DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
66
PAREMIYALARDA HAYVON VA O‘SIMLIKLAR ORQALI METAFORA
VA ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ ВА ПСИХОТРОП МОДДАЛАР
БИЛАН ҚОНУНГА ХИЛОФ РАВИШДА МУОМАЛА ҚИЛИШДАН
ИБОРАТ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШГА ТАЪСИР
ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР
Саъдуллаев Акрамжон Рахматуллаевич
https://doi.org/10.5281/zenodo.15773635
Ўзбекистонда соғлом ҳаёт тарзини қарор топтириш, жамиятимизнинг
жисмоний, маънавий ва маданий жиҳатдан юксалтириш мақсадида йирик
ижтимоий дастурлар тузилиб, амалга оширилмоқда. Инсон ҳаётини ва
соғлигини сақлаш – бу ижтимоий вазифалардан биридир. Шу муносабат
билан сўнги йилларда давлатимиз раҳбарияти томонидан “гиёҳвандлик”
каби салбий ижтимоий иллатга алоҳида эътибор қаратилиб, гиёҳвандлик
моддалари билан ноқонуний муомила қилишга қарши кураш олиб
борилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёев ички ишлар органлари томонидан жиноятларни очиш борасида
камчиликлар мавжудлигини таъкидлади.
Шуни айтиш керакки, гиёҳвандлик моддалари ва психотроп
воситалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат
жиноятларни тергов қилишда иш учун аҳамиятли бўлган қатор ҳолатлар
юзасидан махсус билимга эга бўлиш ва фан-техника маълумотлардан кенг
фойдаланиш талаб этилади.
Мамлакатимиз
Президенти
Шавкат
Мирзиёев
Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига
бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида: “Бугунги тез
ўзгараётган дунё инсоният олдида, ёшлар олдида янги-янги, буюк
имкониятлар очмоқда. Шу билан бирга, уларни илгари кўрилмаган турли
ёвуз хавф-хатарларга ҳам дучор қилмоқда. Ғаразли кучлар содда, ғўр
болаларни ўз ота-онасига, ўз юртига қарши қайраб, уларнинг ҳаётига,
умрига зомин бўлмоқда. Бундай кескин ва таҳликали шароитда биз ота-
оналар, устоз-мураббийлар, жамоатчилик, маҳалла-кўй бу масалада
ҳушёрлик ва огоҳликни янада оширишимиз керак”, деб таъкидлаб
ўтдилар.
Дарҳақиқат, бугун ахборот асрида дунё халқлари томонидан
тараққиётнинг янги-янги марралари қўлга киритиляпти. Бироқ дунёда
ёшлар келажагига жиддий хавф туғдирувчи бир қанча иллатлар ҳамон
сақланиб қоляпти. Ушбу иллатлардан бири гиёҳвандлик балосидир. Ҳеч
DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
67
кимга сир эмаски, Афғонистонда ноқонуний наркотик моддаларни
етиштириш жараёнларининг давом этаётганлиги, нафақат ушбу минтақа,
балки дунё аҳолисига жуда катта хавф туғдирмоқда.
Гиёҳвандликнинг бутун дунёда тарқалиш миқёси ва тезлиги шу қадар
кучлики, улар ёшларнинг жисмоний ва ахлоқий ривожланиши ҳамда
келажагини барбод қилади, жамиятнинг ижтимоий барқарорлигига путур
етказади, миллат генафонини издан чиқаради, демографик ҳолатга салбий
таъсир кўрсатади
1
.
Дарҳақиқат, бугун ахборот асрида дунё халқлари томонидан
тараққиётнинг янги-янги марралари қўлга киритиляпти. Бироқ дунёда
ёшлар келажагига жиддий хавф туғдирувчи бир қанча иллатлар ҳамон
сақланиб қоляпти. Ушбу иллатлардан бири гиёҳвандлик балосидир. Ҳеч
кимга сир эмаски, Афғонистонда ноқонуний наркотик моддаларни
етиштириш жараёнларининг давом этаётганлиги, нафақат ушбу минтақа,
балки дунё аҳолисига жуда катта хавф туғдирмоқда.
Гиёҳвандликнинг бутун дунёда тарқалиш миқёси ва тезлиги шу қадар
кучлики, улар ёшларнинг жисмоний ва ахлоқий ривожланиши ҳамда
келажагини барбод қилади, жамиятнинг ижтимоий барқарорлигига путур
етказади, миллат генафонини издан чиқаради, демографик ҳолатга салбий
таъсир кўрсатади
2
.
Бу борада профессор Қ.Р.Абдурасулова қуйидаги фикрни билдиради
“...гиёҳвандлик моддалари истеъмол қилувчиларнинг учдан икки
қисмидан кўпроғини 30га тўлмаган ёшлар ташкил этишини кўрсатади.
Ваҳоланки, аҳолининг бу тоифаси ижтимоий тараққиётни белгиловчи
ишлаб чиқариш кучларининг ўзаги ҳисобланади”
3
.
Дарҳақиқат, гиёҳвандлик моддалари тарқалишининг олдини олиш ва
гиёҳвандликка қарши кураш XXI асрнинг энг долзарб муаммосига айланиб
қолди. Юртимизда мустақиллик йилларида гиёҳвандлик моддалари билан
қонунга хилоф равишда муомала қилиш жиноятларига қарши кураш
чоралари кескин кучайтирилиб, кенг кўламда профилактик ишлар олиб
борилмоқда.
1
Мусаев М.А
. Жиноий уюшма ташкил этишга қарши кураш муаммолари: Юрид. фан. номз. ... дис.
автореф. – Т., 2006. – Б. 14.
2
Отажонов А.А.
Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда
муомала қилишдан иборат жиноятлар. – Т., 2013. – Б. 5.
3
Абдурасулова Қ.Р.
Криминология: Дарслик / Масъул муҳаррир проф. М.Ҳ.Рустамбоев. – Т., 2008. − Б.
13.
DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
68
Ўтказилган муайян ижтимоий тадқиқотлар таҳлилидан кўринадики,
асосан энг кўп сонли гиёҳвандлар гуруҳини нохуш оилавий шароит,
ўқишни ўзлаштирмаслик, атрофдагилар билан низолар, спиртли
ичимликлар билан эрта танишиш, маълумотининг пастлиги, юқори
касбий мутахассисликнинг йўқлиги, расмий жамоаларида эгаллаган
мавқеидан қониқмаслик, ғайриижтимоий йўналишга эга вояга етмаганлар
ва
ёшларнинг
стихияли
гуруҳларида
иштирок
этиш
билан
тавсифланадиган 16–25 ёшлардаги шахслар ташкил қилади.
XXI асрга келиб гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси халқаро
хавфсизлик ва барқарорликка жиддий таҳдид солаётган трансмиллий
хавфга айланди. Бу эса дунё ҳамжамиятидан кенг кўламли халқаро
ҳамкорликни
ривожлантиришни
тақозо
этаётир.
Гиёҳвандлик,
наркобизнес каби иллатлар жамият ҳаётини издан чиқариши билан бирга,
турли замонавий таҳдидлар, айниқса, халқаро террорчиликнинг молиявий
таянчига
айланиб
бормоқда.
Маълумотларга
кўра,
наркотик
моддаларнинг ноқонуний савдосидан тушган маблағлар халқаро
террорчилик ташкилотларининг асосий даромад манбаини ташкил этади.
Таҳлиллардан маълум бўлишича, гиёҳвандлик воситалари билан қонунга
хилоф равишда муомала қилиш жиноятларига жазо чораларини қўллаш
бўйича дунё мамлакатларини бир неча гуруҳларга ажратиш мумкин.
Биринчи гуруҳга
ўртамиёна назоратни амалга оширувчи давлатлар
(Германия, Италия Франция, Россия ва бошқа) киради. Ушбу давлатлар
қонунчилигида гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда
муомала қилиш жиноятларига узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш
жазоси қўлланади.
Иккинчи гуруҳга
АҚШ, Япония ва Хитой каби давлатлар киради мазкур
давлатларда гиёҳвандлик ва психотроп воситалари билан қонунга хилоф
равишда муомала қилиш жиноятларига нисбатан кескин ва оғир жазо
турлари, ҳаттоки, ўлим жазоси ҳам қўлланади.
Учинчи гуруҳга
(либерал гуруҳ) Нидерландия киради. Ушбу давлатда
гиёҳвандлик ва психотроп моддалари билан қонунга хилоф равишда
муомала қилиш жиноятларига қарши 2 йўналишда, яъни оғир ва енгил
гиёҳвандлик воситалари қарши кураш олиб борилади. Нидерландияда
асосан инсонга кучли таъсир этувчи гиёҳвандлик ва психотроп воситалари
тақиқланган. Аксинча, организмга нисбатан кучсиз таъсир этувчи
моддаларга қарши курашишда айрим чекловлар мавжуд. Масалан, каноп
гиёҳвандлик моддаси енгиллаштирувчи ҳолат сифатида легализация
DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
69
қилинган, ушбу моддани истеъмол қилиш ва сақлаш учун жавобгарлик
қонун билан кўрсатилмаган.
Статистик маълумотларга эътибор қаратсак, аҳолининг енгил
турдаги гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилишга ружу қўйгани
натижасида
мамлакатда ўғирлик, талончилик
ва босқинчилик
жиноятлари сезиларли даражада ўсган. Шундан сўнг мамлакат ҳукумати
ушбу моддаларни фақат уй шароитида ёки махсус белгиланган жойларда
истеъмол қилишга рухсат берди.
Маълумотларга кўра, бугунги кунда дунёнинг айрим давлатларида
(Коста-Рика, Канада, Колумбия, Бельгия ва ҳок.) “марихуана” гиёҳвандлик
воситаси истеъмолга киритилган. Чехия Республикасида эса фуқароларга
ўзлари билан маълум миқдорда марихуана, кокаин ва героин гиёҳвандлик
моддаларини олиб юришлари учун рухсат берилган.
Дунёда гиёҳвандликнинг кескин ўсиб бораётганига бошқа омиллар
ҳам сабаб бўлмоқда. Яъни айрим мамлакатларда наркотик моддаларга
бўлган эҳтиёжнинг юқорилиги, ишсизлик даражасининг баландлиги,
келажакка ишончсизлик, доимий ва сурункали стресслар ва бошқаларни
келтириб ўтиш мумкин. Шу ўринда айтиш керакки, гиёҳвандлик балоси
бугун дунё ҳамжамияти тинчлиги ва барқарорлигига жиддий хавф
солаётган экан, ёшларимизни ушбу иллатлар таъсиридан асраб-авайлаш
долзарб вазифага айланади.
Мутахассисларнинг фикрича, ёшларнинг гиёҳвандлик моддаларига
ружу қўйишига қуйидаги омиллар сабаб бўлмоқда:
– бошқа фаолиятда ўзини намоён қила олмаслик;
– ёшга нисбатан берилувчанлик;
– тенгдошлари орасида ўзлигини намоён қилиш, ҳис-ҳаяжонга
берилиш;
– зарарли оқибатларни олдиндан кўра билмаслик ва бошқа.
Мамлакатимиз
ёшларининг
гиёҳвандликка
мубтало
бўлиб
қолмасликлари учун уларнинг бўш вақтлари тўғри ташкил этиш, спорт
билан шуғулланишлари, фойдали меҳнат билан банд бўлишларига
жиддий эътибор қаратиш лозим. Шу билан бирга, ёшлар орасида наркотик
моддаларнинг тарқалишига қарши курашишга қаратилган профилактик
тадбирларни мунтазам ўтказиш керак.
Мазкур тадбирларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан
ҳамкорликда ўтказилиши ёшлар орасида турли ҳуқуқбузарликларни
бартараф этиш, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан
DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
70
қонунга хилоф равишда муомала қилиш жиноятларининг олдини олишга
хизмат қилади. Энг муҳими, бу орқали жамиятда соғлом турмуш тарзини
қарор топтириш, мамлакатимизнинг келажаги бўлмиш ҳар томонлама
баркамол
авлодни
вояга
етказиш
ҳамда
тинчлигимиз
ва
барқарорлигимизни мустаҳкамлашга эришамиз.
Гиёҳвандлик наркотик ва наркотик таъсирга эга бўлган моддаларни
истеъмол қилиш натижасида келиб чиқадиган касаллик бўлиб, у гиёҳванд
моддаларни доимий қабул қилиш натижасида вужудга келади.
Мутахассисларнинг айтишича, ушбу хасталик билан оғриган кишининг
жисмоний ва руҳий ҳолати, унинг хуморини босадиган тегишли наркотик
моддани истеъмол қилишига боғлиқ бўлади. Гиёҳвандлик ёш организмда
чуқур ўзгаришларга сабаб бўлади. Касаллик аста-секин ривожланиб
боради ҳамда сурункали давом этади.
Наркотик моддалар дастлаб, хурсандлик, вақтичоғлик, хотиржамлик
ҳиссини уйғотиб, кайф қилдириши сабабли, истеъмол қилиниб бора-бора
касалликка айланади.
Қуйидаги икки ҳолатда наркотик моддаларга ўрганиб қолиш ҳоллари
кузатилиши мумкин: биринчи ҳолатда киши ўз хоҳишидан ташқари,
эътиборсизлиги натижасида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп
моддаларни хумор қиладиган бўлиб қолади. Бундай бангилик, кўпинча,
шифокор буюрган дори моддаларни нотўғри истеъмол қилиш натижасида
келиб чиқади. Сал нарса таъсир қилиб, ташвиш кучайиб кетади, баъзи
касаллар оғриқ, уйқусизлик, ва дарднинг бошқа томонларидан қутулиш
мақсадида оxирини ўйламай, шифокор кўрсатмасини ҳам писанд қилмай,
ўзбошимчалик билан модда дозасини ошириб қабул қилишади. Бундай
беморлар,
одатда,
аҳволларининг
яxшиланиши
дори
туфайли
бўлаётганини сезиб, уни ичишни давом эттира бошлайдилар. Кўпинча эса,
аҳволларининг оғирлигидан нолиб врачни алдайдилар. Бу зайлда иш
тутишнинг оқибати ёмон бўлиб, наркотик моддаларга унчалик зарурат
бўлмаса ҳам, уни қабул қилинаверади. Организмга гиёҳванд воситалар,
психотроп моддалар таъсири янада орта боради, натижада наркотик
моддага мойиллик кучайиб, у хумор қиладиган бўлиб қолади. Модда
дозасини ўзбошимчалик билан ўзгартириб бориш ва уни тез-тез ҳамда
узоқ муддат қабул қилиш гиёҳвандликка олиб келади.
Иккинчи ҳолат эса, онгли равишда кайф қилиш мақсадида
гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларга ўрганишдир.
Гиёҳвандликка, одатда, ўзини тия билмаган, руҳан заиф, иродаси кучсиз,
DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
71
бировларга тақлид қиладиган, хуморни тарқатишдан бошқа нарсани
билмайдиган, ўта худбин кишиларгина берилади. Бундай кишилар ўз
майлларига қарши юра олмайдилар. Шунинг учун уларнинг кайф қилишга
мойилликлари кучли бўлади. Бангилик авж олиб кетади. Бу касалликка
учраганларда хасталик жуда оғир кечиб, одатда кутилмаган ёмон
оқибатларга олиб келади.
Бангиликка мубтало бўлганлар наркотик моддаларни қайта-қайта ва
кўп миқдорда истеъмол қилгиси келаверади. Кейинчалик эса, гиёҳвандлик
воситалари ёки психотроп моддаларни қабул қилмасдан туролмайдиган,
ўша бўлмаса худди “бирор нарса етишмаётгандай” бўлиб қолади. Бундай
аҳволдан қутулиш ҳамда ўзини енгил ҳис қилиш учун яна гиёҳвандлик
воситалари ёки психотроп моддаларга ружу қилади. Шу тариқа,
гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларга мойиллик-бангилик
келиб чиқади. Бора-бора организмда наркотик моддаларга мойиллик шу
даражада кучайиб кетадики, наркотик моддалар кучини йўқотгандек
бўлиб қолади, энди у аввалгидек хумор тарқатиш учун доридан кўпроқ
миқдорда истеъмол қилгиси келади.
Банги одам навбатдаги кайфни суриш учун ҳар қандай
пасткашликларга боради, сотқинлик, алдаш, зўрлик, ўғриликлардан
тоймайди. Организмга гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар
кирмаса, чуқур руҳий ва жисмоний ўзгаришлар содир бўлади. Хасталик
ривожланган сари организмда дармон қуриши ҳам кучая боради.
гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларнинг кучи организм учун
оғирлик қилади. Заҳарланиш оғир кечади ва гиёҳвандлик воситалари ёки
психотроп моддалар миқдорининг озгина ошиши билан бемор ўлиб
қолиши мумкин.
Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш, у қандай тури
бўлишидан қатъи назар, аянчли оқибатга олиб келувчи зарарли одатдир.
Уни етиштириш, сотиш, сотиб олиш ва тарқатиш қонун йўли билан
тақиқланади. Бинобарин, мамлакатимиз қонунчилигида ҳам гиёҳванд
моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ жиноятларга
жавобгарлик белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандликнинг
олдини олишга қаратилган профилактика ишларида қуйидагиларга
эътибор қаратишимиз зарур:
– энг аввало, вояга етмаганлар ўртасида содир этилаётган турли
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, бу борада жамоат бирлашмалари,
DEVELOPMENT OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
72
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда жамоа
ташкилотлари билан самарали ҳамкорлик қилиш;
– жойларда ўтказилаётган профилактика тадбирларига ёшлар билан
бирга уларнинг она-оналари ва яқинларини ҳам жалб қилиш,
– жамиятда уларнинг таъсирчан ролини ошириш;
– вояга етмаганлар ва ёшларни ижтимоий фойдали меҳнатга, турли
спорт машғулотларига кенг жалб этиш мақсадга мувофиқ.
Хулоса қилиб айтганда, гиёҳвандлик ва у билан боғлиқ
жиноятчиликка қарши кураш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органлар олдида турган вазифа, балки фуқароларнинг, шунингдек
корхона, ташкилот, муассаса ва жамоатчиликнинг ҳам муҳим вазифасидир.
Ёшларимиз гиёҳвандлик касалига мубтало бўлиб қолмасликлари учун
катталар
уларнинг
бўш
вақтларини
тўғри
ўтказишларига
кўмаклашишлари, маданий ҳордиқ чиқариш, спорт билан шуғулланиш,
фойдали меҳнат билан банд бўлишларига жиддий эътибор қаратишлари
лозим. Бу борада мамлакатимизда “Ёшлар орасида гиёҳвандлик
воситаларини тарқалишига қарши кураш” деб номланган профилактик
тадбирлар ўтказилмоқда.