77
RAQAMLI IQTISODIYOT
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY
-ELEKTRON JURNALI | 2-SON
WWW.INFOCOM.UZ
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ, АМАЛИЙ
АҲАМИЯТИ ВА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА
Мухаммадиев Ғайрат Баҳодир ўғли
Олий таълим, Фан ва Инновациялар вазирлиги, Инновациялар Миллий оффиси
Бош илмий ходими
Аннотация:
Ушбу мақолада рақамли иқтисодиётининг амалий аҳамияти,
жиҳатлари, ва хориж тажрибаси ҳақида сўз юритилади. Бугунги шиддат билан
ривожланаётган глобал иқтисодиёт шароитида рақамли иқтисодиёт ўз
ривожланишининг бошланғич даврида бўлиб, биринчи навбатда инсонларнинг
турмуш даражасини сезиларли даражада ошира олиши ва бу унинг асосий
фойдаси эканлиги ёритиб берилган.
Калит сўзлар: рақамли иқтисодиёт, рақамли технологиялар, тараққиёт,
тизим, интернет иқтисодиёти, халқаро рақобат рақамли технология,
рақобатдош, коммуникация.
Abstract:
This article discusses the practical significance, aspects, and foreign
experience of the digital economy. In today's fast-paced global economy, the digital
economy is at an early stage of development, and it has been highlighted that it can
significantly improve people's living standards, and that this is its main benefit.
Keywords:
digital economy, digital technology, development, system, internet
economy, international competition digital technology, competitive, communication.
Аннотация:
В данной статье рассматриваются практическое значение,
аспекты и зарубежный опыт цифровой экономики. В сегодняшней быстро
развивающейся глобальной экономике цифровая экономика находится на ранней
стадии развития, и было подчеркнуто, что она может значительно улучшить
уровень жизни людей, и что это ее главное преимущество.
Ключевые слова:
цифровая экономика, цифровые технологии, развитие,
система, интернет экономика, международная конкуренция, цифровые
технологии, конкурентоспособность, связь.
Кириш
Иқтисодий ва технологик тараққиётнинг янги босқичи сифатида намоён
бўлаётган рақамли инқилоб инсоният ҳаётини шиддат билан ўзгартириб, кенг
имкониятлар яратиш билан бирга, халқаро рақобат майдонининг янада
кескинлашув даврини бошлаб берди.
78
RAQAMLI IQTISODIYOT
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY
-ELEKTRON JURNALI | 2-SON
WWW.INFOCOM.UZ
Ҳозирги кунда рақамли иқтисодиёт тушунчаси бир қатор мамлакатларнинг
иқтисодий назарияси ва амалиётида пайдо бўлди. Бу рақамли технологияларнинг
жадал ривожланиши, ахборот соҳасида инқилоб ва иқтисодиётнинг глобаллашув
жараёнларини тезлаштириш билан ажралиб турди. Улардан фойдаланиш
самарадорлиги ортиб бораётган билимга айлантирилди ва ижтимоий-иқтисодий
алоқалар тобора кенгайиб бормоқда.
Рақамли иқтисодиёт икки хил турли тушунчаларни ифодалаш учун
ишлатилади. Биринчидан, рақамли иқтисодиёт – бу ривожланишнинг замонавий
босқичи ҳисобланиб, у ижодий меҳнат ва ахборот неъматларининг устувор
ўрни билан тавсифланади.
Иккинчидан, рақамли иқтисодиёт – бу ўзига хос тушунча бўлиб
унингўрганиш объекти ахборотлашган жамият ҳисобланади.
Бугунги шиддат билан ривожланган глобал иқтисодиёт шароитида
рақамли иқтисодиёт ўз ривожланишининг бошланғич даврида бўлиб,
замонамизнинг рақамли ахборот босқичига бутунлай ўтиши атига бир неча
йилни ташкил этади.
Мамлакатимиз Президенти
Шавкат
Мирзиёев
таъкидлаганидек,
“Тараққиётга эришиш учун рақамли билимлар ва замонавий ахборот
технологияларини эгаллашимиз зарур ва шарт. Бу бизга юксалишнинг энг қисқа
йўлидан бориш имкониятини беради”[1].
Адабиётлар таҳлили ва методология
Рақамли иқтисодиёт – бу жараёнларни таҳлил қилиш натижаларидан
фойдаланиш ва катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш асосида турли
хилдаги, технологиялар, асбоб-ускуналар, товар ва хизматларни сақлаш, сотиш
ва етказиб бериш самарадорлигини жиддий равишда оширишга имкон
берадиган, рақамли технологияларга асосланган электрон бизнес ва электрон
тижорат билан чамбарчас боғлиқ иқтисодий фаолият, ҳамда шу фаолият
натижасида ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган рақамли товарлар, хизматлар
йиғиндисидир. Баъзида у интернет иқтисодиёти, янги иқтисодиёт ёки веб-
иқтисодиёт деган терминлар билан ҳам ифодаланади.
Биринчи марта 1995 йилда америкалик дастурчи Николас Негропонте
“Рақамли иқтисодиёт” терминини амалиётга киритган бўлса, ҳозирда бу
истилоҳни бутун дунёдаги сиёсатчилар, иқтисодчилар, журналистлар,
тадбиркорлар – деярли барча қўлламоқда [2].
Замонавий тараққиётнинг кейинги истиқболида катта ҳажмли
маълумотлар билан ишлаш технологиялари (Биг Дата), сунъий интеллект,
79
RAQAMLI IQTISODIYOT
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY
-ELEKTRON JURNALI | 2-SON
WWW.INFOCOM.UZ
нейротехнологиялар, квант технологиялари, буюмлар интернети, робототехника
ва сенсорика, рақамли электрон платформалар, булутли ва мобил технологиялар,
виртуал ва қўшимча реаллик технологиялари, краудсорсинг, блокчейн
технологиялари, криптовалюталар ва ISO (Халқаро стандартлаштириш
ташкилоти) , 3D-технологиялари сингари рақамли технологиялар ҳал қилувчи
аҳамият касб этмоқда.
Рақамли иқтисодиёт ҳозирги мавжуд соҳаларнинг ярмидан кўпроғида
беқиёс ўзгаришлар келтириб чиқариши таъкидланмоқда. Жумладан, Жаҳон
банки экспертлари фикрича, тезкор интернетдан фойдаланувчилар сонининг 10
фоизга кўпайиши миллий иқтисодиётлар ялпи ҳажмини ҳар йили ўртача 0,4-1,4
фоизга ошириш имконини беради [8].
Шу ўринда рақамли иқтисодиёт тушунчасига тўхталиб ўтсак. Бу ўзаро
боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш, тақсимлаш, алмашиш, истеъмол қилиш ва
бошқарув жараёнларининг (инсонлараро, машиналараро, булутлар ва катта
ҳажмдаги рақамлар (BIG, DATA) орқали рақамли технологиялар ҳамда
интернет ёрдамида маълумот алмашинишни оптималлаштириш орқали катта
фойда кўришга қаратилган фаолиятдир [2]. Дунёда рақамли иқтисодиёт
ўсишининг суръатлари йилига деярли 20 фоизни ташкил этмоқда. Тараққий
этган давлатларда рақамли иқтисодиётнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 7
фоизга етган. Улар ҳозирнинг Ўзида рақамли иқтисодиётнинг жорий
қилинишидан жуда катта наф кўришмоқда.
Шунингдек рақамли иқтисодиёт – бу нолдан бошлаб яратилиши лозим
бўлган қандайдир бошқача иқтисодиёт эмас. Бу янги технологиялар,
платформалар ва бизнес моделлари яратиш, уларни кундалик ҳаётга жорий этиш
орқали мавжуд иқтисодиётни янгича тизимга кўчириш деганидир. Бу тизимнинг
асосий белгилари қуйидагилардан иборат:
юқори даражада автоматлаштирилганлик;
электрон ҳужжат алмашинуви;
бухгалтерлик ва бошқарув тизимларининг электрон
интеграциялашуви;
маълумотлар электрон базалари;
корпоратив тармоқлар.
Қулайликлари эса:
1.
Тўловлар учун харажатлар камаяди (масалан, банкка бориш учун йўлкира
ва бошқа ресурслар тежалади).
2.
Товарлар ва хизматлар ҳақида кўпроқ ва тезроқ маълумот олинади.
3.
Рақамли дунёдаги товар ва хизматларнинг жаҳон бозорига чиқиш
имкониятлари катта.
80
RAQAMLI IQTISODIYOT
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY
-ELEKTRON JURNALI | 2-SON
WWW.INFOCOM.UZ
4.
Фидбек (истеъмолчи фикри)ни тез олиш ҳисобига товар ва хизматлар
жадал такомиллаштирилади.
5.
Тезроқ, сифатлироқ, қулайроқ.
Чунончи, мамлакатимизда “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш
рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг ажралмас таркибий қисми бўлиб,
унинг асосий мақсади маъмурий тартиб ва таомиллардан ўтишни
соддалаштириш, аҳоли турмуш сифатини ошириш, инвестиция ва
ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган.
Белгилаб олинган асосий вазифалар ижросини амалга ошириш,
шунингдек, мамлакатимизда рақамли жамият ривожланиши, аҳоли ва
тадбиркорлар учун қулай имкониятлар яратиш, бюрократик тўсиқлар ва
коррупциявий омилларлардан ҳоли самарали ва очиқ давлат бошқаруви
тизимини ривожлантириш борасида кўзланган мақсадга эришиш учун бугунги
кунда иқтисодиётнинг барча соҳаларини рақамли технологиялар асосида
янгилашни назарда тутадиган “рақамли иқтисодиёт” миллий концепциясини
ишлаб чиқилаётган бўлиб, айнан рақамли иқтисодиётни ривожлантириш орқали
ялпи ички маҳсулот ҳажмини қўшимча 30 фоизга ўстириш имкони яратилиши
кутилмоқда.
Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви ва технологик ривожланиш
шароитида Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланишини рақамли иқтисодиётсиз
тасаввур қилиш қийин. Тадқиқотлар натижаларига кўра, 2022 йилга келиб
глобал ЯИМнинг чорак қисми рақамли соҳада бўлишини тахмин қилинмоқда.
Лекин, халқаро ахборот коммуникация технологиялари ривожлантириш
индекси бўйича Ўзбекистон 170 дан ортиқ давлат ичида 103-ўринни эгаллаб
туришининг ўзи мамлакатимизда бу соҳада ҳали ўз ечимини кутаётган
масалалар ва қилиниши лозим бўлган ишлар кўплигидан далолат беради
[3,4,5].
Давлатимиз раҳбарининг таъкидлашича, “…юртимиз халқаро ахборот
коммуникация технологияларини ривожлантириш индекси бўйича 2019 йилда 8
поғонага кўтарилган бўлсада, ҳали жуда ҳам орқада. Аксарият вазирлик ва
идоралар, корхоналар рақамли технологиялардан мутлақо йироқ, десак, бу ҳам
ҳақиқат. Албатта, рақамли иқтисодиётни шакллантириш керакли инфратузилма,
кўп маблағ ва меҳнат ресурсларини талаб этишини жуда яхши биламиз. Бироқ,
қанчалик қийин бўлмасин, бу ишга бугун киришмасак, қачон киришамиз?!
Эртага жуда кеч бўлади. Шу боис, рақамли иқтисодиётга фаол ўтиш – келгуси 5
йилдаги энг устувор вазифаларимиздан бири бўлади”[1].
81
RAQAMLI IQTISODIYOT
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY
-ELEKTRON JURNALI | 2-SON
WWW.INFOCOM.UZ
Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида очиқлик,
халқаро иқтисодий-сиёсий алоқаларнинг ривожланиши юртимизда саноат
тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта
жиҳозлаш имкониятларини юзага чиқарди. Бунга мамлакатимиз ташқи савдо
ҳажмининг ўсишини мисол қилиб келтириш мумкин. “Электрон ҳукумат”,
“электрон бошқарув”, “телекоммуникация”, “интернет”, “веб-сайт” каби юзлаб
иборалар ҳаётимизнинг ажралмас бўлагига айланди. IТ кундалик ҳаётимизнинг
барча соҳасини қамраб олмоқда.
Амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида Электрон ҳукумат ва ягона
интерактив хизматлар портали орқали 178 та хизмат йўлга қўйилди ҳамда ушбу
хизматлар аҳолининг вақти ва харажатларини тежамоқда [6].
Рақамли иқтисодиётни шакллантириш керакли инфратузилма, кўп маблағ
ва меҳнат ресурсларини талаб этишини жуда яхши биламиз. Шу боис рақамли
иқтисодиётга фаол ўтиш келгуси 5 йилдаги энг устувор вазифаларимиздан бири
бўлади. Рақамли технологиялар нафақат маҳсулот ва хизматлар сифатини
оширади, ортиқча харажатларни, айниқса, коррупцияни кескин камайтиради.
Ўз ўрнида қайд этиш лозимки, мамлакатимиз ҳаётида рақамли
иқтисодиётнинг айрим элементлари аллақачон муваффақият билан фаолият
кўрсатмоқда.
Жумладан, ҳужжатлар ва коммуникацияларнинг оммавий равишда
рақамли воситаларга ўтказилишини ҳисобга олиб, электрон имзога рухсат
бериш, давлат билан мулоқот қилиш ҳам электрон платформаларга
ўтказилмоқда.
Рақамли иқтисодиётининг амалий аҳамияти ва жиҳатлари, бу биринчи
навбатда, инсонларнинг турмуш даражасини сезиларли даражада оширади, бу
унинг асосий фойдасидир.
Иккинчидан, рақамли иқтисодиёт коррупция ва “қора иқтисодиёт”нинг
асосий кушандасидир. Чунки, рақамлар ҳамма нарсани муҳрлайди, хотирада
сақлайди, керак пайтда маълумотларни тез тақдим этади. Бундай шароитда
бирон маълумотни яшириш, яширин битимлар тузиш, у ёки бу фаолият ҳақида
тўлиқ ахборот бермасликнинг иложи йўқ, компьютер ҳаммасини намоён қилиб
қўяди. Маълумотлар кўплиги ва тизимлилиги ёлғон ва қинғир ишларга йўл
бермайди, чунки тизимни алдаш имконсиз. Натижада “ифлос пулларни” ювиш,
маблағларни ўғирлаш, самарасиз ва мақсадсиз сарфлаш, ошириб ёки яшириб
кўрсатиш имкони қолмайди. Бу эса иқтисодиётга легал маблағлар оқимини
оширади, солиқлар ўз вақтида ва тўғри тўланади, буджет тақсимоти очиқ бўлади,
82
RAQAMLI IQTISODIYOT
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY
-ELEKTRON JURNALI | 2-SON
WWW.INFOCOM.UZ
ижтимоий соҳага йўналтирилган маблағлар ўғирланмайди, мактаблар,
касалхоналар, йўлларга ажратилган пуллар тўлиқ етиб боради ва ҳоказо.
Учинчидан, давлатнинг рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йўлини
танлаганлиги ахборот технологиялари соҳасида ва умуман, электрон ҳужжатлар
айланмаси соҳасида янги йўналишлар очиб беради. “Рақамли технологиялар”
томон бурилишга бутун жаҳон интернет тармоғи ва сифатли алоқанинг
ривожланиши сабабчи бўлди. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда бу тизимдан
фойдаланувчилар озиқовқат, турли парфюмерия ва замонавий кийим-кечак
маҳсулотларига буюртма
бериш учун Телеграм ботларидан фаол
фойдаланмоқдалар. Шунингдек, турли интернет дўконлар, электрон тўлов
тизимлари ҳам фаол ривожланиб бормоқда. Демак, фуқароларимиз электрон
битимларни амалга оширишга ишоняптилар. Фақат ҳозирги кунгача
фойдаланувчилар катта харажатлар талаб қилмайдиган кичик битимларни
амалга оширмоқдалар, ўртача харид ҳажмини оширишга эса унчалик тайёр
эмаслар. Эндиги масала ўртача ва йирик иқтисодий битимлар ва молиявий
операцияларни
рақамли
технологиялар
орқали
амалга
оширишни
ривожлантиришдан иборат.
Халқаро тажриба шундан далолат бермоқдаки, бугунги кунда рақамли
технологиялар асосан илмий ҳамжамият ва хусусий секторда жадал
ривожланмоқда. Шунинг учун давлат, айнан, ушбу соҳаларда инновацион
лойиҳалар ва IТ- компанияларни қўллаб қувватлаган ҳолда қулай экотизимни
яратиши лозим.
Хулоса
Хулоса қилиб айтганда, “Рақамли” атамаси барча соҳаларда ахборот
технологияларидан фаол фойдаланишни англатади. Агар оддий иқтисодиётда
моддий буюмлар асосий ресурс ҳисобланса, рақамли иқтисодиётда бу қайта
ишланадиган ҳамда узатиладиган ахборот – маълумотлар бўлади. Уларнинг
таҳлилидан сўнг эса тўғри бошқариш бўйича ечим ишлаб чиқилади.
Шунингдек, давлат инновацион ва рақамли экотизимни қўллаб-қувватлаш
соҳасида рақамли таълимнинг замонавий методларини қўллаб-қувватлаши,
инновацион хизматларни самарали тартибга солиш нормаларини ишлаб чиқиши,
янги бозорларни ўзлаштиришда кўмаклашиши ҳамда технологик жараёнларнинг
чуқурлашувида юзага чиқадиган рискларни пасайтириш чораларини кўриши
мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзийоэвнинг 2020-йил
24-январда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси.
83
RAQAMLI IQTISODIYOT
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY
-ELEKTRON JURNALI | 2-SON
WWW.INFOCOM.UZ
2. Келлй К. Неw Рулес фор тҳе Неw Эcономй: 10 радиcал стратегиес фор а
cоннеcтед wорлд / К. Келлй. – Неw Ёрк: Викинг, 1998.
3. Ж.Б. Дихит Фундаментал оф cомпутер программинг анд ИТ. – Лахми
Публиcатион ПВТ. Лтд., 2011. - 557 п.
4. Appleгате Л. М., МcФарлан Ф.W., МcКенней Ж. Л. Cорпорате
информатион сйстемс манагемент: тҳе иссуес фаcинг сениор эхеcутивес. Ирwин,
1996.
5. Ҳиcкерсон. Бусинесс анд Инфомиатион Сйстемс 3/э. Н. Й.: Жоҳн Wилей
& Сонс, 2000.
6. Останақулов М. Иқтисодий таҳлил ва аудит. Дарслик. - Т: Талқин. 2008.
424 б.
7. Қосимова Г. Давлат бюджети ижросининг ғазначилик тизими. Ўқув
қўлланма. - Т.: “Иқтисод-молия”, 2008; 372 б.
8.
Хайдаров
Бахром
Холмурадович.
Иқтисодий
ислоҳотларни
ривожлантиришда камбағалликни қисқартириш. Иқтисодиёт ва таълим 2021
4-сон. 288-292 б.
