Таълимда инновация ва инновацион фаолият

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
118-123
57
7
Поделиться
Мамажанов, И. (2020). Таълимда инновация ва инновацион фаолият . Экономика и инновационные технологии, (6), 118–123. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11831
Икрамжон Мамажанов, Андижанский институт сельского хозяйства и агротехнологий

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Mақолада инновация ва инновацион фаолиятнинг мазмун ва моҳияти, уларга берилган хорижлик ва Ўзбекистонлик олимлар томонидан берилган таърифлар келтирилган. Шунингдек, “Инновацион фаолият тўғрисида”, “Таълим тўғрисида” ҳамда “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Қонунлари доираси “Инновация” ва “Инновацион фаолият”га берилган таърифлар, муносабатлар, моддалар юзасидан фикр-мулоҳазалар баён этилган.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

119

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ТАЪЛИМДА ИННОВАЦИЯ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТ

Мамажанов Икрамжон Ганижонович

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти

катта ўқитувчиси

E-mail:

mamajonov.1976@mail.ru

Аннотация:

мақолада инновация ва инновацион фаолиятнинг мазмун ва моҳияти,

уларга берилган хорижлик ва Ўзбекистонлик олимлар томонидан берилган таърифлар
келтирилган. Шунингдек, “Инновацион фаолият тўғрисида”, “Таълим тўғрисида” ҳамда
“Илм

-

фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Қонунлари доираси “Инновация” ва “Инновацион

фаолият”га берилган таърифлар, муносабатлар, моддалар

юзасидан фикр

-

мулоҳазалар

баён этилган.

Калит сўзлар:

инновация, инновацион фаолият, инновацион жараёнлар, билимлар

иқтисодиёти, рақамли иқтисодиёт, касбий инновацион фаолият

.

Аbstract:

this

article is focused on the meaning and content of innovation and innovative

activity and the descriptions given to them by Uzbek scientists and scientists from foreign countries.
Besides that the article comprises different opinions and approaches on the descriptions, attitudes

articles given to “Innovation” and “Innovative activity” in the framework of the laws on “Innovative
activity”, “Education” and “Science and scientific activity”.

Keywords:

innovation, innovative activity, innovative processes, economy of knowledge,

digital economy, professional innovative activity.

Кириш

Иқтисодий нуқтаи назардан замонавий глобаллашув, рақамли иқтисодиёт

ҳамда

янги Ўзбекистон қуриш шароитида ривожланган мамлакатлар тажрибасида

инновацион фаолиятни ташкил қилиш ва қўллаб

-

қувватлаш бўйича халқаро тажрибани

ўрганиш масаласи нафақат корхона даражасида балки олий таълим муассасаларида
мутахассислар

тайёрлаш

ҳамда

уларнинг

инновацион

фаолиятини

такомиллаштиришга ҳам хизмат қилади.

Педагогик нуқтаи назардан эса, замонавий таълим тизимида амалга

оширилаётган инновацион жараёнлар, аввало, инсон фаолиятининг барча соҳаларида
рақамли технологияларидан фаол фойдаланиш билан боғлиқ ва биринчи навбатда
таълимнинг сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилгандир. Шу муносабат
билан талабаларнинг касбий инновацион фаолияти тубдан бошқача маъно касб этади.
Инновацион фаолиятнинг моҳияти ва мазмуни шундан иборатки, талабалар учун
таълим соҳасидаги ҳар қандай янгилик ўқитувчи томонидан амалга оширилгандагини
юзага чиқади. Яъни, таълим жараёнида талабаларни объектдан субъектга
айлантириш, биринчи навбатда, ўқитувчининг касбий компетентлигига боғлиқдир.

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида

мамлакатимиз замонавий юксалишга эришиш мақсадида инновацион ривожланиш
босқичига кирганлигини эътироф этилган. “Инновация –

бу келажак дегани. Биз буюк

келажагимизни барпо этишни... айнан инновацион ғоялар асосида бошлашимиз
керак. Инновацион ривожланиш ва рақамли иқтисодиёт йўлига ўтишимиз бежиз эмас.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

120

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Чунки замон шиддат билан ривожланиб бораётган ҳозирги даврда ким ютади? Янги
фикр, янги ғояга, инновацияга таянган давлат ютади.”

[ 4 ]

“Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат

дастурида назарда тутилган тегишли ҳуқуқий заминни яратиш мақсадида

Ўзбекистон

Республикасининг “Инновацион фаолият тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниши
(2020 йил 24 июль) янги Ўзбекистонни қуришда муҳим қадам бўлди. Ушбу қонун
тараққиётимизни кафолатловчи, уни янада жадаллаштирувчи янги ғоя, янги
кашфиётлар, илмий ишланмаларни яратиш ҳамда ҳаётга жорий этилишининг ишочли
ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлаб бениҳоя муҳим аҳамият касб этади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Ўзбекистон Республикасининг “Инновацион фаолият тўғрисида”ги Қонунида

инновация

” ва “

инновацион фаолият

”га қуйидагича таъриф берилган: “

инновация

фуқаролик муомаласига киритилган ёки шахсий эҳтиёжлар учун фойдаланиладиган,
қўлланилиши

амалиётда

катта

ижтимоий

-

иқтисодий

самарага

эришишни

таъминлайдиган янги ишланма”, “

инновацион фаолият

янги янги ишланмаларни

ташкил этиш, шунингдек ишлаб чиқариш соҳасида уларнинг ўтказилиши ва амалга
оширилишини таъминлаш бўйича фаолият” деб, таъриф берилган

[1].

“Инновация” тушунчаси ўзининг янги ҳаётини “инновацион комбинациялар”ни

таҳлил қилиш, иқтисодий тизимларнинг ривожланишидаги ўзгаришлар натижасида
ХХ

-

асрнинг бошида Австриялик иқтисодчи Й.Шумпетернинг илмий ишларида

бошлаган. Шумпетер 1900

-

йилларда иқтисодда ушбу терминни илмий қўллашга

киритган дастлабки олимлардан ҳисобланади. Ўзининг “ижодий ҳалокат” назарияси
асосида инновацион жараёнларни ўрганиб чиқди ва тадбиркорларнинг фаолиятини
янги маҳсулот ва хизматларни яратишда мавжуд нарсалардан фойдаланишни бошқа
замонавий усуллар сифатида кўриб чиқишни таклиф қилди

[5].

Инглиз профессори В.Р. Спенсер “Инновация –

бу аниқ вазиятда мутлақо янги

нарса, биз буни англаганимизда фойдаланишимиз мумкин”

[9]

деб таъриф беради.

Россиялик олимлар А.Кулагин “Инновация –

бу инновацион, ишлаб чиқариш,

институционал молиявий, илмий

-

техник ва бошқа соҳалардаги янгиликдир

[14]

деб

таъриф берадилар. Д.Форининг “инновацион имкониятлар

-

бу мунтазам равишда

комбинациялашган билимларни кашф қилиш, улардан фойдаланиш демакдир. Бунда
комбинациялашган жараёнларда асосий эътибор бериладиган жиҳат –

бу билимдир”

[9]

деб таъкидлайди. И.Балабанов “Инновация

-

капитални янги техника ёки

технологияга, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, меҳнат, хизмат кўрсатиш ва
бошқарувнинг янги шаклларига, жумладан, янгича назорат ва ҳисоб шакллари,
режалаштириш ва таҳлил усулларига киритишдан олинган, моддий тус олган
натижадир”

[10 ]

деб таърифлаган

Ж.Йўлдошев “инновация (инглиз тилидан олинган “Innоvation” янгилик

киритиш)

-

тизим ички тузилишни ўзгартириш амалиёт ва назариянинг асосий қисми”,

инновацион фаолият эса, “янги ижтимоий талаблар билан аънанавий меъёрларннинг
мос келмаслиги. Амалиётнинг янгиланаётган меъёрларни мавжуд меъёрлар билан
тўқнашуви натижасида вужудга келган мажмуали муоммаларни ечишига қаратилган
фаолият”

[2]

деб таъкидлайди. Тадқиқотчи Э.Ғаффаров “Инновация –

бу ихтиронинг

амалий аҳамиятини ажратиб кўрсатиш ва уни муваффақиятини таъминловчи
янгиликдир

[11]

деб таъриф берган. Инновацон фаолият бу аввало фаолиятдир. Бу


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

121

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

фаолият бир пайтда ҳам иқтисодий ҳам ижтимоий фаолиятдир. Иқтисодий фаолият
асосан корхонларнинг ишлаб чиқаришини модернизацияси билан боғлиқ

бўлса,

ижтимоий фаолият бу ижтимоий соҳага янгиликларни кириб келиши ва жорий
этилиши билан характерлидир. Шунингдек, бу фаолият инновацияларни яратиш ёки
амалга ошириш илмий тадқиқотлар ва ижод билан боғлиқ ҳамдир.

Тадқиқот методологияси

Мазкур ишда талабаларни инновацон фаолиятга тайёрлаш масалаларининг

ҳуқуқий–меъёрий асослари, талабаларни касбий инновацион фаолиятга таёрлаш
механизмини такомиллаштириш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишлари,
касбий инновацион фаолиятга тайёрлашда ўқитишнинг инновацион ва замонавий
ахборот технологиялардан фойдаланишнинг сифат ва самарадорлигини таъминлаш,
иқтисодий таълимни ноаънавий усуллар орқали ташкил этиш масалалари ўрганилди.
Тадқиқот давомида тизимли ёндашув ва таҳлил килиш усулларидан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Айни пайтда

инновацион фаолият бўйича бир қатор камчиликлар мавжудлигини

қайд этиш жоиз.

Биринчидан

, илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш учун

масъул вазирлик ва идоралар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик лозим даражада эмас,
илмий

-

тадқиқот муассасалар ва лабораториялар фаолияти лозим даражада

мувофиқлаштирилмаганлиги;

иккинчидан,

илмий

фаолият

натижаларини

тижоратлаштириш паст даражада эканлиги;

учинчидан,

инновацион менежмент

соҳасида технологиялар трансферини фаол илгари суриш ва амалга оширишга қодир
юқори малакали мутахассисларнинг етишмаслиги;

тўртинчидан,

илмий ва

инновацион фаолиятни давлат томонидан молиялаштириш самарали ва шаффоф эмас,
бюджетдан ташқари ва хусусий жамғармалар маблағларини жалб этишни
рағбатлантириш механизмлари мавжуд

эмаслиги.

Мазкур муаммоларни бартараф этиш борасида Республикада инновацион

фаолиятни ривожлантириш ва рағбатлантиришнинг ҳуқуқий меъёрий асослари

яратилди. Ўзбекистон Республикасининг “Инновацион фаолият тўғрисида”ги Қонуни

(24.07.2020 й., ЎРҚ

-630), 2019

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини

инновацион ривожлантириш стратегияси

(

21.09.2018 й. ПФ

-5544-

сон), Ўзбекистон

Республикасининг “Илм

-

фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Қонуни (29.10.2019 й., N

ЎРҚ

-

576) кабилар шулар жумласидан

[1, 3].

“Инновацион фаолият тўғрисида”ги Қонунида инновация, инновацион

инфратузилма, инновацион лойиҳа, инновацион фаолият, инновациялар яратиш учун
давлат буюртмаси, технологиялар трансфери, янги ишланма каби тушунчаларга изоҳ
берилади. Жумладан, “инновация —

фуқаролик муомаласига киритилган ёки шахсий

эҳтиёжлар учун фойдаланиладиган, қўлланилиши амалиётда катта ижтимоий

-

иқтисодий самарага эришишни таъминлайдиган янги ишланма” деб, таъриф берилган
бўлса, “инновацион фаолият —

янги ишланмаларни ташкил этиш, шунингдек ишлаб

чиқариш соҳасида уларнинг ўтказилиши ва амалга оширилишини таъминлаш бўйича
фаолият”

[1]

деб, таърифланади.

Шуни алоҳида такидлаш лозимки, Республикада инновацион жараёнларни

шиддат билан ривожланиши натижасида инновацион инфратузилмага эҳтиёж
сезилди. Инновацион инфратузилма —

инновацион фаолиятни моддий

-

техник,

молиявий, ташкилий

-

услубий, ахборот, консультатив ва бошқа жиҳатдан


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

122

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

таъминлайдиган корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, мулкчиликнинг исталган
шаклидаги улар бирлашмаларининг мажмуидир. Айни пайтда, Республикада барча
соҳалар каби таълим соҳасида ҳам инновацион инфратузилма шакллантирилди.
Мазкур

инфратузилмани

шаклланганлигини

бевосита

таълим

турларидаги

ўзгаришларда кўришимиз мумкин.

“Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 8

-

моддаси “Мактабгача таълим ва тарбия”

бағишланган бўлиб, унда “Мактабгача таълим ва тарбия болаларни ўқитиш ва
тарбиялашга, уларни интеллектуал, маънавий

-

аҳлоқий, этик, эстетик ва жисмоний

жиҳатдан ривожлантиришга, шунингдек болаларни умумий ўрта таълимга тайёрлашга
қаратилган таълим туридир” деб эътироф этилади. Шунингдек, бу таълим турида олти
ёшдан етти ёшгача бўлган болаларни бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий
тайёрлашни ҳам назарда тутади. Қонунинг 9

-

моддаси “Умумий

ўрта ва ўрта махсус

таълим”га бағишланган бўлиб, унда бошланғич таълим

1-

4 синфлар, таянч ўрта таълим

4-

9 синфлар ҳамда 10

-

11 синфларни ўз ичига олиши белгиланган

[3].

Яна бир ўзгаришлардан бири бу профессионал таълимдир. Профессионал

таълим Қонуннинг 10

-

моддасида акс эттирилган бўлиб, унда бошланғич профессионал

таълим, ўрта профессионал таълим ҳамда ўрта махсус профессионал таълимга
бўлинган. Бошланғич профессионал таълим касб

-

ҳунар мактабларида 9

-

синф

битирувчилари негизида бепул кундузги шаклда икки йил интеграциялашган
дастурлар асосида амалга оширилса, ўрта профессионалтаълим коллежларда давлат
буюртмаси ёки тўлов шартнома асосида давомийлиги икки йилгача бўлган кундузги,
кечки ва сиртқи таълим шакллари бўйича умумий ўрта, ўрта махсус таълим ҳамда
бошланғич профессионал таълим негизида амалга оширилади.

Ўрта махсус профессионал таълим техникумларда умумий ўрта, ўрта махсус,

бошланғич профессионал ва ўрта профессионал таълим негизида давлат буюртмаси
ёки тўлов

-

шартнома асосида касблар ҳамда мутахассисликларнинг мураккаблигидан

келиб чиққан ҳолда, давомийлиги камида икки йил бўлган кундузги, кечки ва сиртқи
таълим шакллари бўйича амалга оширилиши белгиланган.

Олий

таълим

бакалавриат

таълим

йўналишлари

ва

магистратура

мутахассисликлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрланишини таъминлайди

(11-

модда).

Шу билан бирга Қонуннинг 15 –

моддасида таълим олиш шакллари

қуйидагилардан иборат эканлиги таъкидланган: ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда
таълим олиш (кундузги); ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олиш (сиртқи,
кечки, масофавий); дуал таълим; оилада таълим олиш ва мустақил таълим олиш; катта
ёшдагиларни ўқитиш ва уларга таълим бериш; инклюзив таълим; экстернат
тартибидаги таълим; мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти
соҳасида кадрлар тайёрлаш

[3].

Қонуннинг 31

-

моддасида нодавлат таълим ташкилотларининг фаолияти амалга

оширилиши белгиланган бўлиб, ннда, нодавлат таълим ташкилотлари ўз фаолиятини
лицензия асосида амалга оширилиши, нодавлат таълим ташкилотлари лицензия
талабларига ва шартларига мувофиқ таълим хизматлари кўрсатиши белгиланган.
Таълим тўғрисидаги Қлнуннинг яна бир эътиборли томони, унинг 36

-

моддасида ўз

ифодасини топган.

36-

модда “Таълим соҳасидаги экспериментал ва инновацион

фаолият” деб номланиб, “таълим соҳасидаги экспериментал ва инновацион фаолият


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

123

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

таълимни модернизация қилиш мақсадида амалга оширилади ҳамда янги таълим
технологиялари ва ресурсларини ишлаб чиқишга, уларни синовдан ўтказишга ҳамда
таълим жараёнига жорий этишга қаратилган”дир деб

,

эътироф этилади. Айнан мазкур

модда таълим тизимида инновацион фаолиятни ташкил этишга қаратилган

бўлиб,

“Иқтисодий ривожланиш ва инновацион фаолият эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда,
давлат томонидан олий таълим ташкилотлари олимларининг илмий

-

тадқиқот ишлари

натижаларини ишлаб чиқариш жараёнига жорий этиш учун тегишли шарт

-

шароитлар,

шунингдек

олий

таълим

ташкилотлари

таълим

жараёнининг

янада

такомиллаштирилган шаклларига босқичма

-

босқич ўтиши учун имкониятлар

яратилади”

[3]

деб

,

белгиланган.

Хулоса ва таклифлар

Илм

-

фан

ва техника ютуқларини кенг қўллаган ҳолда иқтисодиёт тармоқларига,

ижтимоий ва бошқа соҳаларга замонавий инновацион технологияларни тезкор жорий
этиш Ўзбекистон Республикаси жадал ривожланишининг муҳим шарти ҳисобланади.
Бу борада, Ўзбекистон Республикасининг

“Илм

-

фан ва илмий

фаолият

тўғрисида”

Қонуни

(29.10.2019 й. N ЎРҚ

-576)

қабул

қилинган бўлиб, у

илм

-

фан ва илмий фаолият

соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир. Қонун

бевосита илмий

соҳада тадқиқот олиб бораётган субъктларга инновацион фаолият асосида илм

-

фанни

ривожлантиришга йўналтирилганлиги билан аҳамиятлидир. Унинг “Илм

-

фан ва

технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” номли 19

-

бобида “Илм

-

фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари миллий
иқтисодиёт

рақобатбардошлиги

ҳамда

самарадорлигига

эришиш,

меҳнат

унумдорлигини ошириш, янги тармоқларни яратиш, аҳоли турмуш даражаси, илм

-

фан

ва таълим тизимларини сифат жиҳатидан юксалтириб бориш билан боғлиқ

муаммоларнинг илмий ечимини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилади”

[3]

деб

эътироф этилади. Бу эса, ўз навбатида инновацион фаолиятни амалга оширишга имкон
беради.

Юқоридагилар асосида қуйидагиларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир:

-

жамиятда “инновация” ва “инновацион фаолият” тушунчаларини мазмун ва

моҳиятини англаши учун зарур бўлган билим. Кўникма ва малакалар билан
қуроллантириш кўламини кенгайтириш;

-

янги қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун ва моҳиятини

оммага етказиш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш;

-

Янги Ўзбекистон қуришнинг асосини билимларга асосланган инновацион

иқтисодиёт ташкил этилишини назарда тутган ҳолда, барча соҳаларни
ривожлантиришда инновацион фаолиятга урғу бериш;

-

инновацион инфратузилманинг субъектлари

инновацион технологик парк,

технологиялар трансфери маркази, инновацион кластер, венчур ташкилоти, инновация
маркази

кабилар

ўртасида

ижтимоий

-

иқтисодий

муносабатларни

жадал

ривожланишини таъминлаш;

-

инновацион кластерлар фаолиятларини тизимли ташкил этиш кабиларни

амалга ошириш натижасида Республикада инновацион фаолият янада ривожланади
ва

унинг оқибатида инновацион фаолиятнинг сифати ва самарадорлиги таъминланади.

Янги инновациялар пайдо бўлади, инсонлар янгиликка интиладилар.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil

124

6/2020

(№

00050)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикасининг “Инновацион фаолият тўғрисида”ги Қонуни.

ЎРҚ

-630-

сон.

2. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни. 23.09.2020 йил

ЎРҚ

- 637-

сон.

3.

Ўзбекистон Республикасининг “Илм

-

фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги

Қонуни. ЎРҚ

-576-

сон.

4.

Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга

Мурожаатномаси. –

Т.2018, 19

-20-

бетлар.

5.

Шумпетер Й. Теория экономического развития. М., Директ

-

Медиа, 2007. 4.

6.

Санто Б. Инновация и глобальный интеллектуализм // Инновации. —

2006.

№ 9; 5.

7.

Фатхутдинов

Р

.

Инновационный менеждмент. 6

-

е изд. –

СПб.: Питер, 2008.

8.

Кондратьев Н.Д. Проблемы экономической динамики. –

М.: Экономика, 1989;

9.

Инновации: теория, механизм, государственное регулирование: Учебн.

пособие /Под ред. Ю.В. Яковца. –

М.: РАГС, 2000.

10.

Балабанов И. Инновационный менежмент. Питер, 2001.

11. Канторович Л. Ситемний анализ и некторие проблемы научно

-

технического

прогресса. М.:Наука, 1986.

12

. Йўлдошев Ж.Ғ., Усмонов С. А. Педагогик технология асослари: Қўлланма.–

Т.:Ўқитувчи, 2004. –

104 б.

13. Ғаффаров Э. Инновация, ижтимоий инновация ва инновацион фаолият:

илмий

-

назарий ёндашувлар. НамДУ илмий ахборотномаси. 2019 йил, 10

-

сон. 153

-157

бетлар.

14. Кулагин А. Оценка и самооценка научной организации. Инновационная

экономика. 2011 г. Ст. 54

-55.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикасининг "Инновацион фаолият тугрисида"ги ^онуни. УРК-630-сон.

Узбекистон Республикасининг "Таълим тугрисида"ги Конуни. 23.09.2020 йил УРК.- 637-сон.

Узбекистон Республикасининг "Илм-фан ва илмий фаолият тугрисида"ги Цонуни. УРК.-576-сон.

Мирзиёев Ш.М. Узбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. - Т.2018,19-20-бетлар.

Шумпетер Й. Теория экономического развития. М., Директ-Медиа, 2007. 4.

Санто Б. Инновация и глобальный интеллектуализм// Инновации. — 2006. — № 9; 5.

Фатхутдинов Р. Инновационный менеждмент. 6-е изд. - СПб.: Питер, 2008.

Кондратьев Н.Д. Проблемы экономической динамики. - М.: Экономика, 1989;

Инновации: теория, механизм, государственное регулирование: Учебн. пособие /Под ред. Ю.В. Яковца. - М.: РАГС, 2000.

Балабанов И. Инновационный менежмент. Питер, 2001.

Канторович Л. Ситемний анализ и некторие проблемы научно-технического прогресса. М.:Наука, 1986.

Йулдошев Ж.Т., Усмонов С. А. Педагогик технология асослари: К,улланма.-Т.:Уцитувчи, 2004. - 104 б.

Таффаров Э. Инновация, ижтимоий инновация ва инновацион фаолият: илмий-назарий ёндашувлар. НамДУ илмий ахборотномаси. 2019 йил, 10-сон. 153-157 бетлар.

Кулагин А. Оценка и самооценка научной организации. Инновационная экономика. 2011 г. Ст. 54-55.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов