Авторы

  • А Муталов
    Ташкентский Государственный Университет Экономики

Биография автора

  • А Муталов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

    д.э.н, профессор

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.economics_and_innovative.7658

Ключевые слова:

соддалаштирилган тартиб солиққа тортиш инновацион йўналиш солиқ соҳаси

Аннотация

Ислоҳотларнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон иқтисодиѐтида пайдо бўлган туб таркибий ўзгаришлар ва аҳолининг турмуш даражасини оширишга қаратилган тадбирлар амалга оширилиши натижасида харажатлар миқѐси ошиб кетди, бу эса ўз навбатида, харажатларни қоплашнинг асосий манбаи бўлган солиқ тушумларининг тўхтовсиз ошиб боришига олиб келди.

background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

1

А.Муталов,

иқтисод фанлари доктори, профессор

СОЛИҚҚА ТОРТИШНИНГ СОДДАЛАШТИРИЛГАН ТАРТИБИ

СОЛИҚ СОҲАСИДА ИННОВАЦИОН ЙЎНАЛИШДИР

Ислоҳотларнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон иқтисодиѐтида пайдо

бўлган туб таркибий ўзгаришлар ва аҳолининг турмуш даражасини оширишга
қаратилган тадбирлар амалга оширилиши натижасида харажатлар миқѐси
ошиб кетди, бу эса ўз навбатида, харажатларни қоплашнинг асосий манбаи бўл-
ган солиқ тушумларининг тўхтовсиз ошиб боришига олиб келди.

Солиқ тизимининг ўша даврдаги ҳолати таҳлили қуйидаги камчиликлар
мавжудлигини кўрсатди:
- фискал солиқ сиѐсатини амалга ошириш юқори cтавкаларни қўллаш
орқали амалга оширилди;

- солиқ тизими ўзининг рағбатлантирувчи функциясини етарли даражада

бажара олмагани натижасида корхона даромадларининг ярим қисмигача
солиқларни тўлашга сарфланиши оқибатида, уларнинг инвестицияга сарфлаш-
лари мумкин бўлган жамғармалари миқдори кескин пасайиб, ишлаб чиқариш
сезиларли даражада қисқарди.

Юқоридаги таҳлиллар кўрсатган салбий ҳолатлар олдини олиш мақсадида

давлатимиз солиқ тушумларини кўпайтиришнинг солиқ ставкаларини кўтариш
йўлини эмас, балки энг самарали бўлган - солиққа тортиш базасини кенгай-
тириш йўлини танлаб олди

.

Бунинг учун солиққа тортиш базасини кенгай-

тиришнинг кам харажат талаб қиладиган ва тез муддатларда амалга ошириш
имконини берадиган бутун дунѐда тан олинган кичик бизнесни устувор
суръатлар билан ривожлантириш орқали амалга ошириш йўли танлаб олинди.
Кичик бизнесни ривожлантириш самарадорлигини

Ўзбекистон Республикаси

Президенти И.А. Каримов Конституциянинг 18 йиллигига бағишланган
тантанали мажлисда

«Бугунги кунда кичик бизнес ва ҳусусий

тадбиркорлик ўзининг иқтисодиѐтимиздаги ўта муҳим ва салмоқли
ҳиссаси, роли ва таъсири, содда қилиб айтганда, бошқа ҳеч бир соҳа ва
йўналиш ўрнини босолмайдиган катта аҳамияти билан давлат ва
жамиятимиз ривожида алоҳида ўрин эгаллайди»

1

,

-

деб яна бир бор кўрсатиб

ўтди ва кичик бизнесни жадал суръатлар билан ривожлантириш заруратини
устувор вазифа қилиб белгилаб берди. Бу муҳим вазифани бажариш учун кичик
бизнес субъектларига мос келадиган солиққа тортиш тартибини ишлаб чиқиш
объектив заруратга айланиб қолган эди, чунки:

1

Каримов И.А.Мамлакатимизни модернизация қилиш йўлини изчил давом эттириш – тараққиѐтимзнинг муҳим

омилидир. //Ҳалқ сўзи, 2010 йил 8 декабрь.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

2

- кўпчилик кичик бизнес субъектларининг оладиган даромади паст
бўлгани учун улар барча умумбелгиланган солиқларни базўр тўлашлари
мумкин эди;
- мамлакатимизда бозор иқтисодиѐтининг шаклланиш шароитида
давлатнинг устувор вазифалари қаторига рақобат муҳитини барпо этиш
қўйилган эди. Ўз навбатида, соғлом рақобат бўлиши учун бозорда бир пайтнинг
ўзида кўплаб ташкилот ва шахсий корхоналар қатнашиши лозим;
- солиққа тортишнинг умумбелгиланган тартибида бозорнинг кичик
қатнашчиларининг солиқларни ҳисоблаш, ҳисоб юритиш ва ҳисоботлар тузиш,
ҳамда уларни солиқ идоралари олдида ҳимоя қилишга кетадиган солиштирма
харажатларни минималлаштиришга имконлари йўқ эди, чунки уларнинг етарли
миқдорда малакали ходимларни ишлатишга имкониятлари йўқ;
- ўз навбатида, солиқ идоралари ҳам солиққа тортишнинг умум-
белгиланган тартибида фаолият юритувчи кўплаб майда солиқ тўловчилар
устидан солиқ маъмуриятчилигини амалга ошириш бўйича улкан харажатларга
йўл қўядилар.

Шундай қилиб, кичик бизнесни мамлакатимизда устувор суръатлар билан

ривожлантириш вазифаси қўйилган бир шароитда, кичик бизнес субъектларига
мос келадиган солиққа тортиш тизимини ишлаб чиқиш объектив заруратга
айланиб қолган эди, чунки кўпчилик кичик бизнес субъектларининг оладиган
даромади паст бўлгани учун улар барча умумбелгиланган солиқларни базўр
тўлашлари мумкин эди. Бундан ташқари агар микрофирмалар ва кичик
корхоналар солиққа тортишнинг умумбелгиланган тизимида

ишласалар, улар-

даги барча ишловчилар фақат бухгалтерия ходимларидан иборат бўлиб, улар
фақат солиқларни ҳисоблаш, солиқ тўловларини амалга ошириш, солиқ бўйича
ҳисоботлар тузиш ва солиқ инспекциясида бу ҳисоботларни ҳимоя қилиш
билан шуғулланишга мажбур бўлар эдилар. Юқоридагиларнинг ҳаммаси
ундириб олинадиган солиқ тушумлари шу солиқларни йиғиб олишга, солиқ
тўловчилар ва солиқ ташкилотларининг сарфлайдиган харажатлари ўрнини
қоплашнинг ўзига ҳам етмай қолишига сабаб бўлади. Бу муаммони ҳал қилиш
борасида

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов «Иқтисо-

диѐтни эркинлаштиришда, биринчи навбатда, солиқ юкини камайтириш,
солиққа тортиш тизимини соддалаштириш ва унификация қилиш
масалалари муҳим ўрин тутади»

2

-

деб кўрсатиб ўтган эди. Юқоридаги

фикрларни эътиборга олиб, кичик бизнеснинг тезкор ривожланишини
рағбатлантириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида, уларнинг солиққа
тортиш механизмини соддалаштириш, солиқ турлари, солиқ ҳисоби шакллари
ва ҳисоботлар сонини камайтириш, солиқ тўловчиларга тушунишларини
осонлаштириш ва солиқларни тўлаш муддатларини бир ой ѐки ундан камроқ
(декада)дан йил чорагигача узайтириш ва пировард натижада, солиқ юкини
давлат эҳтиѐжларини тўла қондириш билан бирга, солиқ тўловчилар

2

Каримов И.А. Инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш - барча ислоҳот ва ўзгаришларимизнинг бош

мақсадидир. //Халқ сўзи, 2008 йил 9 февраль.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

3

манфаатларига тўлиқ жавоб бера олиш даражасига етказиш имконини берувчи
оптимал вариантларини излаб топиш каби мақсадларда, мамлакатимиз солиқ
тизимига янги институционал ўзгариш – солиққа тортишнинг соддалаштирил-
ган тартиби ишлаб чиқилиб, солиқ амалиѐтига жорий этилди, яъни кичик
бизнес субъектларида ходимлар сони чегараланган бўлгани учун уларга кам
меҳнат, вақт ва моддий харажатлар сарфлаш имконини берадиган ихчам-
лаштирилган ва соддалаштирилган солиққа тортиш тартиби ишлаб чиқилган
эди. Бу тартибда фаолият юритувчи кичик бизнес субъектлари қуйидаги солиқ-
лар ва мажбурий тўловлар:

- юридик шахслар фойда солиғи (24 варақ);
- қўшилган қиймат солиғи (15 варақ);
- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ (3варақ);
- мол-мулк солиғи (13 варақ);
- ер солиғи ( 8 варақ) ва бюджетдан ташқари:
- пенсия жамғармаси (2 варақ);
- Республика йўл жамғармаси (2 варақ);
- мактаб таълимини ривожлантириш жамғармаси (2 варақ)га мажбурий

ажратмалар ўрнига фақат битта ягона солиқ тўлови (11

-

варақ)ни тўлайдилар,

яъни солиқ инспекциясига топшириладиган ҳисоботларнинг умумий миқдори
69 варақдан 11

вараққача камайди ва ҳисоботларни солиқ инспекциясига топ-

шириш муддатлари йилига 12

мартадан

4

мартагача камайди. Оқибатда

«ягона

солиқ»

ни ҳисоблаш соддалашди, осонлашди ва хато қилмаслик имконияти

8х(12–4)=64 мартагача ошди.

Шундай қилиб, солиққа тортишнинг соддалаштирилган тартиби умум-

белгиланган тартибга нисбатан бир қатор афзалликларга эга:

- умумдавлат ва маҳаллий солиқларнинг бир қатори ўрнига фақат битта

“ягона солиқ тўлови”

тўланадиган бўлди;

- солиқлар бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини тузиш учун меҳ-

нат сарфи кескин камайди;

- солиқ ҳисоботларини топшириш бўйича солиқ тўловчилар

бухгалтерияси ва қабул қилиш бўйича солиқ инспекцияси сарфлайдиган вақти
кескин камайди, натижада солиқларни ундириш бўйича харажатларни камай-
тиришга ва солиқ тўловчида бухгалтерия ходимлари сони ва солиқ инспекция-
ларида ходимлар сонини қисқартириш имконияти пайдо бўлди;

- солиқ юки оптималлашиши ва шу каби имкониятлар пайдо бўлди.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиѐтининг охирги йиллардаги ривож-

ланиш суръатларининг жадаллашиши ва самарадорлик даражасининг ўсиб
бориши ягона солиқ тўлови ставкаларининг йил сайин пасайиб бориши учун
асос яратди. Масалан, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун

«ягона солиқ

тўлови»

ставкаси

2007 йилда 13 фоиздан 10 фоизга,

2008 йилда 8 фоизга,

2010 йилда 7 фоизга ва 2011 йили 6 фоизга туширилди (1- жадвал).




background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

4

1 – жадвал

Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ

тўлови ставкалари

3

Солиқ тўловчилар

Ставка

2008 йил

2011 йил

1

2

3

4

1.

Иқтисодиѐтнинг барча тармоқлари корхоналари, 2-7
бандларда кўрсатиб ўтилганлари бундан мустасно

7

6

2.

Компьютер дастурий маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва
жорий этиш (реализациянинг камида 80 фоизи бўлса)


5

5

3.

Қишлоқ хўжалиги корхоналари асосий фаолияти
бўйича, «ягона ер солиғи» тўловчиларидан ташқари


6

6

4.

Гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланиш учун
лицензияси бўлган юридик ва жисмоний шахсларни
жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини
ташкил этишдан даромад оладиган корхоналар



30

30

5.

Тайѐрлов ва таъминот-сотиш ташкилотлари, брокерлик
идоралари, воситачилик, топшириқ ва шартномалар
бўйича воситачилик хизматлари кўрсатадиган корхона


33

33

6.

Қимматли қоғозлар бозорида брокерлик фаолиятини
амалга оширадиган корхоналар


13

13

7.

Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлар билан қилиш
учун стационар савдо қилиш жойларини ижарага
беришга

ихтисослашган

(ижарага

беришдан

олинадиган даромад 60%дан кўп) корхоналар


-

30

8.

Ўзи ишлаб чиқарган товарлар, ишлар, хизматлар
экспортининг эркин алмаштириладиган валютадаги
ҳиссаси қуйидаги миқдорларни ташкил этадиган
корхоналар учун сотишнинг умумий ҳажмида

3

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги 1449-сонли «Ўзбекистон

Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари
тўғрисида»ги қарори.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

5

1-жадвалнинг давоми

1

2

3

4

15 фоиздан 30 фоизгачани

30%

пасаяди

30% пасаяди

30 фоиз ва ундан ортиқ фоизни

50%

пасаяди

50% пасаяди

9.

Маиший хизматлар соҳаси корхоналари учун пластик
карталарни қўллаган ҳолда ҳақи тўлангани кўрсатилган
хизматлар ҳажми бўйича

10%

пасаяди

10% пасаяди

Жадвалдан кўриниб турибдики, кичик бизнес субъектлари тўлайдиган

«ягона солиқ тўлови» ставкаси ўртача 6 фоизни ташкил этган ҳолда, даромад
олишнинг оғир-енгиллигига қараб, айрим соҳа кичик бизнес субъектлари
ставкалари ўртача ставка миқѐсидан фарқ қилади.
Шунингдек, айрим юридик шахслар учун ягона солиқ тўловидан
имтиѐзлар берилган. Масалан, ҳозирги пайтда қишлоқ жойларида ҳизмат
кўрсатиш соҳаси суст ривожланганини ва шу соҳа корхоналарини барпо этиш
кўп капитал маблағлар талаб қилмаслигини эътиборга олиб, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг

2006 йил 17 апрелда 325-сонли «

Ў

збекистон

Республикасида 2006-2010 йилларда ҳизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини
ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»

ги қаро-

рига мувофиқ,

2006 йил 1 апрелдан

бошлаб хизмат кўрсатаѐтган юридик

шахслар

3 йил муддатга

фойда солиғи ва ягона солиқ тўловидан озод этилиши

кўзда тутилган эди ва бу имтиѐз Ўзбекистон Республикаси Президентининг

1024

-сонли

«

Ў

збекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макро-

иқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»

ги

қарорига мувофиқ ҳизмат кўрсатиш ва сервис соҳасига берилган солиқ
имтиѐзларининг амал қилиш муддати

2012 йилнинг 1 январигача

узай-

тирилди.
-

«Мевасабзавоттайѐрловсавдо»

иҳтисослаштирилган компанияси

кичик корхоналари ягона солиқ тўлови тўлашдан тўлиқ озод этилган;
- гўшт ва сут ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик бизнес субъектлари
учун асосий фаолиятлари бўйича ставка

50 фоизга

пасайтирилган.

- Ўзбекистон Республикаси Президенти

2009 йилнинг 27 январида қабул

қилган 1048-сонли қарори

билан маҳаллийлаштириш дастурига киритилган

маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар 2012 йилнинг 1 январигача ягона солиқ
тўлови тўлашдан озод этилган.
- Ўзбекистон Республикаси Президенти

2009 йилнинг 28 январида

қабул қилган 1050-сонли қарори

билан ноозиқ-овқат истеъмол маҳсулотлари

ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик бизнес субъектлари 2012 йилнинг 1

январи-гача ягона солиқ тўлови тўлашдан озод этилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

6

Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикасида солиққа тортишнинг содда-
лаштирилган тартибида ишловчи кичик бизнес субъектларининг самара-
дорлигини оширишга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари доимий равишда
қабул қилиниб келинаѐтир. Афсуски, охирги пайтларда айрим меъѐрий
ҳужжатлар қабул қилиндики, уларни солиқ амалиѐтига татбиқ қилиш фойда
ўрнига зарарли оқибатларга олиб келиши мумкин. Масалан,

2010 йилнинг 18

августида Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 17
августдаги 64, 2010-34-сонли қарори билан тасдиқланган ягона солиқ
тўловининг базавий миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо
корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик
корҳоналар томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш
тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспер-
тиза қилинди ҳамда 2010 йилнинг 18 августида 2134-сон билан давлат
рўйхатидан ўтказилди.

Низомга мувофиқ агар, савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан тегишли ставкаларни қўллаб
ҳисоблаб чиқарилган ягона солиқ тўлови миқдори худди шу фаолиятни
юритувчи якка тартибдаги тадбиркор тўлайдиган қатъий белгиланган солиқ
миқдоридан кам чиқса, у ҳолда ягона солиқ тўлови миқдори тегишли қатъий
белгиланган солиқ миқдори даражасигача тўлдирилади, агар кўп чиқса давлат
ортиқчасини қайтармайди.
Маълумки, бозор иқтисодиѐтининг пировард мақсади максимал миқдорда
фойда олишдир, бунинг учун эса тадбиркорлик субъектлари хизматлар
сифатини яхшилаш, моддий, меҳнат ва бошқа харажатларни тежаш,
жарималарга йўл қўймаслик, солиқ юкини пасайтириш каби тадбирларни
амалга оширишга ҳаракат қиладилар.

Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, базавий ставкаларни қўллаш

солиқларнинг рағбатлантириш роли йўқолишига олиб келади, чунки бу
ставкалар киритилишидан олдин савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳаси-
даги микрофирмалар ва кичик корхоналар олинадиган фойда миқдорини
кўпайтириш мақсадида хизмат сифатини яхшилашга ва миқдорини кўпай-
тиришга ва шу орқали солиқ юкини пасайтиришга ҳаракат қилар эдилар ва
яхши натижаларга эришардилар. Буларнинг ҳаммаси хизмат таннархини ва
натижада кўрсатиладиган хизмат ҳақини пасайтиришга олиб келарди, яъни
нафақат иқтисодий, балки катта ижтимоий аҳамиятга ҳам эга эди. Аммо, энди
улар ҳар қанча ҳаракат қилмасинлар, солиқ юкини базавий миқдордан
пасайтиролмайдилар. Шунинг учун энди улар солиқ юкини пасайтиришга
ҳаракат қилмай қўядилар.

Хулоса сифатида айтиш лозимки, базавий ставкаларни қўллаш бозор

иқтисодиѐти табиатига тўғри келмайди ва уларни бекор қилиш, шу сабабли
савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик
корхоналарнинг ҳозир учраб турган ѐпилиш ҳолатларига барҳам беради ва улар
фаолиятининг жонланишига ҳамда шу орқали катта иқтисодий ва ижтимоий
муаммоларни ечишга имкон беради.