Authors

  • G Ibragimova
    Tashkent State University of Economics

Author Biography

  • G Ibragimova, Tashkent State University of Economics

    doctor of economics, professor

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.economics_and_innovative.7684

Keywords:

юқори иштиёқли рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ҳал қилувчи куч буюк келажагимизни барпо этиш

Abstract

Мамлакатимиз мустақиллигининг ўтган йигирма йиллик зарварақларига назар ташлаб унинг ҳар бир куни янгиликсиз, ривожланишсиз кечмаганлигига гувоҳ бўламиз. Давлатимиз раҳбарининг инсонийлик билан суғорилган илғор қарашлари ва саъй-ҳаракатлари эвазига истиқлол йилларида юртимиз ижтимоий ҳаѐтининг барча соҳаларида эришилган муваффақиятлар биз учун қувонарлидир. Истиқлолимизнинг қутлуғ 20-йиллик тўйи остонасида турибмиз

background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

1

Г.Х.Ибрагимова,

иқтисод фанлари доктори, профессор

ЮКСАК МАЪНАВИЯТЛИ, РАҚОБАТБАРДОШ КАДРЛАР

ТАЙЁРЛАШ БУЮК КЕЛАЖАГИМИЗНИ ЯРАТИШДА

ҲАЛ ҚИЛУВЧИ КУЧДИР


Мамлакатимиз мустақиллигининг ўтган йигирма йиллик зарварақларига
назар ташлаб унинг ҳар бир куни янгиликсиз, ривожланишсиз кечмаганлигига
гувоҳ бўламиз. Давлатимиз раҳбарининг инсонийлик билан суғорилган илғор
қарашлари ва саъй-ҳаракатлари эвазига истиқлол йилларида юртимиз
ижтимоий ҳаѐтининг барча соҳаларида эришилган муваффақиятлар биз учун
қувонарлидир. Истиқлолимизнинг қутлуғ 20-йиллик тўйи остонасида турибмиз.
Тарихан қисқа мазмунан беқиѐс ушбу йилларда ҳаѐтимизда рўй берган
оламшумул ўзгаришларни кўз олдимизга келтирганимизда, кўнгил равшан
тортади. Президентимизнинг

жасорати

туфайли

қўлга

киритилган

муваффақиятларни гапирганда қалбинг ғурурга тўлади. Педагог бўлганим учун,
биргина таълим соҳасидаги ўзгаришларни таҳлил қилиб кўрсак.
Босқичма - босқич олиб борилаѐтган ислоҳотлар, жаҳон узра ном
қозонган, тараққиѐтнинг

“Ўзбек модели”

дея эътироф этилган ўзимизга хос

йўлнинг андозаси самараларига бугун ҳар биримиз гувоҳмиз.
Бугун юксак маънавиятли, рақобатбардош кадрлар тайѐрлашда таълим
тизимини инновацион технологияларсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Мультимедиа - гуркираб ривожланаѐтган замонавий ахборотлар
технологиясидир. Унинг ажралиб турувчи белгиларига қуйидагилар
киради:

- ахборотнинг хилма-хил турлари: анъанавий (матн, жадваллар,

безаклар ва бошқалар), оригинал (нутқ, мусиқа, видеофильмлардан парчалар,
телекадрлар, анимация ва бошқа турларини бир дастурий маҳсулотда
интеграциялайди. Бундай интеграция ахборотни рўйҳатдан ўтказиш ва акс
эттиришнинг турли қурилмалари: микрофон, аудио-тизимлар, оптик компакт-
дисклар, телевизор, видеомагнитофон, видеокамера, электрон мусиқий
асбоблардан фойдаланилган ҳолда компьютер бошқарувида бажарилади;

- муайян вақтдаги иш, ўз табиатига кўра статик бўлган матн ва

графикадан фарқли равишда, аудио ва видеосигналлар фақат вақтнинг маълум
оралиғида кўриб чиқилади. Видео ва аудио ахборотларни компьютерда қайта
ишлаш ва акс эттириш учун марказий процессор тез ҳаракатчанлиги,
маълумотларни узатиш шинасининг ўтказиш қобилияти, оператив (тезкор) ва
видео-хотира, катта сиғимли ташқи хотира (оммавий хотира), ҳажм ва
компьютер кириш ва чиқиш каналлари бўйича алмашуви тезлигини тахминан
икки баравар оширилиши талаб этилади;



background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

2











-

“инсон-компьютер”

интерактив мулоқотининг янги даражаси, бунда

мулоқот жараѐнида фойдаланувчи анча кенг ва ҳар томонлама ахборотларни
оладики, мазкур ҳолат таълим, ишлаш ѐки дам олиш шароитларини янгилашга
имкон беради.

Мультимедиа воситалари асосида талабаларга таълим бериш ва

кадрларни қайта тайѐрлашни йўлга қўйиш ҳозирги куннинг долзарб
масалалардандир. Мультимедиа тушунчаси 90-йиллар бошида ҳаѐтимизга
кириб келди. Унинг ўзи нима деган савол туғилади? Кўпгина мутахассислар бу
атамани турлича таҳлил қилишмоқда. Бизнинг фикримизча, мультимедиа – бу
информатиканинг дастурий ва техникавий воситалари асосида аудио, видео,
матн, графика ва анимация (объектларининг фазодаги ҳаракати) эффектлари
асосида ўқув материалларини талабаларга етказиб беришнинг мужассамланган
ҳолдаги кўринишидир.

Ривожланган мамлакатларда ўқитишнинг бу усули, ҳозирги кунда

таълим соҳаси йўналишлари бўйича татбиқ қилинмоқда. Ҳатто, ҳар бир оила
мультимедиа воситаларисиз ҳордиқ чиқармайдиган бўлиб қолди. Мультимедиа
воситаларининг 1981 йилдаги ялпи обороти 4 млд. АҚШ долларини ташкил
қилган бўлса. 1994 йили эса 16 млд. АҚШ долларини ташкил қилди. Ҳозирги
кунда эса сотилаѐтган ҳар бир компьютерни мультимедиа воситаларисиз
тасаввур қилиб бўлмайди. Компьютер 70-йилларда таълим соҳасида кенг
қўллаш йўлида уринишлар зое кетганлиги, авваламбор, улар унумдорлигининг
ниҳоятда пастлиги билан боғлиқ эди.

Амалиѐтлар шуни кўрсатмоқдаки, мультимедиа воситалари асосида

талабаларни ўқитиш икки баробар унумли ва вақтдан ютиш мумкин.
Мультимедиа воситалари асосида билим олишда 30 %гача вақтни тежаш
мумкин бўлиб, олинган билимлар эса хотирада узоқ муддат давомида сақланиб
қолади. Агар талабалар берилаѐтган материалларни кўриш (видео) асосида
қабул қилинса, ахборотни хотирада сақланиб қолиниши 25-30 % ошади. Бунга
қўшимча сифатида ўқув материаллари аудио, видео ва графика кўринишда
мужассамлашган ҳолда берилса, материлларни хотирада сақлаб қолиш 75 %
ортади. Бунга биз мультимедиа воситалари асосида чет тилларни ўрганиш
жараѐнида яна бир ишонч ҳосил қилдик.

МУЛЬТИМЕДИА

Тасвир

Аудио

Жадваллар

Анимация

Графика

Видео

Матн


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

3

Мультимедиа воситалари асосида талабаларни ўқитиш қуйидаги

афзалликларга эга:

а) берилаѐтган

материалларни

чуқурроқ

ва

мукаммалроқ

ўзлаштириш имконияти бор;

б) таълим олишнинг янги соҳалари билан яқиндан алоқа қилиш

иштиѐқи янада ортади;

в) таълим олиш вақтининг қисқариши натижасида, вақтни тежаш

имкониятига эга;

г) олинган билимлар киши хотирасида узоқ муддат сақланиб, керак

бўлганда амалиѐтда қўллаш имкониятига эришилади.

Шуни айтиб ўтиш керакки, кадрларни қайта тайѐрлаш йўлида Жаҳон

Валюта Фонди, Умумжаҳон банки, Европа Иттифоқи комиссияси каби
нуфузли ташкилотлар катта тажрибага эгалар. Биз бунга ушбу ташкилотлар
томонидан ташкил қилинган семинар ва конференцияларнинг иштирокчиси
сифатида яна бир бор ишонч ҳосил қилдик. Авваламбор, ўқув жараѐнида
замонавий компьютер технологияларидан фойдаланиш таҳсинга сазовордир.

Ўз ўрнида мультимедиа воситаларидан кенг фойдаланиш йўлида айрим

объектив муаммолар ҳам мавжуд. Булардан энг асосийси – талабалар учун
керак бўлган ўқув материалларини, қонунларни ва бошқа кўрсатмаларни
қўлланма қилиб компьютер дастурларини ишлаб чиқаришдир. Ишлаб чиқилган
компьютер дастурларида мультимедиа элементларини қўллаш эса, компакт
дискларни (лазер дисклари) қўллашни талаб қилади.

Бизнинг фикримизча, замонавий компьютер технологияларидан

талабаларга таълим бериш ва қайта тайѐрлаш жараѐнида кенг фойдаланиш,
келажакда етук ва юқори малакали мутахассисларни камол топтиради.

Дистант услуби асосида талабаларни ўқитиш ҳозирги куннинг энг

ривожланиб бораѐтган йўналишларидан бўлиб, ўқитувчи билан талабалар
маълум бир масофада жойлашган ҳолда таълим бериш тизимидир. Ўқитувчи ва
талабанинг маълум бир масофада жойлашганлиги, талабани дарс жараѐнида
компьютерлар, спутник алоқаси, кабель телевиденияси каби воситалар асосида
ўқув ишларини ташкил қилишини талаб қилади. Замонавий компьютер
технологиялрининг тез ривожланиб бориши таълим-тарбия ҳамда технологик
материалларни қўллаш жараѐнида психология ҳамда педагогика асосларини,
айниқса, этнопсихологик, этнопедагогик билимларга эга бўлиши ва шу
сингарилар.
Таъкидлаш жоизки, зикр этилган педагогик-технологик кўникмаларни
педагогик маҳорат тизимида шакллантириш педагогларни нафақат фан
ўқитувчилари, балки тренерлар сифатида ҳам фаолият юритишига замин
тайѐрлаш табиий. Фикримизча, тадқиқот натижалари жараѐнида олинган
маълумот ва талқинларимиз бу соҳада олиб бориладиган ѐки мақсад қилиб
қўйиладиган илмий ишлари учун туртки бўлиши эътибордан ҳоли эмас.
Президентимиз

Ислом

Каримов

таъкидлаганларидек;

“Биз

мамлакатимизнинг истиқболи ѐш авлоднинг қандай тарбия топишига,
қандай

маънавий

фазилатлар

эгаси

бўлиб

вояга

етишига,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

4

фарзандларимизнинг ҳаѐтда нечоғлик фаол муносабатда бўлишига, қандай
олий мақсадларга хизмат қилишига боғлик эканини ҳамиша ѐдда
тутишимиз керак”.

Шу сабабли ҳам, биринчи навбатда, таълим мазмуни ва унинг таркибини
кенгайтириш ва чуқурлаштириш, хусусан, бу мазмунга нафақат билим, кўникма
ва малака, балки умуминсоний маданиятини ташкил қилувчи ижодий фаолият
тажрибаси, теварак-атрофга муносабатларни ҳам киритиш ғояси кун таркибига
кўндаланг қилиб қўйилади.

Бу фикрни амалга оширишда, ижтимоий ҳаѐтнинг қуйидаги
компонентларини руѐбга чиқариш мумкин: фаолият турлари (моддий, амалий,
ижтимоий, маънавий); ижтимоий онг шакллари (аҳлок, санъат, сиѐсат, фаолият,
фан ва бошқалар); ижтимоий муносабатлар тизими (моддий ва мафкуравий);
моддий ижтимоий табиий борлиқ (кейинги авлодларга мерос қилиб
қолдирилган бойликлар).

Таълим мазмуни, унинг компонентлари таркиби, вазифаларини

аниқлаганда далиллар билан қонуниятлар, яққоллик билан мавҳумлик,
билимлар билан ҳакикатни мустақил билиш методлари ўртасидаги мақбул
келадиган муносабатлар кўрсатилиши зарур.
Дарслик ва ўқув қўлланмаларида терминологик қатъийлик, бир
қийматлийликка эришиш керак. Бунинг сабаби шуки:

биринчидан,

дарслик ва ўқув қўлланмаларида фан эришган якуний

натижалар яхлит ҳолда акс этади, бу эса бизга унинг амалиѐтига таъсирининг
характерини ташхис қилишимизга имконият беради.

иккинчидан,

дарслик

ва

ўқув

қўлланмалари

она

тили

(терминология)нинг юксак даражадаги намунасини кўрсата олиш маҳоратига
эга бўлган олимлар томонидан яратилади. Дарслик ва қўлланмалар тили
уларни ўқийдиган китобхонлар (талабалардан ташқари талабалар, услубчилар,
олимлар, ота-оналар) саводхонлигига бевосита таъсир этади;

учинчидан,

дарслик ва ўқув қўлланмаларидаги терминологик камчилик-

ларни илмий тадқиқот ишларини бошқа тадқиқотчилар тушунишларини
қийинлаштириш.
Хулоса шундан иборатки, дарсликларимиз, содда, ихчам матнлардан
ташкил топганида, у фарзандларимизнинг севимли китоби бўлади, талаба
мустақил ҳолда ўрганиши мумкин бўлган “иккинчи ўқитувчи” вазифасини
бажаради, билим манбаига айланади. Агар биз ана шу севимли китобда
мультимедиа – электрон версиясини қўллай олсак, нур устига аъло нур бўлади.
Ҳозирги замон таълимида дидактиканинг семантик жиҳатларини аниқлаш –
кам ўрганилган соҳага киради. Ҳанузгача тушуниш муаммоси (моҳияти) турли
олимлар томонидан турлича талқин қилинади, дидактлар семантик жиҳатдан
мураккаб матн ва ғояларни баѐн қилиш усуллари устида ўз фикрларини баѐн
қилдилар. Илмий консепциялар мураккаблашиб, чуқурлашиб бораѐтган
ҳозирги даврда семантик муаммолар ўқув материалларини баѐн қилиш,
талабаларни фан ривожини янги даврини ташкил қилувчи назарияга эртароқ
олиб кириши, таълимда далиллар билан назариялар муносабатларини ҳал


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

5

қилиш мумкин. Бу масала ҳам ўз ечимини топиши лозим бўлган муаммо
саналади.
“Таълим тўғрисида”ги қонун ва “Кадрлар тайѐрлаш” миллий дастури
асосида таълим тарбия соҳасида олиб борилаѐтган туб ислоҳотларни асосий
йўналишларини англаб олмоқ лозим. Улар қуйидаги йўналишлардир:
- таълим мазмунини ва тизимини ислоҳ қилиш;
-таълим тарбия бошқарувини ислоҳ қилиш;
- таълимнинг бозор иқсодиѐтига асосланган механизмини яратиш;
- ота-она ўқитувчи-талабанинг таълим жараѐнига бўлган янгича қарашларни
шакллантириш;
- бу туб ислоҳотларнинг бош ҳаракатлантирувчи кучи - янги педагогик
технологияни амалиѐтга татбиқ қилишдан иборат.
Умуман олганда янги таълим тизими, мазмуни, ўқув режаси, дарсликлар
асосида ўқув жараѐнини лойиҳалаштиришга янгича ѐндашиш , ташкил этиш
зарурати туғилмоқда. Бунда асосий етакчи шахс педагог ҳисобланади. Агар
ўқитувчи тайѐр бўлмаса, эски усулдан чиқмай дарс ўтса, бу борада
муваффақиятга эришиб бўлмайди. ўқитувчидаги талабаларда ташаббускорлик
ва мустақилликни, билимларни пухта ва чуқур ўзлаштиришни, зарур малака ва
кўникмаларни, уларда кузатувчанликни, тафаккур ва боғланишли нутқни,
хотира ва ижодий тасаввурни тарбиялашда имкон берувчи дидактик принцип –
бу таълимдаги фаолликдир. Фаоллик принципи онглилик принципи билан
бевосита алоқадор. Чунки фаоллик бор жойда онглилик бор.
Бундай тизимда талаба ва педагог таълим - тарбия жараѐнига биргаликда
масъулдирлар. Улар биргаликда ҳар бир талаба билан қобилиятини индивидуал
эҳтиѐжларини аниқлайдилар. Бундай ҳолатда ўқитувчи фақат “баҳоловчи”
эмас, балки янги билимлар етказувчи манбага айланади.
Жаҳон педагогикаси сўз бойлиги қаторидан аллақачонлар “инновация”
тушунчаси кенг ўрин олган. Бу тушунча “янгилик”, тушунчалари билан
ойдинлаштирилади. Кенг маънода қараганда таълим тизимидаги ҳар қандай
ўзгариш бу педагогик инновация ҳисобланади. Дастлаб бу тушунчаларни
ижтимоий-иқтисодий ва технологик жараѐнларга нисбатан қўллашган, сўнгра
таълим тизимидаги ҳар қандай янгиликларга нисбатан қўллаб келинмоқда.
Педагогик технология деб аталиши боиси ҳам шунда. Ҳозирга келиб
“педагогик инноватика” - фани шаклланади. “Педагогик инноватика” педагогик
янгиликлари, уларни баҳолаш ва педагогик жамоа тамонидан ўзлаштириш,
ниҳоят, уни амалиѐтда қўллаш ҳақидаги таълимот сифатида қаралади. Бу
таълимот уч йўналишни ўз ичига олади:

биринчидан

педагогик неология ( юнонча нео-янги ва логос таълим;

янгилик ҳакидаги таълимот) дейилиб, унда педагогика соҳасидаги ҳар қандай
янгиликлар ўрганилади, умумлаштирилади;

иккинчидан,

педагогик аксиология (юнонча аксиома ҳурмат қилмок;

исботланмайдиган таълимот) дейилиб, бунда педагогик янгиликлар ичида энг
самаралилари танлаб олинади;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

6

учинчидан,

педагогик праксология (юнонча пракс-ҳаракат ва логос

таълим; амалиѐтда қўллаш ҳақидаги таълимот) дейилиб, бунда танлаб олнган
педагогик янгиликлар амалиѐтда қўлланилади.

Педагогик технология мониторинги

(пировард натижаси)

1 босқич

Ўрганиш

Эсда сақлаш

2 босқич

Тушуниб етиш

Ўзлаштирилганини исбот

эта билиш

3 босқич

Таҳлил эта билиш

Қиѐслаш, ҳулоса чиқариш,

ўзаро боғлаш

4 босқич

Татбиқ эта билиш

Қоида-қоннунни англаш ва

қўллаш

5 босқич

Синтез

Ахборотни ижобий қайта

ишлай олиш

6 босқич

баҳо олиш

Янги билимга ўтиш

Ўқитиш пирамидаси



5%

Маъруза


10%

Ўзича ўқиш


20%

Аудио-видео орқали ўқиш


30%

Баҳс, мунозара (кичик гуруҳлар)

50%

орқали ўқиш


90%

Ўқув жараѐнини ўқув билан боғлаш



Педагогик технология қандай қилиб, қандай усуллар билан ўқитилса,

натижа яхши, деган саволга жавоб беради. У ўз тизимига эга бўлиб, унда
компонентлар кетма - кетлиги, ўзаро боғлиқлиги, бир бутунлиги сақланади.
Педогогик технологиянинг бошқарувчанлиги шундан иборатки, бунда таълим
жараѐнини режалаштириш, ташҳис қилиш, натижалаш тузатиш, киритиш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил

7

мавжуд. Бунда таълимдан кутилган натижага эришилади, вақти тежалади, бу
эса педагогик технологиянинг самарали эканлиги демакдир. Педагогик
технологиянинг тасдиқланувчанлиги – ишланган модел бошқа педагоглар
қўллаганда ҳам худди ўшандай самарали натижа бериши кераклигини
билдиради. Таълим жараѐнига янгича ѐндашиб, ижодкорлик, бунѐдкорлик
тадбиқ этилсагина таълим самараси янги босқичга кўтарилади, яъни:

- талабанинг талаби, мойиллиги, истак-хоҳиши унинг имкониятлари

даражасида қондирилади;

- талабанинг ўқув меҳнатига масъулияти, жавобгарлиги ва бурчи ошади;
- билимларни мустақил эгаллаш малакалари шаклланади;
- у умр бўйича ўз билимини ўзигина бойитишига ишонч пайдо бўлади;
- эркин фикрлаш малакаси шаклланади;
- шахс жамиятда ўз ўрнини тезроқ топиб олишига муҳит яратади;.

Бунинг учун биз талабаларга

“сен буни билишинг керак”

деган

мажбурловчи даъватдан

“менга зарур ва мен буни билишга, уни ҳаѐтда

қўллашга қодирман”

, деган ички ишонч ва интилишни уйғотишга ўтишимиз

керак.
Шу муносабат билан ҳар бир туман шаҳар метод кабинетлари қошида
доимо ҳаракатдаги янги технология бўйича ташаббускор инновацион гуруҳлар
ташкил этилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Хулоса қилиб айтганда, янги
педагогик технология таълим жараѐнида ҳукм сураѐтган инқироздан
қутулишнинг ягона бош мезонидир.