105
RAQAMLI TRANSFORMATSIYA, RAQAMLASHTIRISH
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY
-ELEKTRON JURNALI | 5-SON
WWW.INFOCOM.UZ
РАҚАМЛАШТИРИШ ОРҚАЛИ ЯШИРИН ИҚТИСОДИЁТГА БАРҲАМ
БЕРИШ ЮЗАСИДАН ТАДҚИҚОТЛАР ОЛИБ БОРИШ
Базаров Фурқат Одилович
Тошкент молия институти, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент
f.bozorov@mail.ru
Аннотaция:
Ушбу мақолада рақамлаштириш, рақамли иқтисодиёт ва
яширин иқтисодиёт каби тушунчалар кенг ёритилган. Шунингдек, яширин
иқтисодиётни келтириб чиқарувчи омиллар таҳлил қилинган. Рақамлаштириш
орқали яширин иқтисодиётга барҳам бериш юзасидан тадқиқот натижалари
келтирилган.
Калит сўзлар:
рақамлаштириш, рақамли иқтисодиёт, яширин
иқтисодиёт, ҳуқуқий ёндашув, тадқиқот.
ИССЛЕДОВАНИЕ ПО ИСКЛЮЧЕНИЮ ТЕНЕВОЙ ЭКОНОМИКИ
ЧЕРЕЗ ЦИФРОВИЗAЦИЮ
Базаров Фурқат Одилович
Ташкентский финансовый институт, кандидат экономических наук, доцент
f.bozorov@mail.ru
Аннотaция:
В данной статье были рассмотрены такие понятия, как
цифровизaция,
цифровая
экономика
и
теневая
экономика.
Также
проанализированы факторы, вызывающие теневую экономику. Представлены
результаты исследований по ликвидaции теневой экономики посредством
цифровизaции.
Ключевые слова:
цифровизaция, цифровая экономика, теневая
экономика, правовой подход, исследование.
RESEARCH ON ELIMINATING THE SHADOW ECONOMY THROUGH
DIGITIZATION
Bazarov Furqat Odilovich
Tashkent institute of finance, candidate of economic sciences, associate professor
f.bozorov@mail.ru
106
RAQAMLI TRANSFORMATSIYA, RAQAMLASHTIRISH
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY
-ELEKTRON JURNALI | 5-SON
WWW.INFOCOM.UZ
Abstract:
In this article were discussed terms such as digitalization, digital
economy and shadow economy. The factors causing the shadow economy are also
analyzed. The results of research on eliminating the shadow economy through
digitalization are presented.
Keywords:
digitalization, digital economy, shadow economy, legal approach,
research.
Кириш
Сўнги пайтларда иқтисодиёт тармоқларида яширин иқтисодиётни
камайтириш муаммоси нафақат Ўзбекистон Республикаси учун, балки дунёдаги
кўплаб мамлакатлар учун ҳам долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги
“Ўзбекистон – 2030 стратегияси тўғрисида”ги ПФ-158-сон Фармони билан
тасдиқланган 100 та мақсаднинг 46 мақсадида ҳам мамлакатимизда 2030 йилгача
Яширин иқтисодиётни қисқартириш орқали солиқ базасини қўшимча
кенгайтириш имкониятларидан фойдаланиш масалалари белгилаб берилган.
Ҳозирги кундаги асосий муаммолардан бири шундаки, мамлакатимизда
фаолият юритаётган кўплаб тадбиркорлик субьектлари солиқ тўлашдан бош
тортиши ёки ўзлари топаётган даромадларини солиқ органларидан яширишлари
билан боғлиқдир. Яширин иқтисодиёт иқтисодий фаолиятнинг энг муҳим
омилига айланиб, мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши
секинлашаётганлигига асосий сабаблардан бири бўлиб қолмоқда. Ушбу
муаммолар эса, мамлакатимиз ва жамиятимизни янада ривожлантириш учун
барча соҳаларни рақамлаштириш ва бу орқали яширин иқтисодиётни
минималлаштириш лозимлигини англатади [1].
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
Янги Ўзбекистонни барпо қилиш шароитида, мамлакатимиз олдида
ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ҳаётимизнинг барча
жабҳаларини тўлиқ ва сифатли янгилаш вазифаси турибди. Бу вазифалар ҳам
глобал характердаги ташқи муаммолар, ҳам ички жараёнлар билан биргаликда
шаклланади. Ҳозирги кундаги ташқи муаммоларга назар ташлайдиган бўлсак,
демографик муаммолар (аҳоли сонининг ортиши ва уларнинг қариши),
анъанавий ресурсларнинг камайиши, табиат, иқлимнинг ўзгариши, саноати
ривожланган мамлакатлардан бир қатор технологик кўрсаткичларнинг
кечикиши ва бошқалар сифатида тан олинади.
Умуман олганда, ноқонуний иқтисодий фаолият кўлами тўғридан-тўғри
иқтисодий фаолият сегментларининг ҳолатига, бозорлардаги қонунчилик ва
107
RAQAMLI TRANSFORMATSIYA, RAQAMLASHTIRISH
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY
-ELEKTRON JURNALI | 5-SON
WWW.INFOCOM.UZ
тартибга солиш чекловларига, аҳолининг турмуш даражаси ва табақаланишига
боўлиқдир. Иқтисодиёт тармоқларида яшириш иқтисодиёт хатарларидан
қочишнинг имконияти мавжуд эмаслигини англаган ҳолда, ушбу хатарларни 100
фоиз йўқ қилишни эмас, балки хавфларни камайтириш ва стратегик
режалаштириш орқали яширин иқтисодиёт даражасини доимий равишда
кисқартириб бориш орқали ресурсларни тиклаш чораларини кўришимиз лозим.
Бироқ, иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштириш бир қатор жиддий хавфларни
ўз ичига олади, уларнинг салбий оқибатларини ҳисобга олмасдан ва
минималлаштирмасдан олдинга силжиш янада катта муаммоларни келтириб
чиқариши мумкин.
Тадқиқот методологияси
Барча давлатлар, уларнинг сиёсий ва иқтисодий тузилишидан қатъий
назар, иқтисодий фаолиятнинг яширин турлари билан тавсифланади. Унинг
кўлами турлича бўлиши мумкин, лекин хеч бир давлат яширин иқтисодиётдан
бутунлай қутула олмайди. Яширин иқтисодиётни жиноятга тенглаштириш
мумкин, унинг кўламини қисқартириш мумкин, аммо бартараф этиб бўлмайди.
Яширин иқтисодиёт турлича “ноқонуний”, “маҳфий” деб номланади аммо бу
номлар унинг моҳиятини бузмайди. Яширин иқтисодиёт даромадларни яшириш,
солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, ноқонуний молиявий оперaцялар,
контрабанда, қалбакилаштириш, бутун мамлакат бўйлаб миллиардлаб
долларларни ташкил этувчи давлат ҳисобига олинмаган ҳолда фойда келтирувчи
барча фаолиятлар билан тавсифланади [2].
Қуйида яширин иқтисодиётни аниқлаш тадқиқот усулларини келтириб
ўтамиз.
1-жадвал
Иқтисодиётни аниқлаш тадқиқот усуллари
Номланиши
Ўзига хос хусусиятлари
Иқтисодий ёндашув
Яширин фаолият субъектларининг хатти-ҳаракатларини ва
алоҳида ноқонуний бозорлар фаолиятини ўрганиш,
шунингдек, яширин иқтисодиётнинг макраиқтисодий
жараёнларга таъсирини баҳолаш учун институционал таҳлил
методологиясидан фойдаланиш билан белгиланади.
Буҳгалтерия ҳисоби ва
статистик ёндашув
Иқтисодий ҳодиса ва жараёнларнинг расмий статистика
томонидан қайд этилмаганлиги уларни соя деб таснифлаш
учун асос бўлади, деган фикрни билдиради.
Ҳуқуқий ёндашув
Иқтисодий фаолиятни соя сектори сифатида таснифлаш
мезони амалдаги қонунчиликнинг бузилиши ҳисобланади
Криминологик ёндашув
Яширин иқтисодиёт деганда шахс ва жамият манфаатларига
зарар етказувчи иқтисодий фаолият тушунилади
108
RAQAMLI TRANSFORMATSIYA, RAQAMLASHTIRISH
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY
-ELEKTRON JURNALI | 5-SON
WWW.INFOCOM.UZ
Кибернетик ёндашув
Соя секторини прогноз қилиш ва бошқариш, унинг ҳуқуқий
иқтисодиёт билан ўзаро алоқасини ўрганиш учун
эконометрик моделлардан фойдаланишни ўз ичига олади.
Комплекс ёндашув
Яширин иқтисодиётни иложи борича ҳар томонлама ўрганиш
учун турли ёндашувлар элементларининг комбинaцияси
билан тавсифланади.
Юқорида келтирилган ёндашувлардан бири ёрдамида шакллантирилган
рақамли яширин иқтисодиёт таърифининг мажбурий компоненти сифатида
бундай фаолиятни амалга ошириш учун рақамли муҳит ва (ёки) рақамли
воситаларни аниқлаштириш зарур.
Иқтисодиётнинг ушбу турини ўлчаш масаласи ўрганишнинг дастлабки
босқичида бўлиб, ҳозирги вақтда ушбу соҳани миқдорий баҳолашда бир нечта
таҳлилий ишлар ва услубий ёндашувлар мавжуд.
Ўзбекистон яширин иқтисодиётнинг ЯИМдаги улуши бўйича Марказий
Осиёда биринчи ўринда. Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда
яширин иқтисодиёт улуши 32 млрд долларга тенг. Бу қиймат асосан, кўчмас мулк
ва транспорт воситаларининг иккиламчи бозорида, улгуржи ва чакана савдо,
хизмат кўрсатиш, тамаки маҳсулотлари контрабандаси, ноқонуний товарлар
айланмаси, қишлоқ хўжалиги ва бошқалар ҳисобига тўғри келади.
Хусусан, улардан бири рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда
тўлиқ ёки деярли тўлиқ амалга ошириладиган яширин иқтисодий фаолиятнинг
аниқ соҳалари миқёси бўйича маълумотларни олишни ўз ичига олади [3].
Ҳозирги кунда мамлакатимизда яширин иқтисодиётнинг катта улуши
электрон тижоратга тўғри келади. Ўзбекистонда электрон савдо билан
шуғулланувчи кичик ва ўрта бизнес субъектларининг аксарияти яширин
иқтисодиётда фаолият юритади, онлайн савдо каналларининг ишга туширилиши
қонуний тушумларнинг кўпайишига ва солиқ органларининг барча текширувлар
билан жиддий эътибор қаратилишига олиб келади, жарималар ва бошқа
оқибатлар каби. Кичик бизнес буларнинг барчасидан қочишга ҳаракат қилади,
уларнинг аксарияти яширин иқтисодиётига киради [4].
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил 1 июл
ҳолатига мамлакатимизнинг доимий аҳолиси сони 35603,4 минг кишига етди,
шундан 1,976 миллион киши ёки аҳолининг 5,55 фоизи тадбиркорлардир.
Статистик хатоликни ҳисобга олсак ҳам, натижада у ёки бу тарзда тадбиркорлик
билан шуғулланаётган 1 миллион 916 минг кишини ташкил этади.
Расмий статистика маълумотларига кўра, мамлакатимизда 872 739 та
корхона фаолият кўрсатмоқда ва уларнинг раҳбарларини тадбиркор деб
ҳисобласак, Ўзбекистонда ҳам шунча тадбиркор бор.
109
RAQAMLI TRANSFORMATSIYA, RAQAMLASHTIRISH
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY
-ELEKTRON JURNALI | 5-SON
WWW.INFOCOM.UZ
Бу рақамга 5 миллион деҳқон (шахсий ёрдамчи) фермер хўжаликлари ва 1
720 423 нафар якка тартибдаги тадбиркорлар кирмади, чунки бу тоифадаги
шахслар ўз меҳнати билан ишлаб топадилар ва расмий равишда ёлланма
меҳнатдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмаслар ва умуман олганда бу тоифага
кирмайди электрон тижорат билан шуғулланади.
Шу муносабат билан ҳукуматнинг иқтисодий соҳада аҳолининг катта
қатламини электрон тижорат орқали қонуний тадбиркорликка жалб этиш бўйича
мутаносиб ва узоқ муддатли қарорлари нафақат яширин иқтисодиётни, балки
ишсизликнинг юқори даражаси билан боғлиқ ижтимоий кескинликни ҳам
пасайтиришга хизмат қилади. Жамиятнинг ўта ижодий, қатъиятли ва
меҳнатсевар қисми учун ўзига хос ижтимоий лифтга айланади, улар шубҳасиз
тадбиркорлардир.
Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси
томонидан ўтказилган “Яширин иқтисодиёт: муаммолар, ечимлар ва натижалар”
мавзусидаги давра суҳбатида юқори солиқ юки, лицензиялар олишда кутилмаган
харажатлар мавжудлиги, сертификат ва рухсатномалар, хомашё етказиб бериш
бўйича тегишли ҳужжатларни тайёрлашдаги бюрократик тўсиқлар ва
қийинчиликлар, коррупциянинг тўлиқ бартараф этилмагани, қонунчилик ва суд-
ҳуқуқ тизими самарадорлигининг етарли даражада эмаслиги, барча хўжалик
юритувчи субъектларда расмий фаолиятни амалга оширишнинг иқтисодий
механизмларидаги камчиликлар яширин иқтисодиётни келтириб чиқаришга
сабаб бўлаётганлиги айтиб ўтилган [5].
Мутахассисларнинг фикрича, B2B “Яширин иқтисодиёти”нинг кичикроқ
қисмини, катта қисми эса B2C ни ташкил қилади. Аниқ рақамларни аниқлаш
қийин бўлганлиги сабабли, сиз Парето қонунидан фойдаланишингиз мумкин,
унга кўра яширин иқтисодиётнинг 20% B2B муносабатларига тўғри келади ва
80% B2Cда тўпланган, бу қоидаларда товарлар ва хизматларнинг чакана савдоси
сифатида тавсифланади.
Мамлкатимизда яширин иқтисодиётни камайтириш учун солиқ юкини
камайтириш ва тадбиркорлик учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш зарур.
Рақамли технологияларнинг ривожланиши ва уларнинг иқтисодий ҳаётга
жорий этилиши муқаррар равишда яширин иқтисодиётнинг рақамли
сегментининг пайдо бўлишига олиб келиши керак. Яширин транзакциялар учун
энг кенг тарқалган каналлардан бири бу ДаркНетдир. Бу бир-бирига боғлиқ
бўлмаган яширин тармоқ маълумотларнинг шифрланган шаклда узатиладиган
виртуал туннелларидир. Даркнетнинг яширин иқтисодиёт субъектларини жалб
қиладиган асосий хусусиятлари фойдаланувчиларнинг анонимлиги ва
махфийлигини сақлаш ҳамда криптовалюталардан фойдаланиш ҳисобланади.
Шу билан бирга, қонунга хилоф тадбиркорлик оперaциялари оммавий
110
RAQAMLI TRANSFORMATSIYA, RAQAMLASHTIRISH
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY
-ELEKTRON JURNALI | 5-SON
WWW.INFOCOM.UZ
фойдаланиш мумкин бўлган қонуний ижтимоий тармоқларда ҳам амалга
оширилмоқда [6].
Шундай қилиб, Скандинавияда ўтказилган тадқиқот ноқонуний гиёҳванд
моддалар савдоси учун Facebook, Instagram ва Снапчат каби ресурслардан фаол
фойдаланишни кўрсатди. Рақамли яширин иқтисодиётнинг асосий таркибий
қисмлари электрон тўлов тизимларига эга онлайн-дўконлар, электрон ўйинлар
етказиб берувчилар порталлари (шу жумладан қимор ўйинлари), ижтимоий
тармоқларда электрон тижорат, биткоинлар ва бошқа криптографик валюталарда
тўловлар ва пул ўтказмалари, ер ости хизматларини тарғиб қилувчи электрон
реклама сайтлари, иқтисодий фаолият турлари ва онлайн кредиторлар
ҳисобланади.
2007 йилдан 2015 йилгача ипотека кредитларини беришда АҚШ
банкларида яширин иқтисодиёт улуши қарийб икки бараварга кўпайди. Жиноий
ижтимоий тармоқлар (масалан, карта форумлари) кибержиноятчилар томонидан
ноқонуний фаолият учун зарур бўлган товарлар ва хизматлар савдоси, билим ва
тажриба алмашиш, ҳамкорлик қилиш учун фойдаланилади.
Иқтисодий хавфсизлик учун анъанавий ва рақамли яширин
иқтисодиётларнинг ривожланишига ҳисса қўшадиган яна бир жиддий таҳдид
рақамли тенгсизлик ёки рақамли тафовутдир. Бу атамалар аҳолининг турли
тоифаларининг малака, жисмоний ва иқтисодий чекловлар туфайли ахборот
ресурслари, ахборот технологиялари ва техник воситалардан тенгсиз
фойдаланишини англатади [7].
Рақамлаштиришнинг яширин иқтисодиёт секторига таъсири учта асосий
йўналишда намоён бўлади. Биринчиси, рақамли яширин иқтисодиёт
кўринишидаги яширин иқтисодий фаолиятнинг янги сегментининг пайдо
бўлишини англатади. Иккинчисининг асосий элементлари - онлайн-дўконлар,
электрон ўйинлар етказиб берувчилар порталлари, ижтимоий тармоқларда
электрон тижорат, криптографик валюталарда тўловлар ва ўтказмалар, электрон
реклама сайтлари, яширин иқтисодий фаолият ва онлайн кредиторларни
рағбатлантиришдан иборат.
Яширин рақамли бозор ўз истеъмолчиларига ўғирланган шахсий ва
молиявий маълумотларни, гиёҳванд моддаларни, қуролларни, қалбаки пулларни
ва чипталарни, шунингдек муаллифлик ҳуқуқини бузган ҳолда ишлаб
чиқарилган маҳсулотларни аниқлашни таклиф қилади. Даркнет деб номланган
Интернетнинг яширин қисми, шунингдек, одам ўғирлаш ва қотиллик, одамлар,
инсон органлари ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган товарларнинг савдоси
бўйича оперaциялар учун платформа бўлиб хизмат қилади.
Рақамлаштиришнинг иккинчи натижаси иқтисодиётнинг рақамли
бўлмаган яширин секторини ривожлантиришдир. Аҳоли турли тоифаларининг
111
RAQAMLI TRANSFORMATSIYA, RAQAMLASHTIRISH
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY
-ELEKTRON JURNALI | 5-SON
WWW.INFOCOM.UZ
ахборот ресурслари, ахборот технологиялари, техник воситалардан, демак,
рақамлаштиришнинг афзалликлари, имтиёзлари ва даромад олиш усулларидан
фойдаланишнинг тенгсизлиги энг кам аҳоли орасида ишсизликнинг ошишига
олиб келади. Аҳолининг бир қисми рақамли технологияларни жорий этишга
мослашган. Бундай шахсларнинг кўпчилиги иш берувчи билан муносабатларини
ҳужжатлаштирмасдан паст малакали ва/ёки вақтинчалик ишларга жалб этилиб,
давлатдан яширин хўжалик фаолиятини мустақил равишда амалга ошириб,
яширин иқтисодиёт қаторига қўшилиб кетиши муқаррардир.
Рақамли трансформaциянинг учинчи натижаси - бу яширин иқтисодий
фаолиятни бошқариш ва минималлаштириш учун жуда кўп рақамли
воситаларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқдир. Улар орасида электрон ҳукумат,
сунъий интеллектга асосланган кўп факторли хатти-ҳаракатлар моделлари,
навигaция йўлдош тизимлари, электрон меҳнат китоблари, рақамли валюта ва
ҳокозолар. Солиқ ва божхона назоратини рақамлаштириш, давлат харидлари,
транзакциялар бўйича тўловлар, компанияларда комплаенс тизимлар, ходимлар
ва иш берувчилар ўртасидаги меҳнат муносабатлари, фуқаролар ва
ишбилармонлик муҳитининг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлиги –
буларнинг барчаси яширин иқтисодиётни минималлаштириш бўйича давлат ва
бизнеснинг замонавий ҳамда юқори технологияли йўналишларидир [8].
Хулоса
Хулоса қилиб айтганда, юқоридаги фикрларнинг барчаси иқтисодиёт
тармоқларига рақамли технологияларни жорий қилиш орқали мамлакатимизда
яширин иқтисодиётни камайтиришга хизмат қилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги
“Ўзбекистон – 2030 стратегияси тўғрисида”ги ПФ-158-сон Фармони.
2.
01.11.2019 йилдаги ЎРҚ-578-сонли Ўзбекистон Республикасининг
“Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги қонуни.
3.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари.
4.
Ғ.М. Порсаев, B.SH. Сафаров, Д.Қ. Усманова, Рақамли иқтисодиёт
асослари, ТОШКEНТ – 2020, 372 б.
5.
“Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази” давлат муассасаси
маълумотномалари.
6.
П.З.Хашимов. З.Ф.Фахриддинова. Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни
ривожлантириш истиқболлари. - “АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАР
ИҚТИСОДИЁТИ” журнал.
112
RAQAMLI TRANSFORMATSIYA, RAQAMLASHTIRISH
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY
-ELEKTRON JURNALI | 5-SON
WWW.INFOCOM.UZ
7.
Петрухина Э.В., Гужин А.А., Величко Н.Ю., Нижарадзе Л.Д., Волкова
А.В., Овешникова Л.В. Современные теории менеджмента, Орёл, 2014. - 110 s.
8.
Рақамли иқтисодиёт нима?
/
https://www.texnoman.uz/post/raqamli-