Дастурлаш асослари бўйича мультимедиали ўргатувчи тизимни ўқув жараёнига жорий этиш

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
86-90
19
7
Поделиться
Бойназаров, И. (2012). Дастурлаш асослари бўйича мультимедиали ўргатувчи тизимни ўқув жараёнига жорий этиш. Экономика и инновационные технологии, (3), 86–90. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7974
И Бойназаров, Самаркандский филиал Ташкентского университета информационных технологий

к.т.н, старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Дастурлаш асосларини ўргатиш олий таълим тизимидаги 5330200- “Информатика ва ахборот технологиялари” бакалавриат йўналиши бўйича талабаларни тайѐрлашнинг энг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Бундан асосий мақсад, олинган билимлар базасида талабаларда кейинги курсларни ўзлаштириш учун фундамент ҳосил қилишдан иборат.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

1

И.М. Бойназаров,

техника фанлари номзоди,

катта ўқитувчи,

ТАТУ Самарқанд филиали

ДАСТУРЛАШ АСОСЛАРИ БЎЙИЧА МУЛЬТИМЕДИАЛИ ЎРГАТУВЧИ

ТИЗИМНИ ЎҚУВ ЖАРАЁНИГА ЖОРИЙ ЭТИШ

Дастурлаш асосларини ўргатиш олий таълим тизимидаги 5330200-

“Информатика ва ахборот технологиялари” бакалавриат йўналиши бўйича
талабаларни тайѐрлашнинг энг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Бундан
асосий мақсад, олинган билимлар базасида талабаларда кейинги курсларни
ўзлаштириш учун фундамент ҳосил қилишдан иборат. Масалан, ахборот
тизимлари, ахборот тизимларини лойиҳалаш, информатика ва дастурлаш
усуллари бўйича юқори даражали билимларни олишга имкониятлар пайдо
бўлади. Ушбу мақолада юқорида келтирилган дастур натижасини тестловчи
автоматлаштирилган тизим ва ундан фойдаланувчиларни дастурлаш бўйича
ўргатувчи мультимедиали ўқув курсларидан ташкил топган ўргатувчи тизимни
ишлаб чиқиш, уни амалиѐтга жорий қилиш тажрибалари ҳақида фикр
юритамиз.

Бундай тизимларни жорий қилиш натижасида қуйидагиларга эришилади:
- дастурлаш асослари бўйича тармоқ технологиялари асосида (on-line

режимида) билим олиш;

- талабага қулай бўлган вақт ва жойда билим олиш;
- олинган билимларни шу вақтнинг ўзида амалиѐтда синовдан ўтказиш ва

баҳолаш;

- билим олиш жараѐнида туғилган муаммолар бўйича таълим берувчи

билан тармоқ орқали мулоқотга киришиш ва маслаҳатлар олиш;

- замонавий воситаларни қўллаш орқали ўқитиш самарадорлигини

ошириш;

- коммуникация воситалари ѐрдамида электрон ўқув қўлланмаларни

тезкорлик билан етказиб бериш ва олиш;

- таълим берувчи ва таълим олувчи ўртасидаги доимий мулоқотни ташкил

этиш ва ҳ.к.

Шу билан биргаликда, дунѐ миқѐсида синовдан ўтказилаѐтган ва

республикамизда амалиѐтга жорий этиш учун тайѐрланаѐтган масофавий
таълим тизимини қўллаш учун илмий ва амалий тадқиқотларни ўтказиш
имкониятлари туғилади. Дастурлаш асосларини ўрганувчилар учун
мультимедиали ўқув тизимларини яратиш, республикамизда ривожланиб
келаѐтган медиатаълим тизимини жорий этишга асос бўлади ва талаб
даражасида тизимни қўллаш учун маълумотлар базаси шаклланиб боради.

Асосий мақсад эса, синовдан ўтказиш жараѐнидаѐқ дастурлаш бўйича

билим олувчиларга замонавий билимларни (қўшимча равишда) етказиб бериш
имкониятлари туғилади.

Ишлаб чиқилган дастурлаш асосларини ўргатувчи тизим Web-

платформага асосланган бўлиб, тизимдан фойдаланувчилар он-лайн режимида


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

2

Интернет тармоғи орқали фойдаланиш имконияти яратилган. Интернет орқали
таклиф этилаѐтган бу тизимдан фойдаланувчиларни бир неча турга ажратиш
мумкин:

- умумий маълумотлар, электрон китоблар, видеодарсларни кўчириб

олувчи – эркин фойдаланувчилар;

- тизим орқали эълон қилинган дастурлаш бўйича мусобақада иштирок

этувчилар – дастурчилар ва ҳоказо;

- тизимда таклиф этилган билимларни ўрганувчи – талабалар;
- тизимни янги ахборотлар билан бойитиб борувчи – таълим берувчилар.
Кейинги уч турдаги фойдаланувчилар тизимда рўйхатдан ўтиши талаб

этилади, яъни фақат рўйхатдан ўтган таълим олувчилар тизим орқали таклиф
этилаѐтган назарий ва амалий виртуал дарслар билан танишиши, олинган
билимларни тест-назорат ва дастур натижасини тестловчи тизимларда синовдан
ўтказиши мумкин бўлади.

Ҳар бир дарс назарий материаллар, амалий машғулотлар учун

мультимедиали машғулотлар ва билимларни назорат қилиш учун тест-назорат
тизимларидан ташкил топган. Дастур натижасини тестловчи тизимга кириш
фақат назарий ва амалий машғулотлардан кейин таклиф этилган тест
топшириқларидан (75 %дан) юқори натижа кўрсатган дастурчилар учун
мўлжалланган. Ҳар бир дарс машғулоти учун олинган билимларни синовдан
ўтказиш учун тест топшириқлари ажратилган ва берилган билимларга мос
дастурлаш бўйича масалалар таклиф этилади. Шу билан биргаликда назорат
тизимида паст кўрсаткич (75 % дан кам)га эга бўлган таълим олувчилар учун
қайта ўзлаштиришга мўлжалланган ѐрдамчи билимлар таклиф этилади.
Ёрдамчи билимлар икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисми қўшимча
назарий материалларнинг мультимедиали шаклларидан, иккинчи қисми эса
дастурлаш бўйича алгоритмлаш, дастур матнини танланган тилда
шакллантириш каби амалларни ўргатувчи виртуал моделлардан ташкил топган
(1-расм).

Ёрдамчи билим сифатида таклиф этиладиган виртуал моделлар

қуйидагиларни ўзида қамраб олади:

- дастурлаш бўйича аниқ бир масаланинг алгоритми;
- ишлаб чиқилган алгоритмнинг дастурлаш тилидаги кўриниши;
- алгоритмнинг бажарилиш қадамларининг дастур матнидаги қадамларга

мослигини таъминловчи анимациялар (овозли изоҳлар билан);

- фойдаланувчи билан интерфаол мулоқот ташкил этилган амалий ишлар

(аниқ масалаларни дастурлаш бўйича топшириқлар).

Дастурлаш бўйича ўргатувчи тизимни жорий қилиш натижасида қуйидаги

мақсадларни ҳам амалга ошириш мумкин:

1) дастурлашга оид фанлар бўйича бакалавр ва магистрларнинг

ўзлаштириш самарадорлиги сифатини мониторинг қилиш;

2) талабаларни дастурлаш бўйича олимпиадаларга тайѐрлаш;
3) талабалар ўртасида дастурлаш бўйича олимпиадаларни ўтказиш;
4)

талабаларнинг

дастурлаш

бўйича

амалий

кўникмаларини

шакллантириш.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

3

Ишлаб чиқилган тизим иккита режимда ишлай олади:
1) Таълим муассасаси локал тармоғида фанларни ўқитишда амалий ва

лаборатория машғулотлари жараѐнида фойдаланиш режими.

2) Интернет тармоғида он-лайн режимида билимларни мустақил текшириш

учун қўлланиладиган режим.

1-расм. Тизимнинг умумий тузилмаси.

Дастур натижасини тестловчи автоматлаштирилган тизимнинг ишлаш

принциплари қуйидагича: ҳар бир тизимга кириш рухсатномасига эга бўлган
фойдаланувчи (талаба, ўқитувчи ѐки администратор) учун махсус интерфейс
мавжуд. Фойдаланувчиларнинг тизим билан ишлашини фақат маълумотлар
базасидаги мавжуд параметрлар орқали чеклаши мумкин.

Фойдаланувчи

интерфейси


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

4

2-расм. Дастурлаш бўйича масалалар ва натижаларни тақдим

этиш тузилмаси.

Фойдаланувчи интерфейси маълумотлар базаси билан боғлиқ ҳолда

фойдаланувчининг ҳисоб ѐзувлари, масалалар архиви, ечимларни текшириш
учун тестлар тўплами ва бошқа тизимли маълумотлар билан ишлайди.
Масалалар ечимларини текширувчи

ЧЕККЕР

алоҳида тизим администратори

томонидан ишга туширилади, бу

ЧЕККЕР

ечимни қабул қилиб текширув

амалларини бажаради (3-расм).

3-расм. Дастурлаш натижасини тестловчи дастурий модулнинг

ишлаш тузилмаси


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

5

3-расмда тасвирланган дастур натижасини тестловчи тизимнинг асосини

чеккер қисм-тизими ташкил этади. Бу қисм-тизим қуйидагилардан ташкил
топган:

1) айнан танланган масала ечимини компиляторга узатиш модули;
2) компиляция қилинган ечимни маълумотлар базасига жойлаштирувчи

модул;

3) компиляция қилинган янги ечимлар потогини навбатга қўйиш;

4) маълумотлар базасидаги тестлар базаси билан ечим (компиляция

қилинган)ни таққослаш ва натижани фойдаланувчига узатиш модули.

Умуман олганда, дастурлаш бўйича мультимедиали ўргатувчи тизим

клиент-сервер технологияси асосида (тақсимланувчи режимда) ишлаб
чиқилган.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ушбу тизимни амалиѐтга жорий этиш

орқали таълим олувчиларга дастурлаш асослари бўйича “юз марта эшитгандан
кўра, бир марта кўрган маъқул” тамойили асосида билимларни бериш
имкониятига эга бўламиз.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов