Авторы

  • Дилноза Мелиева
    Ташкентский Государственный Университет Экономики

Биография автора

  • Дилноза Мелиева, Ташкентский Государственный Университет Экономики

    Исследователь

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.economics_and_innovative.10668

Ключевые слова:

рынок потребительских товаров соперничество конъюнктура питание непищевой доходы населения потребительские расходы розничная торговля производство товаров народного потребления

Аннотация

В статье изучены рынок потребительского товара, его основные особенности и факторы развития. Анализируя статистически анализа состояние потребительского рынка Республики Узбекистан и изучены основные проблемы. Основываясь на результаты оценки тенденции развития потребительского рынка выработаны научные предложения и практические рекомендации по его развитию

background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

1

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

ЎЗБЕКИСТОНДА ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНИШ

ТЕНДЕНЦИЯЛАРИНИ БАҲОЛАШ

Мелиева Дилноза Бобониёз қизи,

ТДИУ тадқиқотчиcи

Аннотация:

Мақолада истъемол товарлари бозори ва унинг асосий хусусиятлари,

ривожланиш омиллари ўрганилган. Ўзбекистон республикаси истеъмол товарлари
бозорининг мавжуд ҳолати ва ривожланиш тенденциялари статистик таҳлил қилиниб,
асосий

муаммолар

аниқланган.

Истеъмол

товарлари

бозорини

ривожланш

тенденцияларини баҳолаш натижаларига асосланган ҳолда уни ривожлантиришнинг
асосий йўналишлари бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

истеъмол товари, истеъмол товарлари бозори, рақобат,

конъюнктура, озиқ-овқат, ноозиқ-овқат, аҳоли даромадлари, истеъмол харажатлар,
чакана савдо, халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш.

Аннотация:

В статье изучены рынок потребительского товара, его основные

особенности и факторы развития. Анализируя статистически анализа состояние
потребительского рынка Республики Узбекистан и изучены основные проблемы.
Основываясь на результаты оценки тенденции развития потребительского рынка
выработаны научные предложения и практические рекомендации по его развитию

Ключевые слова:

рынок потребительских товаров, соперничество, конъюнктура,

питание, непищевой, доходы населения, потребительские расходы, розничная торговля,
производство товаров народного потребления.

Abstract:

The article examines the consumer product market, its main features and

development factors. Analyzing statistically the state of the consumer market of the Republic of
Uzbekistan, studied the main problems. Based on the results of the evaluation of the development
trend of the consumer market, scientific proposals and practical recommendations for its
development have been developed.

Key words:

consumer goods market, rivalry, conjuncture, food, non-food, household

income, consumer spending, retail, consumer goods production.

Кириш

Жамият ҳаёти учун зарур маҳсулотларга бўлган талабни қондириш ҳар қандай

давлат учун муҳим масала ва аҳоли фаровонлигининг асоси ҳисобланади. Шу боис
истеъмол товарлари бозорини шакллантириш ва унинг ривожланиши бўйича
муаммоларга жиддий ёндашув талаб этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга

Мурожаатномасида “давлатнинг инновацион янгиланиш дастурини шакллантириш,
инновация ва инвестициялардан самарали фойдаланадиган янги авлод кадрларини,
янги сармоядорлар синфини тайёрлаш ўта муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун
Ўзбекистонни технологик ривожлантириш ва ички бозорни модернизация қилиш
бўйича кучли миллий ғоя ва миллий дастур керак. Ушбу дастур Ўзбекистонни
жаҳондаги тараққий топган мамлакатлар қаторига тезроқ олиб чиқишга имкон
яратиши лозим.

Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва унинг нархини белгилаш амалиётини

бутунлай қайта кўриб чиқиб, бозор тамойилларини жорий этиш зарур”лиги муҳим
йўналишлардан бири сифатида белгилаб берилди[1]. Мурожаатномада белгилаб


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

2

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

берилган устувор вазифаларни ҳал этишда шаҳар ва қишлоқларимиз истеъмол
товарлари бозорини тартибга солишимиз, бозорни истеъмолчилар ҳукмронлигини
таъминлашга қаратилган изчил ислоҳотларни амалга оширишимиз ҳамда бу борада
мақсадли маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш масаласи ўта долзарб
ҳисобланади.

Юқоридагиларни инобатга олган мумлакатда истеъмол товарлари бозорининг

ҳолатини таҳлил этиш ва истиқболдаги ўзгаришларини аниқлаш масалалари ўта
муҳим масалалар қаторида турибди.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Истeъмол товарлари бозори

– аҳолининг шахсий эҳтиёжларини қондирувчи ва

ҳаёт кeчириш учун харид қилинувчи асосий ва зарур бўлган маҳсулотларни олди-
сотди муносабатлари мажмуини ўз ичига олади. Истeъмол товарлари бозори - ўз
навбатида жуда кўплаб махсус бозорларга бўлиб ҳам ўрганилади: озиқ-овқат, кийим -
кeчак, хўжалик, маданий моллар ва бошқалар. Истеъмол товарлари бозорнинг
моддий-тeхника

асоси(инфраструктураси)

бўлиб:

улгуржи

савдо

базалари,

супермаркетлар, деҳқон бозорлари, дўконлар ва барча чакана савдо-сотиқ билан
шуғулланувчи шаҳобчалар ҳисобланади.

Истeъмол товарлари бозори – «Ҳазрати инсон» учун, унинг фаровон ҳаётини

таъминлаш мақсадида ташкил этилади, шунинг учун ҳам бош бозор дeйилади.
Қолган ҳамма бозорлар, ана шу исътeмол товарлари бозорининг мўл-кўлчилигини,
унда талаб ва таклиф мутаносиблигини таъминлашга қаратилган асосий омил
ҳисобланади[2].

Истеъмол товарлар бозорини тадқиқ этиш даставвал аҳолини мос товарларга

бўлган талабини аниқлашда ўз аксини топади. Талабни ўрганиш бозор сиғимини ва
таркибини, товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш жараёнларида
рўй бериши мумкин бўлган ўзгаришларни прогноз қилишга ёрдам берувчи
маълумотларни акс эттириши лозим[3].

Истeъмол товарлари бозорининг сиғими – ҳажми туман, шаҳар, вилоят ва

мамлакат миқёсида чакана товар айланиш (сотиш) кўрсаткичи билан аниқланади.
Ўзбекистон мустақиллигининг биринчи кунидан бошлабоқ, истеъмол товарлари
бозорини ривожлантиришга, унинг чакана сотишни ташкил этишнинг замонавий
усулларини жорий этиш, чакана савдо соҳасида юридик ва жисмоний шахслар учун
тенг шарт-шароитлар яратиш, бозорларда савдо фаолиятини тартибга солиш
шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида
мақсадли стратегиялар белгиланмоқда.

Ҳозирги кунга қадар “истеъмол бозори” тўғрисида универсал тушунча ишлаб

чиқилмаган. Замонавий хориж ва маҳаллий адабиётларда “истеъмол бозори”
тушунчаси кўпинча иқтисодий категория сифатида талқин қилиниб[4][5][6], бир-
бирини тўлдириб боради. Айрим муаллифлар “истеъмол бозори”ини товар
муомиласига тенглаштирсалар[7][8], бошқалари уни истеъмол молларини ишлаб
чиқариш ва сотиш фаолиятлари жараёнларидаги муносабатлар сифатида[9][10], яна
бир гуруҳ олимлар эса ишлаб чиқариш ва айирбошлашдаги товар билан боғлиқ
жараёнлардаги иқтисодий алоқаларни[11][12][13] тушунадилар.

Жумладан, И.К. Беляевскийнинг фикрича, истеъмол бозори бу – ўз ичига озиқ-

овқат ва ноозиқ-овқат молларини қамраб олувчи бозордир[14] дея талқин қилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

3

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

Б.А. Райзберг эса уни қўйидагича таърифлайди: “Сотувчи ва харидор ўртасидаги олди-
сотди асосидаги муносабат”[15] сифатида эътироф этади.

Машхур америкалик иқтисодчи олим Ф. Котлер қўйидагича таъриф беради:

“истеъмол бозори - бу товар ва хизматларни сотиб олувчи алоҳида шахс ва уй
хўжаликларидир, бунда алоҳида эътибор харидорга қаратилади”[16] дейилган.

Юқоридаги таърифлардан келиб чиқиб, биз истеъмол бозори деганда хўжалик

юритувчи субъектлар ўртасидаги товар-пул ва иқтисодий ташкилий муносабатлар
тизимини тушунамиз. Истеъмол бозори иштирокчилари бўлиб савдо, ўртасида товар-
пул муносабатлари шаклланадиган умумовқатланиш, маиший хизмат кўрсатувчи
ташкилотлар ва уларнинг истеъмолчилари ҳисобланадилар.

Истеъмол товарлар бозорининг шаклланиши ва амал қилиш механизми мазкур

мамлакатда маҳсулот ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айрибошлаш ҳамда истеъмол
қилиш жараёнлари ва омиллари ўртасидаги ўзаро муносабатларини тадқиқ этиш
заруратини келтириб чиқаради[3].

Истеъмол товарлари бозорининг ўрганишнинг ўзига ҳослиги ва асосий

афзалликлари

олимларнинг

тадқиқотларида

қуйидагилар

билан

изоҳланади[11][17][18]:

истеъмол бозори шаҳар, вилоят, мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига

салмоқли ҳисса қўшади ва барча даражадаги бюджетларга солиқ тушумларининг
манбаи ҳисобланади;

ички, ташқи иқтисодий, ижтимоий, сиёсий вазиятлардан таъсирланиши, яъни,

ҳудудлараро товарлар оқими, ишчи кучи миграцияси, сармоя ҳаракати кабиларга
юқори эгилувчан бўлади;

мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий вазиятга таъсир кўрсатувчи стратегик

аҳамиятга эга бўлган маҳсулотлар мавжуд;

истеъмол товарлар бозорининг асосий субъектлари ҳисобланган чакана савдо

корхоналари,

товарларни

ташиш,

уларни

сақлашни

таъминлаб

берувчи

ташкилотларнинг иқтисодий жиҳатдан ривожланиб бориш стратегияларини ишлаб
чиқиш;

мамлакат

ҳудудларидаги

аҳоли

ва

уларнинг

юқори

даражада

дифференциясини, кучли табақаланиш, мавжуд ижтимоий вазиятни сақлаб туриш ва
ҳ.к.

Умуман олганда истеъмол товарлари бозорини тартибга солиш ва

такомиллаштириш орқали товарлар бозорида соғлом рақобат муҳитини
ривожлантиришга, тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг самарадорлигини
оширишга,

ишлаб

чиқарилаётган

маҳсулотларнинг

рақобатбардошлигини

таъминлашга шарт-шароитлар яратади.

Тадқиқот методологияси

Истеъмол товарлари бозорининг ривожланиши бир қатор омилларга

жумладан, мамлакатнинг истеъмол товарлари ишлаб чиқариш салоҳияти ва аҳоли
эҳтиёжларини унга мувофиқлигига, бозордаги талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанат,
ахоли даромадларининг дифференциацияси ва истеъмол характери, истеъмол
даражаси ва унинг таркибига, истеъмол ва жамғариш кабиларга боғлиқ.

Истеъмол товарлари бозорини ва унинг конъюнктурасидаги ўзгаришларини

доимий аниқлаб боришни талаб этада. Маълум даврда товарлар сотилишидаги


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

4

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

имкониятларни ифодаловчи иқтисодий шарт-шароитлар мажмуи - бозор
конъюнктурасини билдиради[2]. У аниқ иқтисодий кўрсаткичлар - талаб ва таклиф
мувозанати, баҳолар даражаси, бозор ҳажми ва бошқалар билан ифодаланади.

Мамлакат иқтисодий доирасида конъюнктурани таҳлил қилишда бир қатор

макроиқтисодий кўрсаткичлар яъни, ялпи миллий маҳсулот, ялпи миллий даромад,
саноат, қишлоқ хўжалиги, инвестиция, транспорт, товар муомаласи кўрсаткичлари -
ички ва ташқи бозорларда товарлар сотилиши ҳажми, пул муомалалари, капитал
айланиши ва баҳолар динамикаси, ишсизлик ва инфляция даражалари кабиларларга
асосланади.

Макроиқтисодий кўрсаткичлар сифатида истеъмол товарлари бозори ҳолати,

талаб ва таклиф, баҳо, талабнинг қондирилиш даражаси, товар ишлаб чиқариш, унинг
сотилиши, корхоналар кўпайиши ва бошқалар асосида амалга оширилади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда истеъмол товарлари бозорининг

ҳолатини таҳлил этиш ва истиқболдаги ўзгаришларини аниқлаш масалалари ўта
муҳим масала қаторида турибди.

Истеъмол товарлари бозорини ривожланиш даражасини аниқлашда асосан

макроиқтисодий кўрсаткич мамалкатнинг чакана савдо айланмаси, аҳолининг
истеъмол харажатлари, истеъмол товарларини ишлаб чиқариш ҳамда истеъмол
нархлари индекси ва бошқа бир қатор кўрсаткичлардан фойдаланилади.

Истеъмол товарлари бозори конъюнктурасига баҳо беришда эса асосан

истеъмол товарларига бўлган талаб ва таклифнинг ўзгариш индекслари ва уларнинг
шаклланиш манбалари қуйидаги кўрсаткичлар асосида баҳоланади: ичтеъмол
товарлари чакана савдо айланмаси, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, истеъмол
товарлари экспорти, импорти, товар захиралари ва уларнинг аҳоли жон бошига
нисбатан ўзгаришлари.

Фикримизча истеъмол товарлари бозорининг ривожланиш ҳолатига бахо

беришда чакана савдо айланмаси ва унинг таркибини таҳлил қилиш ҳам энг муҳим
манбаълардан бири ҳисобланади.

Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда тадқиқотда Ўзбекиситон Республикаси

Давлат статистика қўмитасининг 2005-2017 йиллардаги статистик маълумотлари
асосида статистик таҳлил ва баланс таҳлил усулларидан фойдаланилган холда
истеъмол товарлари бозорини ривожланишига баҳо берамиз.

Таҳлил ва натижалар

Аҳоли даромадларининг ошиб бориши истеъмол товарлари бозорининг

ривожланишини белгиловчи асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон
Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан бахоланишича аҳоли жон
бошига даромадлар 2017 йилги маълумотлар бўйича 2000 йилги даражага нисбатан
13,2 марта реал ошган. Ахолининг даромадлари ошишига монанд равишда истеъмол
харажатлари ҳам ошиб бориши кузатилган ва унинг таркибида озиқ-овқат
маҳсулотлари улуши 2000 йилга нисбатан таққосланганда 14,2 бирликка камайган
бўлса, ноозиқ овқат маҳсулотлари сотиб олишга қилинган харажатлар 7,0 бирликка
ошган

1

.

1

Ўзбекистон республикаси Давлат статистика қўмитаси. Ўзбекистон Республикасида ахоли турмуш даражаси ва

фаровонлигининг ривожланиш таҳлили. https://stat.uz/uploads/docs/tur-dar-17uz1.pdf


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

5

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

Истеъмол товарлари бозорининг ривожланишини баҳолашда асосий эътибор

аҳоли даромадларида истеъмол товарларининг умумий улушини ҳисоблаш орқали
баҳо бериш мумкин. Республикада 2005-2017 йиллар давомида жами даромадларда
истеъмол товарларига қилинган харажатларининг улуши ортиб бориш тенденциясига
эга (1-жадвал).

1-жадвал

Ўзбекистон Республикасида аҳоли даромадлари таркибида истеъмол харажатлари

2

Кўрсаткичлар

2005 й.

2010 й.

2015 й.

2016 й.

2017 й.

Аҳоли жон бошига

даромадлари*, минг сўм

373,9

1801,2

4256,3

4802,6

5798,0

Аҳоли жон бошига ўртача

истеъмол харажатлари**,

минг сўм

226,1

890,4

3967,7

4662,0

5479,2

Аҳоли даромадларида

истеъмол харажатлари

улуши, %

60,5

49,4

93,2

97,1

94,5

*2009 йилгача аҳоли пул даромадлари, 2010-2017 йиллар аҳоли умумий даромадларини

тегишли даврдаги аҳоли сонига бўлиш орқали аниқланган.

** Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг Ўзбекистон Республикасида

аҳоли жон бошига ўртача ойлик истеъмол харажатларини ойлар сонига кўпайтириш орқали йиллик
ҳисобланган.


1-жадвал маълумотларига кўра 2005 йилда истеъмол товарларига қилинган

харажатларнинг жами аҳоли даромадларидаги улуши 2010 йилгача бўлган даврда
камайиш тенденциясига эга бўлса, 2010-2017 йилларда ўсиш тенденцияси кузатилган.
2016 йилда ахолининг жами даромадларининг қарийб 97,1 фоизи фақат истеъмол
товарлари учун сарфланган бўлса, 2017 йилда ушбу тенденция ижобий ҳолат
кузатилиб, 2,6 бирликка камайган.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган чакана савдо товар айланмаси унинг

истеъмол даражасини билдириб, халқаро статистика ҳисоботининг ҳам асосий
кўрсаткичидир. Чунки ҳар қандай мамлакат ёки ҳудуд аҳолисининг истеъмол
қобилияти, яъни чакана савдодан харид қилинаётган товарлари ҳажми ва унинг
ассортименти орқали кўп иқтисодий-ижтимоий масалаларга жавоб топиш мумкин.
Назарий жиҳатдан чакана савдо товар айланмаси кўрсаткичида аҳолининг
қондирилган талабининг ҳажми, бозорга чиқарилган товарлар, яъни таклиф ва
баҳосини талабга мувофиқ келган қисмини, энг муҳими, ишлаб чиқарилган
маҳсулотлар ижтимоий меҳнат маҳсули сифатида жамиятда тан олинганлигини
англатади. Шу билан бирга, чакана савдо айланмаси ҳажмининг ўсиб бориши турмуш
фаровонлигини билдирса, унинг таркибий қисмида, айниқса, ноозиқ-овқат ҳамда
узоқ муддат фойдаланилувчи товарлар салмоғини ошиб бориши, уларнинг турмуш
тарзидаги ижобий ва маданий ўзгаришларни, яъни турмушнинг обод бўлаётганини
ифодалайди.

Ўзбекистон республикасида 2016 йилда чакана савдо товар айланмаси

хажмида озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши 48,5 фозни, ноозиқ-овқат

2

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

6

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

маҳсулотлари улуши эса 51,5 фоизни ташкил этиб, 2000 йилда бу кўрсаткичлар сом
равишда 60,5 ва 39,5 фоизни ташкил этган.

3

2-жадвал

Ўзбекистон Республикасида ахолининг истеъмол харажатлари тартибидаги чакана

савдонинг улуши

4

Кўрсаткичлар

2005 й.

2010 й.

2015 й.

2016 й.

2017 й.

Аҳоли жон бошига ўртача

истеъмол харажатлари*, минг

сўм

226,1

890,4

3967,7

4662,0

5479,2

Аҳоли жон бошига чакана

савдо айланмаси*, минг сўм

214,3

781,1

2294,6

2789,3

3292,8

Аҳолининг истеъмол

харажатларида чакана

савдонинг улуши, %

94,8

87,7

57,8

59,8

60,1

*2009 йилгача аҳоли пул даромадлари, 2010-2017 йиллар аҳоли умумий даромадларини

тегишли даврдаги аҳоли сонига бўлиш орқали аниқланган.

** Умумий овқатланиш корхоналарини қўшган ҳолда.


2-жадвал маълумотларига кўра 2005 йилда аҳоли жон бошига ўртача истеъмол

харажатларининг 94,8 фоизи чакана савдо корхоналари томонидан қондирилган
бўлса, 2017 йилга келиб бу кўрсаткич 60,1 фоизни ташкил этганлиги мамлакатда
норасмий чакана савдонинг улушини ошиб бораётганлигини билдиради. Ушбу
ҳолатдан маълумки расмий чакана савдо корхоналарининг аҳолини истеъмол
товарлари билан таъминлаш даражаси йиллар давомида пасаймоқда. Бугунги кунда
республикада 34,4 мингдан зиёд чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи юридик
корхоналар мавжуд бўлиб, улар товар айланмаси ҳажми 3850 та корхонада 1
млрд.сўмдан кўпроқни ташкил этади. Бироқ таҳлиллардан маълум бўлмоқдаки,
йирик чакана савдо шахобчаларида ҳалигача товар айланмасининг пасайиб бориш
тенденциялари кузатилмоқда жумладан, 2000 йилда жами чакана савдо хажмида
йирик савдо корхоналарининг улуши 25,4 фоизни, 2005 йилда 11,8 фоизни ташкил
этган бўлса, 2016 йилга келиб, бу кўрсаткич 10,4 фоизни ташкил этган.

5

Таҳлиллардан

маълумки, 2016 йилда 2000 йилга нисбатан тухум–19,3 мартага, қандолат
маҳсулотлари 8,2 мартага, сут ва сут маҳсулотлари 4,6 мартага, ўсимлик ёғи 2,9
мартага, гўшт ва гўшт махсулотлари чакана савдоси эса 2,7 мартага ошган.

Истеъмол товарлари бозорида таклифини шаклланишининг асосий манбаси

эса мамлакатда истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми ва унинг таркиби
ҳисобланади. Маҳаллий хомашё ресурслари чуқурлашган даражада қайта
ишланадиган корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсиши, тайёр маҳсулот
турларининг кенгайиши, саноатнинг умумий ҳажмида истеъмол товарларининг
улушини кўпайишига имкон яратди. Агар, 2010 йилда саноат ишлаб чиқаришида
истеъмол товарларининг улуши 35,9 фоизни ташкил қилган бўлса, 2017 йилда бу
кўрсаткич 38,9 %га етди. Республикада ишлаб чиқарилаётган истеъмол товарлари
таркибида ноозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш улуши эса 2017 йилда 54,8 % га

3

O`zbekiston respublikasida ichki savdo statistikasi. https://stat.uz/uz/432-analiticheskie-materialy-uz/2026-ichki-savdo-statistikasi

4

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

5

https://stat.uz/uz/statinfo/432-analiticheskie-materialy-uz/2026-ichki-savdo-statistikasi


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

7

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

ошди. Бироқ, аҳолининг мамлакатда ишлаб чиқарилаётган истеъмол товарлари
билан таъминланганлик даражаси эса ҳалигача пастлигича қолмоқда.

3-жадвал

Ўзбекистон Республикаси истеъмол товарларини ишлаб чиқаришнинг истеъмоли

6

Кўрсаткичлар

2005 й.

2010 й.

2015 й.

2016 й.

2017 й.

Аҳоли жон бошига ўртача

истеъмол харажатлари*,

минг сўм

226,1

890,4

3967,7

4662,0

5479,2

Аҳоли жон бошига халқ

истеъмол товарлари ишлаб

чиқариш, минг сўм

106,5

488,7

1356,6

1528,2

1748,4

Истеъмол товарлари ишлаб

чиқаришнинг истеъмол

харажатларидаги улуши, %

47,1

54,9

34,2

32,8

31,9


3-жадвал маълумотларига кўра 2005 йилда истеъмол товарлари ишлаб

чиқариш жами истеъмол харажатларининг 47,1 фоизига тўғри келган бўлса, 2010
йилгача бўлган даврда 54,9 фоизга ошган. Бироқ 2010 йилдан бошлаб салбий
тенденция кузатилган бўлиб, 2017 йилда жами истеъмол қилиш даражасига нисбатан
31,9 фоиз истеъмол товарлари маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилган.

Юқоридаги таҳлиллардан маълум бўлмоқдаки, Республикада истеъмол

товарлари бозорини ривожланишида номутаносиблик жиҳатлар мавжуд. Ушбу ҳолат
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан 2009 йилдан
бошлаб аҳолининг истеъмол харажатларини ҳисоблаш тартибига киритилган
ўзаришлар ҳам асос тенденцияларни салбий ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин.

Хулоса

ва

таклифлар

Республикада истеъмол товарлари бозорини ривожлантиришга қаратилган

зарурий чоралар сифатида самарали маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш
масаласига етарлича эътибор қаратилмаганлиги салбий тенденциялар сақланишига
олиб келмоқда. Шунингдек, республикада чакана савдо тармоқларини жадал
ривожлантириш, уларни тартибга солиш борасида ҳам етрали даражада қонунчилик
асослари ишлаб чиқилмаган.

Мамлакатда истеъмол товарлари бозорини ривожлантириш, унда самарали

маркетинг воситаларини қўллаш, бозор конъюнктурасини баҳолаб борувчи тизимни
йўлга қўйиш, ички истеъмол бозори бўйича тадбиркорлик субъектларига ахборот
хизматларини кўрсатувчи янги хизмат турларини кўпайтириш мақсадга мувофиқ.

Таҳлиллардан маълум бўлмоқдаки, чакана савдо корхоналарининг майдон

жиҳатидан йириклашиб бориши, истеъмол товарлари бозорини ривожланишининг
асосий хусусиятларидан бири ҳисобланади. Чакана савдо корхоналарининг
йириклашуви эса аҳолига замонавий чакана савдо хизматлари кўрсатишнинг асосий
меъзонидир. Бу ҳолатлар вилоятларда йирик супермаркетларни кўпайтириш, чакана
савдо шахобчаларини туманлар ва қишлоқлар бўйича тақсимланиши ижобий хал
этиш лозимлигини келтириб чиқармоқда. Ушбу ҳолат аҳолини истеъмол товарлари
билан самарали таъминланиш, савдо маданиятини янада оширишга имкон беради.

6

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

8

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

Вилоятда чакана ва улгуржи савдони ташкилий тузилиши ва норасмий савдо

билан шуғулланаётган, тарқоқ ҳолда жойлашган тадбиркорларнинг фаолият олиб
бориши савдони замон талаблари даражасида ривожлантиришга салбий таъсир
кўрсатмоқда. Тарқоқ тадбиркорлар томонидан хуфёна йўллар билан киритилган
маҳсулотларни нисбатан арзон нархларда сотилиши, чакана савдони назорат
қилинмаслиги натижалари, бу соҳада рақобат муҳитини шакллантиришга йўл
қўймаяпти.

Натижада

савдо

хизмати

маданиятини

ошириш,

товарлар

ассортиментини яхшилаш, транспорт харажатларини камайтириш ва савдо билан
шуғулланувчиларнинг молиявий аҳволини яхшилашга путур етмоқда.

Вилоятларда савдо объектларини жойлаштиришдан тортиб, уюшган савдода

фаолият олиб бораётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга керакли
инфратузилма яратиш масалаларига комплекс ёндашувни талаб этади. Бу ҳолат
савдода фаолият олиб бораётган маҳаллий тадбиркорлар уюшмаларини ташкил этиш
ва уларни замонавий асосда маркетинг бошқарувини йўлга қўйиш ва ушбу уюшмани
тадбиркорлар

билан

маҳаллий

ҳокимият

ўртасидаги

боғловчи

сифатида

шакллантиришни талаб этади. Умуман олганда истеъмолчилар ҳуқуқлари
органларини жойлардаги вакиллик идораларини республикада чакана савдони
тартибга солиш орқали истеъмол товарлари бозорини ривожлантиришга эришиш
мумкин.

Республика ҳамда вилоятлар миқёсида уюшган савдони ривожлантиришга

қаратилган махсус ҳудудий дастурни ишлаб чиқиш орқали истеъмол товарлари
бозорини ривожланишига эришиш лозим. Ушбу дастурда уюшган савдога аъзо бўлган
тадбиркорларга ўз фаолиятларини ривожлантиришлари учун зарур бўлган комплекс
чора-тадбирлар (банк, молия, солиқ, кадастр, лизинг ва суғурта хизматлари бўйича)
ва қўшимча имкониятлар яратилиши мақсадга мувофиқдир.

Фойдаланилган

адабиётлар


1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий

Мажлисга Мурожаатномаси. Тошкент. 2018 йил. http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-
respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliasy-28-12-2018

2.

Солиева А. Маркетинг. Бозоршунослик. Дарслик. –Т.; Иқтисод-молия. 2010

йил.

3.

Абдурашидов А. Истеъмол товарлари бозори ривожланишининг ҳудудий

хусусиятлари. Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун тақдим
этилган диссертация автореферати. -Т:. 2012 йил

4.

Чусова, А.Е. Потребительский рынок России: диагностика отраслевых и

региональных проблем / Под ред., д.э.н. Г.А. Агарков. – Екатеринбург: Институт
экономики УрО РАН, 2012. – 280 с.

5.

Braun, S. Institutional g hange in retailing: a geographical rerspective / S. Braun

// Progress in human geography. – 1987. – №11.

6.

Deaton, Angus. The analysis of household surveys: a microeconometric

approach to development policy // The Johns Hopkins University Press, Baltimore,
Maryland, 1997. – 469 p.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

9

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

7.

Потребительский рынок города: состояние и перспективы: монография /

кол. авт. под рук. Т.В. Усковой. – Вологда: ИСЭРТ РАН, 2012. – 111 с.

8.

Федько, В.П. Инфраструктура товарных рынков: состояние и концепция

развития: учебное пособие – Ростов н/Д.: изд-во Феникс, 2000. – 512 с;

9.

Мошин, Ю.Н., Мошин, А.Ю. Анализ конъюнктуры потребительского рынка:

Учебное пособие. – М.: изд-во УРАО, 2004. – 168 с.

10.

Новикова, Н.В. Понятийно-терминологический аппарат исследования

локального потребительского рынка // Муниципалитет: экономика и управление. –
2012. – № 1. – С. 23–29.

11.

Гурьянов,

Т.И.

Совершенствование

методики

оценки

состояния

потребительского рынка // Журнал «Казанская наука». – 2012. – №7. – С. 64-67.

12.

Иневатова, О.А. Социально-экономические особенности управления

развитием регионального потребительского рынка // автореферат на соискание
ученой степени кандидата экономических наук. – Оренбург: 2010. – 12 с.

13.

Литвинов, В.А. Проблемы уровня жизни в современной России. – М.:

издательство ЛКИ. – 2008. – 248 с.

14.

Беляевский И.К., Башина О.Э. Перспективы развития и совершенствования

статистики торгового предприятия // Вопросы статистики. – 2002. – № 12. – С. 20.

15.

Райзберг Б.А. Курс экономики: учебник. – М.: ИНФРА – М, 1997. – 720 с.

16.

Котлер Ф. Основы маркетинга. Краткий курс. – М.: Вильямс, 2003. – 356 с.

17.

Габидинова, Г.С. Сегментация потребительского рынка: монография –

Набережные Челны: изд-во Камской государственной инженерно экономической
академии, 2009. – 173 с.

18.

Галиахметов,

Р.А.,

Кутяшова.

Е.В.

Развитие

регионального

потребительского рынка. – Ижевск: Изд-во ИжГТУ, 2004 – 156 с.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. Тошкент. 2018 йил. http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliasy-28-12-2018

Солиева А. Маркетинг. Бозоршунослик. Дарслик. -Т.; Ицтисод-молия. 2010 йил.

Абдурашидов А. Истеъмол товарлари бозори ривожланишининг ^удудий хусусиятлари. Ицтисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун такдим этилган диссертация автореферати. -Т:. 2012 йил

Чусова, А.Е. Потребительский рынок России: диагностика отраслевых и региональных проблем / Под ред., д.э.н. Г.А. Агарков. - Екатеринбург: Институт экономики УрО РАН, 2012. - 280 с.

Braun, S. Institutional g hange in retailing: a geographical rerspective / S. Braun // Progress in human geography. - 1987. - №11.

Deaton, Angus. The analysis of household surveys: a microeconometric approach to development policy // The Johns Hopkins University Press, Baltimore, Maryland, 1997.-469 p.

Потребительский рынок города: состояние и перспективы: монография / кол. авт. под рук. Т.В. Усковой. - Вологда: ИСЭРТ РАН, 2012. - 111 с.

Федько, В.П. Инфраструктура товарных рынков: состояние и концепция развития: учебное пособие - Ростов н/Д.: изд-во Феникс, 2000. - 512 с;

Мошин, Ю.Н., Мошин, А.Ю. Анализ конъюнктуры потребительского рынка: Учебное пособие. - М.: изд-во УРАО, 2004. - 168 с.

Новикова, Н.В. Понятийно-терминологический аппарат исследования локального потребительского рынка // Муниципалитет: экономика и управление. -2012.-№1.-С. 23-29.

Гурьянов, Т.И. Совершенствование методики оценки состояния потребительского рынка // Журнал «Казанская наука». - 2012. - №7. - С. 64-67.

Иневатова, О.А. Социально-экономические особенности управления развитием регионального потребительского рынка // автореферат на соискание ученой степени кандидата экономических наук. - Оренбург: 2010. - 12 с.

Литвинов, В.А. Проблемы уровня жизни в современной России. - М.: издательство ЛКИ. - 2008. - 248 с.

Беляевский И.К., Башина О.Э. Перспективы развития и совершенствования статистики торгового предприятия // Вопросы статистики. - 2002. - № 12. - С. 20.

Райзберг Б.А. Курс экономики: учебник. - М.: ИНФРА - М, 1997. - 720 с.

Котлер Ф. Основы маркетинга. Краткий курс. - М.: Вильямс, 2003. - 356 с.

Габидинова, Г.С. Сегментация потребительского рынка: монография -Набережные Челны: изд-во Камской государственной инженерно экономической академии, 2009. - 173 с.

Галиахметов, Р.А., Кутяшова. Е.В. Развитие регионального потоебительского оынка. - Ижевск: Изд-во ИжГТУ. 2004 - 156 с.