Пахта тозалаш корхонаси ривожланиш стратегияси самарадорлигини баҳолаш усулини такомиллаштириш

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
271-277
37
3
Поделиться
Мардонов, Ш. (2020). Пахта тозалаш корхонаси ривожланиш стратегияси самарадорлигини баҳолаш усулини такомиллаштириш. Экономика и инновационные технологии, (5), 271–277. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11801
Шерзод Мардонов, Акционерное общество "Научный центр хлопковой промышленности"

Независимый научный сотрудник

 

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада Республикамизда экспорт салохиятини мустаҳкамлашда муҳим тармоклардан бири бўлган пахта тозалаш корхоналарининг келгусида ривожланиш
маркетинг стратегияси самарадорлигини баҳолаш усуллари, пахта тозалаш корхонаси ривожланиши, маркетинг стратегиясининг самарадорлиги таркибий қисмининг комбинацияси сифатида кўриб чиқиш, маркетинг стратегияси самарадорлиги интеграл кўрсаткичларини такомиллаштириш масалалари ўрганилган ва потенциал самарали стратегиянинг асосий хусусиятларини куриб чикилган.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

258

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz


ПАХТА ТОЗАЛАШ КОРХОНАСИ РИВОЖЛАНИШ СТРАТЕГИЯСИ

САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ УСУЛИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Мардонов Шерзод Рустамович

“Пахтасаноат илмий маркази” АЖ мустақил изланувчиси

E-mail:

sherzodmr@mail.ru

Аннотация

:

Мақолада Республикамизда экспорт салохиятини мустаҳкамлашда

муҳим тармоклардан бири бўлган пахта тозалаш корхоналарининг келгусида ривожланиш
маркетинг стратегияси

самарадорлигини баҳолаш усуллари, пахта тозалаш корхонаси

ривожланиши,

маркетинг

стратегиясининг самарадорлиги

таркибий қисмининг

комбинацияси сифатида кўриб

чиқиш,

маркетинг стратегияси самарадорлиги интеграл

кўрсаткичларини

такомиллаштириш масалалари ўрганилган ва потенциал самарали

стратегиянинг асосий хусусиятларини куриб чикилган.

Калит сўзлар

:

Маркетинг, маркетинг стратегияси, ривожланиш стратегияси,

усул, баҳолаш, самарадорлик.

Кириш

Бозор иқтисодиётига ўтиш, ички ва ташқи савдо шароитининг доимий ўзгариб

бориши бозор муносабатларига ўтиш шарт –

шароитини, унинг ўзига хос

хусусиятларини атрофлича ўрганишни тақозо этади. Ҳозирги вақтда республикамиз
экспорт салоҳиятини мустаҳкамлашда муҳим тармоқлардан бири саналган –

пахтачилик мажмуи тараққиётига жиддий эътибор қаратилмоқда. Шу билан
биргаликда, иқтисодиётда таркибий ўзгаришлар сиёсатини амалга ошириш орқали
тайёр маҳсулот ишлаб

чиқаришларни йўлга қўйиш масаласи долзарблигича қолмоқда.

Шунинг учун пахта толасига чуқур ишлов бериш натижасида тайёр маҳсулотлар ишлаб
чиқаришга ҳукуматимиз жиддий эътиборини қаратмоқда. Шу сабабли 2017

-2021

йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегиясида, жумладан «...

таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий

иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш
ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш

, ...

» бўйича муҳим вазифалар белгилаб

берилган [1]

.

Бинобарин, пахтачилик мажмуи ва уни қайта ишловчи турдош

тармоқларда якуний маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган таркибий ўзгаришларни
амалга ошириш муҳим вазифалардан саналади. Шу билан биргаликда, пахта тозалаш
саноатида етарлича хом ашё етишмаслиги сабабли мавжуд ишлаб чиқариш
қувватларидан, ресурсларидан самарасиз фойдаланиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Жаҳон бозорида рақобатнинг

шароитда

маълум даражада келгуси ривожланиш

жараёнининг ноаниқлигини кучайтираётган вазиятда, корхона мақсади ва
вазифаларига жавоб берадиган, ички ва ташқи омилларга ўз таъсирини ўтказа
оладиган муқобил ривожланиш стратегик вариантларни амалиётга муваффақиятли
жорий этиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Шу сабабли маркетингнинг
тамойиллари ва қоидаларини чуқур ўрганиш натижалари асосида пахта тозалаш
корхоналарида самарали маркетинг хизматини ташкил этиш, танланган маркетинг
стратегияси самарадорлигини баҳолаш

долзарб масала саналади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

259

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Ҳозирги

босқичда стратегиянинг самарадорлигини баҳолашга бир қанча

ёндашувлар мавжуд. Стратегиянинг самарадорлиги лойиҳалар самарадорлигига
таянилиши мумкин эмас ва алоҳида хусусиятларни талаб қилади. Масалан, Ю. Н.
Лапыгин потенциал самарали стратегиянинг қуйидаги асосий хусусиятларини
аниқлайди [2]:

1)

танланган

стратегиянинг

моҳиятан

тўғрилиги

;

2)

стратегиянинг

ягоналиги

(

муваффақиятга

эришиш

учун

компания

стратегияси

ўзининг

кучли

томонлари

ва

рақобат

устунликларини

яратадиган

имкониятларини

ўз

ичига

олиши

керак

);

3)

келажакдаги

ноаниқлик

стратегик

имконият

сифатида

(

ташқи

муҳитдаги

ўзгаришлар

келажакда

муваффақиятга

эришиш

учун

кашф

этилиши

ва

ишлатилиши

керак

бўлган

таҳдидларни

ва

янги

қўшимча

имкониятларни

амалга

оширади

);

4) мослашувчан етарлилик (ташқи муҳит томонидан тақдим этилган

имкониятларни амалга ошириш учун компаниянинг ўзидаги стратегик ўзгаришлар
ташқи ўзгаришларга адекват бўлиши зарур).

Бизнингча, бу ёндашув бир томондан самарали, лекин айни пайтда тўлиқсиз ва

баҳолаш қийин, чунки бу хусусиятларни холисона баҳолаш жуда қийин.

Бироқ,

Г.Минцбергнинг

фикрига

кўра,

«замонавий

шароитларда

ташкилотларнинг муваффақияти ҳақидаги энг сўнгги маълумотлар стратегик
бошқарувнинг ҳар қандай мактаби доирасига сиғмайди» [3].

Бошқача ёндашув ҳам мавжуд. Масалан, Т. А. Зубов стратегиянинг

самарадорлигини икки йўл билан баҳолаш мумкин деб ҳисоблайди [4]:

• ишлаб чиқилган стратегик муқобилларни компания учун яроқлилигини,

мақсадга мувофиқлигини, мақбуллигини ва мустаҳкамлигини аниқлаш учун баҳолаш;

• стратегияни амалга ошириш натижаларини режалаштирилган натижалар

билан таққослаш.

Бироқ, мақсадли моделни қўллашда бир қатор муаммолар мавжуд:

-

компаниялар кўплаб мақсадларга эга бўлиши мумкин;

-

компаниянинг мақсадлари етарлича ўзига хосликка эгадир;

-

вақтинчалик истиқболдан фойдаланиш: қисқа муддатга муваффақиятли

натижа узоқ вақт давомида муваффақияциз бўлиши мумкин;

-

ташкилот ичидаги ва ташқарисидаги воқеалар оқибатидаги фарқлар

муаммоси.

Шунинг учун стратегиянинг мақсадли самарадорлигини ўлчаш муаммоси

фирманинг

мақсадли кўрсаткичларининг аниқлигига боғлиқ [5].

Мақсадларни белгилашда қуйидаги асосий талаблар бажарилиши керак:

-

мақсадлар бевосита бизнес мантиқ ва танланган стратегик кўрсатмаларни акс

эттириши лозим;

-

мақсадлар аниқ бўлиши ва назорат қилиниши

ва назорат қилиниши мумкин

бўлган миқдорий кўрсаткичлар сифатида тақдим этилиши керак;

-

миқдорий кўрсаткичлар компаниядаги дастлабки вазиятга нисбатан

белгиланиши лозим.

Айниқса

,

диққатга

сазовор

бўлган

Р

.

С

.

Каплап

ва

Д

.

Нортоннинг

баланслаштирилган

кўрсаткичлар

тизими

(BSC)

ни

эътироф

этиш

лозим

[6].


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

260

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Стратегик менежмент самарадорлигини баҳолашнинг яна бир ёндашуви

манфаатдор томонлар назариясидир.

Э

.

Фримен

компанияни унинг ташқи ва ички

муҳитини, унинг манфаатлари ва талаблари ҳисобга олиниши керак бўлган фаолияти
билан қизиқувчи томонлар мажмуи деб ҳисоблайди

[7].

Бундан ташқари, биринчи

навбатда самарали бизнес стратегияси истеъмолчилар учун қўшимча қиймат яратиши
кераклигини назарда тутадиган ёндашув ҳам мавжуд

[8].

Қўшилган

қиймат мижозлар

томонидан тўғри қабул қилиниши керак. Эҳтимол, муаммо қийматни акс эттиришнинг
коммуникатив қийинчиликларида ёки бундай мулоқотнинг тўлиқ йўқлигида ётади.

Қабул

қилинган қиймат муаммоси харидор маҳсулот ёки хизматнинг қўшимча

қийматини етарлича баҳолай олмаган ҳолларда айниқса кескинлашади. Рақобат савдо
таклифлари ўртасидаги фарқларни тушуниш учун харидор катта вақт ва куч сарфлаши
керак.

Шунинг учун компаниянинг вазифаси ушбу турдаги сигналларни ёки қўшимча

қиймат белгиларини бошқаришдир.

Бекмуродов

А.Ш. томонидан маркетинг самарадорлигини баҳолашга мақсадли

ёндашув асосида ҳисоб

-

китоблар амалга оширишни назарда тутадиган услубиёт

ишлаб чиқилган бўлиб, бунда маркетинг харажатларининг самарадорлигини фойда
ўсишининг маркетинг харажатлари улушига

тўғри келган қисмига нисбати каби

аниқланган

[9].

Болтабоев М.Р. томонидан пахта толаси экспортида маркетинг –

микс мажмуаси

самарадорлигини ҳисоблашда маркетинг тадбирларини амалга ошириш ҳисобига
олинган фойда миқдорининг ушбу тадбирларни амалга ошириш харажатларига
нисбати олинган [

10].

Бу каби маркетинг самарадорлигини аниқлаш услубиётларини амалиётга

қўллаш фойда ва харажатларни алоҳида бўлакларга ажратиш орқали ҳисоб

-

китоб

ишларини олиб боришда кўплаб қийинчиликларни келтириб чиқаради.

Тадқиқот методологияси

Илмий

-

тадқиқот мавзуга оид хорижий ва маҳаллий

тадқиқотчилар изланиш

натижаларига таянилди ва статистик, танлаб кузатиш, таққослаш, экспертлар баҳоси
каби усуллардан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Биз

томондан

пахта

тозалаш

корхоналари

ривожланиш

стратегияси

самарадорлигини

ҳар

томонлама

баҳолашни

ўз

ичига

олган

интеграллашган

баҳолаш

тизимидан

фойдаланиш

таклиф

этилади

.

Бунда

мавжуд

услублардан

фарқли

ўлароқ

,

пахта

тозалаш

корхонаси

ривожланиш

маркетинг

стратегиясининг

самарадорлиги

учта

таркибий

қисмнинг

комбинацияси

сифатида

кўриб

чиқилади

:

стратегиянинг

сифати

-

К

с

;

стратегик

самарадорлик

-

С

с

ва

мақсадга

эришиш

даражаси

(

ишлаш

самарадорлиги

) -

М

д

(1):

Э

с

= 𝑓 (К

с

, С

с

, М

д

)

(1)

Стратегия

сифати

деганда

стратегиянинг

нисбий

кўрсаткичларининг

ташқи

муҳитнинг

ривожланиш

тенденцияларига

мос

келиши

,

унинг

динамиклиги

,

мослашувчанлиги

,

назорати

,

компаниянинг

имкониятларига

мослиги

,

объективлиги

,

компания

стратегиясининг

минтақавий

ривожланиш

стратегияси

билан

изчиллиги

ва

бошқалар

тушунилади

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

261

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Биз стратегиянинг сифатини баҳолаш учун қуйидаги параметрлардан фойдаланишни
таклиф қиламиз:

1) корхона корпоратив стратегиясининг ташқи муҳит шароити ва параметрлари

билан изчиллиги;

2) минтақанинг ривожланиш стратегиясига мувофиқлик (ёки минтақа ва

мамлакат манфаатларига риоя қилиш);

3) стратегиянинг корхона мақсадларига мувофиқлиги;

4) корхонанинг

корпоратив стратегиясининг ички салоҳияти билан изчиллиги;

5) корхонанинг корпоратив стратегияси параметрларининг ички баланси;

6) стратегиянинг мавжуд технологик, меҳнат ва молиявий ресурслар ҳисобига

амалга ошириш қобилияти;

7) манфаатдор томонлар учун мақбуллик (иложи борича кўпроқ манфаатдор

томонларнинг манфаатларига жавоб бериш);

8) рақобатда устунликни яратиш;

9) корхонанинг корпоратив стратегиясини амалга ошириш билан боғлиқ

хавфлар даражасининг мақбуллиги.

Энг самарали сифат стратегияси тадқиқотнинг

олдинги параграфида амалга

оширилган бир қанча стратегик муқобиллардан танлаб олиш босқичида аниқланди ва
ўрганилаётган пахта тозалаш корхонаси учун учта стратегик вариантдан энг самаралиси
сифатида преактив

стратегия варианти танланди.

Стратегик самарадорлик –

бу стратегияни амалга ошириш натижалари асосида

узоқ муддатда башорат қилинадиган корхонада сифат жиҳатидан ўзгаришдир. У аниқ
вазият ва муайян корхона асосида белгиланади.

Преактив стратегик муқобилни баҳолаш шуни кўрсатдики, уни амалга ошириш

рентабелликни оширади, бу эса компанияга рентабеллик даражасини сақлаб қолиш
имконини беради, шу билан бирга ички бозор эҳтиёжларини қондириш даражасини
оширади.

Баҳолашнинг якуний босқичи бу стратегияни амалга оширишда компания

мақсадларига қай даражада эришилганлиги бўлади. Мақсадга эришиш даражаси ушбу
стратегияни амалга оширишда эришилган натижанинг белгиланган мақсадларга
мувофиқлик даражаси сифатида аниқланади, яъни:

Э

с

=

Э

ф

Э

р

(2)

бу ерда,

Э

ф

ҳақиқатда олинган натижа;

Э

р

режаланган натижа.

Пахта тозалаш корхоналари маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга

ошириш самарадорлигининг интеграл баҳоси қуйидаги формулар ёрдамида
аниқланади:

К

СС

= √К

К

с

𝑥 К

С

с

𝑥 К

М

д

(3)

бу ерда

К

К

с

стратегия

c

ифати коэффициенти;

К

С

с

стратегия самарадорлик коэффициенти;

К

М

д

стратегия мақсадга эришиш коэффициенти.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

262

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Маркетинг стратегияси самарадорлиги интеграл кўрсаткичи 0 дан 1 гача қиймат

қабул қилади. Интеграл кўрсаткич асосида маркетинг стратегияси самарадорлигини
баҳолаш учун шкала

1-

жадвалда келтирилган.

1-

жадвал

Пахта тозалаш корхонаси маркетинг стратегияси самарадорлигини баҳолаш

шкаласи

1

Интеграл кўрсаткич натижаси

Баҳонинг мазмуни

от 0 до 0,30

Критик

от 0,31 до 50

Қониқарсиз

от 0,51 до 70

Қониқарли

от 0,71 до

0,85

Яхши

от 0,86 до 1

Идеал (Аъло)

Бу баҳолаш натижани олгандан сўнг стратегияни амалга ошириш жараёнида

амалга оширилади.

С

тратегик самарадорлик

-

С

с

ва мақсадга эришиш даражаси эса пахта тозалаш

корхоналарида танланган преактив стратегияни амалиётга татбиқ этишда
баланслаштирилган кўрсаткичлар тизими (BSC)ни қўллаш асосида баҳоланди. Унга
кўра, пахта тозалаш корхонасининг яқин келажакдаги энг муҳим стратегик мақсади
пахта хом ашё базасини кўпайтириш орқали маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш
ҳажмини ошириш, харажатларни камайтириш орқали рентабеллик даражасини
ошириш ҳамда корхона қийматининг ўсиш даражасини таъминлаш ҳисобланади.
Ишлаб чиқилган ривожланишнинг преактив маркетинг стратегияси 2019 йилда
амалиётга татбиқ этилган. Натижалар

2-

жадвалда келтирилган.

2-

жадвал маълумотлари шуни шуни кўрсатадики, ушбу пахта тозалаш корхонасида

2018 йилда белгиланган режалар асосида 2019 йилда ўсиш маркетинг стратегиясини
амалга оширишни бошқаришнинг тизимли

-

интеграллашган концепциясини амалиётга

татбиқ этишда самарали чора

-

тадбирларнинг ишлаб чиқилганлиги ҳамда уларнинг

белгиланган муддатларда бажарилишининг таъминланиши оқибатида барча

KPI

кўрсаткичларини бажарилиши кузатилади. Хусусан, пахта тозалаш корхонасида
етишмаётган пахта хом ашёси базасининг 103,25 % га бажарилиши, уни қайта ишлашда
асосий кўрсаткичлардан бири саналган –

тола чиқишининг белгиланган даражасидан

0,6 % га ортиғи билан бажарилиши корхонанинг бош стратегик мақсади –

сотиш ҳажми

ўсишининг 7,4 %, корхона қиймати ошиши даражасини 18,2 % га етказиш имконини
берган.

Тадқиқот жараёнида стратегия сифатини бўйича экспертлар берган баҳоларга

қайта ишлов берилиши натижасида

К

К

с

= 0,92

га тенглиги аниқланди.

Стратегия самарадорлик коэффициенти

-

К

С

с

ни

ҳисоблаш учун асос сифатида

баланслаштирилган кўрсаткичлар тизими (BSC)даги пахта тозалаш корхонасининг бош
стратегик мақсадини тавсифловчи иккита кўрсаткич: Сотув ҳажми ўсиш даражаси
(режага нисбатан 108,82 % га бажарилган) ҳамда корхона қийматининг ўсиш даражаси
(режага нисбатан 113,75 % га бажарилган) кўрсаткичлари олинди. Улар қиймати
кўзланган мақсадга эришишни таъминлагани боис,

К

С

с

= 1

деб олинади.

1

Эксперт баҳолари асосида муаллиф ҳисоб-китоблари


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

263

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2-

жадвал

Пахта тозалаш корхонасининг 2019 йилдаги ўсиш стратегиясининг асосий

кўрсаткичлари

Таянч кўрсаткичлар

KPI

2019 йилдаги

кўрсаткичнинг

мақсадли

қиймати

2019 йилдаги

ҳақиқатда

кўрсаткич

қиймати

2019 йилда

KPI

бажарилиши,

%

Пахта тозалаш корхонасининг бош стратегик мақсади

Сотув ҳажми ўсиш даражаси

6,8 % га

7,4

108,82

Корхона қийматининг ўсиш даражаси

16 % га

18,2

113,75

«МИЖОЗ» истиқболи

Товар рақобатбардошлиги интеграл

кўрсаткичи ўзгариш даражаси

15 % га

18,1

120,66

Итеъмолчилар сони ўзгариши даражаси

6 % га

6,4

106,66

«ИЧКИ БИЗНЕС ЖАРАЁНЛАР» истиқболи

Маҳсулот бир бирлигини ишлаб чиқариш

харажатларини ўзгариши даражаси

0,6 % га

0,84

140,0

Ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланиш

даражаси

80 % га етказиш

82,6

103,25

Тола чиқишини кўрсаткичи ўзгариш

даражаси

1,6 %

2,2

137,50

«МОЛИЯ» истиқболи

Бозор улушининг ўзгариш даражаси

4,5 % га

5,1

113,33

Соф фойданинг ўзгариш даражаси

5,2 % га

6,4

123,07

Маҳсулот рентабеллигининг ўзгариш

даражаси

7,8 % га

8,64

110,77

Ўз маблағлари билан таъминлаш

даражасини ўзгариши

35 % га етказиш

36,2

103,43

«ЎҚИТИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ» ИСТИҚБОЛИ

Малакасини оширган ходимлар

улушининг ўзгариши

24 % га

28,0

116,66

Ходимларнинг қониқиш даражасининг

ўзгариши

100 % га етказиш

96,0

96,0

Тайёрланадиган пахта хом ашёси

миқдоридаги ўзгариш

80 % га етказиш

82,6

103,25

Меҳнат унумдорлигини ўзгариши

даражаси

18 % га

19,6

108,89

Манба: Пахта тозалаш корхонаси маълумотлари саосида муаллиф ҳисоб

-

китоби.

Стратегия мақсадга эришиш коэффициенти

-

К

М

д

ни

ҳисоблаш учун асос

сифатида баланслаштирилган кўрсаткичлар тизими (BSC)даги истиқболларни
тавсифловчи

кўрсаткичлар

олинди.

Натижалар

шуни

кўрсатадики,

фақат

“Ходимларнинг қониқиш даражасининг ўзгариши” кўрсаткичидан (96,0 % га
бажарилган) ташқари барча кўрсаткичлар кўзланган натижага эришилганликни
тавсифлайди. Шунинг учун,

К

М

д

= 0,96

бўлади. Шундай қилиб, пахта тозалаш

корхонасининг танланган преактив маркетинг стратегиясини амалга ошириш
самарадорлиги қуйидагига тенг бўлади:

К

СС

= √К

К

с

𝑥 К

С

с

𝑥 К

М

д

= √0,92 𝑥 1,0 𝑥 0,96 = 0,94


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

264

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Демак, ушбу пахта тозалаш корхонасида маркетинг самарадорлиги интеграл

кўрсаткичи 0,94 га тенг бўлиб, 3.18

-

жадвалдаги келтирилган баҳолаш шкаласига

биноан “аъло” деб баҳоланади. Бу эса, пахта тозалаш корхонаси ўсишининг танланган
маркетинг стратегияси тўғрилигидан далолат беради. Ушбу пахта тозалаш корхонаси
келгусида диверсификация сиёсатини амалга ошириши натижасида сотув ҳажмини
янада ошириш имкониятига эгадир.

Хулоса ва таклифлар

Олиб борилган тадқиқот натижалари асосида пахта тозалаш

корхоналарида

маркетинг стратегияси самарадорлигини ошириш учун қуйидагиларга эътиборни
қаратиш лозим:

-

пахта тозалаш

корхонасида бошқарувнинг таркибий тузилмасини бозор

ўзгаришларига мосланувчан тарзда шакллантирилиши лозим;

-

пахта тозалаш

корхонаси бошқарув таркибий тузилмасида маркетинг хизмати

мақомини ошириш;

-

доимий равишда бозор конъюнктурасини ўрганини ташкил этиш, ушбу

жараёнда маркетинг тадқиқотлари олиб боришнинг замонавий усул ва воситаларидан

самарали фойдаланиш;

-

маркетинг стратегияси самарадорлигини

баҳолашни амалга ошириш,

баҳолашда баланслаштирилган кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш;

-

маркетинг фаолиятини ташкил этишда узоқ муддатда ушбу хизмат

самарадорлигини таъминлайдиган

маркетинг стратегияси вариантини танлаш

;

-

пахта тозалаш

корхоналарида маркетинг натижадорлигини бошқаришни

замонавий бошқарув дастак ҳамда усулларини қўллаш асосида ташкил этиш.

Фойдаланилган адабиётлар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ

-4947-

сонли

“2017

-

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор

йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони // Lex.uz.

2. Лапыгин, Ю.Н. Теория организации: учебное пособие / Ю.Н. Лапыгин. –

М., 2007. –

311 с.

3.

Минцберг, Г. Школы стратегий. Стратегическое сафари: экскурсия по дебрям

стратегий менеджмента / Г. Минцберг, Б. Альстрэнд , Дж. Лэмпел.

-

изд

-

во Питер, 2000.

- 336

с.

4. Зуб, А.Т. Стратегический менеджмент: Теория и практика: учебное пособие для

вузов / А.Т. Зуб, 2002. –

415 с.

5. Гурков, И.Б. Стратегический менеджмент организации. / И.Б. Гурков.

- 2-

е изд.,

исправленное и дополненное.

-

М.: ТЕИС, 2004.

-

239 с.

6.

Каплан Р.С., Нортон Д.П. Сбалансированная система показателей. От

стратегии

к

действию

.

М

.:

ЗАО

«Олимп

-

Бизнес», 2004.

- 320

с

.

7. Freeman, R.E. Strategic Management: A Stakeholder Approach / R.E. Freeman. - Boston,

1984.

8. Аакер Д. Стратегическое рыночное управление / Д. Аакер.

- 7-

е изд. / Пер. с англ.

под ред. С.Г. Божук. –

СПб.: Питер, 2011. –

496 с.

9.

Бекмуродов А. Ш., Янг Сон Бе. Стратегия развития текстильной промышленности

Узбекистана: Кластерный подход. Монография. –

Т.: ТГЭУ, 2006. –

112 с.

10

. Болтабоев М. Р. Тўқимачилик саноатида маркетинг стратегияси. Монография. –

Т.:

ФАН, 2004. –

223 б.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли "2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Хдракатлар стратегияси тугрисида"ги Фармони // Lex.uz.

Лапыгин, Ю.Н. Теория организации: учебное пособие / Ю.Н. Лапыгин. - М., 2007. -311с.

Минцберг, Г. Школы стратегий. Стратегическое сафари: экскурсия по дебрям стратегий менеджмента / Г. Минцберг, Б. Альстрэнд, Дж. Лэмпел. - изд-во Питер, 2000. - 336 с.

Зуб, А.Т. Стратегический менеджмент: Теория и практика: учебное пособие для вузов / А.Т. Зуб, 2002. - 415 с.

Гурков, И.Б. Стратегический менеджмент организации. / И.Б. Гурков. - 2-е изд., исправленное и дополненное. - М.: ТЕИС, 2004. - 239 с.

Каплан Р.С., Нортон Д.П. Сбалансированная система показателей. От стратегии к действию. М.: ЗАО «Олимп-Бизнес», 2004. - 320 с.

Freeman, R.E. Strategic Management: A Stakeholder Approach / R.E. Freeman. - Boston, 1984.

Аакер Д. Стратегическое рыночное управление / Д. Аакер. - 7-е изд. / Пер. с англ, под ред. С.Г. Божук. - СПб.: Питер, 2011. - 496 с.

Бекмуродов А. Ш., Янг Сон Бе. Стратегия развития текстильной промышленности Узбекистана: Кластерный подход. Монография. -Т.: ТГЭУ, 2006. - 112 с.

Болтабоев М. Р. Туцимачилик саноатида маркетинг стратегияси. Монография. -Т.: ФАН, 2004. - 223 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов