21
ELEKTRON TIJORAT
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY
-ELEKTRON JURNALI | 2-SON
WWW.INFOCOM.UZ
ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ ВА УНИНГ ЗАРУРИЯТИ
Раҳимова Севара Гайратовна
Муҳаммад ал -Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари
университети, “Почта алоқаси технологияси” кафедраси ассистенти
Аннотация.
Ушбу илмий мақолада электрон тижоратнинг ривожланиш
тенденциялари ҳамда “Саноат-4” даврида тараққиётининг ўзига хос жиҳатлари
тадқиқ этилган. Шунингдек, Ўзбекистонда электрон тижорат тараққиётининг
замонавий ҳолати ва электрон тижоратнинг тараққиёти учун давлат томонидан
олиб борилаётган чора-тадбирларнинг мазмун-моҳияти келтирилган.
Калит сўзлар:
“Саноат-4”, электрон тижорат, нарсалар интернети,
катта маълумотлар, ахборот-коммуникация технологиялари.
Аннотация.
В данной научной статье рассматриваются тенденции
развития электронной коммерции и особенности ее развития в период
«Индустрии-4». Также представлено современное состояние развития
электронной коммерции в Узбекистане и суть мер, предпринимаемых
государством для развития электронной коммерции.
Ключевые слова:
«Индустрия-4», электронная коммерция, интернет
вещей, большие данные, информационно-коммуникационные технологии.
Abstract.
This scientific article examines the development trends of e-
commerce and the specific aspects of its development in the "Industry-4" period. Also,
the modern state of e-commerce development in Uzbekistan and the essence of
measures taken by the state for the development of e-commerce are presented.
Keywords: “Industry-4”, e-commerce, Internet of things, big data, information
and communication technologies.
Кириш
Дунёда рақамли иқтисодиёт ўсишининг суръатлари йилига деярли 20
фоизни ташкил этмоқда. Тараққий этган давлатларда рақамли иқтисодиётнинг
ялпи ички маҳсулотдаги улуши 7 фоизга етган. Улар ҳозирнинг ўзида рақамли
иқтисодиётнинг жорий қилинишидан жуда катта наф кўришмоқда. Хусусан,
Америка Қўшма Штатлари йилига 400 миллиард АҚШ долларидан кўпроқ
рақамли хизматларни экспорт қилмоқда. Мазкур давлат ялпи ички
маҳсулотининг 5 фоизидан кўпроғи бевосита интернет ва ахборот-
телекоммуникация технологиялари билан боғлиқ соҳаларга тўғри келади. 2025
йилгача АҚШ саноатни рақамлаштиришдан қўшимча 20 трлн. доллар даромад
22
ELEKTRON TIJORAT
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY
-ELEKTRON JURNALI | 2-SON
WWW.INFOCOM.UZ
олиши кутилмоқда. Бундай иқтисодий самарадорлик, айниқса истеъмол
товарлари ишлаб чиқариш (10,3 трлн. доллар), автомобиль саноати (3,8 трлн.
доллар) ва логистикада (3,9 трлн. доллар) юқори бўлиши таъкидланмоқда [1].
Турли тадқиқотлар натижалари бўйича рақамли иқтисодиётнинг дунё
иқтисодиётидаги салмоғи 4,5 фоиздан 15,5 фоизгачани ташкил этади. Жаҳон
ахборот-коммуникация технологиялари секторида яратилаётган қўшилган
қийматнинг деярли 40 фоизи ва блокчейн технологиялари билан боғлиқ
патентларнинг 75 фоизи Америка Қўшма Штатлари ва Хитой Халқ Республикаси
хиссасига тўғри келади.
Мамлакатимиз Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2020 йил 13 февраль куни
ахборот технологияларини ривожлантиришга бағишланган тадбирда келтирган
статистик маълумотларига мувофиқ АҚШда рақамли иқтисодиётнинг ялпи ички
маҳсулотдаги улуши 10,9 фоиз, Хитойда 10 фоиз, Ҳиндистонда 5,5 фоизни
ташкил этади. Ўзбекистонда бу кўрсаткич 2 фоиздан ҳам ошмайди [2].
Рақамлаштиришнинг
аҳамияти
ва
таъсирини
қанчалик
ортиб
бораётганлигини баҳолаш учун сўнгги ўн йилликдаги бир нечта йирик
технологик компаниялар ва рақамли платформаларнинг жаҳон бозоридаги
капиталларининг улушини кўриш кифоя. Хусусан, БМТнинг савдо ва
ривожланиш конференцияси маълумотларида қайд этилганидек, бу кўрсаткич
2009 йилда 16 фоизни ташкил этган бўлса, 2018 йилнинг охирига келиб 56 фоизга
етган [3].
Дунё ҳамжамиятида рўй бераётган бундай жадал ўзгаришлар ва
рақобатнинг
кескинлашуви
жараёнида
инновациялар
ва
рақамли
технологияларни кенг жорий этмасдан туриб, яқин ва узоқ келажакда
мамлакатимиз
иқтисодиётини
барқарор
ривожлантириш,
унинг
рақобатдошлигини таъминлай олмаслигимиз айни ҳақиқат бўлиб, бу эса, ўз
навбатида, илмий ва амалий ҳаракатларни кучайтиришни талаб этади.
Мавзунинг ўрганилганлик даражаси
Бугунги кунда инсоният олами янги рақамли иқтисодиётнинг бўсақасида
турибти, шуни таъқидлаш лозим, электрон тижорат уни асосий ўзагини ташкил
қилади.
Электрон тижорат тушунчасига ягона таъриф бериш қийин. Холодкова К.
“Россиянинг электрон тижорат бозорининг таҳлили” мақоласида электрон
тижоратга қуйидагича таъриф беради: “Интернетда тижорат фаолияти ёки
ахборот технологияларига асосланган бизнес жараёнлар” [4].
Муаллиф томонидан келтириб ўтилган таъриф қисқа маъзмунга эга бўлиб,
унда тижорат сўзи билан бизнес сўзининг маъноси бирҳиллаштирилиб
юборилган. Маълумки, бизнес категорияси тижорат категориясига нисбатан
23
ELEKTRON TIJORAT
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY
-ELEKTRON JURNALI | 2-SON
WWW.INFOCOM.UZ
анча кенг маънони англатади. Электрон тижоратни эса электрон бизнеснинг бир
бўғини сифатида кўришимиз тўғри бўлади.
Гиан Чен “Онлайн чакана савдо стратегияларини ўрганиш: АҚШ ва
Хитойнинг етакчи компанияларининг тажрибаси” мақоласида “Электрон
тижорат Интернет орқали моддий ва номоддий товарлар ва хизматларни сотиб
олиш / сотиш бўйича битимлар тўплами сифатида белгиланиши мумкин. Бу
онлайн чакана савдо, харидлар, онлайн аукционлар ва онлайн тўловларни ўз
ичига олади” деган фикрни олдинга сурган [5]. Муаллиф электрон тижорат фақат
интернет муҳитида бўлиши мумкинлини кўрсатиб ўтган. Аммо ахборот
технологияларга асосланган интернет тизимидан автоном ишлайдиган маҳсус
электрон тизимлар мавжудлигини биламиз. Масалан, банкларга Банклараро
клиринг маркази ёки Ҳисоб-китоб маркази орқали молиявий хизмат
кўрсатилишини келтиришимиз мумкин.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Савдо ва Тараққиёт бўйича
конференцияси электрон тижоратни рақамли маълумотлар, шу жумладан
матнлар, товушлар ва визуал маълумотларга ишлов бериш ва узатишга
асосланган тижорат фаолияти билан боғлиқ битимлар тўплами сифатида
белгилайди [6]. Ушбу таърифда электрон тижоратни маълумотларга асосланган
битимлар тўплами сифатида қаралмоқда ва бу ҳолат юридик жиҳатдан тўғри
кўрсатилган бўлсада, лекин услубий жиҳатдан тўла ифодалаб берилмаган.
Юқорида электрон тижоратга келтириб ўтилган таърифлар унинг назарий
асосини бир қисмини ташкил қилишини ва бу борада кўп мушоҳада ва муҳокама
қилиш мумкинлини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг
“Электрон тижорат тўғрисида” ги Қонунда электрон тижоратга келтириб
ўтилган юридик таърифга тўҳтаб ўтамиз [9]. У лонда ва қисқа шаклда бўлиб,
электрон тижоратни моҳиятини етарли даражада очиб берган десак муболаға
бўлмайди. Ушбу қонуннинг 3 моддасига мувофиқ, ахборот тизимларидан
фойдаланган ҳолда тузиладиган шартномага мувофиқ амалга ошириладиган
товарлар (ишлар, хизматлар) олди-сотдиси электрон тижоратдир” деб юридик
таъриф берилган.
Тадқиқот методологияси
Тадқиқотнинг назарий ва услубий асосини маҳаллий ва хорижий
олимларнинг классик ва замонавий илмий ишлари ташкил этади. Тадқиқотни
олиб боришда электрон тижоратнинг технологик жараёнларини таҳлил қилишда
тизимли ёндошувга асосланган.
Таҳлил ва натижалар
Саноат 4.0 - бу барча жараёнлар реал вақтда ва ўзгарувчан ташқи
шароитларни ҳисобга олган ҳолда бошқариладиган тўлиқ автоматлаштирилган
24
ELEKTRON TIJORAT
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY
-ELEKTRON JURNALI | 2-SON
WWW.INFOCOM.UZ
ишлаб чиқариш объектлари. Кибер-физик тизимлар жисмоний дунё
объектларининг виртуал нусхаларини яратади, жисмоний жараёнларни
бошқаради ва марказлаштирилмаган қарорларни қабул қилади. Улар битта
тармоққа қўшилишлари, реал вақтда ўзаро алоқада бўлишлари, ўзларини
созлашлари ва ўзларини ўрганишлари мумкин. Интернет технологиялари муҳим
рол ўйнайди, ходимлар ва машиналар ўртасидаги алоқани таъминлайди.
Корхоналар ишлаб чиқариш харажатларини оптималлаштириб, индивидуал
буюртмачининг талабларига мувофиқ маҳсулотларни яратадилар.
Мутахассислар тўртта асосий амалга ошириш натижасида инқилобий
ўзгаришлар кутилаётган технологияларни келтириб ўтадилар.
Нарсалар интернети (Internet of Things, IoT). Ушбу технологияда Интернет
нафақат одамлар ўртасида, балки ҳар хил "нарсалар" ўртасида маълумот
алмашиш учун ишлатилади, яъни машиналар, қурилмалар, датчиклар ва
бошқалар. Бир томондан, датчиклар билан жиҳозланган нарсалар маълумотлар
алмашиниши ва уларни инсон аралашувисиз қайта ишлаши мумкин. Бошқа
томондан, инсон бу жараёнда фаол иштирок этиши мумкин, масалан, "ақлли уй"
ҳақида гап кетганда.
IoT
нинг
хилма-хиллиги
саноат
нарсаларнинг
Интернетидир
(нарсаларнинг саноат интернети, IIoT). Ҳаммаси ускунанинг асосий таркибий
қисмлари турли хил сенсорлар, актуаторлар ва бошқаргичлар билан
жиҳозланганлигидан бошланади; тўпланган маълумотлар қайта ишланиб,
корхонанинг тегишли хизматларига юборилади, бу эса ходимларга тезкор асосли
ва мувозанатли қарорларни қабул қилишга имкон беради. Аммо максимал
вазифа корхонани автоматлаштиришнинг бундай даражасига эришишдир, бунда
барча соҳаларда имкон қадар машиналар одамлар иштирокисиз ишлайди.
Бундай ҳолда, ходимларнинг роли машиналарнинг ишлашини кузатиш ва фақат
фавқулодда вазиятларга жавоб бериш учун камаяди.
Рақамли экотизимлар. Булар турли хил физикавий объектлардан, дастурий
таъминот тизимларидан ва бошқарувчидан ташкил топган тизимлар бўлиб, улар
бу борлиқни бир бутун сифатида ифодалашга имкон беради. Бундай
экотизимдаги жисмоний ва ҳисоблаш ресурслари бир-бири билан чамбарчас
боғлиқ, физик жараёнларни назорат қилиш ва бошқариш IIoT технологиялари
ёрдамида амалга оширилади. Анъанавий муҳандислик моделлари компютер
моделлари билан уйғунликда мавжуд бўлади [5].
Катта маълумотни таҳлил қилиш (Маълумотларга асосланган қарор) ёки
шунчаки Катта маълумотлар. Жисмоний дунёни "рақамлаштириш" натижасида
тўпланган жуда катта миқдордаги маълумотларни булутли ҳисоблаш ва сунъий
интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда компютерлар (келажакда,
эҳтимол квант) самарали равишда қайта ишлашлари мумкин. Натижада, муайян
25
ELEKTRON TIJORAT
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY
-ELEKTRON JURNALI | 2-SON
WWW.INFOCOM.UZ
жараённи, вазиятни бошқарадиган одам идрок этиш, таҳлил қилиш ва қарор
қабул қилиш учун энг қулай бўлган қайта ишланган маълумотларни олиши
керак.
Мижозлар ва шериклар фойдаланиши учун очиқ бўлган комплекс ахборот
тизимлари (рақамли платформалар). Бу бизнес жараёнларини бошқариш,
нарсалар Интернетини жисмоний иш жараёнларига қўшиш, ускуналар ҳолатини
таҳлил қилиш ва башорат қилиш учун рақамли платформалар ва тизимлар
бўлиши мумкин [7].
Электрон тижорат туфайли ташкилотлар эндиликда янги савдо
бозорларига чиқмоқдалар, истеъмолчилар эҳтиёжлари тўғрисида зарур
маълумотларни олишмоқда, талабнинг турли хил ўзгаришларига тезда жавоб
бериш, молиявий ва вақтинчалик ресурсларни камайтириш ҳамда
рақобатбардошликни оширишмоқда. Кўплаб компаниялар электрон тижорат
имкониятларидан фойдаланиб, ўз мижозларига қўшимча хизмат кўрсатиб
келмоқда. XXI асрда Интернет тизими дунёнинг глобал ахборотларни бир жойга
йиғиш имконини яратиб бермоқда, бу сотувчи ва олувчи субъектлар учун жуда
самаралидир.
Электрон тижорат турли хил қурилиш принциплари ва махсус бошқарув
хусусиятлари билан мутлақо янги ташкилотларни талаб қилади. Бундан
ташқари, электрон тижорат кўплаб ташқи омиллар таъсири остида ривожланади.
Сўнгги йилларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кескин ўсишга
олиб келди. Иқтисодиётнинг ҳар бир секторини электрон бизнес оламига жалб
қилиш фаол ривожланмоқда. Алоқанинг янги шакллари ва логистика, ахборот-
коммуникация технологияларидан фойдаланиш кенг тарқалмоқда. Уларни
амалга оширишнинг асосий оқибатлари ташқи ва ички фойдаланиш
истиқболларини кенгайтиришни ўз ичига олади.
Электрон тижоратни миллий иқтисодиётда кенгайиши жамиятни замон
билан ҳамнафас бўлишини ва халқаро бозорларга эркин кириб боришини,
ички ва ташқи товар айланмасининг ҳажмини ошишини таъминлайди.
Ўзбекистонда электрон тижорат соҳасини ривожлантириш амалиётини
таҳлил этадиган бўлсак кўришимиз мумкин ҳозирда давлат томонидан кенг
миқъёсида фаол ишлар олиб борилиб, бу соҳани ривожлантириш бўйича барча
зарурий асосларини яратиб қўймоқда. Масалан, норматив базасини
такомиллаштириш борасидаги ишларни кўрадиган бўлсак “Электрон тижорат
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республика Қонуни 2015 йили 22 майда тўла қайта
таҳрирдан ўзтказилиб, қайта қабул қилинди. Ушбу қонунга мувофиқ норматив
базада мавжуд бўлган бўшлиқлар, шунингдек электрон тижорат тизимини
талабдорларнинг сонини ошириш учун унинг моддаларини аниқ, тушунарли ва
фойдаланишга осон бўлишини таъминловчи механизмлари яратилиб берилди.
26
ELEKTRON TIJORAT
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY
-ELEKTRON JURNALI | 2-SON
WWW.INFOCOM.UZ
Масалан, ахборот воситачилари кимлар бўлиши мумкинлиги аниқ белгилаб
берилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электрон
тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул
қилинди ва унга мувофиқ электрон тижорат иштирокчиларининг миллий
реестрини яратилди. Ушбу реестрга киритилган юридик шахслар ва хусусий
тадбиркорлар 2 фоиз ставка бўйича ягона солиқ тўловини амалга оширилиши
белгилаб қўйилди.
Ҳозирги кунга келиб, электрон тижорат иштирокчиларининг миллий
реестрида 35та тадбиркор субъектлари рўйхатдан ўтган, бу кўрсаткич умумий
тадбиркорларнинг сонига нисбатан анча паст бўлиб, бу соҳани янада фаолроқ
ривожлантириш зарурлигини англатади. Шу ўринда айтиб ўтиш жоиз,
ривожланиш қачон юз беради, қачонки ҳолатга объектив баҳо бериш имкони
бўлса. Ўзбекистонда Электрон тижорат соҳасини баҳолаш учун кўрсаткичлар
тизимини яратишимиз ва ахборот базаларни шакллантиришимизни тақозо этади.
Ўзбекистон Республикаси “Электрон тижорат тўғрисида”ги Қонун [9]
нинг қабул қилинганлиги ҳам, мамлакатда электрон тижорат субъектларини,
электрон
тижорат
операцияларини,
рақамли
маҳсулотлар
бўйича
шартномаларни расмийлаштиришнинг ўзига хос хусусиятларини, электрон
тижорат соҳасида тўловларни амалга ошириш усулларини ҳуқуқий тартибга
солиш имконини берди.
Мамлакатимизда сўнгги 5 йилда электрон тижорат соҳасида ялпи ишлаб
чиқариш ҳажми 48 баробарга ошиб, 1,1 трлн. сўмни ташкил қилмоқда. Лекин,
“Электрон тижорат тўғрисида”ги 2015 йилда қабул қилинган амалдаги Қонун
ишлаб чиқилган даврда бу имкониятлар етарли даражада ривожланмаган эди.
Қолаверса, жаҳон бўйлаб коронавируснинг кенг тарқалиши дунё
аҳолисининг электрон тижоратга бўлган талабини янада оширди. Натижада
онлайн савдо қилиш тизими йил сайин ўсиб бормоқда. Биргина 2020 йилда
электрон тижорат савдо ҳажми Хитойда 24,9 фоизга, Жанубий Кореяда 25,9
фоизга, АҚШда 14 фоизга ва Сингапурда 11,7 фоизга ошган. Ўзбекистонда эса
электрон тижорат ҳажми 80 фоизга ўсган [10].
Хулоса
ва
таклифлар
Шундай қилиб, Республикамизда электрон тижоратни ривожлантириш
имкониятлари йилдан-йилга ўсиб бораётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш
лозим. Унинг ривожланиши миллий ишлаб чиқарувчиларимизга янги бозорлар
очиш, янги мижозлар топиш имкониятларини яратади. Электрон тижоратни
ривожлантириш бўйича танланган ва амалдаги йўлдан тўғри бориш, келажакда
Республикамиз иқтисодиётини жаҳон бозорининг етакчи вакилларидан бирига
айлантиради. Республикамизда электрон тижорат бўйича мавжуд муаммоларни
27
ELEKTRON TIJORAT
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY
-ELEKTRON JURNALI | 2-SON
WWW.INFOCOM.UZ
ҳал қилишнинг тўғри йўли танланганлиги халқ фаровонлигида, жамиятимизнинг
тараққий топишида, иқтисодий ривожланишимизда ўз аксини топади.
Фойдаланилган
адабиётлар
рўйхати
1.
Хашимов Пазлиддин Зукурович, Фахриддинова Заринабону Фахриддин
Қизи ЎЗБЕКИСТОНДА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
ИСТИҚБОЛЛАРИ // Экономика и финансы (Узбекистан). 2020. №3 (135). URL:
https://cyberleninka.ru/article/n/zbekistonda-ra-amli-i-tisodiyotni-rivozhlantirish-isti-
bollari
2.
https://qalampir.uz/uz/news/mirziyeev-akhborot-tekhnologiyalarini-
rivozhlantirish-yuzasidan-yigilish-utkazdi-14214
3.
Яхшиева М.Т., Юсупов Р.А., Хамидов Р.Т. “Ўзбекистонда рақамли
иқтисодиётни ривожлантириш – давлат сиёсати даражасида”, Иқтисодиётда
инновациялар 3-сон, Тошкент-2020 йил. 9-б.
4.
Холодкова К.С. Анализ рынка электронной коммерции в России //
Современные научнные исследования и инновации. 2013. №10
5.
Chen, Jian. Exploring online retailing stratagies:Case studies of leading firms
in the US and China. Massachusetts Institute of Technology, 2012.
6.
UNCTAD. Information Economy Report 2015// Unlocking the Potential of
E-commerce for Developing Countries. — UNCTAD/IER/2015: UN, 2015.
7.
Сорокина А. И. Обзор литературы по теме «Электронная коммерция»:
определение понятия, проблемы и перспективы развития // Молодой ученый. —
2016. — №11. — С. 1013-1015. — URL https://moluch.ru/archive/115/30832/ (дата
обращения: 11.02.2020).
8.
Рахимова Х.У. Электронная коммерция в Узбекистане: состояние,
проблемы и пути развития. Монография. – Т.: Молия, 2017. 112 c.
9.
Ўзбекистон Республикасининг “Электрон тижорат тўғрисида”ги
Қонуни, 29.09.2022 йилдаги ЎРҚ-792-сон.
10.
“Электрон тижорат тўғрисида”ги қонун соҳадаги имкониятларни
кенгайтиради, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги
Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, 13.09.2022 йил
