“Мустаҳкам оила” – мустақил ва барқарор жамият натижасидир

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
134-139
13
4
Поделиться
Рахимбабаева, Н., & Кудратова, У. (2012). “Мустаҳкам оила” – мустақил ва барқарор жамият натижасидир. Экономика и инновационные технологии, (3), 134–139. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/7992
Н Рахимбабаева, Ташкентский Государственный Университет Экономики

доцент философского факультета

У Кудратова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Оила соғлом экан - жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан - мамлакат барқарор” деган инсонпарвар тамойил “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурини амалга оширишнинг энг муҳим шиори ҳисобланади. 2012 йилни «Мустаҳкам оила йили» деб эълон қилиниши бежиз эмас.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

1

Н.А. Рахимбабаева,

«Фалсафа» кафедраси доценти,

У. Кудратова,

катта ўқитувчи, ТДИУ

“МУСТАҲКАМ ОИЛА” – МУСТАҚИЛ ВА БАРҚАРОР

ЖАМИЯТ НАТИЖАСИДИР

“Оила соғлом экан - жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан -

мамлакат барқарор” деган инсонпарвар тамойил “Мустаҳкам оила йили”
Давлат дастурини амалга оширишнинг энг муҳим шиори ҳисобланади.

2012

йилни «Мустаҳкам оила йили» деб эълон қилиниши бежиз эмас.
Жамиятимизнинг асоси бўлмиш оила институтини янада мустаҳкамлаш ва
ривожлантириш, оилаларни, айниқса, ѐш оилаларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-
иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда қўллаб-қувватлашни
кучайтириш борасида олиб борилаѐтган барча ишларни сифат жиҳатидан янги
босқичга кўтариш, жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама
ривожланган баркамол авлодни тарбиялашда оиланинг ролини ошириш,
мустаҳкам, соғлом оилани шакллантириш мақсадида 2012 йил 27 февралда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан

“Мустаҳкам оила

йили” Давлат дастури қабул қилинди.

Президентимиз таъкидлаганларидек

(«Юксак маънавият енгилмас куч» асарида Т., 2008й, 58б.) «Оила соғлом экан
– жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан - мамлакат барқарор бўлади».

Мазкур йилнинг туб моҳиятини ўзида мужассамлаштирган бу дастур

инсонпарварликни, унга бўлган меҳр-оқибатни, мурувватни юзага келтиради.
Шахснинг бахт-саодати, тенг ҳуқуқлилик, адолатни таъмин этишга
интилишини ифода этувчи ғоя ва қарашлар тизими оила бағрида шаклланади.
Инсонга муҳаббат, бахт унинг қадр-қимматини улуғлаш жуда қадим
замонлардаѐқ, аввало, маънавий мерос бўлмиш халқ оғзаки ижоди, эпос,
достон, эртакларда кенг ўрин эгаллаган. Оила бахти учун кураш қадим-
қадимдан шаклланган.

Халқимиз «бахт» тушунчасини талқин қилар экан, аввало, улар оилавий

тотувлик, фарзандлар тарбияси, ота-она ва яқинларининг бирлигини
тушунганлар. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, дунѐ мамлакатлари ичида ўзбек
оиласи аъзолари ўзини анча бахтли ҳисоблашаркан, уларнинг «бахтлилик
индекси 62 %ни ташкил қилади». Демак, жамиятдаги ҳар қандай иқтисодий,
ижтимоий, сиѐсий муаммолар шароитида ҳам маънавий-ахлоқий софлик,
миллий-маданий қадриятлар устуворлик қилган оила ўз фарзандларини ҳам
сабр, ҳам шукр, ҳам келажакка умид руҳи билан тарбиялайди. Маълумки, оила
муқаддас даргоҳ, юксак маънавият ва маданият бешигидир. «Оила инсонларни
бири-бирига

яқинлаштирадиган,

авлодларнинг

узлуксизлигини

таъминлайдиган, инсонларни тарбиялаб, уларда миллий урф-одатлар,
қадриятлар ва инсоний фазилатларни шаклланишига замин яратадиган
даргоҳдир».


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

2

Ўзбекистон

Республикасининг

Конституциясини

63-моддасида

белгиланганидек

«Оила жамиятнинг асосий бўғинидир, ҳамда жамият ва давлат

муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга».

Фуқаролик жамиятининг асоси ҳам оила

ҳисобланади. Шунга кўра, Абдурауф Фитрат «Раҳбари нажот» асарида ахлоқий
мажбуриятларни уч қисмга бўлади, булар маънавий мажбуриятлар, оилавий
мажбуриятлар, инсоний мажбуриятлардир. Ҳар қандай жамиятда ва инсон
ҳаѐтида ахлоқий мезонлар устуворлик касб этади. Айниқса, оилавий
мажбуриятларга ахлоқнинг ўзига хос қисми сифатида қаралишига сабаб, оила -
инсонни шахс этиб шакллантирадиган, ота-онаси, яқинлари, Ватани олдида
маълум мажбуриятларга эгалик ҳиссини болалигиданоқ тарбиялаш имконини
берувчи маскандир. Оилада ҳар биримиз ҳам руҳан, ҳам жисмонан, ҳам ақлан
етукликка эришамиз. Чунки ота-она фарзандларига ақлий, ахлоқий, жисмоний,
эстетик, экологик, жинсий, ҳуқуқий тарбияни беришлари, инсонпарварлик,
миллатпарварлик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, бағрикенглик каби ахлоқий
фазилатларни шакллантириши лозим. Бундай етукликка эришишимизда
нафақат ота-онамизнинг, балки «Бош ислоҳотчи бўлган Давлат» томонидан
ишлаб чиқилган тадбирлар, дастурларнинг режали асосда амалга оширилиши
муҳим аҳамиятга эга. Республикамизда оила мустаҳкамлигини таъминлаш, уни
ҳимоя қилиш, оиланинг жамият тараққиѐтидаги аҳамиятини илмий-назарий
асосда ўрганиш, оила ва унинг аъзоларини масъулияти, манфаати ва
бурчларини ҳуқуқий асосда ҳимоялаш мақсадида, шунингдек, баркамол
авлоднинг

истеъдоди

ва

қобилиятини

ривожлантириш,

жисмоний

соғломлаштириш ҳамда оналар ва болаларнинг саломатлигини сақлаш
борасида илмий-тадқиқот институтлари, адлия ва суд-ҳуқуқ органлари, маҳалла
институти фаоллари, нодавлат ва нотижорат уюшмалар, ОАВлари, Аѐллар
кенгаши, диний идоралар, вазирликлар Давлат дастурлари асосида амалий
ишларни амалга оширмоқда.

Улар томонидан олиб борилаѐтган тадбирлар негизида оилавий бирлик,

ҳамфикрлилик, барқарорлик, бағрикенглик, урф-одат ва қадриятларнинг
аҳамияти, ўзаро ҳурмат, оилада отанинг, онанинг, фарзанднинг ўзига хос ўрни
ва вазифалари яққол кўзга ташланади.

Жумладан, мамлакатимизда мунтазам равишда ижтимоий соҳани янада

ривожлантириш, мамлакатимиз аҳолисининг даромадлари ва турмуш
даражасини муттасил ошириб бориш масалалари, доимий олиб борилаѐтган
ислоҳотларнинг марказий масалаларидан бири бўлиб келмоқда.

2011 йилда республикамизда иш ҳақи 20,2 фоизга, бюджет ташкилотлари

ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, нафақа ва стипендиялар миқдори эса 26,5
фоизга ўсди. Аҳолининг реал даромадлари йил мобайнида 23,1 фоизга ортди.
Кейинги ўн йилда аҳоли даромадлари ҳажми 8,1 баробар ортган, аҳолининг энг
паст ва энг юқори даромадга эга бўлган гуруҳлари ўртасидаги тафовут,
бошқача айтганда, даромадлардаги фарқ коэффициенти 21,1 баробардан 8,3
баробарга қисқарди.

Жамиятнинг энг асосий бўғини бўлмиш оиланинг барқарорлигини

таъминлаш мақсадида давлатимиз томонидан қатор ишлар амалга


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

3

оширилмоқда. Масалан: таълим соҳасини ривожлантиришда умумий ўрта
таълимдан бошлаб ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълимгача бўлган
бўғинларда чуқур билим ва пухта касб-ҳунар тайѐргарлигига эга бўлган ѐш
авлодни тарбиялаш жараѐнини ўз ичига олган яхлит узлуксиз таълим тизимини
шакллантириш ишлари изчил давом эттирилмоқда; Ҳукумат қарорига мувофиқ
олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини модернизация қилиш
ва мутахассислар тайѐрлаш сифатини тубдан яхшилаш бўйича 2011-2016
йилларга мўлжалланган дастурни амалга ошириш учун 277 миллиард сўмдан
ортиқ

маблағ

йўналтириш

кўзда

тутилган.

Даволаш-профилактика

муассасаларини қайта таъмирлаш, уларни замонавий лаборатория, диагностика
ва даволаш жиҳозлари билан таъминлаш учун қиймати қарийб137 миллиард
сўмлик бюджет маблағлари ҳамда 136 миллион долларлик хорижий имтиѐзли
кредит ва грантлар йўналтирилди. Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш
соҳасида эришилган бундай ютуқлар Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистонда она
ва бола саломатлигини муҳофаза қилишнинг миллий модели: “Соғлом она-
соғлом бола” мавзуидаги халқаро симпозиумда Жаҳон соғлиқни сақлаш
ташкилоти, ЮНИСЕФ ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан
юксак баҳоланди.

2012 йилда Ўзбекистон иқтисодиѐти ва унинг етакчи тармоқларини

ривожлантиришнинг кўрсаткичлари, аввало юқори ва изчил ўсиш суръатларини
сақлаш, макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган.
Ялпи ички маҳсулотнинг 8,2 фоизга, саноат ишлаб чиқаришнинг 8,6 фоизга,
қишлоқ хўжалигининг 5,8 фоизга ўсиш суръатлари белгиланмоқда. Шунингдек,
истеъмол нархларининг ўсиш даражаси 7-9 фоиз доирасида бўлиши
мўлжалланмоқда, Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини 12 фоиз
даражасида сақлаш назарда тутилмоқда. Мамлакатимизнинг 2012 йил учун
тасдиқланган Давлат бюджети жами харажатларининг 60 фоиздан ортиғини
ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтириш кўзда
тутилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 27
февралдаги ПҚ-1717-сон Қарори билан тасдиқланган

“Мустаҳкам оила йили”

Давлат Дастурига мувофиқ 2012 йилда Дастур чора-тадбирларини амалга
оширишнинг якуний харажатлари: 1 478,7 млрд. сўм ва 114,0 млн. долларни
ташкил этиши юқоридаги фикрнинг исботидир.

Бугунги кунда барча соҳада амалга оширилаѐтган ислоҳотлар “Ислоҳот

ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун” деган қоида ва тамойиллар асосида олиб
борилмоқда. Ушбу тамойил самараси беқиѐс ўзгаришларнинг амалий, ҳаѐтий
натижаси сифатида юртимизда болалар ва оналар ўлими кескин қисқаргани,
аҳолининг ўртача умр кўриш даражаси ҳозирги кунда собиқ СССР ҳудудидаги
энг юқори кўрсаткичлардан бирига – 73 ѐшга, аѐлларимиз ўртасида эса 75 ѐшга
етгани яққол кўзга ташланмоқда. Мамлакатимизда барқарор ривожланадиган
эркин иқтисодиѐтга асосланган очиқ ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва
инсон, унинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари сўзда эмас, амалда энг олий
қадрият бўлиб шакллантирилмоқда.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

4

Ҳеч кимга сир эмас, бу дунѐда ҳар қайси инсон вояга етиб, касб-ҳунарга

эга бўлиб, ҳаѐтда ўз ўрни ва келажагини аниқлаб, оила қуришни истайди. Бу
борада Президентимиз таъкидлаб ўтганларидек:

“Онгли яшайдиган ҳар бир

одам яхши англайдики, бу ѐруғ оламда ҳаѐт бор экан, оила бор. Оила бор экан,
ҳаѐт абадийлиги, бебаҳо неъмат бўлмиш фарзанд бор. Фарзанд бор экан,
одамзот ҳамиша келажагини ўйлаб, эзгу орзу ва интилишлар билан яшайди.
Бугунги кунда биз ҳеч кимдан кам бўлмайдиган демократик давлат, халқимиз
учун озод ва фаровон ҳаѐт қуриш мақсадлари билан яшар эканмиз, оила
институтини янада мустаҳкамлаш, бу борада олиб бораѐтган ишларимизни янги
босқичга кўтариш алоҳида аҳамият касб этади”

1

.

Оила муҳитида ота ва онанинг

фарзандларга ўрнак бўлиши, уларнинг фаолиятининг давомчилари бўлиши
анъанаси мавжуд. Халқимиз «От ўрнини, той босар» деб бекорга айтмаган,
чунки дастлабки иқтисодий, ҳуқуқий, эстетик, диний, сиѐсий, касбкорлик
маданияти негизлари ота-оналар томонидан сингдирилади. Уларнинг яратган
шарт-шароитлари, имкониятлари, талаблари асосида фарзанд ўз келажаги учун
стратегик аҳамиятга эга режаларни тузади, уларни амалга оширади. Фарзанд
характеридаги қатъийлик, сабр-тоқатлилик, яратувчанлик, интилувчанлик,
бошқарувчилик фазилатлари шакллантирилади.
Бугунги глобаллашув жараѐнида оиланинг таркиби, унинг жамиятдаги ўрни ва
вазифаларига нисбатан ѐндашувнинг бир қадар ўзгарганлигига гувоҳ бўламиз.

Диний таълимотларда, оила ва никоҳ масаласига алоҳида эътибор

берилади. Жумладан, уни қандай ташкил этиш, унинг бошлиғи ким бўлиши,
оила аъзоларининг ҳуқуқ ва бурчлари, фарзандлар тарбияси каби масалалар
кўрсатиб берилади.

Зардуштийлик таълимотидаги оила ва никоҳ масаласи бугунги кунда

ҳам миллий кадриятларимизда акс этади. Инсоннинг жисмоний ва маънавий
поклиги зардуштийлик ахлоқининг энг қадимий талабларидандир. Шарқда
қадимдан оила муқаддас ҳисобланган, уни дарз кетишига йўл қўймаганлар.
«Авесто»да аҳолининг кўпайишига ҳам аҳамият берилган, оила қуриш ҳар бир
инсоннинг бурчи сифатида қаралиб, қасддан эрга чиқмаган қиз ѐки уйланмаган
йигит 50 дарра урилган, бундай йигитларнинг белига темир камар боғлаб
юриш буюрилган.

Ислом таълимотига кўра, оила Аллоҳ Таолонинг розилигини топиш,

ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) ахлоқлари, чиройли одоб-ахлоқи билан
зийнатланиш ва пок йўл билан инсоннинг наслини давом эттириш мақсадида
қурилади. Оилада эр ѐки хотин ахлоқсизлик, яъни бузуқчилик гуноҳини содир
этса, доимо жазо белгиланган. Бундан мақсад оилада никоҳнинг софлигини
мустаҳкамлашдир.

Афлотун ўзининг «Қонунлар» асарида (Афлотун. «Қонунлар», Т., «Янги

аср авлоди»2002, 201б.) , одамларда ҳамма нарса уч эҳтиѐж ва ҳирсга боғлиқ,
дейди. Буларнинг ҳаммаси тўғри бўлганида Эзгу(яхши)лик туғилади, нотўғри

1

Каримов И. Бизнинг йўлимиз-демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва модернизация жараѐнларини

изчил давом эттириш йўлидир. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 19 йиллигига
бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси. //Халқ сўзи. № 238 (5405). 8.12.2011 й.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

5

бўлганида эса – акси бўлади. Бизда туғилганимизданоқ овқат ва ичимликка
ҳирс, кейинчалик эса наслни давом эттиришга бўлган интилиш пайдо бўлади.
Бу уч касалликни, олий ҳузурланиш деган нарсадан қайтариб уларни олий
эзгуликка йўналтириш даркор. Уларни учта энг қудратли восита: қўрқув,
қонун ва тўғри сўз ѐрдамида тутиб туришга ҳаракат қилиш керак, бунда яна,
ушбу эҳтиросларнинг ўсиши ва тўлқинланиб келишини сўндириш учун,
мусобақалар ҳомийлари - музалар ва худолардан фойдаланмоқ лозим, деб
таъкидлайди. Янги турмуш қурганлар давлатга иложи борича энг зебо ва энг
яхши болаларни беришлари кераклиги ҳақида ўйлаб кўришлари керак.
Қизларнинг никоҳга кириш муддатлари 18дан то 20 ѐшгача бўлади, ѐш йигит
учун 30дан то 35 ѐшгача белгиланган.

Юқорида келтирилган фикрларни бугунги жамиятдаги ҳолат билан

солиштирсак. Дунѐвий давлатларда ва республикамизда ҳам «никоҳ
томонларнинг ихтиѐрий розилиги ва тенг ҳуқуқлигига асосланади», деб
белгиланади. Аммо бугунги кунда оила никоҳида қонуний асосдаги никоҳ
билан бирга намоѐн бўлаѐтган, ҳамда оммалашиб бораѐтган

«шаръий никоҳ»,

«фуқаролик никоҳи», «бир жинсликлар никоҳ»

ининг гувоҳи бўлмоқдамиз.

Ҳақиқатда, уларда ихтиѐр эркинлиги таъминланган бўлсада, аммо оиланинг
мавқеига, унинг жамият негизи, маданият ва инсон маънавияти бешиги
сифатидаги аҳамиятига, фарзандлар тарбиясига ѐки умуман авлодни давом
эттиришга бўлган лаѐқатнинг сўниб бораѐтганлиги ѐки умуман бу мақсаддан
воз кечилганлиги намоѐн бўлади.

Оммавий маданиятнинг кенг тарқалиши ва айрим давлатлар тараққиѐти

натижасида, Афлотун кўрсатиб ўтган «касаллик»ларни, яъни эҳтиѐжларнинг
ҳуқуқий-қонуний асосда таъминланишига эришилди. Ғарб Давлатлари уларни
камчилик сифатида даволашга эмас, балки ривожланишига имкон яратди.
Натижада, жамият иқтисодий, сиѐсий жиҳатдан ривожлансада, аммо ХХ
асрнинг сўнгги ўн йилликларида Ғарб давлатларида маънавий қашшоқ,
зўравонлик, гиѐҳвандлик, фаҳшга ҳирс қўйган

«Йўқотилган авлод»

ҳақида

фикрлар юзага келди.

А.Фитрат ахлоқий мажбуриятлар тизимидаги маънавий ва инсоний

мажбуриятларни назарда тутганда, инсоннинг ҳаѐтида ҳайвоний эҳтиѐжлар
зўравонлик, бесабрлик, бузғунчилик, лоқайдлик, ўзбилармонлик, худбинлик
каби сифатлар эмас, инсоний сифатларни тарбиялашга эътибор қаратади.
Аммо оилавий мажбуриятларга амал қилинмайдиган, бундай оилаларда ота ѐки
онанинг, фарзанд ѐки ака-ука, опа-сингилнинг ўрни қандай мезонлар асосида
белгиланади? Халқимизда етти авлодни билишлик талаб қилинади, чунки
инсоният тарихий хотирасиз, оила ва унинг аъзоларининг обрўсини, шон-
шуҳратини, шаъни ва ор-номусини, қадрини қандай асрайди? Инсоният пок
насл ва авлод давомийлигининг асоси сифатида никоҳни жорий қилган, агар
оилада фарзандга ахлоқий, маънавий, маданий, маърифий тарбия берилса,
ахлоқий-маънавий

бузуқчилик

кўринишидаги

оилалар

жамиятнинг

таназзулини, инсониятнинг фалокатини ўзига хос кўриниши эмасми?


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, июль, 2012 йил

6

Бу муаммога алоҳида эътибор бераѐтганимизнинг сабаби, Шарқона

тарбияда оила – муқаддас маскан, никоҳ софлиги, фарзанд ва унинг тарбияси -
юксак бурч, оилавий тотувлик-олий бахт, фарзандлар камолини кўриш - эзгу
мақсад сифатида қаралади. Ҳукуматимиз

«Мустаҳкам оила йили» Давлат

дастурини амалга ошириш учун 4 триллион 400 миллиард сўм ва 370 миллион
доллардан ортиқ маблағни йўналтирганлиги

2

бежиз эмас. Бу маблағлар оила

институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, ѐш оилаларни моддий ва
маънавий қўллаб-қувватлаш учун сарфланади.

Демак, Баркамол авлодни маънавий ва маданий юксалишида –мустаҳкам

ва барқарор оила зарур. Чунки жамиятнинг ѐмонлик ва бузғунчиликнинг барча
турларидан холи бўлиши, аввало оиланинг тинчлиги, тотувлиги, аҳиллигига
боғлиқ. Оиладаги тинчлик, хотиржамлик ва саодатни таъминлаш, оиланинг
ҳар бир аъзосини ўз масъулиятини тўлиқ ҳис қилиши ва бажариши билан
барқарор ва мустаҳкам бўлади. Бундай масъулиятни эса, эр ва хотин ўртасини
боғлаб турувчи никоҳгина мустаҳкамлаши ва жорий этиши мумкин.
Ҳадисларда келтирилганидек,

«Сизларнинг энг яхшиларингиз аҳли аѐлига

яхши муомалада бўлганларингиздир», «Ҳар бирингиз бошлиқсиз ва ҳар
бирингиз қўл остингиздагиларга масъулдирсиз», «Яхшилик қилиш, меҳр-
шафқат ва меҳрибонликни оилангиздан бошланг».

2

Каримов И.А. 2012 йил Ватанимиз тараққиѐтини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади. Халқ сўзи,

№14(5414), 20.01.2012й.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов