СОВРЕМЕННЫЕ ТЕНДЕНЦИИ ИНТЕГРАЦИИ В МИРОВУЮ
ИНДУСТРИЮ ГОСТЕПРИИМСТВА
Бекмурадова Лайло Турсунмаматовна
Докторант Научно-исследовательского института развития туризма
lajlobekmurodova@gmail.com
Аннотация
:
Данная статья посвящена анализу современных тенденций
интеграции в мировую индустрию гостеприимства, что является важным
фактором в повышении конкурентоспособности стран и регионов на
международной арене. В статье рассматриваются основные направления
развития мировой индустрии гостеприимства, включая цифровизацию услуг,
внедрение устойчивых и экологически чистых практик, а также возрастающую
роль инновационных технологий в управлении гостиницами и туристической
585
TURIZM
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON
WWW.INFOCOM.UZ
инфраструктурой. Особое внимание уделено влиянию процессов глобализации
на стандартизацию услуг и развитие гостиничных сетей, а также значимости
адаптации к культурным особенностям различных регионов, что способствует
успешному сотрудничеству с международными туристами и деловыми
путешественниками.
Ключевые слова:
туризм, индустрия гостеприимства, глобализация,
международные гостиницы, цифровизация, устойчивый туризм.
MODERN TRENDS OF INTEGRATION INTO THE INTERNATIONAL
HOSPITALITY INDUSTRY
Bekmurodova Laylo Tursunmamatovna
Researcher at the Scientific Research Institute for Tourism Development
lajlobekmurodova@gmail.com
Abstract:
This article is devoted to the analysis of modern trends in integration
into the global hospitality industry, which is an important factor in enhancing the
competitiveness of countries and regions on the international stage. The article
examines the main directions of the development of the global hospitality industry,
including the digitalization of services, the implementation of sustainable and eco-
friendly practices, and the growing role of innovative technologies in managing hotels
and tourism infrastructure. Special attention is paid to the impact of globalization
processes on the standardization of services and the development of hotel chains, as
well as the significance of adapting to the cultural characteristics of different regions,
which contributes to successful cooperation with international tourists and business
travelers.
Keywords:
tourism, hospitality industry, globalization, international hotels,
digitalization, sustainable tourism.
КИРИШ
Сўнгги йилларда халқаро меҳмондўстлик индустриясида сезиларли
даражадаги ўзгаришлар кузатилиб, бу ўзгаришлар асосан глобаллашув
жараёнларининг кучайиши, рақамли технологиялар ривожланиши ва
истэъмолчилар афзалликларининг эволюцияси билан боғлиқдир. Ҳозирги
куннинг асосий тенденцияларидан бири
–
бу рақамли технологияларнинг,
хусусан сунъий интеллект, автоматлаштириш ва меҳмонларга хизмат
кўрсатишни бошқариш учун онлайн платформаларнинг жадал жорий
этилишидир. Бундай технологиялар меҳмонхона компанияларига ўз
операцияларини
оптималлаштириш,
хизмат
кўрсатиш
даражасини
586
TURIZM
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON
WWW.INFOCOM.UZ
персоналлаштириш ва мижозлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш имконини
беради.
Бундан ташқари, барқарор ривожланиш тамойиллари ва экологик ҳамда
ижтимоий маъсулиятли амалиётларга бўлган қизиқиш ортиб бормоқда.
Меҳмонхоналар ва курортлар атроф
-
муҳитга минимал таъсир кўрсатувчи,
шунингдек, маҳаллий жамоаларни қўллаб
-
қувватловчи ташаббусларга эътибор
қаратмоқда, бу эса уларнинг ишлаш жараёнларида барқарор ривожланиш
принципларининг кенг жорий этилишига олиб келмоқда.
Ниҳоят, глобаллашув ва турли маданий алмашинувларга бўлган
қизиқишнинг ўсиши халқаро тармоқлар ва альянсларнинг шаклланишига ёрдам
бермоқда. Компаниялар ўз таъсир доираларини янги бозорларга кенгайтиришга
интилиб,
илғор амалиётларни жорий этиш, хизматларни стандартлаштириш ва
жаҳон бозорида рақобатбардошликни ошириш учун ҳаракат қилмоқда. Ушбу
тенденциялар бозор иштирокчилари олдига янги имкониятлар ва
қийинчиликларни қўяётган бўлиб, жаҳон меҳмонхона индустриясига
муваффақиятли интеграция қилиш учун мослашувчанлик ва инновациялар
зарурлигини тақазо этмоқда.
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ
Иқтисодиётнинг турли тармоқларида, жумладан, меҳмондўстлик
индустриясида глобаллашув ва интеграция жараёнларига бағишланган кенг
кўламли адабиётлар мавжуд. Бу ишларда мамлакатларнинг жаҳон бозорларига
интеграциялашувининг механизмлари, стратегиялари ва оқибатлари кўриб
чиқилади.
А.Ю.Александров туризм бизнесини ташкил қилиш ва бошқариш
масалалари чуқур таҳлил қилиниб, иқтисодий жиҳатлар ва стратегик
ривожланишга алоҳида эътибор қаратган
[10]. Н.В. Иванова тадқиқотларида
глобаллашув жараёнларининг меҳмондўстлик индустрияси ривожланишига
таъсири ва мослашиш стартегияларини ўрганган [13]. Е.А.Петрова МДҲ
мамлакатларида туризмни ривожалнтириш стратегияларини қиёсий таҳлил
асосида ўрганган [17]. И.В.Ковалев ўз ишларида меҳмонхона бизнесидаги глобал
тенденциялар ва компанияларнинг жаҳон бозорига интеграциялашуви учун
фойдаланиладиган сратегияларни таҳлил қилган [15]. Е.В.Семенова
тадқиқотларида асосий эътиборни меҳмондўстлик индустриясидаги инновацион
ёндашувлар ва уларнинг рақобатбардошликка таъсирини ўрганган [18].
А.В.Мазуров ишларида умумий механизмлар ва ёндашувларни ишлаб чиқишда
асос бўлиб хизмат қиладиган глобал туризм индустриясига интеграциялашув
муаммолари ва истиқболлари кўриб чиқилган [16].
587
TURIZM
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON
WWW.INFOCOM.UZ
Маҳаллий олимлардан Н.М.Абдусаломова номзодлик диссертациясида
халқаро туризмда маркетинг жараёнларини амалда кенг қўллаш имкониятларини
ўрганиб, Ўзбекистонда туризм бозорининг шаклланиши ва ривожланиши
жараёнларини таҳлил қилган, шунингдек, халқаро туризм
бозорида
турмаҳсулотларни сотиш моҳияти асосланган ва унинг хусусиятлари
кўрсатилган [6]. Н.Т.Файзибаева ўзининг номзодлик диссертациясида
глобаллашув шароитида Ўзбекистонда халқаро туризмни ривожлантиришнинг
истиқболлари ёритилган. Тадқиқотнинг қиймати шундаки, унда Ўзбекистонда
ташқи иқтисодий фаолият шакли сифатида халқаро туризмнинг ҳозирги ҳолати
ва ривожланиш истиқболларини ўрганиш, ва шу аснода туризм тизимининг
ташкилий иқтисодий механизмини шакллантириш учун амалий тавсияларни
ишлаб чиқиш таклифи
берилган [20].
МЕТОДОЛОГИЯ
Мазкур тадқиқотнинг мақсади
–
Ўзбекистон меҳмондўстлик
индустриясининг халқаро бозорга интеграция қилишдаги замонавий
тенденцияларини таҳлил қилиш ва баҳолашдир. Тадқиқот жараёнида соҳадаги
мутахассислар билан ўтказилган сўровномалар орқали замонавий тенденциялар
ва интеграция жараёнидаги имкониятлар ва муаммолар ўрганилди. Шунингдек,
меҳмонхоналарнинг кўрсаткичлари, хизмат сифати ва халқаро ҳамкорлик
натижалари бўйича статистик маълумотлардан фойдаланилди.
ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР
Замонавий меҳмондўстлик индустрияси турли хил фаолият соҳаларини,
жумладан, туризм, дам олиш ва рекреация, меҳмонхона ва ресторан бизнеси,
умумий овқатланиш, анимацион хизматлар, экскурсия фаолияти ва бошқа
кўплаб хизмат турларини ўз ичига олади. Халқаро
алоқаларнинг доимий
кенгайиши, жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви, шунингдек, саёҳат
туризмининг оммалашуви шароитида меҳмондўстлик индустриясининг
ривожланиши, хусусан, юқори даражадаги хизмат ва ўзига хос хусусиятларга эга
йирик меҳмонхона занжирларини яратиш масаласи долзарб бўлиб бормоқда.
Меҳмонхона индустриясининг глобаллашуви, аввало, меҳмонхона
занжирларининг турли мамлакатларда мавжудлигини кенгайтириш билан
боғлиқдир. Глобаллашув замонавий жамият тараққиётининг етакчи
тенденциясидир, бу нафақат иқтисодиёт соҳасига катта таъсир кўрсатади, балки
ижтимоий, сиёсий ва маданий цивилизацион жиҳатларда ҳам узоқ муддатли
оқибатларга олиб келади. Ушбу оқибатларни жаҳон иқтисодиётига
интеграциялашув жараёнида бўлган барча мамлакатлар, жумладан Ўзбекистон
ҳам тобора кўпроқ ҳис қилмоқда. Шу боис, глобаллашув жараёнининг турли
соҳаларда намоён бўлиш хусусиятларини таҳлил қилиш меҳмонхона
588
TURIZM
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON
WWW.INFOCOM.UZ
бизнесининг нафақат глобал, балки Ўзбекистон миқёсида ривожланиши учун
ҳам назарий ва амалий аҳамиятга эга.
Меҳмондўстлик индустрияси мутахассисларининг халқаро туризмнинг
узоқ муддатли ривожланиш истиқболлари ҳақидаги прогнозларига кўра, туризм
энг йирик иқтисодий фаолият турига айланиши кутилмоқда. Ягона жаҳон
бозорининг шаклланиши ва савдо, молия, маданий алоқаларнинг кенгайиши
натижасида бизнес туризм ҳажми сезиларли даражада ошиши прогноз
қилинмоқда.
Айниқса,
йирик
шаҳарлардаги
юқори
даражадаги
меҳмонхоналарнинг ривожланиш истиқболлари жуда ижобий бўлиб, бу бизнес
туризми билан бевосита боғлиқ.
Глобаллашув ҳозирги шароитда жуда кенг кўламга эга бўлди.
Глобаллашув жараёнлари барча соҳаларни қамраб олиб, уларни бир
–
бири билан
боғлаб қўйди. Интеграция жараёнлари меҳмонхона индустриясига ҳам тез
суръатларда кириб келмоқда. Ҳозирги замонавий шароитда қуйидаги жараёнлар
кузатилмоқда: қўшилиш, сотиб олиш, ижарага олиш, йўқ қилиб юбориш, альянс
ва корпорациялар ташкил этиш. Глобал уюшмаларни шакллантириш ғояси 1980
-
йиллардан бошлаб АҚШда пайдо бўлиб, кескин ривожланди. АҚШ
университетелари ва бошқарув консалтинг компаниялари томонидан олиб
борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, умумий консолидация хорижий
бозорларда устунликка эришиш ва трансмиллий корпорацияларнинг
рақобатбардошлигини оширишнинг энг самарали усули сифатида намоён
бўлмоқда. Корпорациялар нафақат дунёга машҳур меҳмонхона тармоқлари
ўртасидаги балки меҳмонхона бизнесида янги пайдо бўлган иштирокчилар
ўртасида ҳам шаклланмоқда.
Меҳмонхона корпорацияси
–
бу туризм бизнесига оид корхона ва
фирмаларни бирлаштирувчи энг йирик ташкилотчилик тузилмаси ҳисобланади.
Меҳмонхона корпорацияларини ташкил этиш капиталнинг концентрацияси ва
интернационализацияси, шунингдек, меҳмонхона хизматлари бозорларининг
монополизацияси натижасидир. Замонавий меҳмонхона тармоқларининг
прототиплари XIX асрнинг охири
-
XX асрнинг бошларида Европада пайдо
бўлган, аммо бу ғоянинг ривожланиши фақат XX асрнинг ўртасида АҚШда
амалга ошган ва АҚШ меҳмонхона тармоқларининг ватани сифатида танилган.
АҚШ меҳмонхоналарини техник ва технологик жиҳозлаш соҳасида
новатор ҳисобланади. Бу мамлакатда меҳмонхоналарга бўлган эҳтиёж ҳар доим
юқори даражада бўлган, чунки доимий равишда оқиб келаётган муҳожирлар
вақтинча турар жойга муҳтож бўлишган, ва маълумки, талаб таклифни вужудга
келтиради. Натижада, АҚШда меҳмонхона саноатининг тез ривожланиши учун
барча шарт
-
шароитлар яратилган эди. XX аср бошларига келиб, АҚШда дунёга
машҳур меҳмонхоналар фаолият кўрсата бошлаган. Масалан, 1925 йилда
589
TURIZM
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON
WWW.INFOCOM.UZ
“Hilton” глобал тармоқ яратиш асосини қўйган бўлиб, бу тармоқ юқори
даражадаги хизмат кўрсатиш, замонавий жиҳозлар ва энг қулай сервис билан
ажралиб турарди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин, Конрад Хилтон
корпорацияси бутун дунёда меҳмонхона саноатининг етакчи компаниясига
айланди ва унинг стандартлари саноатнинг бошқа иштирокчилари томонидан
кенг қўлланила бошлади [14].
Янги меҳмонхоналар қурилиши хажмининг жадал ўсиши уларнинг
алоҳида шахслар ва компаниялар мулкида жамланишига олиб келди, бу эса
марказлашган бошқарув тизимига эга меҳмонхона тармоқларини яратишнинг
асосий омили ҳисобланади. Халқаро меҳмонхона тармоқлари жаҳон
меҳмондўстлик индустриясининг муҳим таркибий қисми сифатида кўплаб
давлатларнинг иқтисодий ривожланишига катта таъсир кўрсатади. Ушбу
тармоқлар хизмат кўрсатишнинг юқори стандартлари, қулайлик ва
инфротузилма имкониятларини тақдим этиб, уларни ишбилармон саёҳатчилар,
туристлар ҳамда транзит йўловчилар учун устувор танловга айлантиради.
Қуйида
2023 йил холатига кўра хона сиғими бўйича таснифланган дунёдаги
энг йирик меҳмонхоналар тармоғи брендлари рўйхати келтирилган (1
-
жадвал).
1-
жадвал
Дунёдаги энг йирик меҳмонхона тармоқлари рейтинги рўйхати
(2023-
йил учун)
Тармоқ
рейтинг
и
бўйича
Тармоқ
номи
Штаб
-
квартира
си
Тармоқ
меҳмонхонала
ри жойлашган
мамлакатлар
сони
Брендла
р сони
Меҳмонхонал
ар сони
Хонала
р сони
1
Marriott
Internation
al
АҚШ
139
31
8484
1 502
513
2
Jin Jiang
Internation
al
Хитой
230
20
11 959
1 240
507
3
Hilton
Worldwide
АҚШ
100
17
7165
1 113
527
4
Inter
Continenta
l Hotel
Group
Буюк
Британия
100
18
6164
902 805
1
https://www.atorus.ru/node/53405?ysclid=lzmggbuq1p227881745
маълумотлари асосида муаллиф томонидан
ишлаб чиқилди
590
TURIZM
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON
WWW.INFOCOM.UZ
5
Wyndham
Hotels &
Resorts
АҚШ
90
23
9280
842 510
6
Accor
Франция
116
39
5300
802 269
7
H World
Group
Хитой
18
20
9157
885 756
8
Choice
Hotels
АҚШ
46
15
7500
627 804
9
BTG
Hotels
Хитой
100
17
5916
465 829
10
BWH
АҚШ
100
19
4300
343 22
Юқорида келтирилган жадвалдаги маълумотлардан келиб чиқиб, шуни
айтиш мумкинки, 2023
-
йилдаги халқаро меҳмонхона тармоқлари рейтинги
глобал меҳмондўстлик индустриясида АҚШ ва Хитой компанияларининг етакчи
ўрнини кўрсатади. Marriott International энг кўп хоналар сонига (1,5 миллион) эга
бўлиб, катта меҳмонхона тармоғи
ва кенг қамровли хизматлар билан ажралиб
туради. Jin Jiang International энг кўп меҳмонхоналар сонига эга бўлсада, унинг
хоналар сони нисбатан камроқ. Географик қамровда Хитой ва АҚШ тармоқлари
асосий ўринда туриб, Jin Jiang 230 та мамлакатда, Marriott ва Hilton каби
компаниялар 100 дан ортиқ давлатда фаолият юритади. Accor эса энг кўп
брендларга эгалиги билан ажралиб, турли мижоз сегментларига хизмат
кўрсатади. Ушбу рейтинглар глобал меҳмондўстлик бозоридаги кучли рақобат
ва компанияларнинг бозордаги таъсирини аниқ кўрсатади.
Меҳмонхона бизнесининг асосий тенденциялари жойлаштириш
воситалари фаолиятининг жадал кенгайиши ва тақдим этилаётган хизматлар
ҳамда олинаётган даромадлар ҳажмининг ошишини ўз ичига олади. Фақат 1980
йилдан 1995 йилгача бўлган 15 йил давомида халқаро миқёсда жойлаштириш
воситалари сони 46 фоизга ортди [12].
Халқаро меҳмондўстлик индустрияси, туризмнинг муҳим соҳаларидан
бири сифатида, 16 миллиондан ортиқ меҳмонхоналарни қамраб олади.
Меҳмонхоналар сонининг охирги 20 йил ичида йилига 3
-
4 фоизга ортиб бориши
туризм индустрияси ривожланишининг ижобий динамикасини кўрсатади [19].
Туркия, Хитой, Малайзия, Сингапур, Марокаш, Испания, Германия ва
Аргентина жойлаштириш воситалари сони бўйича жаҳон етакчилари
ҳисобланади.
Бирлашган Миллталар
Ташкилотининг 2021 йилги ҳисоботида
айтилишича, коронавирус пандемияси сабабли юзага келган инқироз
мамлакатларнинг 2030 йилгача Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишига
тўсқинлик қилиши мумкин. Ҳар бир янги пандемия сиёсий, иқтисодий ва
591
TURIZM
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON
WWW.INFOCOM.UZ
ижтимоий ҳаётда
муҳим ўзгаришларга олиб келади ва инсон фаолиятининг
барча соҳаларига катта таъсир ўтказади.
COVID-
19 пандемияси туризм ва меҳмондўстлик индустриясига айниқса
жиддий зарба берди, туристларнинг устуворликлари ва афзалликларини
сезиларли даражада ўзгартирди [11]. Индустриянинг келажакдаги барқарор
ривожланиши , дам олиш ва бўш вақтни ташкил этишда жиддий ўзгаришларни,
шунингдек хавфсизлик ва экология масалаларини ҳисобга олган ҳолда бизнес
туризмининг янги ёндашувини талаб қилади. Турли минтақалардаги
эпидемиологик вазиятнинг доимий ўзгариши, ёпилган чегаралар ва узоқ вақтдан
олдин режалаштирилган саёҳатларга тўланган пулларни йўқотиш хавфи ички
туризмни мавжуд вазият учун оптимал ечим сифатида кўрсатди. Ички
меҳмонхона талабининг ўсиши туризм ва меҳмондўстлик индустрияси
корхоналари учун янги имкониятлар ва истиқболларни очиб берди.
Ҳозирги янги шароитда меҳмондўстлик индустрияси нафақат
Ўзбекистонда, балки жаҳон миқёсида ҳам энг тез суръатларда ривожланаётган
иқтисодиёт тармоқларидан бирига айланди. Иқтисодиёт ва жамиятнинг жадал
рақамлаштирилиши ҳозирги замонда сервис, туризм ва меҳмондўстлик
соҳаларига салмоқли таъсир кўрсатмоқда [21]. Ҳар йили сервис ва туризм
соҳасида қўлланилаётган инновацион ахборот технологияларининг кўлами
тобора кенгайиб бормоқда. Мисол учун, меҳмондўстлик индустриясида
замонавий рақамли технологиялар, веб
-
сайтлар, бронлаш тизимлари, илғор
мессенжерлар, ижтимоий тармоқлар ва мижозлар билан ишлаш учун турли
иловалар каби инновацион ечимлар кенг қўлланилмоқда.
Бу борада юртимизда ҳам замонавий ахборот
-
коммуникация
технологияларини
ривожлантириш,
электрон
давлат
хизматларини
кўрсатишнинг яхлит тизимини яратиш, давлат органларининг аҳоли билан
мулоқот қилишининг янги механизмларини жорий этиш юзасидан катта ишлар
олиб бориляпти.
Ушбу мақсадни амалга ошириш борасида Президентимизнинг
2018 йил 19 февралдаги
“
Ахборот технологиялари ва коммуникациялари
соҳасини янада такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида
”
ги фармони
ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатда рақамли иқтисодиётни,
замонавий ахборот технологияларини тадбиқ этишни ривожлантириш, ахборот
хавфсизлигини таъминлашни кўзда тутувчи ҳужжат қабул қилинди[1].
Иқтисодий ислоҳотларнинг изчил давоми сифатида Президентимиз томонидан
“Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора
-
тадбирлари тўғрисида” ги қарори
[2] ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
31 августда рақамли иқтисодиётнинг мақсад ва вазифаларини белгилаб
берадиган “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни жорий қилиш ва
592
TURIZM
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON
WWW.INFOCOM.UZ
янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида” қарори қабул
қилинди [3].
Дунё бўйлаб онлайн саёхат индустриясининг бозор ҳажми 2023 йилда
ўтган йилга нисбатан кескин ошди
.
СОVID
-
19 пандемияси бошланиши билан
225 миллиард АҚШ долларига тушганидан сўнг, онлайн саёҳат бозорининг
глобал даромади 2022 йилда қайта тикланди. Сўнгра 2023 йилда яна ўсиб, 600
миллиард АҚШ долларига етди. Кейинги йилларда бу кўрсаткич барқарор ўсиб,
2028 йилга келиб, 800 миллиард АҚШ долларидан ошиши кутилмоқда
(1-
расм).
1-
расм.
2017 йилдан 2023 йилгача бутун дунё бўйлаб онлайн саёхат бозори
ҳажми ва 2028 йилгача прогнози
COVID-
19 пандемияси меҳмонхона секторини рақамлаштириш
заруратини кескин оширди. У туфайли меҳмондўстлик индустриясидаги
рақамли трансформация жараёни 10
-
15 йилга илгарилаб
кетди
[23].
Меҳмондўстлик соҳаси катта молиявий йўқотишларга дуч келди ва бизнес
жараёнларини қайта ташкил этиш зарур бўлди. Меҳмонхоналар тезда контактсиз
технологияларни жорий қилиш ва рақамли трансформацияга ўтишга мажбур
бўлди. Ҳукумат меҳмонхоналар учун махсус мобил иловалар ва нақд пулсиз
тўловларни жорий этишни тавсия этди.
COVID-
19 пандемияси шунингдек, маркетинг ва савдо бўлимларида ҳам
жиддий ўзгаришларга сабаб бўлди. Аналитика ва сунъий интеллект ёрдамида
меҳмонхона маҳсулотларини тарғиб қилиш ва сотиш стртегиясини ишлаб чиқиш
вазифалари анча соддалаштирилди. Ушбу технологиялар талабни прогноз
2
Digitalization of the travel industry - statistics & facts | Statista
маълумотлари асосида муаллиф томонидан ишлаб
чиқилди
807,88
772,5
727,52
692,78
658,38
599,27
495,14
326,11
225,16
489,13
466,18
436,86
2028
2027
2026
2025
2024
2023
2022
2021
2020
2019
2018
2017
миллиард долларда
593
TURIZM
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON
WWW.INFOCOM.UZ
қилиш ва бизнес операцияларини оптималлаштиришга ёрдам беради. Шу тариқа
, меҳмонхона секторидаги рақамлаштириш аввалига мажбурий чора
-
тадбирлар
сифатида бошланиб, бугунги кунга келиб, меҳмондўстлик индустриясининг
муҳим тенденциясига айланди.
COVID-
19 пандемияси хақида гапирар эканмиз, унинг туризм ва
меҳмондўстлик индустриясига кўрсатган таъсирини хақида сўз юритмасликнинг
иложи йўқ. Мазкур соҳадаги кўплаб тенденциялар айнан пандемия асоратлари
бмлан боғлиқ десак адашмаймиз.
БМТ нинг маълумотларига кўра 2020 йилнинг бошида жаҳон туризм
индустрисида 330 млн дан ортиқ инсонлар банд бўлган. Мазкур тармоқ 9 трлн $
айланмаси билан жаҳон ЯИМнинг 10 фоизини ташкил этган. Дунёнинг етакчи
20 та иқтисодиётидан Италия, Испания ва Мексика каби мамлакатларнинг
ЯИМнинг 15
-
20 фоизигача улуши туризмдан шаклланган. Жаҳон иқтисодиётида
туризм экспорт салоҳияти бўйича 3
-
чи тармоқ саналган ва унда 2019 йилда дунё
аҳолисининг 1/10 қисми банд бўлган. 2019 йилда дунё бўйича 1,5 млрд турист
қайд қилинган.
Бутунжаҳон туризм ташкилотининг маълумотларига кўра жаҳон туризм
соҳаси 2020 йилда 2,4 трлн АҚШ доллари миқдорида йўқотишга учради.
Ташкилот экспертлари томонидан Ташкилот экспертлари томонидан жами
йўқотиш бутун пандемия даврида 4 трлн АҚШ доллари миқдорини ташкил
қилиши мумкинлиги башорат қилинмоқда. Жаҳон ЯИМи йилига 1,5
-
2,8 фоиз
йўқотишга учраётганлиги қайд этилмоқда. 2020 йилда дунё бўйича хорижий
туристларнинг сони тахминан 1 миллиард кишига ёки 77 фоизга камайган.
БМТнинг ахборотига кўра 2021 йилнинг биринчи чораги бўйича ушбу рақам 88
фоизни ташкил қилган. Ривожланаётган давлатлар пандемия сабабли энг катта
йўқотишларга учради. Уларда туристларнинг сони 60
-
80 фоизгача кескин
камайиб кетди. Энг кўп йўқотишларга ШимолийШарқий ва Жанубий
-
Ғарбий
Осиё, Жанубий Осиё, Океания ва Шимолий Африка мамлакатлари дуч келишди..
Экспертларнинг таҳлили бўйича жаҳон туризм секторининг тикланиши
кўпроқ вакцинация жараёнларига боғлиқ ва ушбу жараён ҳозирда дунё бўйлаб
нотекис ривожланиб бормоқда. Бунинг оқибатида туризмнин йўқотишлари
ривожланган давлатларда қисқариб борса, ривожланаётган давлатларда
кенгайиб боради. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, агар туризм соҳасида
постпандемия шароитида ишлар тўғри ташкил этилса, тармоқда тикланиш
иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига нисбатан анча тез амалга ошади. Туризм ва
меҳмондўстлик индустриясининг тез тикланиши Франция, Германия,
Швейцария, Буюк Британия ва АҚШ каби туризм индустрияси юқори
ривожланган давлатларда юз беради. Аммо, ушбу мамлакатларда ҳам экспетрлар
фикрича, тикланиш 2023 йилдан олдин кузатилмайди дейилган эди. COVID
-19
594
TURIZM
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON
WWW.INFOCOM.UZ
пандемияси постпандемия шароитида туризмнинг тез суръатларда ўсишига
имкониятларни яратмоқда. Қуйида постпандемия шароитида туризмнинг асосий
ривожланиш тенденциялари таҳлили ўтказилган.
Туризм хизматлари учун олдингига нисбатан кўпроқ хақ тўланади.
Пандемиядан сўнг карантин қоидалари юмшагач, дам олиш зоналарида
олдингига нисбатан кимматроқ туристик хизматлар танлана бошланган.
Тадқиқотларга кўра, чегаралар очилгандан кейин, ултралюкс тоифасидаги
меҳмонхоналарни брон қилиш кўпайган.
Табиат қўйнида дам олишнинг ортиши кузатилади. Карантин сабабли
инсонлар очиқ хавода хавфсиз дам олишга мослашишди. Зеро тоза хавода
касалликнинг юқиш эҳтимоли камаяди. Унинг устига очиқ хаво иммун
системасини мустаҳкамланишига ижобий
таъсир ўтказади.
Туристларнинг якка, индивидуал ёки оилавий саёҳатлари ортади. Илгари
оммавий, гуруҳлар билан саёхатга чиққан туристлар , пандемия туфайли якка ёки
ўз оиласи билан хавфсиз дам олишни танлай бошладилар. Постпандемия
шароитида трендга чиққан
йўналишлардан бири бу воркшейн ҳисобланади.
Бунда турист масофадан туриб ишлаган ҳолда дам олишини англатади. Ушбу
йўналиш тез суратларда ривожланмоқда. Меҳмонхоналар бундай мижозларни
ҳар қандай шароит билан таъминлаб бермоқда. Ушбу йўналишнинг
ривожланиши ҳам туризм ҳам меҳмонхона бизнесинига яхши фойда келтиради
десак адашмаймиз. Чунки меҳмон баъзан 1 ой давомида масофадан туриб
ишлаган ҳолда меҳмонхона хизматларидан фойдаланмоқда.
Бугунги кунда экологик ташаббусларни жорий этиш корхоналар учун ўз
рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш имконини берувчи муҳим омил бўлиб, бу
меҳмонхона рейтингини кўтариш ва харажатларни оптималлаштириш орқали
амалга оширилади. “Яшил” ривожланиш концепцияси замонавий меҳмонхона
ва ресторан индустриясида янги норма сифатида шаклланиб, у коммунал
ресурслардан самарали фойдаланиш, озиқ
-
овқат чиқиндиларини қисқартириш ва
натижада операцион харажатларни камайтиришни ўз ичига олади. Барқарор
ривожланиш тамойиллари, атроф
-
муҳитни муҳофаза қилиш, ресурсларни
тежовчи технологияларга ўтиш, инсон ресурсларига ғамхўрлик қилиш ва
инклюзив муҳитни шакллантириш каби масалаларни ўзида мужассам этиб,
замонавий мижозлар талаблари билан уйғунлашади. Мазкур ташаббуслар
корхоналарнинг ижтимоий маъсулиятини ошириб, уларнинг узоқ муддатли
барқарор ривожланишини таъминлашга хизмат қилади.
Экотуризм соҳасидаги ўсиш ва барқарор саёҳатнинг аҳамияти тобора ошиб
бормоқда. 2023 йилга келиб, глобал экотуризм бозори ҳажми 219,53 миллиард
долларни ташкил этди. 2024 йилда бу кўрсаткич 13,5% га ошиб, 249,16 миллиард
595
TURIZM
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON
WWW.INFOCOM.UZ
долларни ташкил этиши кутилмоқда. 2028 йилга келиб, бозор ҳажми 428,97
миллиард долларга етиши прогноз қилинмоқда (расм
-2).
2-
расм.
Экотуризм бозори хажми (миллиард долларда)
Яшил иктисодётни ривожлантириш
–
бу бутун дунё мамлакатларининг энг
муҳим устувор йўналишларидан биридир. Ўзбекистон ҳам ушбу соҳада фаол
ҳаракат қилмоқда. Жумладан, 2019
-
2030 йилларга мўлжалланган “Яшил”
иқтисодиётга ўтиш стратегияси қабул қилинган [4]. Шунингдек, 2022
-2026
йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида ҳам “яшил”
иқтисодиётга ўтиш асосий устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланган
[5].
Ўзбекистон ҳозирда экологик тоза ва барқарор келажакка интилиш йўлида
сезиларли қадамлар қўймоқда. Дунё бўйлаб атроф
-
муҳитни муҳофаза қилиш ва
қайта тикланадиган энергия манбаларига эътибор тобора ортиб бораётган бир
пайтда, углерод исини камайтириш зарурати ҳам кенг эътироф этилмоқда.
Меҳмонхоналарни “яшил” стандартларга мослаштириш ташаббуси туризм
секторидаги экологик муаммоларни ҳал этиш ва меҳмонларга яхширок хизмат
кўрсатишни мақсад қилинган. Ушбу стандартлар энергия самарадорлиги, сувни
тежаш, чиқиндиларни бошқариш, экологик материаллар ва усуллардан
фойдаланишни ўз ичига олади. Натижада, меҳмонхоналар экологик изини
камайтириб, Ўзбекистоннинг табиий ресурсларини асрашга хисса қўшади.
Қуёш энергиясидан фойдаланиш Ўзбекистон меҳмонхоналарида “яшил”
стандартларни жорий этишнинг асосий усулларидан биридир. Бу стандартларни
жорий этиш нафақат атроф
-
муҳит, балки меҳмондўстлик секторининг
рақобатбардошлигини оширишга ҳам хизмат қилади.
3
Digitalization of the travel industry - statistics & facts | Statista
маълумотлари асосида муаллиф томонидан ишлаб
чиқилди
219,53
249,26
428,97
2023
2024
2028
596
TURIZM
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON
WWW.INFOCOM.UZ
Яшил меҳмонхона ёки экологик меҳмонхона
–
бу атроф
-
муҳитга
таъсирини камайтириш мақсадида экологик яхшилашлар киритилган барқарор
турар жой бўлиб, унда экологик хаёт тарзи принципларига қатий риоя қилинади.
Эко
–
меҳмонхона қуйидаги мезонларга жавоб бериши керак:
-
Табиий муҳитга боғлиқлик;
-
Экологик барқарорлик;
-
Табиатни муҳофаза қилишга қўшилган аниқ ҳисса;
-
Экологик таълим дастурларини тақдим этиш;
-
Маданий мулоҳазаларни инобатга олиш;
-
Жамоага иқтисодий фойда келтириш;
Экологик тоза меҳмонхоналар қатъий экологик талабларга амал қилади, бу
эса меҳмонларга хавфсиз, заҳарсиз ва энергия самарадор шароитларда яшашни
таъминлайди. Қуйида экологик тоза меҳмонхоналарнинг асосий хусусиятлари
келтирилган:
-
тозалашда захарсиз табиий кир ювиш кукунларидан фойдаланиш;
-
100% табиий пахтадан тайёрланган ётоҳхона чойшабларидан
фойдаланиш;
-
Тамаки чекиш тақиқланган;
-
Қайта тикланадиган энергия манбалари, масалан, қуёш ёки шамол
энергиясидан фойдаланиш;
-
Табиий совун ва шахсий гигиена воситаларини алоҳида ўрамлар ўрнига
оммавий тарзда тақдим этиш орқали чифиндиларни камайтириш;
-
Хоналардла ва меҳмонхона фоесида ахлатни саралаш учун махсус
қутиларнинг мавжудлиги;
-
Сочиқ ва чойшаблардан қайта фойдаланиш (меҳмонлар сув
сарфланишини камайтириш учун бу ашёларни қайта ишлатишни сўрашлари
мумкин);
-
Энергия тежовчи ёритиш тизимлари;
-
Меҳмонхона ҳудудида экологик тоза транспорт воситаларидан
фойдаланиш;
-
Маҳаллий маҳсулотлардан тайёрланган соғлом овқатларнинг тақдим
этилиши;
-
Бир марталик идишлардан фойдаланиш;
-
Янги ҳаво билан таъминлаш тизимлари;
-
Ошхона, хаммом ва кир ювиш учун сарфланган сувларни боғ ва
кўкаламзорлаштириш учун қайта ишлатиш (кулранг сувни қайта ишлаш) [24]
.
597
TURIZM
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON
WWW.INFOCOM.UZ
ХУЛОСА
Халқаро меҳмондўстлик индустриясига интеграциялашувнинг замонавий
тенденциялари барқарор ривожланиш, рақамли технологиялар ва глобал
ҳамкорликка асосланади. Барқарор ташаббуслар, жумладан “яшил”
меҳмонхоналар яратиш, соҳанинг экологик маъсулиятини оширишда муҳим
омилларга айланмоқда. Рақамлаштириш жараёнлари ва сунъий интеллектдан
фойдаланишни ўз ичига олган рақамлаштириш меҳмонларга хизмат кўрсатиш
сифати ва тажрибасини сезиларли даражада яхшиламоқда. Онлайн
платформалар ва рақамли маркетингга асосланган инновацион бизнес моделлари
мижозларни жалб қилиш учун янги имкониятлар яратмоқда. Бундан ташқари,
халқаро ҳамкорлик маҳаллий меҳмонхоналарга жаҳон стандартларига
мослашиш ва глобал бозорда рақобатбардошлигини ошириш имконини беради.
Жамият ва технологиялар эҳтиёжлари тез ўзгараётган шароитда
меҳмондўстлик
индустрияси интеграция жараёнларида фаол иштирок этиб, замонавий
талабларга жавоб бериши лозим.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018.02.19 йилдаги
“Ахборот
технологиялари
ва коммуникациялари
соҳасини
янада
такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида” ги ПФ
-5349-
сон Фармони.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.07.2018 йилдаги
“Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ва крипто
-
активлар
айланмаси соҳасини ривожлантириш чора
-
тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ
-3832-
сон Қарори.
3.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 18.05.2019 йилдаги
“Рақамли иқтисодиёт ва «Электрон ҳукумат» тизими инфратузилмаларини янада
такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ
-4321-
сон Қарори.
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.10.2019 йилдаги “2019
-
2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш
стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” ги ПҚ
-4477-
сон Қарори.
5.
Ўзбекистон Республикаси президентининг 28.01.2022 йилдаги “2022
-
2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси
тўғрисида” ги ПФ
-60-
сон Фармони.
6.
Абдусаломова Н.М. Халқаро туризмда маркетинг жараёнининг
ривожланиши ("Ўзбектуризм" миллий компанияси мисолида).
-
Иқт. фан.
номзод. дисс., Т.: 2001.
7.
Алиева. М.Т. Меҳмонхона менежменти. Т.:2010.138
-
140 б.
8.
Алиева М.Т. Развития смарт туризм в Узбекистане.
YASHIL
IQTISODIYOT VA TARAQQIYOT. 2023-
yil, dekabr. Maxsus son.С. 28
-29.
598
TURIZM
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON
WWW.INFOCOM.UZ
9.
Alieva M. T. Tourism problems in the Central Asian republics. Theoretical &
Applied Science.–30-34. 2018.
10.
Александрова А.Ю. Туризм и гостиничное дело: организация,
экономика, управление. М.: КНОРУС, 2013.
11.
Auswirkungen der aktuellen Corona-
Krise [электронный ресурс]
–
Режим
доступа: http://www.tourismusnetzwerk.de (дата обращения: 21.09.2023).
12.
Ермилова Д.В. Характеристика зарубежных школ индустриального
туризма и гостеприимства
.
М.: РМАТ, 2010.
13.
Иванова Н.В. Развитие индустрии гостеприимства в условиях
глобализации: дис. ... канд. экон. наук. М., 2017. 178 с.
14.
Ключевская, И. С. Маркетинг гостиничного предприятия : учебное
пособие / И.С. Ключевская. Москва :ИНФРА
-
М, 2020. 236 с.
15.
Ковалева И.В. Мировые тенденции и стратегии развития гостиничного
бизнеса // Вопросы экономики и права. 2018. №6. С. 87
-92.
16.
Мазуров А.В. Интеграция России в мировую индустрию туризма:
проблемы и перспективы // Вестник Российского экономического университета
имени Г.В. Плеханова. 2019. №3. С. 45
-50.
17.
Петрова Е.А. Сравнительный анализ стратегий развития туризма в
странах СНГ: дис. ... канд. экон. наук. М., 2016. 165 с.
18.
Семенова Е.В. Роль инноваций в развитии индустрии гостеприимства
// Современные проблемы сервиса и туризма. 2020. Т. 14. №2. С. 134
-142.
19.
Трифонов Д.С. Глобализация: сущность и современные тенденции
развития // Вестник Московского университета. Серия 6. Экономика. 2016. №5.
[Электронный
ресурс]:
Режим
доступа:
https://cyberleninka.ru/article/n/globalizatsiya-suschnost-i-sovremennye-tendentsii-
razvitiya Дата обращения: 10.02.2023
.
20.
Файзибаева Н.Т. Развитие международного туризма в Республике
Узбекистан в условиях глобализации мирохозяйственных связей.
-
Иқт. Фан.
номзод. Дисс., Т.: 2000.
21.
Шестакова, Е. В. Цифровые инновации в сфере социально
-
культурного
сервиса и туризма / Е. В. Шестакова // Стратегии развития современной науки :
сб. науч. ст. / науч. ред. О.Ф. Король.
–
М. : Перо, 2021.
–
Ч. VII.
–
С. 63
-67.
22.
https://www.atorus.ru/node/53405?ysclid=lzmggbuq1p227881745
23.
Coronavirus: Survival of the Fittest for Hotels. URL:
https://hoteltechreport.com/news/ coronavirus (дата обращения: 25.09.2023).
24.
https://tourquality.uz/press-center/news/eko-
otel/
ГУП
«Центр
сертификации туристских услуг» Эко
-
отель
.