739
SANOAT IQTISODIYOTI
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON
WWW.INFOCOM.UZ
ЎЗБЕКИСТОНДА ОИЛАВИЙ БИЗНЕС МУАММОЛАРИ ВА УНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Расулов Нодирбек Мадрахимович
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти, и.ф.д., доц.
bek_nn@mail.ru
Аннотация:
Мақолада оилавий бизнес ва унинг иқтисодиётда тутган ўрни,
зарурлиги ҳамда ижтимоий аҳамияти тўғрисида бир қанча фикр
-
мулоҳазалар
илгари сурилган. Шу билан бирга Ўзбекистонда юз бераётган иқтисодий
ислоҳотларнинг оилавий тадбиркорликни ривожланишига таъсири, оилавий
бизнесни янада кенгайтиришда пайдо бўлаётган муаммолар ва уларни ҳал этиш
бўйича айрим муаллифлик ёндашувлар илгари сурилган.
Калит сўзлар:
тадбиркорлик, тадбиркорлик шакллари, оилавий бизнес,
оилавий тадбиркорлик, оилавий корхоналар.
ПРОБЛЕМЫ СЕМЕЙНОГО БИЗНЕСА В УЗБЕКИСТАНЕ И
ПЕРСПЕКТИВЫ ЕГО РАЗВИТИЯ
Расулов Нодирбек
Мадрахимович
Институт макроэкономических и региональных исследований, д.э.н., доц.
bek_nn@mail.ru
Аннотация:
В статье изложено несколько мнений о семейном бизнесе и
его роли в экономике, его деятельности, необходимости и социальной
значимости. При этом выдвигаются некоторые авторские подходы к их решению
по влияние экономических реформ, происходящих в Узбекистане, на развитие
семейного бизнеса, проблемы, возникающие при дальнейшем расширении
семейного бизнеса.
Ключевые слова:
предпринимательство, формы предпринимательства,
семейный бизнес, семейное предпринимательство, семейные предприятии.
PROBLEMS OF FAMILY BUSINESS IN UZBEKISTAN AND PROSPECTS
FOR ITS DEVELOPMENT
Rasulov Nodirbek Madraximovich
Institute for Macroeconomic and Regional Studies, DSc, docent
740
SANOAT IQTISODIYOTI
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON
WWW.INFOCOM.UZ
bek_nn@mail.ru
Abstract:
The article presents several opinions about family business and its
role in the economy, its activities, necessity and social significance. At the same time,
some of the author’s approaches to their solution are put forward on the impact of
economic reforms taking place in Uzbekistan on the development of family business,
problems arising with the further expansion of family business.
Key words:
entrepreneurship, forms of entrepreneurship, family business,
family entrepreneurship, family enterprises.
КИРИШ
Ўзбекистон иқтисодиётини янада ривожлантириш, аҳоли бандлигини
таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш борасидаги муҳим устувор вазифалар
қаторида оилавий бизнесни ривожлантириш масаласи ҳам алоҳида ўринга эга.
Чунки, ривожланган мамлакатлар тажрибасидан маълумки, миллий
иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашда
оилавий бизнеснинг ўрни, аҳамияти ва ҳиссаси сезиларли даражада юқори. Шу
билан бир вақтда оила фаровонлиги, турмуш
-
даражаси ва ҳаёт кечиришнинг
сифати кўп жиҳатдан оилавий бизнеснинг ривожланганлиги, унинг фаолиятидан
олинадиган даромад миқдори ҳамда давлат томонидан унга яратилган шароитга
ҳам бевосита боғлиқ. Шу нуқтаи назардан сўнгги йилларда Ўзбекистонда
оилавий бизнесни ташкил этиш, ривожлантириш ҳамда уни давлат томонидан
қўллаб
-
қувватлаш борасидаги фаол ҳаракатлар долзарб масалалар қаторидан
ўрин олди. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг оилавий бизнесни
ривожлантириш борасида 10 дан ортиқ ҳуқуқий
-
меъёрий ҳужжатлар қабул
қилинди.
Хусусан, 2012 йил 27 апрелда қабул қилинган “Оилавий тадбиркорлик
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни шулар жумласидан
. Шу билан
бирга 2020 йил 31 январда Вазирлар Маҳкамасининг “Оилавий тадбиркорликни
қўллаб
-
қувватлаш дастурлари доирасида боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона
хўжалигини ривожлантириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги 52
-
сон
, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги “Ҳар бир оила
–
тадбиркор”
дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги
, 2018 йил 14 июлда “Аҳоли
бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва
самарадорлигини ошириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари
, 2018 йил
9 июнда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Ҳар бир оила
–
1
2
https://lex.uz/docs/5785317?ONDATE2=31.01.2023&action=compare
3
4
741
SANOAT IQTISODIYOTI
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON
WWW.INFOCOM.UZ
тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори
,
2023 йил 31 январдаги Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш
дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб
-
қувватлашни
янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ
-39-
сон қарори
ҳамда 2024 йил 9 январдаги “2024 йилда янги иш ўринларини
ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида”ги ПҚ
-7-
сон
қарорларини мисол келтиришимиз мумкин.
Хорижий тажрибалар ҳамда илмий манбалар таҳлили шуни
кўрсатмоқдаки, сўнгги ўтган йигирма йилликда ривожланган мамлакатлар
иқтисодиётини ислоҳ қилиш ва аҳоли даромадларининг юқори даражасини
таъминлашда оилавий бизнеснинг ҳиссаси ортиб борган. Шу боис ҳозирги
вақтда ривожланган хорижий мамлакатларда кичик бизнеснинг аксарият
қисмини оилавий корхоналар ташкил қилади. Оилавий бизнесни ташкил
этишнинг ижтимоий ва иқтисодий устунликларининг асосий жиҳати унинг
иштирокчиларини фаолият кўрсатишининг юқори самарадорлиги бўлса, яна бир
муҳим жиҳати уни узоқ вақт давом этишидир.
Умуман олганда оилавий бизнес дунёдаги энг қадимги тадбиркорлик
шаклларидан бири ҳисобланади. Кўпгина мамлакатларда оилавий бизнес
тадбиркорлик фаолиятининг 70 фоизидан ортиғини ташкил этади. Масалан,
Испанияда фаолият кўрсатаётган барча корхоналарнинг 75 фоизига яқинини
оилавий бизнес ташкил этади
. Мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 65 фоизига
яқини оилавий корхоналар томонидан яратилган товар ва ҳизматлар улушига
тўғри келади. Буюк Британияда эса аҳолининг 50 фоизи оилавий бизнес билан
шуғулланади. АҚШда ЯИМнинг 64 фоизи, бандликни 60 фоизи, янги иш
ўринларини 80 фоизига яқини оилавий корхоналар ҳиссасига тўғри келади.
«Fortune» нашри маълумотларига кўра дунёдаги илғор компанияларнинг 35
фоизи оилавий корхоналар ҳисобланади. Россияда ҳам кичик ва ўрта бизнеснинг
74 фоизига яқини оилавий корхоналар ҳиссасига тўғри келади
.
Иқтисодиёти ривожланган кўплаб мамлакатларда айнан оилавий бизнесни
ташкил этиш билан боғлиқ тадқиқотларни олиб борувчи, унинг манфаатларини
ҳимоя қилувчи ва оилавий корхоналарнинг барқарор фаолият кўрсатиши
борасида кўплаб ақл марказлари фаолият юритади. Бу марказлар аҳолини
тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишдаги муаммоларни таҳлил қилиш,
5
https://lex.uz/docs/3775209?ONDATE2=28.07.2021&action=compare
6
7
8
Клименко
Л.В., Посухова О.Ю. Профессиональные династии в бизнесе: специфика и потенциал развития //
Мир России. 2020. № 1., 80
-102.
9
https://rg.ru/2023/05/17/populiaren-li-semejnyj-biznes-u-belorusov-i-rossiian.html
742
SANOAT IQTISODIYOTI
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON
WWW.INFOCOM.UZ
оилавий бизнесни кенгайтириш ва унга оид анъаналарни ривожлантириш,
оилавий тадбиркорлик сулоласини шакллантириш имконини беришда бевосита
ёрдам кўрсатади
. Натижада оилавий тадбиркорлик нафақат жамиятда барқарор
ижтимоий
–
иқтисодий вазиятни таъминлайди, балки келажакка йўналтирилган
ижобий ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, янги иш ўринларини яратиш
ҳамда янги инновацион ишланмаларни амалиётга жорий этишда асосий ўрин
тутади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб мазкур мақолада Ўзбекистонда аҳоли
бандлигини таъминлаш, оилаларнинг ижтимоий
-
иқтисодий ривожланишини
фаоллашувига олиб келадиган муҳим омил сифатида оилавий бизнесни
ривожлантиришнинг илмий
-
услубий ва амалий асосларини такомиллаштиришга
қаратилган айрим тадқиқот ишлари бажарилган.
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ
Халқаро даражада тадбиркорлик, тадбиркорлик фаолияти, тадбиркорлик
шакллари, хусусан оилавий бизнес ва унинг иқтиcoдиётдaги ўрни, аҳамияти,
муҳимлиги ҳамда yни ривoжлaнтиришнинг амалий ва назарий мacaлaлaри
кўплаб хoрижлик ва маҳаллий oлимлaр тoмoнидaн ўргaнилгaн. Жумладан,
шотландиялик олим А.Cмит ўзининг “Хaлқлap бoйликлapининг мoҳияти в
a
caбaблapини тaдқиқ этиш” нoмли китoбидa оилавий тадбиркорликнинг
шаклланишида уй хўжаликларининг ишлаб чиқариш фаолиятини тадқиқ этиш
муҳим услубий аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтган
. Унинг фикрича
“Оилавий тадбиркорлик уй хўжалиги тараққиётининг илк шаклланиш ва
ривожланиш босқичини ифода этиб, унга бўлган назарий қарашларни
шакллантириш учун муҳим методологик функцияни ўтайди. Россиялик
олимлардан Н.Бархатованинг фикрича, оилавий тадбиркорлик бу “Оила
бошлиғи томонидан ташкил этилган ва унда оила аъзолари турли лавозимларда
ишлайдиган тадбиркорликнинг битта шаклидир”. Бошқа бир рус олими
Д.Волков эса оилавий тадбиркорликка “... аниқ бир молиявий жавобгарликка эга
бўлмаган ҳамда тадбиркорликка иштиёқи бўлган оила томонидан “бир одам
бошқаруви”ни назарда тутадиган фаолият тури деб таъриф берган
10
https://business.louisville.edu/ru/the-uofl-family-business-center-sustains-kentuckiana-family-
11
Паланова А.Д. Эволюция подходов к определению роли домашних хозяйств в экономике //
12
Семейный бизнес в России: социально
-
экономические аспекты управления / Монография.
Издательство «Креативная экономика». 2012.
-
180 с.
743
SANOAT IQTISODIYOTI
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON
WWW.INFOCOM.UZ
Ўзбекистонда ҳам мустақилликка эришилган дастлабки йиллардан кўплаб
маҳаллий олимларимиз, жумладан, Б.Беркинов
, У.Гафуров
, Г. Шадиева
, М.
Халилов
лар ва бошқалар ўзларининг тадқиқот йўналишларидан келиб чиқиб,
оилавий тадбиркорликни ривожлантиришнинг айрим жиҳатлари бўйича
тадқиқотлар олиб боришган. Уларнинг тадқиқотларида Ўзбекистондаги мавжуд
оилавий тадбиркорлик шакллари, фаолияти, муҳимлиги ҳамда ижтимоий
аҳамияти тўғрисида бир қанча ёндашувлар илгари
сурилган. Бироқ, ҳозирги
кунда Ўзбекистонда оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда глобаллашув
жараёнлари, пандемиядан кейинги ҳолатлар, геосиёсий ҳолат ҳамда йирик
давлатларнинг манфаатлар тўқнашуви натижасида юзага келаётган вазият
мазкур масала бўйича илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқишни тақозо
этмоқда. Шу нуқтаи назардан мазкур тадқиқот ишида хорижий тажрибаларни
ўрганиш ва республикада бу йўналиш бўйича амалга оширилаётган чора
-
тадбирларни умумлаштирган ҳолда Ўзбекистонда оилавий бизнесни
ривожлантириш борасида мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш борасидаги
айрим шахсий мулоҳазалар баён этилган.
МЕТОДОЛОГИЯ
Мaқoлaдa кyзaтиш, жaмлaш, гyрyҳлaш вa cтaтиcтик мaълyмoтлaр
мaнбaлaри ўртacидaги aлoқaлaрни aниқлaш ycyллaри вa нaзaрий тaдқиқoтнинг
aнaлиз вa cинтeз ycyллaридaн фoйдaлaнилди. Хусусан, оилавий бизнесни
ривожланиши учун давлат томонидан яратилаётган бизнес муҳит, тадбиркорлик
фаолиятини олиб бориш учун ҳуқуқий
-
меъёрий асос ҳамда хусусий мулк
ҳимоясини таъминлашнинг ҳуқуқий, илмий, ташкилий ва бошқарув асослари
бўйича мамлакатимиз ҳамда хорижий олимларнинг оилавий тадбиркорлик
йўналишларида олиб борган илмий ишлари натижалари асос сифатида қабул
қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг оилавий
тадбиркорликни ташкил этиш ва ривожлантиришга оид фармон ва қарорларида
белгиланган вазифалар тадқиқотнинг муҳим йўналишлари сифатида олинган.
Мазкур тадқиқотга оид методологияларни таҳлил этиш ўз навбатида хорижий
мамлакатларда оилавий тадбиркорликни ташкил қилиш ва уни юритишнинг
ўзига хос хусусиятларини ўрганиш, Ўзбекистонда оилавий тадбиркорликни
13
Б. Беркинов. Оилавий тадбиркорлик салоҳиятини ошириш йўллари. Монография, Тошкент: ТДИУ., 2019. 189
б.
14
У.Гафуров. Оилавий тадбиркорлик ва унинг таркиб топиш тамойиллари // Iqtisodiyot va ta'lim
–
Тошкент:
ТДИУ, 2022 йил махсус сон.
–
Б. 392
-399
15
Г.Шадиева. Самарқанд вилоятининг каттақўрғон тумани ривожланишида оилавий тадбиркорликнинг ролини
“Маҳаллабай”
ёндашуви орқали баҳолаш усуллари / Iqtisodiyot va ta'lim
–
Тошкент: ТДИУ, 2022, №5.
–
Б. 370
-
373
16
М. Халилов. Ижтимоий муаммоларни ҳал этишда оилавий тадбиркорликнинг аҳамияти / Iqtisodiyot va ta'lim
–
Тошкент: ТДИУ, 2022 йил Махсус сон.
–
Б. 420
-428.
744
SANOAT IQTISODIYOTI
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON
WWW.INFOCOM.UZ
ривожлантириш учун фойдали жиҳатларини амалиётга киритишда катта туртки
бўлиши мумкин. Шу нуқтаи назардан ушбу тадиқотнинг методологик жиҳати
мамлакатимизда оилавий бизнес билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш, уларни
тизимли ҳал этиш ҳамда оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш
борасидаги таклифларни амалиётга киритиш йўлларини асослашдан иборат.
МУҲОКАМА ВА НАТИЖАЛАР
Ўзбекистонда
2017
-
2021
йилларга
мўлжалланган
ҳаракатлар
стратегияси
дан олинган
хулосалар, 2022
-
2026 йилларга мўлжалланган
тараққиёт стратегияси
ҳамда “Ўзбекистон
-
2030” стратегиясида
белгиланган
вазифалардан келиб чиқиб мамлакатимизда тадбиркорликнинг турли шакллари,
хусусан, дехқон ва фермер хўжаликлари, якка тартибдаги тадбиркорлар, оилавий
корхоналар, маъсулияти чекланган жамиятлар, акциядорлик жамиятлари, қўшма
ва хусусий корхоналар кўринишидаги тадбиркорлик субъектларини янада
ривожлантириш мақсад қилиб олинган. Албатта юқорида санаб ўтилган
тадбиркорлик шаклларининг ривожланиши янги иш ўринларини очилишига,
рақобат муҳитини яхшиланишига, импортни қисқаришига, аҳолини турмуш
-
даражасини яхшиланишига олиб келади. Шу нуқтаи назардан биз мазкур
тадқиқотимизда кўпроқ оилавий бизнес билан боғлиқ масалаларга эътибор
қаратдик. Чунки тадбиркорликни бу шакли Ғарбий Европа мамлакатлари,
кейинчалик Шарқий Осиё давлатлари тажрибасида жамиятнинг ижтимоий
муаммоларини ижобий ҳал этишда катта роль ўйнаган.
Илмий манбалардаги маълумотларга кўра Ғарб мамлакатларида оилавий
бизнесга берилган эътибор бевосита оилавий корхоналарни ривожланишига
олиб келган. Бу жараён ғарбда ХХ асрнинг 70
-
80 йилларидан анча фаоллашди.
Натижада ғарбдаги иқтисодчи, олим ва мутахассислар ўзларининг
тадқиқотларида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш муаммоларига
жиддий эътибор қарата бошладилар. Чунки 80 йилларни бошларида Европанинг
жанубида жойлашган Греция, Испания, Португалия ва Италия каби
мамлакатларда молиявий, қарздорлик ва миграцион инқироз натижасида
давлатларнинг иқтисодиётида пасайиш яъни инқироз ҳолати кузатила бошланди.
Юзага келган инқироз ҳолатлари оилавий корхоналарни йирик корпорацияларга
нисбатан истеъмол талабининг ўзгаришига ҳамда бозор талабларига тезроқ
мослашишга қодир эканлиги ҳамда нисбатан кам иқтисодий зарар кўрганлигини
амалда кўрсатди. Бу жараён аста
-
секин кичик тадбиркорлик субъектлари,
17
2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси)
18
2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси)
19
https://lex.uz/ru/docs/6600413
(«Ўзбекистон
-
2030» стратегияси)
745
SANOAT IQTISODIYOTI
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON
WWW.INFOCOM.UZ
хусусан оилавий корхоналарни маҳаллий ва ҳалқаро бозорларга фаол кириб кела
бошлашига сабаб бўлди.
Ҳозирги кунга келиб оилавий корхоналар Европа ҳамда Шарқий Осиё
мамлакатлари иқтисодиётининг таянчига айланиб улгурди. Буни кўпгина
мамлакатлар мисолида миллий ва халқаро бозорларда фаолият юритаётган
фирмаларнинг умумий сонига нисбатан оилавий корхоналарнинг миқдорий
нисбатини таққослаган ҳолда кўришимиз мумкин. Масалан, Россиянинг ҳозирги
иқтисодий имкониятлари 10
-
12 млн.га яқин оилавий корхоналар мавжуд
бўлишини назарда тутади.
Статистик маълумотларга кўра Россияда оилавий
бизнеснинг аксарияти кичик ва ҳатто микрокорхоналар ҳиссасига тўғри келади.
Россия қонунчилигига кўра, микрокорхоналарнинг йиллик даромади 120 млн.
рубль, кичик корхоналарники 800 млн. рублгача ҳамда ўрта корхоналарнинг
йиллик даромади 2 млрд. рублгача этиб белгиланган
. Россияда бундай
корхоналарнинг улуши Европа Иттифоқи мамлакатларига нисбатан орқада
қолишига қарамай, йилдан
-
йилга кўпайиб бормоқда. Россияда 2010 йиллардан
бошланган солиқ тизимини ислоҳ қилиш борасидаги ҳаракатлар ҳамда
рақамлаштириш эвазига норасмий фаолият кўрсатаётган кўплаб тадбиркорлик
субъектлари, жумладан оилавий корхоналар аста
-
секин расмий секторга ўта
бошлади. Мутахассисларнинг таъкидлашича ҳозирги кунда Россияда оилавий
тадбиркорлар сони тахминан 2 млн. нафарни ташкил этади. Демак, ҳозирги
кунда Россияда бу кўрсаткични 6 баробарга чиқариш имкониятлари мавжуд.
Таққослаш учун ҳозирги кунда АҚШда оилавий корхоналар сони 15 млн. дан
ошган, яъни Россияга нисбатан 7,5 баробарга кўпдир
.
Илмий манбаларни ўрганиш натижасида шу нарса маълум бўлдики,
оилавий тадбиркорлик ёки оилавий бизнес фаолияти фақат аниқ бир мақсадга
йўналтирилган хусусиятга эга бўлган тақдирдагина муваффақиятли бўлиши
мумкин экан. Чунки бу оилага тегишли зарур меҳнат ва молиявий ресурслар
ҳажми ва улардан самарали фойдаланишни билиш орқали эришилиши лозим
бўлган стратегик ва аниқ мақсадлар тизимида ўз аксини топиши зарур.
Ўзбекистондаги қонунчиликка
кўра о
илавий бизнес амалиётда қуйидаги учта
шаклда фаолият юритиши мумкин:
1. Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти.
2. Касаначилик фаолияти.
3. Оилавий корхона кўринишида.
Якка тартибдаги тадбиркорлик оиланинг битта аъзоси томонидан олиб
борилади. Унда оиланинг бошқа аъзолари ёрдамчи сифатида иштирок этиши
мумкин.
20
https://ppt.ru/malie-predpriyatia
21
746
SANOAT IQTISODIYOTI
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON
WWW.INFOCOM.UZ
Оилавий тадбиркорликнинг касаначилик шаклида эса оила аъзоларининг
якка ёки бир гуруҳга бирлашиб амалга ошириладиган фаолият тури бўлиб, унда
бирор бир ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш билан бевосита шуғулланади.
Оилавий корхона ҳам расмий рўйхатдан ўтган ҳолда оилавий
тадбиркорлик иштирокчилари томонидан фаолият юритади ва аъзоларнинг
меҳнатига асосланади.
Маълумотларга кўра Европа Иттифоқи давлатларида ЯИМнинг 40
-50 %,
Шарқий Осиё мамлакатларида 65
-
80 %, Лотин Америкасида эса 70
-
80 %гача
яқини оилавий бизнес ҳиссасига тўғри келади. АҚШ иқтисодиётида оилавий
бизнеснинг улуши 95 фоиздан кўпроқни ташкил қилади
Ўзбекистонда ҳам сўнгги 6
-
7 йилда аҳолини тадбиркорлик фаолиятига
кенг жалб қилиш, хусусан, ҳунармандчилик, касаначилик ва оилавий
тадбиркорлик соҳаларида бандликни таъминлаш орқали уларнинг қўшимча ва
барқарор даромад манбалари шаклланишига шарт
-
шароитлар яратиш борасида
давлат томонидан соҳани ривожлантириш бўйича бир қанча дастурлари қабул
қилинди. Бу дастурларда қуйидагилар белгилаб қўйилди:
-
оилавий тадбиркорлик билан шуғулланадиганлар учун Марказий банк
асосий ставкасига нисбатан +4 бўлган, йиллик 18 фоизга тенг кредитлар бериш;
-
кредит миқдорини жисмоний шахслар учун 33 млн. сўмгача ҳамда
юридик шахслар учун эса 300 млн.сўмгача этиб белгиланиши кўрсатиб
қўйилди
Тадбиркорликка кредит беришда банк томонидан гаров тўғрисида
хужжатни талаб этилиши эндигина тадбиркорликни бошлаган фуқаролар учун
бир қанча мураккабликларни келтириб чиқарар эди. Давлат томонидан шуларни
ҳам эътиборга олган ҳолда биринчидан, ўқув курсларини муваффақиятли
тугатиб, тегишли сертификатни олган шахсларга заргарлик буюмларини ишлаб
чиқариш учун зарур асбоб ускуналар сотиб олиш ҳамда иккинчидан, узоқ
муддатга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олиб,
белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган деҳқон хўжаликлари ва кичик
тадбиркорлик субъектларига гаровсиз 50 млн. сўмгача кредитлар бериш
белгилаб қўйилди
. Албатта бу шартлар Ўзбекистонда тадбиркорликни янада
кенгайишига, уларнинг сонини ортиши ҳамда ҳудудларни ижтимоий
-
иқтисодий
ривожланишида муҳим восита бўлиб хизмат қилади.
22
https://www.tadviser.ru/index.php
23
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023
йил 10 ноябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятини
ривожлантиришда микромолия хизматларининг ўрни ва улушини ошириш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ
-364-
сон қарори.
24
https://lex.uz/ru/docs/6101550?ONDATE=20.04.2023
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори, 08.07.2022 йилдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон
платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 373
-
сон қарори)
747
SANOAT IQTISODIYOTI
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON
WWW.INFOCOM.UZ
1-
расм. Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналар сони
(2024 йилнинг 1 январь ҳолатига
)
Расмга эътибор берадиган бўлсак, 2023 йил якуни бўйича республикамизда
жами 44935 та оилавий корхоналар фаолият кўрсатган. Бу корхоналарни
ҳудудлар кесимида таҳлил этадиган бўлсак, энг кўпи Самарқанд вилоятига (7964
та) тўғри келган. Самарқанд вилояти ҳиссасига тўғри келадиган оилавий
корхоналар сони жами республикадаги оилавий корхоналарнинг 17,7 %ни
ташкил этган. Иккинчи ва учинчи ўринларда мос равишда Фарғона 11,1% ҳамда
Хоразм вилоятига 10,8% тўғри келган.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш борасида катта салоҳияти бўла
туриб, Андижон вилоятида 2023 йил якуни бўйича 1483 та оилавий корхона
фаолият кўрсатган. Бу кўрсаткич республикага нисбатан 3,3 %ни ташкил этган
ҳолда 12 ўринни, Наманган вилояти эса 960 та оилавий корхона билан
(республикага нисбатан 2,1%) 13 ўринни эгаллаган. Аслида бу вилоятларда
оилавий корхоналар сони статистик рақамлардагига нисбатан кўп бўлиши
мумкин. Бироқ айримлари норасмий фаолият билан шуғулланаётган бўлишлари
эътибордан ҳоли эмас. Шунинг учун ҳоким ёрдамчилари институти ҳамда
маҳаллада ташкил этилган солиқ инспектори ходимига ўзига тешишли ҳудудда
25
Статистика агентлиги маълумотлари
279
960
1483
1512
2173
2992
3052
3418
3614
3742
3848
4889
5009
7964
Сирдарё
Наманган
Андижон
Жиззах
Қорақалпоғистон Респ.
Тошкент ш.
Бухоро
Навоий
Қашқадарё
Сурхондарё
Тошкент
Хоразм
Фарғона
Самарқанд
748
SANOAT IQTISODIYOTI
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON
WWW.INFOCOM.UZ
норасмий фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар ва норасмий меҳнат билан
шуғулланаётганларни расмий секторга ўтказиш бўйича тўғри тушунтиришлар
бергани мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Ўзбекистонда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг яна муҳим бир
жиҳати тадбиркорликни ривожлантириш, уни қўллаб
-
қувватлаш, бизнес
муҳитни яхшилаш орқали ҳудудларнинг ижтимоий
-
иқтисодий ривожланишини
таъминлаш ҳисобланади. Албатта мазкур вазифани амалга оширишда
ҳудудларда оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш муҳим
масалалардан биридир. Чунки оилавий тадбиркорлик ҳудудларни ижтимоий
-
иқтисодий ривожланишининг муҳим инструментларидан биридир. Бунинг учун
ҳудудларда оилавий тадбиркорликни ривожланиш тенденцияларини доимий
ўрганиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш ўзига хос аҳамият касб этади.
1-
жадвал
Ҳудудлар бўйича фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналар сони
Худудлар
Йиллар
201
6
2017 2018 2019 2020 2021 2022 2023
2023
йил
2017
йилга
нисбат
ан (+/
-)
2023
йил
2017
йилга
нисбат
ан
(%да)
Қорақалпоғис
тон
Республикаси
428
500
663
1013 1602 1932 2172 2173
+1673
434,6
Андижон
423
467
558
1451 2560 2919 2962 1483
+1016
317,6
Бухоро
494
670
961
1836 2867 3320 3450 3052
+2382
455,5
Жиззах
253
337
511
733
1357 1661 2140 1512
+1175
448,7
Қашқадарё
385
514
670
1297 2306 4235 5226 3614
+3100
703,1
Навоий
345
490
724
2933 3673 4010 4157 3418
+2928
697,6
Наманган
158
250
318
523
968
1165 1337
960
+710
384,0
Самарқанд
905 1549 2476 4311 6756 9041
1049
9
7964
+6415
514,1
Сурхондарё
433
604
742
1445 4831 5400 5847 3742
+3138
619,5
Сирдарё
54
61
89
185
331
354
356
279
+218
457,4
Тошкент
998 1313 1609 2820 3901 4540 5073 3848
+2535
293,1
Фарғона
161
8
2146 2733 3687 5134 5778 6608 5009
+2863
233,4
Хоразм
589
866
1229 2464 3578 4682 5488 4889
+4023
564,5
Тошкент.ш
126
5
1912 2224 2814 3258 3458 3795 2992
+1080
156,5
26
Статистика агентлиги маълумотлари асосида тайёрланди
749
SANOAT IQTISODIYOTI
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON
WWW.INFOCOM.UZ
Республика
бўйича
834
8
1167
9
1550
7
2751
2
4312
2
5249
5
5911
0
4493
5
+33256
284,8
2017-
2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар
Стратегиясида
вилоят, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ижтимоий
-
иқтисодий ривожлантириш вазифаси қўйилган эди. Мазкур вазифалар ижросини
таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1
майдаги “Ҳудудларни ижтимоий
-
иқтисодий ривожлантиришни рейтинг
баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ
-4702-
сон қарори қабул
қилинди.
Бу
ҳужжатда
“...ҳудудларни
ижтимоий
-
иқтисодий
ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолатини чуқур таҳлил қилишда истиқболга
йўналтирилган мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш учун уни комплекс
баҳолашнинг ҳамда юзага келаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича комплекс
чора
-
тадбирлар ишлаб чиққан ҳолда уларга тезкорлик билан ва лозим даражада
жавоб қайтаришнинг ягона мувофиқлаштирилган механизми йўқлиги тўсқинлик
қилмоқда”
деб кўрсатиб ўтилган. Демак, ҳудудларни ижтимоий
-
иқтисодий
ривожлантиришда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳам муҳим
воситалардан биридир.
Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда кейинги
йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар оилавий тадбиркорликни
ривожлантириш шарт
-
шароитларини янги сифат босқичига кўтаришни тақозо
этмоқда. Чунки, Ўзбекистондаги ҳозирги мавжуд оилавий корхоналар
фаолиятини рағабатлантирувчи тизим эскича ёндашувларга асосланган
бўлганлиги сабабли мазкур йўналишда кутилган натижаларга эриша олганимиз
йўқ. 1
-
жадвал маълумотларига қарайдиган бўлсак, 2017 йилда республикада
фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналар сони 11679 тани ташкил этган бўлса
2023 йилга келиб бу кўрсаткич 44935 тага етган ёки 2017 йилга нисбатан 33256
тага кўпайган. Бироқ, 2022 йилда республикада фаолият кўрсатаётган оилавий
корхоналар сони 59110 тани ташкил этган бўлса, 2023 йилга келиб 14175 тага
камайиб, 44935 тани ташкил этди. Ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак 2023
йил якунларига кўра энг паст кўрсаткич Наманган вилоятига тўғри келган.
Наманган вилоятида 2022 йилда оилавий корхоналар сони 1337 тани ташкил
этган бўлса, 2023 йилга келиб олдинги йилга нисбатан 377 тага камайиб, 960 тани
ташкил этган. Кўриниб турибдики, оилавий тадбиркорликнинг мамлакатимиз
иқтисодиётидаги ўрни етарли эмас. Бундай ҳолатни оилавий тадбиркорликни
ривожлантиришга ажратилаётган маблағлар ва оилавий бизнес учун
яратилаётган шароит ҳамда инфратузилма билан боғлиқ деб ўйлаймиз. Шунинг
27
750
SANOAT IQTISODIYOTI
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON
WWW.INFOCOM.UZ
учун келгуси ўрта ва узоқ муддатли истиқболда ҳудудларда оилавий
корхоналарни ривожлантиришга оид тадқиқотларни янада ривожлантириш
талаб этилади. Бу борада олиб борилган тадқиқотларимизда мамлакатимизда
оилавий бизнесни ҳудудлар хусусиятлари ва имкониятларидан келиб чиқиб
ривожлантириш давлатнинг асосий устувор вазифаларидан бири бўлиши
муҳимлигини алоҳида таъкидлашимиз мумкин. Юқоридаги шахсий
муносабатларимиз
ҳамда
муаллифлик
ёндашувларимиз
ҳудудлар
иқтисодиётининг устувор йўналишларини белгилаш ҳамда самарали чора
-
тадбирларни ишлаб чиқишда амалий аҳамият эга деб ўйлаймиз. Шу жиҳатдан
қараганда оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда мавжуд муаммоларни
аниқлаш, уларни тизимли ҳал этиш концептуал аҳамият касб этади.
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Ривожланган
мамлакатлар
тажрибасида
оилавий
бизнесни
ривожлантиришнинг турли хил ёндашувлари ва услубиётилари мавжуд бўлиб,
улар мамлакат иқтисодиётининг у ёки бу соҳасини янада фаоллашувига
имконият беради. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистонда оилавий тадбиркорликни
ривожлантириш учун биринчи навбатда ҳудудларнинг имкониятларини тўғри
баҳолаш, иккинчидан, бизнес қилиш учун қулай муҳитни яратиш ҳамда
учинчидан жойларда инфратузилма ҳолатини яхшилаш зарур ҳисобланади.
Бунинг учун бизнинг фикримизча, қуйидагиларни амалга ошириш мақсадга
мувофиқ бўлади:
-
ҳудудларда фойдаланилмай турган давлатга қарашли ҳамда айрим
фуқароларга тегишли нотурар жойларни аниқлаш ва улардан унумли
фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
-
тадбиркорлик субъектлари нисбатан кам бўлган вилоятларда
тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоларни
аниқлаш ва тизимлаштириш зарур;
-
ҳар бир маҳаллада биттадан касаначиликни ривожлантиришга салоҳияти
бўлган тадбиркорларни аниқлаш ва унга камида 20 та фуқарони бириктирган
ҳолда касаначилик фаолиятини ривожлантириш;
-
қишлоқ жойларида экин майдонларидан унумли фойдаланиш, мавсумий
иш ўринларини яратган тадбиркорларни рағбатлантириш механизмини жорий
қилиш;
-
оилавий корхоналар сонига кўра ҳудудлар кесимида жуда катта тафовут
мавжуд. Жумладан, Наманган ва Сирдарёда ҳар минг нафар аҳолига нисбатан
тўғри келаётган оилавий корхоналар сони 0,3 тага, Андижон вилоятида 0,4 тага
тўғри келган. Республика бўйича бу кўрсаткич ўртача 1,3 тага тўғри келмоқда.
Ўзбекистонда ҳар минг нафар аҳолига энг кўп тўғри келадиган вилоятларга
751
SANOAT IQTISODIYOTI
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON
WWW.INFOCOM.UZ
Навоий 3,3, Хоразм 2,5 ҳамда Самарқанд вилояти 1,9 тага тўғри келади. Демак
оилавий корхоналарни ривожлантиришда ҳудудларга ҳам жиддий эътибор
қаратиш лозим.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1.
. (Ўзбекистон Республикасининг Оилавий
тадбиркорлик тўғрисидаги қонуни).
2.
https://lex.uz/docs/5785317?ONDATE2=31.01.2023&action=compare
(“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини
кенгайтиришга доир қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида” Ўзбекистон
Республикаси Президентининг Қарори).
(“”Ҳар бир оила
-
тадбиркор
”
дастурини амалга
ошириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори)
.
4.
(“Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги
ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори).
5.
https://lex.uz/docs/3775209?ONDATE2=28.07.2021&action=compare
(“Ҳар бир оила
-
тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки бошқарувининг қарори).
(“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш
дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб
-
қувватлашни
янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори).
7.
(“2024 йилда янги иш ўринларини ташкил
этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Президентининг Қарори).
8.
Клименко
Л.В., Посухова О.Ю. Профессиональные династии в бизнесе:
специфика и потенциал развития // Мир России. 2020. № 1., 80
-102.
9.
https://rg.ru/2023/05/17/populiaren-li-semejnyj-biznes-u-belorusov-i-
10. Паланова А.Д. Эволюция подходов к определению роли домашних
хозяйств в экономике //
file:///C:/Users/Admin/Downloads/evolyutsiya-podhodov-k-
opredeleniyu-roli-domashnih-hozyaystv-v-ekonomike%20(2).pdf
11.
Семейный бизнес в России: социально
-
экономические
аспекты управления / Монография. Издательство «Креативная экономика». 2012.
-
180 с.
12.
Б. Беркинов. Оилавий тадбиркорлик салоҳиятини ошириш йўллари.
Монография, Тошкент: ТДИУ., 2019. 189 б.
752
SANOAT IQTISODIYOTI
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON
WWW.INFOCOM.UZ
13. У.Гафуров. Оилавий тадбиркорлик ва унинг таркиб топиш
тамойиллари // Iqtisodiyot va ta'lim
–
Тошкент: ТДИУ, 2022 йил махсус сон.
–
Б.
392-399.
14.
Г.Шадиева. Самарқанд вилоятининг каттақўрғон тумани
ривожланишида оилавий тадбиркорликнинг ролини “Маҳаллабай” ёндашуви
орқали баҳолаш усуллари / Iqtisodiyot va ta'lim
–
Тошкент: ТДИУ, 2022, №5.
–
Б.
370-373.
15.
М. Халилов. Ижтимоий муаммоларни ҳал этишда оилавий
тадбиркорликнинг аҳамияти / Iqtisodiyot va ta'lim
–
Тошкент: ТДИУ, 2022 йил
Махсус сон.
–
Б. 420
-428.
16.
2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар
стратегияси).
2026 йилларга мўлжалланган Янги
Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси).
https://lex.uz/ru/docs/6600413
(«Ўзбекистон
-
2030» стратегияси)
.
https://ppt.ru/malie-predpriyatia
(Малые предприятия в 2023 году
–
какие
компании попадают в эту категорию)
.
https://staff.wikireading.ru/7693
(Отличие русского семейного бизнеса от
мирового).
21.
https://lex.uz/ru/docs/6101550?ONDATE=20.04.2023
(Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.07.2022 йилдаги “Оилавий
тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси
орқали кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги
373-
сон қарори)
.
22.
Статистика агентлиги маълумотлари
.
23.
https://lex.uz/uz/docs/4803531?ONDATE=21.04.2022%2000
(“Ҳудудларни ижтимоий
-
иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш
тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
).