Authors

  • G.A. Nizamov
    School of Business and Entrepreneurship
  • А.Т. Kenjabaev
    School of Business and Entrepreneurship

Author Biographies

  • G.A. Nizamov, School of Business and Entrepreneurship
    Independent researcher
  • А.Т. Kenjabaev, School of Business and Entrepreneurship
    Head of the department

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.digital-economy.126280

Keywords:

"Uzbekistan Railways" (UR) joint-stock company (JSC) Regional Railway Unitary Enterprise (RRUE) digital economy sorting and loading stations state tax committee (STC).

Abstract

This article highlights the shortcomings of specific aspects of the use
of digital technologies in the provision of logistics services in Uzbekistan Railways
JSC, and shows the relevance of these shortcomings when switching to a digital
technology system. In the conditions of the digital economy, many unique modern
problems are also arising, and in order to study the solution of these problems, the
actions of organizing the work process in the prescribed manner are mentioned.


background image

858

TEXNIKA

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON

WWW.INFOCOM.UZ

“ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ” АЖ ЛОГИСТИКА ХИЗМАТИДА

РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШДАГИ МУАММОЛАР

Ғ.А.Низамов

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби мустақил изланувчиси

А.Т.Кенжабаев

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби кафедра мудири

Аннотация

:

Ушбу мақолада “Ўзбекистон темир йўллари” АЖда

логистика хизматларини кўрсатишда рақамли технологияларни қўллашнинг

ўзига хос жиҳатлари бўйича камчиликлари ёритилган бўлиб,

бунда рақамли

технология тизимига ўтаётганда қандай камчиликларга эътибор қаратиш ва

ҳозирги кун долзарблиги билан боғлиқлиги ифода қилинган.

Рақамли

иқтисодиёт шароитида кўпгина ўзига хос янги замон муаммолари ҳам юзага

келаётган бўлиб, ушбу муаммоларни ечимини ўрганиб чиқиш юзасидан

белгиланган тартибда иш жараёнини ташкиллаштириш амаллари келтириб

ўтилган.

Калит сўзлар:

“Ўзбекистон темир йўллари” (ЎТЙ), акциядорлик

жамияти (АЖ), Минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси (МТУ УК),

рақамли иқтисодиёт, саралаш ва юк бекатлари, давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ).

В СЛУЖБЕ ЛОГИСТИКИ АО «ЖЕЛЕЗНЫЕ ДОРОГИ

УЗБЕКИСТАНА»

ПРОБЛЕМЫ ИСПОЛЬЗОВАНИЯ ЦИФРОВЫХ ТЕХНОЛОГИЙ

Г.А. Низамов

Независимый студент Высшей школы бизнеса и предпринимательства

А.Т. Кенжабаев

Заведующий кафедрой Высшей школы бизнеса и предпринимательства

Аннотация

:

В данной статье выделены недостатки конкретных аспектов

использования цифровых технологий при оказании логистических услуг в АО

«Узбекистон темир йуллари», на какие недостатки следует обратить внимание

при переходе на систему цифровых технологий, и их актуальность для

сегодняшнего дня. В условиях цифровой экономики также возникает множество

уникальных современных проблем, и для изучения решения этих проблем


background image

859

TEXNIKA

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON

WWW.INFOCOM.UZ

упоминаются действия по организации рабочего процесса в установленном

порядке.

Ключевые слова:

«Железные дороги Узбекистана» (ЖдУ), акционерное

общество (АО), унитарное предприятие региональной железнодорожной сети

(УПРЖТ), цифровая экономика, сортировочные и грузовые станции,

государственный налоговый комитет (ГНК).

IN THE LOGISTICS SERVICE OF "UZBEKISTAN RAILWAYS" JSC

PROBLEMS IN USING DIGITAL TECHNOLOGIES

G.A.Nizamov

Independent researcher at the School of Business and Entrepreneurship

А.Т.Kenjabaev

Head of the department of the School of Business and Entrepreneurship

Abstract:

This article highlights the shortcomings of specific aspects of the use

of digital technologies in the provision of logistics services in Uzbekistan Railways
JSC, and shows the relevance of these shortcomings when switching to a digital
technology system. In the conditions of the digital economy, many unique modern
problems are also arising, and in order to study the solution of these problems, the
actions of organizing the work process in the prescribed manner are mentioned.

Keywords:

"Uzbekistan Railways" (UR), joint-stock company (JSC), Regional

Railway Unitary Enterprise (RRUE), digital economy, sorting and loading stations,
state tax committee (STC).

КИРИШ

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖда темир йўл бекатлари бўлиб, улар

поездларни қабул қилиш, жўнатиш, кесишиш, ташиш жараёнлари, юкларни

қабул

қилиш, юк бериш, юк багажи ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш, бўйича

жараёнлардан, ҳамда поездларни шакллантириш, тарқатиш ва поездлар билан

техник жараёнларни амалга ошириш бўйича иш олиб борадиган алоҳида темир

йўл ажратиш пунктларидир. Темир йўл бекатлари ўз ишининг хусусиятига кўра

қуйидагиларга бўлинади:

1. Юк бекатлари

-

юк тижорат жараёнларини бажариш учун мўлжалланган.

Улар йирик саноат ва маъмурий марказларда, денгиз ва дарё портлари

жойларида, юкларни оммавий юклаш ва тушириш жойларида қурилади. Ишлов

берилаётган юкларнинг тури ва жойлашишига қараб, улар турли юкларни, яъни

қуйма юклар, кўмир юкланиши, порт ва бошқаларни қайта ишлашга


background image

860

TEXNIKA

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON

WWW.INFOCOM.UZ

мўлжалланган оддий юклар билан ишлаш бектларига бўлимади. Умумий юк

бекатлари сирасига саноат корхоналарининг кириш йўллари ва давлат юк

бекатлари билан туташган жойларда кўплаб юк бекатлари ҳам киради. Уларда

алоҳида қабул қилиш, жўнатиш йўллари ва йўловчи бинолари (поезд

станциялари) мавжуд.

2. Техник бекатлар

-

юк автомобиллари, поездлар, ташишни ташкил этиш

ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун поездлар билан техник

жараёнларни бажаришга мўлжалланган жойлардир. Техник бекатларга йўловчи

ва юк ташиш жараёнлари учун мўлжалланмаган темир йўл бекатлари киради. Юк

автомобиллари, поездлар билан бажариладиган техник жараёнларга қараб

техник темир йўл бекатлари қуйидагиларга бўлинади:

-

Саралаш бекатлари

вагонларга оммавий ишлов бериш ва поездларни

шакллантириш учун мўлжалланган. Улар темир

йўл линияларининг туташиш

ёки кесишиш нуқталарида, катта транзит пунктларида жойлашган. Бундан

ташқари, транзит поездлар уларда қайта ишланади. Саралаш бекатларининг бир

нечта махсус парклари бўлиб, энг йирик паркларида тоқ ва жуфт йўналишдаги

вагонларни ўзи автоматик равишда саралайдиган жойлари ҳам мавжуд.

-

Участка бекатлари

транзит юк ва йўловчи поездларини қайта ишлаш,

комбинациялашган ва участка поездларини шакллантириш, кириш йўлларига

хизмат кўрсатиш учун шунтлаш жараёнларини бажаришга мўлжалланган.

Участка бекатлари орасидаги масофа локомотивлар ва локомотив

экипажларининг ўзгаришига боғлиқ бўлиб, одатда улар бир

-

биридан 150

-

300 км

масофада жойлашган бўлади. Участка бекатларида одатда 2

-

3 та парки бўлиб,

вагонларга техник хизмат кўрсатиш пунктлари локомотивлар учунтехник хизмат

кўрсатиш деполари мавжуд бўлади.

-

Порт ёнидаги бекатлар

денгиз портига хизмат кўрсатишда вагонларни

йиғиш учун ишлатилади. Улар кема порталарида вагон ташиш, қабул қилиш ва

поездларни шакллантириш ишларини амалга оширади.

АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ

Киберхавфсизликни таъминланмаслиги бўлиб, бунда хаккерлар

томонидан фақат пул ҳисоб рақаларини ўзлаштириш бўлмасдан балки давлатлар

томонидан ушбу хавфга қарши курашиш механизмларини ишлаб чиқишдан

иборат бўлиши ҳам мумкинлиги такидланган [1].

Рақамли муҳитда таълимдаги кескин ўзгаришларинновациялар

компютерларга янги талабларни келтириб чиқаради

.

Жараён давомида салбий

таълим натижалари рақамли технологиялардан фойдаланишга кўпинча боғлиқ

бўлиб, бунда

талабаларни ўқишдан чалғитиш хавфи мавжуд. Шу билан бир


background image

861

TEXNIKA

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON

WWW.INFOCOM.UZ

қаторда мақсадлар ва уларнинг диққатини жамлашнинг пасайиши билан

қаралиши мумкинлиги такидланган

[2].

Блокчейн

-

бу воситаларсиз ишлайдиган тенгдошлар ўртасида

транзакцияларни амалга ошириш учун платформалар яратилган ва барча

транзакциялар маълумотларини акс эттириш учун марказлаштирилмаган

ахборотни сақлаш воситаси бўлган махсус технология

деб айтиб ўтилган.

Халқаро юк ташиш транспортида электрон маълумотлар алмашинувини

муваффақиятли амалга оширишга таъсир қилиши мумкин бўлган муҳим халқаро

лойиҳаларга нисбатан радиочастота идентификациялаш технологиясини темир

йўл юкларини эксплуатация қилишда амалий қўллаш имконияти кўриб

чиқилган. Темир йўл соҳасида янги ва мураккаброқ ахборот тизимларини ва

технологияларини жорий этиш, ушбу камчиликларни мунтазам равишда йўқ

қилиши ва шу билан стратегик тушунча, нафақат транспортдаги маълумот

сифатини оширибгина қолмай балки темир йўл юклари соҳасида умумий

рақобатбардошлигини ошириши керак,

деб такидлаган

[3].

Рақамлаштиришнинг таниқли муаммоси

-

бу корхоналар, компаниялар ва

мамлакатлар даражасида ҳам, шахсий маълумотлар даражасида ҳам

киберхавфсизлик билан боғлиқ муаммолар етарличадир. Хавфсизлик

тизимларидаги хатолар фуқароларнинг шахсий хавфсизлиги ва уларнинг

фаровонлигига хавф туғдирадиган, шунингдек, молиявий йўқотишларга олиб

келадиган шахсий маълумотларнинг оммавий тарқалишига олиб келиши

мумкин. Замонавий ҳақиқатда унинг телефони, автомобили ҳаракати, шаҳар

камераларининг видеоёзуви, транспорт ёки банк картаси билан тўловни кузатиш

объекти билан келишилмаган ҳолда кечаю кундуз кузатувни ташкил қилиш катта

муаммо бўлмайди. Рақамли технологияларни татбиқ этишдаги катта муаммо

-

бу

унинг барча кўринишларида ва барча даражадаги коррупциядир. Ваколатли

рақамлаштириш жараёнларнинг шаффофлигини сезиларли даражада оширади,

бу “кулранг” схемаларни амалга оширишни қийинлаштиради ва рақамли

трансформацияни жорий этиш жараёнига қаршилик кўрсатади. Бундан ташқари,

кенг миқёсда рақамлаштириш кўплаб меҳнатга лаёқатли фуқароларни одатдаги

жараёнлардан четлаштиришга ёрдам бериши мумкин, айниқса таълимнинг паст

даражаси ва унинг ишчи касбларга эътибор қаратилиши ва одамларнинг янги

воқеликка мослаша олмаслигини ҳисобга олсак

,

ишсизликнинг кўпайишига олиб

келиши, бу эса ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкинлиги такидланган

[4].

Рақамли иқтисодиётни транспорт сохасига қўллаш автоматлаштириш ва

ахборотлаштириш тизимларидан фарқ қилиб, бу янгича йўналиш деганидир.

Рақамли иқтисодиётга транспорт сохасидан ўтаётганда ташиш жараёнларини

мутлақо ўзгартириш ва янгича талқинда жараёнларга ёндашишни талаб қилади.

Мисол учун оддий юк ташиш жараёнлари бўйича ички блокчейн ва смарт

-


background image

862

TEXNIKA

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON

WWW.INFOCOM.UZ

шартномалар орқали иш жараёнлари амалга оширилиши зарурлиги бўйича

такидлаган [5].

Бундан ташқари ушбу жараённи бошқариш, айнан акциядорлик

жамиятини бошқариш, бу орқали тизимга инвестициялар жалб қилиш,

бошқарувнинг халқаро стандартларига амал қилиш ҳам муҳимдир. Бу бора

ҳақида иқтисодчи олимлардан: Суюнов Д.Х. “Мамлакатлар иқтисодиётининг

глобаллашув шароитида компанияларнинг фаолиятига инвестициялар

киритишни амалга ошириш учун ўзаро манфаатли ривожланишни

таъминлайдиган барча мамлакатлар учун ягона бўлган корпоратив бошқарув

стандартлари ишлаб чиқилиши ва уни жорий қилиш долзарб масалалардан бири

ҳисобланади

” –

деган фикрни билдирганлар.

Тизимда электрон рақамли имзо ва шифрлаш механизмларидан

фойдаланиш ушбу тизимга ахборотни криптографик ҳимоялаш тизимини,

хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 3 апрелдаги

ПҚ

-614-

сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида

ахборотни криптографик муҳофаза қилиш тўғрисидаги низом» талабларига

мувофиқ сертификатланган электрон рақамли имзо воситаларини қўллаган

ҳолда амалга оширилиши зарур” деб таъкидлайди А.Т.Кенжабаев ўз мақоласида

[6].

Рақамли трансформациядан келиб чиқадиган барча муаммолар шунга

ўхшаш муаммоларни ҳал қилишда тажриба етишмаслиги, заиф илмий база ва

бошқалар туфайли уларни ҳал қилиш йўлларини топа олмайди. Ушбу

муаммоларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:

-

рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари билан боғлиқ

менежерлар ўртасида етарли ваколатларнинг йўқлиги;

-

масофадан туриб ўзгартириш (ўчириш) имкониятига эга бўлган бошқа

мамлакатлардан келтирилган ахборот технологиялари;

-

шахсий маълумотларни қайта ишлаш;

-

бошқарув объектларининг ҳолати тўғрисида маълумотлар узатиш

каналларини ҳимоя қилишнинг самарали тизимларининг йўқлиги, технологик

бузилишлар ва бузғунчиларнинг ҳаракатларида маълумотларнинг мумкин

бўлган бузилиши;

-

рақамли трансформацияни такомиллаштириш муаммоларини

муваффақиятли ҳал эта оладиган илмий мактабларнинг етишмаслиги

такидланган [7].

Ишлаш кўрсаткичларининг барча хилма

-

хиллиги

муаллиф транспортни

акс эттирган ҳолда гуруҳларга ажратади. Бунда транспорт ривожланишининг

иқтисодиётга таъсирини аниқлаш қуйидагилар бўлиб, улар

:

-

ижтимоий таъсир кўрсаткичлари

;


background image

863

TEXNIKA

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON

WWW.INFOCOM.UZ

-

иқтисодий таъсир кўрсаткичлари;

-

техник таъсир кўрсаткичлари

;

-

вақт билан боғлиқ кўрсаткичлар

акс этгандир [8].

Логистика жараёнининг мақсади, тўғри миқдорда ва сифатли материаллар

ёки хизматларни керакли жойга ўз вақтида етказиш, унинг устидан назорат

ўрнатишни тақазо қилади. Назорат тизимни амалга оширишдда эса албатта

комплаенс

-

назорат тизиимини жорий қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу

борада Д.Х. Суюновнинг фикрига кўра “Компанияларда “комплаенс

-

назорат”

тизими

-

бу хар бир давлатда қабул қилинган қонун талаблари ва хар қандай

компанияларда турлича бўлишлиги мумкин бўлган қоидалар ва стандартларга

асосан, компаниянинг хизматлар бозорида қандай қилиб ўзини тутиши этик

қоидаларга

ва ҳалқаро стандартларга амал қилиши, манфаатлар тўқнашувини

бошқариш,

мижозлар билан адолатли муносабатда бўлиш ва мижозларга

маслаҳат беришда адолатли ёндашувни таъминлаш каби масалаларни англатади”

[9].

МЕТОДОЛОГИЯ

Ушбу ҳолатни тизимга тадбиқ қилиб, умумий тизимни боғлаш ва назорат

қилиш

ҳолатини амалга оширишга қаратилган. Бунда рақамли иқтисодиётни

янги турдаги йўналишларини компанияларга қўллашда инсон омили таъсир

даражасини солиштирма йўл билан ўрганиш ҳамда уларнинг камчилик ҳолатини

аниқлашдан иборат. Ушбу жараёнда нафақат камчиликни аниқлаш балки

келгусида инсонларни рақамли иқтисодиёт шароитида иш жараёнини

ташкиллаштириш мақсадида қандай ишларни бажариш зарурлиги кўрсатилган.

Бунда асосан йўриқнома ишлаб чиқариш ва ходимларни қайта тайёрлаш

методлари орқали ёндашувлар бўйича таклифлар берилди.

МУҲОКАМА ВА НАТИЖАЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги

ПФ

-5953-

сонли “2017

-

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг

бешта устувор йўналиши

бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва

рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат

дастури тўғрисида” ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг “2020

-

2021 йилларда ички ва ташқи бозорларда харидоргир

маҳсулотларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида”ги

Қарори

билан темир йўллар тармоғини янада ривожлантириш ва

такомиллаштириш, соҳанинг ишлаб чиқариш қувватларини ошириш,

республика корхоналари ва аҳолисининг юклар ташиш ва йўловчилар

ташувидаги эҳтиёжларини қондириш соҳасидаги асосий йўналишлар,

ёндашувлар ва механизмлар белгилаб берилган.


background image

864

TEXNIKA

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON

WWW.INFOCOM.UZ

Ҳозирги

кунда рақамли иқтисодиётни тизимга жорий қилиш оқибатида

янги йўналиш ва иш жараёнига ўтилиши оқибатида янги муаммолар ва

камчиликлар ҳам ушбу

ҳолатда акс этмоқда. Умуман олиб қарасак, улар:

-

Рақамлаштиришда битта дастурдан иккинчи профилга дастурдан

чиқмаган ҳолда ўтиб кетиб бўлмаслиги;

-

Интернет тармоқ воситасига боғлиқлиги ва унинг ишлаш даражаси билан

баҳоланишлиги;

-

Ўз вақтида маълумотлар сақланмаслиги, ҳамда тармоқнинг қотиб қолиш

ҳолатлари

кузатилишлиги;

-

Инсон бошқарадиган омилларни назорат қила олмаслиги ёки боғлаш

имконияти мавжуд эмаслиги;

-

Дастурга киритилаётган маълумотларни сақлаш жараёнидан кейин бир

-

бирига ўта мутаносиблиги;

-

Баъзи бир алоҳидаги техник ва технологик бирликларни электрон

ҳисоблаш

жараёнини киритиб бўлмаслиги;

-

Ўқитиш ва ўргатиш дастурлари қўл ёзма шаклда таҳрирланиши

мураккаблиги;

-

Инсон омилининг таъсир даражаси юқорилигини санаб ўтишимиз

мумкин.

Ушбу жараёнлардан инсон омилини таъсир даражасини ўрганиб чиқамиз.

Бир қарашда корхонада ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича энг

яхши дастурий ва аппарат тизимларини жорий этиш ахборот хавфсизлиги

муаммосини хал қилади. Лекин жаҳон бозор мутахассислари томонидан таҳлил

қилиб

чиқилганда, ҳеч қандай техник воситалар инсоннинг аҳмоқлиги ва

бепарволигидан халос қилолмайди. Инсон омили асосан қуйидаги шароитларда:

-

техник ва дастурий таъминотнинг етрли эмаслиги;

-

техник воситаларни ишлатишда мутахассисларни етарли даражада

малакали эмаслиги;

-

ходимлар томонидан етарлича маълумотга эга эмаслигида кўриниб

туради.

Логистика тизимида ҳар бир моддий тизим бошқа тизимлар каби маълум

бир муҳитда мавжуд бўлиб, ушбу тизимдан ташқаридаги ҳамма нарса

айланмадир. Ҳар бир тизим

атроф

-

муҳитдан доимий равишда унинг ҳаёти,

ўсиши, ривожланиши ва такомиллашишини таъминлаш учун модда, энергия ва

маълумот олиб, моддий тизим атроф

-

муҳитдан ташқарида мавжуд бўла олмайди.

У атроф

-

муҳит таъсирига бефарқ қола олмайди.

Логистика тизимларининг муҳити

“макрологистик муҳит”, деб аталади.

Ташқи муҳит билан бир қаторда тизимнинг юқори даражадаги қуйи тизимлар ва

элементлари, улар ўртасидаги ўзаро таъсир жараёнлари, ҳамда атроф

-

муҳит


background image

865

TEXNIKA

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON

WWW.INFOCOM.UZ

билан ўзаро таъсиридан иборат бўлган тизимнинг ички муҳити ҳам мавжуд

бўлади. Логистика тизимининг ички муҳити

“микрологистик муҳит”, деб

аталади.

Ташқи ва ички муҳит ўртасида ўзаро мулоқот мавжуд бўлиб, атроф

-

муҳит

тизимларни яратади ва ҳар бир тизим ўзининг ички муҳитини шакллантиради. У

фақат ташқи муҳит билан биргаликда ривожланиши мумкин.

1-

жадвал

РФИД технологиясини амалга оширишда ҳаражатларни камайтиришни

баҳолаш

Кўрсаткичлар

штрих

-

код

тизими, руб.

РФИД

тизими,

руб.

Битта хатонинг ўртача нархи

1200

1200

Бир ойдаги жараён, дона

110 000

110 000

Бир ойда хатолар орқасидан корхона

йўқотадиган маблағ

0,54

0,04

Ойига йўқотиш, руб.

712 800

52 800

Кунига тушириладиган техника, та

15

15

Кунига тушириладиган хом

-

ашё, дона

150

150

Битта техникани қабул қилиш вақти,

дақиқа

30

2

Битта техникани инвентаризатсия қилиш

вақти, дақиқа

30

2

Битта техникани тушириш вақти, дақиқа

30

2

Ишчини соат бай тўлови, руб.

900

900

Битта техника билан ишлаш тўлови, руб.

1 350

90

Техника билан бир ойда ишлаш нархи, руб.

607 500

40 500

Битта биркани маркировкаси нархи,

руб./та

2

30

Бир ойда маркировка нархи

9 000

80 000

Бир йилдаги маркировка нархи

108 000

960 000

Бир йилдаги харажат

15 951 600

10 659 600

Бир йиллик нарх фарқи

5 292 000

Иқтисодий тизимларнинг ички муҳити нисбий тушунча бўлиб, кўп

жиҳатдан қабул қилинган бошқарув тизимига боғлиқдир. Тадбиркорлик

тизимининг ташқи иқтисодий бўғинлари тизимнинг ички бўғинларига айланади.

Бу эса маълум бир объектни ўз ичига олади.


background image

866

TEXNIKA

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON

WWW.INFOCOM.UZ

Логистика тизимининг ташқи ва ички муҳити нима эканлигини аниқлаш

жуда қийин, чунки унинг ўзи моҳиятан бир қатор табиий (одамлар, табиат,

материаллар) ва сунъий (бинолар, иншоатлар, машиналар, механизмлар) қуйи

тизимларнинг комбинациясидан иборат. Ўзаро таъсир турлари эса, тизим

интилаётган мақсадга боғлиқ. Логистика тизимидаги бундай мақсадлар аниқ

ташкилий тузилмани яратиш ва моддий оқимларини бошқариш жараёнини

ташкил этиши мумкин.

Ушбу муаммоларнинг асосий ва бирлаштирувчи сабаби етарли даражада

ишлаб чиқилмаган маълумотлардир. Ушбу муаммоларни бартараф этиш

мақсадида логистикани рақамлаштириш лойиҳаси

1-

жадвалдаги РФИД

технологиясига асосланган ҳолда ишлаб чиқилди.

Кўриб чиқилаётган автоматлаштириш логистика шаффофлиги ва

назоратини оширади. Ушбу жараёнлар транспорт ва омборларнинг ишлашини

оптималлаштиради. Бу эса ишламай қолиш вақтини қисқартиришга олиб келади

ва хатолар, меҳнат унумдорлигини оширишга ҳамда ҳаражатларни

камайтиришга олиб келади”,

-

деб такидланган.

Кенг маънода логистика тушунчаси тизимлардаги вақтинчалик ва фазовий

масофаларни енгиб ўтишга, шунингдек тегишли жараёнларни бошқариш ва

тартибга солишга хизмат қилувчи барча жараёнларни қамраб олади. Корхоналар

фаолиятида логистика ёндашувларидан фойдаланиш тажрибаси шуни

кўрсатдики, улар ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва сотишда маҳсулот

заҳираларини сезиларли даражада қисқартириш, ишлаб чиқариш ҳаражатларини

камайтириш, юклар ва хизматлар сифатига бўлган эҳтиёжни тўлиқ қондиришни

таъминлаши мумкин.

Бунда инсонлар омили таъсири қанчалик муҳим аҳамият касб этиши

ўрганиб чиқилган бўлиб, инсонларни тайёрлаш жараёнида ёки уларни ишга жалб

қилишда қайта малакасини ошириш жараёнларига ёндашиш ёки махсус бир

йўриқномалар ишлаб чиқиш зарурлиги айтишимиз мумкин.

Алоҳида йўриқномалар ишлаб чиққан ҳолда инсонлар, ходимларни

тайёрлаш имкониятлари мавжуд бўлиб, ушбу йўриқномалар биргина мутахассис

орқали бутун компания иш жараёнини янгича йўналишга ҳамда рақамли

иқтисодиётни ишлатиш даражасига олиб чиқиш имкониятини беради.

ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, рақамли иқтисодиётни жорий

қилиш

усуллари турли хил мамлакатларда тоборо кенг миқёсда амалга ошириб

келинмоқда. Ушбу жараёнларни амалга ошириш билан бир қаторда янги турдаги

технологик қурилмаларни жорий қилиш

зарурлиги талаби ҳам вужудга

келаётгани ва бу ишларни бажаришда електрон тизимини шакллантиришга


background image

867

TEXNIKA

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON

WWW.INFOCOM.UZ

эътибор қаратилиб келинаяпти. Логистикада рақамли иқтисодиёт тизимини

жорий қилиш учун аввалом бор унинг қайси йўналишларга таъсир қилишини ва

ушбу ҳолатни бажарилишида қандай жараёнларни амалга ошира олишимизни

мулоҳаза қилиб кўрмоғимиз зарур. Бунинг учун ўзаро боғлиқлик даражасини

ўрганган ҳолда, жараённи бориш нуқтасигача ўрганиш ва унга таъсир қилувчи

муаммо ёки омилларни оптимал даражага етказишимиз зарур бўлади.

Оптималлаштириш даражаси ҳозирги иш жараёнига нисбатан самарадорликни

ошириши учун хизмат қилиши керак. Адабиётлар шарҳида ҳар бир муаллиф

томонидан такидланган муайян йўналишдаги фикрлар ўрганилган бўлиб, янги

турдаги технологияларни рақамли

иқтисодиётда қўллаш усуллари, фикрлари

келтирилган. Ушбу фикрларни таҳлили ўрганиб чиқилиб, рақамлаштириш

ҳолатининг

асосини компютертизимлари ва электроник қурилмаларига ўтиш,

улардан фойдаланиш ташкил қилишини такидлашимиз мумкин. Шуларни

инобатга олган

ҳолда ва темир йўл тизимини қоғозли ҳужжатлардан рақамли

иқтисодиётга ўтказиш мумкин бўлган баъзи жойларида технологик омилларни

ишлатишни жорий қилиниши зарурлиги муҳим аҳамият касб этиши мумкин.

Бекатлардаги маблағ айланма тизимлари учун юк олиш ва жўнатиш жараёнлари

анчагина енгиллашиши мумкин.

Шу билан бир қаторда логистика тизимида жараёнлар бир

-

бири билан

боғлиқлигини инобатга олсак, жорий қилинаётган технологияларни ҳар бир

тизимга боғлиқлик даражасини кўришимиз ва ушбу жараёнлар билан ишлаш

вақтида янги турдаги муаммолар вужудга келмаслигини ўрганишимиз зарур.

Ҳар

бир дастурий бошқарув янгидан кадрлар тизимига ўз таъсирини кўрсатиб,

кадрлар малакасини ошириш тизимини ҳам амалга ошириш ҳолатларини ҳам

назардан қочирмаслигимиз, ҳамда дастурлаш таъминотларини ҳам инобатга

олишимиз муҳим аҳамиятлардан бири саналади. Бу борада мутахассислар

фикрларини ўрганишимиз ҳам зарур омиллардан бўлиши мумкиндир.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

1. Бацоев K.T. ЦИФРОВИЗАЦИЯ:

ДОСТОИНСТВА

И

ОПАСНОСТЬ.

Вестник магистратури, Северо

-

Осетинский государственный университет. ISSN

2223-

4047, 2022 г.

2.

Сапун А.Л., Сйрокваш Н.А. “Преимушества и недостатки цифровизации

оброзования”, Белорусский государственний аграрний технический

университет, кандидат педогагических наук, доцент, заведуюший кафедрой

информационних технологий и моделирования экономических процессов. 2020

г.

3. Kenjabaev A.T., Abdullaev M.X. O‘zbekiston Respublikasida xavfli geologik

jarayonlarni kuzatishda axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish


background image

868

TEXNIKA

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 8-SON

WWW.INFOCOM.UZ

bosqichlari va istiqbollari. Геология и минералние ресурси. Научно

-

практический

журнал. 5, 2021 год.

4.

Орлова А.А. Цифровая трансформация: плюсы и минусы внедрения.

Взаимосвязь с областю права молодой учённий №13 (408) апрель 2022 г., с. 221

-

224.

URL:

https://moluch.ru/archive/408/89803/

.

5.

Журавлева Н.А. д.э.н., профессор, “Проблеми внедрения цифрових

технологий на транспорте”, №3 (82) 2019 г.

6. Suyunov D.X. “Korporativ boshqaruvning zamonaviy xalqaro standartlari va

usullarini joriy qilish”. “Xalqaro moliya va hisob” ilmiy jurnali (Elektron jurnal) 2021

yil, №3 son, iyun 1

-13 betlar.

7.

Унижаев Н.В., Шедько Ю.Н., Власенко М.Н. “Проблемы цифровой

трансформации транспортных систем Российской федерации” Вестник,

Алтайской академии экономики и права.

– 2022. –

№ 8 (част 1)

С. 118

-122.

8. Иванов М.В. к.э.н., доцент, Невзорова А.В. “Анализ влияния процессов

сифровизации в транспортном комплексе на социално

-

экономическоэ развитие

региона”, Бизнес оброзование, август №3 (56) 2021 г.

9. Suyunov D.H. “Scientific Foundation For Implementation Of The

Compliance Control System At Corporate Enterprises” The American Journal of
Management and Economics Innovations (ISSN – 2693-0811) Published: June 30,
2021 | Pages:138-145. Doi:https://doi.org/10. 37547 /tajmei/ Volume 03Issue 06-21.
IMPACT FACTOR 2021: 5. 562.

10. Railway.uz. «internet».

References

Бацоев K.T. ЦИФРОВИЗАЦИЯ: ДОСТОИНСТВА И ОПАСНОСТЬ.

Вестник магистратури, Северо-Осетинский государственный университет. ISSN

-4047, 2022 г.

Сапун А.Л., Сйрокваш Н.А. “Преимушества и недостатки цифровизации

оброзования”, Белорусский государственний аграрний технический

университет, кандидат педогагических наук, доцент, заведуюший кафедрой

информационних технологий и моделирования экономических процессов. 2020

г.

Kenjabaev A.T., Abdullaev M.X. O‘zbekiston Respublikasida xavfli geologik

jarayonlarni kuzatishda axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish

bosqichlari va istiqbollari. Геология и минералние ресурси. Научно-практический

журнал. 5, 2021 год.

Орлова А.А. Цифровая трансформация: плюсы и минусы внедрения.

Взаимосвязь с областю права молодой учённий №13 (408) апрель 2022 г., с. 221-

Журавлева Н.А. д.э.н., профессор, “Проблеми внедрения цифрових

технологий на транспорте”, №3 (82) 2019 г.

Suyunov D.X. “Korporativ boshqaruvning zamonaviy xalqaro standartlari va

usullarini joriy qilish”. “Xalqaro moliya va hisob” ilmiy jurnali (Elektron jurnal) 2021

yil, №3 son, iyun 1-13 betlar.

Унижаев Н.В., Шедько Ю.Н., Власенко М.Н. “Проблемы цифровой

трансформации транспортных систем Российской федерации” Вестник,

Алтайской академии экономики и права. – 2022. – № 8 (част 1) – С. 118-122.

Иванов М.В. к.э.н., доцент, Невзорова А.В. “Анализ влияния процессов

сифровизации в транспортном комплексе на социално-экономическоэ развитие

региона”, Бизнес оброзование, август №3 (56) 2021 г.

Suyunov D.H. “Scientific Foundation For Implementation Of The

Compliance Control System At Corporate Enterprises” The American Journal of

Management and Economics Innovations (ISSN – 2693-0811) Published: June 30,

| Pages:138-145. Doi:https://doi.org/10. 37547 /tajmei/ Volume 03Issue 06-21.

IMPACT FACTOR 2021: 5. 562.

Railway.uz. «internet».