“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил
- 1 -
О.Ф.Алиқориев,
кичик илмий ходим
ИНТЕРНЕТ-БАНКИНГ – ИННОВАЦИОН
БАНК ХИЗМАТИ
Бозор иқтисодиѐти шароитида тижорат банкларининг маҳсулот ва
хизматларига талаб мавжуд экан, улар ҳам фаолият кўрсатади. Тижорат
банклари ривожланиш стратегиясида асосий йўналиш сифатида янги банк
маҳсулотлари ва хизматларини ишлаб чиқиш ѐки уларни модернизация
қилишга эътиборларини қаратадилар. Яқинда юз берган жаҳон молиявий-
иқтисодий инқирози ва унинг оқибатларини, шунингдек, ҳозирги вақтда
жаҳонда глобаллашув жараѐнлари чуқурлашиб бораѐтганлигини эътиборга
олган ҳолда, банк-молия тизими барқарорлигини таъминлаш Ўзбекистон
Республикаси Президенти И.А. Каримов таъбири билан айтганда, муҳим
устувор вазифа бўлиб қолмоқда. Зеро,
«... банк хизматининг янги турларини
жорий этиш, аҳоли ва хўжалик субъектларининг бўш маблағларини
банкларнинг узоқ муддатли депозитларига жалб этишни камида 30 фоизга
кўпайтириш, мамлакат иқтисодиѐтига киритиладиган узоқ муддатли
кредит қўйилмалари улушини ички манбалар ҳисобидан ошириш учун
мустаҳкам асос яратиш масалаларини қўшимча равишда ишлаб чиқиш
талаб этилади»
1
.
Иқтисодиѐтни модернизациялаш шароитида молия-банк
тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва барқарорлигини ошириш
ҳамда банк тизимига аҳоли ва корхоналарнинг ишончини янада мустаҳкамлаш
мақсадида ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаган ҳолда
кўрсатилаѐтган банк хизматларининг тури ва кўламини кенгайтириш бўйича
тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш зарур.
Бинобарин, тижорат банклари янги банк маҳсулотлари ва хизматларини
ўзларининг иқтисодий ўсишини ва рақобатбардошлигини, барқарорлигини
таъминлашда муҳим восита сифатида баҳолайдилар. Чунки банклар бозорда
янги маҳсулотларни жорий этиш ва сифатини яхшиламасдан самарали фаолият
кўрсата олмайдилар.
Ҳозирги вақтда жаҳонда тезкорлик билан ривожланиб келаѐтган,
муаммоли ва истиқболли янги банк хизмати – интернет-банкинг
2
(internet-
banking) ҳисобланади. Интернет-банкингнинг ривожланиши ҳозир етарли
даражада истиқболлидир. Аксарият илғор тижорат банклари, хусусан, Ипак
йўли банк (Ипак йўли-Online), Самарқанд банк (Самарқанд-Online), ТИФ
Миллий банк (R-bank), Турон банк, Ўзсаноатқурилишбанк, Ҳамкорбанк, Asia
Alliance bank, Hi-Tech bank (i-bank), Invest Finance bank ва бошқалар интернет
орқали мижозлар билан ҳамкорлик қилмоқдалар. Мутахассисларнинг фикрича,
1
Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиѐти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир.
– Т.: Ўзбекистон, 2010. 57-58-б.
2
Чет эл адабиѐтларида кўпинча интернет-банкинг ўрнига онлайн-банкинг (online-banking) атамаси ишлатилади,
яъни бу мижозга банк хизматларидан реал вақтда фойдаланиш имкониятини алоҳида таъкидлайди.
Адабиѐтларда ва амалиѐтда масофадан банк хизмати кўрсатиш тизимини таърифлашда турли номлардан
фойдаланилади: online-banking, PC-banking, home-banking, electronic-banking, internet-banking, mobile-banking,
SMS-banking, STK-banking, JAVA-banking, WAP-banking.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил
- 2 -
келажакда банк мижозларининг қарийб ярми интернетнинг глобал жаҳон
тармоғидан банклар билан ҳамкорлик қилиш учун фойдаланадилар.
Таъкидлаш лозимки, мижознинг талаби бўйича унинг банк мутахассиси
билан бевосита мулоқотисиз банк маҳсулотлари ва хизматларини беришни ҳам
масофадан банк хизмати кўрсатиш деб аташ мумкин. Масофадан банк хизмати
кўрсатишни таърифлаш учун бир қатор асосий омилларни ажратиб кўрсатиш
мумкин, лекин, бизнинг назаримизда банкнинг мижоз талабларига дарҳол
муносабат билдириши энг муҳим омилдир. Ушбу омил асосида хизматларни
даражалаб, банклар масофадан банк хизмати кўрсатиш доирасида амалга
оширадиган ҳамма операцияларни иккита асосий тоифага: офлайн (off-line)
режимида ва онлайн (on-line) режимида ўтадиган операцияларга ажратиш
мумкин (1-расм).
1-расм. Масофадан банк хизмати кўрсатиш.
Манба; Интернет маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.
Офлайн peжимида масофадан банк хизмати кўрсатиш катта камчиликка
эга – мижознинг банк операциясини амалга ошириш истаги билан банкнинг
ушбу операцияни бажариш ҳақидаги фармойишни ижро этиш пайти ўртасида
фарқ пайдо бўлади. Ушбу фарқнинг вужудга келиши мижознинг операцияни
амалга ошириш ҳақидаги фармойишини банкка узатиш учун анча вақт
сарфланиши билан боғлиқ
3
. Масофадан банк хизмати онлайн режимида
кўрсатилган такдирда мижознинг ўзи банк операциясини амалга ошириш
ташаббускори бўлади ва бу ҳолатда маълумотларни мижоздан банкка электрон
усулда узатиш вақтида вужудга келадиган арзимаган фарқ ҳосил бўлади.
Масофадан банк хизмати кўрсатишнинг онлайн режимида амал
қилаѐтган энг жўшқин ривожланиб бораѐтган канали банк маҳсулотлари
3
Юдин В.В. Перспективы дистанционного банковского обслуживания физических лиц. // Банковские услуги.
2006. №2 - с. 19.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил
- 3 -
ва хизматларини интернет тармоғи орқали тақдим қилишдан иборатдир.
Маълумотларни интернет тармоғи орқали узатишдан фойдаланадиган
масофадан банк хизмати кўрсатиш тизимларини амалга ошириш чоғида
банклар иккита тизимли ѐндашувни қўллайдилар. Кўпчилик банклар
мижозлардан ўзларининг компьютерларига ўрнатилган махсус дастурий
таъминотдан (мижоз-банк тизимидан) фойдаланишни талаб қилади.
Дарҳақиқат, интернет-иловаларга (интернет-банк тизимлари) асосланган
замонавий тизимлар масофадан боғланиш мосламасини ўрнатиб, аммо банк
дастурий таъминотини фойдаланувчининг компьютерига ўрнатмасдан, ундан
фойдаланиш имконини беради. Бу иккала ѐндашув ҳам мижозлар учун очиқ
афзаллик ва камчиликларга эга. Шунга қарамай, банкларнинг ҳозирча
масофадан банк хизмати кўрсатишдан фойдаланмаѐтган мижозлари биратўла
интернет-банк тизимларини танлаб олсалар, тўғри иш қилган бўладилар, чунки,
анъанавий тизимлар бир неча йилдан кейинроқ истеъмолдан чиқиб қолади.
Мижоз-банк тизимларига махсус компьютер дастуридан фойдаланиш асос
бўлади. Бу дастур мижозга хилма-хил банк операцияларини бажаришда ѐрдам
беради. Бундай дастурлар унга ишнинг асосий қисмини мустақил офлайн
режимда бажариш, сўнгра эса, интернет-уланишни ўрнатиб, банк операциясини
охирига етказиш имконини беради. Шундай қилиб, Мижоз-банк тизимлари
афзалликка эга бўлиб, мижозга ўзининг банк ахборотини бошқа молиявий
маълумотлар билан бирлаштириш, бунда мураккаб бўлмаган дастурдан
фойдаланиш имконини беради.
Мижоз-банк тизимлари ѐрдамида масофадан кўрсатиладиган
хизматлардан фойдаланувчи мижозлар учун асосий муаммо банкдаги ўз
ҳисобварақларига кириш амалга ошириладиган компьютерга қўшимча
дастурий таъминот ўрнатиш зарурлигидан иборат, яъни мижоз ушбу
иловани ўрнатишга маълум вақт сарфлашига тўғри келади.
Энг янги интернет-банк тизимлари мижозга масофадан уланиш
қурилмасини ўрнатиш ҳамда ўз компьютерига бирон-бир иловаларни
ўрнатмаган ҳолда банкнинг дастурий таъминотидан фойдаланиш имконини
беради. Бунинг устига бу таъминотдан ҳар қандай компьютер орқали
фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари, интернет-банк тизимларидан
фойдаланиш унча қиммат эмас. Умуман олганда, агар банк ўзининг
интернетдаги ваколатхонаси ѐрдамида оддий электрон банк хизматини
таъминласа, банкнинг операция харажатлари қисқаради. Бундан ташқари, банк
мижозлар фойдаланиши мумкин бўлган кўпдан-кўп шахсий молиявий дастур-
иловаларни мослаштириш ўрнига мураккаб бўлмаган компьютер тизимини
ишлатади. Чиқимларнинг камайиши банкларга интернет-банкда мижозга
хизмат кўрсатганлик учун анча кам ҳақ олиш ѐки уни бутунлай бекор қилиш
имконини беради
4
.
Аммо, мавжуд фарқларига қарамай, мижоз-банк ва интернет-банк
тизимларига асосланган масофадан банк хизмати кўрсатиш мижозларга хизмат
4
Коробов Ю.И., Канофьев А.В. Развитие информационных технологий и их влияние на банковскую
деятельность. // Банковские услуги. – 2003. – №5. - с. 12-15.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил
- 4 -
кўрсатишнинг анъанавий банк усуллари олдида ўхшаш афзалликларга эга,
яъни:
-
компьютер бор бўлган ва интернет глобал тармоғига кириш имкони
бўлган ҳар қандай жойдан туриб, мижоз ўз ҳисобварақларидан фойдаланиши
ҳамда трансакцияларни амалга ошириши мумкин;
-
сервисдан ҳафтасига 7 кун, суткасига 24 соат мобайнида фойдаланса
бўлади;
-
трансакциялар дарҳол бажарилади ва тасдиқланади – маълумотлар
ишлаш вақти банкоматда маълумотлар ишлаш вақти билан бир хил;
-
амалга ошириладиган операциялар доираси анча кенг: ҳисобварақлар
бўйича маблағлар ҳаракатини назорат қилишдан тортиб, ипотека кредитига
буюртма беришгача операцияларни бажариш мумкин.
Албатта, табиий савол туғилиши мумкин. Нима сабабдан интернет-банк ва
мижоз-банк тизимлари орқали хизмат кўрсатиш онлайн режимида масофадан
банк хизмати кўрсатишнинг бошқа усулларига қараганда истиқболли? Бунинг
сабаблари бир нечта бўлиб, уларни батафсилроқ таҳлил қилишимиз мумкин.
Биринчидан,
интернет глобал тармоғидан фойдаланувчилар сони кўпайиб
бораѐтганлиги.
Иккинчидан,
интернет глобал тармоғи орқали сотиладиган банк
маҳсулотлари ва хизматларидан фойдаланувчилар сони кўпайиб бормоқда.
Интернетдан фаол фойдаланувчиларнинг бу қадар тез кўпайиб бораѐтганлиги
банкларга глобал тармоқ ѐрдамида тарқатиладиган банк маҳсулотлари ва
хизматларидан фойдаланувчилар сонини жадал суръатлар билан кўпайтириб
бориш имконини бермоқда.
Учинчидан,
мижозларга интернет тармоғи орқали банк хизматлари
кўрсатилганида чиқимлар анча камаяди. Масофадан банк хизмати кўрсатишни
интернет орқали сотиш учун банк кам деганда интернет глобал тармоғида
ўзининг ҳозир бўлишини таъминлаши, яъни ўзининг «виртуал офисини» очиши
керак. Бу офис орқали мижоз банк-мижоз ѐки компьютер буюртмалари
тизимининг мижозлар қисми дистрибутларини ўзига ўтказиб олиши ѐки агар
тизим мижозда бирон-бир қўшимча дастурий таъминотни ўрнатиш заруратисиз
амалга оширилган бўлса, интернет-банкка кириши мумкин. Бундан ташқари,
банк
мижозларга
хизмат
кўрсатадиган
серверни
ўрнатиши,
автоматлаштирилган банк тизимидаги мижозлар қисмидан ахборот узатиш
учун шлюзлар яратиши талаб қилинади ва ҳ.к. Бу эса қўшимча харажатлар
билан боғлиқ. Лекин, банк масофадан банк хизмати кўрсатишни интернет
глобал тармоғи орқали амалга ошириш учун қиладиган ҳамма харажатлар бир
нечта банк бўлимини очишга қараганда анча кам, ваҳоланки, интернет орқали
хизмат кўрсатиладиган мижозлар сони реал банк бўлимлари мижозларининг
сонидан бир неча баравар ортиқ бўлиши мумкин. Шунингдек, банк капитал
қурилиш харажатларини қисқартириши ва хизмат кўрсатувчи ходимлар
штатини камайтириши, филиаллар тармоғининг бир қисмини жисмоний
шахслар билан қилинадиган ортиқча кам даромадли операциялардан озод
қилиши мумкин.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил
- 5 -
Тўртинчидан,
электрон тижорат ривожланиши билан жисмоний
шахсларга интернет орқали банк хизмати кўрсатиш зарурлиги. Электрон
тижорат ривожланиши интернет орқали маҳсулот харид қилинганида ҳақ тўлаш
механизмларини ишлаб чиқишга сабаб бўлди. Дастлаб, интернет орқали товар
ва хизматлар ҳақини тўлаш учун кредит ва дебет карточкаларидан
фойдаланилди (карточканинг реквизитлари буюртма билан бирга сотувчига
жўнатилади). 90-йилларнинг ўрталаридан бошлаб, тўловларни амалга ошириш
учун интернетда интернет-банк туридаги тизимлардан фойдаланила бошланди.
Бироқ, банк хизматларини кўрсатиш шаклларигина ўзгариб қолмасдан,
интернет тармоғида электрон тижоратнинг ривожланиши, ҳатто, пул
маблағларининг эволюциясига ҳам таъсир этди – чеклар ва банкнотларнинг
ўхшаши бўлган «электрон пуллар» (E-money) пайдо бўлди.
Юқорида санаб ўтилган далилларнинг ҳаммаси интернет орқали банк
маҳсулотлари ва хизматларини тақдим қилиш йўли онлайн режимида амал
қилаѐтган бошқа йўлларга қараганда ғоят истиқболли дейиш имконини беради.
Глобал тармоқда банк операциялари ҳажмларининг кўпайишида интернет
орқали кўрсатиладиган алоқа хизматлари баҳосининг арзонлиги муҳим роль
ўйнамоқда, у анъанавий каналлардан (Телекс, СВИФТ, ўхшаш ихтисослашган
телекоммуникация тармоқлари ва бошқалар) фойдаланишга қараганда анча
арзон. Интернет энг арзон алоқа каналларидан бири бўлганлигидан, ундан
фойдаланиш банк анча қиммат алоқа каналларини ишлатаѐтган барча ҳолларда
мақсадга мувофиқдир. Хусусан, банклар интернетдан интернет-банк тизимлари
фаолияти учун ҳам, ички эҳтиѐжлар учун ҳам фойдаланиши мумкин.
Масофадан банк хизмати кўрсатиш доирасида интернет-банк ва
мижоз-банк тизимлари орқали онлайн режимида таклиф қилинаѐтган
қулай банк хизматлари ва маҳсулотлари рўйхати анча хилма-хил.
Деярли
барча банкларда мижозга жорий ҳисобварақнинг ҳолатини текшириш, пул
жўнатмаларини амалга ошириш, электрон ҳисобварақлар бўйича пул тўлаш
имконияти берилади. Мураккаброқ тизимлар мижозларга кредит (ссуда) олиш
учун буюртма тузиш, ўз ҳисобварақларига доир ахборотни ўз компьютерига
киритиш, қўшимча банк карточкаси чиқаришнинг ташаббускори бўлиш ѐки
муддатли депозит очиш имконини беради.
Ушбу хизматдан фойдаланиш қулайлиги мижоз учун ҳам, банкнинг ўзи
учун ҳам шубҳасиздир:
-
банк мижози ҳисобварақлар, шу жумладан коммунал хисобварақлар
бўйича ўзи учун қулай бўлган ҳар қандай пайтда пул тўлаши ва жарима,
пенялардан ҳоли бўлиши мумкин;
-
одатда, коммунал хизматлар ҳақи интернет-банк ва мижоз-банк
тизимлари ѐрдамида тўланганида, мижозга тўлов суммасининг 1 фоизидан 5
фоизигача миқдорда кичикроқ дисконт берилади. Бунда банк ҳужжатлар
айланиши ва ўз ходимларининг вақтидан тежалган маблағлар ҳисобидан
воситачилик хақини тўлайди;
-
ривожланиб бораѐтган банк учун бу хизмат, ҳатто, кенг филиаллар
тармоғини яратмасдан туриб, мижоз топшириғига мувофиқ операцияларни
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил
- 6 -
амалга ошириш ва шу йўл билан мижозлар базасини ҳам, кўрсатиладиган
хизматлар рўйхатини ҳам кенгайтириш имконини беради.
Бундай хизмат банк мижозларига ҳисобварақдаги вақтинча бўш турган
маблағларни тезкор равишда инвестициялашгина эмас, балки капиталнинг
ўсиш жараѐнини кўриш имконини ҳам беради. Чунки баъзи тизимларда
омонатга қўйилган маблағлардан ҳар куни олинган даромадни ҳисоблайдиган
майдон бор. Бу мижознинг банкка ишончини билвосита ошириши мумкин.
Таҳлилчиларнинг баҳолашига кўра, жаҳонда масофадан банк хизмати
кўрсатиш хизматларидан фойдаланувчи банк мижозларининг сони 2008
йилда 200 млн. кишидан ошди. Жаҳон банкининг маълумотига кўра, бу
рақам 2010 йилда 300 млн.га етди ва иқтисодий ривожланган
мамлакатларда хизматларнинг сингиш даражаси 90 фоиздан юқори бўлди.
Онлайн-банкинг бўйича Америка банк мутахассислари ўзаро ҳамфикр
эмаслар. 39 фоиз банкирлар интернетни мижозлар билан ишлашнинг бошқа
канали сифатида, 34 фоиз эса бу инқилобий қурол бўлиб, бозорда муомала
концепциясини ўзгартирувчи деб ҳисоблайдилар
5
.
US Synergistics Research экспертларининг таҳлилига кўра, ҳозирги
пайтда АҚШда интернет-банкинг хизматини амалий жиҳатдан барча
йирик банклар, жумладан, Citicorp, Bank of America, Wells Fargo, Bank
One, First Union банклари кўрсатади. АҚШда интернет-банкинг
хизматидан фойдаланувчи банк мижозларининг сони 80 млн.дан ортиқ.
Berg Insight тадқиқотчи компаниясининг маълумотларига кўра, Европада
интернет-банкинг хизматидан фойдаланувчи банк мижозларининг сони 2008
йилда 100 млн.дан ортиқ бўлган ва 2014 йилга бориб бу кўрсаткич 110 млн.дан
ошиши кутилмоқда. Европада ипотека банклари ва турли депозит институтлари
томонидан ташкил этилган «соф» интернет-банклар, масалан, Egg, Smile, First-
e, Abbey National банклари бўлса, интернет орқали хизмат кўрсатишда кучли
рақобат мавқеига эга анъанавий банклар сифатида Barclays, HSBC, Lloyds TSB
банкларини кўрсатиш мумкин. Deutsche Bank таҳлилчиларининг башоратига
кўра, 2020 йилга бориб Европа континентининг 50-60 фоиз яшовчиси онлайн
тўловларни амалга оширади. Бугунги кунда ушбу кўрсаткичларга аллақачон
Швеция, Дания ва бошқа бир қатор Европа мамлакатлари яқинлашиб бўлди
6
.
Сўнгги пайтларда МДҲ мамлакатлари орасида Россия Федерациясида
интернет-банкинг янада кўпроқ тарқалмоқда. Ҳозирги кунда Россия
Федерациясида интернет-банкингдан фойдаланувчи банк мижозларининг сони
1,2-1,5 млн. кишини ташкил қилиб, шундан 90 фоизи жисмоний шахслардир.
2008 йил якунларига кўра, фойдаланувчи банк мижозларининг сони икки
бараварга ўсди, уларнинг кўпчилиги ривожланган масофавий хизмат кўрсатиш
тизимига эга йирик банкларга тўғри келади.
AnalyticResearchGroup экспертларининг таҳлилига кўра, Россия
бозорининг яқин йилларда ўсиш суръатлари йилига 100 фоиздан кам
бўлмайди. Бозорнинг қатъий ўсиши асосан масофавий хизматларнинг
5
http://www.cnews.ru сайти маълумотлари асосида тайѐрланган.
6
http://www.onlinebankingreport.com сайти маълумотлари асосида тайѐрланган.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил
- 7 -
ривожланиши ва банк маҳсулотларининг аҳоли ўртасида тарқалиши каби
омилларга боғлиқ бўлади. 2010 йил охирига келиб интернет-банкингдан
фойдаланувчи банк мижозларининг сони 3-4 млн. кишига етди.
Ҳозирги
кунда Россия банклари масофадан банк хизмати кўрсатиш тизимлари
функционаллигини кенгайтириш соҳасида фаол ишлашмоқда, бозорнинг янги
сегментларига чиқишмоқда, лекин тадқиқотлар кўрсатишича, бу банк
хизматларининг кўрсатилиши билан фақатгина айрим банклар фаол
шуғулланмоқда. Улар орасида ВТБ 24, Альфа-банк, Росбанк, Сбербанк каби
банкларни ажратиб кўрсатиш мумкин
7
.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси банк тизимида тижорат банклари
молиявий хизматларини такомиллаштириш, янги молиявий хизмат турларини
ривожлантириш муаммоларини аниқлаш, ечимини топиш ва истиқболларини
белгилаш ҳамда банк хизматларидан фойдаланувчиларга оптимал шароит ва
қулайликлар яратиш мақсадида баъзи йирик тижорат банклари мутахассислари
ва мижозлари ўртасида интернет-банкинг технологияларининг ривожланиш
истиқболларига бағишланган социологик маркетинг тадқиқот дастури тузилди
ва шу асосда тадқиқот сўрови ўтказилди. Сўровда беш юз нафар банк
мутахассислари ва мижозлари қатнашди. Социологик маркетинг тадқиқотлари
анкета, интервью, суҳбатлашиш ҳамда фокус-гуруҳ усулларида ўтказилди.
Сўров натижаларидан маълум бўлдики, кўпчилик респондентлар (71,7
фоиз) интернет-банкинг технологияси истиқболли эканлигини таъкидладилар
(2-расм).
2-расм. Интернет-банкинг технологияси истиқболи.
Манба: Муаллифнинг шахсий тадқиқотлари асосида тузилган.
Шунингдек, банк мутахассисларининг 75 %и мижозлар Интернет-банкинг
тизими билан қизиқишларини таъкидлаганлар, фақатгина 5 фоизи эса,
Интернет-банкинг тизимидан фойдаланишдан бош тортадилар деб жавоб
берган.
7
http://www.analyticgroup.ru сайти маълумотлари.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил
- 8 -
«Сиз молиявий операцияларни амалга оширишда интернет-банкинг
хизматидан фойдаланган бўлармидингиз?» деган саволга респондентларнинг
57,5 фоизи ижобий жавоб берган бўлса, қолганлари эса, «йўқ» деб жавоб
берганлар.
Сўров натижалари шуни кўрсатадики, мижозларнинг 25 фоизи танлаган
банкларида интернет-банкинг тизими ўрнатилган деб ҳисобласалар, 57 фоиз
банк
мутахассислари
эса,
йил
давомида
татбиқ
этишни
режалаштираѐтганлигини, 500 тадан фақатгина 18 ҳолатларда банк вакиллари
ўзларининг банкларида ҳозирча фойдаланишни режалаштирмаѐтганлигини
билдирдилар.
Социологик маркетинг тадқиқотлари натижаларини умумлаштириб,
маълумотларни жадвал кўринишида берилди (1-жадвал).
1-жадвал
Интернет-банкингдаги тенденциялар ҳақида банк мутахассислари
сўров натижалари (% ҳисобида)
Жавоб
вариантлари
Тўла
розиман
Розиман Бетарафман
Рози
эмасман
Мутлақо
рози
эмасман
1
2
3
4
5
6
Интернет-
банкингнинг мавжуд
банк тизими билан
интеграцияси- энг
яхши танлов
21
26
16
26
11
Интернет-банкинг –
банк хизматларини
тақдим этишнинг
каналларидан бири
84
16
-
-
-
Фақат интернет-
банк модели –
ҳаѐтга мос эмас
47
27
11
11
5
Беш йил давомида
мижозларимизнинг
ярми ўз онлайн
ҳисобига эга бўлади
29
18
24
24
5
Манба; Муаллифнинг шахсий тадқиқотлари асосида тузилган.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил
- 9 -
1-жадвал давоми
1
2
3
4
5
6
Интернет-банкинг
ривожига банк етарли
ѐрдам қилмайди
11
-
33
39
17
Манба; Муаллифнинг шахсий тадқиқотлари асосида тузилган.
Банк мутахассисларининг сўров натижалари шуни кўрсатадики,
«интернет-банкинг – банк хизматларини тақдим этишнинг каналларидан бири»
сифатида 100 фоиз респондент, «интернет-банкингнинг мавжуд банк тизими
билан интеграцияси – энг яхши танлов» сифатида 47 фоиз респондент, «фақат
интернет-банк модели – ҳаѐтга мос эмас» сифатида 74 фоиз респондент, «беш
йил давомида мижозларимизнинг ярми ўз онлайн ҳисобига эга бўлади»
сифатида 47 фоиз респондент, «интернет-банкингни ривожига банк етарли
ѐрдам қилмайди» сифатида 11 фоиз респондент ижобий жавоб берган.
Банк мижозларининг сўров натижалари шуни кўрсатадики, «интернет-
банкинг – банк хизматларини тақдим этишнинг каналларидан бири» сифатида
25 фоиз респондент, «интернет-банкингнинг мавжуд банк тизими билан
интеграцияси – энг яхши танлов» сифатида 17 фоиз респондент, «фақат
интернет-банк модели – ҳаѐтга мос эмас» сифатида 40 фоиз респондент, «ушбу
хизматлардан умуман хабарим йўқ» сифатида 18 фоиз респондент ҳисоблайди
(3-расм).
3-расм. Интернет-банкингдаги тенденциялар ҳақида банк мижозлари
сўров натижалари (% ҳисобида).
Манба; Муаллифнинг шахсий тадқиқотлари асосида тузилган.
Онлайн-банкинг – банк
хизматларини тақдим этишнинг
каналларидан бири
онлайн-банкингнинг мавжуд
банк тизими билан
интеграцияси- энг яхши танлов
фақат интернет-банкинг модели-
ҳаѐтга мос эмас
ушбу хизматлардан умуман
хабарим йўқ
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил
- 10 -
Интернет-банкинг ривожланишини таҳлил қилар эканмиз, мижозлар учун
зарур бўлган интернет-банкинг тизимининг учта муҳим хусусиятини
ажратамиз:
-
функционал имкониятлар (мижозларга мумкин бўлган операция);
-
тизимдан фойдаланишнинг қулайлиги (қўлланиш интерфейси).
-
молиявий маълумотларни бериш ва уларни сақлаш хавфсизлигини
таъминлаш.
Бу хусусиятларнинг муҳимлигини кўплаб фойдаланувчиларни сўров
қилиш, интернет-банкинг тизимини яратувчи мутахассислар таҳлили
тасдиқлайди.
“Сиз банкда қандай янги банк хизматларини жорий қилишни таклиф
қилган бўлардингиз?”
деган саволга респондентлар онлайн-банкинг, приват-
лизинг, home-banking, холдинг-банкинг, ПС-банкинг, телефон-банкинг,
активларни бошқариш, микролизинг, хорижий валютада кредитлар, VIP-
мижозларга хизматлар, «Банк-Мижоз» тизимида узлуксиз хизмат кўрсатишни
жорий этишни таклиф этган бўлсалар, баъзи респондентлар эса, мавжуд
хизматларни такомиллаштириш эвазига самарадорликни оширишни ҳамда банк
хизматлари ҳаражатларини қисқартириб сифатини оширишни таклиф этганлар.
Социологик маркетинг тадқиқотлари натижаларидан келиб чиқиб, тижорат
банкларида инновацион банк хизмати сифатида интернет-банкингни
ривожлантириш мақсадида қуйидагиларни таклиф этамиз:
1.
Аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш маблағларини банк
секторига жалб этиш ҳамда банк даромадлилигини ошириш ва улар хизматлари
турларини кўпайтириш мақсадида мамлакатимиз банкларида интернет-банкинг
тизимлари (internet-banking, online-banking), «банк-мижоз» тизимлари (PC-
banking, home-banking, telephone-banking), мобил-банкинг тизимлари (SMS-
banking
8
, advance SMS-banking, STK-banking
9
, JAVA-banking
10
, WAP-banking
11
)
каби замонавий банк хизмат турларини ривожлантириш лозим.
2.
Интернет-банкингни жорий қилиш ва ривожлантириш мақсадида банк
мутахассислари ва мижозлари учун тегишли семинар, тренинг ва дастурларни
ташкил этиш керак.
3.
Электрон
рақамли
имзо
бўйича
қонунчилик
базани
янада
такомиллаштириш, унинг хавфсизлигини янада ошириш мақсадида замонавий
операцион тизим, интернет браузер ва антивирус дастурларидан кенг
фойдаланиш лозим.
4.
Интернет-банкингнинг мураккаброқ тизимларини, яъни мижозларга
кредит олиш учун буюртма тузиш, ўз ҳисобварақларига доир ахборотни ўз
компьютерига киритиш, қўшимча банк карточкаси чиқаришнинг ташаббускори
бўлиш ѐки муддатли депозит очиш имкониятларини ривожлантириш лозим.
8
SMS-банкинг, SMS протоколи бўйича банк хизматларини кўрсатиш.
9
STK-банкинг, мижознинг sim-картаси «қайта юкланади» ва унинг мобил телефонида банк хизматларини
кўрсатиш қўшимча менюси пайдо бўлади.
10
JAVA-банкинг, мижознинг мобил телефонига JAVA-иловаларни ўрнатиш орқали GPRS протоколи бўйича
банк хизматларини кўрсатиш.
11
WAP-банкинг, WAP протоколи бўйича интернет орқали банк хизматларини кўрсатиш.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, 2011 йил
- 11 -
5.
Интернет-банк тизимида миллий валютада ҳам, чет эл валютасида ҳам
муддатли омонатлар очиш ва уларни юритишни жорий қилиш лозим. Бундай
хизмат банк мижозларига ҳисобварақдаги вақтинча бўш турган маблағларни
тезкор равишда инвестициялашгина эмас, балки капиталнинг ўсиш жараѐнини
кўриш имконини ҳам беради.
6.
Банк тизимини янада унумлироқ ва тезкор равишда тараққий эттириш,
кўрсатилаѐтган хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида банк тизимида турли
инновацион усулларни синаш, замонавий банк хизматлари ишлаб чиқиш
бўйича янги инновацион лойиҳаларни – илмий тадқиқот ишларини олиб бориш
керак.
