“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil
40
4/2020
(№
00048)
МОНЕТАР СИЁСАТНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Дускобилов Умиджон Шарофиддинович
ТДИУ “Банк иши ва инвестициялар” кафедраси доценти, PhD
E-mail:
Аннотация
:
Мақолада
монетар
сиёсатнинг
ҳуқуқий
асосларини
такомиллаштиришнинг жорий
ҳолати тадқиқ этилган. Хусусан, монетар
сиёсатнинг ҳуқуқий базасини инфляцион таргетлашга йўналтирилган стратегик
мақсадларга мослаштириш амалиёти таҳлил қилинган
.
Калит
сўзлар
:
монетар сиёсат, ҳуқуқий асослар
,
инфляцион таргетлаш,
мақсадли кўрсаткич коридори, стратегик мақсад
,
валюта курси, фоиз ставкаси
.
Аннотация:
В
статье
исследуется
современное
состояние
совершенствования нормативно
-
правовой базы денежно
-
кредитной политики. В
частности, проанализирована практика адаптации нормативно
-
правовой базы
денежно
-
кредитной политики к стратегическим целям, направленным на
таргетирование инфляции.
Ключевые слова:
монетарная политика
,
правовые основы,
инфляционное
таргетирование,
целевой коридор, стратегическая цель, валютный курс
,
процентная ставка
.
Abstract:
Practical development of legal basics of monetary policy is studied on the
article. Particularly, fitting legal basics of monetary policy with strategic objectives of
inflation targeting is practically researched.
Key words:
monetary policy, legal frameworks, inflation targeting, target corridor,
strategic goal, exchange rate, interest rate.
Кириш
Бугунги кунда мамлакатимизда
2017-
2021 йилларда монетар сиёсатни
замонавий инструментлар асосида
янада такомиллаштириш бўйича
амалга
оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар шароитида Марказий банк томонидан асосий
эътибор банк тизими ликвидлилигини
тартибга солиш орқали инфляцион босимни
юмшатиш
ҳамда
бу борадаги ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлашга қаратилмоқда
.
Шундан келиб чиқиб,
монетар сиёсатга
оид норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларни ислоҳ
қилиш доирасида Марказий банк зиммасига қуйидагилар
юклатилди
[1]:
−
Марказий банкнинг
операцион фаолияти мустақиллигини мустаҳкамлаш ва
нархлар барқарорлигини таъминлаш;
−
валютани тартибга солишнинг устувор йўналишларини ва аниқ меъёрларини
ўрнатиш, шунингдек
,
валюта бозорини барқарор фаолият юритиши учун зарурий
шароитларни
яратиш;
−
бозор механизмлари ва тамойилларидан кенг
фойдаланиш орқали банк
тизими индекаторларини тартибга солиш, шунингдек
,
банк тизимида соф рақобат
муҳитини кучайтириш
.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil
41
4/2020
(№
00048)
Шуни
алоҳида
таъкидлаш
жоизки,
монетар
сиёсатнинг
замонавий
инструментларини жорий этилиши
монетар сиёсатни
амалга оширишнинг мақсад,
метод
ва
механизмлари
билан
боғлиқ
меъёрий
-
ҳуқуқий
базани
ҳам
такомиллаштиришни тақозо этади. Шундан келиб чиқиб, 2019 йил 11 ноябрда
“Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги ва “Банклар ва банк
фаолияти тўғрисида”ги Қонунлар янги таҳрирда қабул қилинди.
Марказий банк монетар сиёсатини
такомиллаштиришнинг ҳуқуқий асосларини
мустаҳкамлашнинг жорий ҳолатини таҳлил қилиш ҳамда бу борадаги
концептуал
муаммоларнинг мавжудлиги ва уларни ҳал этишнинг зарурлиги мазкур соҳада чуқур
илмий ёндашув ва амалий маълумотлар таҳлилини ўз ичига олган тадқиқотлар олиб
бориш
заруратини юзага келтиради.
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
Монетар сиёсатни амалга оширишнинг ҳуқуқий жиҳатлари А.Хан
,
Б.Бернанке,
Ф.Мишкин, А.Гузнов
,
И
.
Кучеров
каби хорижлик иқтисодчи олимларнинг илмий
-
тадқиқотларида атрофлича ёритилган.
Жумладан, иқтисодчи олим А
.
Хан
ўзининг тадқиқотларида қатор Марказий
банкларнинг стратегик мақсадлари ва мустақиллик мавқейини белгиланиш тартиби
ҳамда ҳисобдорлигининг ҳуқуқий асосларини тадқиқ этиб ўтган
[2].
Рус иқтисодчиси, Россия банки Юридик департаменти директори А.Гузнов
томонидан амалга оширилган тадқиқотларда эса, Россия банки монетар сиёсатининг
ҳуқуқий асосларини ўзига хос хусусиятлари ўрганилган. Шунингдек, монетар сиёсат
инструментларидан фойдаланишни ҳуқуқий тартибга солиш амалиёти тадқиқ
этилган
[3].
Маҳаллий
иқтисодчи олимлардан Т.Бобакулов, О.Йўлдошев, А.Исмаилов
,
З.Бердиназаровлар
томонидан монетар сиёсатни амалга оширишнинг ҳуқуқий
асослари атрофлича тадқиқ этилган. Хусусан, З.Бердиназаров ўзининг илмий
изланишларида валюта сиёсатини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини кўриб
чиққан. Унга кўра, тадқиқотчи валюта курси девалвациясининг ЯИМ, истеъмол,
жамғарма, инвестициялар ҳамда экспорт
-
импорт операцияларига нисбатан
таъсирини тадқиқ этган
[4].
Аммо, олиб борилган тадқиқотларда иқтисодиётни либераллаштириш
шароитида монетар сиёсатнинг меъёрий
-
ҳуқуқий базасини такомиллаштирилиши
алоҳида тадқиқот объекти сифатида кўриб чиқилмаган. Бу эса, замонавий монетар
сиёсатни амалга оширишнинг ҳуқуқий таъминотини комплекс тарзда
тадқиқ этиш
долзарблигини белгилайди
.
Тадқиқот методологияси
Тадқиқот жараёнида инфляцион таргетлашга ўтиш шароитида монетар сиёсатни
амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш истиқболлари бўйича
тадқиқотлар олиб борилди ва бунда
диалектик ва тизимли ёндашув, комплекс
баҳолаш, статистик ва динамик ёндашув
усулларидан фойдаланилди
.
Таҳлил ва натижалар
Сўнгги йилларда мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш
ва бунда монетар сиёсат самарадорлигини ошириш мақсадида амалга оширилаётган
кенг кўламли ислоҳотлар жараёни янада чуқурлашди. Бунда, пул
-
кредит соҳаси
хусусан, монетар воситалардан фойдаланиш амалиётини такомиллаштириш
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil
42
4/2020
(№
00048)
борасидаги ислоҳотлар муҳим аҳамият касб этади. Бу ўз навбатида, Марказий
банкнинг монетар сиёсат инструментларидан фойдаланиш амалиётининг ҳуқуқий
асосларини такомиллаштиришни талаб этади. Бу эса, бугунги кунда
банк тизимини
лебераллаштириш ва инфляцион таргетлаш режимига ўтиш шароитида янада
аҳамиятлидир.
Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, 2017 йилдан бошлаб Ўзбекистон
Республикасида банк тизимини либераллаштириш жараёнларининг бошланиши
Марказий банк монетар сиёсатининг меъёрий
-
ҳуқуқий
таъминотини ҳам ислоҳотлар
талабларига мослаштиришни тақозо этди. Бу борадаги дастлабки қадамлардан бири,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги «Валюта
сиёсатини
либераллаштириш
бўйича
биринчи
навбатдаги
чора
-
тадбирлар
тўғрисида»ги ПФ
-5177-
сонли Фармонининг қабул қилиниши бўлди. Айнан мазкур
Фармон валюта муносабатларини либераллаштиришнинг ҳуқуқий
базасини самарали
равишда такомиллаштиришнинг мустаҳкам асоси
бўлиб хизмат қилди
[5].
Шу ўринда савол туғиладики, ушбу Фармоннинг қабул
қилиниши халқимиз учун
валюта муносабатлари соҳасида қандай имкониятлар эшигини очиб берди
?
Биринчидан, валютани тартибга солиш тизимида
туб ислоҳотлар
қилиниб
,
тадбиркорлик субъектларига ташқи савдо фаолиятларини амалга оширишлари учун
тенг шароитлар яратилди.
Иккинчидан, мамлакатнинг
экспорт салоҳиятини ошириш
,
ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш
ҳамда хорижий инвестицияларни
жалб қилишнинг
янги имкониятлари
яратилди.
Учинчидан, валюта курси сиёсатининг
ташқи савдони рағбатлантиришдаги ролини
кучайтириш орқали маҳаллий ишлаб
чиқарувчилар товар ва хизматлари нархларининг ташқи ва ички бозордаги
рақобатдошлиги
оширилди. Тўртинчидан, мамлакатимизда валюта бозори
фаолияти
фақатгина бозор механизмлари асосида қайта
йўлга қўйилди. Хусусан, мижозларнинг
чет эл валютасини сотиб олиш бўйича тартиб ва техник регламентларига риоя этган
ҳолда ўз валюта маблағларини ҳеч қандай чекловсиз тасарруф этишини
ҳисобга
олган ҳолда тижорат банкларининг валюта биржаси савдоларида эркин иштирок
этиши
таъминланди. Бешинчидан, тижорат банкларида юридик ва жисмоний
шахслар томонидан хорижий валютани
эркин сотиб
олиниши ва сотилиши
кафолатланди.
Унга кўра, юридик шахслар ўз маблағларини банкларда жорий
халқаро валюта операцияларини, шу жумладан, товар, иш ва хизматлар импорти,
фойдани репатриация қилиш, кредитларни қайтариш, хизмат сафари харажатларини
тўлаш ва бошқа савдо характерига эга бўлмаган операцияларни амалга ошириш учун
чет эл валютасига чекловларсиз эркин конвертация қилишлари мумкинлиги
,
жисмоний шахслар учун эса, сотиб олинган хорижий валюталарини банк пластик
карталарига тушуриб берилиши белгилаб қўйилди
.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, жорий халқаро операциялар бўйича
тўловларни банклардаги ҳисобварақлар орқали амалга оширишда хўжалик юритувчи
субъектлар томонидан бозор курсида чет эл валютасини сотиб олиш имкониятининг
яратилиши «яширин» иқтисодиётни қисқартириш ва пул маблағларини банк
айланмасига жалб қилиш
имконини берди.
Монетар сиёсатнинг ҳуқуқий базасида қилинган ислоҳотлардан яна бири бу
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ
-3272-
сонли
“Пул
-
кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil
43
4/2020
(№
00048)
қарорининг
қабул қилиниши бўлди
[6]
. Айнан мазкур қарорга мувофиқ, ички
нархларнинг барқарорлигини таъминлашда ўрта муддатли истиқболда пул
-
кредит
сиёсати мақсадларига эришишнинг
принцип ва механизмларини хорижий марказий
банклар томонидан қўлланиладиган инфляцион таргетлаш режимига мослаштириш
бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг таклифига розилик берилди.
Ушбу қарорда белгиланган вазифалар ижроси доирасида Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки
томонидан
монетар
сиёсатни амалга оширишнинг ўрта муддатли
Концепцияси
ишлаб чиқилди. Концепцияга мувофиқ босқичма
-
босқич инфляцион
таргетлаш режимига ўтишда қуйидаги
вазифалар
белгилаб олинди
:
биринчидан,
макроиқтисодий,
солиқ
-
бюджет
ва
монетар
сиёсатни
мувофиқлаштириш амалиётини такомиллаштириш, бунда иқтисодий ўсиш, давлат
бюджетининг баланслашганлиги ва иқтисодиётдаги нархлар даражасининг
барқарорлиги бўйича ўзаро ҳаракатлар ва мақсадларнинг келишилганлигини
таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш;
иккинчидан, ликвидликни таъминлаш ва жалб қилиш операциялари бўйича пул
-
кредит сиёсатининг самарали қўлланиладиган фоиз инструментлари турларини
кенгайтириш;
учинчидан, тижорат банклари томонидан фоиз ставкаларини шакллантиришда,
шу жумладан, кредитлар бўйича бозор механизмларини кенг жорий этиш;
тўртинчидан, илғор хорижий тажрибага мувофиқ макроиқтисодий таҳлил ва
прогнозлашни такомиллаштириш;
бешинчидан, монетар сиёсатнинг инструментлар тўпламини танлаш ва
пировард мақсадлар тўғрисида ахборот етказиб бериш орқали, шаффофлик ва
прогнозлаш имкониятини ошириш.
Ўз навбатида, инфляцион таргетлаш режимига ўтиш чораларининг кўрилиши
нафақат монетар сиёсатнинг стратегик мақсадларида балки, Марказий банк
фаолитятида ҳам жиддий ўзгаришлар қилишни тақозо этди. Шундан келиб чиқиб,
2018 йил 9 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида»ги ПФ
-5296-
сонли Фармони
қабул қилинди
[7].
Барчамизга маълумки, мустақилликнинг илк йиллариданоқ «Ўзбекистон
Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги
Қонунга мувофиқ Марказий банкнинг
бош мақсади миллий валюта барқарорлигини таъминлаш эканлиги белгилаб
қўйилган эди. Аммо, монетар таргетлашдан инфляцион таргетлаш режимига ўтилиши
натижасида ички нархлар барқарорлиги
,
банк тизими барқарорлиги ва
ривожланиши
,
тўлов тизими барқарорлиги ва ривожланиши
Марказий банк
фаолиятининг янги стратегик мақсадли йўналишлари
сифатида белгиланди
.
Мазкур мақсадлардан келиб чиқиб, бугунги кунда Марказий банк қуйидаги
устувор йўналишларда ўз фаолиятини олиб бормоқда
:
−
асоссиз инфляцион кутилмаларни олдини олиш мақсадида инфляцион
таргетлашнинг принцип ва механизмлари босқичма
-
босқич татбиқ қилиб
борилмоқда. Бу орқали, монетар сиёсат инструментларини тубдан такомиллаштириш
асосида инфляцион таргетлашга ўрта муддатли истиқболда тўлиқ ўтиш
режалаштирилган
;
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil
44
4/2020
(№
00048)
−
тижорат банклари
фаолиятида юзага келадиган муаммоларни дастлабки
босқичларида аниқлаш ва уларни бартараф этувчи чоралар кўриш имконини берувчи
тижорат
банклари
таваккалчилигини
бошқариш
ва
баҳолаш
тизими
такомиллаштирилмоқда
;
−
ўрта ва узоқ муддатли
истиқболда барқарор иқтисодий
ўсишини таъминловчи
муҳим омил
сифатида банк тизимини ривожлантириш, бунда, тижорат банкларининг
тадбиркорлик субъектлари
ва аҳоли билан
ўзаро тўлиқ шериклик муносабатларини
шакллантириш ҳамда
ишончини мустаҳкамлаш учун рақобат шароитлари
яратилмоқда
;
−
тўлов тизимини янада ривожлантириш, шу жумладан реал вақт режимида
тезкорлик билан ҳисоб рақамларни бошқариш ва банк операцияларини ўтказиш
имконини берувчи масофадан банк хизматлари кўрсатган ҳолда тижорат
банкларининг самарали ахборот алмашинуви тизими ташкил этилмоқда
;
−
банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқи ва қонуний манфаатлари ҳимояси,
шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари
учун молиявий очиқлик
таъминланмоқда
.
Мамлакатда
ички
нархлар
барқарорлигини
таъминлашга
қаратилган
ислоҳотларнинг чуқурлашуви ўз навбатида, инфляцион таргетлаш режимига ўтишда
қулай пул
-
кредит шароитларини шакллантиришнинг ҳуқуқий базасини янада
мустаҳкамлаш заруратини юзага келтирди. Шундан келиб чиқиб, 2019 йил 18
ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инфляцион таргетлаш режимига
босқичма
-
босқич ўтиш орқали пул
-
кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида”ги
ПФ
-5877-
сонли Фармони қабул қилинди
[8]
. Айнан мазкур фармонда инфляцион
таргетлаш режимига ўтишнинг концептуал асослари белгиланиб, зарурий пул
-
кредит
шароитларини шакллантириш бўйича вазифалар белгилаб қўйилди.
Соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг дастлабки натижалари инфляцион
таргетлаш режимини жорий этиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий
банкининг
Вазирлар Маҳкамаси
билан қуйидаги
йўналишларда мувофиқлаштирувчи
тайёргарлик ишларини
олиб бориш зарурлигини кўрсатиб берди
:
−
инфляцияга нисбатан номонетар омиллар
таъсирини босқичма
-
босқич
пасайтириш, жумладан, тарифларни тартибга солишни ислоҳ қилиш, иқтисодиётнинг
реал секторида таркибий ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш ва ички бозорни
истеъмол товарлари билан тўлдириш;
−
Марказий банкнинг макроиқтисодий таҳлил ва коммуникация сиёсати
сифатини ошириш;
−
регуляторнинг кредит бозорига самарали таъсир этишини таъминлаб
берувчи, пул бозорини тартибга солишнинг замонавий инструментларини жорий
этиш.
Мазкур фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига
инфляция даражасини 2021 йилда 10 фоизгача пасайтириш ҳамда 2023 йилда 5 фоиз
даражадаги доимий инфляцион мақсадни (таргет) ўрнатиш йўли билан 2020 йилнинг
1 январидан бошлаб пул
-
кредит сиёсати механизмларини босқичма
-
босқич
инфляцион таргетлаш режимига ўтказиш
вазифаси юклатилган.
Таъкидлаш ўринлики, 2019 йил 1 январдан инфляцион таргетлаш режимига
ўтиш босқичи бошланган бўлиб, дастлаб 2019 йилнинг тўртинчи чорагида
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil
45
4/2020
(№
00048)
инфляциянинг мақсадли кўрсаткичи белгилаб олинди. Марказий банк томонидан
мақсадли кўрсаткичнинг коридори ҳам белгиланиб,
ҳозирги кунда мазкур коридор
инфляцион таргетга нисбатан ±2%ни ташкил этмоқда. Шу ўринда, Марказий банк
томонидан мамлакатдаги макроиқтисодий шароитлар ҳамда инфляцион кутилмалар
даражасидан келиб чиқиб мақсадли кўрсаткич коридорини 2021 йилнинг биринчи
чорагидан ±1% қилиб белгилаш режалаштирилган
[9].
Умуман олганда
,
юқорида келтирилган
фармон ва қарорларнинг қабул
қилиниши банк тизимининг молиявий барқарорлиги ва ишончлилигини янада
ошириш, тижорат банкларининг ресурс базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш
учун қулай шарт
-
шароитлар яратиш, уларнинг инвестициявий фаоллигини
рағбатлантириш, шунингдек банк фаолиятини ташкил этишни умум қабул қилинган
халқаро меъёр ва стандартларга мувофиқ юқори сифат даражасига кўтариш
имконини бермоқда
.
Монетар сиёсат режимларининг ўзига хос жиҳатлари ва таъсирчанлиги таҳлили
ўрта муддатли истиқболда Марказий банкнинг устувор мақсади сифатида нархлар
барқарорлигига эришиш вазифасига инфляцион таргетлаш режими жуда мос
келишини кўрсатмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда, монетар сиёсатни амалга
оширишнинг тамойил ва усулларининг инфляцион таргетлашга босқичма
-
босқич
йўналтириш учун зарурий ҳуқуқий асослар ва таянч иқтисодий шароитлар
яратилмоқда.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки
,
мамлакатимизда монетар сиёсатни амалга
ошириш борасидаги меъёрий
-
ҳуқуқий базанинг босқичма
-
босқич такомиллашиб
бориши
пировардида
мамлакатимизнинг
макроиқтисодий
барқарорлигини
таъминлаш ва истиқболда ижтимоий
-
иқтисодий фаровонликка эришиш каби долзарб
вазифаларни ҳал этишда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.
Фойдаланилган адабиётлар
1.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Пул
-
кредит сиёсатини амалга
2.
Ashraf Khan. Central Bank Legal Frameworks in the Aftermath of the Global
Financial Crisis / 2017. International Monetary Fund.
–
p. 41.
3.
Гузнов А. Правовые основы денежно
-
кредитной политики. Вестник
Университета имени О.Е.Кутафина (МГЮА)
. 3.2015.
–М.:
-
сс. 138
-154.
4.
Бердиназаров З.У. Ўзбекистон Республикаси валюта сиёсати методологиясини
такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари доктори
(DSc)
илмий даражасини олиш учун
тайёрланган диссертация автореферати.
-
Т. «АКАДЕМИЯ НОШИРЛИК МАРКАЗИ»
ДУК.
2019 й. 75 б.
5.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 201
7
йил
2
сентябрдаги ПФ
-5177-
сонли «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора
-
тадбирлар тўғрисида»ги
Фармони
. (
Қонун
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
06.09.2019 й.,
06/19/5811/3691-
сон; 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047
-
сон
).
6.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
13
сентябрдаги “Пул
-
кредит сиёсатини янада ривожлантириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ
-3272-
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil
46
4/2020
(№
00048)
сонли қарори. (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2017 й.,
07/17/3272/0001).
7.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 201
8
йил
9
январдаги ПФ
-5296-
сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан
такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида»ги Фармони
. (
Қонун
ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 06/18/5296/0534
-
сон
).
8.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги ПФ
-5877-
сонли «Инфляцион таргетлаш режимига босқичма
-
босқич ўтиш орқали пул
-
кредит
сиёсатини
такомиллаштириш
тўғрисида»ги
Фармони
.
(
Қонун
ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси, 19.11.2019й., 06/19/5877/4036
-
сон
).
9.
Дускобилов У.Ш.
Ўзбекистонда инфляцион таргетлаш режимига ўтиш
шароитида монетар сиёсатнинг замонавий йўналишлари
/
“Иқтисодиёт ва
инновацион технологиялар” илмий электрон журнали
.
№ 3, май
-
июнь
, 2020
й.
