“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2014 йил
1
www.iqtisodiyot.uz
М.Б. Мўминова,
катта илмий ходим-изланувчи,
ТДИУ
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ АКТИВЛАРИНИ САМАРАЛИ
БОШҚАРИШДА CAMELS ХАЛҚАРО РЕЙТИНГ ТИЗИМИНИНГ РОЛИ
Данная тема является весьма актуальной в условиях межбанковских
конкуренции. Рейтинговая система и оценка деятельности банков имеет
большое значение. При написании данной статьи использован анализ динамики
индукции и дедукции. В конечном результате эта рейтинговая система
поможет повысить стабильность коммерческого банка и страхуют от
банкротства.
This topic is very significant in conditions of interbank competition. Rating
system and evaluation of banks are important. When writing this article we used the
analysis of the dynamics of induction and deduction. The end result is this rating
system will help improve stability and insured commercial bank from bankruptcy.
Калит сўзлар:
капитал етарлилиги, бошқариш сифати,даромадлилик,
ликвидлилик.
Cўнгги
йилларда республикамизда олиб борилган ислоҳотлар
натижасида, банк тизимида бир қатор ютуқларга эришилди. Жумладан,
мамлакатимизда фаолият олиб бораётган банкларнинг ривожланиши халқаро
талаблар даражасида бўлаётганлиги ҳамда жаҳон ҳамжамияти томонидан
ижобий баҳоланаётганлиги эътиборга молик. Мазкур ҳолатни Ўзбекистон
Республикаси Президенти И.А. Каримов эътироф этиб:
“Республиканинг банк
тизими барқарор фаолият кўрсатмоқда, унинг капитал етарлилиги
даражаси минимал халқаро стандартлардан 3 баробар ортиқ миқдорда
сақланиб қолмоқда, ликвидлилиги эса энг юқори талаблардан 2,2 баробар
кўпдир. Ўтган йили тижорат банкларининг жами капитали 25 фоизга
кўпайди, кредит портфели жами суммасининг 80 фоизга яқини ички
манбалар ҳиссасига тўғри келади”
[1], деган сўзларида ўз аксини топган
десак хато бўлмайди.
1-расмдан кўриниб турганидек, 2008 йилдан 2013 йилга қадар
банкларнинг жами капитали 3 баробарга ўсганининг гувоҳи бўлишимиз
мумкин. Бунга кўп жиҳатдан банк секторида бошқарув тизимини самарали
ташкил этишга, яъни банк менежментига эътибор кучайтирилаётгани асос
бўлди.
Шу билан бир қаторда юқоридаги кўрсаткичлар ҳукумат ва Марказий
банк томонидан қабул қилинган қарорлар ҳамда меъёрий ҳужжатлар ижросини
тўғри ташкил этиш жараёни асосида вужудга келмоқда. Банк тизими
барқарорлигини мустаҳкамлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2010 йил 26 ноябрдаги қабул қилинган ПҚ-1438-сонли «2011-2015 йилларда
республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини

2
www.iqtisodiyot.uz
ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор
йўналишлари тўғрисида»ги қарори ҳам мисол бўла олади. Ушбу қарорга
мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан банклар ва
уларнинг филиалларида инспекция (текширув) ўтказиш тартиби белгиланди.
1-расм. Банкларнинг жами капитали (млрд.сўм)
Манба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари асосида
тузилган.
Марказий банк томонидан молия-банк тизими барқарорлигини сақлаб
туриш, омонатчилар, қарз олувчилар ва кредиторлар манфаатлари ҳимоя
қилинишини таъминлаш, банклар фаолиятини тартибга солиш ҳамда назорат
қилиш борасидаги мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун банклар ва
уларнинг филиалларида инспекция (текширув)лар ўтказилиб келмоқда.
Шунингдек, бугунги кунда банклар капитали, активлари, бошқаруви,
даромадлари,
мажбуриятларининг
сифати
ва
даражасининг
холис
баҳоланишини таъминловчи CAMEL(S) тизимининг янги талқинини амалиётга
кенг татбиқ этиш чоралари белгиланган.
CAMEL(S) халқаро рейтинг тизими банк назорати бўйича Базель
қўмитаси томонидан ҳам масофадан ва жойига чиқиб текширув ўтказишда
фойдаланишга тавсия этилган бўлиб, ҳозирда кўпгина мамлакатлар томонидан,
шу жумладан юртимизда ҳам қўлланилиб келмоқда.
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида мамлакатимизда бутун
банк-молия тизими фаолиятини баҳолаш ва таҳлил қилишнинг замонавий
тизимини жорий этиш вазифаси долзарбдир. Ушбу вазифалардан келиб чиқиб,
CAMELS рейтинг тизимининг татбиқ этилиши тижорат банкларининг
молиявий ҳолатини баҳолаш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга
олиб келади. Бугунги кунда АҚШдаги олтита компонентни баҳоловчи
0
1 000
2 000
3 000
4 000
5 000
6 000
7 000
2008 йил
2009 йил
2010 йил
2011 йил
2012 йил
2013 йил
2 104
3 010
4 100
5 013
6 224
6 500

3
www.iqtisodiyot.uz
CAMELS рейтинг баҳолаш тизими тижорат банклари фаолиятини холис
баҳолашда ёрдам бермоқда.
CAMELS рейтинг тизимининг банк активларини бошқаришдаги ролини
аниқлашдан олдин ушбу рейтинг тизими атамасининг ҳар бир ҳарфнинг
маъносига ва баҳолаш коэффициентларига қисқача тўхталиб ўтиш мақсадга
мувофиқдир. Маълумки, CAMELS атамасидаги ҳар бир ҳарф қуйидаги маънони
англатади:
Ҳарфлар маъносидан кўриниб турибдики, ушбу атама банкнинг самарали
фаолиятини тўлиқ баҳолайди.
Шунингдек, аксарият кўрсаткичлар, банкнинг назорати агентлигига
келиб тушган ҳужжатлар асосида “сиртдан” Америка рейтинг баҳолаш тизими
орқали аниқланади (call reports – ҳар чоракда банклар тақдим этадиган
ҳисобот). Ушбу ҳисобот маълумотларига кўра, банклар бошқа банклар билан
қиёсланган ҳисобот санасига банк фаолияти кўрсаткичларини ўз ичига олувчи
UBPR – Uniform Bank Performance Report (банклар фаолияти тўғрисидаги
унификацияланган ҳисобот)ни тақдим этади.
Бундан ташқари, UBPR ўтган давр (3-4 йил) учун банк фаолиятининг
шундай кўрсаткичларини ўз ичига олади.
Зарурат туғилганда, қизиқтирувчи деталларни аниқлаш учун жойларда
текширувларни амалга ошириш кўзда тутилган бўлиб, уларнинг доирасида
назорат идоралари янада комплекс таҳлил ўтказиш мақсадида қўшимча
ахборот олишлари мумкин. Шунинг учун CAMELS услуби масофавий
назоратдаги
сингари,
инспекция
текширувларини
ўтказишда
ҳам
фойдаланилади.
Бизга маълумки, CAMELS рейтинг тизимининг ҳар бир кўрсаткичи 1 дан
5 гача бўлган устунга кўра баҳоланади, бунда банк фаолиятини салбий
оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган ҳар элементи бўйича маълум
С
• capital adequacy
• капитал етарлилиги
А
• asset quality
• активлар сифати
М
• management
• бошқариш сифати
Е
• earnings
• даромадлилик
L
• liquidity
• ликвидлилик
S
• Sensitivy to Market Risk
• бозор хатарига таъсирчанлик

4
www.iqtisodiyot.uz
кўрсаткичларда сезиларсиз оғишишларга эга бўлган молиявий жиҳатдан
барқарор банк 1-устунни эгаллайди; 5-устунни назорат органлари ва банк
раҳбарияти томонидан тезкор аралашувни талаб этувчи ва ўз фаолиятида
камчиликлар ҳажми ва характери кескин даражада бўлган банк эгаллайди.
Ҳар бир компонентни баҳолаш натижаларига кўра, қуйидаги комплекс
баҳо чиқарилади (composite rating):
1- Strong (кучли)
2- Satisfactory (қониқарли)
3- Fair (воситали)
4- Marginal (кескин)
5- Unsatisfactory (қониқарсиз)
Ушбу CAMELS рейтинг тизимида комплекс баҳо натижалари
қуйидагилардан иборат:
“1” – банк
барча
муносабатларда
“бутунлай
соғлом”
(қатор
кўрсаткичлардагина сезиларсиз оғишишлар бўлиши мумкин), тегишли
бошқарув тизими мавжуд, ташқи иқтисодий ва молиявий таъсирларга нисбатан
барқарор, кузатув органларининг аралашувига зарурат йўқ.
“2” – банк деярли “бутунлай соғлом”, олинган кескин маълумотлар
муҳим аҳамиятга эга эмас, бошқарув тизимида кескин камчиликлар мавжуд
эмас, барқарор ва ишбилармонлик оламидаги ўзгаришларни муваффақиятли
бартараф этиши мумкин, банк назорати органларининг аралашуви чекланган
ва аниқланган камчиликларни тузатиш учун зарур ҳажмда амалга
оширилади.
“3” – қулай даражалардан қониқарсиз даражаларгача мослашувчи
молиявий, операцион ёки техник заифликлар мавжудлиги; иқтисодий
вазиятнинг ноқулай ўзгаришларидаги заифлик; агар заифликларни бартараф
этиш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар самарасиз бўлса осонгина
хонавайрон бўлиши мумкин.
“4” – жиддий молиявий муаммолар, молиявий муаммоларга керакли
эътибор мавжуд бўлмаганда носоғлом вазият сақланиб қолиши, тузатувчи
чоралар кўрилмаса юзага келган ҳолат келгусида яшовчанлик йўқолишига
олиб келиши мумкин, хонавайрон бўлиш эҳтимоли, аниқланган камчиликларни
бартараф этишнинг пухта кузатиш назорат қилиш, шунингдек, муайян режаси
зарур.
“5” – яқин вақтларда хонавайрон бўлиш эҳтимоли мавжуд, аниқланган
камчиликлар шунчалик хавфлики, бунга акциядорлар томонидан ёки бошқа
молиявий ташкилотлардан кўмак талаб этилади, тузатиш тадбирларини
ўтказмаса, бошқа кредит ташкилотлари билан бирлаштирилиши ёки
тугатилиши мумкинлигини билишимиз ва шу билан бир қаторда тижорат
банкининг барқарорлиги ва ликвидлилиги бўйича маълумотлар олиш имконига
эга бўламиз.
Ушбу мақолада CAMELS рейтинг тизимининг иккинчи “А” ҳарфи, яъни
“Активлар сифати” кўрсаткичларини таҳлил қилиш усулида батафсилроқ
тўхталиб ўтамиз.

5
www.iqtisodiyot.uz
Маълумки, банк фаолиятининг CAMELS тизими бўйича рейтингини
аниқлаш мақсадида таҳлил қилиш, аввал таъкидлаб ўтилганидек, юқори
хатарлилик жабҳасини аниқлаш имконини берувчи активлар таркибини кўриб
чиқишдан бошланади. Масалан, умумий ҳолатда ссудалар қимматли
қоғозларга нисбатан кредит ташкилотлари учун янада хатарлироқ бўлади.
Давлат органлари томонидан эммитацияланган қимматли қоғозлар хатардан
йироқдир. Тижорат ссудалари жисмоний шахсларга берилувчи ссудаларга
нисбатан хатарлироқ ҳисобланади.
Бундан ташқари, активларни тахлил қилишда қуйидаги коэффициентлар
инобатга олинади:
-
ссудаларнинг умумий активлар ҳажмига нисбати, фоизларда;
-
ссуда қарздорлиги умумий ҳажмида муддати узайтирилган ва қайта
таркиблаштирилган ссудалар (катта кўрсаткичларга эга бўлган ссуда
қарздорлиги турлари таҳлил қилинади);
-
захираларнинг ссуда қарздорлиги умумий ҳажмига қиймати;
-
захиралар қийматининг ссудалар бўйича кўрилган зарарларга нисбати
таҳлил қилинади.
Бундан ташқари, активлар сифатини баҳолашга таъсир этувчи ҳар бир
кўрсаткични таҳлил қилишда унинг ҳисобот санасидаги қиймати ҳисобга
олинади, банк гуруҳи (peer group) бўйича ўхшаш кўрсаткичлар билан
қиёсланади ва тренд эътиборга олинади (сўнгги ҳисобот давридаги
ўзгаришлар). Унинг нақафат миқдори қийматларини аниқлаш, балки уни
ўзгартирувчи омилларни ҳам аниқлаш муҳимдир.
Активлар хатари бўйича ўлчанган коэффициентлар активларнинг сифат
индикатори ҳисобланади [2] (Weighed classification asset ratio), айнан:
Нс х 20%
2
+ См х 50% + Бн х 100%
ОК + РВПА
бу ерда: Нс –ностандарт ссудалар;
См – шубҳали ссудалар;
Бн – ишончсиз (умидсиз) ссудалар;
ОК – асосий капитал;
РВПА– активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга захиралар.
Сўнг олинган натижалар асосида АҚШ Федерал захира тизими активлар
сифатини тезкор баҳолаш учун қуйидаги матрицадан фойдаланади[3] (1-
жадвал).
1-жадвал
активлар сифатини тезкор баҳолаш матрицаси
Хатар даражаси бўйича ўлчанган
активлар коэффициенти
“CAMELS услуби бўйича сифат”
компоненти рейтинги (назорати)
0-5
1
5-5

6
www.iqtisodiyot.uz
15-0
3
30-50
4
50-100
5
Манба: Муаллиф томонидан тузилган.
CAMELS рейтинг тизими орқали кўрсатиб ўтилган баҳолар бошқа
омиллар – нобаланс активлар сифати, захираларни шакллантириш усули,
кредит сиёсати, ссуда қарздорлиги мониторингининг мослигини ҳисобга олган
ҳолда камайтирилиши мумкин.
Банкнинг рейтинг даражасини бахолашда уни банкротликдан сақлашда
CAMELS рейтинг тизимининг роли ва аҳамиятини кўриб чиқдик, бироқ ушбу
рейтинг тизими камчиликларидан ҳам холи эмас. Фикримизча, ушбу
камчиликларидан бири – рейтинг тизими эксперт хулосалари асосида
аниқланишидир.
Эксперт хулосаси асосида баҳоланганда натижа субъектив бўлиши ҳам
мумкин. Шунинг учун ушбу камчиликларни бартараф этиш учун қуйдагиларни
амалга ошириш мақсадга мувофиқ:
- баҳолаш тизимидаги экспертларнинг малакасини ошириш;
- берилган банк хулосалари учун жавобгарликни белгилаш;
- АПБҚ томонидан ҳар бир коэффициент турларини бошқариш бўйича
масъул шахслар тайёрлаш;
- тижорат банкларида нафақат ички таҳлилни, балки ташқи таҳлил, яъни
бошқа банклар фаолияти билан таққослашни йўлга қўйиш;
- мамлакатимизда миллий рейтинг компанияларини кўпайтириш ва улар
ўртасида рақобат муҳитини яратиш.
Ушбу таклифларнинг амалиётда жорий этилиши тижорат банклари
барқарорлигини мустаҳкамлайди, активларини самарали бошқаришга ёрдам
беради, шу билан бир қаторда аҳолининг банкларга бўлган ишончини янада
оширади, бу эса ўз навбатида, банк капиталининг ўсишига олиб келади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати
1. Каримов
И.А. 2013-йилда Республикани ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш якунлари ва 2014-йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим
устувор вазифалари. //Халқ сўзи №14 (5434) 20 январь.
2. www.worldbank org. маълумотлари асосида тайёрланган.
3. Банковский менеджмент: учебник. /Подред. О.И. Лаврушина. 3-е изд.,
перераб. и доп. -М.: КНОРУС, 2010. -560с.