Авторы

  • Аман Кенжабаев
    Высшая школа бизнеса и предпринимательства»
  • Қулмат Шакаров
    ТУИТ имени Мухаммада ал-Хоразмий

Биографии авторов

  • Аман Кенжабаев , Высшая школа бизнеса и предпринимательства»
    Заведующий кафедрой
  • Қулмат Шакаров , ТУИТ имени Мухаммада ал-Хоразмий
    Профессор

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.digital-economy.81409

Ключевые слова:

иқтисодиёт электрон савдо электрон тўлов тизими рақобат.

Аннотация

Ушбу мақолада иқтисодиёт шароитида электрон
савдонинг аҳамияти, афзалликлари, иқтисодиёт тармоқларини
ривожлантиришда унинг тутган ўрни ёритиб берилган.


background image

166

ELEKTRON TIJORAT

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 4-SON

WWW.INFOCOM.UZ

ИҚТИСОДИЁТДА ИННОВАЦИОН ВА ЭЛЕКТРОН САВДОНИНГ

ТУТГАН ЎРНИ

Кенжабаев Аман Тургунович

«

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби» кафедра мудири

Шакаров Қулмат Аширович

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ «Менежмент ва маркетинг»

кафедраси в.б. профессори

Аннотация

:

Ушбу мақолада иқтисодиёт шароитида электрон

савдонинг

аҳамияти,

афзалликлари,

иқтисодиёт

тармоқларини

ривожлантиришда унинг тутган ўрни ёритиб берилган.

Калит сўзлар:

иқтисодиёт, электрон савдо, электрон тўлов тизими,

рақобат.

РОЛЬ ИННОВАЦИОННОЙ И ЭЛЕКТРОННОЙ ТОРГОВЛИ В

ЭКОНОМИКЕ

Кенжабаев Аман Тургунович

Заведующий кафедрой «Высшая школа бизнеса и предпринимательства»

Шакаров Қулмат Аширович

ТАТУ имени Мухаммада ал-Хоразмий, и.о профессор кафедры

«Менеджмента и маркетинга»

Аннотация:

В данной статье освещены значение и преимущества

электронной коммерции в экономических условиях, ее роль в развитии

отраслей экономики.

Ключевые слова:

экономика, электронная торговля, электронная

система платежей, конкуренция.

ROLE OF INNOVATION AND E-TRADE IN THE ECONOMY

Kenjabaev Aman

Head of the Department of Graduate School of


background image

167

ELEKTRON TIJORAT

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 4-SON

WWW.INFOCOM.UZ

Business and Entrepreneurship

Shakarov Kulmat

TATU named after Muhammad al-Khwarizmi, acting professor of the Department

of Management and Marketing

Abstract:

This article highlights the importance and advantages of e-

commerce in economic conditions, its role in the development of economic
sectors.

Key words: economics, e-commerce, electronic payment systems,

competition.

Кириш

Мамлакатимиз иқтисодиётини узоқ муддатли ривожлантириш

борасида кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида, ахборот

технологиялари ва интернет тармоқлари орқали истеъмолчилар, кичик

бизнес ва тадбиркорлик субъектлари ҳамда давлат солиқ хизмати

органларининг уйғунлашган фаолияти алоҳида аҳамият касб этади. Савдо

ва хизмат кўрсатиш соҳасини янада эркинлаштириш, унинг ҳажмини кескин

ошириш, ҳисоб

-

китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини

кенг жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини амалга

ошириш учун зарур шарт

-

шароитлар яратиш, савдо хизматини кўрсатиш

шаффофлигини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларининг савдоларда тенг

имкониятларини таъминлаш, айниқса давлат харидлари тизимида электрон

савдолардан фойдаланиш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири

ҳисобланади [1].

Шунингдек

Республикамизда

электрон

тижоратни

янада

ривожлантириш бугунги кунда муҳим аҳамият касб этади.Электрон

тижоратда маҳсулотларни сотиб олиш

бу янги ахборот технологиялари,

телекоммуникацион технологиялар ва техник воситаларга асосланган савдо

тизимидир. У харидорга маълум стандартлар ва савдо қонун

-

қоидалари

асосида фирма ва маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларни ва тадбиркорлар

билан мулоқотни таъминлаб бериб, ҳаридорга кўпроқ маҳсулотлар танлаш

имконини берувчи тизим ҳисобланади. Бунда савдо

жараёни харидорнинг

қайси вақтда ва қайси жойда бўлишига боғлиқ эмас [2].

Асосий қисм

Ҳозирги вақтда электрон савдо бизнес юритишнинг энг замонавий

шакли бўлиб, ишлаб чиқарувчиларга, тадбиркорларга чиқимларни


background image

168

ELEKTRON TIJORAT

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 4-SON

WWW.INFOCOM.UZ

қисқартириш, товарлар ва хизматлар сифатини ошириш, уларни охирги

истеъмолчига етказиш суръатини тезлаштиради. Электрон савдо ёрдамида

қўшимча буюртмачиларни жалб қилиш ҳисобига даромадларни ошириш,

товар ва хизматлар таннархини камайтириш, товар ҳаракати жараёнини

қисқартириш, хизматлар сифатини яхшилаш имконияти мавжуд. Ахборот

коммуникация технологияларининг хизматлари аҳолининг турмуш тарзида

ҳамда иқтисодиёт тармоқларидаги ўрни янада ортиб бормоқда. Ахборот

технологияларини жорий этиш натижасида иш юритиш маданиятининг

электрон кўриниши шаклланади, масофа қисқаради, меҳнат унумдорлиги

ошади ҳамда тармоқларнинг иқтисодий самарадорлигига ижобий таъсир

этади [3].

Мамлакатда замонавий ахборот технологиялари асосида янги турдаги

электрон тижорат, банк хизматларини кўрсатиш, электрон тўловлар тизими

ва хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро ҳисоб

-

китоблар

самарадорлигини ошириш учун кенг шарт

-

шароитлар яратиб берилмоқда.

Электрон савдо тизими ёрдамида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги

тўлов операциялари тезкор бажарилади, буюртмачилар ва маҳсулот етказиб

берувчилар ўртасидаги ҳамкорлик амалга оширишда бир қатор

қулайликларга эга бўлади. Қолаверса, тадбиркорлар замонавий ахборот

технологиялари хизматларига эга бўлиб, дунёнинг исталган давлатидан

ўзларига ҳамкорлар топиши, маҳсулот ва хизматларини жаҳон бозорига

олиб чиқишлари учун янги йўналишлар очилади. Ҳозирги кунда электрон

тижоратнинг асосий маҳсулотлари озиқ

-

овқат, ишлаб чиқариш ва ахборот

маҳсулотлари ҳисобланади. Умуман олганда, фирма фаолиятини рақамли

кўринишда олиб борилиши янгилик эмас

[4].

Корхоналарда комьютерларнинг ишлатилиши фирмалар фаолиятини

енгиллаштирган бўлса, интернетнинг пайдо бўлиши электрон тижорат

соҳасининг кучайишига олиб келди. Дастлаб катта корпорациялар

интернетни тижорат мақсадида ишлатган бўлса, кейинчалик кичик

фирмалар ҳам унга эҳтиёж сеза бошлади. Электрон тижорат бу нафақат

электрон воситалар орқали савдо

-

сотиқ фаолияти, балки товар ва

хизматларга талабни яратиш, савдо амалга оширилгандан сўнг мижозларга

қўшимча хизматлар кўрсатиш, ҳамкорлар орасида ўзаро ҳаракатларни

енгиллаштиришлар ҳам киради [5]. Электрон тижоратда давлат, хом

-

ашё

етказиб берувчилар, сотувчилар, истеъмолчилар, ишлаб чиқарувчилар

иштирок этиши мумкин. Электрон тижорат корпоратив, интернет ва

тижорат тармоқлари ичида амалга оширилади. Интернет электрон

тижоратнинг бутун дунёда тарқалиши учун қулай замин яратган бўлсада,

электрон тижорат ривожланишининг ахборот технологиялари нуқтаи


background image

169

ELEKTRON TIJORAT

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 4-SON

WWW.INFOCOM.UZ

назаридан бу восита оптималлик ўрнини эгаллай олмайди. Бироқ айнан

интернет электрон тижорат ривожланишига катта туртки бўлди ва нафақат

катта корпорациялар, балки кичик ва ўрта тадбиркорларга ва алоҳида

шахсларга хам ушбу тижоратнинг бевосита иштирокчисига айланиш

имконини берди. Бу билан товар ва хизматларни етказиб берувчилар ва

истеъмолчиларнинг тобора кенгроқ доирада жалб этилаётганини

таъминланади [6].

Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда электрон тижорат ва

чакана савдо ҳажми барқарор ўсиб бормоқда. Хусусан, 2022 йилда электрон

тижорат савдолари ҳажми 2021 йилга нисбатан 1,8 баробар ошиб, 10 886,8

миллиард сўмдан ортиқни ташкил этди. Бу умумий чакана савдо ҳажмининг

4 фоиздан ортиғига тенг

[7].

Ўзбекистонда электрон тижоратнинг келажагини белгиловчи муҳим

омиллардан бири

соҳани қонунчилик билан тартибга солишдир. 2022

йилда янгиланган “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Қонун истеъмолчиларни ҳам, тадбиркорларни ҳам ҳуқуқий ҳимоя қилади,

электрон операцияларни амалга ошириш ва ҳуқуқбузарликлар учун

жавобгарликни белгилаш тартибини белгилайди. Ишончли ва барқарор

электрон тижорат экотизимини яратишда қонунчилик ва тўлов тизимлари

ҳал қилувчи роль ўйнайди. Улар жараённинг барча иштирокчилари

ҳам

харидорлар, ҳам сотувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни

таъминлайди [8].

2019 йилда “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги қонун қабул

қилинди ва бу финтеч секторининг ривожланишига хизмат қилмоқда.

Электрон тўловлар истеъмолчилар ва бизнес учун қулайлик ва

хавфсизликни таъминловчи онлайн тижоратнинг ажралмас қисмига

айланди. Ўзбекистонда онлайн транзакцияларни осонлаштирадиган бир

қанча тўлов тизимлари мавжуд.

Солиқ хизмати порталининг маълумотларига кўра, электрон тижорат

субъектлари сонининг сезиларли ўсиши кузатилмоқда. Жорий йилнинг 1

август ҳолатига уларнинг сони 159 тага етди, жумладан, 52 та электрон

тўлов тизими ва 35 та банк мобил иловаси, 72 та интернет

-

дўкон ва савдо

майдончалари мавжуд. Йил бошидан 1 августгача

тақдим этилган чеклар

миқдори 28 438,8 миллиард сўмни ташкил этди, шундан 7,4 фоизи

интернет

-

дўконлар ва бозорлар томонидан таъминланди [9].

Хулоса

Кундан

-

кунга электрон тижорат орқали товарларни айирбошлаш,

товар ва хизмат турлари кенгайиши билан давлатлар, давлат муассасалари,


background image

170

ELEKTRON TIJORAT

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 4-SON

WWW.INFOCOM.UZ

корхоналар ва шахсларни ўзаро ҳамкорлигини амалга ошириш имконияти

яратилиб,

бир

ҳамжамиятга

бирлаштирди,

телекоммуникацион

технологиялар тўсиқларсиз самарали ҳамкорлик амалга ошириш учун замин

яратади. Фикримизча, электрон савдонинг асосий афзалликлари

қуйидагилардан иборат:

харидорлар ўзига қулай вақт, жой ва тезликда маҳсулотни танлаш ва

сотиб олиш имкониятига эга бўладилар;

савдо

-

сотиқ фаолиятини иш фаолияти билан бирга параллел равишда,

яъни ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олиб бориш имконияти пайдо

бўлади;

кўп сонли харидорларнинг бир вақтнинг ўзида бир нечта ишлаб

чиқарувчиларга мурожаат қила олиш имкониятининг вужудга келиши;

харидорнинг яшаш жойи, соғлиғи ва моддий таъминланиш

даражасидан қатъий назар ҳамма қатори тенг ҳуқуқли маҳсулот сотиб олиш

имкониятининг мавжудлиги;

жаҳон стандартларига жавоб берадиган маҳсулотларни танлаш ва

сотиб олиш имкониятининг мавжудлиги;

керакли маҳсулотларни тезликда излаб топиш ва ушбу маҳсулотлар

мавжуд бўлган корхоналарга мурожаат қилишда ахборот коммуникацион

технологиялардан самарали фойдаланиш имконияти ва ҳоказо.


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий

Мажлисга Мурожаатномаси.// 29.12.2020 й.

2.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 7 февралдаги

ПФ

-4947-

сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича

Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони.

3.

М.С.Якубов, Қ.А.Шакаров, Ж.Т.Усманов, Ш.Э.Синдаров “Электрон

тижорат”.

Ўқув қўлланма. Т.: “Алоқачи” босмахонаси нашриёти, 2021.

4.

А.Юрасов. Основы электронной коммерции.

Учебник для вузов.

2-

е

изд., перераб. и доп.

2016

г.

5.

Гулямов С.С., Абдуллаев А.М. Иқтисодиётда замонавий ахборот

тизимлари ва технологиялари. Т.: Импресс Медиа, 2018

6.

King, E.; Boyatt, R. Exploring factors that influence adoption of e-

learning within higher education. British Journal of Education Technology 2014,
46(6), 1272-1280. https://doi.org/10.1111/bjet.12195

7.

Favale, T.; Soro, F.; Trevison, M.; Drago, I.; Mellia, M. Campus traffic

and e-learning during COVID-19 pandemic. Computer Networks 20 July 2020,
176. https://doi.org/10.1016/j.comnet.2020.107290


background image

171

ELEKTRON TIJORAT

“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 4-SON

WWW.INFOCOM.UZ

8.

De Gagne, J.C.; Walters, K.J. The lived experience of online educators:

hermeneutic phenomenology. Journal of Online Learning and Teaching June
2010, 6(2). Available online: https://jolt.merlot.org/vol6no2/degagne_0610.htm
(accessed 28 July 2020).

9.

https://www.bigcommerce.com


Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий

Мажлисга Мурожаатномаси.// 29.12.2020 й.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 7 февралдаги

ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича

Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони.

М.С.Якубов, Қ.А.Шакаров, Ж.Т.Усманов, Ш.Э.Синдаров “Электрон

тижорат”. Ўқув қўлланма. Т.: “Алоқачи” босмахонаси нашриёти, 2021.

А.Юрасов. Основы электронной коммерции. Учебник для вузов. 2-е

изд., перераб. и доп. 2016 г.

Гулямов С.С., Абдуллаев А.М. Иқтисодиётда замонавий ахборот

тизимлари ва технологиялари. Т.: Импресс Медиа, 2018

King, E.; Boyatt, R. Exploring factors that influence adoption of elearning within higher education. British Journal of Education Technology 2014,

Favale, T.; Soro, F.; Trevison, M.; Drago, I.; Mellia, M. Campus traffic

and e-learning during COVID-19 pandemic. Computer Networks 20 July 2020,

De Gagne, J.C.; Walters, K.J. The lived experience of online educators:

hermeneutic phenomenology. Journal of Online Learning and Teaching June

(accessed 28 July 2020).