Пути развития маркетинговой логистики в оптовой торговле

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
266-272
1
5
Поделиться
Холмаматов, Д. (2021). Пути развития маркетинговой логистики в оптовой торговле. Экономика и инновационные технологии, (3), 266–272. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11889
Диёр Холмаматов, Самаркандский институт экономики и сервиса

PhD, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматривается содержание маркетинговой логистики, ее составляющие, сочетание функций маркетинга и логистики, значение маркетинговой логистики в оптовой торговле и пути развития.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

265

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

УЛГУРЖИ САВДОДА МАРКЕТИНГ ЛОГИСТИКАСИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Холмаматов Диёр Ҳақбердиевич

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD, доц.

Е-mail:

xolmamatov_d@mail.ru

Аннотация:

мазкур мақолада маркетинг логистикасининг мазмуни, унинг

таркибий қисмлари, маркетинг ва логистика функцияларининг бирлашиши, улгуржи
савдода маркетинг логистикасининг аҳамияти ва ривожлантириш йўллари ёритилган.

Калит сўзлар:

маркетинг, логистика, маркетинг логистикаси, улгуржи савдо,

товар тарқатиш каналлари, савдо хизматлари, маркетинг

-

микс, тақсимот

логистикаси, таъминот логистикаси.

Аннотация:

В статье рассматривается содержание маркетинговой логистики, ее

составляющие, сочетание функций маркетинга и логистики, значение маркетинговой
логистики в оптовой торговле и пути развития.

Ключевые слова:

маркетинг, логистика, маркетинговая логистика, оптовая

торговля, каналы распространения товара, услуги продаж, комплекс маркетинга,
распределительная логистика, логистика поставок.

Abstract:

This article describes the content of marketing logistics, its components, the

combination of marketing and logistics functions, the importance of marketing logistics in
wholesale and ways of development.

Keywords:

marketing, logistics, marketing logistics, wholesale, product distribution

channels, sales services, marketing mix, distribution logistics, supply logistics

Кириш

Мамлакатимизда

амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг бугунги

босқичида барча ҳудудларда хизмат кўрсатишни янада ривожлантиришга алоҳида
эътибор берилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 22 апрел куни Ўзбекистон

Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаси
йўналишларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши
ўтказди.

Ҳар бир ҳудуднинг ички имкониятлари ва фойдаланилмаётган

захираларидан

устувор даражада фойдаланиб, хизматларни кенгайтириш, янги

хизмат турларини йўлга қўйиш, илғор тажрибалар ва намунавий лойиҳаларни жорий
этиш бўйича янги методология яратиш зарурлиги таъкидланди

[1].

Қадимдан мамлакатимиз ҳудудидан ўтган “Буюк ипак йўли” савдо

-

сотиқ

ривожланиши, савдо марказларини ташкил этилишида катта аҳамиятга эга бўлган.
Бугунги кунда ҳам аэропорт, темирйўл ва автовокзаллар ҳудудларида, магистраль
йўллар ёқасида, туман марказларида замонавий йирик савдо комплекслари барпо
этилмоқда.

Савдо хизматларининг ривожланиши ҳудудлараро товар ҳаракати тизимига

ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Саноат ишлаб чиқариш ҳудудларидан савдо
марказларига товарларни етказиш бериш асносида логистика хизматлари ҳам
ривожланиб бормоқда.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

266

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Замонавий

бозор

иқтисодиёти

шароитида

савдо

хизматлари

рақобатбардошлиги ва савдо айланмасини оширишда маркетинг логистикаси муҳим
воситага айланиб бормоқда.

Товарларни сақлаш, омборхона хизматлари, ортиш,

тушириш, ташиш, етказиб бериш ва савдо хизматлари ҳажмининг ошиши кўп
жиҳатдан маркетинг логистикасига боғлиқ бўлмоқда.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Олиб борилаётган

тадқиқот натижалари “маркетинг логистикаси” товар

тарқатиш каналларини ташкил этиш жараёни

билан боғлиқлигини кўрсатмоқда.

Етакчи маркетинг бўйича мутахассис олим Ф.Котлер (1998) маркетингнинг муҳим
таркибий қисми ва элементи бўлган товар тарқатишнинг стратегик муаммолари
логистика ва маркетинг билан боғлиқлигини ўз тадқиқотларида

асослаб берган

[8].

Багиев Г.Л. (1998) маркетинг логистикасини

барча турдаги оқимларни

оптималлаштиришда

логистика

билан

маркетинг

фаолиятини

уйғунлигини

таъминлайдиган усул сифатида талқин қилган[2

].

Россиялик улгуржи савдо муаммолари билан шуғулланувчи таниқли олим

Голиков Е.А.

(2006) маркетинг ва логистика бир

-

бири билан чамбарчас боғлиқ

эканлигини исботлади ва маркетинг логистикаси тушунчасига таъриф берди.
Маркетинг логистикаси хўжалик юритишнинг янги инструменти деб таъкидлади

[5].

Dwiliński (1998) маркетинг логистикасини логистика ва маркетингнинг

изчилигида буюртма қилинган товарларни ўз вақтида етказиб беришни
кафолатлайдиган, тегишли транспорт воситаларидан фойдаланилган ҳолда энг қисқа
вақт ичида ва энг арзон нархларда товар ҳаракати тизими сифатида тавсифлайди[7

].

Ryszard Barcik

ва

Marcin Jakubiec (2013) маркетинг логистикасини маркетинг

-

микс (товар сиёсати, нарх сиёсати, сотиш сиёсати, силжитиш сиёсати) ва логистика

-

микс (транспортировка, омборхона, захираларни ташкил этиш, қадоқлаш,
буюртмаларни амалга ошириш ва сервис) бир тизим сифатида харидорларнинг
эҳтиёжини юқори даражада қондиришга хизмат қилишини ўз тадқиқотларида
кўрсатиб ўтган[

10].

А.А.Трифилова ва А.Н.Воронковлар (2011) маркетинг логистикасини моддий

оқимларни (хом ашё, эҳтиёт қисмлар, материаллар) бошланғич манбасидан бошлаб,
ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулотни жисмоний

тақсимотини режалаштириш,

истеъмолчиларни эҳтиёжини самарали қондириш учун тайёр маҳсулотларни етказиб
бериш ва тезкор бошқариш

фаолияти деб таърифлайди[11

].

Маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сотиш ва истеъмол жойига етказиб беришда

улгуржи сотувчилар энг самарали сақлаш, харидорларга сервис кўрсатиш орқали
эҳтиёжларини қондириш маркетинг логистикаси орқали амалга оширилади[

11].

Харидорларга юқори даражали сервис кўрсатишда маркетинг логистикаси

замонавий воситалардан ҳисобланади. Савдо фаолиятида, жумладан улгуржи
савдода харидорларга сервис кўрсатишда маркетинг логистикаси янги концепция
эканлиги А.Н.Германчук томонидан тадқиқ қилинган

[4].

Тадқиқот методологияси

Маълумки,

2017

-

2021

йилларда

Ўзбекистон

Республикасини

янада

ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ва Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги “Товар бозорларида савдони янада
эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПФ

-


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

267

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

5564-

сон фармонида маҳаллий хом ашё ресурсларини қайта ишлаш, ишлаб

чиқарилаётган маҳсулотлар экспортини ва рақобатбардошлигини ошириш, маҳаллий
маҳсулотлар учун янги сотув бозорларини топиш, маҳсулотларни етказиб бериш
тизимини такомиллаштириш, улгуржи савдони амалга ошириш фаолиятини
лицензиялаш ва улгуржи савдо корхоналарини

солиққа тортишнинг махсус тартибини

ўрнатиш вазифалари белгиланган.

Мақолада улгуржи савдони ривожлантиришда маркетинг ва логистиканинг

функциялари қиёсий таҳлили амалга оширилган. Маркетинг ва логистика
функцияларининг синтез натижасида маркетинг логистикасини улгуржи савдода
ривожлантириш йўллари асослаб берилган. Шунингдек, маркетинг ва логистика
тизимида маркетинг логистикасини шаклланишини ёритишда монографик кузатув,
абстракт

-

мантиқий фикрлаш, илмий мушоҳада усулларидан фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар

Ўзбекистон иқтисодиётининг ҳозирги ривожланиш босқичида улгуржи савдо

катта аҳамиятга эга

.

Айнан улгуржи савдо маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг

товарларини ички ва ташқи бозорда сотиш ҳамда мавқеини мустаҳкамлашда

асосий

роль ўйнайди.

Рақобатли бозор шароитида товар ҳаракати

тизими мураккаблашиб

бормоқда.

Бу эса улгуржи савдо ва унинг функциялари янгича ёндашувлар асосида

амалга оширилишига олиб келмоқда.

Шундай ёндашувлардан бири маркетинг

логистикаси ҳисобланади.

Маркетинг логистикаси сотишни бошқариш тизимининг ажралмас қисми

ҳисобланади. Сотишни бошқариш тизимининг ажралмас қисми сифатида маркетинг
логистикасига

уч жиҳатдан ёндашиш мумкин.

Биринчидан, маркетинг логистикаси физик (жисмоний) тақсимот ёки тақсимот

логистикаси билан боғлиқ. Жисмоний тақсимот ишлаб чиқаришдан бошланади.
Товарлар ишлаб чиқарилади, омборхоналар

ва транспорт воситалари танланади.

Уларнинг ёрдами билан товарларни керакли вақтда, керакли жойга, энг кам харажат
билан охирги истеъмолчигача

етказиб бериш мумкин. Ушбу ёндошувда

маркетинг

логистикаси маркетинг каналлари орқали маркетинг қийматини ошириш

воситаси

сифатида қаралади.

Иккинчидан, маркетинг логистикаси аниқ йўналтирилган бозор йўналишига эга

бўлган интеграл логистика компаниялари фаолияти сифатида қаралади. ХХ асрнинг
охирида жисмоний (физик) тақсимот кенгайтирилиб, таъминот занжирини
бошқаришни ҳам қамраб олди. Таъминот занжиридаги фаолият ҳам бозор талаблари
асосида ташкил этилиши

самарадорликка олиб келиши назарда тутилган. Шундай

қилиб, бозорга йўналтириш логистика ва маркетингни интеграциялашга имкон
беради.

Учинчидан, маркетинг ва логистика тизимларини тўлиқ бирлаштириш керак.

Маркетинг логистикаси маркетинг ва логистиканинг асосий функция ва таркибий
қисмларининг бирлашишидан иборат.

Маркетинг логистикаси: маркетинг, логистика ва синтезни ўз ичига оладиган

ёндашув ҳисобланади.

Маркетинг логистикаси ишлаб чиқариш, савдо ва бошқа

бизнес соҳаларида маркетинг ва логистикани синтезига асосланиб, рақобат
устунлигига эришишга қаратилган бозор йўналишидир.

Бу жараёнда маркетинг ва

логистиканинг боғлиқлигига алоҳида эътибор бериш лозим.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

268

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Маркетинг бу қайси фаолият, йўналиш ва соҳада бўлмасин маркетинг

-

микс

элементлари доирасида амалга оширилади. Маркетинг логистикасида ҳам маҳсулот,
нарх, силжитиш ва сотиш

,

логистика билан харидорларга сервис кўрсатиш жараёни

билан

боғланади.

Логистика

захираларни,

буюртмаларни

бошқариш,

транспортировка, омборхона ва ахборот

-

коммуникация тизими билан боғлиқ

фаолиятларни қамраб олади.

Маркетинг ва логистиканинг ўзаро боғлиқлиги бўйича хорижий мутахассислар

ҳам ўз тадқиқотларида эътиборга молик ишларни олиб борган. Жумладан

Ciesielski

(1999)

маркетинг ва логистиканинг ўзаро боғлиқлигини қуйидагича тавсифлаган (1

-

расм).

1-

расм. Маркетинг ва логистиканинг ўзаро боғлиқлиги

Маркетинг логистикаси бир нечта фаолият турларини ўз ичига олади. Таъминот

ва тақсимот фаолияти маркетинг логистикасининг асосий бизнес жараёни
ҳисобланади (2

-

расм).













2-

расм. Маркетинг ва логистика тизимида маркетинг логистикаси

Манба:

Blaik (2001)

Маркетинг

Логистика

маҳсулот

нарх

силжити

ш

сотиш ва

сотиш

-

ни

рағбат

-

ланти

-

риш

Ишлаб

чиқариш
логистик

аси

тақсимот

логисти

-

каси

таъминот

логистикас

и

Маркетинг логистикаси


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

269

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Ушбу манбадан кўриниб турибдики, маркетинг логистикаси таъминот ва

тақсимот фаолиятида маркетинг ва логистиканинг функцияларини синтези
натижасида шаклланади. Айнан таъминот ва тақсимот фаолиятида улгуржи савдо энг
муҳим иштирокчи ҳисобланади.

Маркетинг логистикаси улгуржи савдода буюртмаларни шакллантириш, ишлаб

чиқарувчилардан улгуржи харидларни амалга ошириш, омборлаштириш, қадоқлаш,
ўраб

-

жойлаш, улгуржи товар сотишни ташкил этиш, транспортировкани амалга

ошириш, етказиб бериш ва сотувдан кейинги сервис фаолиятларини тўлиқ ўз ичига
олади.

Улгуржи савдо фаолиятида маркетинг логистикаси маҳсулотларни сақлаш,

етказиб бериш, ҳаракатланиш машрути, алоқа ўрнатиш, буюртмалар портфелини
шакллантириш, сервис кўрсатиш билан боғлиқ барча операцияларни таҳлил қилиш,
режалаштириш, ташкил этиш ва бошқаришдир.

Улгуржи савдода товар ҳаракати самарадорлигини ошириш ва харажатларни

камайтириш учун маркетинг логистикаси жуда муҳимдир. Маркетинг логистикаси
улгуржи савдода инфратузилмани лойиҳалаштириш ва амалга ошириш бўлиб, у
товарларни келиб чиқиш манбасидан сотиш нуқтасига самарали ва энг

кам харажат

билан етказиб беришни назарда тутади.

Маркетинг логистикаси саноат маркетинги ва истеъмол маркетингининг

функциялари, таъминот логистикаси ва тақсимот логистикасида бажариладиган барча
операцияларни

бирлаштиришни

назарда

тутади.

Муаллиф

маркетинг

логистикасининг таркибий қисмлари бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасини
таҳлил қилиш натижасида, саноат ва истеъмол маркетинги ҳамда таъминот ва
тақсимот логистикаси функциялари, операцияларининг бирлашиши негизида
шаклланишини илгари сўрмоқда (

3-

расм).


улгуржи

улгуржи

чакана

савдо

савдо

савдо






3-

расм. Маркетинг ва логистика тизимида умумий маркетинг логистикасининг

кўриниши

Манба: муаллиф ишланмаси

“Таъминот

-

ишлаб чиқариш” занжирида моддий оқимлар ҳаракати таъминот

каналлари томонидан бошқарилса, “ишлаб чиқариш

-

истеъмол” занжирида тайёр

товарлар оқими тақсимот каналлари томонидан бошқарилади. Ҳар иккала занжирда
ҳам канал иштирокчиси сифатида улгуржи савдо қатнашади.

Таъминот

Ишлаб

чиқариш

Тақсимот

Истеъмол

Саноат маркетинги

Истеъмол маркетинги

Таъминот логистикаси

Тақсимот логистикаси

Маркетинг логистикаси


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

270

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Улгуржи савдо ишлаб чиқариш эҳтиёжларини ўрганиш натижасида хом ашё,

эҳтиёт қисмлар, бутловчи қисмлар ва бошқаларга буюртмалар портфелини
шакллантиради ҳамда қайта ишлайди. Шунингдек омборлаштириш, етказиб бериш
ишларини амалга оширади.

Истеъмол

бозорида

эса

улгуржи

савдо

томонидан

пировард

истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини ўрганиш асосида тайёр товарлар буюртмаларини
шакллантиради, омборлаштириш, сақлаш, ташиш, етказиб бериш кабилар
бажарилади.

Хулоса

ва таклифлар

Маркетинг логистикаси

ғояси

корхона ичида жиддий ўзгаришларни талаб

қилади. Агар анъанавий маркетингда логистика функциялари ва тизимлари аниқ
белгиланиши керак бўлса, маркетинг логистикасида эса асосий эътибор
функциялардан жараёнларга ўтади.

Маркетинг логистикаси бозорнинг ривожланишига таъсир

қилади. Чунки

маркетинг логистикаси муайян корхонанинг бозор фаолиятини ривожлантиришда
товарларни етказиб беришнинг юқори даражасини таъминлайди.

Улгуржи

савдода

маркетинг

логистикасини

ривожлантириш

учун

қуйидагиларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:

1.

Улгуржи савдо фаолиятида маркетинг логистикасини ривожлантириш учун

“ишлаб

чиқарувчи

-

улгуржи

савдо

-

истеъмолчи”

занжирида

яхлит

бизнес

кооперациясини йўлга қўйиш лозим.

Ишлаб чиқарувчи ва улгуржи савдо корхоналари

ўртасида оралиқ омборхоналарни ташкил этиш. Товар захираларини ташкил этиш,
қадоқлаш, ўраб

-

жойлаш, етказиб бериш ишларини ҳамкорликда, аутсорсинг асосида

амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш лозим.

2. Улгуржи савдода маркетинг логистикасининг бизнес жараёнлар моделини

ишлаб чиқишда бозорга

йўналтирилган таъминот ва тақсимот занжирларида оптимал

товар ҳаракати тизимини лойиҳалаштиришга эътибор қаратиш.

3.

Улгуржи савдода маркетинг логистикасини ривожлантириш товар тарқатиш

каналлари

иштирокчиларининг

функцияларини

мувофиқлаштириш

орқали

истеъмолчи учун қиймат яратиш тизимини шакллантириш, юқори сифатли сервис
орқали истеъмолчи эҳтиёжини қондирилишини таъминлайди. Пировардида товар
ҳаракати тизими харажатларини оптималлаштириш орқали маркетинг фаолияти
рентабеллиги оширилади.

4. Улгуржи

савдода маркетинг логистикасининг бизнес жараёнлари моделини

лойиҳалашда функционал элементларни, яъни маркетинг функционал элементлари
(бозор тадқиқотлари, ассортимент сиёсати, нарх стратегиялари, силжитиш, сотишни
рағбатлантириш) ва логистиканинг функционал элементлари (буюртмаларни
бошқариш, транспорт, омборхона, захираларни бошқариш)ни мувофилаштириш
асосида бир тизимни ташкил этиш.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев

раислигида 22

апрель куни ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаси йўналишларини ривожлантириш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil

271

3/2021

(№

00053)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

масалалари бўйича видеоселектор йиғилишидаги маърузаси. Янги Ўзбекистон
газетаси. 2021 йил, 23 апрель 1

-

бет

2. Багиев Г.Л. Маркетинг: словарь и библиография. –

СПб: Изд

-

во СПбГУЭФ,

1998.

74 с.

3. BLAIK, P

., 2001: Logistyka. Koncepcja zintegrowanego zarządzania, wyd. II

, PWE,

Warszawa.

4.

Германчук, А. Н. Специфика организации трейд

-

маркетинга на предприятии /

А. Н. Германчук // Фундаментальные и прикладные исследования в современном
мире : матер. XXVII Междунар. науч.

-

практ. конф., 15 окт., 2019 г. –

СПб. : Стратегия

будущего, 2019. –

С. 58

-61.

5.

Голиков Е.А. Маркетинг и логистика –

новые инструменты хозяйствования. –

М. : Издательство «Экзамен», 2006. –

220 с.

6.

CIESIELSKI, M., 1999: Logistyka w strategiach firm, PWN, Poznań.

7.

DWILIŃSKI, L., 1998: Wstęp do logistyki, Oficyna Wydawnicza PW, Warszawa.

8. Kotler, P. (1998) Marketing Management: Analysis, Planning, Implementation,

and Control. 9th Edition, Prentice Hall, Upper Saddle River.

9

. Ибрагимов Р.Г. Маркетинг. Тошкент. 2002 й. 172 б.

10.

Ryszard

Barcik,

Marcin

Jakubiec

(2013).

Marketing

logistics.

https://docplayer.net/4272544-Marketing-logistics-bielsko-biala-poland-email-rbarcik-ath-
bielsko-pl-bielsko-biala-poland-email-m-jakubiec-ath-bielsko-pl.html

11.

Трифилова А.А.

,

Воронков

А.Н. Маркетинговая логистика. Учебное пособие.

Нижегород. гос. архит.

-

строит. ун

-

т –

Н. Новгород: ННГАСУ, 2011. –

83 с.

12.

Ergashxo’jayeva Sh.J. Innovation marketing. Darslik.

-

T.: Cho’lpon nomidagi

NMIU, 2014.

176 b.

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 22 апрель куни худудларда хизмат курсатиш со^аси йуналишларини ривожлантириш масалалари буйича видеоселектор йитилишидаги маърузаси. Янги Узбекистон газетаси. 2021 йил, 23 апрель 1-бет

Багиев Г.Л. Маркетинг: словарь и библиография. - СПб: Изд-во СПбГУЭФ, 1998. - 74 с.

BLAIK, Р., 2001: Logistyka. Koncepcja zintegrowanego zarz^dzania, wyd. II, PWE, Warszawa.

Германчук, A. H. Специфика организации трейд-маркетинга на предприятии / А. Н. Германчук // Фундаментальные и прикладные исследования в современном мире : матер. XXVII Междунар. науч.-практ. конф., 15 окт., 2019 г. - СПб. : Стратегия будущего, 2019. - С. 58-61.

Голиков Е.А. Маркетинг и логистика - новые инструменты хозяйствования. -М.: Издательство «Экзамен», 2006. - 220 с.

CIESIELSKI, М., 1999: Logistyka w strategiach firm, PWN, Poznan.

DWILINSKI, L., 1998: WstQp do logistyki, Oficyna Wydawnicza PW, Warszawa.

Kotler, P. (1998) Marketing Management: Analysis, Planning, Implementation, and Control. 9th Edition, Prentice Hall, Upper Saddle River.

Ибрагимов Р.Г. Маркетинг. Тошкент. 2002 й. 172 б.

Ryszard Barcik, Marcin Jakubiec (2013). Marketing logistics. https://docplayer.net/4272544-Marketing-logistics-bielsko-biala-poland-email-rbarcik-ath-bielsko-pl-bielsko-biala-poland-email-m-jakubiec-ath-bielsko-pl.html

Трифилова A.A., Воронков A.H. Маркетинговая логистика. Учебное пособие. Нижегород. гос. архит.-строит. ун-т - Н. Новгород: ННГАСУ, 2011. - 83 с.

Ergashxo'jayeva Sh.J. Innovation marketing. Darslik.-T.: Cho'lpon nomidagi NMIU, 2014.-176 b.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов