Тарихий романларда аёллар образи тасвири

47
18
Ulashish
Ашурова, Н. (2022). Тарихий романларда аёллар образи тасвири. Globallashuv Davrida Tilshunoslik Va Adabiyotshunoslik Taraqqiyoti Hamda ta’lim Texnologiyalari, 1(1), 206–209. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/dllseteg/article/view/5534
Нигора Ашурова, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети

тадқиқотчиси 

0
Iqtibos
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Тарихий ходисалар ҳақидаги билимни ўзлаштиришда адабиёт асарлари алоҳида рол ўйнайди. Чунки адабиёт асарлари – роман, қисса, ҳикоя, драма, достон ва шеърларда олис замонларда бўлиб ўтган воқеалар, у пайтларда яшаган кишилар қиёфаси жонли ва таъсирчан гавдалантирилади.


background image

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya

206

ТАРИХИЙ РОМАНЛАРДА АЁЛЛАР ОБРАЗИ ТАСВИРИ

Нигора Ашурова Хайитовна

– ТДЎТАУ тадқиқотчиси

Тарихий ходисалар ҳақидаги билимни ўзлаштиришда адабиёт асарлари

алоҳида рол ўйнайди. Чунки адабиёт асарлари – роман, қисса, ҳикоя, драма,
достон ва шеърларда олис замонларда бўлиб ўтган воқеалар, у пайтларда
яшаган кишилар қиёфаси жонли ва таъсирчан гавдалантирилади.

“Ўтган кунлар”, “Меҳробдан чаён”, “Навоий”, “Юлдузли тунлар”,

“Улуғбек хазинаси”, “Жавзо” сингари романлар худди мана шу жиҳатларига
кўра аждодларимизнинг туриш-турмуши тўғрисида ҳар қандай олим,
солномачи-битикчининг асарларидан кўра аниқроқ тасаввур беради. Чунки ўша
асарларда замон ва маконларга хос белги, хусусиятлар устида мусаввир
муйқалами билан яратилган картинадай ёрқин кўрсатилган.

Адиба Рисолат Ҳайдарованинг “Жавзо” романида ҳам темурийлар ва

шайбонийхонлар даври ҳаётини тасаввур қилиш, у замондаги ҳукумдорлар-у
мударисслар, савдогарлар-у, силоҳилар, қаландар-дарвишлар шайхлар
шунингдек, ўша давр аёлларининг ўй-хаёллари, орзу интилишлари тўғрисида
муайян билим, тушунчага эга бўлишда муҳим роль ўйнайди. Асарда нафақат
тарихий сиймолар балки ўша давр аёлларининг ҳаёт тарзи, ўй-фикрлари, руҳий
оламида эврилишлар, орзу истакларини маҳорат билан ёритиб бера олган.
“Жавзо” романи китобхонларнинг темурийлар даврининг, хусусан, Хусайн
Байқародан кейинги давр унинг фарзандлари Музаффар Мирзо, Бадиуззамон
Мирзо, Хадичабегим, Шайбонийхон сингари тарихий шахслар ҳақидаги
билимини ҳамда ўша давр аёллари яшаган муҳит мураккаблигини хаёлан
тасаввур қилишга, ҳис қилишга имкон берадиган баркамол асар саналади.

Адабиёт асарларининг тарих тўғрисидаги, ҳаёти ҳақидаги кишилар

билимини кенгайтиришдаги бебаҳо аҳамияти хусусида В.Г.Белинский:

“Биз

жамиятимизнинг билим ҳақида гапирар эканмиз, бу – адабиётимизнинг
муаффақиятларидан

гапирганимиздир,

чунки

бизнинг

билмимиз

адабиётимизнинг жамият тушунчаларига ва расму таомилига бевосита
кўрсатаётган таъсиридир”

[1, 326]

.

Бундан англашиладики, жамият аъзоларининг ўз тарихи тўғрисидаги

билими, тарихий шажаралари ҳақидаги тасаввури, тушунчаси тарих
тўғрисидаги илмий тадқиқотлар туфайли эмас, балки роман, қисса, ҳикоя
сингари адабиёт асарлари асосида шаклланади ва ривожланади.

Рисолат

Ҳайдарованинг

“Жавзо”

романи

Шайбонийхон

ва

Хадичабегимдек тарихий шахслар тўғрисида энг ёрқин тасаввур берадиган асар
саналади.

Хусайн

Бойқаро,

Шайбонийхон,

Музаффар

Мирзо

ва

Хадичабегимнинг ушбу романда гавдалантирилган сиймоси тарихий ҳақиқатга
ҳар жиҳатдан мос келади. Асар воқелиги подшоҳ Хусайн Байқаронинг
вафотидан сўнг фарзандлари Бадиуззамон Мирзо ва Музаффар Мирзолар ўз
салтанатларини ташлаб, қочиб кетганлиги, Шайбонихон Ҳиротни босиб олиш
илинжида

яқинлашаётганлиги

ва

аҳолининг

саросимали

вазиятни

тасвирлашдан бошланади. “Баширкат шоҳларнинг

(Баширкат шоҳлар –


background image

Globallashuv davrida tilshunoslik va adabiyotshunoslik taraqqiyoti hamda ta’lim texnologiyalari

207

давлатни шерикчилик асосида бошқарадиган шоҳлар. Ҳусайн Бойқаро
вафотидан кейин тахтга Бадиуззамон Мирзо ўтириши керак эди. Лекин
Хадича бегим ўз ўғли Музаффар Мирзони ҳам Бадиуззамон билан баравар
тахтга ўтқазишга муяссар бўлади. Шу тариқа ака-укалар баширкат шоҳлар
деб аталган)

бири Қандаҳорга, иккинчиси Астрободга қочган, шаҳарда

саросималик” [3, 3].

Адиба Рисолат Ҳайдарова “Жавзо” романида темурийлар даврида

аёлларининг турмуш тарзи, ўй-хаёллари, руҳий оламини ишонарли тарзда
тасвирлаб бера олган. Асарда Қоракўзбегим суюкли умр йўлдоши Музаффар
Мирзо уни ёғийларга ташлаб кетганлиги, кўнглидаги ғалаёнлар унга тинчлик
бермаётганлиги, бу воқеликка ишониши қийин кечиши, кўнглидаги ғам –
ташвишни тасвирлаш орқали асар қаҳрамони ҳаётидаги туб бурилишга урғу
беради. Шайбонийхон Ҳиротни қўлга киритса унинг ҳоли не кечишини ўйлаб,
дилида ташвишли онлар унга яқин келаётганлигидан саросимага тушади.
Шунда кўнглидан

“...Шайбонийхонга қайнотаси Султон Ҳусайн Бойқарогина

бас келиши мумкин эди! Бу баширкат шоҳларнинг бирортаси отасига
ўхшамайди”,

– дея афсусланиш ҳисси ўтади [3, 4].

Шунингдек, ўша давр сарой аёлларининг ҳаёт йўли, унинг тақдир

битикларига назар ташлар экансиз, Қоракўзбегимнинг онаси таъриф этган
сўзларга жуда мос келади. Яъни:

“Шоҳга ёстиқдош бўлган аёлларнинг саодати

ҳамиша қисқа бўлади”.

[3, 5]

Асарда тарихий шахслардан бири Хадичабегим образини адиба маҳорат

билан ёритиб беради. Бу образни яратишда адиба тарихий ҳақиқатга суянган
ҳолда очиб беришга уринади. Султон Хусайн Бойқаро Хадичабегимни севимли
аёли сифатида жуда ўзига яқин тутмоғи ҳам тарихий ҳақиқатга яқин келади.
Асарда Қоракўзбегимнинг онаси Хусайн Бойқаронинг севимли синглиси
тилидан айтилган мазкур сўзлар фикримизни исботлайди.

“...суянчиғи бўлмаган

аёлнинг пешонаси шўр бўлгай. Хадичабегимнинг Султон Ҳусайндек суянчиғи
бўлгани учун ҳам пешонаси ярқироқдур...”

. Сарой аёллари ичида шоҳнинг

назарига тушиш ва суюклисига айланиш олий бахт эди. Мана шундай бахт ва
омад Хадичабегимга ином этилган эди. Ҳар бир даврда ҳам аёлнинг бахту-
саодати севимли ёри, тоғдек суянчиғи борлигида ва кимгадир керак эканлигини
ҳис қилишидадир.

Тарихдан Хадичабегим ўз хийла найранги, ўз манфаати учун ҳар қандай

қабиҳликдан тап тортмайдиган аёл сифатида маълум. Ўз фарзандининг тахт
тепасига келиши йўлида ҳар қандай тўсиқларни енгиб ўтишга, ҳатто
Султоннинг энг севимли набираси бўлмиш Мўмин Мирзонинг бу дунёдан эрта
кўз юмишига сабабчи бўлсада ўз мақсади йўлидан чекинмайди. Ўз атрофига
вазир-у, уломаларни, дин пешволарини, бир сўз билан айтганда ўз манфаати
йўлида унга содиқ хизматчиларни тўплайди. Бу уринишлари Музаффар
Мирзонинг тахт тепасида акаси билан ёнма-ён қолишига олиб келади.
Хадичабегим образида устомонлик, тадбиркорлик, айёрлик, шунингдек,
иқтисодий жиҳатга унча уқуви йўқлигини асар воқеликларини ўқиш жараёнида
амин бўламиз. “Жавзо” романида тарихий манбалардаги маълумотлар асос
қилиб олинганлиги учун ўша давр қиёфаси ёрқин кўринган. Тарихий мавзудаги


background image

Respublika ilmiy-amaliy konferensiya

208

асар жумладан, “Жавзо” сингари романларнинг аҳамияти, қадри ҳам аввало
уларнинг ҳозирги замон ўқувчисига эзгулик руҳини сингдириши, яхши инсон
бўлиб яшашга чақириш, кўнглида шундай истак уйғонишида намоён бўлади.

Рисолат Ҳайдарова Султон Ҳусайн Бойқаро, Шайбонийхон, Хадичабегим

ҳаётининг сўнгги даври ичига унинг бутун умрини, ҳаётдан чиқарган
хулосаларини сингдириб юборади. Шунинг учун ҳам “Жавзо”да тарихий
фактлар, тарихий воқеалар илмий асарлардагидай ялонғоч, қуруқ бўлиб
кўринмайди. Улар романда ҳаётнинг мураккаб ҳодисаларидан биридай
таассурот қолдиради.

Рисолат Ҳайдарованинг “Жавзо” романида ҳам “тарихий фактларнинг

астари” очиб, тарихий воқеалар Қоракўзбегим, Хадичабегим сингари аёллар
қисмати, уларнинг шахсий ҳаёти билан боғлаб кўрсатилади. Шунингдек ўша
давр аёлларининг севиши, нафратланиши, изтироб чекиши, қувониши орзу
қилиши, хаёл суриши, иложсиз-имконсиз қолиши гавдалантирилади. Бу эса
ўқувчида ўша давр аёлларининг ҳаёти, орзу-истаклари, интилишлари, ўй-
хаёллари билан ўртоқлашишга имкон беради. Шунингдек, асарда тарихий
шахслар Ҳусайн Байқаро, Шайбонийхон, Хадичабегим, Қоракўзбегим, Мўғил
хоним, Хон ойим муносабатларини кўрсатиш асосий ўрин тутади. Айни чоғда
асарда Алишер Навоий, Муҳаммад Солиҳ каби бир неча тарихий шахслар номи
ҳам тилга олинади ва улар сюжет тизимидаги воқеаларда иштирок этиб, ўша
давр воқеликларини, турмуш тарзини, хусусан Қоракўзбегим, Хадичабегим
образларини ёрқинлаштиради. Асарда Шайбонийхоннинг аёллари сифатида
тилга олинган Хон ойим, Мўғил хоним, Хонзодабегим сингари образлар орқали
аёлларнинг турли хил характери, қарашлари, руҳияти очиб берилади. Шунда
аёлларнинг сир-синоатга бой жиҳатларига амин бўласан киши. Аслида аёл
дунёси мураккаб, сир-синоатга тўла. Аммо романда тўқима қаҳрамонлар
салмоғи кўпроқ. Шерзод, Ёдгор, Зулайҳо сингари тўқима образлар ҳам роман
воқеаларида фаол иштирок этади. Улар гарчи ёзувчининг хаёли, фантазияси
асосида яратилган бўлса-да, бу қаҳрамонларнинг сўзлаш тарзисида, кийим-
либосларида яшаш жойлари кўринишида темурийлар ва шайбонийхонлар даври
аёлларининг яшаш тарзи, ўй-хаёллари, интилишларини тасаввур қилишга,
Қоракўзбегимнинг бошидан кечган зиддиятли воқеаларни яқиндан ҳис қилишга
имкон берадиган хусусият ва сифатлар мавжуд. Қайси бир давр бўлишидан
қатъий назар аёллар кўнгил оламидаги қарашлар, интилишлар, орзу-хаваслар
аслиятича қолади. Тарихий романларда нафақат тарихий сиймоларни ёритиш
балки ўша давр аёллар руҳиятини, қалб кечинмаларини нозик тасвирлаш ва
ёритишда аёл адибаларнинг ижодида янада ёрқинроқ ифодаланган. Аёл
ижодкорларнинг ижодида аёл образи, аёл қалби тасвири ўзгача тасвирланади,
эътироф этилади. Аёл ижодкорлар аёл кишининг руҳий оламини эркак
ижодкорлардан кўра чуқурроқ идрок этади. Ўзбек адабиётида ҳам мана шундай
аёл адибаларимизнинг борлиги қувонарлидир.

Испан файласуфи Хосе Ортега-и-Гассет айтганидек: “Ҳар қайси

санъатнинг тарихи инсон қалбининг томонларидан бирини ифодалашга бўлган
қатор уринишлардир. Худди шу нарса уни бошқа санъатлардан ажратиб туради.
Бу уринишлар шундай бир эгри чизиқни ташкил қиладики, санъат камалакнинг


background image

Globallashuv davrida tilshunoslik va adabiyotshunoslik taraqqiyoti hamda ta’lim texnologiyalari

209

енгил ўқи каби шу чизиқ бўйлаб замон қаърига ўз мақсади сари интилади.
Интиҳосиз уфқдаги шу нуқта ҳар қайси санъатнинг йўналишини, моҳиятини ва
маъносини кўрсатиб туради” [4, 307]. Ҳақиқатда ижодкор қалб қўридаги
туғёнларини сўзга кўчирар экан қайси замон ва макон бўлмасин инсон қалб
қўридаги орзу-умидларини, интилишларини, эзгу мақсадларини маҳорат билан
ёритиб беради.

Адабиётшунос олим Баходир Карим таъбири билан айтганда “Бизнингча,

бадиий асарни мукаммал талқин этиш амри маҳолдир; унда ҳар вақт баҳсли
нуқталар, очиқ майдонлар мавжудлигича қолади” [2, 14]. Шундай экан, бахсли
мавзуларга асос бўла оладиган асар етук асарлар сарасига киради. Бу эса
ёзувчининг иқтидори, истеъдоди ва сўз санъатида ўз овозига эгалигидан
далолатдир.


Адабиётлар:

1. Белинский В.Г. Танланган асарлар. – Тошкент: Ўздавнашр, 1955.
2. Карим Б. Руҳият алифбоси. Ғофур Ғулом номидаги нашриёт – матбаа

ижодий уй. –Тошкент, 2018.

3. Ҳайдарова Р. Жавзо. –Тошкент: Адабиёт, 2021.
4. Хосе Ортега-и-Гассет. Одам Ато жаннатда. Жаҳон адиблари адабиёт

ҳақида. – Тошкент: Маънавият, 2010.

Bibliografik manbalar

Белинский В.Г. Танланган асарлар. – Тошкент: Ўздавнашр, 1955.

Карим Б. Руҳият алифбоси. Ғофур Ғулом номидаги нашриёт – матбаа ижодий уй. –Тошкент, 2018.

Ҳайдарова Р. Жавзо. –Тошкент: Адабиёт, 2021.

Хосе Ортега-и-Гассет. Одам Ато жаннатда. Жаҳон адиблари адабиёт ҳақида. – Тошкент: Маънавият, 2010.

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана