255
RAQAMLI TRANSFORMATSIYA, RAQAMLASHTIRISH
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 6-SON
WWW.INFOCOM.UZ
ТАДБИРКОРЛИК КОРХОНАЛАРИДА ЭКСПОРТ КЎЛАМИНИ
ОШИРИШДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
ИМКОНИЯТЛАРИ
Расулов Шавкат Шароф ўғли
Жиззах политехника институти, “Иқтисодиёт ва менежмент” кафедраси
катта ўқитувчиси
shavkat-rasulov@mail.ru
Аннотация
:
Ушбу мақолада тадбиркорлик фаолиятида экспорт
салоҳиятини оширишда рақамли технологияларининг
ўрни хамда
мамлакатимизда ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш орқали
экспорт салоҳиятини ошириш масалалари кўрилган.
Калит сўзлар:
бизнес, иқтисод, самарадорлик, тадбиркорлик, муҳит,
тадбиркорлик фаолияти, рақамли технологиялар, илмий лойиҳалар, интернет-
савдо.
ВОЗМОЖНОСТИ ИСПОЛЬЗОВАНИЯ ЦИФРОВЫХ ТЕХНОЛОГИЙ
ДЛЯ УВЕЛИЧЕНИЯ МАСШТАБОВ ЭКСПОРТА НА КОММЕРЧЕСКИХ
ПРЕДПРИЯТИЯХ
Расулов Шавкат Шараф
угли
Старший преподаватель кафедры экономики и менеджмента Джизакского
политехнического института
shavkat-rasulov@mail.ru
Аннотация
:
В этой статье роль цифровых технологий в увеличении
экспортного потенциала в предпринимательской деятельности рассматривается
в вопросах увеличения экспортного потенциала за счет эффективного
использования производственных мощностей в нашей стране.
Ключевые
слова:
бизнес,
экономика,
эффективность,
предпринимательство,
окружающая
среда,
предпринимательская
деятельность, цифровые технологии, научные проекты, интернет-торговля.
THE POSSIBILITIES OF USING DIGITAL TECHNOLOGIES TO
INCREASE THE SCALE OF EXPORTS IN COMMERCIAL ENTERPRISES
256
RAQAMLI TRANSFORMATSIYA, RAQAMLASHTIRISH
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 6-SON
WWW.INFOCOM.UZ
Rasulov Shavkat Sharof ugli
Senior Lecturer at the Department of Economics and Management of the Jizzakh
Polytechnic Institute
shavkat-rasulov@mail.ru
Abstract:
In this article, the role of digital technologies in increasing export
potential in business is considered in the issues of increasing export potential through
the effective use of production facilities in our country.
Keywords: business, economics, efficiency, entrepreneurship, environment,
entrepreneurial activity, digital technologies, scientific projects, online commerce.
КИРИШ
Иқтисодиётимизни барқарор ва самарали ривожлантириш борасида амалга
ошириб келинаётган ислоҳотлар қисқа вақт ичида иқтисодиётда чуқур таркибий
ўзгаришларни амалга ошириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни
ривожлантириш, аҳоли даромадларининг ўсишини таъминлаш, кичик бизнес ва
тадбиркорлик соҳасини барқарор ривожлантириш, банк
-
молия тизими
фаолиятини мустаҳкамлаш, илмий лойиҳаларни ишлаб чиқишда аҳамиятли
ютуқлар қўлга киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли иқтисодиёт ва
электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги 2020
йил
28 апрелдаги, ПҚ
-4699-
сонли Қарори асосида 2023 йилга келиб рақамли
иқтисодиётнинг мамлакат
ялпи ички маҳсулотидаги улушини 2 бараварга
кўпайтиришни назарда тутилган.
Иқтисодиётни ривожлантириш стратегияси
саноат, хизмат кўрсатиш соҳаси ва қишлоқ хўжалигини равнақ топтириш,
тадбиркорда ташаббускорликни кучайтириш, молиявий ресурслар билан
таъминлаш каби
омилларга асосланади. Иқтисодиётда чуқур таркибий
ўзгаришларни амалга ошириш ҳисобига 2035 йилга бориб, мамлакат ялпи
ички
маҳсулоти 122 миллиард долларга етказилади. Ўсиш суръатининг
бундай
кўламини белгилашда ЯИМнинг номинал ўсиши, иқтисодиёт
самарадорлиги,
аҳоли жон бошига даромадлар ошиши ҳисобга олинган.
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ
Рақамли иқтисодиёт
-
бу иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқаларни
рақамли техналогияларни қўллаш асосида амалга ошириш тизимидир. Баъзида у
интернет иқтисодиёти, янги иқтисодиёт ёки веб
-
иқтисодиёт деган терминлар
билан хам ифодаланади.
1995 йилда америкалик дастурчи Николас Нетропонте
“
рақамли
иқтисодиёт
”
терминини амалиётга киритди. Ҳозирда бу истилоҳни бутун
257
RAQAMLI TRANSFORMATSIYA, RAQAMLASHTIRISH
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 6-SON
WWW.INFOCOM.UZ
дунёдаги сиёсатчилар, иқтисодчилар, журналистлар, тадбиркорлар деярли барча
қўлламоқда.
2016 йилда Бутунжахон банки дунёдаги ракамли иқтисодиётнинг аҳволи
ҳақида илк марта маъруза эълон қилди.
Иқтисодиёт ва жамиятнинг “рақамлаштириш” жараёни (инглиз тилида
-
digitization яъни, рақамлаштириш, баъзан эса дигитализатион яъни
рақамлаштирилиши маъносини билдиради) ҳақида гапирганда, биринчи
навбатда, терминологияга аниқлик киритиш керак. Энг кенг маънода
“
рақамлаштириш
”
жараёни, одатда, рақамли технологияларни кенг қўллаш ва
ассимиляция қилиш ташаббуси билан бошланган ижтимоий
-
иқтисодий
ўзгаришни англатади. Рақамли иқтисодиёт тушунчасига бир қатор таърифлар
берилган. Жумладан, профессор
Б.Иванов
“
Рақамли иқтисод
-
ҳақиқатимизни
тўлдирадиган virtual муҳит
”
деб таъриф берган профессор
Д.Кунгуровнинг
фикрича,
“
рақамли иқтисод
”
атамасига иккита
-
классик ва анъанавий ёндашиш
мавжуд [
1
]. Рақамли технологиялар асосида иқтисодиётнинг ва електрон товар
ва хизматлар ексклюзив домен тавсифловчи рақамли иқтисод: биринчи ёндашув
“
классик
”
деб номланиб, классик мисоллар
–
телетиббиёт, масофавий таълим,
дори
-
дармонларни сотиш (филмлар, телевизорлар, китоблар ва бошқалар).
Иккинчи ёндашув:
“
рақамли иқтисод
”
илғор рақамли технологиялардан
фойдаланган ҳолда иқтисодий ишлаб чиқаришдир. М
.
Л. Калужский рақамли
иқтисодиёт
–
иқтисодий интернет
фаолияти, шунингдек, шакллари, усуллари,
воситалари ва уни амалга ошириш алоқа муҳитидир, деб таърифлаган [
2].
Манбаларда келтирилишича
“
Рақамли иқтисодиёт
”
иқтисодиётнинг бундай тури
маълум даражада амалда ишлайдиган турдаги model ҳисобланади. Рақамли
иқтисодиёт
-
бу ишлаб чиқариш комплекси, инсон учун ҳаёт ва қулайликни
таъминлайдиган маҳсулот ва хизматларни яратадиган ишлаб чиқариш тизими
бўлиб, у ерда маълум бир кибер
-
жисмоний (киберфизическая) тизим пайдо
бўлади. Фикримизча, рақамли иқтисодиёт бу ишлаб чиқариш комплекси
инсонлар учун қулайликларни таъминлайдиган маҳсулот ва хизматларни
яратадиган виртуал
муҳит бўлиб, рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда
иқтисодий ишлаб чиқариш тизими саналади [
2
]. Рақамли иқтисодиётга бўлган
қизиқиш жамият ва иқтисодиётда рўй берган жиддий ўзгаришлар туфайли
сезиларли даражада ўсди. Замонавий технологиялар ва платформалар мижозлар,
ҳамкорлар ва давлат ташкилотлари билан шахсий мулоқотни минималлаштириш
ҳисобига корхоналар ва жисмоний шахсларга харажатларни қисқартиришга
ёрдам берди, шунингдек, ўзаро мулоқотни янада тез ва осон йўлга қўйишга
имконият яратди.
258
RAQAMLI TRANSFORMATSIYA, RAQAMLASHTIRISH
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 6-SON
WWW.INFOCOM.UZ
ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ
Давлатимиз раҳбари томонидан илм
-
маърифатга алоҳида урғу беришлари
ва бу орқали рақамли иқтисодиётни ривожлантириш масалаларини кун
тартибига қўйишлари Ўзбекистон танлаган йўл фақат бир манзилга олиб
боришини, яъни иқтисодий
-
ижтимоий, сиёсий жиҳатдан кучли, бозор
иқтисодиёти қонунлари тўлиқ амал қиладиган жамият қуришнинг янги
босқичига ўтганимизни яққол ифода этади. Шу билан бирга, рақамли
иқтисодиётни ривожлантириш бўйича аниқ миқдор кўрсаткичлари ҳам
белгиланган бўлиб, даврий жиҳатдан 2020
-
2023 йилларни қамраб олади.
Хусусан: 2020
-
2021 йилларда барча соғлиқни сақлаш муассасалари, мактаблар
ва мактабгача таълим ташкилотларини, шунингдек,
қишлоқлар ва маҳаллаларни
юқори тезликдаги Интернет тармоғига улаш ҳамда алоқа хизматлари сифатини
оширишни, рақамли инфратузилмани тўлиқ модернизация қилиш ва замонавий
телекоммуникация хизматларидан барча ҳудудларда фойдаланиш имкониятини
таъминлаш, 2022 йилга қадар электрон давлат хизматлари улушини 60 фоизгача
етказишни ҳамда 2023 йилга келиб рақамли иқтисодиётнинг мамлакат ялпи ички
маҳсулотидаги улушини 2 бараварга кўпайтиришни кўзда тутади.
Ҳозирги кундa жaҳон экспорти ривожлaнишининг глобaл тенденцияси
электрон сотувлaр вa онлaйн экспортнинг ўсиши ҳисоблaнaди. Тaшқи бозоргa
йўнaлтирилгaн ўз Интернет
-
сaвдо сaйтини ярaтишдaн фaрқли ўлaроқ, кўплaб
экспорт қилувчи компaниялaр aллaқaчон тaсдиқлaнгaн Интернет
-
сaвдо
сaйтлaридaн фойдaлaнишни мaъқул кўришaди. Улaр электрон тижорaт
сaвдосини бошлaшдa энг пaст нaрхни тaъминлaйди. Ҳозирги вaқтдa турли хил
товaрлaр вa хизмaтлaрни сотишни тaъминлaйдигaн кўплaб электрон сaвдо
мaйдончaлaри мaвжуд. Энг мaшҳур рaқaмли плaтформaлaр қaторидa Alibaba,
Aliexpresse, eBay,
Amazon, Etsy вa бошқaлaрни қaйд этиш мумкин. Рaқaмли сaвдо
технологиялaридaн фойдaлaниш кaттa молиявий сaрмоялaрсиз хaридорлaр
сонини кескин ошириши мумкин, бу бизнес учун жудa фойдaли жaрaён
ҳисоблaнaди [3].
Шуни тaъкидлaш керaкки, бугунги кундa кўп тaрмоқли бозорлaр мaвжуд,
хусусaн, Alibaba.com, шунингдек, тор профилли рaқaмли плaтформaлaр
фaолияти муaйян мaҳсулот ёки геогрaфик жойлaшувгa қaрaтилгaн. Одaтдa,
йирик хaлқaро бозорлaр мaқсaдли aудиторияни aниқлaб олиш вa миллий ўзигa
хосликлaрни ҳисобгa олиш учун доменлaр билaн минтaқaвий филиaллaрни
ярaтaди, Булaр жумлaсигa Фрaнция вa Буюк Бритaния кaби дaвлaтлaрни
киритишимиз мумкин. Хитой онлaйн сотишдa етaкчи ҳисоблaнaди, у бутун дунё
бўйлaб сотувчилaр вa хaридорлaргa хизмaт кўрсaтaдигaн кўплaб бозорлaргa эгa.
Энг мaшҳур бозорлaргa:“Alibaba”, “Aliexpress”, “eBay”, “Amazon” кирaди.
“Alibaba.com” электрон плaтформaси дунёдaги энг йирик электрон лойиҳaлaрдaн
биридир. Рўйхaтдaн ўтгaн фойдaлaнувчилaр сони 240 тa мaмлaкaт вa
259
RAQAMLI TRANSFORMATSIYA, RAQAMLASHTIRISH
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 6-SON
WWW.INFOCOM.UZ
минтaқaлaрдaн келгaн 260 миллиондaн ортиқ одaмни тaшкил этaди, улaр ойигa
185 миллионтa хaридни aмaлгa оширмоқдaлaр. Alibaba
-
ташқи бозорларга
чиқишни анча осонлаштирадиган, харидорлар ва сотувчилар ўртасида асосий
алоқа амалга ошириладиган онлайн дўкон, шунингдек, B2B бозор
майдонларининг бизнес моделини амалга оширади. Alibaba ишлаб
чиқарувчилар, сотувчилар ва истеъмолчилар учун бутун дунё бўйлаб товарлар
ва хизматларни тақдим этадиган ягона ахборот савдо майдонини ташкил этади.
1-
жадвал
Интернет савдоси ҳажми 2022 йил (млрд. доллар)
[3]
№
Мамлакатлар
Интернет савдоси ҳажми
(млрд.доллар)
1
Хитой
672,01
2
Америка қўшма штатлари
349,06
3
Буюк Британия
99,39
4
Япония
89,55
5
Германия
61,84
6
Франция
42,60
7
Жанубий Корея
26,83
8
Бразилия
19,79
9
Австралия
19,02
Рақамли платформада Alibaba.com сайтида дунёдаги ҳар қандай компания
сотувчи сифатида рўйхатдан ўтиши мумкин. EBay.com бозори B2C ва C2C
бизнес технологияларини татбиқ этадиган дунёдаги энг таниқли онлайн
платформалардан биридир. B2C технологияси (бизнес истеъмолчига) товар ва
хизматларни истеъмолчига тўғридан
-
тўғри сотишни англатади, C2C
(истеъмолчи истеъмолчига) истеъмолчилар ўртасида товар ва хизматларни
сотишни таъминлайди. Электрон тижорат юритиш учун ҳам турли хизматлар
яратилган бўлиб, улар электрон бизнесни юритишга кўмаклашади. Бугунги
кунда ўз онлайн дўкон яратиш учун Bigcommerce.com, Shopify.com ва бошқа
хизматлар фаолият кўрсатмоқда. Мамлакатимизда рақамли иқтисодиёт
платформаларидан фойдаланиш барча соҳаларда, жумладан, маҳсулотлар
экспортида туб ўзгаришларга олиб келади. Маҳсулотлар ва хизматлар
экспортининг анъанавий шакллари билан бир қаторда, тўртинчи саноат
инқилоби шароитида инновацион рақамли технологиялар пайдо бўлмоқда.
Рақамли платформалар анъанавий саноат тармоқларида тобора кўпроқ пайдо
бўлиб, бир қатор ўзгаришларни олиб келади:
−
саноат бозорлари чегаралари, таркиби ва улардаги рақобат
қоидаларининг ўзгариши;
−
рақамли платформалар пайдо бўлиши анъанавий бизнесдан устун
келади;
260
RAQAMLI TRANSFORMATSIYA, RAQAMLASHTIRISH
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 6-SON
WWW.INFOCOM.UZ
Шунингдек, рақамли платформаларни ривожлантиришни рағбатлантириш
воситаларига қуйидагилар киради.
−
маълумотларни ҳимоя қилиш стандартлари ва қоидаларини
уйғунлаштириш;
−
трансчегаравий маълумотлар алмашинувини соддалаштириш;
−
халқаро электрон тижоратни ривожлантириш;
−
рақамли инфратузилмага сармоя киритиш;
−
ишлаб чиқариш ва айирбошлаш, улардан кераксиз воситачилик
алоқаларини йўқ қилади, самарадорликни кескин оширади;
−
халқаро бозорлар ва меҳнат унумдорлиги.
Экспортни ривожлантиришга қаратилган савдо
-
экспортни қўллаб
-
қувватлаш ва бизнес тузилмаларини ривожлантириш бўйича давлат
муассасалари ўртасида яқин ҳамкорлик қилиш зарурати мавжуд. Истиқболли
жиҳатлардан яна бири эксп
o
рт хизматлари эҳтиёжларига жавоб берадиган
миллий рақамли платформани яратиш ҳисобланади. Рақамли иқтисодиёт
платформаларининг ривожланиши кўплаб янги имкониятларни яратиши
мумкин. Рақамли платформаларнинг ривожланиши экспорт бўйича
муаммоларни ҳал қилишда, шу жумладан, иқтисодий ривожланиш мақсадларига
эришиш билан б
o
ғлиқ ҳолда
амалга ошиши мумкин. Бу иқтисодий ва ижтимоий
натижаларни яхшилашга ёрдам бериши ҳамда инновациялар ва маҳсулдорликни
o
шириш учун ҳаракатлантирувчи кучга айланиши мумкин. Платформалар
т
o
монидан тақдим этилган инфратузилма алоқа, операциялар, маълумот
алмашиш ва ҳамк
o
рлик самарад
o
рлигини ошириши мумкин. Ривожланаётган
мамлакатлардаги маҳаллий фирмалар рақамли платформалар томонидан тақдим
этилган рақамли хизматлардан фойдалана олишса, сезиларли фойда олишлари
мумкин. Рақамли платформалар анъанавий битимларга нисбатан транзакция
харажатларини камайтириши мумкин, шунинг учун, айниқса, микрофирмалар
ҳамда кичик ва хусусий тадбиркорлар учун ички ва ташқи бозорда кенг
имкониятлар яратади.
ХУЛОСА
Хулоса қилиб айтганда, рақамли иқтисодиёт шунчаки рақамли маҳсулот ва
хизматларни ишлаб чиқариш бўйича иқтисодий фаолият ёки иқтисодиётнинг
алоҳида тармоғи бўлиб қолмасдан, рақамли жараёнларга интеграциялашган
мижозлар эҳтиёжларини қондиришни кенгайтириш, рақамли экотизимларни
яратиш учун ахборот тармоқларидан фойдаланган ҳолда бозорларда инновацион
ҳамкорликни ривожлантириш, рақамли қарорлар қабул қилиш асосида маҳсулот
ва хизматларни технологик такомиллаштириш, бизнес жараёнлари ва корхонани
261
RAQAMLI TRANSFORMATSIYA, RAQAMLASHTIRISH
“RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 6-SON
WWW.INFOCOM.UZ
бошқарувининг ташкилий шаклларини рақамли қайта ташкил этиш ҳисобига
фаолият самарадорлигининг ошишига эришиладиган иқтисодиётдир
.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1.
Parpieva M.M. O‘ZBEKISTONDA RAQAMLI IQTISODIYOT
RIVOJLANISHIDA RAQAMLI TEXNOLOGIYALARNING AHAMIYATI. Davlat
statistika qo‘mitasi huzuridagi Kadrlar malakasini oshirish va statistik tadqiqotlar
institutining “O‘zbekiston statistika axborotnomasi” ilmiy elektron jurnali. 2022-yil,
2-son
2.
Parpieva M.M. RAQAMLI IQTISODIYOTNI RIVOJLANTIRISHDA
INNOVATSIYALARNING ROLI. Davlat statistika qo‘mitasi huzuridagi Kadrlar
malakasini oshirish va statistik tadqiqotlar institutining “O‘zbekiston statistika
axborotnomasi” ilmiy elektron jurnali. 2022 yil, 3-son
3.
Расулова
Д
.
В
.
Тадбиркорлик
субъектлари
экспортини
ривожлантиришда
рақамли
технологиялардан
фойдаланиш
//
Бизнес
ва
иқтисодиётда
рақамли
трансформация
//
Халқаро
илмий
-a
м
a
лий
конференция
материаллари
// 2023
йил
21
июнь
4.
Gaybullayevna, R. S. (2023). THE STATE OF THE DIGITAL ECONOMY
TODAY: PROBLEMS AND SOLUTIONS. JOURNAL OF ECONOMY, TOURISM
AND SERVICE, 2(12), 38-42.
5.
Sharifa, R., & Ilyos, T. (2023). PRINCIPLES OF SCIENTIFIC
MANAGEMENT IN MANAGEMENT.
Новости образования: исследование в XXI
веке
,
2
(16), 1097-1100.
6.
Gaybullayevna, R. S. (2023). MODERN FUNDAMENTALS OF
FINANCIAL MANAGEMENT OF INVESTMENT ACTIVITY.
JOURNAL OF
ECONOMY, TOURISM AND SERVICE
,
2
(5), 51-54.
7.
Sharifa, R., & Mahliyo, K. (2023). ORGANIZATIONAL STRUCTURE OF
ENTERPRISES AND THEIR APPEARANCES.
JOURNAL OF ECONOMY,
TOURISM AND SERVICE
,
2
(5), 77-83.
8.
Sharifa, R. (2023). DIRECTIONS FOR INCREASING INVESTMENT
ATTRACTIVENESS IN REGIONS.
Новости образования: исследование в XXI
веке
,
2
(16), 1088-1092.
9.
Rasulova, S., & Jabborova, Z. (2019). PRINCIPAL DIRECTIONSON THE
DEVELOPMENT OF ENTREPRENEURSHIP
.
International Finance and
Accounting
,
2019
(3), 18.